ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 07.06.2022 й. ПҚ-273-сон "Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегиясида белгиланган вазифалар ижросини самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

07.06.2022 й.

N ПҚ-273



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚИШЛОҚ

ХЎЖАЛИГИНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ 2020-2030

ЙИЛЛАРГА МЎЛЖАЛЛАНГАН СТРАТЕГИЯСИДА

БЕЛГИЛАНГАН ВАЗИФАЛАР ИЖРОСИНИ

САМАРАЛИ ТАШКИЛ ЭТИШГА ДОИР

ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 октябрдаги "Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида"ги ПФ-5853-сон ҳамда 2022 йил 28 январдаги "2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида"ги ПФ-60-сон фармонлари ижросини таъминлаш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегияси доирасида:

а) аҳолининг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва жорий этиш йўналишида 2022 йил якунига қадар:

Тошкент ва Фарғона вилоятларида Уммон Султонлигининг Атяб интернейшнл сервис (Atyab International Service) компаниясини жалб этган ҳолда маҳсулот етиштирувчилар томонидан озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги, сифат назорати, халқаро тан олинган сертификация тизимларини ўз ичига олган, аккредитациядан ўтган лабораториялар ишга туширилади;

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги муассислигида Қўқон озиқ-овқат технологияси ва муҳандислиги халқаро институти ташкил этилади. Мазкур институтга халқаро таълим стандартлари даражасидаги халқаро бозорларда тан олинган сифат стандартларини (Global G.A.P, Organic, HACCP ва бошқалар) жорий этишга қодир юқори малакали кадрларни тайёрлаш вазифаси юклатилади.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж. Ходжаев, А. Шукуров) 2022 йил якунига қадар озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича аккредитациядан ўтган лабораторияларни ишга тушириш, Қўқон озиқ-овқат технологияси ва муҳандислиги халқаро институтини ташкил этиш, унинг фаолиятини йўлга қўйиш чораларини кўрсин;

б) қулай агробизнес муҳитини ва қўшилган қиймат занжирини яратиш йўналишида жорий йил якунига қадар:

халқаро молия институтлари маблағлари ҳисобидан аграр соҳада умумий қиймати 400 млн АҚШ долларигача бўлган миқдордаги инвестиция лойиҳалари ишга туширилади;

ҳар бир ҳудудда камида биттадан агрологистика марказлари барпо этилади. Мазкур марказларда халқаро бозорларда тан олинган сифат сертификатларини олиш имконияти яратилади.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж. Ходжаев, Ш. Мирзаев, Х. Каримов) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда лойиҳаларни шакллантириш, ташаббускорларни аниқлаш ва уларни ўз вақтида ишга тушириш чораларини кўрсин;

в) соҳада давлат иштирокини камайтириш, инвестициявий жозибадорликни ошириш ва қишлоқ ҳудудларини ривожлантириш йўналишларида 2022 йил якунига қадар:

Жаҳон банкининг "Фарғона водийсида қишлоқ тадбиркорлигини ривожлантириш" лойиҳаси доирасидаги маблағлар ҳисобидан Андижон вилоятининг танлаб олинган Олтинкўл, Наманган вилоятининг Чуст ва Фарғона вилоятининг Риштон туманларида инновацион усулларни қўллаган ҳолда интенсив усулда мева-сабзавот етиштириш бўйича махсус (пилот) лойиҳалар амалга оширилади;

Туркиянинг Газиантеп пистачилик илмий-тадқиқот институти билан биргаликда Самарқанд вилоятида Ўзбекистон-Туркия пистачилик илмий маркази ташкил этилади, Туркиянинг серҳосил писта навлари коллекцияси асосида миллий писта навларини яратиш ва уларнинг оналик кўчатзорларини ташкил этиш ҳамда Нуробод туманини пистачиликка ихтисослаштириш чоралари кўрилади.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж. Ходжаев, Х. Каримов, А. Шукуров) 2022 йил якунига қадар:

хусусий секторни жалб этган ҳолда мазкур туманларда амалга ошириладиган интенсив усулда мева-сабзавотчилик лойиҳаларини ишга тушириш чораларини кўрсин;

Самарқанд вилоятида Ўзбекистон-Туркия пистачилик илмий марказини ташкил этиш, миллий писта навларини яратиш ва Нуробод туманини пистачиликка ихтисослаштириш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;

г) ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш йўналиши доирасида:

космик суратлар ва учувчисиз учиш аппаратларининг материаллари ҳамда дала кузатув маълумотларини таҳлил қилиш орқали 3 млн гектардан ортиқ суғориладиган ерлар, 400 минг гектардан ортиқ кўп йиллик дарахтзорлар ва 450 минг гектардан ортиқ лалми ерларнинг тизимли мониторинги йўлга қўйилади;

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда жорий йилда 1-иловада келтирилган прогноз кўрсаткичларга мувофиқ 133,5 минг гектардан ортиқ ер майдонлари қайта фойдаланишга киритилади ва ўзлаштирилади;

қишлоқ хўжалиги ерларининг геоахборот тизимида 6 турдаги асосий (пахта, ғалла, шоли, картошка, маккажўхори ҳамда мойли экинлар) қишлоқ хўжалиги экинларининг экилиши, вегетация даврини таҳлил қилиш йўлга қўйилади.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж. Ходжаев, М. Рўзметов), Сув хўжалиги вазирлиги (Ш. Хамраев) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари 2022 йил якунига қадар мазкур кичик банддаги чора-тадбирларнинг ўз вақтида бажарилишига шахсан масъул эканлиги белгилаб қўйилсин;

д) қишлоқ хўжалигида илм-фан, таълим, ахборот ва маслаҳат хизматлари тизимини ривожлантириш йўналишида:

Андижон, Наманган, Фарғона, Жиззах, Самарқанд ва Хоразм вилоятларида агрохизматлар марказлари ташкил этилади ва 100 дан ортиқ хизматлар кўрсатиш йўлга қўйилади;

халқаро молия институтларининг жалб этилган грант маблағлари ҳисобидан:

2023 йил ҳосили учун маҳаллий шароитга мос серҳосил, касаллик ва зараркунандаларга, сувсизликка чидамли пахтанинг 4 та, бошоқли доннинг 6 та нави амалиётга жорий этилади;

хусусий секторни жалб қилган ҳолда, картошканинг серҳосил, касаллик ва зараркунандаларга, сувсизликка, шўрга чидамли вируссиз ("in vitro") "Супер элита" ва "Элита" навларига мансуб 4 млн дона (йилига) микротуганак етиштирилади;

ихтисослашган ҳудудларда картошка, жумладан унинг янги навларини етиштириш бўйича кўргазмали дала майдонларини ташкил қилиш ва янги навларни ишлаб чиқаришга кенг жорий этиш чоралари кўрилади.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (А. Тўраев, Х. Каримов, А. Шукуров) 2022 йил якунига қадар 2023 йил ҳосили учун пахтанинг 4 та, бошоқли доннинг 6 та навини амалиётга жорий этсин, шунингдек, картошканинг 4 млн дона (йилига) микротуганакларини етиштириш, ҳудудларда картошка етиштириш бўйича кўргазмали дала майдонларини ташкил қилсин ва янги навларини ишлаб чиқаришга кенг жорий этсин;

е) тармоқ статистикасининг шаффоф механизмини ишлаб чиқиш йўналишида 2022 йил якунига қадар:

"Ягона дарча" тамойили асосида фермер хўжаликларига пахта, ғалла ва бошқа маҳсулотларни етиштириш учун имтиёзли кредит ажратиш, суғурталаш, шартномаларни электрон расмийлаштириш, техникаларни лизингга олиш, агротехник тадбирларни амалга оширишда таъминот ва хизмат кўрсатишни ўз ичига олган "Агроплатформа" (agroplatforma.uz) ахборот тизими ишга туширилади;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларига ажратилаётган 26 турдаги субсидиялар бўйича ҳужжатларни тўплаш, кўриб чиқиш ҳамда ваколатли орган ва ташкилотлар билан келишиш жараёнларини "Агросубсидия" ахборот тизими орқали амалга ошириш йўлга қўйилади;

Фарғона ва Самарқанд вилоятларида сув баланси ва сарфи ҳисобини юритиш ҳамда ерларни тўғри суғориш ишларини масофавий мониторинг қилишнинг электрон модели ишлаб чиқилади.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж. Ходжаев, Қ. Юлдашев), Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси (А. Исроилов), Сув хўжалиги вазирлиги (А. Назаров) маҳаллий ҳокимликлар билан биргаликда 2022 йил якунига қадар мазкур тизимларни ишга тушириш орқали электрон хизматларни кўрсатишни ташкил этсин.


2. Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегиясида белгиланган вазифалар ижросини самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар дастури (кейинги ўринларда - Дастур) 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж. Ходжаев, А. Шукуров):

а) 2022 йил якунига қадар Жаҳон банкининг маблағлари ҳисобидан:

хусусий секторни жалб этган ҳолда Ўзбекистонда мавжуд генофонддан самарали фойдаланиш, қишлоқ хўжалиги экинларининг бирламчи уруғчилиги ва дурагайларини яратишнинг самарали тизимини йўлга қўйиш мақсадида Ўзбекистон-Сербия қишлоқ хўжалиги экинлари уруғчилиги илмий марказини ташкил этиш;

Халқаро картошкачилик маркази (CIP) билан ҳамкорликда картошканинг серҳосил, касаллик ва зараркунандаларга, сувсизликка, шўрга чидамли навлари селекцияси ҳамда уруғчилигини йўлга қўйиш учун қўшма лойиҳани амалга оширсин;

б) Молия вазирлиги (Т.Ишметов) билан биргаликда бир ой муддатда Жаҳон банки иштирокидаги "Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш" лойиҳаси ҳисобидан қишлоқ хўжалигини рақамлаштириш лойиҳалари учун 20 млн АҚШ доллари миқдоридаги маблағларни йўналтириш чораларини кўрсин;

в) Халқаро қишлоқ хўжалиги университетини ташкил этиш, Тошкент давлат аграр университетини модернизация қилиш учун Жаҳон банки иштирокидаги "Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш" лойиҳаси ҳисобидан 17 млн АҚШ доллари, Европа Иттифоқининг "Бюджетни қўллаб-қувватлаш" дастури маблағлари ҳисобидан 6 млн АҚШ доллари миқдоридаги маблағлар ажратилишини таъминласин.


4. Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясига Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда мазкур қарорнинг мазмун-моҳияти ҳамда мақсад ва вазифалари оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш тавсия этилсин.


5. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил этишга масъул ва шахсий жавобгар этиб қишлоқ хўжалиги вазири Ж.А. Ходжаев, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар ҳокимлари белгилансин.

Мазкур қарор ижросини ҳар чоракда муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Ш.М. Ғаниев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                                            Ш. Мирзиёев




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 7 июндаги

ПҚ-273-сон қарорига

1-ИЛОВА



Қорақалпоғистон Республикаси ва

вилоятларда 2022 йилда ер майдонларини қайта

фойдаланишга киритиш ва ўзлаштиришнинг

ПРОГНОЗ КЎРСАТКИЧЛАРИ


(гектар)

Т/р

Ҳудудлар

2022 йилда фойдаланишга киритиладиган ер майдони

Шундан:

фойдаланишдан чиққан суғориладиган ерларни қайта фойдаланишга киритиш

чўл-адир ҳудудларидаги лалми ва яйлов ерларни ўзлаштириш

лалми, яйлов ва бошқа ерларга сув талаб қилмайдиган экин турларини жойлаштириш ҳисобидан

1

Қорақалпоғистон

Республикаси

12 805

12 805

-

-


вилоятлар:





2

Андижон

4 418

-

2 418

-

3

Бухоро

37 750

-

22 565

15 185

4

Жиззах

22 092

482

21 611

-

5

Қашқадарё

20 423

17 675

2 748

-

6

Навоий

7 422

1 397

3 300

2 725

7

Наманган

2 510

751

1 141

618

8

Самарқанд

8 140

1 060

7 080

-

9

Сурхондарё

7 604

3 803

3 801

-

10

Сирдарё

2 971

2 971

-

-

11

Тошкент

1 732

1 732

-

-

12

Фарғона

6 727

6 618

109

-

13

Хоразм

1 000

400

600

-

ЖАМИ:

133 594

49 693

65 372

18 528




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 7 июндаги

ПҚ-273-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини

ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган

стратегиясида белгиланган вазифалар ижросини

самарали ташкил этишга доир қўшимча

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ДАСТУРИ


Т/р

Тадбирлар номи

Амалга ошириш

механизми

Молиялаштириш манбалари

Ижро муддати

Ижро учун

масъуллар

I. АҲОЛИНИНГ ОЗИҚ-ОВҚАТ ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ

1.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги муассислигида Қўқон озиқ-овқат технологияси ва муҳандислиги халқаро институтини ташкил этиш.

1. Уммон Султонлигининг Атяб интернейшнл сервис (Atyab International Service) компаниясини жалб қилган ҳолда Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасида стратегик ривожланиш ва тадқиқотлар халқаро маркази ҳисоб-китобларига асосан, Қўқон озиқ-овқат технологияси ва муҳандислиги халқаро институтини ташкил этиш билан боғлиқ ташкилий чора-тадбирлар учун халқаро молия институтларининг грант маблағларини жалб қилиш;


2. Қўқон озиқ-овқат технологияси ва муҳандислиги халқаро институтини ташкил этишга оид тегишли қарор лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Мазкур институтга халқаро таълим стандартлари даражасидаги халқаро бозорларда тан олинган сифат стандартларини (Global G.A.P, Organic, HACCP ва бошқалар) жорий этишга қодир юқори малакали кадрларни тайёрлаш вазифасини юклаш.

Маблағ талаб этилмайди

2022 йил

август

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

2.

Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат саноати соҳасида давлатлараро ҳамда халқаро стандартларни қабул қилиш.

1. Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат саноати соҳасида қабул қилиниши лозим бўлган давлатлараро ва халқаро стандартлар рўйхатини шакллантириш.


2. Шакллантирилган рўйхатларни Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигига тақдим қилиш.


3. Қабул қилинган стандартлар тўғрисидаги маълумотларни расмий сайтларга жойлаб бориш ва амалиётга жорий этиш.

Маблағ талаб этилмайди

2022 йил

сентябрь

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

3.

Дуккакли дон ва мойли экинлар уруғларини етиштириш ва етказиб беришнинг самарали механизмини яратиш.

1. Элита ва юқори репродукцияли уруғларнинг ҳажмини, экин турлари ва навларини кўпайтириш.


2. Талаб ва эҳтиёждан келиб чиқиб, ихтисослаштирилган уруғчилик фермер хўжаликларида ҳар йили дуккакли дон ва мойли экинлар уруғлари тайёрлашни ташкил этиш.


3. Дуккакли ва мойли экинларнинг уруғчилик тизими ривожланган мамлакатлар тажрибасини ўрганиш.


4. Уруғларни тайёрлашда инновацион ва илғор хорижий технологияларни татбиқ қилиш.

Маблағ талаб этилмайди

2022 йил

октябрь

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари


4.

Мева-сабзавотни етиштириш, қайта ишлаш, сақлаш ва ташиш билан шуғулланувчи саноат корхоналарига хавфсизликни бошқариш тизимларини жорий этиш.

1. Хавфсизликни бошқариш тизимларини жорий этиш истагини билдирган мева-сабзавот етиштириш, қайта ишлаш, сақлаш ва ташиш билан шуғулланувчи саноат корхоналари рўйхатини шакллантириш.


2. Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат саноати корхоналарини Organic, Global G.A.P, Halal, ISO 22000, ISO 28000, BCI, BRC ва бошқа сифат менежмент тизимлари бўйича сертификатлаш.

Ташаббускор-ларнинг ўз маблағлари ва банк кредитлари

2022 йил июль-октябрь

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги,

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги,

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

II. ҚУЛАЙ АГРОБИЗНЕС МУҲИТИНИ ВА ҚЎШИЛГАН ҚИЙМАТ

ЗАНЖИРИНИ ЯРАТИШ

5.

Юқори ҳосилдорликка эришган ва шартномавий мажбуриятларни бажарган фермер хўжаликларини якуний даромаддан рағбатлантиришни йўлга қўйиш.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда юқори ҳосилдорликка эришган ва шартномавий мажбуриятларини бажарган фермер хўжаликларини якуний даромаддан рағбатлантириш тартибини ишлаб чиқиш.

Бунда, халқаро тажрибаларни чуқур таҳлил қилган ҳолда, экинлар ҳосилдорлигидан келиб чиқиб, табақалаштирилган нархларда, яъни устама ва имтиёзлар қўллаган ҳолда барча агрокластерлар учун фермер хўжаликларини рағбатлантириш механизмини жорий этиш назарда тутилади.

Маблағ талаб этилмайди

2022 йил

ноябрь

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Ўзбекистон Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

6.

Республикада қишлоқ хўжалиги экинлари авлодли уруғликларини етиштириш учун Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда маҳаллий ва хорижий инвесторларни жалб қилган ҳолда уруғчилик илмий кластерларини ташкил этиш.

1. Уруғчилик илмий кластерларини ташкил этиш мақсадида танловлар асосида маҳаллий ва хорижий ташаббускорларни танлаш.


2. Танлов якунларига кўра, уруғчилик илмий кластерларини ташкил этиш учун белгиланган тартибда ер майдонларини ажратиш.


3. Маҳаллий ва хорижий селекцияга мансуб қишлоқ хўжалиги экинлари нав ва дурагайларининг уруғи ва кўчатларини етиштиришни йўлга қўйиш.


4. Республикада қишлоқ хўжалиги экинларини экспорт қилишнинг замонавий тизимини шакллантириб, "Uzbek seeds" миллий бренди асосида қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини экспорт қилиш.

Ташаббускор- ларнинг ўз маблағлари, хорижий инвестиция ва банк кредитлари

2022 йил

ноябрь

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари

7.

Республикада умумий қуввати 324 минг тонна бўлган замонавий агрологистика марказларини ташкил этиш.

1. Лойиҳалар доирасида ишлаб чиқилган тармоқ жадвалларга мувофиқ бажарилган ишлар мониторингини олиб бориш.


2. Лойиҳалар доирасида вужудга келадиган муаммоларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш бўйича амалий ёрдам кўрсатиш.

Тадбиркорлик субъектларининг ўз маблағлари ҳамда тижорат банклари кредитлари

2022 йил

декабрь

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

тегишли тижорат банклари

III. СОҲА БОШҚАРУВИДА ДАВЛАТ ИШТИРОКИНИ КАМАЙТИРИШ,

ИНВЕСТИЦИЯВИЙ ЖОЗИБАДОРЛИКНИ ОШИРИШ ҲАМДА

ҚИШЛОҚ ҲУДУДЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

8.

Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармаси (IFAD) иштирокида Оролбўйи минтақасида қишлоқ хўжалигини диверсификациялаш ва модернизациялаш.

1. IFAD консультантлари томонидан ўрганишлар ўтказиш.


2. Техник-иқтисодий асосномани ишлаб чиқиш (кредит линияси учун ажратиладиган маблағлар 80 фоиздан ошмаган тақдирда).


3. Қарз битимини имзолаш.

Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармаси маблағлари

2022 йил июль-сентябрь

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги,

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

9.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармаси (IFAD) иштирокида чорвачилик ва мева-сабзавотчиликни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш.

1. IFAD консультантлари миссияси томонидан ўрганишлар ўтказиш.


2. Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида чорвачилик ва мева-сабзавотчилик лойиҳалари бўйича техник-иқтисодий асосномани ишлаб чиқиш (кредит линияси учун ажратиладиган маблағлари 80 фоиздан ошмаган тақдирда).


3. Қарз битимини имзолаш.

Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармаси маблағлари

2022 йил июль-сентябрь

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги,

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги,

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари ҳокимликлари

IV. ТАБИИЙ РЕСУРСЛАРДАН САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШ ВА

АТРОФ-МУҲИТ МУҲОФАЗАСИНИ ТАЪМИНЛАШ

10.

Ўзбекистон Республикасининг "Тупроқ унумдорлигини ошириш ва муҳофаза қилиш тўғрисида"ги қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Бунда:

тупроқлар ҳолатини яхшилаш, унумдорлигини сақлаш ва ошириш шартлари;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тупроқ ва сув манбалари шўрланишини, ботқоқланишини ва ифлосланишини истисно этадиган усуллар билан етиштириш;

тупроқ, иқлим шароити ва ўсимлик талабини ҳисобга олган ҳолда, ўғитлардан тизимли ҳамда табақалаштирилган тарзда фойдаланиш;

тупроқ ва унинг унумдорлигини муҳофаза қилишнинг иқтисодий чора-тадбирларини белгилаш;

тупроқ ва унинг унумдорлигини муҳофаза қилиш устидан назорат ўрнатиш;

тупроқ унумдорлигини муҳофаза қилиш соҳасида ердан фойдаланувчи ва ижарачиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилаш;

тупроқ ҳолатини яхшилаб, унинг унумдорлигини оширишга эришган ердан фойдаланувчиларни иқтисодий рағбатлантириш назарда тутилади.

1. Хорижий давлатларнинг тупроқ унумдорлигини муҳофаза қилиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларини таҳлил қилиш ва ўрганиш.


2. Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш.


3. Лойиҳани манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиш, ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Маблағ талаб этилмайди

2022 йил ноябрь

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси,

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси

11.

Қишлоқ хўжалигида фойдаланишдан чиққан ва янги ерларни фойдаланишга киритиш.


Қуйидагиларни:

Сув хўжалиги вазирлигига ажратиладиган маблағлар ҳисобидан 36,2 км ирригация-мелиорация объектларини қуриш ва таъмирлаш ҳамда 2 та насос агрегатини қуриш ҳисобига 964 гектар ер майдонларини;

маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 747 км ирригация-мелиорация объектларини қуриш ва таъмирлаш, 60 та суғориш қудуғини қуриш, 56 та насос агрегатларини ўрнатиш ва бошқа тадбирларни амалга ошириш ҳисобидан 52,3 минг гектар ер майдонларини;

ташаббускорларнинг ўз маблағлари ҳисобидан 691 км ирригация-мелиорация объектларини қуриш ва таъмирлаш, 969 та суғориш қудуғини қуриш, 88 та насос агрегатини ўрнатиш ва бошқа тадбирлар орқали 80,4 минг гектар ер майдонларини фойдаланишга киритиш ҳамда ушбу ер майдонларида 1,5 млн тоннадан ортиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш чораларини кўриш.




Республика бюджети маблағлари








Маҳаллий бюджет маблағлари









Ташаббускорларнинг ўз маблағлари ҳисобидан




2022 йил

давомида








2022 йил

давомида









2022 йил

давомида





Сув хўжалиги вазирлиги,

Молия вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари




Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Молия вазирлиги




Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

12.

Қишлоқ хўжалиги соҳасида фаолият юритаётган ер тузиш хизматларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, ходимлар иш фаолиятини самарали ташкил этиш ҳамда рағбатлантириш, иш ҳақига устамалар белгилаш, кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш.

1. Қишлоқ хўжалиги соҳасида фаолият юритаётган ер тузиш хизматларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, ходимлар иш фаолиятини самарали ташкил этиш ҳамда рағбатлантириш, иш ҳақига устамалар белгилаш, кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш бўйича тегишли норматив ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.


2. Лойиҳани манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиш, ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Маблағ талаб этилмайди

2022 йил декабрь

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, манфаатдор вазирлик ва идоралар

V. ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИДА ИЛМ-ФАН, ТАЪЛИМ, АХБОРОТ ВА

МАСЛАҲАТ ХИЗМАТЛАРИ ТИЗИМИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

13.

Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоятларда Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг ҳудудий агрохизматлар марказларини ташкил этиш.


1. Ҳудудий агрохизматлар маркази (AKIS) биноларининг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва давлат экспертиза ташкилотларида экспертизадан ўтказиш.


2. Реконструкция ва таъмирлаш ишлари учун тендер ҳужжатларини тайёрлаш, ХМИ билан келишиш ва тендер савдоларини ўтказиш.


3. ХМИ ижобий хулосасига асосан пудратчи ташкилот билан шартнома тузиш, реконструкция ва таъмирлаш ишларини амалга ошириш.


4. Ҳудудий агрохизматлар марказларини зарур ўқув ва технологик лаборатория ускуналари, техник воситалар, компьютер техникаси билан жиҳозлаш.

Халқаро молия институтлари маблағлари, маҳаллий бюджет маблағлари

График асосида

(2022-2025 йиллар давомида)

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, манфаатдор вазирлик ва идоралар

14.

Туркиянинг Газиантеп пистачилик илмий-тадқиқот институти билан биргаликда Самарқанд вилоятида Ўзбекистон-Туркия пистачилик илмий марказини ташкил этиш.

Ўзбекистон-Туркия пистачилик илмий марказини ташкил этишга оид тегишли қарор лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш. Унда Туркиянинг Газиантеп пистачилик илмий-тадқиқот институти билан биргаликда Тошкент давлат аграр университетининг Самарқанд филиали ҳузурида Ўзбекистон-Туркия пистачилик илмий марказини ташкил этиш, Туркиянинг серҳосил писта навлари коллекцияси асосида миллий писта навларини яратиш ва уларнинг оналик кўчатзорларини ташкил этиш ҳамда Нуробод туманини пистачиликка ихтисослаштиришни назарда тутиш.

Халқаро молия институтлари маблағлари

2022 йил октябрь

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Самарқанд вилояти ҳокимлиги

15.

Пахтанинг камида 4 та нави ва буғдойнинг 6 та янги янги нави ҳамда кам сув талаб қиладиган шоли навлари намуналари устида илмий тадқиқотлар олиб бориш.

1. Пахтанинг камида 4 та нави ва буғдойнинг 6 та янги янги нави ҳамда маҳаллий генофонд ва хорижий селекцияга мансуб кам сув талаб қиладиган шоли навларини яратиш бўйича илмий тадқиқотлар олиб бориш.


2. Пахта ва буғдойнинг янги навлари ҳамда республика ҳудудларида кам сув талаб қиладиган шоли навларининг синовларини ташкил этиш.


3. Пахта ва буғдойнинг янги навлари ҳамда кам сув талаб қиладиган ва ҳудудларнинг тупроққлим шароитига мос нав намуналарини танлаб олиш.


4. Пахта ва буғдойнинг янги навлари ҳамда кам сув талаб қиладиган шоли навларини яратиш устида илмий тадқиқотларни ташкил қилиш.

Халқаро молия институтларининг грантлари ҳамда Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида, бюджетдан ташқари маблағлар

2022 йил

октябрь

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Сув хўжалиги вазирлиги, Фанлар академияси,

Инновацион ривожланиш вазирлиги,

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар


16.

Халқаро картошкачилик маркази (CIP) билан ҳамкорликда картошканинг янги навлари селекцияси ҳамда уруғчилигини йўлга қўйиш.

1. Халқаро картошкачилик маркази (CIP) билан ҳамкорлик ўрнатиш.


2. Картошканинг серҳосил, касаллик ва зараркунандаларга, сувсизликка, шўрга чидамли навлари селекцияси ҳамда уруғчилигини йўлга қўйиш учун қўшма лойиҳа ишлаб чиқиш.


3. Лойиҳани амалга ошириш.

Халқаро молия институтлари маблағлари

2022 йил ноябрь

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

17.

Қизириқ, Ғиждувон агротехнологиялар техникумлари моддий-техник, ўқув-методик базасини мустаҳкамлаш.


1. Қизириқ, Ғиждувон агротехнологиялар техникумлари учун зарур бино ва иншоотларни қуриш, реконструкция қилиш лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш.


2. Реконструкция ва таъмирлаш ишлари учун тендер ҳужжатларини тайёрлаш, тендер савдоларини ўтказиш.


3. Белгиланган тартибда пудратчи ташкилот билан шартнома тузиш, реконструкция ва таъмирлаш ишларини амалга ошириш.


4. Техникумларни зарур инвентарлар, мебеллар, замонавий ўқув ва лаборатория жиҳозлари, кутубхона фондлари, компьютер техникаси ва бошқалар билан таъминлаш.


Халқаро молия институтлари ва ЮНЕСКО маблағлари, маҳаллий бюджет маблағлари


2022-2024

йиллар

давомида


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Сурхондарё ва Бухоро вилоятлари ҳокимликлари


18.

Ўзбекистон-Сербия қишлоқ хўжалиги экинлари уруғчилиги илмий марказини ташкил этиш.

Ўзбекистон-Сербия қишлоқ хўжалиги экинлари уруғчилиги илмий марказини ташкил этишга оид тегишли қарор лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш. Унда хусусий секторни жалб этган ҳолда Ўзбекистонда мавжуд генофонддан самарали фойдаланиш, қишлоқ хўжалиги экинларининг бирламчи уруғчилиги ва дурагайларини яратиш бўйича самарали тизимни йўлга қўйиш назарда тутилади.

Халқаро молия институтлари маблағлари

2022 йил ноябрь

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази

VI. ТАРМОҚ СТАТИСТИКАСИНИНГ ШАФФОФ

МЕХАНИЗМИНИ ИШЛАБ ЧИҚИШ

19.

Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг геоахборот тизимини такомиллаштириш.

1. Геоахборот тизимига манфаатдор вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимларини интеграция қилиш.


2. Геоахборот тизимида барча туманлардан дала маълумотларининг онлайн тарзда реал вақт режимида йиғилишини ташкил этиш.


3. Қишлоқ хўжалиги ерларининг геоахборот тизимида қишлоқ хўжалиги ерларининг контурлар, массивлар, субъектлар кесимидаги базасини яратиш.


4. Вазирлик ва идоралар, шунингдек, фойдаланувчилар учун махсус геопорталларни яратиш, жумладан ер майдонлари ва экинлар таҳлилларини тегишли жойлашувга боғланган ҳолда визуал қулай тарзда тақдим этиш.


5. Йиллар, контурлар кесимида ер майдонлари ва экинлар ҳолати, ҳосилдорлигига оид маълумотлар базасини яратиш ва юритиш.

Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар ва бюджетдан ташқари маблағлар

2022 йил IV чорак

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Сув хўжалиги вазирлиги,

Транспорт вазирлиги, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси,

Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси,

Давлат статистика қўмитаси,

"Ўзбекбалиқсаноат" уюшмаси, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси,

Кадастр агентлиги,

Ўзгидромет, бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар

20.

Фермер хўжаликларига таъминот ва хизмат кўрсатишни ўз ичига олган "agroplatforma.uz" ахборот тизимини ишга тушириш.

1. Лойиҳада тизим фойдаланувчилари сифатида иштирок этувчи давлат органлари ва идоралар фаолиятини аудитдан ўтказиш.


2. Иш жараёнига тааллуқли бўлган давлат органлари ва идораларнинг ахборот тизимлари билан лойиҳа ўртасида ахборот алмашинувини ташкил этиш.


3. "Agroplatforma.uz" АТнинг асосий модулларини ишлаб чиқиш ва синов тариқасида ишга тушириш.

Давлат бюджети ва бюджетдан ташқари маблағлар

2022 йил ноябрь

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, "Агросаноатни рақамлаштириш маркази" ДМ, Агросаноат мажмуига кирувчи вазирлик ва идоралар

21.

"Агросубсидия" ахборот тизими орқали хизмат кўрсатишни ташкил этиш.

1. Аграр соҳада тақдим этиладиган субсидияларни хатловдан ўтказиш.


2. Хатлов натижасида аниқланган субсидия турларини шакллантириш ҳамда уларни тақдим этиш жараёнларини электрон шаклга ўтказиш бўйича регламентлар ишлаб чиқиш.


3. Маҳсулот етиштирувчиларга ажратилаётган 26 турдаги субсидиялар бўйича ҳужжатларни тўплаш, кўриб чиқиш ва келишишни "Агросубсидия" ахборот тизими орқали амалга оширишни йўлга қўйиш.

Давлат бюджети ва бюджетдан ташқари маблағлар

2022-2023 йиллар

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Молия вазирлиги,

Сув хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар

ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

"Агросаноатни рақамлаштириш маркази" ДМ,

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, тегишли вазирлик ва идоралар

22.

Сув баланси ва сарфи ҳисобини юритиш ҳамда ерларни тўғри суғоришни масофавий мониторинг қилишнинг электрон моделини ишлаб чиқиш.

1. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Сув хўжалиги вазирлиги томонидан "йўл харитаси"ни тасдиқлаш.


2. Ирригация тизимларининг рақамли харитасини яратиш.


3. Фарғона вилояти мисолида ерни масофадан зондлаш технологиялари ёрдамида сув баланси ва сув сарфини юритиш намунавий (прототип) моделини ишга тушириш.

4. Пилот лойиҳа натижаларига кўра лойиҳани республиканинг барча ҳудудларида қўллаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

Давлат бюджети ва бюджетдан ташқари маблағлар, халқаро молия институтлари маблағлари

2022 йил

июнь


2022 йил

ноябрь


2022 йил

декабрь

Сув хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, тегишли вазирлик ва идоралар

23.

"Рақамли қишлоқ хўжалиги" ягона интеграциялашган платформасини амалиётга жорий этиш.

1. "Рақамли қишлоқ хўжалиги" ягона интеграцион платформа ахборот тизимини ишлаб чиқиш юзасидан консалтинг компаниясини ёллаш учун шартнома имзолаш.


2. Агросаноат мажмуига кирувчи вазирлик ва идораларда бизнес жараёнларни аудитдан ўтказиш.


3. Платформани ишлаб чиқиш учун лойиҳа-техник ҳисоб-китоб ҳужжатларини ишлаб чиқиш, ваколатли органларда экспертизадан ўтказиш.


4. Платформани ишлаб чиқувчи компанияни аниқлаш бўйича танлов эълон қилиш ва шартнома имзолаш.


5. Платформанинг синов версиясини ишлаб чиқиш, ахборот тизимларини унга босқичма-босқич интеграция қилиш.


6. Платформани амалиётга жорий этиш.

Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар ва бюджетдан ташқари маблағлар, халқаро молия институтлари маблағлари

2022 йил

декабрь

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Сув хўжалиги вазирлиги,

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси,

Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси,

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси,

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси,

"Ўзбекбалиқсаноат" уюшмаси,

Ўзгидромет,

"Ўздонмаҳсулот" АК,

бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 8 июнь


"Халқ сўзи", 2022 йил 9 июнь

































Время: 0.0417
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск