ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Агрономия тадбирлари. Ўсимликлар ҳимояси ва карантини /

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигининг Ўсимликлар карантини ва ҳимояси тизимини ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 07.06.2022 й. 311-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 7 июндаги

311-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги

вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини

ва ҳимояси агентлигининг Ўсимликлар карантини

ва ҳимояси тизимини ривожлантириш жамғармаси

маблағларини шакллантириш ва улардан

фойдаланиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигининг Ўсимликлар карантини ва ҳимояси тизимини ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда - Жамғарма) маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.

2. Жамғарма Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги томонидан (кейинги ўринларда - Агентлик) юридик шахс ташкил этмаган ҳолда тузилади.

3. Жамғарма фаолияти Жамғарма Кенгаши томонидан ташкил этилади, назорат қилинади ва бошқарилади. Жамғарма Кенгашининг шахсий таркиби Агентлик директори томонидан тасдиқланади.


2-БОБ. ЖАМҒАРМА МАБЛАҒЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ


4. Қуйидагилар Жамғарма маблағларини шакллантиришнинг асосий манбалари ҳисобланади:

импорт ва транзит карантин рухсатномалари, халқаро, ички ва реэкспорт фитосанитария сертификатлари, транспорт бирлигини очиш ва карантин кўриги далолатномаси расмийлаштирилишидан олинадиган тўловлар;

ўсимликларни ҳимоя қилишда қўлланиладиган кимёвий воситалар, минерал ва органик ўғитларни сақлаш, реализация қилишни лицензиялашдан олинадиган давлат божи ва тўловлар;

кўрсатилган лаборатория таҳлиллари хизмати учун олинадиган тўловлар;

зарарсизлантириш (фумигация) ишлари ўтказиш бўйича кўрсатилган хизматлар учун олинадиган тўловлар;

тупроқ агрокимёвий таҳлиллари асосида агрокимёвий хаританомани ишлаб чиқиш ва бошқа хизматлар учун тўловлар;

биолабораториялар фаолияти учун бериладиган техник рухсатнома ва биомаҳсулот сифати бўйича сертификатлар учун олинадиган тўловлар;

кимёвий ва биологик ҳимоя воситаларининг биологик самарадорлиги бўйича ўтказиладиган синовлар учун олинадиган тўловлар;

маъмурий ҳуқуқбузарлик учун қонунчиликка мувофиқ ундириладиган жарималар;

Агентлик тизимидаги ташкилотлар томонидан юридик ва жисмоний шахсларга кўрсатиладиган бошқа хизматлардан тушадиган маблағлар;

қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар.


5. Жамғармага тушадиган маблағлар Иқтисодиёт ва молия вазирлиги хузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасида очилган махсус ҳисобварақларда жамғарилади.

6. Агентлик тизимидаги ҳудудий бўлинмалар, илмий-тадқиқот институти ва тизим бошқа ташкилотлари ҳисобварақларига тушган маблағлар белгиланган тартибда тақсимланиб, маблағлар тушган кундан кейинги бир банк иш кунидан кечиктирмасдан Жамғарма ҳисобварақларига йўналтирилиши шарт.



3-БОБ. ЖАМҒАРМА МАБЛАҒЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ


7. Жамғарма маблағлари:

Агентликка юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш;

илмий-тадқиқот ишларини молиялаштириш;

моддий-техника базани мустаҳкамлаш;

мутахассисларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш;

Жамғармага тушадиган тушумларнинг 25 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида Агентлик ва унинг тизими ташкилотлари ходимлар учун мукофот, компенсация ва рағбатлантириш хусусиятига эга бўлган тўловларни амалга ошириш;

ўсимликлар карантини ва ҳимояси назоратидаги материалларни зарарсизлантириш учун фумигантлар харид қилиш;

Агентлик ва унинг тизими ташкилотлари ҳамда ҳудудий бошқармалар раҳбарлари ва ходимларининг хизмат сафарлари харажатларини қоплаш учун бюджетдан ажратилган маблағлар етарли бўлмаганда хизмат сафари харажатларини молиялаштириш учун йўналтирилади;

Жамғарма маблағларидан қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа мақсадларда ҳам фойдаланиш мумкин.


8. Жамғарма маблағларидан заруратга кўра Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати топшириқларини бажариш ва давлат тадбирларини ўтказиш, шунингдек, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, оқибатларини бартараф этиш ҳамда бошқа ишларда фойдаланилади.


9. Жамғарма маблағлари даромадлар ва харажатлар сметаси асосида тақсимланади. Даромадлар ва харажатлар сметаларини умумлаштириш ва қабул қилиш ишлари Жамғарма Кенгашининг қарори асосида ташкил этилади, мутахассислар даромадлар ва харажатлар сметасининг тегишли лойиҳаларини тайёрлайди, Жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланиш ҳамда уларни самарали бошқариш бўйича мониторинг олиб борилади.


10. Жамғарма Кенгаши:

Жамғарма маблағларидан фойдаланиш учун буюртманомаларни қабул қилади, кўриб чиқади ва умумлаштиради;

маблағлар ажратиш бўйича устувор йўналишларни белгилайди ва асосланган қарорлар қабул қилади;

ажратилган маблағлардан белгиланган мақсадларда фойдаланилмаган ҳолатлар аниқланганда молиялаштиришни тўхтатиш ва Жамғарма маблағларини қайтариш чораларини кўради;

Жамғарма маблағларидан фойдаланиш билан боғлиқ бошқа масалалар юзасидан ҳам қарорлар қабул қилади.


11. Жамғарма маблағларидан ҳар йили Агентлик директори томонидан тасдиқланадиган харажатлар сметасига асосан фойдаланилади. Харажатлар сметаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигида белгиланган тартибда расмийлаштирилади.

12. Даромадлар ва харажатлар сметаси келгуси йил учун Жамғармага тушиши кутилаётган маблағлар прогнози ҳисобга олинган ҳолда ва амалга ошириладиган тадбирлар асосида тузилади.


13. Жамғарма маблағларидан фойдаланиш учун буюртманомалар, ҳудудий бўлинмалар, илмий-тадқиқот институти ва тизим бошқа ташкилотлари томонидан тақдим этилади.

Келгуси йилга зарур маблағларни олиш учун даромадлар ва харажатлар сметаси Агентликка ҳар йили 1 июнга қадар электрон шаклда почта ёки ахборот узатишнинг бошқа воситалари орқали тақдим этилади.

Даромадлар ва харажатлар сметаси асосида бериладиган буюртманомада қуйидагилар кўрсатилади:

Агентлик, ҳудудий бўлинмалар, илмий-тадқиқот институти ва тизим бошқа ташкилотларининг тўлиқ номи ва реквизитлари;

сўраладиган маблағлар ҳисоб-китоби ва харажатлар моддалари.

Зарур бўлганда маблағларга бўлган эҳтиёж асослаб берилган ҳужжатлар буюртманомага илова қилинади.


14. Тақдим этилган даромадлар ва харажатлар сметаси Жамғарма Кенгаши томонидан ҳар йили 1 июлгача кўриб чиқилади, устувор йўналишлар белгиланиб, бунинг асосида Жамғарма маблағларидан фойдаланиш тўғрисида қарор қабул қилинади.


15. Агентлик тасдиқланган даромадлар ва харажатлар сметаларига мувофиқ Жамғарма маблағларидан фойдаланувчи ҳисобланади.


16. Жамғарманинг жорий молиявий йилда фойдаланилмаган маблағлари олиб қўйилмайди ва Агентликнинг ҳисобварағида қолади ҳамда кейинчалик ушбу Низомда назарда тутилган бошқа мақсадларда белгиланган тартибда фойдаланилади.



4-БОБ. ЖАМҒАРМА МАБЛАҒЛАРИДАН МАҚСАДЛИ

ВА САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШ БЎЙИЧА ҲИСОБОТ,

УЛАРНИ ҲИСОБГА ОЛИШ, НАЗОРАТ ҚИЛИШ

ҲАМДА БУ БОРАДАГИ ЖАВОБГАРЛИК


17. Жамғарма Кенгаши Жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланишни белгиланган тартибда назорат қилади.


18. Жамғарма маблағларидан фойдаланишни ҳисобга олиш ва бу борадаги ҳисобот белгиланган тартибда амалга оширилади, Жамғарма маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш бўйича мониторинг ички аудит бўлими томонидан назорат қилинади.


19. Жамғарма маблағларидан оқилона ва мақсадли фойдаланилиши юзасидан давлат молиявий назорати қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.



5-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


20. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 8 июнь





















































Время: 0.0049
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск