ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш, кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш /

Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар фанзандларини умумий ўрта таълим муассасаларига қабул қилиш учун аризалар олиш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг Маъмурий регламенти (ЎзР ВМ 01.06.2022 й. 295-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 1 июндаги

295-сон қарорига

2-ИЛОВА



Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган

шахслар фанзандларини умумий ўрта таълим

муассасаларига қабул қилиш учун аризалар олиш

бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ

         

         

1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Регламент чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган (чет элда доимий яшовчи) шахсларга (кейинги ўринларда - ариза берувчи) Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда - ЯИДХП) ёки Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг электрон хизматлари портали (кейинги ўринларда - ХТВ портали) орқали фарзандини давлат умумий ўрта таълим муассасаларига қабул қилиш учун ариза олиш бўйича давлат хизматини кўрсатиш тартибини белгилайди.


2. Давлат хизмати ЯИДХП ёки ХТВ портали орқали Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ва вилоятлар халқ таълими бошқармалари (кейинги ўринларда - ҳудудий халқ таълими бошқармалари) томонидан кўрсатилади.


3. ЯИДХП, ХТВ портали ва ҳудудий халқ таълими бошқармалари ўртасидаги ахборот алмашинуви фақат идоралараро электрон ўзаро боғланиш ёрдамида амалга оширилади.


4. Давлат хизмати кўрсатилгани учун ариза берувчидан йиғим ундирилмайди.


5. Давлат хизмати мазкур Регламентга 1-иловадаги схемага мувофиқ кўрсатилади.


6. Давлат хизмати Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшаб турган, Ўзбекистон Республикасининг фуқароси бўлмаган ва ўзининг хорижий давлат фуқаролигига мансублигига доир далилга эга бўлмаган фуқаролиги бўлмаган шахсларга нисбатан татбиқ этилмайди.



2-БОБ. ДАВЛАТ ХИЗМАТИНИ

КЎРСАТИШ ТАРТИБИ


7. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланиш учун ЯИДХП  ёки ХТВ порталида рўйхатдан ўтади.


8. Ариза берувчи ЯИДХП ёки ХТВ портали орқали ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ шаклдаги сўровномани электрон равишда мустақил тўлдиради.


9. Ариза берувчи сўровномага киритилган маълумотларнинг тўғрилигини текшириб, сўровномани тасдиқлайди.


10. Сўровнома ариза берувчи томонидан тасдиқлангандан сўнг ЯИДХП ёки ХТВ портали орқали автоматик тарзда ҳудудий халқ таълими бошқармаларига юборилади.


11. Ҳудудий халқ таълими бошқармалари ҳузурида Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар фанзандларини умумий ўрта таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича 5 кишидан иборат қуйидаги таркибдаги Махсус комиссия (кейинги ўринларда - махсус комиссия) тузилади:

ҳудудий халқ таълими бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари - махсус комиссия раиси;

бош юристконсульт, педагогик-психологик ташхис фаолиятини ташкил этиш шуъбаси мудири ва хорижий тиллар бўйича методист - махсус комиссия аъзолари;

умумий ўрта таълим муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи - махсус комиссия котиби.


12. Махсус комиссия ўз фаолиятини жамоатчилик асосида амалга оширади.


13. Махсус комиссия қарори махсус комиссия йиғилишининг баёни билан расмийлаштирилади.


14. Махсус комиссиянинг йиғилишлари ариза берувчи томонидан мурожаатлар бўлганда ўтказилади. Махсус комиссия раисининг ташаббуси билан ёки заруратга кўра навбатдан ташқари йиғилишлар ҳам ташкил этилиши мумкин.


15. Махсус комиссиянинг вазифалари қуйидагилардан иборат:

ариза берувчининг сўровномаси ҳамда ҳужжатларини етти кун муддатда кўриб чиқиш;

тегишли давлат умумий ўрта таълим муассасаларига қабул қилишга йўлланма бериш ёки йўлланма беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш.


16. Махсус комиссия ҳужжатларни ўрганиш жараёнида уларга аниқлик киритиш мақсадида ҳудудий халқ таълими бошқармаси номидан тегишли вазирликлар, идоралар ва ташкилотларга сўров хатлари юбориш ҳуқуқига эга.


17. Ариза берувчи томонидан қуйидаги ҳужжатлар илова қилинмаган тақдирда, давлат хизматини кўрсатиш рад этилади:

ўрганилган фанлар ва улар бўйича имтиҳонларда олинган баҳолар (баллар) кўрсатилган маълумот ҳақида ҳужжат (1-синфга қабул қилинаётган болалар бундан мустасно);

ўрганилган фанлар ва улар бўйича имтиҳонларда олинган баҳолар (баллар) кўрсатилган ҳужжатнинг Ўзбекистон Республикаси давлат тилига таржимаси (1-синфга қабул қилинаётган болалар бундан мустасно);

соғлиғи тўғрисида тиббий хулоса;

Сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилиши давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.


18. Ариза берувчи махсус комиссия қарорига асосан фарзандини тегишли давлат умумий ўрта таълим муассасасига қабул қилиш бўйича мазкур Регламентга 3-иловага мувофиқ шаклдаги йўлланмани ёки йўлланма беришни рад этиш тўғрисидаги маълумотни ЯИДХП ёки ХТВ портали орқали автоматик тарзда тизимдан юклаб олади.


19. Давлат умумий ўрта таълим муассасалари директори ариза берувчи билан мазкур Регламентга 4-иловага мувофиқ шаклда шартнома имзолайди.



3-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


20. Ариза берувчи мазкур давлат хизматини кўрсатишга масъул бўлган ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилишлари мумкин.


21. Ушбу Регламентни қўллашда юзага келадиган низолар қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал этилади.


22. Мазкур Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликка мувофиқ жавоб берадилар.

           

            




Маъмурий регламентга

1-ИЛОВА



Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган

шахслар фарзандларини умумий ўрта таълим

муассасаларига қабул қилиш учун аризалар

олиш бўйича давлат хизмати кўрсатиш

СХЕМАСИ

          

       

Босқичлар

     


      

Субъектлар

        


      

Тадбирлар

       


      

Бажариш

муддатлари

       





1-босқич


Ариза

берувчи


          

Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки Халқ таълими вазирлигининг электрон хизматлар порталида рўйхатдан ўтиш, сўровномани тўлдириш ва тасдиқлаш.

         


Умумий ўрта таълим муассасаларига қабул қилиш жараёнида





2-босқич



         

Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки Халқ таълими вазирлигининг электрон хизматлар портали

         


Сўровномани ҳудудий халқ таълими бошқармаларига юбориш.


Автоматик

тарзда





3-босқич


Ҳудудий халқ таълими бошқармалари


          

1. Ариза берувчининг сўровнома бўйича ҳужжатларини кўриб чиқиш.


2. Давлат умумий ўрта таълим муассасасига қабул қилиш ёки қабул қилишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш.

           


Сўровнома

тасдиқлангандан

сўнг 7 кун ичида






4-босқич


Ариза

берувчи


        

Давлат умумий ўрта таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича йўлланма берилгани ёки йўлланма беришни рад этилганлиги тўғрисидаги маълумотни Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки Халқ таълими вазирлигининг электрон хизматлари портали орқали автоматик тарзда тизимдан юклаб олиш.

         


Қарор қабул

қилингандан

кейин





         

        




Маъмурий регламентга

2-ИЛОВА



Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги

бўлмаган шахслар фарзандларини умумий

ўрта таълим муассасаларига қабул қилиш

учун аризалар олиш бўйича

СЎРОВНОМА

           

         

I. Ариза берувчи тўғрисида маълумот:

        

1. Фамилияси


2. Исми


3. Отасининг исми


4. Фуқаролиги


5. Идентификация ID-картаси маълумотлари (ЖШШИР)


6. Яшаш учун рўйхатдан ўтган манзили


7. Визасининг амал қилиш муддати


8. Телефон рақами


        

II. Ариза берувчининг фарзанди

тўғрисида маълумот:

       

1. Фамилияси


2. Исми


3. Отасининг исми


4. Идентификация ID-картаси маълумотлари (ЖШШИР)


5. Визасининг амал қилиш муддати


6. Туғилган санаси


7. Ўқиган давлати


8. Тугатган (ёки ўқиётган) синфи


9. Ўқиган таълим тили


10. Ўқиган чет тили


     

III. Илова қилинадиган ҳужжатлар

         

1. Ўрганилган фанлар ва улар бўйича имтиҳонларда олинган баҳолар (баллар) кўрсатилган маълумот ҳақидаги ҳужжатни сканер қилиниб, рdf форматида сақланган нусхаси


2. Ўрганилган фанлар ва улар бўйича имтиҳонларда олинган баҳолар (баллар) кўрсатилган маълумот ҳақидаги ҳужжатнинг Ўзбекистон Республикаси давлат тилига таржима қилиб тасдиқланган ҳамда сканер қилиниб, рdf форматида сақланган нусхаси


3. Ўқувчининг соғлиғи тўғрисидаги тиббий хулоса сканер қилиниб, рdf форматида сақланган нусхаси


4. Ариза берувчи боланинг ота-онаси ўрнини босувчи шахслар бўлган тақдирда, уларнинг қонуний вакили эканлигини тасдиқловчи ҳужжат


         

          




Маъмурий регламентга

3-ИЛОВА



Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги

бўлмаган шахслар фарзандларини давлат

умумий ўрта таълим муассасаларига қабул

қилиш бўйича йўлланма намунаси

           

Yagona interaktiv

davlat xizmatlari portali

O`zbekiston Respublikasi

____________________

(hudud nomi)

xalq ta`limi boshqarmasi

N 00000000000

Hujjat yaratilgan sana: ____________

Ariza raqami _____________



       

Chet el fuqarolari va fuqaroligi bo`lmagan

shaxslar farzandlarini umumiy o`rta ta`lim

muassasasiga qabul qilish bo`yicha

YO`LLANMA

        

Ushbu yo`llanma fuqaro


ning


(familiyasi, ismi va otasining ismi)


         

farzandi


ni


(familiyasi, ismi va otasining ismi)


          


ning


-sinfiga qabul qilish bo`yicha

(hudud, tuman (shahar), ta`lim muassasasi nomi)


(sinf)


          

_______________ xalq ta`limi boshqarmasi maxsus komissiyasining _____ -yil ____-______ dagi _______- sonli qarori

       (hudud nomi)                                                                                                    (sana)                         (qaror raqami)

    

asosida yo`llanma berilganligini tasdiqlaydi.

         


            

Xalq ta`limi boshqarmasi boshlig`i






(familiyasi, ismi va otasining ismi)


         

Mazkur hujjat Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 15-sentabrdagi 728-son qarori bilan tasdiqlangan "O`zbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali to`g`risidagi nizom"ga muvofiq shakllantirilgan elektron hujjatning nusxasi hisoblanadi.

Elektron hujjatning nusxasida ko`rsatilgan ma`lumotlar to`g`riligini tekshirish uchun repo.gov.uz veb-saytiga o`ting va elektron hujjatning noyob raqamini kiriting yoki mobil telefon yordamida QR-kodni skaner qiling.

Diqqat! Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 15-sentyabrdagi 728-son qaroriga muvofiq elektron hujjatlardagi ma`lumotlar qonuniy hisoblanadi. Davlat organlariga Yagona portalda shakllantirilgan elektron hujjatlarning nusxalarini qabul qilishni rad etishlari qat`iyan taqiqlangan.

Hujjatning

haqiqiyligini

tasdiqlovchi

QR - kod

         

          




Маъмурий регламентга

4-ИЛОВА



Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган

шахслар фарзандларини Ўзбекистон Республикаси

давлат умумий ўрта таълим муассасасига

ўқишга қабул қилиш ва ўқитиш бўйича

НАМУНАВИЙ ШАРТНОМА

          


_________________.

                                                                                                                                          20___ й. "____" ____________

        

___________ вилояти ___________ тумани(шаҳар) _____ -сонли давлат умумий ўрта таълим муассасаси (кейинги ўринларда - Мактаб) номидан мактаб Устави асосида фаолият юритаётган муассаса директори _________ ____________________ бир томондан,

Ўзбекистон Республикаси давлат умумий ўрта таълим муассасасига ўқишга қабул қилинаётган чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахс (кейинги ўринларда - ўқувчи) номидан унинг ота-онаси (ёки унинг қонуний вакили) ____________________________ иккинчи томондан, якка тартибда "Томон" деб аталади, ушбу шартномани қуйидагилар ҳақида тузишди:



I. Шартнома предмети


Мактаб ва ота-она ҳамкорликда ўқувчининг ёшига ва олдин эгаллаган билимига мутаносиб равишда уни умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартлари доирасида ўқитишни ўз зиммасига олади.



II. Томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари


2.1. Мактабнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари:


2.1.1. Ўқувчининг ёшига ва олдин эгаллаган билимига мутаносиб равишда умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартлари доирасида ўқитишни таъминлаш, уларда билим олиш талабини ривожлантириш.


2.1.2. Ўқувчида бирламчи меҳнат кўникмаларини шакллантириш, уни мустақил ижодий фикрлашга ўргатиш, атроф оламга ҳамда касб танлашга онгли равишда ёндашишни тарбиялаш.


2.2.2. Ўқувчини мактаб Устави, мактабнинг ички тартиб қойидалари, ўқув режаси ва дастурлари билан ёзма равишда таништириш.


2.2. Ота-она ва ўқувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари:


2.2.1. Ўқишга кириш учун мактабга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

ота-онасининг уни мактабга қабул қилиш тўғрисидаги аризаси;

ўқитилган фанлар ва улар бўйича имтиҳонларда олинган баҳолар (баллар) кўрсатилган маълумоти ҳақидаги ҳужжатларнинг асл нусхалари;

соғлиғи тўғрисидаги тиббий хулоса;


2.2.2. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва бошқа қонунлар талабларига риоя қилиш, ўзбек халқининг миллий урф-одатлари ҳамда анъаналарини ҳурмат қилиш, республикада ўрнатилган хорижий фуқароларнинг яшаши ҳамда ҳаракат қилиши қоидаларини бажариш.


2.2.3. Мактабда ўрнатилган ички тартиб-қоидаларга риоя қилиш, ўқув режаси ва дастурида кўзда тутилган барча турдаги ўқув топшириқларини бажариш, ўз вақтида имтиҳон ва синовларни топшириш.


2.2.4. Мактаб маъмурияти топшириқлари ҳамда буйруқларини бажариш.


2.2.5. Мактаб мулкига зарар келтирилганда, уларни қоплаш.


2.2.6. Ўқувчининг яшаш манзили ва вақтинча яшаш муддати ўзгарганда, мактаб раҳбариятига маълум қилиш.



III. Томонларнинг жавобгарликлари


3.1. Мактаб қуйидаги сабаблар асосида ўқувчини ўқувчилар сафидан чиқариши мумкин:

Ўзбекистон Республикаси қонунларини бузганлиги учун;

Мактаб устави ва ички тартиб қоидаларга риоя қилмаганлиги учун;

Ўқувчининг яшаш манзили ўзгарганлиги сабабли ёки бошқа сабабларга кўра бошқа мактабга кўчирилганлиги учун.


3.2. Томонлар орасида келишилмовчиликлар юзага келганда, улар ўзаро ҳурмат асосида музокара йўли билан, бунинг имкони бўлмаганда қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал қилинади.



IV. Якунловчи қоидалар


4.1. Ушбу шартнома томонлар имзолаган вақтдан кучга киради.


4.2. Ушбу шартномага қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш томонларнинг вакиллари томонидан ёзма равишда амалга оширилиб, имзолангандан кейингина ҳақиқий ҳисобланади.


4.3. Ушбу шартнома ўзбек тилида уч нусхада имзоланди.



V. Томонларнинг юридик манзиллари ва имзолари


Давлат умумий ўрта таълим муассасаси номидан:


_____________________________

_____________________________

_____________________________

_____________________________


Ўқувчи (ота-онаси ёки қонуний вакили) номидан:


_____________________________

_____________________________

_____________________________

_____________________________


        

         

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 2 июнь




















































Время: 0.0093
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск