ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Ер қонунчилиги / Ер муҳофазаси /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 10.06.2022 й. ПҚ-277-сон "Ерлар деградациясига қарши курашишнинг самарали тизимини яратиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

10.06.2022 й.

N ПҚ-277



Ерлар деградациясига қарши

курашишнинг самарали тизимини

яратиш чора-тадбирлари тўғрисида


Мамлакатда ерлар деградациясига қарши курашиш ва унинг салбий оқибатларини юмшатиш, ҳудудларда чўлланиш ва қурғоқчиликнинг олдини олиш, биохилмахилликни асраб қолиш, тупроқ унумдорлигини сақлаш ва ошириш, деградацияга учраган ерларни қайта тиклаш, ушбу йўналишдаги илғор илмий ишланмалар ва инновациялардан кенг фойдаланиш асосида минтақаларни барқарор ривожлантиришга эришиш мақсадида:


1. Қишлоқ хўжалиги вазирлигига ерлар деградациясига қарши курашиш масалалари бўйича қуйидаги қўшимча вазифалар юклатилсин:

ерлар деградацияси жараёнлари билан курашиш соҳасида ягона давлат сиёсатини юритиш;

ерлар деградацияси жараёнлари билан курашиш бўйича давлат дастурлари ва истиқболга мўлжалланган стратегияларни ишлаб чиқиш ҳамда уларни амалга оширишда иштирок этувчи вазирлик ва идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш;

ягона электрон ресурс (маълумотлар базаси) доирасида вазирлик ва идораларнинг ерлар деградацияси, чўлланиши ва қурғоқчиликнинг ҳозирги ҳолати ва унга қарши курашиш бўйича амалга оширилган чора-тадбирлар тўғрисидаги маълумотларини тўплаш, таҳлил қилиш, қайта ишлаш ва улардан очиқ фойдаланиш имкониятини таъминлаш;

ягона миллий ва халқаро индикаторлар ҳамда мезонларга мувофиқ замонавий технологиялар (лаборатория, дронлар, масофадан зондлаш ва бошқалар)ни қўллаш йўли билан ерлар деградацияси ва чўлланиши, шу жумладан ерларни тиклаш, рекультивация ва мелиорация тадбирлари, яйловлардан алмашлаб фойдаланиш, уларни сақлаш ва фитомелиорациялаш, қишлоқ хўжалиги экинларини алмашлаб экиш, ўрмонлар ва иҳотазорлар барпо қилиш жараёнлари мониторингини юритиш;

тупроқ, агрокимёвий, геоботаник тадқиқотлар, ерларни хатловдан ўтказиш, аэрокосмик тасвирга олиш, топографик-геодезик, картографик ишларни ўтказиш;

илмий-амалий тадбирларни мувофиқлаштириш, халқаро ва минтақавий ташкилотлар билан самарали ҳамкорликни йўлга қўйиш;

ерлар деградацияси жараёнларининг олдини олиш ва унга қарши курашиш бўйича ўқув курс (тренинг)лар ташкил этиш ва ўтказиш;

ерлар деградацияси жараёнларининг олдини олиш бўйича илмий асосланган тавсиялар ишлаб чиқиш;

тупроқ шўрланиши ва экологик ҳолати (Soil Quality Index), геоботаник ва агрокимёвий хариталар бўйича картографик материаллар яратиш;

ерлар деградациясига қарши курашиш ишларини олиб боришга масъул корхона, муассаса, ташкилотлар раҳбарлари ва бошқа мансабдор шахслар учун ерлар деградациясининг олдини олиш ва унинг салбий оқибатларини бартараф этиш бўйича бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар бериш.


2. Қуйидагилар:

Ерлар деградацияси жараёнлари билан курашиш ва уларнинг олдини олиш ҳамда тупроқларни муҳофаза қилиш бўйича ҳаракатлар режаси 1-иловага мувофиқ;

Ерлар деградацияси тўғрисидаги маълумотларни тўплаш, таҳлил қилиш ва қайта ишлашнинг ягона тизимини юритиш схемаси 2-иловага мувофиқ;

2022-2025 йилларда ерлар деградацияси жараёнларини камайтириш ва олдини олишнинг прогноз кўрсаткичлари 3.1 - 3.5-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.

Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда ҳар бир йўналиш бўйича прогноз кўрсаткичлар ижросини таъминлаш юзасидан алоҳида "йўл харитаси"ни тасдиқласин ва ижросини таъминласин.


3. Белгилансинки, ерлар деградацияси жараёнлари билан курашиш дастурларини амалга оширишда иштирок этувчи вазирлик ва идоралар томонидан мазкур қарорга 2-иловага мувофиқ барча маълумотлар, шу жумладан чўлланиш, қурғоқчилик, иқлим ўзгариши ҳолати ҳамда унга қарши курашиш ва мослашиш тўғрисидаги маълумотлар ушбу йўналишда ягона миллий электрон база яратиш ва уни доимий янгилаб бориш учун Қишлоқ хўжалиги вазирлигига даврий равишда тақдим этиб борилади.


4. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бошқарув ходимларининг мавжуд штат бирликлари доирасида вазирлик марказий аппаратида 12 та штат бирлигидан иборат Ерлар деградацияси жараёнлари билан курашиш масалалари бўйича департамент ва ҳудудларда 2 та штат бирлигидан иборат Ерлар деградациясига қарши курашиш бўлимлари ташкил этилсин.


5. Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг Тупроқшунослик ва агрокимё илмий-тадқиқот институти Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти (кейинги ўринларда - Институт) деб қайта номланган ҳолда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тасарруфига ўтказилсин.


6. Белгилансинки:

Институт Тошкент вилояти, Тошкент тумани, "Захариқ" МФЙ, Шифокорлар кўчаси, 75-уй манзилига оператив бошқарув ҳуқуқи билан беғараз жойлаштирилади;

Институтнинг бино ва иншоотларини сақлаш, шунингдек, унинг ходимлари (илмий ходимлардан ташқари) меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича харажатларини Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштиришнинг амалдаги тартиби сақлаб қолинади;

Институтнинг Андижон, Бухоро, Қашқадарё ва Хоразм вилоятларида минтақавий бўлинмалари ташкил этилади;

Институтнинг амалдаги мавжуд 8 та штат бирлиги тенг улушларда Андижон, Бухоро, Қашқадарё ва Хоразм вилоятларидаги минтақавий бўлинмаларга ўтказилади;

мазкур банднинг бешинчи хатбошисида назарда тутилган штат бирликлари Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади;

Институт минтақавий бўлинмаларининг бино-иншоотларини сақлаш харажатлари ҳар йили республика бюджетидан Қишлоқ хўжалиги вазирлигига ажратиладиган маблағларнинг чекланган миқдорлари доирасида амалга оширилади;

Институт бино ва иншоотларини реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш (лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва таъмирлаш ишларининг дастлабки босқичини молиялаштириш) учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 ноябрдаги ПҚ-3365-сон қарорига асосан ажратилган маблағнинг ўзлаштирилмаган 2,1 млрд сўм қисми ҳамда 2022 йил 25 мартдаги ПҚ-179-сон қарорига мувофиқ 2022 йилда ердан фойдаланувчиларга грант маблағлари тақдим этиш учун ажратилган маблағларнинг иқтисод қилинган қисми йўналтирилади.


7. Табиий ресурсларни қайта ишловчи йирик саноат корхоналари (газ, нефть конлари, ер ости ва очиқ конлар - "Ўзбекнефтгаз" АЖ, "Олмалиқ кон-металлургия комбинати" АЖ, "Навоий кон-металлургия комбинати" АЖ ва бошқалар) ўз фаолиятини тўлиқ тугатган ҳудудларда ер деградацияси жараёнларининг олдини олиш ва унга қарши курашиш, салбий оқибатларини бартараф этиш юзасидан тегишли тадбирларни амалга оширсин.

Бунда:

ерлар деградацияси жараёнларининг олдини олиш ва унга қарши курашиш, салбий оқибатларини бартараф этиш тадбирлари ва уларнинг техник-иқтисодий асослари келишиш учун Қишлоқ хўжалиги вазирлигига тақдим этилади;

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги мазкур тадбирлар амалга оширилиши устидан мониторинг юритади ҳамда натижаси бўйича ҳисоботларни қабул қилади.


8. Инновацион ривожланиш вазирлиги ерлар деградациясига қарши курашиш, унинг салбий таъсирини камайтириш ва оқибатларини юмшатиш ҳамда тупроқларни муҳофаза қилишга қаратилган илмий лойиҳаларни шакллантириш орқали илмий ишланмаларни молиялаштирсин.

2022-2025 йиллар давомида ерлар деградацияси ва унга қарши курашиш бўйича ўтказиладиган илмий-тадқиқот ишларининг асосий йўналишлари 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


9. Вазирлар Маҳкамаси икки ҳафта муддатда Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарорини қабул қилсин.

Бунда:

Институтнинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишларини белгилаш ҳамда тузилмаларини тасдиқлаш;

Институтнинг Андижон, Бухоро, Қашқадарё ва Хоразм вилоятларидаги минтақавий бўлинмаларини бино ва иншоотлар билан таъминлаш ҳамда уларни таъмирлаш ва жиҳозлашнинг молиявий манбаларини белгилаш;

Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг "Тупроқ таркиби ва репозиторийси, сифати таҳлили маркази" давлат унитар корхонаси фаолиятини қайта кўриб чиқиш;

тупроқ лабораторияларини ташкил этиш ҳамда "Тупроқ клиникаси" мобил лабораторияларини харид қилиш назарда тутилсин.


10. Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги билан биргаликда мазкур қарорнинг мазмун-моҳияти ҳамда мақсад ва вазифалари оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини таъминласин.


11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 февралдаги "Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-5006-сон қарорига 5-иловага мувофиқ қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин.


12. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


13. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб қишлоқ хўжалиги вазири Ж.А. Ходжаев ва молия вазири Т.А. Ишметов белгилансин.

Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Ш.М. Ғаниев ва Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                         Ш. Мирзиёев

        

       




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 10 июндаги

ПҚ-277-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ерлар деградацияси жараёнлари билан

курашиш ва уларнинг олдини олиш ҳамда

тупроқларни муҳофаза қилиш бўйича

ҲАРАКАТЛАР РЕЖАСИ

            

        

Т/р

   

Тадбирлар номи

         

Амалга ошириш

механизми

         

Бажариш

муддати


Масъул ижрочилар


       

Ташкилий-иқтисодий ва норматив-ҳуқуқий

тадбирларни амалга ошириш соҳасида

        

1.

Ерлар деградациясига қарши курашиш тадбирларини мониторинг қилиш, баҳолаш ва ҳисобот шаклларини ишлаб чиқиш ҳамда натижаларни чоп этиш тартибини белгилаш.


Норматив-

ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2022 йил

декабрь

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж. Ходжаев), Адлия вазирлиги, (Р. Давлетов), манфаатдор вазирлик ва идоралар


2.

Чўлланиш, иқлим ўзгариши, қумли ва чангли бўронларни камайтиришга қаратилган тадбирларни амалга оширганлик учун иқтисодий рағбатлантириш механизмини ишлаб чиқиш.

Бунда, жисмоний ва юридик шахслар ўзлари фойдаланаётган (ижарага олган) ер участкаларида ушбу тадбирларни амалга оширганлиги учун уларга солиқ, кредит ва бошқа имтиёзлар назарда тутилади.


Норматив-

ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2023 йил

июль

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси (Н. Бакиров), Гидрометеорология хизмати маркази (Ш. Хабибуллаев), Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси (Н. Обломурадов)


3.

Яйловлар деградацияси ва чўлланишга қарши кураш тадбирларини ўтказиш бўйича услубий қўлланма тайёрлаш.


Услубий

қўлланма

2023 йил

август

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж. Ходжаев), Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси (Н. Бакиров)


4.

Тоғли ва тоғолди ҳудудларда сув тўпланадиган ҳавзаларни барпо этиш ва ўрмон билан қопланган минтақаларни кенгайтириш.


Чора-тадбирлар

режаси

2023 йил

сентябрь

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси (Н. Бакиров), Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси (Н. Обломурадов), Сув хўжалиги вазирлиги (Ш. Хамраев), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж. Ходжаев)


5.

Саноат корхоналаридан чиқадиган зарарли тутунлар, чанглар ва заҳарли қолдиқларни тозалашнинг замонавий тизимларини ўрнатиш ҳисобига зарарли чиқиндилар чиқишини камайтириш.


Чора-тадбирлар

режаси

2023 йил

октябрь

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси (Н. Обломурадов), саноат корхоналари


6.

Шамол тезлигини пасайтириш ва чанг зарраларини тутиб қолиш учун шаҳарлар атрофида ўрмон чизиқларини яратиш.


Чора-тадбирлар

режаси

2023 йил

август

Гидрометеорология хизмати маркази (Ш. Хабибуллаев), Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси (Н. Обломурадов), Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси (Н. Бакиров)


7.

Қишлоқ ва ўрмон хўжалиги ҳудудларида тупроқ деградацияси жараёнлари суръатларини пасайтириш.


Амалий

чора-тадбирлар

Доимий

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж. Ходжаев), Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси (Н. Обломурадов), Сув хўжалиги вазирлиги (Ш. Хамраев), Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси (Н. Бакиров)


8.

Тупроқ ахборот тизимлари маълумотлар базасини ҳамда унинг асосида тупроқ эрозияси бўйича электрон мониторинг тизимини яратиш.


Амалий

чора-тадбирлар

2023 йил

ноябрь

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж. Ходжаев), Сув хўжалиги вазирлиги (Ш. Хамраев), Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси (Н. Бакиров), Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси (Н. Обломурадов)


9.

Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти ва унинг минтақавий бўлинмалари томонидан хўжалик шартномалари асосида пахта-тўқимачилик кластерларининг 1 млн гектар экин майдонларида "Тупроқ клиникаси" хизматларини кўрсатишни йўлга қўйиш.


Амалий

чора-тадбирлар

2022-2024

йиллар

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж. Ходжаев), "Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари" уюшмаси (М. Раҳматов)


10.

Яйловлардан барқарор фойдаланиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида яйлов деградациясини баҳолаш ва деградацияга учраган яйловларни қайта тиклашнинг экологик-фитоценотик мезонлари ва стандартларини ишлаб чиқиш.


Чора-тадбирлар

режаси

2023 йил

декабрь

Ипакчилик ва жун саноати ривожлантириш қўмитаси (Б. Шарипов), Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси (Н. Бакиров), Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси (Н. Обломурадов), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж. Ходжаев)


11.

Яйловлардан оқилона фойдаланишнинг илмий асосларини ишлаб чиқиш, маҳаллий навларни яратиш, яйлов экинлари уруғчилигининг илмий асосларини ва чўлда интенсив озуқа ишлаб чиқаришнинг адаптив тизимини ишлаб чиқиш.


Чора-тадбирлар

режаси

2023 йил

август

Ипакчилик ва жун саноати ривожлантириш қўмитаси (Б. Шарипов), Қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий-тадқиқот институти (Н. Бобоқулов)


         

Ходимлар малакасини ошириш

ва халқаро тажрибаларни ўрганиш соҳасида

          

12.

Тупроқ органик углеродларини ҳисоблаш усуллари ва хариталарини яратиш параметрларини белгилаш бўйича халқаро тажрибаларни ўрганиш.


Амалий

чора-тадбирлар

2022-2025

йиллар

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж. Ходжаев), Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси (Н. Обломурадов)


13.

Илғор мамлакатларнинг ерлар деградациясига қарши курашиш ва унинг олдини олиш борасидаги тажрибасини ўрганиш бўйича халқаро ўқув-танишув сафарларини ташкил этиш.


Амалий

чора-тадбирлар

Ҳар йили

камида бир

маротаба

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж. Ходжаев), Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси (Н. Обломурадов), Сув хўжалиги вазирлиги (Ш. Хамраев), Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси (Н. Бакиров)


14.

Халқаро тажрибалар асосида деградация ва чўлланишга учраган яйловларни тиклаш бўйича технологияларни ишлаб чиқиш.


Амалий

чора-тадбирлар

2023 йил

декабрь

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж. Ходжаев), Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси (Н. Бакиров), Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси (Н. Обломурадов)


15.

Қумли ва чангли бўронларнинг юзага келиш шароитларини онлайн мониторинг қилиш тизимини яратиш.

Бунда, халқаро ва миллий экспертлар орасида қумли ва чангли бўронларнинг олдини олиш бўйича илғор тажрибаларни алмашиш ва тегишли тадбирларни амалга оширишга имкон берадиган онлайн ахборот платформа яратиш назарда тутилади.


Амалий

чора-тадбирлар

2022 йил

декабрь

Гидрометеорология хизмати маркази (Ш. Хабибуллаев), манфаатдор вазирлик ва идоралар


          

Халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат

ташкилотлари кредитлари, грантларини ва техник

кўмак маблағларини жалб қилиш соҳасида

        

16.

22 апрель - "Халқаро ер куни" муносабати билан "Марказий Осиёда ерлар деградациясига қарши курашиш: муаммо ва ечимлар" мавзусида халқаро анжуман ташкил этиш.


Амалий

чора-тадбирлар

2023 йил

апрель

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж. Ходжаев), Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси (Н. Бакиров)


17.

Мамлакатда ер участкаларининг деградацияга учраганлигини баҳолаш тадбирларини ўтказиш ва уларнинг электрон хариталарини яратиш.


Амалий

чора-тадбирлар

2023 йил

декабрь

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж. Ходжаев)


18.

Деградацияга учраган ерларнинг биологик хилма-хиллигини ўрганиш ва баҳолаш.


Амалий

чора-тадбирлар

2023-2025

йиллар

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж. Ходжаев), Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси (Н. Бакиров), Фанлар академияси (Б. Юлдашев)


19.

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм ва Бухоро вилоятларида иккиламчи шўрланишга учраган тупроқлар мелиоратив ҳолатини тиклаш бўйича пилот лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.


Амалий

чора-тадбирлар

2023-2025

йиллар

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж. Ходжаев), Сув хўжалиги вазирлиги (Ш. Хамраев)


20.

Ерлар деградацияси билан курашиш ва унинг олдини олиш бўйича нодавлат ташкилотлар учун кичик грант дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.


Чора-тадбирлар

режаси

2022-2024

йиллар

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Л. Кудратов), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж. Ходжаев)


21.

Ерлар деградациясини нейтраллаштириш (LDN) вазифаларини белгилаш ва Ўзбекистонда деградацияга учраган ландшафтларни тиклаш.


Амалий

чора-тадбирлар

2022-2025

йиллар

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж. Ходжаев), Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси (Н. Бакиров)


22.

Деградацияга учраган ландшафтларда озиқ-овқат тизимлари, ландшафтларни қайта тиклаш ва улардан фойдаланиш (FOLUR).


Амалий

чора-тадбирлар

2024-2028

йиллар

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж. Ходжаев), Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси (Н. Обломурадов)


23.

Тоғ, тоғолди ва чўл яйловларида "Water-box" сув йиғиш қурилмасини қўллаган ҳолда боғлар барпо этиш мумкин бўлган ҳудудлар харитасини яратиш ва пилот участкаларида боғлар барпо этиш.


Амалий

чора-тадбирлар

2024-2028

йиллар

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж. Ходжаев), Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси (Н. Бакиров)


24.

Ердан фойдаланишнинг турли тоифаларида тупроқ органик углерод (SOC) захираларини мамлакат миқёсида баҳолаш.


Амалий

чора-тадбирлар

2023-2026

йиллар

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж.Ходжаев)


25.

Оролбўйи яйловлар биохилма-хиллигини баҳолаш ва унинг иқлим ўзгаришига таъсирини ўрганиш.


Амалий

чора-тадбирлар

2022-2024

йиллар

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж. Ходжаев), Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси (Н. Обломурадов), Фанлар академияси (Б. Юлдашев)


26.

Тоғ, тоғолди ва чўл яйловларида органик (экологик тоза) озиқ-овқат экинларини етиштиришнинг инновацион усулларини жорий этиш.


Амалий

чора-тадбирлар

2022-2026

йиллар

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж. Ходжаев)


27.

Геоахборот тизимлари асосида қишлоқ хўжалиги ерларини мониторинг қилишнинг такомиллашган механизмини ишлаб чиқиш.


Амалий

чора-тадбирлар

2023-2026

йиллар

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж. Ходжаев)


28.

Тупроқ экологик ҳолати (Soil Quality Index)ни баҳолаш тизимини ишлаб чиқиш.


Амалий

чора-тадбирлар

2023-2025

йиллар

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж. Ходжаев)


        

           




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 10 июндаги

ПҚ-277-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ерлар деградацияси тўғрисидаги

маълумотларни тўплаш, таҳлил қилиш

ва қайта ишлашнинг ягона тизимини

юритиш схемаси


      

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси

       


Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси


Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси


Гидрометеорология

хизмати маркази


Фанлар академияси


Сув хўжалиги вазирлиги


Йирик саноат корхоналари




































































       

тоғ ёнбағирлари, жарликлар ва ташландиқ ерларда эрозияга қарши дарахтзорлар барпо этиш


     

муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар деградацияси;

тупроқни ифлослантириш манбалари жойлашган ҳудудлар мониторинги;

қаттиқ маиший чиқиндилар тўпланадиган ҳудудларда тупроқни ифлослантирувчи манбалар мониторинги

           


     

конлар жойлашган ҳудудлар ерлари деградациясига оид маълумотлар;

хомашё чиқиндихоналари жойлашган ҳудудлар деградациясига оид маълумотлар


     

қишлоқ хўжалиги экинлари ва яйлов ўсимликлари ҳолати;

тупроқ ифлосланишини тизимли кузатиш натижалари;

иқлим ўзгариши бўйича амалга оширилган ишлар;

атроф табиий муҳит ифлосланиши соҳасида фундаментал ва амалий ИТИ тўғрисида ҳисоботлар;

Ўзгидрометнинг кузатув пунктларида тупроқ чуқурликлари ҳарорати, намлиги ва ер устидан 2 метр баландликдаги ҳаво ҳарорати, намлиги ва шамол тезлиги;

иқлим ўзгаришига оид маълумотлар



       

ерлар деградациясига қарши кураш ҳамда тупроқлар унумдорлигини қайта тиклаш, сақлаш ва ошириш бўйича амалга оширилган илмий ишлар ва лойиҳалар тўғрисидаги маълумотлар


     

мелиорация тадбирлари;

ер ости сизот сувлари сатҳи ва минерализацияси;

суғориладиган ерларнинг шўрланиш даражаси тўғрисидаги маълумотлар


    

корхона ҳудудидаги тупроқлар деградацияси ва ифлосланишига оид маълумотлар


























































































































v













































       

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

        
































v


^






















v


^


















      

"Ўздаверлойиҳа" давлат илмий

лойиҳалаш институти

ер деградацияси бўйича ягона электрон базани яратиш;

ер тузиш ва геоботаник тадқиқотлар ўтказиш;

ерларни хатловдан ўтказиш, аэрокосмик тасвирга олиш, топографик-геодезик, картографик материалларни ишлаб чиқиш;

ерлар мониторингини юритиш, масофадан зондлаш ва дронларни қўллаш орқали геоахборот тизимини янгилаб бориш;

ер деградациясига қарши курашиш ва унинг олдини олиш бўйича илмий асосланган тавсиялар ишлаб чиқиш.

      











         

Тупроқшунослик ва агрокимёвий

тадқиқотлар институти

тупроқ мониторинги;

мажмуавий тупроқ ва агрокимёвий тадқиқотларни ўтказиш;

тупроқ сифати (бонитировкаси)ни баҳолаш;

тупроқ шўрланиши ва экологик ҳолати (Soil Quality Index) хариталарини, агрокимёвий картографияларни яратиш;

тупроқ деградациясига қарши курашиш ва унинг олдини олиш бўйича илмий асосланган тавсиялар ишлаб чиқиш.













           

        



Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 10 июндаги

ПҚ-277-сон қарорига

3.1-ИЛОВА



2022-2025 йилларда тупроқлардаги

гумус   миқдорини   оширишнинг

ПРОГНОЗ КЎРСАТКИЧЛАРИ

           

Т/р

Ҳудудлар

Тупроқдаги гумус

миқдори 1 фоизгача

бўлган майдон,

минг га

       

шундан, тупроқдаги гумус миқдори

1 фоизгача бўлган майдонлар камайиши:

        

2022 йил

    

2023 йил

     

2024 йил

    

2025 йил

     

1.

Қорақалпоғистон Республикаси


318,1

302,2

270,4

238,6

190,9

2.

Андижон вилояти


105,4

100,1

89,6

79,1

63,2

3.

Бухоро вилояти


207,7

197,3

176,5

155,8

124,6

4.

Жиззах вилояти


204,8

194,6

174,1

153,6

122,9

5.

Қашқадарё вилояти


404,8

384,6

344,1

303,6

242,9

6.

Навоий вилояти


131,5

124,9

111,8

98,6

78,9

7.

Наманган вилояти


73,8

70,1

62,7

55,4

44,3

8.

Самарқанд вилояти


117,6

111,7

100

88,2

70,6

9.

Сурхондарё вилояти


233,2

221,5

198,2

174,9

139,9

10.

Сирдарё вилояти


203,2

193

172,7

152,4

121,9

11.

Тошкент вилояти


154,2

146,5

131,1

115,7

92,5

12.

Фарғона вилояти


177,9

169

151,2

133,4

106,7

13.

Хоразм вилояти


208,5

198,1

177,2

156,4

125,1

ЖАМИ:


2 540,50

2 413,70

2 159,60

1 905,50

1524,3

           

       




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 10 июндаги

ПҚ-277-сон қарорига

3.2-ИЛОВА



2022-2025 йилларда тупроқ

шўрланишини камайтиришнинг

ПРОГНОЗ КЎРСАТКИЧЛАРИ

          

Т/р

   

Ҳудудлар

    

мавжуд шўрланган

майдон,

минг га

     

шундан, шўрланган майдонинг камайиши:


2022 йил

    

2023 йил

    

2024 йил

    

2025 йил

     

1.

Қорақалпоғистон Республикаси


353,3

349,7

342,8

339,4

336

2.

Андижон вилояти


6,7

6,6

6,5

6,4

6,3

3.

Бухоро вилояти


231,1

228,8

224,2

222

219,8

4.

Жиззах вилояти


225,8

223,6

219,1

216,9

214,7

5.

Қашқадарё вилояти


229

226,8

222,2

220

217,8

6.

Навоий вилояти


100,2

99,2

97,2

96,2

95,3

7.

Наманган вилояти


24,2

24

23,5

23,3

23

8.

Самарқанд вилояти


6,3

6,2

6

6

9.

Сурхондарё вилояти


93,8

92,8

91

90,1

89,2

10.

Сирдарё вилояти


272,5

269,8

264,4

261,8

259,1

11.

Тошкент вилояти


10

9,9

9,7

9,6

9,5

12.

Фарғона вилояти


91

90,1

88,3

87,4

86,6

13.

Хоразм вилояти


258,4

255,8

250,7

248,2

245,7

ЖАМИ:


1 902,30

1 883,30

1 845,70

1 827,30

1 809,0

          

             




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 10 июндаги

ПҚ-277-сон қарорига

3.3-ИЛОВА



2022-2025 йилларда деградацияга

учраган яйловларни камайтиришнинг

ПРОГНОЗ КЎРСАТКИЧЛАРИ

         

Т/р

   

Ҳудудлар

   

Деградацияга учраган

яйлов майдони,

минг га

     

шундан, деградацияга учраган

яйлов майдонининг камайиши:

      

2022 йил

    

2023 йил

      

2024 йил

     

2025 йил

    

1.

Қорақалпоғистон Республикаси


617,1

549,7

435,6

269,6

185,1

2.

Андижон вилояти


2,5

2,2

1,8

0,8

3.

Бухоро вилояти


304,4

271,1

214,9

133

91,3

4.

Жиззах вилояти


86,1

76,7

60,8

37,6

25,8

5.

Қашқадарё вилояти


167,4

149,1

118,2

73,1

50,2

6.

Навоий вилояти


1 058,4

942,8

747,1

462,5

317,5

7.

Наманган вилояти


19,6

17,5

13,9

8,6

5,9

8.

Самарқанд вилояти


94,8

84,5

66,9

41,4

28,4

9.

Сурхондарё вилояти


98,2

87,5

69,3

42,9

29,5

10.

Сирдарё вилояти


2,4

1,7

1

0,7

11.

Тошкент вилояти


52,1

46,4

36,8

22,8

15,6

12.

Фарғона вилояти


1,1

1

0,8

0,5

0,3

13.

Хоразм вилояти


13

11,6

9,2

5,7

3,9

ЖАМИ:


2 517,1

2 242,2

1 777,0

1 099,8

755,1

          

          




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 10 июндаги

ПҚ-277-сон қарорига

3.4-ИЛОВА



2022-2025 йилларда қишлоқ хўжалиги

ерларида иҳотазорлар барпо қилишнинг

ПРОГНОЗ КЎРСАТКИЧЛАРИ

          

Т/р

       

Ҳудудлар

    

Иҳотазор барпо

қилинадиган майдон,

минг га

        

шундан:

        

2022 йил

  

2023 йил

     

2024 йил

    

2025 йил

      

1.

Қорақалпоғистон Республикаси


2,4

0,5

0,5

0,5

0,9

2.

Андижон вилояти


2,0

0,3

0,3

0,5

0,9

3.

Бухоро вилояти


2,2

0,4

0,4

0,5

0,8

4.

Жиззах вилояти


2,0

0,4

0,4

0,4

0,8

5.

Қашқадарё вилояти


2,1

0,4

0,4

0,5

0,9

6.

Навоий вилояти


2,0

0,4

0,4

0,4

0,7

7.

Наманган вилояти


1,9

0,3

0,3

0,5

0,9

8.

Самарқанд вилояти


2,0

0,4

0,4

0,4

0,7

9.

Сурхондарё вилояти


2,1

0,4

0,4

0,5

0,8

10.

Сирдарё вилояти


1,9

0,3

0,3

0,5

0,8

11.

Тошкент вилояти


1,9

0,4

0,4

0,4

0,7

12.

Фарғона вилояти


2,0

0,4

0,4

0,4

0,8

13.

Хоразм вилояти


1,9

0,4

0,4

0,4

0,7

ЖАМИ:


26,2

5,0

5,2

5,8

10,2

          

          




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 10 июндаги

ПҚ-277-сон қарорига

3.5-ИЛОВА



2022-2025 йилларда ўрмон билан

қопланган минтақаларни кенгайтиришнинг

ПРОГНОЗ КЎРСАТКИЧЛАРИ

          

Т/р

  

Ҳудудлар

        

Ўрмон билан

қопланадиган

майдон,

минг га

       

шундан:

      

2022 йил

     

2023 йил

    

2024 йил

    

2025 йил

  

1.

Қорақалпоғистон Республикаси


567,9

50,1

100,2

191,4

226,2

2

Андижон вилояти


4,5

0,4

0,7

1,3

2,1

3.

Бухоро вилояти


115,1

10,1

21,7

39,6

43,7

4.

Жиззах вилояти


30,8

2,2

4,7

8,6

15,3

5.

Қашқадарё вилояти


40,7

3,4

7,2

13,7

16,4

6.

Навоий вилояти


98,2

9,2

18,9

30,5

39,6

7.

Наманган вилояти


21,3

1,0

2,4

5,0

12,9

8.

Самарқанд вилояти


22,0

1,5

3,2

6,5

10,8

9.

Сурхондарё вилояти


34,7

2,6

5,5

10,5

16,1

10.

Сирдарё вилояти


2,9

0,1

0,3

1,0

1,5

11.

Тошкент вилояти


22,0

1,1

2,4

5,5

13,0

12.

Фарғона вилояти


4,5

0,2

0,5

1,2

2,6

13.

Хоразм вилояти


16,8

1,3

2,7

4,9

7,9

ЖАМИ:


981,4

83,2

170,4

319,7

408,1

          

            




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 10 июндаги

ПҚ-277-сон қарорига

4-ИЛОВА



2022-2025 йиллар давомида Тупроқшунослик

ва агрокимёвий тадқиқотлар миллий институти

ҳамда Ўзбекистон давлат ер тузиш илмий-лойиҳалаш

институти томонидан ерлар деградацияси ва унга

қарши курашиш бўйича ўтказиладиган

илмий-тадқиқот ишларининг

асосий йўналишлари

       

1. Деградацияга учраган қишлоқ хўжалиги ерлари тупроқ сифатини яхшилаш ва унинг унумдорлигини оширишда тупроқ муҳитини меъёрлаштириш ва янги технологияларни қўллаш.


2. Яйловлардан оқилона ва самарали фойдаланиш тизимини такомиллаштириш ҳамда деградация жараёнларининг олдини олиш учун яйловларни сақлаш, тиклаш ва кўпайтириш.


3. Оролбўйи яйловларининг биохилма-хиллигини баҳолаш ва иқлим ўзгаришига таъсирини ўрганиш.



4. Деградацияга учраган тоғолди зоналари тупроқлари ва уларнинг олдини олишга доир агротехник тадбирларни ишлаб чиқиш.


5. Ресурс тежовчи технологияларни қўллаш орқали деградация ва чўлланишга учраган суғориладиган интразонал тупроқлар унумдорлигини тиклаш ва сақлаш.


6. Лалмикор ҳудудларда тупроқ деградацияси олдини олишнинг самарали агротехнологияларини ишлаб чиқиш.


7. Орол денгизининг қуриган ҳудудида етиштирилаётган ўсимликлар яшовчанлиги ва маҳсулдорлигини оширадиган агротехнологияларни ишлаб чиқиш.


8. Деградацияга мойил тупроқларда қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришнинг замонавий агротехнологияларини яратиш.


9. Деградацияга учраган ерларда янги турдаги ўғитлардан фойдаланган ҳолда қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш технологиясини ишлаб чиқиш.


10. Шамол ва сув эрозияси таъсирига учраган ерларни қайта тиклаш ва қишлоқ хўжалигида фойдаланишга киритиш.


11. Масофадан зондлаш ва геоахборот тизимлари технологиялари ёрдамида эрозияга учраган ҳудудларнинг замонавий мониторинг тизимини яратиш.


12. Тупроқлар шўрланишига қарши курашишнинг интеграциялашган агротехнологиясини ишлаб чиқиш.


13. Масофадан зондлаш ва яйлов ерлари ҳисобини юритиш материаллари асосида рақамли яйлов классификаторини ишлаб чиқиш.


14. Лалми ва яйлов ерларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишда 3D-ўлчамли рақамли ер тузиш харитасини яратиш.


15. Деградацияга учраган ерларни қайта тиклаш мақсадида эрозияга учраган ерларнинг ҳақиқий майдонларини аниқлаш ва маълумотлар базасини шакллантириш.


16. Инновацион технологиялардан фойдаланган ҳолда қишлоқ хўжалиги экинларини алмашлаб экишни жорий этиш.


17. Деградацияга учраган ерларда барпо этилган дарахтзорлар ҳисобини юритишнинг рақамли тизимини жорий этиш.

          

         




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 10 июндаги

ПҚ-277-сон қарорига

5-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2021 йил 24 февралдаги "Қишлоқ хўжалигига

мўлжалланган ерлардан фойдаланиш ва муҳофаза

қилиш тизимини такомиллаштиришга доир

қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги

ПҚ-5006-сон қарорига киритилаётган

қўшимча ва ўзгартиришлар

         

1. 1-банднинг "а" кичик бандида:

қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"ерлар деградациясини олдини олиш ва унга қарши курашиш";

олтинчи хатбоши еттинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


2. 6-банднинг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"қишлоқ хўжалиги мақсадида учувчисиз учиш аппаратларини (дронлар) ишлаб чиқарувчи корхоналардан тендерсиз тўғридан-тўғри харид қилиш ҳамда божхона божи тўламасдан республика ҳудудига олиб кириш, ишлаб чиқарувчилар билан ҳамкорликда дронларни ишлаб чиқариш ва таъмирлаш бўйича филиаллар очиш ҳамда сервислар ташкил этиш".

ЎзР Президентининг 10.06.2023 й. ПФ-90-сон Фармонига мувофиқ 3-7-бандлар ўз кучини йўқотган


3. 1-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

          

"Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 24 февралдаги

ПҚ-5006-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси

Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг

ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ












  

Ўзбекистон Республикаси

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

         





















































































































        

Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

       



Боғдорчилик ва иссиқхона

хўжалигини ривожлантириш агентлиги


Қишлоқ хўжалигида билим

ва инновациялар миллий

маркази

















































Вилоятлар ва Тошкент

шаҳар қишлоқ хўжалиги

бошқармалари



       

Қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологияларини сертификатлаш ва синаш давлат маркази

      


Тошкент давлат аграр

университети

















































Туманлар (Қувасой шаҳар)

қишлоқ хўжалиги бўлимлари



      

"Қишлоқ хўжалигини

стандартлаштириш маркази"

давлат унитар корхонаси

      


Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти

















































"Ўздаверлойиҳа" давлат

илмий-лойиҳалаш институти



"Агросервис оператор"

давлат унитар корхонаси


     

Термиз агротехнологиялар

ва инновацион ривожланиш

институти

       

















































Тупроқшунослик ва

агрокимёвий тадқиқотлар институти



     

"Агросаноатни

рақамлаштириш маркази"

давлат муассасаси

   


Андижон қишлоқ хўжалиги

ва агротехнологиялар

институти

















































"Тупроқ таркиби ва репозитарийси,

сифати таҳлил маркази"

давлат унитар корхонаси



     

Озиқ-овқат ва қишлоқ

хўжалиги соҳасида стратегик

ривожланиш ва тадқиқотлар

халқаро маркази

      


Уруғчиликни

ривожлантириш маркази












































































      

Қишлоқ хўжалиги экинлари

навларини синаш маркази

      




































































































         

"Маъмурий-хўжалик

хизмати" давлат муассасаси

      































".

          

4. 2-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

        

"Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 24 февралдаги

ПҚ-5006-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ

хўжалиги вазирлиги марказий аппаратининг

ТУЗИЛМАСИ

         






















Вазир































Ҳайъат






Вазир ёрдамчиси







































































































































Вазирнинг биринчи ўринбосари



Вазир ўринбосари



Вазир ўринбосари




Вазир ўринбосари



Вазир ўринбосари - Озиқ-овқат саноатини ривожлан-

тириш

бош бошқармаси бошлиғи



Вазир ўринбосари - Қишлоқ ҳўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази

бош директори**


































































Қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш агротех-

нологияси бош бошқармаси

1



Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-

қувватлаш, молиявий ва шартномавий муноса-

батларни ривожлан-

тириш бош бошқармаси

1



Ер, сув ресурсларидан самарали фойдаланиш ва метеорология бош бошқармаси

1




Аграр соҳада рақамли техноло-

гияларни ривожлан-

тириш бошқармаси

4





























































Озиқ-овқат саноатини ривожлан-

тириш

бош бошқармаси

1




























Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар тизимини ривожлан-

тириш бошқармаси

4
















"Электрон ҳукумат" тизимини жорий этиш бўлими

3









Пахтачилик бошқармаси

4















































Давлат томонидан қўллаб-

қувватлаш бошқармаси

4





Қишлоқ хўжалигида

ер ва сув ресурсла-

ридан самарали фойдаланиш концепция-

сини амалга ошириш бошқармаси

6

































Озиқ-овқат саноатини ривожлан-

тириш

бошқар-

маси

5








































Вазирнинг маънавий-

маърифий ишлар самара-

дорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжат-

ларига

риоя этилишини таъминлаш масалалари

бўйича

маслаҳатчиси

1





Ғаллачилик ва дуккакли дон экинлари бошқармаси

4












Геоахборот техноло-

гияларини ривожлан-

тириш бошқармаси

3





























































Молиявий

ва шартно-

мавий муносабат-

ларни ривожлан-

тириш бўлими

3




































































Агроло-

гистик

марказ-

ларни

ташкил

этиш ва

инфрату-

зилмани

ривожлан-

тириш

бошқар-

маси

4







Техник, мойли, доривор ўсимликлар ва чорвачи-

ликнинг

озуқа

базасини ривожлан-

тириш бошқармаси

3












Ер ахборот базасини яратиш бўлими

3





































































Қишлоқ хўжалиги экинлари ва ерларини мониторинг қилиш бошқармаси

4*






















Аграр тадбиркорликни ривожлантириш бошқармаси

5














Вазирнинг матбуот котиби

1































































Вазирнинг иқтисод, инновацион ривожланиш ва инвестициялар масалалари бўйича маслаҳатчиси

1



































Вазирнинг ижроия аппарати

9





Доривор ва зиравор ўсимлик-

ларни ривожлан-

тириш шўъбаси

2



















































Маркетинг бошқармаси

4



















Қишлоқ хўжалиги экинларининг сувга бўлган талабини аниқлаш ва метеорология бўлими

3














































Юридик бошқарма

6






















Қишлоқ

хўжали-

гини

ривожлан-

тиришнинг

2020-2030

йилларга

мўлжал-

ланган

стратегия-

сини

амалга ошириш бошқармаси

4

































Органик ишлаб чиқариш ва мақбул қишлоқ хўжалиги амалиётини ривожлан-

тириш бошқармаси

4









































Ўсимлик-

ларни ҳимоя қилиш ва агрокимё шўъбаси

2





















Ходимлар билан ишлаш бошқармаси




































































































Ер тузиш

ва ер муносабат-

ларини тартибга солиш бошқармаси

5









Молия-

лаштириш, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи бошқармаси

6




































Қишлоқ хўжалигини механиза-

циялаш ва техник модерни-

зациялаш бошқармаси

4

















ХМИлар

лойиҳалари

ва грантлар-

ини муво-

фиқлаштириш

бошқармаси

4































Инвестициялар ва халқаро ҳамкорлик бош бошқармаси

1











































































Статистик таҳлил бошқармаси

4









































































Мева-сабзавотчилик, узумчилик, полизчилик ва картошка-

чиликни ривожлан-

тириш бошқармаси

8



Ерлар деградациясига қарши курашиш департаменти

1



Қишлоқ хўжалиги ерларини муҳофаза қилиш бўйича давлат назоратини амалга ошириш бошқармаси

11














Тўғридан-

тўғри

инвести-

циялар

бошқар-

маси

6






























Ички аудит ва комплаенс назорат бошқармаси

7





























































































Халқаро алоқалар бошқар-

маси

6




































Ишлар бошқармаси

1


























































































































Ерлар

деграда-

цияси, қурғоқ-

чилик ва чўллаш тўғриси-

даги маъ-

лумотлар-

ни йиғиш, таҳлил қилиш ва ишлов бериш бошқар-

маси

4


Ерлар

деграда-

циясини

аниқлаш,

олдини

олиш ва

бартараф

этиш

бўйича

ишларни

мувофиқ-

лаштириш

бошқар-

маси

4


Тупроқ

деграда-

цияси

жараёнла-

рига қарши

курашиш

ва тупроқ

унумдорли-

гини ҳимоя

қилиш

бошқар-

маси

3




















Махсус бўлим

1



































































































































Мурожаатлар билан ишлаш бўлими

2









































































































































































       

Бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони 191 штат бирлиги.

Техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар сони ўрнатилган меъёрларга мувофиқ аниқланади.


*) Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва озиқ-овқат таъминоти жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.


**) Вазир ўринбосари - Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази бош директори лавозими марказий аппаратнинг умумий штатлар бирлигига киритилмайди".


5. 3-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 24 февралдаги

ПҚ-5006-сон қарорига

3-ИЛОВА



Қорақалпоғистон Республикаси қишлоқ

хўжалиги вазирлиги аппаратининг

ТУЗИЛМАСИ
















Ҳайъат




Вазир




Вазир ёрдамчиси




































































































































































Вазирнинг биринчи ўринбосари



Вазир ўринбосари



Вазир ўринбосари



Вазир ўринбосари






















Қишлоқ хўжалиги ерларини муҳофаза қилиш бўйича давлат назоратини амалга ошириш бўлими

7/36*



















































Пахтачилик ва техник экинлар бўлими

2



Аграр тадбиркорлик, агрокластерлар, хўжалик бирлашмалари ва давлат-хусусий шерикчиликни ривожлантириш бўлими

2



Ердан самарали

фойдаланиш ва қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш, агрокимё ва ўсимликларни ҳимоя қилиш бўлими

4*



Озиқ овқат саноати, агрологистика ва экспортни ривожлантириш бўлими

3










































Ғаллачилик, дуккакли дон ва мойли экинлар бўлими

2



















Йиғма-ахборот ва стратегик таҳлил масалалари бўйича бош мутахассис

1








Мева сабзавотчилик бўйича бош мутахассис

1 













































Қишлоқ хўжалиги соҳасида молиявий ва шартномавий муносабатларни ривожлантириш бўлими

2



Қишлоқ хўжалигида сувга бўлган эҳтиёжни режалаштириш ва метеорология бўлими

3
















Механизациялаш ва техник модернизациялаш бўйича бош мутахассис

1



















Ходимлар билан ишлаш бўйича бош мутахассис








Қишлоқ хўжалиги соҳасига инвестицияларни жалб этиш ва уларнинг мониторингини юритиш бўйича етакчи мутахассис

1 





























































Бош юрисконсульт

1


Доривор ва зиравор ўсимликларни ривожлантириш

масалалари бўйича

етакчи мутахассис

1















Қишлоқ хўжалигини рақамлаштириш, ахборот- коммуникация ва иннавацион

технологияларни

жорий этиш бўлими

1































































Биринчи бўлим

1


















































































































Ерлар деградациясига қарши курашиш бўлими

2















Ҳужжатлар ва мурожаатлар билан ишлаш бўйича етакчи мутахассис

1



























































































































































































Ички аудит ва комплаенс назорат бўйича бош мутахассис

1















































































































































































































Бош ҳисобчи

1


















































 

Изоҳ.

Бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони - 81 нафар.

(шундан Қишлоқ хўжалиги ерларини муҳофаза қилиш бўйича давлат назоратини амалга ошириш бўлими ходимларининг 7 нафари бюджет маблағлари ҳисобидан 36 нафари Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва озиқ-овқат таъминоти жамғармаси ҳисобидан молиялаштириладиган ходимлар).

Техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар сони белгиланган меъёрларга мувофиқ аниқланади.


*) 40 та штат бирлиги Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва озиқ-овқат таъминоти жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.".


6. 4-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 24 февралдаги

ПҚ-5006-сон қарорига

4-ИЛОВА



Вилоятлар қишлоқ

хўжалиги бошқармаларининг

НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ















Кенгаш




Бошлиқ

























































































































































































Бошлиқнинг биринчи ўринбосари



Бошлиқ ўринбосари



Бошлиқ ўринбосари



Бошлиқ ўринбосари






















Қишлоқ хўжалиги ерларини муҳофаза қилиш бўйича давлат назоратини амалга ошириш бўлими

6-7/20-36*



















































Пахтачилик ва техник экинлар бўлими

2



Аграр тадбиркорлик, агрокластерлар, хўжалик бирлашмалари ва давлат-хусусий шерикчиликни ривожлантириш бўлими

1-2



Ердан самарали

фойдаланиш ва қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш, агрокимё ва ўсимликларни ҳимоя қилиш бўлими

2-4*



Озиқ овқат саноати, агрологистика ва экспортни ривожлантириш бўлими

2-4










































Ғаллачилик, дуккакли дон ва мойли экинлар бўлими

2



















Йиғма-ахборот ва стратегик таҳлил масалалари бўйича бош мутахассис

1








Мева сабзавотчилик бўйича бош мутахассис

1













































Қишлоқ хўжалиги соҳасида молиявий ва шартномавий муносабатларни ривожлантириш бўлими

2



Қишлоқ хўжалигида сувга бўлган эҳтиёжни режалаштириш ва метеорология бўлими

2-3
















Механизациялаш ва техник модернизациялаш бўлими

1



















Ходимлар билан ишлаш бўйича бош мутахассис

1








Қишлоқ хўжалиги соҳасига инвестицияларни жалб этиш ва уларнинг мониторингини юритиш бўйича бош мутахассис

1






























































Доривор ва зиравор ўсимликларни ривожлантириш масалалари бўйича етакчи мутахассис

1















Қишлоқ хўжалигини рақамлаштириш, ахборот- коммуникация ва иннавацион

технологияларни

жорий этиш

бўлими

1





Бош юрисконсульт

1
























































































Ҳужжатлар ва мурожаатлар билан ишлаш бўйича бош мутахассис

1











































































Ерлар деградациясига қарши курашиш бўлими

2







































































































Ички аудит ва комплаенс назорат бўйича бош мутахассис

1















































































































































































































Бош ҳисобчи

1


















































         

Изоҳ.

Бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони - 839 нафар, шу жумладан:

(Фарғона вилояти - 79 та, Андижон ва Самарқанд вилоятлари - 74 та, Қашқадарё, Тошкент вилоятлари - 74 та, Сурхондарё вилояти - 73 та, Жиззах, Наманган вилоятлари - 69 та, Бухоро ва Хоразм вилоятлари - 67 та, Сирдарё вилояти - 61 та, Навоий вилояти - 59 та)

(шундан Қишлоқ хўжалиги ерларини муҳофаза қилиш бўйича давлат назоратини амалга ошириш бўлими ходимларининг 6-7 нафари бюджет маблағлари ҳисобидан 20-36 нафари Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва озиқ-овқат таъминоти жамғармаси ҳисобидан молиялаштириладиган ходимлар).

Техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар сони белгиланган меъёрларга мувофиқ аниқланади.


*) 22-40 та штат бирлиги Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва озиқ-овқат таъминоти жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.".


7. 6-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 24 февралдаги

ПҚ-5006-сон қарорига

6-ИЛОВА



Туманлар (Қувасой шаҳар)

қишлоқ хўжалиги бўлимларининг

НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ

















Бошлиқ


































































































































Агротехнология масалалари бўйича

бошлиқ ўринбосари

0-1



Бошлиқ ўринбосари

1




















Бош ҳисобчи

1































Аграр тадбиркорлик, агрокластерлар,

хўжалик бирлашмалари ва давлат-хусусий

шерикчиликни ривожлантириш масалалари

бўйича бош мутахассис

1-2



Қишлоқ хўжалиги экинлари ва ердан

самарали фойдаланиш бўйича етакчи

мутахассис

0-1*




















Ходимлар, ҳужжатлар ва мурожаатлар

билан ишлаш бўйича етакчи мутахассис

1























































Ҳудудий ер тузувчилар

0 - 16*



Молиявий ва шартномавий муносабатлар

масалалари бўйича бош мутахассис

0-1















































Изоҳ.

Бошқарув ходимларининг умумий штатлар сони - 5-23 нафар.

Жами ходимлар - 1 959 нафар.

Техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар сони ўрнатилган меъёрларга мувофиқ аниқланади.


*) Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва озиқ-овқат таъминоти жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.".

        

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 11 июнь


























































Время: 0.2490
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск