Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Нодавлат нотижорат ташкилотлар. Сиёсий партиялар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.06.2022 й. 328-сон "Маҳаллий нодавлат нотижорат ташкилотларининг халқаро грант лойиҳаларини амалга оширишда давлат бошқаруви органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

13.06.2022 й.

N 328




МАҲАЛЛИЙ НОДАВЛАТ НОТИЖОРАТ

ТАШКИЛОТЛАРИНИНГ ХАЛҚАРО ГРАНТ

ЛОЙИҲАЛАРИНИ АМАЛГА ОШИРИШДА

ДАВЛАТ БОШҚАРУВИ ОРГАНЛАРИ БИЛАН

ЎЗАРО ҲАМКОРЛИК ҚИЛИШ ТАРТИБИ

ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ

ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2021-2025 йилларда фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида" 2021 йил 4 мартдаги ПФ-6181-сон Фармонига мувофиқ, шунингдек, маҳаллий нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг янги механизмларини жорий этиш, уларнинг молиявий барқарорлигини ва давлат бошқаруви органлари билан ўзаро самарали ҳамкорлигини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2021-2025 йилларда фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида" 2021 йил 4 мартдаги ПФ-6181-сон Фармони 5-бандига мувофиқ нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг очиқлик индекси жорий қилиниши ва унга кўра ҳар йил якунлари бўйича нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан амалга оширилган ишлар, ижтимоий шериклик даражаси, ажратилган субсидия, грант ва ижтимоий буюртмалар натижадорлиги ҳамда бошқа муҳим фаолият кўрсаткичларига асосан уларнинг рейтинги тузилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Маҳаллий нодавлат нотижорат ташкилотларининг халқаро грант лойиҳаларини амалга оширишда давлат бошқаруви органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:

маҳаллий нодавлат нотижорат ташкилотларининг хорижий давлатлардан, халқаро ва хорижий ташкилотларидан, хорижий давлатлар фуқароларидан ёки уларнинг топшириғига биноан бошқа шахслардан оладиган маблағлар доирасидаги халқаро грант лойиҳаларини амалга оширишда амалий ёрдам кўрсатиш учун уларга тегишли соҳадаги давлат бошқаруви органини миллий ҳамкор сифатида бириктириш тартиби;

халқаро грант лойиҳаларини амалга ошириш бўйича "йўл хариталари"ни миллий манфаатларни ҳисобга олган ҳолда тасдиқлаш;

миллий ҳамкор томонидан маҳаллий нодавлат нотижорат ташкилотига халқаро грант лойиҳаларининг сифатли ва ўз вақтида амалга оширилиши, унинг натижалари мониторинг қилинишида амалий ёрдам бериш ҳамда манфаатдор ташкилотлар ушбу жараёнга жалб қилинишини таъминлаш тартиби.


3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги:

ушбу қарорнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини жамоатчилик, шу жумладан, нодавлат нотижорат ташкилотлари вакилларига етказсин;

масъул вазирлик ва идоралар томонидан ушбу қарор билан тасдиқланган Низомда белгиланган тартибга риоя этилишини мониторинг қилиб борсин;

манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.Қ. Давлетов зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва жамоат ташкилотлари масалалари котибиятига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                          А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 14 июнь


































Время: 0.0047
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск