ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Инвестициялар / Умумий қоидалар /

Хорижий ва маҳаллий инвесторларнинг қиймати 200 миллиард сўмдан ошадиган инвестиция лойиҳаларини зарур ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 07.06.2022 й. 306-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 7 июндаги

306-сон қарорига

2-ИЛОВА




Хорижий ва маҳаллий инвесторларнинг қиймати

200 миллиард сўмдан ошадиган инвестиция лойиҳаларини

зарур ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари

билан таъминлаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом хорижий ва маҳаллий инвесторларнинг қиймати 200 миллиард сўмдан ошадиган инвестиция лойиҳаларини зарур ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлаш тартибини белгилайди.

Мазкур Низом талаблари махсус иқтисодий ва кичик саноат зоналаридаги инвестиция лойиҳаларига нисбатан татбиқ этилмайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:


зарур ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлаш харажатлари (кейинги ўринларда - ташқи инфратузилма харажатлари) - инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида энг яқин марказлашган тармоқлардан ишлаб чиқариш майдонларининг чегарасигача ичимлик ва оқава сув, электр энергияси, табиий газ тармоқларини ва алоқа тармоқларини тортиш ҳамда кириш автомобиль йўлларини қуриш харажатлари;


инвестиция лойиҳаси - инвесторнинг қиймати 200 миллиард сўмдан бунда, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти учун камида 50 миллиард сўмдан ошадиган унинг ўз маблағлари улуши 25 фоиздан кам бўлмаган, инвестиция дастурларига киритилган лойиҳалар, "шунингдек, "20 минг тадбиркор - 500 минг малакали мутахассис" дастурига киритилган тадбиркорлик субъектларининг 50 миллиард сўм ва ундан юқори қийматдаги лойиҳалари;

ишчи гуруҳ - Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари раҳбарлигида инвестиция лойиҳасининг ташқи муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси билан таъминланишини иқтисодий-молиявий самарадорлигини баҳолаш ва уни амалга оширишни мақсадга мувофиқлигини белгилаш ҳамда инфратузилма харажатлари учун талаб этиладиган маблағларнинг дастлабки ҳисоб-китобларни амалга оширувчи ҳудудий ишчи гуруҳ;


Махсус комиссия - Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ҳудудларда муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 18 декабрдаги ПҚ-4929-сон қарори билан ташкил этилган Махсус иқтисодий ва кичик саноат зоналари, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга туртки берадиган лойиҳалар ҳамда тўғридан-тўғри хорижий ва маҳаллий инвестициялар иштирокидаги йирик ишлаб чиқариш лойиҳаларини ташқи муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси билан таъминлашга давлат бюджетидан маблағлар ажратилишининг мақсадга мувофиқлигини аниқлаш бўйича махсус комиссия;


Махсус комиссиянинг ишчи органи - Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги;


талабгорлар - инвестиция лойиҳаларини амалга оширувчи хорижий ва маҳаллий инвесторлар;


таъминотчи корхона - "Ўзсувтаъминот" АЖ, "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ, "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ, "Ўзтрансгаз" АЖ, "Ҳудудгазтаъминот" АЖ, "Ўзбектелеком" АК, Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси ва уларнинг ҳудудий ташкилотлари.


3. Инвестиция лойиҳасининг ишлаб чиқариш майдонигача ташқи инфратузилмасини қуриш ва молиялаштириш талабгорлар томонидан инвестиция лойиҳасининг (ишга тушириш босқичининг) камида 50 фоизи ўзлаштирилган тақдирда бошланади.

Бунда:

инвестиция лойиҳаси доирасида қурилиш-монтаж ишлари давом этаётган (ўзлаштирилиши 50 фоиздан юқори бўлган) ва муҳандислик-коммуникация тармоқларини қуриш ишлари талаб этиладиган инвестиция лойиҳаси доирасида ташқи инфратузилма харажатлари мазкур Низом талаблари асосида ажратилади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти бўйича 50 миллиард сўмдан 200 миллиард сўмгача бўлган инвестиция лойиҳаларининг ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлаш билан боғлиқ харажатлар ушбу лойиҳалар қийматининг 20 фоизидан ошмаслиги лозим.


4. Инвестиция лойиҳасининг ишлаб чиқариш майдонигача инфратузилма харажатларини қоплаб бериш мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ схема асосида амалга оширилади.



2-БОБ. ИНВЕСТИЦИЯ ЛОЙИҲАЛАРНИ

ЯНГИДАН БОШЛАШ, ЖОЙЛАШТИРИШ ВА

АМАЛГА ОШИРИЛИШИНИ МАҚСАДГА

МУВОФИҚЛИГИНИ БЕЛГИЛАШ

ТАРТИБИ


5. Инвестиция лойиҳасини ташқи муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси билан таъминланишини иқтисодий-молиявий самарадорлигини баҳолаш ва уни амалга оширишни мақсадга мувофиқлигини белгилаш ҳамда инфратузилма харажатлари учун талаб этиладиган маблағларнинг дастлабки ҳисоб-китобларини амалга ошириш Ишчи гуруҳ томонидан амалга оширилади.


6. Ишчи гуруҳларга юклатилган вазифаларни амалга ошириш учун белгиланган тартибда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, туман (шаҳар) ҳокимликлари ва улар таркибидаги мутасадди ташкилотларга баённома расмийлаштириш орқали тегишли топшириқлар юкланади.


7. Талабгор томонидан инвестиция лойиҳасини амалга оширишни бошлашдан аввал (ёки давом эттирилаётган) инвестиция лойиҳаларининг қиймати ва инфратузилма билан таъминлаш учун зарур харажатларнинг мутаносиблигини экспертиза қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги "Лойиҳалар ва импорт контрактларни комплекс экспертиза қилиш маркази" ДУКга (кейинги ўринларда - Марказ) мурожаат қилинади.


8. Марказ қуйидаги талабларга мувофиқ ёки мувофиқ эмаслиги нуқтаи назаридан инвестиция лойиҳасини белгиланган тартибда экспертиза қилади:

лойиҳанинг иқтисодий самарадорлиги, шу жумладан, унинг рентабеллиги ва сарфланган маблағларни қоплай олиши таъминланишини асословчи лойиҳаолди ҳужжатларнинг мавжудлиги;

техник-иқтисодий асосларга кўра инвесторнинг ўз маблағлари ҳисобидан муҳандислик-коммуникация тармоқларини қуриш ўзини оқламаслиги тўғрисида;

инвестиция лойиҳасини амалга ошириш ва ишлаб чиқариш барқарор ишлаши учун муҳандислик-коммуникация таъминоти воситаларининг (ичимлик ва оқава сув, электр энергияси, табиий газ ва алоқа тармоқлари ҳамда кириш автомобиль йўллари) зарур миқдорлари ва параметрлари;

талабгорнинг инвестиция лойиҳасида ўз маблағлари улуши камида 25 фоизини ташкил қилиши бўйича;

лойиҳанинг лойиҳаолди ҳужжатига давлат экология экспертизасининг ижобий хулосаси мавжудлиги (зарур ҳолларда);

"20 минг тадбиркор - 500 минг малакали мутахассис" дастурига киритилган тадбиркорлик субъектлари томонидан инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида 51 та ва ундан кўп янги иш ўринлари яратилганлиги.

9. Марказ ўн беш кунда тегишли хулосани тайёрлаб, талабгорга юборади.

Бунда инвестиция лойиҳаларининг қиймати ва инфратузилма билан таъминлаш учун зарур харажатларнинг мутаносиблигини экспертиза қилиш учун белгиланган тўловнинг 50 фоизи миқдорида чегирма билан талабгорлар ҳисобидан ундирилади.


10. Талабгорлар томонидан Ишчи гуруҳга инвестиция лойиҳасининг техник иқтисодий асослари (бизнес-режаси), Марказнинг инвестиция лойиҳасига берилган ижобий хулосаси ҳамда ушбу Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда ариза тақдим этилади.


11. Ишчи гуруҳга тақдим этиладиган инвестиция лойиҳасининг техник иқтисодий асослари (бизнес-режаси) қуйидаги маълумотларни ўз ичига олиши лозим:

юридик шахсни ташкил этиш ёки унинг таъсисчилари, бенефициарлари тўғрисидаги маълумотларни, уларнинг тегишли соҳадаги иш тажрибаси ва шундай инвестиция лойиҳасини амалга оширганлиги ҳақидаги маълумотлар (янги ташкил этилаётган инвестиция лойиҳаларидан ташқари);

инвестиция лойиҳасининг ишлаб чиқариш қувватларини ҳамда ишга тушириш санасини кўрсатган ҳолда тармоқ жадвали;

ходимларни ёллаш манбаларини кўрсатган ҳолда яратиладиган янги иш ўринлари сони (аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан йўналтирилган битирувчилар, ижтимоий ҳимояга муҳтож оила аъзолари ва бошқа шахслар, хорижий мутахассислар);

ишлаб чиқариш режалаштирилаётган маҳсулотнинг номи, хусусиятлари, ҳажми ҳамда маҳсулотнинг ички ва ташқи бозорларга етказиб бериш ҳажмларини кўрсатган ҳолда тахминий қиймати ва сотиш бозорларини назарда тутувчи маркетинг тадқиқотлари;

маҳаллий ва импорт материаллар, бутловчи қисмларни алоҳида кўрсатган ҳолда хом ашё базасининг мавжудлиги ва инвестиция лойиҳасини амалга ошириш даврида материаллар ва хом ашё билан таъминланишини захираси ва уни кафолатловчи имкониятлар;

ишлаб чиқариш учун зарур бўлган ресурслар ва тайёр маҳсулотлар логистикаси ва транспортда ташиш схемаси тўғрисида маълумотлар;

инвестиция лойиҳасини амалга ошириш ва ишлаб чиқариш барқарор ишлаши учун муҳандислик-коммуникация таъминоти воситаларининг (ичимлик ва оқава сув, электр энергияси, табиий газ ва алоқа тармоқлари ҳамда кириш автомобиль йўллари) зарур миқдорлари ва параметрлари;

ишлаб чиқаришни самарали жойлаштириш учун зарур бўлган ер участкасининг (ишлаб чиқариш майдонининг) тахминий қулай географик жойлашуви;

ишлаб чиқаришда фойдаланишга мўлжалланаётган технологик ускуналар, уларнинг ишлаб чиқарувчи ёхуд таъминотчиларининг рўйхати билан биргаликда (экологик талабларни ҳисобга олган ҳолда) ишлаб чиқариш технологиясининг тавсифи;

киритилаётган инвестицияларнинг миқдорлари, шу жумладан, хорижий ва маҳаллий инвестиция (ўз маблағлари) улуши, тури ва киритиш муддатлари, молиялаштириш манбалари ва кредит жалб қилинган тақдирда, мажбуриятнинг гаров таъминоти;

инвестиция лойиҳасини амалга оширишнинг молиявий-иқтисодий ҳисоб-китоблари, иқтисодий самарадорлик кўрсаткичлари ҳамда эҳтимоли мавжуд бўлган таваккалчиликлар таҳлили.


12. Ишчи гуруҳлар 20 кун муддатда талабгорлар томонидан инвестиция лойиҳасини янгидан бошлаш ва амалга ошириш бўйича тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқадилар, уларни амалга ошириш, жойлаштириш ва мақсадга мувофиқлигини белгилаш юзасидан тегишли хулосани тайёрлайдилар ҳамда Махсус комиссияга тақдим этадилар.


13. Ишчи гуруҳлар хулосаси қуйидагиларни назарда тутувчи баённома сифатида расмийлаштирилади:

инвестиция лойиҳасини ушбу Низомнинг 10 ва 11-бандларига мувофиқлиги;

инвестиция лойиҳасини амалга оширишнинг мақсадга мувофиқлиги;

инвестиция лойиҳасини амалга ошириш ва ишлаб чиқариш майдонларини жойлаштириш учун оптимал ер майдонларини танланганлиги, бунда, ишлаб чиқариш учун ер майдонларини танлашда марказлашган тармоқларга уланишда энг яқин (марказлашган тармоқлар) ҳудуднинг танланганлиги;

инфратузилма харажатларини дастлабки ҳисоб-китоблари ва бошқа зарур маълумотлар.


14. Қуйидагилар мазкур Низомнинг 10 ва 11-бандларига асосан талабгорлар томонидан тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиб, рад этиш учун асос бўлади:

талабгор томонидан ҳужжатларни тўлиқ ҳажмда тақдим этилмаганлиги;

талабгорлар қайта ташкил этиш, тўловга қобилиятсизлик ва (ёки) тугатиш босқичида бўлган тақдирда;

талабгор тақдим этган ҳужжатларда нотўғри, тўлиқ бўлмаган ёки ноаниқ маълумотларнинг мавжудлиги.

Талабгорлар томонидан тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқишни бошқа асосларга кўра рад этишга йўл қўйилмайди.


15. Ишчи гуруҳлар томонидан рад жавоби берилган тақдирда, талабгорлар 30 кун муддатда кўрсатилган камчиликларни бартараф этган ҳолда ҳужжатларни мазкур Низомга мувофиқ қайта топширишга ҳақли.

Бунда, ишчи гуруҳлар томонидан қайта тақдим этилган ҳужжатлар 10 кундан ошмаган муддатда кўриб чиқилади. Талабгорнинг аризасини такроран кўриб чиқишда янги асослар бўйича рад қилишга йўл қўйилмайди.


16. Ишчи гуруҳлар, заруратга кўра, ҳар ойда (чоракда) янгидан бошланадиган (ёки давом эттирилаётган) инвестиция лойиҳалари бўйича мазкур Низомнинг 13 ва 14-бандларига мувофиқ маълумотларни ва хулосаларни ҳамда келгуси йилларда инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда зарур бўладиган инфратузилмалар харажатлари тўғрисидаги маълумотларни Махсус комиссияга тақдим этиб боради.


17. Тақдим этилган маълумотлар Махсус комиссия томонидан кўриб чиқилиб, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан маблағ талаб этиладиган инвестиция лойиҳалари учун зарур ташқи инфратузилма харажатларини амалга оширилиши (розилик бериш ёки рад этиш) бўйича қарор қабул қилади ва бу ҳақда Махсус комиссия қарори қабул қилинганидан сўнг ёзма равишда талабгорни хабардор қилади.

Бунда Махсус комиссия:

ишчи органи Ишчи гуруҳлар томонидан тақдим этилган маълумотларни Комиссиянинг навбатдаги йиғилиши кун тартибига киритади;

Давлат бюджетидан зарур ташқи инфратузилма харажатларини амалга ошириш учун назарда тутилган (прогноз қилинган) маблағлардан келиб чиқиб, тегишли хулоса (рад ёки ижобий) тайёрлайди.

Махсус комиссиянинг қарори мавжуд бўлмаган инвестиция лойиҳалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан маблағ ажратилмайди.


18. Ишчи гуруҳлар инвестиция лойиҳаси бўйича келгуси йилларда зарур ташқи инфратузилма харажатлари бўйича амалга ошириладиган харажатлар Махсус комиссия томонидан маъқуллангандан сўнг мазкур харажатларни тегишли йилнинг Ўзбекистон Республикаси ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури ва Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида назарда тутиш учун, ҳар йилнинг 1 сентябрига қадар Махсус комиссияга таклиф киритадилар.



3-БОБ. ИНВЕСТИЦИЯ ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА

ОШИРАЁТГАН ТАЛАБГОРЛАР ТОМОНИДАН

ТАШҚИ МУҲАНДИСЛИК-КОММУНИКАЦИЯ

ТАРМОҚЛАРИ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ УЧУН

МУРОЖААТ ҚИЛИШ ТАРТИБИ


19. Махсус комиссия қарори мавжуд бўлган талабгорлар томонидан инвестиция лойиҳасини (ишга тушириш босқичида) амалга ошириш даврида ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлаш талаби мавжуд бўлишига қараб, Ишчи гуруҳга ташқи инфратузилма харажатлари учун маблағлар ажратиш тўғрисида ариза қуйидаги ҳужжатлар билан биргаликда тақдим этилади:

Ўзбекистон Республикасининг "Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ белгиланган тартибда тузилган инвестиция шартномаси;

инвестиция лойиҳаси бўйича белгиланган тартибда тасдиқланган техник иқтисодий асослари (бизнес режа);

Марказнинг инвестиция лойиҳасига берилган ижобий хулосаси, шу жумладан, техник-иқтисодий асосларга кўра инвесторнинг ўз маблағлари ҳисобидан муҳандислик-коммуникация тармоқларини қуриш ўзини оқламаслиги ҳақида маълумотнома;

талабгор томонидан инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида инвестиция ҳажмини ўзлаштирилганлигини (ишга тушириш ҳажмининг камида 50 фоизи) тасдиқловчи ҳужжатлар;

талабгор томонидан ташқи инфратузилмани яратиш бўйича техник шартлар, тегишлилиги бўйича таъминотчи корхоналар билан тузилган шартномалар (битимлар) нусхалари.


20. Ишчи гуруҳлар ушбу Низомнинг 19-бандига мувофиқ тақдим этилган ҳужжатларни 10 кун муддатда кўриб чиқиб, ўз хулосасини тайёрлайди ҳамда талабгорга тақдим этади.



4-БОБ. ТАШҚИ ИНФРАТУЗИЛМА

ХАРАЖАТЛАРИНИНГ ҲИСОБ-КИТОБ

ҚИЛИШ


21. Ишчи гуруҳлар томонидан ижобий хулоса берилганидан сўнг 3 кун муддатда ташқи инфратузилма харажатлари учун талаб этиладиган маблағларни ҳисоб-китоб қилиш учун таъминотчи корхоналарга тегишли сўровлар юборади.


22. Ишчи гуруҳлар инвестиция лойиҳаси доирасида инфратузилма объектлари билан таъминлашда:

ишлаб чиқариш лойиҳалари майдонларигача ташқи муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини яратиш учун марказлашган тармоқларга уланишда энг яқин оптимал (марказлашган тармоқлар) ҳудудни танлайди;

яратилаётган ташқи инфратузилманинг лойиҳавий ечими хорижий ва маҳаллий инвесторнинг инвестиция лойиҳаси бўйича талаб этадиган инфратузилма қувватидан ошиб кетмаслигини таъминлайди.


23. Таъминотчи корхоналар беш кун муддатда ташқи инфратузилма харажатлари учун талаб этиладиган маблағлар бўйича маълумотларни Ишчи гуруҳга тақдим этади.


24. Ишчи гуруҳлар, заруратга кўра, ҳар ойда ташқи инфратузилма харажатлари давлат томонидан ажратиб бериладиган инвестиция лойиҳаларнинг рўйхатини тузади. Бунда инвестиция лойиҳаси бўйича мазкур Низомнинг 20-бандида кўрсатилган ижобий хулоса, талаб этиладиган маблағлар миқдорини ҳамда маблағлар ажратиш юзасидан талабномаларни кўрсатган ҳолда Махсус комиссияга тақдим этади.



5-БОБ. ТАШҚИ ИНФРАТУЗИЛМА

ХАРАЖАТЛАРИГА АЖРАТИЛАДИГАН

МАБЛАҒЛАРНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ

ТАРТИБИ


25. Қуйидагилар инвестиция лойиҳасининг инфратузилма харажатларини амалга ошириш бўйича буюртмачилар ҳисобланади:

ичимлик суви ва оқава сув тармоқларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари бўйича - "Сув таъминоти ва канализация объектларини қуриш бўйича инжиниринг компанияси" унитар корхонаси;

кириш автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари бўйича - Автомобиль йўллари қўмитаси ҳузуридаги "Минтақавий йўлларга буюртмачи хизмати" ДУК, Тошкент шаҳри бўйича - Тошкент шаҳар ҳокимлигининг "Ягона буюртмачи хизмати" инжиниринг компанияси";

электр энергияси билан таъминлаш ишлари бўйича - "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖнинг ҳудудий корхоналари ва "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖнинг ҳудудий филиаллари;

табиий газ етказиб бериш ишлари бўйича - "Ҳудудгазтаъминот" АЖ ва "Ўзтрансгаз" АЖнинг ҳудудий филиаллари;

алоқа тармоқларини етказиб бериш ишлари бўйича - "Ўзбектелеком" АК ва уларнинг ҳудудий ташкилотлари.


26. Ташқи инфратузилма харажатлари учун маблағлар буюртмачилар томонидан ишлаб чиқилган лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ:

а) кириш автомобиль йўллари, ичимлик суви ва оқова сув тармоқларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари бўйича:

90 фоизи - Ўзбекистон Республикаси ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида;

10 фоизи - Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан ажратилади.

Бунда, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбаларини мазкур Низомга асосан йўналтириш юзасидан таклифларни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларига кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун киритилади.

б) электр ва газ тармоғини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари - республика бюджети маблағлари ҳисобидан 5 фоиз ставкада уч йил муддатда қайтариш шарти билан ажратиладиган бюджет ссудаси маблағлари;

в) алоқа тармоқларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари - таъминотчи корхоналар ва тадбиркорларнинг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.


27. Ташқи инфратузилма харажатлари ҳар йили Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида назарда тутилган маблағлар ҳисобидан ажратилади.


28. Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида электр энергияси ва газ тармоғини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари учун бюджет ссудаси маблағлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ, "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ, "Ҳудудгазтаъминот" АЖ ва "Ўзтрансгаз" АЖларнинг талабномаларига мувофиқ ажратилади.


29. Ичимлик суви ва оқава сув тармоқларини ва кириш автомобиль йўлларини қуриш ишлари учун маблағлар белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ва Молия вазирлиги билан тасдиқланган қурилишларнинг манзилли рўйхатларга мувофиқ белгиланган тартибда пудрат (лойиҳа) корхоналарига ажратилади.

Бунда, кириш автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар молия бошқармалари ҳузуридаги автомобиль йўлларини ривожлантириш жамғармаси орқали молиялаштирилади.


30. Буюртмачилар томонидан инвестиция лойиҳасининг ташқи инфратузилма харажатларига ажратилган маблағларнинг ишлатилиши бўйича ҳисобот маълумотларини ҳар ойда кейинги ойнинг 5 санасига қадар Махсус комиссияга киритиб боради.



6-БОБ. МАХСУС КОМИССИЯНИНГ

ИШ ТАРТИБИ


31. Махсус комиссиянинг ишчи органи Ишчи гуруҳлар томонидан Мазкур Низомга мувофиқ киритилган:

янгидан бошланадиган инвестиция лойиҳалари бўйича маълумотларни ва хулосаларни ҳамда келгуси йилларда инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда зарур бўладиган инфратузилма харажатларини ҳисоб китобларини кўриб чиқиб, келгуси йилларда ташқи инфратузилма харажатларни амалга ошириш бўйича таклифларни;

талабгорларнинг инфратузилма харажатларини давлат томонидан қоплаб бериладиган инвестиция лойиҳаларнинг рўйхатини ва ҳужжатларни кўриб чиқади, умумлаштиради ва Махсус комиссия йиғилишининг кун тартибига киритади.


32. Махсус комиссия йиғилиши заруратга кўра, бироқ ҳар чоракда камида бир марта ўтказилади.


33. Махсус комиссия инвестиция лойиҳаларини амалга оширилиши доирасида:

Ишчи гуруҳлар томонидан тақдим этилган хулосаларга асосан келгуси йилларда ташқи инфратузилма харажатлари талаб этадиган инвестиция лойиҳаларини параметрларини маъқуллайди;

амалга оширилаётган инвестиция лойиҳасига инфратузилма харажатларини ажратиш бўйича таклифларни кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан маблағлар ажратилиши юзасидан хулоса тайёрлайди;

белгиланган тартибда инвестиция лойиҳаси ва ажратилиши лозим бўлган маблағлар миқдори юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг Раёсатига маълумотлар киритиб боради.


34. Инвестиция лойиҳасининг ташқи инфратузилма харажатлари қонунчиликда ўрнатилган тартибда молиялаштирилади.



7-БОБ. ИНВЕСТИЦИЯ ЛОЙИҲАЛАРИНИ

АМАЛГА ОШИРИЛИШИНИ

МОНИТОРИНГ ҚИЛИШ


35. Ишчи гуруҳлар ташқи инфратузилма харажатларини ажратиб берилиши натижасида инвестиция лойиҳаларининг амалга ошириш самарадорлиги юзасидан талабгорлардан ва ваколатли ташкилотлардан олинган маълумотларга асосан доимий равишда мониторинг қилиб борадилар.


36. Мониторинг қилиш қуйидагиларни инобатга олган ҳолда амалга оширилади:

инвестиция лойиҳасининг тўлиқ ишга туширилгандан сўнг белгиланган тартибда маҳсулот (иш, хизмат) ишлаб чиқарилиши ва реализация қилиниши;

белгиланган тартибда солиқларни доимий равишда тўлаб борилиши;

инвестиция шартномасига асосан инвестиция мажбуриятларини бажарилиши;

янги ишчи ўринлари яратилиши.


37. Ишчи гуруҳлар инвестиция лойиҳаси ишга туширилганидан сўнг талабгор томонидан инвестиция мажбуриятлари лозим даражада бажарилмаган тақдирда, ишчи гуруҳлар томонидан ташқи инфратузилма харажатларини суд тартибида ундириш чораларини кўради.


38. Ишчи гуруҳлар томонидан инвестиция лойиҳаларининг натижадорлиги, яратилган иш ўринлари, иқтисодий самараси ва бошқа маълумотлар ҳар чорак якуни билан Махсус комиссияга киритиб борилади.



8-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


39. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ташқи инфратузилма харажатлари учун ажратилган маблағларнинг мақсадли ишлатилиши юзасидан назорат Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекцияси томонидан амалга оширилади.


40. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.




Низомга

1-ИЛОВА



Инвестиция лойиҳасининг ишлаб чиқариш

майдонигача ташқи инфратузилма

харажатларини қоплаб бериш

СХЕМАСИ

Босқичлар


Субъектлар


Тадбирлар


Бажариш муддатлари








1-босқич


Талабгорлар*


Инвестиция лойиҳаларининг қиймати ва инфратузилма билан таъминлаш учун зарур харажатларнинг мутаносиблигини экспертиза қилиш учун Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги "Лойиҳалар ва импорт контрактларни комплекс экспертиза қилиш маркази" ДУКга мурожаат қилади


заруратга кўра








2-босқич


"Лойиҳалар ва импорт контрактларни комплекс экспертиза қилиш маркази" ДУК


Тақдим этилган ҳужжатлар мазкур Низомнинг 8-бандида келтирилган талабларига мувофиқ ёки мувофиқ эмаслиги нуқтаи назаридан экспертиза қилади ва талабгорга тегишли хулосани юборади


15 кун муддатда








3-босқич


Талабгорлар*


Ишчи гуруҳга инвестиция лойиҳасининг техник иқтисодий асослари (бизнес-режаси), Марказнинг инвестиция лойиҳасига берилган ижобий хулосаси ҳамда ушбу Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда ариза тақдим этилади


Белгиланган муддатларда








4-босқич


Ишчи гуруҳлар**


Талабгорлар томонидан инвестиция лойиҳасини янгидан бошлаш ва амалга ошириш бўйича тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади, уларни амалга ошириш, жойлаштириш ва мақсадга мувофиқлигини белгилаш юзасидан тегишли хулосани тайёрлайди ҳамда Махсус комиссияга тақдим этади


20 кун муддатда








5-босқич


Махсус комиссия***


Тақдим этилган маълумотлар асосида инвестиция лойиҳалари учун зарур ташқи инфратузилма харажатларини амалга оширилиши (розилик бериш ёки рад этиш) бўйича қарор қабул қилади ва бу ҳақда ёзма равишда талабгорни хабардор қилади


Ҳар чоракда








6-босқич


Талабгорлар*


Махсус комиссия қарори мавжуд бўлган талабгорлар томонидан инвестиция лойиҳасини (ишга тушириш босқичида) амалга ошириш даврида ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлаш талаби мавжуд бўлишига қараб, Ишчи гуруҳга ташқи инфратузилма харажатлари учун маблағлар ажратиш тўғрисида ариза тақдим этилади


Белгиланган муддатларда








7-босқич


Ишчи гуруҳлар**


Низомнинг 19-бандига мувофиқ тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиб, ўз хулосасини тайёрлайди ҳамда талабгорга тақдим этади.


10 кун муддатда



Ташқи инфратузилма харажатлари учун талаб этиладиган маблағларни ҳисоб-китоб қилиш учун таъминотчи корхоналарга тегишли сўровлар юборади


Ижобий хулоса берилганидан сўнг 3 кун муддатда








8-босқич


Таъминотчи корхоналар


Ташқи инфратузилма харажатлари учун талаб этиладиган маблағлар бўйича маълумотларни Ишчи гуруҳга тақдим этади


5 кун муддатда








9-босқич


Ишчи гуруҳлар**


Ташқи инфратузилма харажатлари давлат томонидан ажратиб бериладиган инвестиция лойиҳаларнинг рўйхатини тузади. Бунда инвестиция лойиҳаси бўйича мазкур Низомнинг 20-бандида кўрсатилган ижобий хулоса, талаб этиладиган маблағлар миқдорини ҳамда маблағлар ажратиш юзасидан талабномаларни кўрсатган ҳолда Махсус комиссияга тақдим этади


Ҳар ойда








10-босқич


Махсус комиссия***


Ишчи гуруҳлар томонидан тақдим этилган хулосаларга асосан келгуси йилларда ташқи инфратузилма харажатлари талаб этадиган инвестиция лойиҳаларини параметрларини маъқуллайди;

амалга оширилаётган инвестиция лойиҳасига инфратузилма харажатларини ажратиш бўйича таклифларни кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан маблағлар ажратилиши юзасидан хулоса тайёрлайди;

белгиланган тартибда инвестиция лойиҳаси ва ажратилиши лозим бўлган маблағлар миқдори юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг Раёсатига маълумотлар киритиб боради


Белгиланган муддатларда

Изоҳ.


*) Инвесторнинг қиймати 200 миллиард сўмдан бунда, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти учун камида 50 миллиард сўмдан ошадиган унинг ўз маблағлари улуши 25 фоиздан кам бўлмаган, инвестиция дастурларига киритилган лойиҳаларини амалга оширувчи хорижий ва маҳаллий инвесторлар.


**) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари раҳбарлигида инвестиция лойиҳасининг ташқи муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси билан таъминланишини иқтисодий-молиявий самарадорлигини баҳолаш ва уни амалга оширишни мақсадга мувофиқлигини белгилаш ҳамда инфратузилма харажатлари учун талаб этиладиган маблағларнинг дастлабки ҳисоб-китобларни амалга оширувчи ҳудудий ишчи гуруҳ.


***) Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ҳудудларда муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 18 декабрдаги ПҚ-4929-сон қарори билан ташкил этилган Махсус иқтисодий ва кичик саноат зоналари, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга туртки берадиган лойиҳалар ҳамда тўғридан-тўғри хорижий ва маҳаллий инвестициялар иштирокидаги йирик ишлаб чиқариш лойиҳаларини ташқи муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси билан таъминлашга давлат бюджетидан маблағлар ажратилишининг мақсадга мувофиқлигини аниқлаш бўйича махсус комиссия ташкил этилган.






Низомга

2-ИЛОВА



"________________________________________________" томонидан

инвестиция лойиҳасини бошлаш ва амалга ошириш учун

АРИЗА

1. Талабгор ҳақида маълумот:

Талабгор ташкилотнинг номи


Талабгор ҳақида маълумотлар, шу жумладан давлат рўйхатидан ўтган санаси ва жойи, таъсисчиси(лари) ва бошқалар.


Юридик шахснинг ташкилий-ҳуқуқий шакли, устав фондида таъсисчилар улушларининг тақсимланиши ва улушлар шакли


Талабгор ташкилот жойлашган жойи (почта манзили)



2. Инвестиция лойиҳаси ҳақида маълумотлар:


Инвестиция лойиҳасининг номи


Инвестиция лойиҳасининг тавсифи ва мақсади, шу жумладан режалаштирилаётган йиллик ишлаб чиқариш қуввати


Ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг номи, мақсади ва асосий хусусиятлари


Маҳсулот ишлаб чиқаришнинг ўртача йиллик ҳажми, шу жумладан экспорт қилиш ва ички бозор учун мўлжалланган ҳажмлар (физик ва қиймат кўринишида)


Хом ашё, материаллар ва бутловчи қисмларнинг асосий турлари (маҳаллий ва импорт), уларнинг тайёр маҳсулотдаги улуши ( % да)


Хом ашё, материаллар ва бутловчи қисмларга бўлган йиллик эҳтиёж (сўмда ёки АҚШ доллари экв.), шу жумладан маҳаллий ва импорт.


Маҳсулот стандартлари - O`zDst, ISO 9001 ва ISO 14001 ва бошқалар.


Ишлаб чиқариш ишга тушган сана


Яратилган янги иш ўринларининг сони, шу жумладан маҳаллий ишчилар



3. Зарур майдон ва инфратузилма ҳақидаги маълумот:


Талаб этиладиган майдон (га)


Талаб этиладиган ишлаб чиқариш майдони (кв. метр)


Электр энергиясига бўлган эҳтиёж (бир йилда кВт/соат), белгиланаётган қувват (кВт ёки МВт)


Табиий газга бўлган эҳтиёж (бир йилда куб метр), босим (атм.)


Ичимлик ва техник сувига (йилига куб метр) ҳамда канализацияга бўлган эҳтиёж


Мавжуд ташламалар, шу жумладан газлар (номи) кг йилига ёки соатига, қаттиқ чиқиндилар (номи) т/ойига, суюқ чиқиндилар (номи) т/ойига ва бошқалар.



4. Лойиҳанинг молиявий-иқтисодий кўрсаткичлари:


Инвестиция лойиҳасининг қиймати (сўмда ёки АҚШ доллари экв.)


Молиялаштириш манбалари (тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар, таъсисчиларнинг маблағлари, тижорат банкларининг кредитлари)


Машина ва ускуналарнинг қиймати (сўмда ёки АҚШ доллари экв.), шу жумладан маҳаллий ва импорт


Қурилиш-монтаж ишларининг қиймати (сўмда ёки АҚШ доллари экв.)


Айланма капиталнинг суммаси (сўмда ёки АҚШ доллари экв.)


Инвестициялар киритиш жадвали ва шакли


Лойиҳанинг қоплаш муддати (бизнес-режага мувофиқ)



Раҳбар

_______________________

______________________________________________


(имзо)

(Ф.И.О.)

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 7 июнь




































Время: 0.1880
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск