ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ёқилғи-энергетика комплекси / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10.06.2022 й. 325-сон "Энергетика вазирлиги ҳузурида "Миллий диспетчерлик маркази" давлат унитар корхонасининг фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

10.06.2022 й.

N 325




ЭНЕРГЕТИКА ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДА

"МИЛЛИЙ ДИСПЕТЧЕРЛИК МАРКАЗИ"

ДАВЛАТ УНИТАР КОРХОНАСИНИНГ

ФАОЛИЯТИНИ  ТАШКИЛ  ЭТИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида" 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сон Фармонига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Энергетика вазирлиги ҳузурида Миллий диспетчерлик маркази давлат унитар корхонасини ташкил этиш тўғрисида" 2022 йил 24 мартдаги 126-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Энергетика вазирлиги ҳузурида Миллий диспетчерлик маркази давлат унитар корхонасини ташкил этиш тўғрисида" 2022 йил 24 мартдаги 126-сон қарорига мувофиқ:

Энергетика вазирлиги ҳузурида "Миллий диспетчерлик маркази" давлат унитар корхонасини (кейинги ўринларда - Миллий диспетчерлик маркази) ташкил этилганлиги;

Миллий диспетчерлик марказига "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ ҳамда "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖнинг миллий, регионал ва ҳудудий диспетчерлик функцияларини ўтказиш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Энергетика вазирлиги ҳузуридаги "Миллий диспетчерлик маркази" давлат унитар корхонаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Белгилансинки, Миллий диспетчерлик маркази ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъий назар ягона электр энергетика тизимига уланган ташкилотларнинг реал вақт режимида, марказлаштирилган тарзда узлуксиз тезкор-диспетчерлик бошқарувини амалга оширади ҳамда ягона электр энергетика тизимининг қўшни давлатлар энергетика тизимлари билан параллель равишда ишлаш режимини бошқаради.


4. Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги бир ой муддатда:

Миллий диспетчерлик марказни юқори малакали мутахассис ходимлар билан тўлдириш чорасини кўрсин;

Миллий диспетчерлик марказининг 2022 йил учун даромадлар ва харажатлар сметасини тасдиқласин ва Молия вазирлигига рўйхатдан ўтказиш учун киритсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Геология, энергетика, саноат ва унинг базавий тармоқларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси Б.Ф. Исламов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                        А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 10 июнь


































Время: 0.0047
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск