ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Агротехник, ирригация ва мелиорация ишлари /

Пахта ва бошоқли дон экин майдонларини суғориш учун қайта тикланувчи энергия манбалари ҳамда кўчма генераторлар каби ускуналарни сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 07.06.2022 й. 315-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 7 июндаги

315-сон қарорига

1-ИЛОВА



Пахта ва бошоқли дон экин майдонларини суғориш

учун қайта тикланувчи энергия манбалари ҳамда

кўчма генераторлар каби ускуналарни сотиб

олиш харажатларининг бир қисмини

қоплаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларига (кейинги ўринларда - талабгорлар) 10 гектардан кам бўлмаган, сувни тежайдиган суғориш технологиялари жорий этилган пахта ва бошоқли дон экин майдонларини суғориш учун қайта тикланувчи энергия манбалари ҳамда кўчма генераторлар каби ускуналарни сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:


субсидия - талабгорларнинг 10 гектардан кам бўлмаган, сувни тежайдиган суғориш технологиялари жорий этилган пахта ва бошоқли дон экин майдонларини суғориш учун қайта тикланувчи энергия манбалари ҳамда кўчма генераторлар каби ускуналарни сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағ;


талабгорлар - қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ажратилган ер майдонида 2022 йил ёки ундан кейинги йилларда 10 гектардан кам бўлмаган, сувни тежайдиган суғориш технологиялари жорий этилган пахта ва бошоқли дон экин майдонларини суғориш учун қайта тикланувчи энергия манбалари ҳамда кўчма генераторлар каби ускуналарни сотиб олган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари;


қайта тикланувчи энергия манбалари ва кўчма генераторлар каби ускуналар - 10 гектардан кам бўлмаган, сувни тежайдиган суғориш технологиялари жорий этилган пахта ва бошоқли дон экин майдонларини суғориш учун насос станциялари ва суғориш қудуқларини электр энергияси билан таъминлаш мақсадида қуёш, сув, шамол ёрдамида ҳамда кўчма генераторлар орқали электр энергиясини ҳосил қилувчи қурилмалар;


хулоса - 10 гектардан кам бўлмаган, сувни тежайдиган суғориш технологиялари жорий этилган пахта ва бошоқли дон экин майдонларини суғориш учун қайта тикланувчи энергия манбалари ҳамда кўчма генераторлар каби ускуналарни сотиб олган талабгорга ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ таркибдаги туман ишчи гуруҳи томонидан бериладиган ва субсидия ажратиш учун асос бўладиган ҳужжат.


3. Талабгорларга ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ схема бўйича 10 гектардан кам бўлмаган, сувни тежайдиган суғориш технологиялари жорий этилган пахта ва бошоқли дон экин майдонларини суғориш учун:

қайта тикланувчи энергия манбалари ускуналарини сотиб олиш харажатларининг 50 фоизигача, бироқ 100 миллион сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда;

кўчма генератор ускуналарини сотиб олиш харажатларининг 30 фоизигача, бироқ 30 млн сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда субсидия берилади.



2-БОБ. СУБСИДИЯ МИҚДОРИНИ

ҲИСОБЛАШ ТАРТИБИ


4. Пахта ва бошоқли дон экин майдонларини суғориш учун қайта тикланувчи энергия манбалари ҳамда кўчма генераторлар каби ускуналарни сотиб олиш харажатларининг бир қисмини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан қоплаш учун субсидия миқдорини ҳисоблаш ва уни ажратиш юзасидан далолатнома ушбу Низомга 1-иловада келтирилган намунавий таркиб асосида шакллантириладиган Пахта ва бошоқли дон экин майдонлари учун қайта тикланувчи энергия манбалари ҳамда кўчма генераторлар каби ускуналарни сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидия ажратишга кўмаклашувчи туман ишчи гуруҳи (кейинги ўринларда - ишчи гуруҳ) томонидан тайёрланади.


5. Талабгорлар субсидия ажратиш тўғрисида ушбу Низомга 3-иловада келтирилган шакл бўйича ариза билан ишчи гуруҳга (туман ҳокимлигига) ёзма ёки электрон шаклда мурожаат қилади.

Аризага қуйидагилар илова қилинади:

сувни тежайдиган суғориш технологиялари жорий этилган пахта ва кузги бошоқли дон экин майдонлари (контурлар кесимида) тўғрисида маълумот;

сотиб олинган қайта тикланувчи энергия манбалари ҳамда кўчма генераторлар каби ускуналарнинг сертификати ва техник паспорти;

қайта тикланувчи энергия манбалари ҳамда кўчма генераторлар каби ускуналарни сотиб олинганлиги ва ўрнатилганлиги тўғрисидаги ҳужжатлар (ижрочи билан тузилган шартномалар, бажарилган қурилиш, синов-созлаш ишларига оид маълумотлар);

талабгорларнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаси нусхалари.


6. Ушбу Низомнинг 5-бандида кўрсатилган ҳужжатлар талабгорлар томонидан ишчи гуруҳга (туман ҳокимлигига) почта ёки электрон алоқа воситалари орқали тақдим этилади.

Талабгорлар тақдим этилган ҳужжатлар ҳамда уларда кўрсатилган маълумотларнинг ишончлилиги ва ҳаққонийлиги учун жавобгар бўлади.


7. Ишчи гуруҳ:

ариза тушган кундан бошлаб 10 иш куни мобайнида ушбу Низомнинг 5-бандида кўрсатилган ҳужжатларнинг тўғри ва тўлиқлигини текширади ҳамда қайта тикланувчи энергия манбалари ҳамда кўчма генераторлар каби ускуналарни қурилиш-созлаш ишлари ёнғин ва техника хавфсизлиги қоидаларига ҳамда шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига мувофиқ амалга оширилганлигини жойига чиқиб ўрганади;

ўрнатилган қайта тикланувчи энергия манбалари ва кўчма генераторлар каби ускуналарни сотиб олишга сарфланган харажатларнинг бир қисмини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан қопланиши тўғрисида ушбу Низомга 4-иловада келтирилган шаклга мувофиқ далолатномани тасдиқлайди ҳамда талабгорларга юборади;

тақдим этилган ҳужжатлар тўғри ёки тўлиқ бўлмаганда ёхуд қурилиш-созлаш ишлари ёнғин ва техника хавфсизлиги қоидаларига ҳамда шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига мувофиқ амалга оширилмаган тақдирда, ўрнатилган қайта тикланувчи энергия манбалари ҳамда кўчма генераторлар каби ускуналарни сотиб олишга сарфланган харажатларнинг бир қисми Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан қопланишини рад этиш тўғрисида ушбу Низомга 5-иловада келтирилган шаклга мувофиқ далолатномани тасдиқлайди ҳамда талабгорларга юборади.

Талабгорлар ишчи гуруҳдан ўрнатилган қайта тикланувчи энергия манбалари ҳамда кўчма генераторлар каби ускуналарни сотиб олишга сарфланган харажатларнинг бир қисмини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан қоплашни рад этиш тўғрисидаги далолатномада кўрсатиб ўтилган камчиликларни бартараф этганидан кейин бир ой муддатда ушбу Низомда белгиланган тартибда ишчи гуруҳга (туман ҳокимлигига) такроран мурожаат қилиши мумкин.

Талабгор туман ишчи гуруҳининг ушбу қароридан норози бўлган тақдирда, суд органларига шикоят қилиши мумкин.



3-БОБ. СУБСИДИЯ АЖРАТИШ ТАРТИБИ


8. Ушбу Низомга асосан 10 гектардан кам бўлмаган, сувни тежайдиган суғориш технологиялари жорий этилган пахта ва бошоқли дон экин майдонларини суғориш учун қайта тикланувчи энергия манбалари ҳамда кўчма генераторлар каби ускуналарни сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидия 2022 йил ва ундан кейинги йиллар учун Ўзбекистон Республикаси республика бюджети параметрлари доирасида ажратилади ҳамда қуйидаги ташкилотларнинг махсус шахсий ғазна ҳисобварақларида юритилади:

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги - бошоқли дон экин майдонларини суғориш учун қайта тикланувчи энергия манбалари ҳамда кўчма генераторлар каби ускуналарни сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаш;

Сув хўжалиги вазирлиги - пахта майдонларини суғориш учун қайта тикланувчи энергия манбалари ҳамда кўчма генераторлар каби ускуналарни сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун ажратилади.


9. Туман (шаҳар) ишчи гуруҳлари томонидан талабгорларга субсидия ажратиш тўғрисидаги хулосалар расмийлаштирилиб, ишчи гуруҳнинг барча аъзолари томонидан имзоланади ва умумлаштирилиб, рўйхат асосида ҳар ўн кунда ҳудудий ишчи гуруҳга кўриб чиқиш учун белгиланган тартибда тақдим этилади.

Талабгорларга субсидия ажратиш тўғрисидаги хулосаларнинг ҳаққонийлиги учун туман (шаҳар) ишчи гуруҳи масъул ҳисобланади.


10. Ҳудудий ишчи гуруҳлар рўйхат келиб тушган кундан эътиборан уч иш куни ичида уни умумлаштиради ва таҳлил қилади, агар тақдим этилган ҳужжатларда келтирилган маълумотларда камчилик аниқланса, жойига чиққан ҳолда ўрганади.

ҳар ўн кунда субсидия оладиган талабгорларнинг рўйхатини умумлаштириб, тегишлилигича 1 августга қадар Сув хўжалиги вазирлиги ҳамда 20 ноябрга қадар Қишлоқ хўжалиги вазирлигига тақдим этади.


11. Сув хўжалиги вазирлиги ҳудудий ишчи гуруҳлар томонидан тақдим қилинган рўйхатларга мувофиқ талабгорларга пахта майдонлари учун қайта тикланувчи энергия манбалари ҳамда кўчма генераторлар каби ускуналарни сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун талаб этиладиган субсидияни 10 августга қадар талабгорларнинг банк картаси ёки тижорат банкдаги ҳисобварағига ўтказиб беради.


12. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳудудий ишчи гуруҳлар томонидан тақдим қилинган рўйхатларга мувофиқ талабгорларга бошоқли дон экин майдонлари учун қайта тикланувчи энергия манбалари ҳамда кўчма генераторлар каби ускуналарни сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун талаб этиладиган субсидияни 1 декабрга қадар талабгорларнинг банк картаси ёки тижорат банкдаги ҳисобварағига ўтказиб беради.



4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


12. Қайта тикланувчи энергия манбалари ҳамда кўчма генераторлар каби ускуналарни харид қилиш харажатларининг бир қисмини қоплаш мақсадида ажратилган субсидиянинг самарали фойдаланилиши устидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати департаменти ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан доимий назорат амалга оширилади.


13. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.






Низомга

1-ИЛОВА



Пахта ва бошоқли дон экин майдонларини суғориш

учун қайта тикланувчи энергия манбалари ҳамда кўчма

генераторлар каби ускуналарни сотиб олиш харажатларининг

бир қисмини қоплаш учун субсидия ажратишга

кўмаклашувчи туман ишчи гуруҳининг

НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ

1. Туман ҳокими, ишчи гуруҳ раҳбари


2. Туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари, ишчи гуруҳ раҳбари ўринбосари


3. Туман молия бўлими бошлиғи


4. Туман қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи


5. Туман ирригация бўлими бошлиғи


6. Хизмат кўрсатувчи тижорат банкининг туман филиали бошқарувчиси


7. "Ўздавэнергоназорат" инспекциясининг ҳудудий бўлими бошлиғи, ишчи орган


8. Туман фермер, деҳқон ҳўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси




Низомга

2-ИЛОВА



Пахта ва бошоқли дон экин майдонларини суғориш

учун қайта тикланувчи энергия манбалари ҳамда кўчма

генераторлар каби ускуналарни сотиб олиш харажатларининг

бир қисмини қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси

Давлат бюджетидан субсидия тўлаш

СХЕМАСИ

Босқичлар


Субъектлар


Тадбирлар


Ижро муддати




I. СУБСИДИЯ МИҚДОРИНИ ҲИСОБЛАШ ТАРТИБИ

1-босқич


Талабгорлар


Субсидия ажратиш юзасидан ушбу Низомга 3-иловада келтирилган шакл бўйича ариза билан туман ишчи гуруҳига мурожаат қилади.


Ўз хоҳишига кўра




2-босқич


Туман ишчи гуруҳ


Ушбу Низомнинг 5-бандида кўрсатилган ҳужжатларнинг тўғри ва тўлиқлигини текширади ҳамда қайта тикланувчи энергия манбалари ҳамда кўчма генераторлар каби ускуналарни қурилиш-созлаш ишлари ёнғин ва техника хавфсизлиги қоидаларига ҳамда шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига мувофиқ амалга оширилганлигини жойига чиқиб ўрганади. Бунда:

ўрнатилган энергия самарадор қурилмаларни сотиб олишга сарфланган харажатларнинг бир қисми Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан қопланиши тўғрисидаги ушбу Низомга 4-иловада келтирилган шаклга мувофиқ далолатномани тасдиқлайди ҳамда талабгорларга юборади;

тақдим этилган ҳужжатлар тўғри ёки тўлиқ бўлмаганда ёхуд қурилиш-созлаш ишлари ёнғин ва техника хавфсизлиги қоидаларига ҳамда шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига мувофиқ амалга оширилмаган тақдирда, ўрнатилган қайта тикланувчи энергия манбалари ҳамда кўчма генераторлар каби ускуналарни сотиб олишга сарфланган харажатларнинг бир қисми Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан қопланишини рад этиш тўғрисидаги ушбу Низомга 5-иловада келтирилган шаклга мувофиқ далолатномани тасдиқлайди ҳамда талабгорларга юборади.

Талабгорлар рад этиш тўғрисидаги далолатномада кўрсатиб ўтилган камчиликларни бартараф этганларидан кейин, бир ой муддатда ушбу Низомда белгиланган тартибда ишчи гуруҳга такроран мурожаат қилишлари мумкин.


Мурожаат келиб тушган кундан бошлаб 10 иш кунида




3-босқич


Туман ишчи гуруҳ


Ижобий хулоса расмийлаштирилгандан сўнг, ҳужжатлар умумлаштирилиб, субсидия ажратиладиган талабгорлар рўйхатини ҳудудий ишчи гуруҳларга юборади.


Мурожаат келиб тушган кундан бошлаб 10 иш кунида




II. СУБСИДИЯ АЖРАТИШ ТАРТИБИ

4-босқич


Ҳудудий ишчи гуруҳ


Талабгорларга субсидия ажратиш тўғрисидаги хулосаларни тушган кундан эътиборан умумлаштиради ва таҳлил қилади, агар тақдим этилган ҳужжатларда келтирилган маълумотларда камчилик аниқланса, жойига чиққан ҳолда ишлаш жараёнини ўрганади


Ҳар ўн кунда




5-босқич


Ҳудудий ишчи гуруҳ


Субсидия оладиган талабгорларнинг рўйхатларини умумлаштириб, тегишлилигича:








Сув хўжалиги вазирлигига;


1 августга қадар



Қишлоқ хўжалиги вазирлигига тақдим этади.


20 ноябрга қадар

6-босқич


Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги


Ҳудудий ишчи гуруҳлар томонидан тақдим қилинган рўйхатларга мувофиқ талабгорларга пахта майдонларини суғориш учун қайта тикланувчи энергия манбалари ҳамда кўчма генераторлар каби ускуналарни сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун талаб этиладиган субсидияни талабгорларнинг банк картаси ёки тижорат банкдаги ҳисобварағига ўтказиб беради.


10 августга қадар




7-босқич


Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги


Ҳудудий ишчи гуруҳлар томонидан тақдим қилинган рўйхатларга мувофиқ талабгорларга бошоқли дон экин майдонларини суғориш учун қайта тикланувчи энергия манбалари ҳамда кўчма генераторлар каби ускуналар сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун талаб этиладиган субсидияни талабгорларнинг банк картаси ёки тижорат банкдаги ҳисобварағига ўтказиб беради.


1 декабрга қадар







Низомга

3-ИЛОВА



АРИЗА


1. Қурилма номи ________________________________________________________________


2. Қурилманинг тури ____________________________________________________________


3. Қурилманинг қуввати _________________________________________________________


4. Қурилманинг жойлашган манзили ______________________________________________


5. Қурилманинг кафолат муддати "_______" 202


6. Қурилмани ўрнатган ташкилот _________________________________________________


7. Қурилманинг ўрнатилган вақти "_______" 202


8. Қуйидагилар илова қилинади:

1. __________________________ (_____ варақда)

2. __________________________ (_____ варақда)

3. __________________________ (_____ варақда)

4. __________________________ (_____ варақда)


9. Вазирлар Маҳкамасининг 20___ йил "____" _______________ даги _______-сон қарори билан тасдиқланган қайта тикланувчи энергия манбалари ҳамда кўчма генераторлар каби ускуналарни харид қилиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низом талаблари доирасида ишчи гуруҳ тегишли ўрганишларни амалга ошириб, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари томонидан ўрнатилган қайта тикланувчи энергия манбалари ҳамда кўчма генераторлар каби ускуналарни харид қилиш харажатларининг бир қисми Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан қопланиши бўйича белгиланган шаклга мувофиқ далолатнома расмийлаштирилгандан сўнг ажратиладиган маблағни банк картамга ёки банкдаги ҳисобварағимга ўтказиб берилишини сўрайман.


Банк ҳисобварағи ва реквизитлари:____________________________________________________________

____________________________________________________________________________________________

10. Мен


(юридик шахснинг номланиши, ташкилий-ҳуқуқий шакли, СТИР рақами, телефон рақами, электрон почта манзили)

   

     

барча тақдим этилган маълумотларнинг ишончлилигини тасдиқлайман


(имзо)




Низомга

4-ИЛОВА



Ўрнатилган қайта тикланувчи энергия манбалари ҳамда

кўчма генераторлар каби ускуналарни сотиб олишга сарфланган

харажатларнинг бир қисми Ўзбекистон Республикаси Давлат

бюджетидан қопланиши тўғрисида

ДАЛОЛАТНОМА

20____ "____"__________даги _____-сон

Мазкур далолатнома ишчи гуруҳ раҳбари


(лавозими, Ф.И.О.)

         

ва ишчи гуруҳ аъзолари


(иш жойи ва лавозими,Ф.И.О.)

қайта тикланувчи энергия манбалари ҳамда кўчма генераторлар каби ускуналарни ўрнатган юридик шахс


          

( юридик шахс номи)


ускуналарни ўрнатган юридик шахс вакили


(Ф.И.О.)

иштирокида ускуна ўрнатилганлиги тўғрисида тузилди.

Объектнинг номи _______________________________________________________________

Объектнинг жойлашган манзили _________________________________________________

Ускуналар _________ йил

томонидан ишлаб чиқарилган.


(ишлаб чиқарувчи номи)


Кафолат муддати



(ой, йил)


Техник кўрсаткичи:

ишлаб чиқариш қуввати

;


(кВт.соат)

ўрнатилган қуввати


(кВт.соат)

Сарфланган маблағ:

ўз маблағи ҳисобидан

;


(сўмда)

тижорат банки кредити ҳисобидан

;


(сўмда)

Ушбу далолатнома билан жисмоний (юридик) шахснинг энергия самарадор ускуналарни ишчи гуруҳ томонидан кўриб чиқилганлиги ва қурилиш-созлаш ишлари _______________________________ равишда амалга оширилганлигини маълум қилади

ХУЛОСА:

га Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан

(юридик шахс номи)


__________________________________ сўм миқдорда субсидия тўлаш мақсадга мувофиқ.

Ишчи гуруҳ аъзолари:

Туман ҳокими, ишчи гуруҳ раҳбари


(имзо)

(Ф.ИО)

Туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари


(имзо)

(Ф.ИО)

Туман молия бўлими бошлиғи


(имзо)

(Ф.ИО)

Туман қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи


(имзо)

(Ф.ИО)

Туман ирригация бўлими бошлиғи


(имзо)

(Ф.ИО)

Хизмат кўрсатувчи тижорат банкининг туман филиали бошқарувчиси


(имзо)

(Ф.ИО)

"Ўздавэнергоназорат" инспекциясининг ҳудудий бўлими бошлиғи


(имзо)

(Ф.ИО)

Туман фермер, деҳқон ҳўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси


(имзо)

(Ф.ИО)




Низомга

5-ИЛОВА



Ўрнатилган қайта тикланувчи энергия манбалари

ҳамда кўчма генераторлар каби ускуналарни сотиб

олишга сарфланган харажатларнинг бир қисми

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан

қопланишини рад этиш тўғрисида

ДАЛОЛАТНОМА

20____ "____"__________даги _____-сон

Мазкур далолатнома ишчи гуруҳ раҳбари


(лавозими, Ф.И.О.)

         

ва ишчи гуруҳ аъзолари


(иш жойи ва лавозими,Ф.И.О.)

қайта тикланувчи энергия манбалари ҳамда кўчма генераторлар каби ускуналарни ўрнатган юридик шахс


          

( юридик шахс номи)


ускуналарни ўрнатган юридик шахс вакили


(Ф.И.О.)

иштирокида ускуна ўрнатилганлиги тўғрисида тузилди.

Объектнинг номи _______________________________________________________________

Объектнинг жойлашган манзили _________________________________________________

Ускуналар _________ йил

томонидан ишлаб чиқарилган.


(ишлаб чиқарувчи номи)


Кафолат муддати



(ой, йил)


Техник кўрсаткичи:

ишлаб чиқариш қуввати

;


(кВт.соат)

ўрнатилган қуввати


(кВт.соат)

Сарфланган маблағ:

ўз маблағи ҳисобидан

;


(сўмда)

тижорат банки кредити ҳисобидан

;


(сўмда)

Ушбу далолатнома билан жисмоний (юридик) шахснинг энергия самарадор ускуналарни ишчи гуруҳ томонидан кўриб чиқилганлиги ва қурилиш-созлаш ишлари _______________________________ равишда амалга оширилганлигини маълум қилади.

ХУЛОСА:

га Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан

(юридик шахс номи)


__________________________________ сўм миқдорда субсидия тўлаш мақсадга мувофиқ.

Рад этиш сабаблари:

1. ______________________________________________________________________________

2. ______________________________________________________________________________

3. ______________________________________________________________________________

4. ______________________________________________________________________________

Ишчи гуруҳ аъзолари:


Туман ҳокими, ишчи гуруҳ раҳбари


(имзо)

(Ф.ИО)

Туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари


(имзо)

(Ф.ИО)

Туман молия бўлими бошлиғи


(имзо)

(Ф.ИО)

Туман қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи


(имзо)

(Ф.ИО)

Туман ирригация бўлими бошлиғи


(имзо)

(Ф.ИО)

Хизмат кўрсатувчи тижорат банкининг туман филиали бошқарувчиси


(имзо)

(Ф.ИО)

"Ўздавэнергоназорат" инспекциясининг ҳудудий бўлими бошлиғи


(имзо)

(Ф.ИО)

Туман фермер, деҳқон ҳўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси


(имзо)

(Ф.ИО)

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 8 июнь














































Время: 0.0299
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск