Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суғурта / Суғурта бозори иштирокчилари. Суғурта ташкилотлари /

Актуарий малака сертификатини бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг Маъмурий регламенти (ЎзР ВМ 07.06.2022 й. 305-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 7 июндаги

305-сон қарорига

1-ИЛОВА



Актуарий малака сертификатини бериш бўйича

давлат хизматларини кўрсатишнинг

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Маъмурий регламент (кейинги ўринларда - Регламент) актуарий малака сертификатини бериш, қайта расмийлаштириш ва бекор қилиш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Регламентда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:


актуарий - актуарий малака сертификатини олган ва актуар ташкилот штатида турган ёки актуар ташкилот билан фуқаролик-ҳуқуқий шартнома тузган жисмоний шахс;


актуар ташкилот - актуар хизматлар кўрсатувчи ва ўз штатида камида битта актуарийга эга бўлган юридик шахс;


актуарий малака сертификати - жисмоний шахсга, агар ушбу шахс актуар ташкилот штатида ёки у билан актуар ташкилот ўртасида фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома тузилган бўлса, актуар хизматлар кўрсатиш ҳуқуқини берувчи ҳужжат;


ваколатли орган - Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги;


даъвогар - актуарий малака сертификатини олишга талабгор бўлган жисмоний шахс.


3. Даъвогар малака имтиҳонини муваффақиятли топширган тақдирда, актуарий малака сертификати ваколатли орган томонидан беш йил муддатга берилади. Ушбу Регламент билан белгиланган малака талабларига жавоб берадиган даъвогар малака имтиҳонини топширишга қўйилади.


4. Актуарий малака сертификатини бериш ва қайта расмийлаштириш бўйича давлат хизматлари Давлат хизматлари маркази ва Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда - ЯИДХП) орқали кўрсатилади.


5. Актуарий малака сертификати ушбу Регламентга 1-иловадаги схемага мувофиқ берилади.


6. Ваколатли орган ваколатли шахснинг электрон рақамли имзоси (кейинги ўринларда - ЭРИ) билан тасдиқланган ҳамда ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ электрон шаклда расмийлаштириладиган актуарий малака сертификатини беради.


7. Актуарий малака сертификатини бериш учун даъвогар қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:

иқтисодиёт ёки математика олий таълим йўналишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси олий таълим ташкилотларида олинган олий маълумотга ёки хорижий давлатларнинг олий таълим ташкилотларида олинган ҳамда қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикасида тан олинган олий маълумотга эга бўлиш ёхуд Ўзбекистон Республикасида ёки хорижий давлатларда (қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тан олишдан ўтган тақдирда) олинган математика ёки иқтисодиёт фанлари бўйича илмий даражага эга бўлиш;

сўнгги ўн йил ичида камида беш йил суғурта, математика, статистика, ахборотлаштириш соҳаларида иш стажига (жумладан, ўриндошлик асосида) ёки педагогик стажга эга бўлиш.



2-БОБ. АКТУАРИЙ МАЛАКА СЕРТИФИКАТИНИ

БЕРИШ БЎЙИЧА ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИНИ

КЎРСАТИШ ТАРТИБИ


8. Даъвогар актуарий малака сертификатини бериш бўйича давлат хизматларидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказига бевосита ўзи ёки ишончли вакили орқали мурожаат этади ёхуд ЯИДХПда давлат хизматларидан электрон шаклда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади.


9. Даъвогар Давлат хизматлари марказига бевосита ўзи ёки ишончли вакили орқали мурожаат этган тақдирда, Давлат хизматлари маркази ходими даъвогар номидан, ЯИДХП орқали мурожаат қилган ҳолларда эса - мустақил равишда ушбу Регламентга 3-иловага мувофиқ шаклдаги анкетани электрон шаклда тўлдиради.

Анкета Давлат хизматлари маркази ходими томонидан тўлдирилганда, даъвогар ундаги маълумотларнинг тўғрилигини текширгандан сўнг ўз ЭРИси билан тасдиқлайди.

Давлат хизматлари маркази ариза берувчи ўз ЭРИсини шу жойнинг ўзида олиши учун барча зарур шароитларни таъминлаши шарт.

Анкетани ЭРИ билан тасдиқлаш имконияти бўлмаган ҳолларда, тегишли маълумот идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия, электрон имзо ва бошқалар) билан ҳам тасдиқланиши мумкин.


10. Қуйидаги ҳужжатлар ваколатли орган томонидан тегишли давлат органлари ва ташкилотларидан мустақил равишда, жумладан, "Электрон ҳукумат" тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали сўраб олинади:

паспорт (идентификацияловчи ID-карта) ёки шахсни тасдиқловчи бошқа маълумотлари;

даъвогарнинг белгиланган шаклдаги фотосурати;

иқтисодиёт ёки математика олий таълим йўналишлари бўйича олий маълумот тўғрисидаги диплом, илмий даража олганлиги тўғрисидаги ҳужжат нусхаси ёхуд олий маълумот ёки илмий даража ҳақидаги хорижий ҳужжатни тан олиш тўғрисида ваколатли давлат органининг гувоҳномаси нусхаси (олиш имкони мавжуд бўлмаган ҳолатлар бундан мустасно);

иш стажи тўғрисидаги маълумотлар (олиш имкони мавжуд бўлмаган ҳолатлар бундан мустасно);

жисмоний шахсларнинг фамилияси ва (ёки) исми ўзгартирилган бўлса, бу тўғрисидаги маълумотлар.

Давлат хизматлари маркази ва ваколатли орган ўртасида ахборот алмашинуви ЭРИни қўллаган ҳолда, фақат идоралараро электрон ҳамкорлик орқали амалга оширилади.


11. Даъвогар Давлат хизматлари марказига бевосита ўзи ёки ишончли вакили орқали мурожаат этганда, унинг анкетаси Давлат хизматлари маркази ходими томонидан тўлдирилиб, даъвогарнинг ЭРИси билан тасдиқлангандан сўнг реал вақт режимида, бироқ бир соатдан ошмаган вақт ичида, ЯИДХП орқали мурожаат қилганда эса - автоматик тарзда ваколатли органга электрон шаклда юборилади.


12. Даъвогарнинг актуарий малака сертификатини бериш тўғрисидаги мурожаатини кўриб чиқиш бўйича давлат хизмати кўрсатилганлиги учун базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида йиғим ундирилади.

Даъвогар давлат хизмати кўрсатилиши учун ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда, йиғим суммасининг 90 фоизи миқдорида ундирилади.

Йиғим суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

а) Давлат хизматлари маркази орқали мурожаат этилганда:

20 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармаси шахсий ғазна ҳисобварағига;

қолган маблағлар - ваколатли органнинг бюджетдан ташқари жамғармасига;

б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:

10 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармаси шахсий ғазна ҳисобварағига;

11,25 фоизи - Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига;

0,5 фоизи - Aхборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасига;

қолган маблағлар - ваколатли органнинг бюджетдан ташқари жамғармасига ўтказилади.

Давлат хизматлари кўрсатилганлиги учун йиғим тўланганлиги ахборот-коммуникация тизимлари орқали тасдиқланади.


13. Даъвогар давлат хизматларидан фойдаланишда уларни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Даъвогар давлат хизматларидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг антекаси кўриб чиқилмасдан қолдирилади ва тўланган йиғим қайтарилмайди.



3-БОБ. МАЛАКА ИМТИҲОНИНИ ТОПШИРИШГА

РУХСАТ БЕРИШ ЁКИ РАД ЭТИШ ТЎҒРИСИДА

ҚАРОРЛАР ҚАБУЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ


14. Ваколатли орган мурожаат келиб тушган кундан бошлаб ўн кун муддатда даъвогарга малака имтиҳонини топширишга рухсат бериш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.


15. Ваколатли орган даъвогарни рухсат бериш ёки рад этиш тўғрисида қабул қилинган қарор ҳақида уч кун ичида электрон шаклда хабардор қилади. Рад этилган ҳолатда, унинг асослари кўрсатилади.

Ваколатли орган даъвогар томонидан ушбу Регламентга асосан анкетага илова қилиниши лозим бўлган ҳужжатларнинг тўлиқ эмаслиги, тегишли равишда расмийлаштирилмаган ва тақдим этилган ҳужжатларда нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотларнинг мавжудлиги ҳамда давлат хизматларини кўрсатиш учун белгиланган йиғим тўланмаганлиги, шунингдек, даъвогарнинг ушбу Регламентнинг 7-бандида назарда тутилган талабларга мувофиқ келмаслиги даъвогарга давлат хизматлари кўрсатилишини ҳамда малака имтиҳонини топширишга рухсат беришни рад этиш учун асос ҳисобланади.

Давлат хизматлари кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.


16. Мурожаати рад этилган даъвогар рад этиш учун сабаб бўлган камчиликларни бартараф этганидан сўнг ушбу Регламентда белгиланган тартибда ваколатли органга беш иш кунида қайта мурожаат қилишга ҳақли.

Даъвогар белгиланган муддатда қайта мурожаат қилганда, ваколатли орган ундан йиғим ундирмайди.

Даъвогар беш иш куни ўтгандан кейин мурожаат қилган тақдирда, мурожаат янгидан берилган деб ҳисобланади ва даъвогардан мазкур Регламентнинг 12-бандида кўрсатилган миқдорда йиғим ундирилади.


17. Даъвогарнинг аризасини қайта кўриб чиқишда илгари малака имтиҳони топширишга рухсат беришни рад этиш тўғрисидаги хабарномада кўрсатилмаган янги асослар бўйича малака имтиҳонини топширишни рад этишга йўл қўйилмайди.

Малака имтиҳонини топширишга рухсат бериш тўғрисида қарор қабул қилинганда, ваколатли орган малака имтиҳонини топширишга рухсат берилган даъвогарлар рўйхатини имтиҳон комиссиясига топширади.


18. Малака имтиҳонини топширишга рухсат берилган даъвогарлар малака имтиҳонини ўтказиш санаси, вақти ва жойи тўғрисида имтиҳон ўтказилишидан камида ўн кун олдин тегишли Давлат хизматлари марказига (ўзи мурожаат этганда) ёки даъвогарга ЯИДХП орқали (электрон тарзда мурожаат этганда) электрон шаклда хабарнома юборилади.


19. Давлат хизматлари маркази ваколатли органдан электрон шаклда хабарнома келиб тушган кунда уни даъвогарга анкетада кўрсатилган электрон манзил бўйича юборади. Давлат хизматлари маркази даъвогарнинг сўровига кўра хабарномани қоғоз шаклида бериши лозим.



4-БОБ. ИМТИҲОН КОМИССИЯСИ


20. Малака имтиҳонини ташкил этиш ва ўтказиш учун ваколатли орган томонидан имтиҳон комиссияси ташкил қилинади. Имтиҳон комиссияси раис, раис ўринбосари, котиб ва камида уч нафар аъзодан иборат бўлади.

Имтиҳон комиссияси таркибига ваколатли орган ходимлари, актуар ҳисоб-китоблар ва суғурта соҳаларидаги мутахассислар киритилади. Имтиҳон комиссиясининг таркиби ҳар бир малака имтиҳони учун алоҳида тузилади.


21. Малака имтиҳони комиссиясининг таркиби ва иш регламенти ваколатли орган томонидан тасдиқланади.

Имтиҳон комиссияси аъзоларининг учдан икки қисми ҳамда раиси ёки унинг ўринбосари иштирок этганда, имтиҳон комиссияси ваколатли ҳисобланади.


22. Имтиҳон комиссиясининг иши баённома билан расмийлаштирилади. Баённома имтиҳон комиссиясининг раиси томонидан тасдиқланади ва иштирок этган барча аъзолар томонидан имзоланади.



5-БОБ. МАЛАКА ИМТИҲОНИНИ

ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ


23. Малака имтиҳони камида уч кишидан иборат гуруҳнинг шаклланишига кўра, лекин уч ойда камида бир марта ўтказилади. Малака имтиҳонини ўтказиш санаси ваколатли орган томонидан белгиланади.


24. Малака имтиҳони икки босқичда ўтказилади:

тест синови (уч академик соат давомида компьютер орқали). Тест синови якунлангач, унинг натижаси шу вақтнинг ўзидан маълум қилинади. Унинг натижасига кўра даъвогарга ёзма ва оғзаки имтиҳонни топшириш учун рухсат берилади;

имтиҳон билетлари бўйича ёзма ва оғзаки имтиҳон (масалаларни ечиш ва оғзаки жавобга тайёрланиш учун уч академик соат берилади).

Малака имтиҳонининг иккала босқичини бир кун давомида ўтказишга рухсат берилмайди.


25. Тест саволлари ва имтиҳон билетлари ваколатли орган томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.

Тест саволлари ва имтиҳон билетларига киритилган фанлар бўйича мавзулар ваколатли органнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилади.

Имтиҳон комиссияси раисининг имзоси қўйилмаган имтиҳон билетлари ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.

Тестлар ва имтиҳон билетлари мазмуни қонунчилик ҳужжатларига киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчаларни ҳисобга олган ҳолда даврий равишда қайта кўриб чиқилади.


26. Даъвогарга унинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар (паспорт, идентификацияловчи ID-карта ёки шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжат) тақдим этилган тақдирда, малака имтиҳонини топшириш учун рухсат берилади. Ушбу ҳужжатлари бўлмаган ёки малака имтиҳонига кечиккан даъвогар имтиҳонга келмаган деб ҳисобланади ва навбатдаги малака имтиҳонини топширишга рухсат берилган шахслар рўйхатига киритилади.


27. Малака имтиҳонини ўтказишга ажратилган вақт ичида даъвогар компьютер воситасида ўтказиладиган тест синовларини якунлаши, имтиҳон билетлари бўйича жавобларни имтиҳон комиссиясига топшириши шарт. Ушбу талабларни бузган даъвогар малака имтиҳонини топширмаган деб ҳисобланади.


28. Тест саволлари қуйидаги таълим йўналишлари бўйича 40 та назарий саволлардан иборат:

актуар математика (10 та савол);

статистика ва эҳтимоллар назарияси (10 та савол);

суғурта иши ва таваккалчилик назарияси (10 та савол);

инвестиция фаолияти ва молияни бошқариш (10 та савол).

Ҳар битта тўғри жавоб учун бир балл берилади.

Тест синовлари натижаларини ижобий деб эътироф этиш учун асос бўладиган тўпланган баллар йиғиндиси 30 баллдан кам бўлмаслиги керак.

Тест синовлари натижалари салбий деб эътироф этилганда (30 баллдан кам тўпланган балл), даъвогар имтиҳон топширишга қўйилмайди.


29. Имтиҳон билети қуйидаги таълим йўналишлари бўйича 4 та назарий савол ва 4 та амалий масалалардан иборат:

актуар математика;

статистика ва эҳтимоллар назарияси;

суғурта иши ва таваккалчилик назарияси;

инвестиция фаолияти ва молияни бошқариш.

Имтиҳон билетининг ҳар бир назарий саволи ва амалий масаласи 5 баллик тизим бўйича баҳоланади.

Имтиҳон билети бўйича камида 30 балл тўплаган даъвогар малака имтиҳонини муваффақиятли топширган ҳисобланади.


30. Малака имтиҳони ўтказилаётган вақтда қонунчилик ҳужжатлари ва йўриқнома материаллари, маълумотномалар ва махсус адабиётлардан фойдаланиш, бошқа даъвогарлар билан гаплашиш, шунингдек, алоқа воситаларидан фойдаланиш ман қилинади. Ушбу талабларни бузган даъвогар малака имтиҳонини ўтказиш тартиби бузилганлиги бўйича далолатнома расмийлаштирилиб, аудиториядан чиқариб юборилади ва малака имтиҳонини топширмаган деб ҳисобланади.

Малака имтиҳонида бегона шахсларнинг иштирок этишига рухсат берилмайди.


31. Малака имтиҳонининг шаффофлиги ва холислигини таъминлаш мақсадида малака имтиҳонини ўтказиш жараёни узлуксиз равишда видеоёзувга (овозли) туширилади ва ушбу видеоматериаллар ваколатли органда камида бир йил сақланади.

Малака имтиҳони натижалари имтиҳон комиссиясининг баённомаси билан расмийлаштирилади ва малака имтиҳони ўтказилган санадан сўнг уч кун ичида ваколатли органга топширилади.

Имтиҳон комиссияси баённомасида қуйидагилар кўрсатилади:

имтиҳон комиссияси таркиби;

малака имтиҳонининг биринчи босқичида иштирок этган даъвогарларнинг улар тўплаган баллар кўрсатилган рўйхати;

малака имтиҳонининг биринчи босқичига келмаган даъвогарлар рўйхати;

малака имтиҳонининг иккинчи босқичида иштирок этиш учун рухсат берилган даъвогарлар рўйхати;

малака имтиҳонининг иккинчи босқичида иштирок этган даъвогарларнинг улар тўплаган баллар кўрсатилган рўйхати;

малака имтиҳонининг иккинчи босқичига келмаган даъвогарлар рўйхати;

малака имтиҳонини муваффақиятли топширган даъвогарлар рўйхати;

малака имтиҳонини топшира олмаган даъвогарлар рўйхати.


32. Малака имтиҳонини топшириш бўйича хужжатлар (тест натижалари, билетлар ва уларга жавоблар), шунингдек, имтиҳон комиссиясининг баённомалари ваколатли органда беш йил мобайнида сақланади.


33. Малака имтиҳонини топшира олмаган даъвогар актуарий малака сертификатини олиш учун йиғимни тўлаш шарти билан мазкур Регламентга мувофиқ қайта мурожаат этишга ҳақлидир.

Малака имтиҳонини топшира олмаган даъвогарларга йиғим қайтарилмайди.



6-БОБ. АКТУАРИЙ МАЛАКА СЕРТИФИКАТИНИ

БЕРИШ ТАРТИБИ


34. Ваколатли орган имтиҳон комиссиясининг баённомалари қабул қилиб олгандан сўнг уч иш куни мобайнида белгиланган тартибда QR-код қўйилган актуарий малака сертификатини расмийлаштиради ва уни ўз ЭРИси билан тасдиқлаб, тегишли Давлат хизматлари марказига (ўзи мурожаат этганда) ёки даъвогарга ЯИДХП орқали (электрон тарзда мурожаат этганда) электрон шаклда юборади.


35. Давлат хизматлари маркази ваколатли органдан актуарий малака сертификати электрон шаклда келиб тушгандан сўнг ўн дақиқа мобайнида уни даъвогарнинг электрон манзилига юборади ва даъвогарни бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади. Давлат хизматлари марказига даъвогар ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда, даъвогарнинг сўровига кўра унга актуарий малака сертификатини электрон ёки қоғоз шаклда беради.

Агар актуарий малака сертификати ваколатли орган томонидан даъвогарга ЯИДХП орқали электрон шаклда юборилса, у автоматик равишда даъвогарнинг электрон кабинетида намоён бўлади.

Актуарий малака сертификати ҳисобга олиш серияси ва рақамига эга бўлади.


36. Актуарий малака сертификатининг эгаси актуарий малака сертификатининг амал қилиш муддати тугашидан уч ой олдин, бироқ ушбу сертификатнинг амал қилиш муддати тугашидан олти ойдан кўп бўлмаган муддатда ваколатли органга актуарий малака сертификатини янги муддатга олиш учун мазкур Регламентга мувофиқ Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали мурожаат қилади.

Бунда мазкур Регламентнинг 12-бандида кўрсатилган йиғим миқдорининг 50 фоизи ундирилади.



7-БОБ. АПЕЛЛЯЦИЯЛАРНИ КЎРИБ ЧИҚИШ


37. Малака имтиҳони натижаларига кўра салбий қарор чиқарилган даъвогар малака имтиҳони натижалари эълон қилинган санадан бошлаб ўттиз календарь куни мобайнида ваколатли органга апелляция бериш ҳуқуқига эга. Апелляция ёзма шаклда тақдим этилади. Апелляцияни кўриб чиқиш муддати ўн беш кундан ошмаслиги лозим.


38. Апелляцияни кўриб чиқиш учун ваколатли орган томонидан Апелляция комиссияси ташкил қилинади. Апелляция комиссияси таркиби ваколатли органнинг буйруғи билан тасдиқланади. Апелляция комиссияси таркибига имтиҳон комиссияси таркибига кирган шахслар киритилмайди.

Апелляция комиссияси беш кун муддат ичида берилган апелляцияни даъвогар иштирокида кўриб чиқади. Апелляция комиссиясининг иши баённома билан расмийлаштирилади. Баённома апелляция комиссиясининг барча аъзолари ва даъвогар томонидан имзоланади.

Апелляция комиссияси апелляцияни кўриб чиқиш натижалари бўйича қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:

имтиҳон комиссиясининг қарорини ўзгаришсиз қолдириш ва апелляцияни қаноатлантиришни рад этиш;

имтиҳон комиссиясининг қарорини бекор қилиш ва актуарий малака сертификатини бериш тўғрисида.


39. Имтиҳон комиссиясининг қарорини ўзгаришсиз қолдириш ва апелляцияни қаноатлантиришни рад этиш тўғрисидаги қарор қуйидаги ҳолларда қабул қилинади:

апелляция ушбу Регламент талаблари бузилган ҳолда берилган бўлса;

апелляцияда келтирилган сабаблар ўз тасдиғини топмаса.


40. Имтиҳон комиссиясининг қарорини бекор қилиш ва актуарий малака сертификатини бериш тўғрисидаги қарор малака имтиҳони ушбу Регламент талаблари бузилган ҳолда ўтказилган тақдирда қабул қилинади.


41. Актуарий малака сертификатини бериш тўғрисидаги қарор қабул қилингандан сўнг ваколатли орган даъвогарга актуарий малака сертификатини беради.


42. Қайта апелляцияга йўл қўйилмайди.



8-БОБ. АКТУАРИЙ МАЛАКА СЕРТИФИКАТИНИ

ҚАЙТА РАСМИЙЛАШТИРИШ ТАРТИБИ


43. Илгари берилган актуарий малака сертификатида кўрсатилган маълумотлар ўзгарган тақдирда, даъвогар актуарий малака сертификатини қайта расмийлаштириш учун ўн иш кунида Давлат хизматлари марказига бевосита ўзи ёки ишончли вакили орқали мурожаат этади ёхуд ЯИДХПда электрон шаклдаги тегишли мурожаатни юборади.

Анкетага киритилган маълумотларнинг ҳаққонийлиги ахборот тизимлари ёрдамида автоматик равишда текширилади.


44. Анкетада хато маълумотлар кўрсатилган тақдирда, мурожаат автоматик равишда рад этилади ва бу ҳақда даъвогарга онлайн тарзда электрон шаклда жавоб қайтарилади.


45. Ваколатли орган даъвогарнинг мурожаати келиб тушган кундан бошлаб беш кундан кўп бўлмаган муддатда актуарий малака сертификатини қайта расмийлаштиради ва ушбу Регламентнинг 34-бандида белгиланган тартибда даъвогарга юборади.


46. Ваколатли орган актуарий малака сертификатини қайта расмийлаштиришда реестрга тегишли ўзгартиришлар киритади.


47. Актуарий малака сертификатини қайта расмийлаштириш учун даъвогар қайта имтиҳондан ўтказилмайди ва йиғим ундирилмайди.


48. Актуарий малака сертификатининг эгаси ушбу сертификат қайта расмийлаштирилгунга қадар унда кўрсатилган фаолиятни илгари берилган актуарий малака сертификати асосида амалга оширади.



9-БОБ. АКТУАРИЙ МАЛАКА СЕРТИФИКАТИНИ

БЕКОР ҚИЛИШ ТАРТИБИ


49. Актуарий малака сертификати қуйидаги ҳолларда бекор қилинади:

актуарий малака сертификатини олган шахс томонидан актуар хизматлар кўрсатиш талаблари ва шартлари бир маротаба қўпол равишда бузилганда;

актуарий малака сертификати қалбаки ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда олинганлиги аниқланганда.


50. Актуарий малака сертификатининг бекор қилинишига асос бўладиган қўпол қоидабузарликларга қуйидагилар киради:

актуар хизматларни кўрсатиш давомида актуарий томонидан олинган маълумотларни учинчи шахсларга актуар хизматлар буюртмачисининг рухсатисиз тақдим этиш ҳолатининг аниқланиши, қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно;

актуарий малака сертификатини бошқа шахсга ўз номидан актуар хизматларни кўрсатиш учун ушбу ҳужжатдан фойдаланиш мақсадида бериш ҳолатининг аниқланиши.


51. Актуарий малака сертификати суд томонидан бекор қилинади. Ваколатли орган актуарий малака сертификатини бекор қилиш тўғрисида судга ариза билан мурожаат қилинган кундан эътиборан бир иш кунидан кечиктирмай актуарий малака сертификатини олган шахсни ёзма шаклда, актуарий малака сертификатини бекор қилиш ҳақида ариза билан судга мурожаат қилиш асосларини, қонунчилик ҳужжатларининг аниқ нормаларини кўрсатган ҳолда бу ҳақда хабардор қилади.


52. Актуарий малака сертификати бекор қилинган шахс ушбу сертификатнинг амал қилиши даврида қўпол қоидабузарликлар учун уни бекор қилиш ҳақидаги суд қарори қонуний кучга кирган пайтдан бошлаб уч йил мобайнида актуарий малака сертификатини қайта олиш учун малака имтиҳонини топширишга қўйилмайди.



10-БОБ. АКТУАРИЙ МАЛАКА СЕРТИФИКАТИГА

ЭГА БЎЛГАН АКТУАРИЙЛАР РЕЕСТРИНИ

ЮРИТИШ


53. Ваколатли орган малака сертификатига эга бўлган актуарийлар реестрини юритади ва унда қуйидагилар кўрсатилади:

актуарий малака сертификатини олган шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми ва берилган санаси;

паспорт (идентификацияловчи ID-карта) маълумотлари ва манзили;

актуарий малака сертификатининг серияси, рақами ва берилган санаси;

актуарий малака сертификатини қайта расмийлаштириш ва бекор қилиш тўғрисидаги маълумотлар.


54. Ваколатли органнинг расмий веб-сайтида актуарийлар реестри билан танишиш учун очиқ бўлган маълумотлар жойлаштирилади ва унда қуйидагилар кўрсатилади:

актуарий малака сертификатини олган шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми;

актуарий малака сертификатининг серияси, рақами ва берилган санаси;

актуарий малака сертификатининг амал қилиш муддати;

актуарий малака сертификати бекор қилинганлиги тўғрисидаги маълумотлар.



11-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


55. Давлат хизматлари маркази ва ваколатли орган ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.


56. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Давлат хизматлари маркази ушбу Регламентнинг талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолиятини доимий назорат қилади ва мониторинг олиб боради.


57. Даъвогар давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонунчиликка мувофиқ шикоят қилиши мумкин.


58. Ушбу Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.




Маъмурий регламентга

1-ИЛОВА



Актуарий малака сертификатини бериш бўйича

давлат хизматларини кўрсатиш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари







1-босқич


Даъвогар


Актуарий малака сертификатини олиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келган ҳолда ёки электрон тарзда ЯИДХП орқали мурожаат қилади.


Ўз хоҳишига кўра







2-босқич


Давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП


Даъвогар Давлат хизматлари марказига мурожаат этганда, унинг анкетаси Давлат хизматлари маркази ходими томонидан тўлдирилиб, даъвогарнинг ЭРИси билан тасдиқлангандан сўнг ёки ЯИДХП орқали мурожаат қилганда - анкета даъвогар томонидан мустақил равишда тўлдирилиб, сўнг ваколатли органга электрон шаклда юборилади.


Давлат хизматлари маркази орқали мурожаат қилинганда реал вақт режимида, бироқ бир соатдан ошмаган вақтда, ЯИДХП орқали эса автоматик тарзда










3-босқич






Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги










Давлат хизматлари маркази





1. Ваколатли орган мурожаат келиб тушгандан кейин даъвогарга малака имтиҳонини топширишга рухсат бериш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.


2. Рухсат бериш ёки рад этиш тўғрисидаги қарор ҳақда ваколатли орган даъвогарни электрон шаклда хабардор қилади.


3. Малака имтиҳонини топширишга рухсат берилган даъвогарлар малака имтиҳонини ўтказиш санаси, вақти ва жойи тўғрисида тегишли Давлат хизматлари марказига (ўзи мурожаат этганда) ёки даъвогарга ЯИДХП орқали (электрон тарзда мурожаат этганда) электрон шаклда хабарнома юборади.


4. Давлат хизматлари маркази ваколатли органдан келиб тушган электрон шаклдаги хабарномани даъвогарга анкетада кўрсатилган электрон манзил бўйича юборади ва даъвогарни бу ҳақда ахборот- коммуникация тизими орқали хабардор қилади.


Мурожаат электрон кўринишда келиб тушган кундан бошлаб ўн иш кунида


Қарор қабул қилинган санадан кейин уч иш кунида





Малака имтиҳони

ўтказилишидан камида ўн кун олдин





Давлат хизматлари маркази томонидан электрон шаклда хабарнома келиб тушган кунда









4-босқич


Даъвогар







Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги



1. Малака имтиҳонида қатнашишга рухсат берилган даъвогар белгиланган сана ва вақтда шахсини тасдиқловчи ҳужжат билан (паспорт, идентификацияловчи ID-карта ёки шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжат) билан имтиҳон ўтказиладиган жойга етиб келади.


2. Малака имтиҳонига кечиккан ёки шахсини тасдиқловчи ҳужжати бўлмаган даъвогарлар имтиҳонга келмаган деб ҳисобланади ва навбатдаги малака имтиҳонини топширишга рухсат берилган шахслар рўйхатига киритади.


Имтиҳон ўтказиш санаси уч кишидан иборат гуруҳнинг шаклланишига кўра, лекин камида уч ойда бир марта белгиланади




Малака имтиҳони ўтказилган кундан сўнг бир иш куни мобайнида







5-босқич


Имтиҳон комиссияси


1. Малака имтиҳонининг тест синови босқичи.

Тест синови 40 та назарий саволдан иборат.


Тест ўтказиладиган кунда уч академик соат давомида



2. Малака имтиҳоннинг ёзма ва оғзаки босқичи.

Имтиҳон 4 та назарий савол ва 4 та амалий масалалардан иборат.


Имтиҳон ўтказиладиган кунда уч академик соат давомида







6-босқич




Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги








Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП


1. QR-код қўйилган актуарий малака сертификатини расмийлаштиради ва уни ЭРИси билан тасдиқлаб, тегишли Давлат хизматлари марказига (ўзи мурожаат этганда) ёки даъвогарга ЯИДХП орқали (электрон тарзда мурожаат этганда) электрон шаклда юборади.


2. Актуарий малака сертификатини электрон шаклда даъвогарнинг электрон манзилига юборади ва даъвогарни бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади.


3. Давлат хизматлари марказига даъвогар ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда, даъвогарнинг сўровига кўра унга актуарий малака сертификатини электрон ёки қоғоз шаклда беради.


Имтихон комиссиясининг баённомалари қабул қилиб олингандан сўнг кейинги уч иш куни мобайнида




Актуарий малака сертификати электрон шаклда келиб тушгандан сўнг ўн дақиқа мобайнида






Даъвогар талаб қилган пайтда





Маъмурий регламентга

2-ИЛОВА

Ягона интерактив давлат

хизматлари портали

Ўзбекистон Республикаси

Молия вазирлиги

ҳузуридаги

Суғурта бозорини

ривожлантириш агентлиги

Ҳужжат рақами:

Ҳужжат яратилган сана:



Актуарий

МАЛАКА СЕРТИФИКАТИ

ЖШШИР:                    ____________________

Фотосурат

(электрон ҳамкорлик асосида маълумотлар базасидан олинади)

Ф.И.О.:                          ____________________

Паспорт (идентификацияловчи

ID-картаси) серия рақами: ________________

Қачон берилган:           ____________________

Сертификатнинг амал қилиш

муддати:                        ____________________


0000


(Ваколатли орган мансабдор шахсининг Ф.И.О.)


Мазкур ҳужжат Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 сентябрдаги 728-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали тўғрисидаги низомга мувофиқ шакллантирилган электрон ҳужжатнинг нусхаси ҳисобланади. Электрон ҳужжатнинг нусхасида кўрсатилган маълумотлар тўғрилигини текшириш учун repo.gov.uz веб-сайтига ўтинг ва электрон ҳужжатнинг ноёб рақамини киритинг ёки мобил телефон ёрдамида QR-кодни сканер қилинг.

Диққат! Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 сентябрдаги 728-сон қарорига мувофиқ электрон ҳужжатлардаги маълумотлар қонуний ҳисобланади. Давлат органларига Ягона интерактив давлат хизматлари порталида шакллантирилган электрон ҳужжатларнинг нусхаларини қабул қилишни рад этиши қатъиян тақиқланган.

QR-код




Маъмурий регламентга

3-ИЛОВА



АНКЕТА

Даъвогар тўғрисидаги маълумотлар

Анкетани тўлдириш қоидалари

Фотосурат

(электрон ҳамкорлик асосида маълумотлар базасидан олинади)

Анкета электрон шаклда тўлдирилади. Барча саналар араб сонларида келтирилиши лозим. Анкетанинг барча саволларига тўлиқ жавоб берилиши лозим. Анкетанинг бирорта ҳам қаторлари тўлдирилмасдан қолмаслиги керак. Битта тўлдирилмаган қаторнинг мавжудлиги бутун анкетанинг тўлдирилмаганлигини англатади.

Т/р

Даъвогар тўғрисидаги маълумотлар

1.

Фамилияси (ўзгартилган бўлса, ёзилиши керак)


2.

Исми (ўзгартилган бўлса, ёзилиши керак)


3.

Отасининг исми (ўзгартилган бўлса, ёзилиши керак)


4.

Туғилган йили ва санаси автоматик тўлдирилади

автоматик тўлдирилади

5.

Доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган манзил автоматик тўлдирилади

автоматик тўлдирилади

6.

Паспорт ёки идентификацияловчи ID-картаси серияси ва рақами автоматик тўлдирилади

автоматик тўлдирилади

7.

Электрон почта манзили (мавжуд бўлса)


8.

Телефон рақами






Даъвогарнинг электрон рақамли имзоси

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 7 июнь





































Время: 0.2324
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск