ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш, кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 09.06.2022 й. 322-сон "Мутахассислиги бўйича камида беш йил меҳнат стажига эга бўлган хотин-қизларни давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тартибини тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

09.06.2022 й.

N 322




МУТАХАССИСЛИГИ БЎЙИЧА КАМИДА

БЕШ ЙИЛ МЕҲНАТ СТАЖИГА ЭГА БЎЛГАН

ХОТИН-ҚИЗЛАРНИ ДАВЛАТ ОЛИЙ ТАЪЛИМ

МУАССАСАЛАРИГА ЎҚИШГА ҚАБУЛ ҚИЛИШ

ТАРТИБИНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2022 йил 7 мартдаги ПФ-87-сон Фармони ижросини таъминлаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотларда олий маълумотли хотин-қизлар улушини янада ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Мутахассислиги бўйича камида беш йил меҳнат стажига эга бўлган хотин-қизларни давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

давлат органлари ва ташкилотларда мутахассислиги бўйича камида беш йил меҳнат стажи мавжуд, бироқ олий маълумотга эга бўлмаган хотин-қизларни (кейинги ўринларда - хотин-қизлар) давлат олий таълим муассасаларининг бакалавриатига базавий тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиш бўйича алоҳида қабул параметрларини белгилаш тартиби;

хотин-қизларга Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси томонидан бир марта 3 йил муддат давомида амал қиладиган тавсиянома бериш;

тавсияномага эга бўлган хотин-қизларни олий таълим муассасаларига кириш учун танловлар натижасига кўра алоҳида қабул параметрлари доирасида ўқишга қабул қилиш тартиби.


2. Белгилансинки:

тавсияномага эга бўлган хотин-қизлар учун танловлар умумий тартибда давлат олий таълим муассасаларининг бакалавриатига ўқишга қабул қилиш бўйича кириш имтиҳонлари (тест синови, касбий (ижодий) имтиҳон) доирасида ўтказилади;

кириш имтиҳонлари якунларига кўра тўпланган балл бўйича талабаликка тавсия этилмаган, бироқ тўплаш мумкин бўлган энг юқори баллнинг 30 фоизини ва ундан кам бўлмаган баллни тўплаган тавсияномага эга бўлган хотин-қизлар Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссияси томонидан тақсимланган квоталар асосида, баллар кетма-кетлигига қатъий риоя этилган ҳолда, алоҳида қабул параметрлари (жами 500 та квота) доирасида танловга кўра тўлов-контракт асосида ўқишга тавсия этилади.


3. Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, тизимида профессионал таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда коллеж ва техникумларни битирган ҳамда олий маълумотга эга бўлмаган хотин-қизлар рўйхатини мутахассислиги бўйича шакллантирсин ва доимий янгилаб борсин.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги мазкур рўйхатдаги хотин-қизларнинг камида беш йил меҳнат стажига эгалигини "Ягона миллий меҳнат тизими" идоралараро дастурий-аппарат комплекси маълумотлари асосида аниқласин ва доимий янгилаб борилишини таъминласин.


4. Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишган ҳолда ҳар йили 1 июнга қадар хотин-қизлар меҳнат фаолияти кам бўлган соҳаларда камида беш йил меҳнат стажига эга бўлган хотин-қизлар учун ажратилган тўлов-контракт асосидаги 500 та алоҳида квотани давлат олий таълим муассасалари бўйича тақсимлаш ва тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссиясига киритсин.


5. 2022-2023 ўқув йили учун талабгорлардан ҳужжатларни қабул қилиш муддатлари истисно тариқасида Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасининг таклифлари асосида Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссияси томонидан белгилансин, келгуси ўқув йилларидан бошлаб талабгорлардан ҳужжатларни қабул қилиш 1-иловага мувофиқ умумий тарзда амалга оширилсин.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Ота-онаси ёки уларнинг биридан айрилган муҳтож қизлар ва боқувчиси йўқ ёлғиз аёллар олий таълим олишини моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 17 сентябрдаги 585-сон қарорига 2-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раиси З.Б. Маҳкамова ҳамда Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири А.Х. Тошқулов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                        А. Арипов




Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 9 июндаги

322-сон қарорига

2-ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг "Ота-онаси ёки уларнинг

биридан айрилган муҳтож қизлар ва боқувчиси йўқ ёлғиз

аёллар олий таълим олишини моддий жиҳатдан қўллаб-

қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил

17 сентябрдаги 585-сон қарорига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Номи қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"Ижтимоий эҳтиёжманд оила вакиллари, етим ёки

ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган талаба

хотин-қизларнинг олий таълим олишини моддий

жиҳатдан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари

тўғрисида";


2. Муқаддима қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2022 йил 7 мартдаги ПФ-87-сон Фармони ҳамда "Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамият ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 5 мартдаги ПҚ-5020-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, эҳтиёжманд хотин-қизларнинг таълим олишга бўлган қизиқишларини рағбанлантириш ва моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, билим олишлари учун имкониятлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:".


3. 1 ва 2-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамият ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 5 мартдаги ПҚ-5020-сон қарори ҳамда "Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2022 йил 7 мартдаги ПФ-87-сон Фармонига мувофиқ:

а) ҳар йили базавий тўлов-контракт асосида давлат олий таълим муассасасининг бакалавриат таълим йўналишларига қабул қилинган, ижтимоий эҳтиёжманд оила вакиллари, етим ёки ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган талаба хотин-қизларни (кейинги ўринларда - эҳтиёжманд талабалар) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳисобидан ўқитиш тартиби жорий этилганлиги;

б) бунда, ўқиш учун тўлов пуллари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан ҳар йили 150 нафардан эҳтиёжманд талабалар учун маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан қайтариш шартисиз қоплаб берилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Ижтимоий эҳтиёжманд оила вакиллари, етим ёки ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган талаба хотин-қизларнинг олий таълим олишини моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан базавий тўлов-контракт миқдорини тўлаб бериш мақсадида талабгорларни танлаб олиш мезонлари;

талабгорларни танлаб олиш шартлари ва шу мақсадда маҳаллий ҳокимликлар ҳузурида ташкил этилаётган комиссиялар фаолияти;

маҳаллий ҳокимликлар томонидан олий таълим муассасаларига танланган 150 нафар талабгорларга тўлов-контракт миқдорини тўлаб бериш тартиби".


4. 3-банддаги "Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги" сўзлари "Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


5. 5-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раиси З.Б. Махкамова ҳамда Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири А.Х. Тошқулов зиммасига юклансин".


6. Илова (Ота-онаси ёки уларнинг биридан айрилган муҳтож қизлар, боқувчиси йўқ ёлғиз аёллар олий таълим олишини моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низом) да:


а) номи қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"Ижтимоий эҳтиёжманд оила вакиллари, етим ёки

ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган талаба

хотин-қизларнинг олий таълим олишини моддий

жиҳатдан қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ";


б) 1 ва 2-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"1. Ушбу Низом ижтимоий эҳтиёжманд оила вакиллари, етим ёки ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган талаба хотин-қизлар (кейинги ўринларда - талабгорлар) олий таълим олишини моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш мақсадида базавий тўлов-контракт миқдори тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари (кейинги ўринларда - ҳокимликлар) томонидан тўлаб берилиши тартибини белгилайди.

2. Мазкур Низом 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан тасдиқланган қабул параметрлари доирасида базавий тўлов-контракт асосида давлат олий таълим муассасасининг бакалавриат таълим йўналишига (таълим шаклидан қатъи назар) талабаликка тавсия этилган, иккинчи ва ундан юқори босқичларда таҳсил олаётган талабгорларга нисбатан қўлланилади";


в) 3-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб ҳар йили ўзларининг ҳудудларидан ўқишга кирган 40 нафардан, иккинчи ва ундан юқори босқичларда таҳсил олаётган 110 нафар, жами 150 нафар хотин-қизлар учун маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан базавий тўлов-контракт суммасини тўрт ўқув йилининг якунланишига қадар тўлаб беради";

иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

учинчи хатбоши иккинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


г) 5-бандда:

биринчи хатбошидан "ҳамда давлат олий таълим муассасалари" сўзлари чиқариб ташлансин;

"а" ва "б"-кичик бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"а) кам таъминланган оилалардаги хотин-қизлар. Бунда кам таъминланган оила деганда "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизими орқали белгиланган тартибда кам таъминланган деб эътироф этилган оила тушунилади;

б) ижтимоий эҳтиёжманд оила вакиллари, яъни етим ёки ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган талаба хотин-қизлар;";

қуйидаги мазмундаги "в"-кичик банд билан тўлдирилсин:

"в) ижтимоий эҳтиёжманд оила вакиллари, яъни боқувчисини йўқотган (турмуш ўртоғи вафот этган), вояга етмаган фарзандларни ёлғиз тарбиялаётган эҳтиёжманд аёллар";


д) 6-банддаги "ижтимоий ҳолати тўғрисидаги маълумотномани (ҳужжатни)" сўзлари "аризани" сўзи билан алмаштирилсин;


е) 7, 8, 9 ва 10-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"7. Олий таълим муассасаси қабул комиссияси томонидан талабгорларнинг ижтимоий ҳолати тўғрисида маълумотлар (талабгорнинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси, ота-онаси ёки уларнинг бири вафот этганлиги тўғрисида ўлим гувоҳномаси, турмуш ўртоғи вафот этганлиги тўғрисида ўлим гувоҳномаси нусхаси ва вояга етмаган фарзандининг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси) "Электрон ҳукумат" тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали олинади.

8. Ҳар бир давлат олий таълим муассасаси белгиланган мезонлар асосида талабгорлар рўйхатини таҳлил қилиб, мазкур Низомнинг 5-бандида келтирилган мезонлар асосида талабгорлар рўйхатини 5 календарь иш кунида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига юборади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан ҳар йили 5 календарь иш куни ичида талабгорларнинг рўйхати, талаб этилган ҳужжатлар (талабгорнинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси нусхаси, ота-онаси ёки уларнинг бири вафот этганлиги тўғрисида ўлим гувоҳномаси нусхаси, ёхуд турмуш ўртоғи вафот этганлиги тўғрисида ўлим гувоҳномаси нусхаси ва вояга етмаган фарзандининг тугилганлик ҳақидаги гувоҳномаси нусхаси) баллар кетма-кетлигига қатъий риоя этилган ҳолда бакалавриат таълим йўналишлари ва ўқув йили учун тўлов-контракт миқдорлари аниқ кўрсатилган ҳолда ёзма равишда доимий яшаш жойи бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига юборилади.

9. Ҳокимликлар томонидан мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ таркибда Ижтимоий эҳтиёжманд оила вакиллари, етим ёки ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган талаба хотин-қизларнинг олий таълим олишини моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш комиссияси (кейинги ўринларда - Комиссия) тузилади. Комиссия Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тақдим этилган талабгорлар рўйхатини қуйидаги тартибда кўриб чиқади:

Комиссия аъзолари туман (шаҳар)ларга бириктирилади, туман (шаҳар) ҳокимининг ўринбосари - Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиги ҳамда тегишли маҳалладаги хотин-қизлар фаолларидан иборат таркибда ишчи гуруҳ тузилади.

Ишчи гуруҳ 5 календарь иш кунида талабгорларнинг доимий яшаш жойи бўйича ижтимоий ҳолатини ўрганади, ўрганиш натижаларига кўра Ишчи гуруҳ ҳар бир талабгорлар бўйича далолатнома тузади ва Комиссияга тақдим қилади.

Зарур ҳолларда Ишчи гуруҳлар томонидан мазкур Низомнинг 5-бандида кўрсатилган мезонларни тасдиқловчи маълумотлар ва электрон шаклдаги ҳужжатлар (туғилганлик, никоҳ қайд этилганлик, вафот этганлик ҳақида ва бошқа) "Электрон ҳукумат" тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали олинади.

Комиссия 5 календарь иш кунида ишчи гуруҳ томонидан тақдим этилган тегишли ҳужжатларни ўрганиб, талабгорларнинг тўплаган баллари, ҳудудлардаги таълим йўналишлари бўйича кадрларга бўлган эҳтиёж ҳамда талабгорларнинг таҳсил олаётган босқичларини инобатга олиб 150 нафар хотин-қизларни саралаб олади ва баённомани расмийлаштиради ҳамда Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасига юборади.

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси 10 календарь иш кунида тавсияномаларни тасдиқлайди ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига юборади.

10. Комиссия ҳар ўқув йилида 1 октябрдан кеч бўлмаган муддатда базавий тўлов-контракт суммалари тўлаб берилиши белгиланган (тавсиянома берилган) хотин-қизлар рўйхатини ҳамда шартномани имзолаш бўйича хулосаларни тегишлилиги бўйича давлат олий таълим муассасаларига ёзма равишда киритади ва белгиланган тартибда шартномаларни расмийлаштиради.

Бунда Комиссия аъзолари томонидан талабгорлардан 150 нафарини танлаб олишда биринчи навбатда уларнинг ижтимоий ҳолати, эҳтиёжмандлиги, тўплаган баллари, ҳудудлардаги таълим йўналишлари бўйича кадрларга бўлган эҳтиёж ҳамда таҳсил олаётган босқичлари инобатга олинади";


ж) 11-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


з) 13-банддан "ҳамда давлат олий таълим муассасалари" сўзлари чиқариб ташлансин;


и) Низомга 1-илова (Ота-онаси ёки уларнинг биридан айрилган муҳтож қизлар, боқувчиси йўқ ёлғиз аёллар олий таълим олишини моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш комиссиясининг намунавий таркиби) да:


номи қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"Ижтимоий эҳтиёжманд оила вакиллари, етим ёки

ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган талаба хотин-қизларнинг

олий таълим олишини моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш

юзасидан тавсиянома бериш комиссиясининг

НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ";


3-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари - Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи";


9-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"9. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ўринбосари - Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ўринбосарлари - оила ва хотин-қизлар бошқармалари бошлиқлари ўринбосари, Комиссия котиби";


к) Низомга 2-илова (Ота-онаси ёки уларнинг биридан айрилган муҳтож қизлар, боқувчиси йўқ ёлғиз аёллар олий таълим олишини моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш тартиби схемаси)нинг матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"Ижтимоий эҳтиёжманд оила вакиллари, етим ёки

ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган талаба

хотин-қизларнинг олий таълим олишини моддий

жиҳатдан қўллаб-қувватлаш тартиби

СХЕМАСИ

Босқичлар


Амалга ошириш механизми


Субъектлар


Бажариш муддатлари


1-босқич


Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига ўқишга қабул қилиш бўйича ўтказилган кириш имтиҳонлари (тест синови, касбий (ижодий) имтиҳон) якуни бўйича танлов натижаларини эълон қилиш.


Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссияси, Давлат тест маркази


Тест синовлари тўлиқ якунлангандан кейин бир ҳафта ичида




2-босқич


Белгиланган мезонларга мос келувчи хотин-қизлар томонидан олий таълим муассасалари қабул комиссиясига моддий қўллаб-қувватлаш юзасидан мурожаат қилиш.


Талабгорлар


Тест натижалари эълон қилинган кундан бошлаб 10 календарь кун давомида




3-босқич


Базавий тўлов-контракт асосида қабул қилинган ва иккинчи ва ундан юқори босқичларда таҳсил олаётган, белгиланган мезонларга мос талабгорлар рўйхатини шакллантириш.


Давлат олий таълим муассасалари


Тест натижалари эълон қилинган кундан бошлаб 5 календарь кун давомида




4-босқич


Талабгорлар рўйхатини Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига юбориш.


Давлат олий таълим муассасалари


Тест натижалари эълон қилинган кундан бошлаб 5 календарь кун давомида




5-босқич


Талабгорларнинг рўйхатини доимий яшаш жойи бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига юбориш.


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


5 календарь иш куни ичида




6-босқич


Комиссия аъзоларини туман (шаҳар)ларга бириктириш.

Туман (шаҳар)ларга бириктирилган Комиссия аъзоси, туман (шаҳар) ҳокимининг ўринбосари - Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи ҳамда тегишли маҳалладаги хотин-қизлар фаолларидан иборат таркибда ишчи гуруҳни тузиш.


Ижтимоий эҳтиёжманд оила вакиллари, етим ёки ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган талаба хотин-қизларнинг олий таълим олишини моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш комиссияси (кейинги ўринларда - Комиссия)


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигидан рўйхат юборилган куни




7-босқич


Талабгорларнинг доимий яшаш жойи бўйича ижтимоий ҳолатини ўрганиш.

Ҳар бир талабгор бўйича далолатнома тузиш ва Комиссияга тақдим қилиш.


Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи ҳамда тегишли маҳалладаги хотин-қизлар фаоллари (кейинги ўринларда - Ишчи гуруҳ)


5 календарь иш кунида




8-босқич


Ишчи гуруҳ томонидан тақдим этилган тегишли ҳужжатларни ўрганиб, 150 нафар хотин-қизларни саралаб олиш ва баённомани расмийлаштириш ҳамда Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасига юбориш.


Комиссия


5 календарь иш кунида




9-босқич


Тавсияномаларни тасдиқлаш ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига юбориш.


Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси


10 календарь иш кунида






10-босқич


Базавий тўлов-контракт суммалари тўлаб берилиши белгиланган (тавсиянома берилган) хотин-қизлар рўйхатини ҳамда шартномани имзолаш бўйича хулосаларни тегишлилиги бўйича давлат олий таълим муассасаларига ёзма равишда киритиш ва белгиланган тартибда шартномаларни расмийлаштириш.


Комиссия


Ҳар бир ўқув йилида 1 октябрдан кеч бўлмаган муддатда




    

к) қуйидаги мазмундаги 3-илова билан тўлдирилсин:


"Ижтимоий эҳтиёжманд оила вакиллари,

етим ёки ота-онасининг қарамоғидан маҳрум

бўлган талаба хотин-қизларнинг олий таълим

олишини моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш

тартиби тўғрисидаги низомга

3-ИЛОВА


Ижтимоий эҳтиёжманд оила вакиллари, етим ёки

ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган талаба

хотин-қизларнинг олий таълим олишини моддий

жиҳатдан қўллаб-қувватлаш учун

ТАВСИЯНОМА

ТАВСИЯНОМА

N AA 0000


Ушбу тавсиянома фуқаро

______________________________га

(фамилияси, исми, отасининг исми)


(___________________)

(паспорт серияси ва рақами)


Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раисининг 20___ йил "___"___________даги _____-сон буйруғига асосан берилди.


М.Ў.

________________________________

(мансабдор шахснинг Ф.И.О., имзо)


20___ йил "___"___________

ТАВСИЯНОМА

N AA 0000

Ушбу тавсиянома фуқаро ____________________________

________________________________________га

(фамилияси, исми, отасининг исми)


___________________ (паспорт серияси ва рақами)

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20___ йил "___"___________даги _____-сон қарорига мувофиқ ижтимоий эҳтиёжманд оила вакиллари, етим ёки ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган талаба хотин-қизларнинг олий таълим олишини моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш учун берилди.

Тавсиянома Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раисининг 20___ йил "___"___________даги _____-сон буйруғига асосан берилди.

Тавсиянома расмийлаштириб берилган санадан эътиборан бир йил муддат давомида кучга эга бўлади.

Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси

____________________________________

(Ф.И.О.)


(М.Ў., имзо)


20___ йил "___"___________

".

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 9 июнь



























Время: 0.0054
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск