ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўланиши устидан назорат /

Фуқаролар иштирокидаги аудит ўтказиладиган объектни аниқлаш ва давлат молиявий назорати органлари фаолияти самарадорлигини жамоатчилик томонидан баҳолаб бориш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 10.06.2022 й. 326-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 10 июндаги

326-сон қарорига

ИЛОВА



Фуқаролар иштирокидаги аудит ўтказиладиган

объектни аниқлаш ва давлат молиявий назорати

органлари фаолияти самарадорлигини жамоатчилик

томонидан баҳолаб бориш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом фуқаролар иштирокидаги аудит ўтказиладиган объектни аниқлаш ҳамда давлат молиявий назорати органи ва вазирлик ва идораларнинг ички аудит хизматлари фаолияти самарадорлигини жамоатчилик томонидан баҳолаб бориш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низом талаблари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекцияси (кейинги ўринларда - Инспекция) ҳамда вазирлик ва идораларнинг ички аудит хизматлари (кейинги ўринларда - ички аудит хизматлари), барча бюджет ташкилотлари, давлат мақсадли жамғармалари ва белгиланган тартибда ташкил этилган бошқа жамғармалар учун татбиқ этилади.


3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


"Давлат аудити" дастури - Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг "Давлат аудити" дастурий комплекси;


ваколатли тузилма - Инспекция ҳамда ички аудит хизматлари;


назорат объекти - бюджет ташкилоти, давлат мақсадли жамғармалари ва белгиланган тартибда ташкил этилган бошқа жамғармалар;


назорат тадбирлари - ички аудит хизматлари томонидан ўтказиладиган аудит тадбирлари ҳамда Инспекция томонидан ўтказиладиган қонунчиликда белгиланган молиявий назорат шакллари;


фуқаролар иштирокидаги аудит тизими - фуқаролар томонидан танланган назорат объектларини саралаш, уларда назорат тадбирларини ўтказиш ҳамда натижаларини эълон қилиб бориш жараёни.



2-БОБ. ФУҚАРОЛАР ИШТИРОКИДАГИ АУДИТ

ЎТКАЗИЛАДИГАН ОБЪЕКТНИ АНИҚЛАШ ТАРТИБИ


4. Фуқаролар иштирокидаги аудит ўтказиладиган назорат объектини аниқлаш ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ схема асосида амалга оширилади.


5. Назорат объектини аниқлашда иштирок этиш учун фуқаролар "Давлат аудити" дастурида рўйхатдан ўтадилар.


6. Фуқароларни "Давлат аудити" дастурида аутентификациялаш электрон рақамли имзо воситалари, мобил телефон рақамлари, шахсларнинг биометрик маълумотлари, Мобил-ID, Face-ID шунингдек бошқа усуллар билан белгиланган тартибда амалга оширилади.


7. Фуқаролар томонидан танланиши мумкин бўлган назорат объектлари рўйхати ваколатли тузилмалар томонидан ҳар чорак биринчи ойининг 1 санасига қадар жорий йил учун тасдиқланган биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилари сифатида белгиланган вазирлик ва идоралар кесимида шакллантирилади ҳамда "Давлат аудити" дастурига киритилади.

Бунда, ички аудит хизматлари мавжуд бўлмаган вазирлик ва идоралар бўйича назорат объектлари рўйхати Инспекция томонидан киритилади.


8. Фуқаролар томонидан танланиши мумкин бўлган назорат объектлари рўйхатига қуйидагилар киритилмайди:

ваколатли тузилмаларнинг йиллик режасига киритилган назорат объектлари;

фаолияти давлат ҳокимияти ва бошқарувида алоҳида муҳим аҳамиятга эга бўлган биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилари сифатида эътироф этилган идоралар ҳамда улар тизимидаги назорат объектлари;

охирги икки йил мобайнида фуқаролар иштирокидаги аудит тизими орқали танланган ва назорат тадбирлари ўтказилган назорат объектлари;

молиялаштириш давлат сири ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сир сифатида эътироф этилган вазирлик ва идоралар ҳамда улар тизимидаги назорат объектлари.

Бунда, фаолияти давлат ҳокимияти ва бошқарувида алоҳида муҳим аҳамиятга эга бўлган идоралар рўйхати Молия вазирлиги томонидан тасдиқланади.


9. "Давлат аудити" дастурига киритилган рўйхат таркибидан назорат объекти фуқаролар томонидан назорат тадбирини ўтказиш зарурлигининг сабаби келтирилган ҳолда танланади.

Бунда, фуқаролар томонидан календарь йил давомида бир назорат объектини бир марта танлаш амалга оширилади.


10. Фуқаролар томонидан назорат объектини танлаш "Давлат аудити" дастурида ҳар чорак биринчи ойининг 10 санасига қадар амалга оширилади.


11. Фуқаролар томонидан танланган назорат объектлари рўйхати ва улардаги танлашлар сони "Давлат аудити" дастурида автоматик тарзда шакллантирилади.


12. Назорат тадбирлари ўтказиладиган назорат объектлари рўйхати ва назорат тадбирлари ўтказиш муддатлари тўғрисидаги маълумотлар "Давлат аудити" дастурида ҳар чорак биринчи ойининг 15 санасига қадар эълон қилинади.


13. Ҳар чорак охирги ойининг 20 санасига қадар фуқаролар томонидан танлашлар сони 10 тадан ортиқ бўлган назорат объектлари таркибидан энг кўп марта танланган учтасида назорат тадбири ўтказилади.

Бунда, энг кўп марта танланган назорат объектларида танлашлар сони бир хил бўлганда, уларнинг барчасида назорат тадбирлари ўтказилади ҳамда назорат тадбирлари ўтказилган объектлар икки календарь йил давомида фуқаролар томонидан танланиши мумкин бўлган назорат объектлари рўйхатига қайта киритилмайди.

14. Назорат тадбирлари тегишли ваколатли тузилмалар томонидан ўтказилади.

Бунда, ички аудит хизматлари мавжуд бўлмаган вазирлик ва идоралар бўйича назорат тадбирлари Инспекция томонидан ўтказилади.


15. Танлов натижаларига кўра рўйхатдаги 10 тадан кўп танланган назорат объекти сони фақат битта бўлган ҳолларда, ушбу назорат объектида назорат тадбири ўтказилади.


16. Танлашлар сони бўйича учта энг кўп танланган назорат объектлари таркибига кирмаган назорат объектлари календарь йили давомида кейинги чоракка ўтказилади ҳамда натижалари сақлаб қолинган ҳолда танлашга қайта қўйилади.


17. Назорат тадбирлари якунлангандан сўнг 5 иш куни ичида назорат тадбирлари натижалари тўғрисидаги маълумот "Давлат аудити" дастурида эълон қилинади.



3-БОБ. ВАКОЛАТЛИ ТУЗИЛМАЛАР ФАОЛИЯТИ

САМАРАДОРЛИГИНИ ЖАМОАТЧИЛИК

ТОМОНИДАН БАҲОЛАШ ТАРТИБИ


18. Ваколатли тузилмалар фаолияти самарадорлигини жамоатчилик томонидан баҳолаш (кейинги ўринларда - баҳолаш) "Давлат аудити" дастури орқали ушбу Низомнинг 2-иловасига мувофиқ схема асосида амалга оширилади.


19. Баҳолаш мазкур Низомнинг 2-бобида кўрсатилган тартибга мувофиқ аниқланган назорат объектларида ўтказилган назорат тадбирлари натижалари тўғрисидаги эълон қилинган маълумот асосида фуқаролар томонидан баҳолаш орқали амалга оширилади.


20. Баҳолаш учун фуқароларни "Давлат аудити" дастурида аутентификациялаш электрон рақамли имзо воситалари, мобил телефон рақамлари, шахсларнинг биометрик маълумотлари, Мобил-ID, Face-ID шунингдек бошқа усуллар билан белгиланган тартибда амалга оширилади.


21. Баҳолаш ваколатли тузилмалар томонидан эълон қилинган назорат тадбирлари натижалари тўғрисидаги маълумот асосида назорат тадбири ўтказилган чоракдан кейинги чорак биринчи ойининг 20 санасига қадар "Давлат аудити" дастурида амалга оширилади.


22. Баҳолаш ушбу Низомнинг 19-бандида кўрсатилган маълумотга 1 дан 5 гача (1 энг паст ва 5 энг юқори балл) бутун сонлардаги шкала асосида баҳо бериш орқали амалга оширилади.


23. Баҳолаш натижаларининг ўртача баҳоси "Давлат аудити" дастурида автоматик тарзда алоҳида саҳифада яхлитлаш орқали акс эттириб борилади.


24. Баҳолаш натижаларига назорат тадбирларини ўтказган ваколатли тузилмаларнинг ходимлари натижаси сифатида қаралади.

Бунда, 10 нафардан кам фуқаролар томонидан баҳоланган назорат тадбирлари баҳолаш натижаларининг ўртача баҳосини ҳисоблашда инобатга олинмайди.


25. Баҳолаш натижаларининг ўртача баҳосидан келиб чиқиб ваколатли тузилмалар ходимларининг натижалари қуйидагича белгиланади:

5 балл бўлган ходим - "намунали";

4 балл бўлган ходим - "яхши";

3 балл бўлган ходим - "қониқарли";

3 баллгача бўлган ходим - "қониқарсиз".


26. Баҳолаш натижаларининг рейтинги бўйича:

"намунали" деб топилган ходимга - лавозим маошининг 25 фоизи;

"яхши" деб топилган ходимга - лавозим маошининг 15 фоизи;

"қониқарли" деб топилган ходимга - лавозим маошининг 5 фоизи миқдорида пул мукофоти бериш орқали рағбатлантириш амалга оширилади.

Бунда, ходимларга пул мукофоти бериш бюджет ташкилотлари ходимларини моддий рағбатлантириш махсус фонди маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.


27. Баҳолаш натижаларига кўра натижаси "қониқарсиз" деб топилган ходимларга нисбатан қонунчиликда белгиланган кўринишда чоралар қўлланилади.


28. Рағбатлантириш ва чора кўриш масаласи белгиланган тартибда амалга оширилади.



4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


29. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.






Низомга

1-ИЛОВА



Фуқаролар иштирокидаги аудит

ўтказиладиган объектни аниқлаш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Муддатлар



1-босқич

Инспекция ҳамда ички аудит хизматлари


Фуқаролар томонидан танланиши мумкин бўлган назорат объектлари рўйхатини "Давлат аудити" дастурига киритиш.


Ҳар чорак биринчи ойининг 1 санасига қадар









2-босқич

Фуқаролар


1. "Давлат аудити" дастурида аутентификациядан ўтиш.


2. "Давлат аудити" дастурига киритилган рўйхатдаги назорат объектларини танлаш.


1. Заруратга кўра


2. Ҳар чорак биринчи ойининг 10 санасига қадар









3-босқич

"Давлат аудити" дастури*


"Давлат аудити" дастури орқали автоматик тарзда фуқаролар томонидан танланган назорат объектлари рўйхати ва улардаги танлашлар сонини шакллантириш.


Ҳар чорак биринчи ойининг 10 санаси (автоматик тарзда)









4-босқич

Инспекция ҳамда ички аудит хизматлари


Назорат тадбирлари ўтказиладиган назорат объектлари рўйхати ва назорат тадбирлари ўтказиш муддатлари тўғрисидаги маълумотларни "Давлат аудити" дастурида эълон қилиш.


Ҳар чорак биринчи ойининг 15 санаси









5-босқич

Инспекция ҳамда ички аудит хизматлари


1. "Давлат аудити" дастурида шакллантирилган рўйхатдаги энг кўп марта танланган назорат объектларининг учтасида назорат тадбирини ўтказиш.


2. Назорат тадбирлари якунлангандан сўнг уларнинг натижалари тўғрисидаги маълумотларни "Давлат аудити" дастурида эълон қилиб бориш.


1. Ҳар чорак охирги ойининг 20 санасига қадар


2. Назорат тадбирлари якунлангандан сўнг 5 иш куни ичида



*) Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг "Давлат аудити" дастурий комплекси.






Низомга

2-ИЛОВА



Ваколатли тузилмалар фаолияти самарадорлигини

жамоатчилик томонидан баҳолаш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Муддатлар



1-босқич

Фуқаролар


1. "Давлат аудити" дастурида аутентификациядан ўтиш.


2. Ваколатли тузилмалар фаолияти самарадорлигини назорат тадбирлари натижалари тўғрисидаги маълумотлар асосида "Давлат аудити" дастурида баҳолаш.


1. Заруратга кўра


2. Кейинги чорак биринчи ойининг 20 санасига қадар









2-босқич

"Давлат аудити" дастури*


Ваколатли тузилмалар фаолияти самарадорлигини баҳолаш натижаларининг ўртача баҳосини алоҳида саҳифада яхлитлаш орқали акс эттириб бориш.


Кейинги чорак биринчи ойининг 20 санасида (автоматик тарзда)









      

*) Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг "Давлат аудити" дастурий комплекси.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 11 июнь




















































Время: 0.0239
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск