Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар / Умумий қоидалар /

Давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари раҳбарларини аттестациядан ўтказиш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг Маъмурий регламенти (ЎзР ВМ 08.06.2022 й. 317-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 8 июндаги

317-сон қарорига

2-ИЛОВА



Давлат органлари ва ташкилотлари

ахборот хизматлари раҳбарларини аттестациядан

ўтказиш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ

            

         

1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Регламент давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари раҳбарларини аттестациядан ўтказиш соҳасидаги махсус ваколатли давлат органи томонидан уларни аттестациядан ўтказиш бўйича давлат хизмати кўрсатиш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Регламентда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


ариза берувчи - ахборот хизмати раҳбарини аттестациядан ўтказиш учун мурожаат қилган юридик шахс;


талабгор - аттестацияга қўйилган ахборот хизмати раҳбари;


махсус ваколатли давлат органи (кейинги ўринларда - ваколатли орган) - Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги;


аттестация - ариза берувчининг ахборот хизматлари раҳбарларига қўйиладиган талабларга мослигини ваколатли орган томонидан текшириш тартиб-таомили;


гувоҳнома - ваколатли орган томонидан давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари раҳбарларининг аттестациядан ўтказилганлигини тасдиқловчи расмий ҳужжат. Гувоҳноманинг шакли ваколатли орган томонидан белгиланади;


Давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари раҳбарларининг электрон реестри (кейинги ўринларда - Реестр) - давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот хизматлари раҳбарлари тўғрисидаги ҳимояланган электрон маълумотлар базаси.


3. Давлат хизмати давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда - ЯИДХП) орқали кўрсатилади.


4. Давлат хизматлари марказлари ва ваколатли орган ўртасидаги ахборот алмашинуви электрон рақамли имзони (кейинги ўринларда - ЭРИ) мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат идоралараро ўзаро электрон боғланиш ёрдамида амалга оширилади.


5. Давлат хизмати мазкур Регламентга 1-иловага мувофиқ схема бўйича кўрсатилади.



2-БОБ. ДАВЛАТ ХИЗМАТИНИ

КЎРСАТИШ ТАРТИБИ


6. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланиш учун давлат хизматлари марказларига бевосита ёки ЯИДХП орқали электрон тарзда мурожаат қилади.


7. Ариза берувчи бевосита мурожаат этган тақдирда, Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса - мустақил тарзда ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ шаклдаги сўровномани электрон тарзда тўлдиради.


8. Ариза берувчининг сўровномаси Давлат хизматлари маркази ходими томонидан тўлдирилиб, ариза берувчи вакилининг имзоси билан тасдиқлангандан сўнг 10 дақиқада ваколатли органга электрон шаклда юборилади. ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса сўровнома автоматик тарзда ваколатли органга юборилади.


9. Ариза берувчи бевосита мурожаат этган тақдирда, сўровномадаги тегишли имзолар идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия, электрон имзо ва бошқалар) билан тасдиқланиши мумкин.


10. Давлат хизмати кўрсатилганлиги учун йиғим ундирилмайди.


11. Агар сўровномада кўрсатилган маълумотлар ёки тегишли ҳужжатлар тўлиқ топширилмаган бўлса, ариза берувчига 5 иш куни ичида хато ва камчиликларни тўғрилаш учун муддат берилади. Белгиланган муддатда хатолар бартараф этилмаганлиги ва етишмаётган ҳужжатлар тақдим этилмаганлиги давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.

Давлат хизматлари кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.


12. Ариза берувчилар давлат хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг сўровномаси кўриб чиқилмасдан қолдирилади.


13. Ваколатли орган сўровнома келиб тушган кундан бошлаб 15 иш кунида тақдим этилган ҳужжатлар асосида ариза берувчини аттестацияга қўйиш ёки қўйилмаслиги тўғрисида қарор қабул қилади ва бу ҳақида хабарномани Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки талабгорга (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали электрон шаклда юборади.

Ариза берувчини аттестацияга қўйиш юзасидан қарор қабул қилинганда, имтиҳонга қўйилганлар рўйхати ахборот тизими орқали аттестация комиссиясига топширилади ва ЯИДХПда жойлаштирилади. Бунда аттестация гуруҳлар шаклланишига қараб, талабгорларнинг сўровномаларига асосан аттестация комиссияси назорати остида ўтказилади.


14. Талабгор аттестациядан ўта олмаган тақдирда, ваколатли орган унинг сабабларини, қонунчиликдаги аниқ нормаларни кўрсатган ҳолда QR-код (матрик штрихли код) қўйилган билдиришнома расмийлаштиради ҳамда уни тегишли Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ариза берувчига (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали электрон тарзда юборади.

Давлат хизматлари маркази шу куннинг ўзида билдиришномани ариза берувчининг (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) электрон манзилига юборади ва бу ҳақида уни ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади.


15. Аттестацияда қатнашишдан четлаштирилган талабгор олти ой давомида кейинги аттестацияларга қўйилмайди.



3-БОБ. ТАЛАБГОРЛАРНИ АТТЕСТАЦИЯДАН

ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ


16. Аттестация 5 - 10 та саволдан иборат оғзаки суҳбат шаклида ўтказилади. Аттестация жараёни аудио ва видеоёзувларда қайд этиб борилади.

Талабгорлар аттестацияга шахсни тасдиқловчи ҳужжат асосида қўйилади.

Аттестация саволлари аттестация комиссияси раиси ва масъул котибнинг имзолари билан тасдиқланади.


17. Талабгорнинг саволларга жавоблари қуйидаги мезонлар асосида баҳоланади:

ўз мутахассислиги бўйича тайёргарлик даражаси;

умумий ва махсус билим ҳамда амалий кўникмалари, касбий фаолияти натижалари;

ўз мутахассислиги бўйича хизмат фаолиятини таҳлил қила олиши.

Талабгорнинг ҳар бир саволга жавоби аттестация комиссияси аъзоларининг кўпчилик овози билан ўн баллик тизимда баҳоланади. Овозлар тенг бўлганда комиссия раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.


18. Аттестацияда талабгор тўпланиши мумкин бўлган энг юқори баллнинг 65 фоизи ва ундан юқори балл олган тақдирда, аттестация комиссияси томонидан аттестациядан ўтганлиги тўғрисида қарор қабул қилиниши учун асос бўлади.


19. Аттестация натижаси ҳамда ҳар бир талабгор бўйича аттестация комиссияси қарори талабгорнинг аттестация варақасига киритилади ҳамда ушбу варақа аттестация комиссиясининг барча аъзолари томонидан имзоланади.


20. Аттестация давомида аттестация комиссияси котиби томонидан баённома юритилади.

Баённомада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:

аттестация ўтказилган жой ва сана;

аттестация бошланган ва тугалланган вақт;

аттестацияда қатнашган аттестация комиссияси аъзоларининг фамилияси, исми ва отасининг исми ҳамда лавозими;

аттестациянинг умумий натижалари;

аттестация жараёнига тааллуқли бўлган бошқа маълумотлар.

Баённомага аттестацияда ҳозир бўлган ва келмаган талабгорлар рўйхати киритилган жадвал илова қилинади. Мазкур жадвалда ҳар бир талабгорнинг фамилияси, исми ва отасининг исми, туғилган йили, иш жойи ва лавозими, мутахассислиги, умумий иш стажи, мутахассислиги бўйича иш стажи, аттестацияда олинган баллар ҳамда аттестация комиссиясининг қарори кўрсатилади.

Баённома аттестация комиссияси раиси ва котиби томонидан имзоланади.


21. Баённомага асосан, ваколатли орган раҳбарининг буйруғи қабул қилинади ҳамда QR-код (матрик штрихли код) қўйилган гувоҳнома расмийлаштирилади. Ваколатли орган раҳбари гувоҳномани ўз ЭРИ билан тасдиқлаб, тегишли Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки талабгорга (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали электрон тарзда юборади.


22. Давлат хизматлари маркази 10 дақиқа ичида гувоҳномани талабгорнинг электрон манзилига юборади ва бу ҳақида ариза берувчини ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади.


23. Давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари раҳбарлари ҳар уч йилда аттестациядан ўтади.

Аттестациядан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳномага эга бўлган шахслар мазкур гувоҳноманинг амал қилиш муддати тугашига қадар икки ойлик муддат ичида аттестациядан ўтиш керак.



4-БОБ. ДАВЛАТ ОРГАНЛАРИ ВА ТАШКИЛОТЛАРИ

АХБОРОТ ХИЗМАТЛАРИ РАҲБАРЛАРИНИНГ ЭЛЕКТРОН

РЕЕСТРИНИ ЮРИТИШ ТАРТИБИ


24. Ваколатли орган давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари раҳбарларининг электрон реестрини юритади ва унга қуйидаги маълумотларни киритиб боради:

аттестация қилинган давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари раҳбарлари ёки ахборот хизматлари раҳбарларининг ташкилотлари тўғрисида;

аттестация қилинган давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари раҳбарлари ёки ахборот хизматлари раҳбарларининг ташкилотлари тарқатадиган ахборот маҳсулотлари тури тўғрисида;

аттестация тўғрисида қарор қабул қилинган сана;

аттестация қилинганлиги тўғрисида гувоҳноманинг рақами ва берилган санаси;

аттестациянинг амал қилиш муддати;

аттестация қилинганлиги тўғрисида гувоҳноманинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва қайта тиклаш тўғрисидаги қарорлар қабул қилиниши учун асослар ва улар қабул қилинган саналар;

аттестация қилинганлиги тўғрисида гувоҳноманинг амал қилишини бекор қилиш учун асос ва бекор қилинган сана.


25. Давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари раҳбарларининг электрон реестри бегона одамлар кириши тақиқланган жойларда сақланадиган ва ишлатиладиган электрон манбаларда, ахборотни йўқ қилиш, блоклаш, ўғирлаш ёки ўзгартиришнинг олдини оладиган шарт-шароитларда юритилади.


26. Мазкур реестрга тегишли қайдни киритиш учун ваколатли орган томонидан белгиланган тартибда қабул қилинган қарор асос бўлади.


27. Ахборот хизматлари раҳбарлари реестрига аттестациядан ўтказиш, аттестациянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, қайта тиклаш ва бекор қилиш тўғрисида қайдларни киритиш қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир иш куни ичида амалга оширилади.


28. Манфаатдор томонларнинг Ахборот хизматлари раҳбарлари реестридаги маълумотлардан (давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари раҳбарлари таркиби, уларнинг исми, фамилияси, отасининг исми, лавозимлари, унвонлари, электрон почта манзиллари) фойдаланиш имконияти ваколатли органнинг расмий веб-сайти орқали таъминланади.



5-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


29. Давлат хизматлари марказлари ва ваколатли орган ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган махфий маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.


30. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва давлат хизматлари марказлари ушбу Регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолияти юзасидан доимий назорат ва мониторингни амалга оширади.


31. Талабгорлар давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонунчиликка мувофиқ шикоят қилишлари мумкин.


32. Мазкур Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликка мувофиқ белгиланган тартибда жавоб берадилар.

         

       




Маъмурий регламентга

1-ИЛОВА



Давлат органлари ва ташкилотлари ахборот

хизматлари раҳбарларини аттестациядан ўтказиш

СХЕМАСИ

           

       

Босқичлар

       


       

Субъектлар

         


        

Тадбирлар

          


      

Бажариш муддатлари

         











1-босқич


Ариза берувчи


      

Давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизмати раҳбарини аттестациядан ўтказиш учун Давлат хизматлари марказига бевосита ёки ваколатли органга ЯИДХП орқали мурожаат қилади.

          


Хоҳишига кўра











2-босқич


       

1. Давлат хизматлари маркази.


2. ЯИДХП

        


         

1. Сўровнома шаклини тўлдириб, ваколатли органга юборади.


2. Тўлдирилган сўровнома ваколатли органга юборилади.

      


       

1. 10 дақиқада.

2. Автоматик тарзда

  











3-босқич


        

Ваколатли орган

(Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги)



        

1. Ариза берувчини аттестацияга қўйиш ёки аттестацияга қўйишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилади.


2. Қабул қилинган қарор тўғрисидаги хабарномани Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ариза берувчига (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали юборади.

        


15 иш кунида











4-босқич


Давлат хизматлари

маркази


        

Хабарномани ариза берувчининг электрон манзилига юборади ва бу ҳақида уни ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади.

        


Қарор келиб

тушгандан сўнг

дарҳол











5-босқич


Ваколатли орган


Талабгорларни аттестациядан ўтказади. Аттестация ваколатли орган тузадиган аттестация комиссияси томонидан 5 - 10 та саволдан иборат оғзаки суҳбат шаклида ўтказилади.


        

Қарор қабул

қилингандан сўнг

аттестация гуруҳи

шаклланишига

қараб

 











6-босқич


Ваколатли орган


       

Гувоҳномани ёки аттестациядан ўта олмаганлиги тўғрисидаги билдиришномани Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ариза берувчига (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали электрон шаклда юборади.

         


10 дақиқада











7-босқич


Давлат хизматлари

маркази


         

Гувоҳнома ёки билдиришномани талабгорнинг электрон манзилига юборади ва бу ҳақида уни ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади.

        


Гувоҳнома келиб

тушган куни




         

          





Маъмурий регламентга

1-ИЛОВА



Аттестациядан ўтказиш тўғрисида

СЎРОВНОМА

          




        

       

Расм (3х4)

       

         

         

1.

Фамилияси


         


Исми


          


Отасининг исми


          

2.

Туғилган санаси (йил, кун ва ой)


          

3.

Паспорт (ID-карта)нинг серияси, тартиб рақами, берилган санаси:



          

4.     Яшаш жойи:

        вилоят __________________________________________________

шаҳар (туман) ________________________________________

        кўча _____________________________________________________

уй, квартира рақами __________________________________

       телефон __________________________________________________

эл.почта манзили _____________________________________

5.    Маълумоти

_____________________________________________________

       Тамомлаган таълим

       ташкилотининг номи

_____________________________________________________

       Мутахассислиги

_____________________________________________________

6.    Меҳнат фаолияти


_____________________________________________________

           

Т/р


Ой ва йил

       

Ташкилот ва лавозими


Ташкилот жойлашган ер


ишга кирган вақти


ишдан бўшаган вақти

       

1.





2.





3.





4.





5.






  






   






   





       

7. Ахборот хизмати раҳбари сифатидаги меҳнат фаолияти

       

Т/р


Ой ва йил


Ташкилот ва лавозими


Ташкилот жойлашган ер


ишга кирган вақти


ишдан бўшаган вақти


1.





2.





3.





  

    





    

        

Тўлдирилган сана _____________________






Имзо __________________________

    

Аттестациядан ўтказиш варақаси

   

1.

Фамилияси, исми, отасининг исми


         

2.

  Туғилган йили (санаси)


         

3.

  Маълумоти


         

4.

  Мутахассислиги


         

5.

  Умумий иш стажи

шу жумладан, журналистика, ахборот хизматида

         

6.

  Бошқа маълумотлар:


         

          

7. Номзодга берилган саволлар ва уларнинг жавоблари:

       

1)

савол:


         


жавоб:


         

2)

савол:


         


жавоб:


         

3)

савол:


         


жавоб:


         

4)

савол:


         


жавоб:


         

5)

савол:


         


жавоб:


         

  

   

   

      

8. Номзоднинг эътирозлари ва таклифлари:

        

         

9.

Овоз бериш натижалари:


         

ёқлаганлар _____________________

қаршилар ______________________

         

10.

Суҳбат ўтказилган сана:


         

11. Ўтказилган суҳбат натижалари бўйича хулоса:

       


         


         

Комиссия раиси





(Ф.И.О. имзо)

         

Комиссия раисининг ўринбосари





(Ф.И.О. имзо)

         

Комиссия аъзолари:

        

1.

(Ф.И.О. имзо)

          

2.

(Ф.И.О. имзо)

          

3.

(Ф.И.О. имзо)

          

4.

(Ф.И.О. имзо)

          

5.

(Ф.И.О. имзо)

          

6.

(Ф.И.О. имзо)

          

7.

(Ф.И.О. имзо)

          

        

Ишчи орган масъул ходими





(Ф.И.О. имзо)

         

Суҳбат варақаси билан танишдим





(Ф.И.О. имзо)

                 

         

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 8 июнь



















































Время: 0.0296
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск