ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Давлат кадастрлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.06.2022 й. 313-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "Айрим давлат кадастрларини юритиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида" 2005 йил 15 ноябрдаги 250-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

07.06.2022 й.

N 313



ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ "АЙРИМ ДАВЛАТ

КАДАСТРЛАРИНИ ЮРИТИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМЛАРНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА" 2005 ЙИЛ

15 НОЯБРДАГИ 250-СОН ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШ

ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ер ҳисоби ва давлат кадастрларини юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 7 сентябрдаги ПФ-6061-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Айрим давлат кадастрларини юритиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида" 2005 йил 15 ноябрдаги 250-сон қарорига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ш.М. Ғаниев, Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раиси Н.Ж. Бакиров ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги директори Ф.Ж. Пулатов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                        А. Арипов




Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 7 июндаги

313-сон қарорига

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг "Айрим давлат кадастрларини

юритиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш

ҳақида" 2005 йил 15 ноябрдаги 250-сон қарорига

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 1-иловада (Давлат ўрмон кадастрини юритиш тартиби тўғрисидаги низом):


а) 16-банддаги "ушбу Низомга илова қилинган" сўзлари "ушбу Низомга 1-иловадаги" сўзлари билан алмаштирилсин.


б) 23-бандда:

иккинчи хатбошидаги "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси" сўзлари "Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) қуйидаги мазмундаги 23-1-банд билан тўлдирилсин:

"23-1. Давлат ўрмон кадастри автоматлаштирилган геоахборот тизимидан фойдаланиб юритилиши ва унда ўрмон ерларини ҳисобга олишда ерни масофадан зондлаш, мултиспектриал космик суратлардан фойдаланиш назарда тутилади.

Тематик қатламларни шакллантиришда векторли объектларнинг (нуқталар, чизиқлар ва полигонлар) ўзаро боғлиқлиги ва ёндошлиги уларнинг фазовий жойлашувини инобатга олган ҳолда тасвирланади.

Давлат ўрмон кадастри бўйича тематик қатламлар атрибутив маълумотлари қуйидагилар асосида:

Ўрмон бўлимлари тематик қатлами атрибутив маълумотлари ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ;

Ўрмон кварталлари тематик қатлами атрибутив маълумотлари ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ;

Ўрмон билан қопланган ерлар тематик қатлами атрибутив маълумотлари ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ;

Ўрмон билан қопланмаган ерлар тематик қатлами атрибутив маълумотлари ушбу Низомга 5-иловага мувофиқ шакллантирилади";


г) Низомга илова белгисидаги "низомга илова" сўзлари "Низомга 1-илова" сўзлари билан алмаштирилсин;


д) Низомга 1-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Давлат ўрмон кадастрини юритиш

СХЕМАСИ



Давлат кадастрлари ягона тизими

Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги

Кадастр агентлиги







       

1. Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси Давлат ўрмон кадастри объектлари бўйича кадастр ахборотларини тўплайди.


2. Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ер кадастридан ҳамда бинолар ва иншоотлар давлат кадастридан ер участкалари, бинолар ва иншоотлар тўғрисидаги ахборотларни олади.


3. Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси кадастр ахборотларини Давлат кадастрлари ягона тизими маълумотлар базасига беради.


4. Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси сўровга кўра Давлат кадастрлари ягона тизими маълумотлар базасидан Давлат ўрмон кадастри бўйича ахборотлар олиши мумкин.


5. Давлат кадастрлари ягона тизимидан фойдаланувчилар сўровга кўра Давлат кадастрлари ягона тизими маълумотлар базасидан белгиланган тартибда Давлат ўрмон кадастри бўйича кадастр ахборотлари олиши мумкин.

       




























^


















4



5








3






















       V















Давлат ўрмон кадастри

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси


















Давлат ер кадастри, Бинолар ва иншоотлар давлат кадастри





Фойдала-

нувчилар

<






>




2






































>

<

















1















1





















Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизимидаги Давлат ўрмон кадастри



Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаситизимда бўлмаган Давлат ўрмон кадастри объектлари






























  

*) Кадастр ахборотларининг ҳаракат йўналишлари стрелкалар билан белгиланган.";


е) қуйидаги мазмундаги 2 - 5-иловалар билан тўлдирилсин:


"Давлат ўрмон кадастрини юритиш

тартиби тўғрисидаги низомга

2-ИЛОВА



Ўрмон бўлимлари тематик қатлами атрибутив

маълумотлари


Т/р

Ўрмон бўлимининг идентификация рақами

Ўрмон бўлимининг номи

Ўрмон бўлими ташкил этилган сана

Ўрмон хўжалигининг номи

Идоравий мансублиги

Ўрмон бўлимининг жойлашган жойи

Ўрмон бўлими маълумотлари ҳисобга олинган сана





























Давлат ўрмон кадастрини юритиш

тартиби тўғрисидаги низомга

3-ИЛОВА



Ўрмон кварталлари тематик қатлами атрибутив

маълумотлари

Т/р

Кварталнинг идентификация рақами

Квартал рақами

Изоҳ













Давлат ўрмон кадастрини юритиш

тартиби тўғрисидаги низомга

4-ИЛОВА



Ўрмон билан қопланган ерлар тематик қатлами атрибутив

маълумотлари

Т/р

Контур

иденти

фикация рақами

Май

дони

(га)

Дарахт номи

Ўрмон

ларни

кўпай

тириш

усули

Дарахт

лар ёши

бўйича

мансуб

лиги

Дарахт

ларнинг

ўртача

ёши

Ўрмон

ларни

ташкил

қилувчи

асосий

турлар

Ўрмон

ларнинг

ҳолати

Бони

тет

син

фи

Дарахт

ларнинг

зичлик

дара

жаси

Ўр

мон ту

ри

Дарахт

лар захи

раси

.кв)

Қий

мати

(сўм)





















































Давлат ўрмон кадастрини юритиш

тартиби тўғрисидаги низомга

5-ИЛОВА



Ўрмон билан қопланмаган ерлар тематик қатлами атрибутив

маълумотлари

Т/р

Контур идентификация рақами

Ўрмон билан қопланмаган

ерлар (га)









".


2. 2-иловада (Давлат шаҳарсозлик кадастрини юритиш тартиби тўғрисидаги низом):


а) 9 ва 20-бандлардаги, 22-банднинг иккинчи хатбошисидаги "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси" сўзлари "Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) Низомга илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Давлат шаҳарсозлик кадастрини юритиш

СХЕМАСИ


Давлат кадастрлари ягона тизими (ДКЯТ)

Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги

Кадастр агентлиги

>

1. ДШКни юритиш бўлинмаси ДШКнинг АГТ маълумотлар базасини шакллантириш учун шаҳарсозлик фаолияти объектлари тўғрисидаги кадастр ахборотларини тўплайди.


2. ДШКни юритиш бўлинмаси ўз ваколати доирасида ўз маълумотлар базасини юритади, ДШК объектлари тўғрисидаги кадастр ахборотларини "ЎзГАШКЛИТИ" ДУКнинг ДШКни ташкил этиш ва юритиш бўйича бош ташкилоти (ёки унинг филиаллари)га беради.


3. "ЎзГАШКЛИТИ" ДУК олинган маълумотларни таҳлил қилади ва туркумлаштиради, ДШКнинг АГТ маълумотлар базасини шакллантиради ва ДКЯТга ахборот беради.


4. Қурилиш вазирлиги, "ЎзГАШКЛИТИ" ДУК ва фойдаланувчилар сўровнома бўйича ДКЯТ маълумотлар базасидан ДШК объектлари бўйича ахборот олишлари мумкин.


5. "ЎзГАШКЛИТИ" ДУКнинг ДШКни юритиш бўлинмалари, шунингдек, бошқа фойдаланувчиларнинг ДШКнинг АГТ маълумотлар базасидаги зарур ахборотларни эркин олишларини таъминлайди.

4

Қурилиш вазирлигининг

Давлат шаҳарсозлик кадастри (ДШК)ни ташкил этиш ва юритиш бўйича ваколатли органи

<

4

^

4

5

V

"ЎзГАШКЛИТИ" ДУКнинг ДШКни ташкил этиш ва юритиш бўйича бош ташкилоти ва унинг филиаллари (ДШК АГТ)

<

Фойдала-

нувчилар


5

>


3




5




^

V

ДШКни юритиш бўлинмалари


2

^

ДШК объектлари

1

   

*) Кадастр ахборотларининг ҳаракат йўналишлари стрелкалар билан белгиланган.".


3. 3-иловада (Чиқиндиларни кўмиш ва утилизация қилиш жойлари давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисидаги низом):


а) 24-банднинг иккинчи хатбошидаги "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси" сўзлари "Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) Низомга илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Чиқиндиларни кўмиш ва утилизацня қилиш

жойлари давлат кадастрини юритиш

СХЕМАСИ




Давлат кадастрлари ягона тизими (ДКЯТ)

Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги

Кадастр агентлиги







1. Чиқиндиларни кўмиш ва утилизация қилиш жойлари мулкдорлари, шунингдек, бошқа ҳуқуқларнинг эгалари чиқиндиларни кўмиш ва утилизация қилиш жойлари бўйича кадастр ахборотларини Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаларига тақдим этадилар.


2. Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармалари мулкдорлардан ва ушбу объектларга бошқа ҳуқуқлар эгаларидан чиқиндиларни кўмиш ва утилизация қилиш жойлари тўғрисидаги кадастр ахборотларини тўплайдилар, кадастр йиғмажилдларини шакллантирадилар ва уларни Давлат экология қўмитасининг Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича инспекциясига берадилар.


3. Давлат экология қўмитасининг Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича инспекцияси Давлат ер кадастридан ҳамда Бинолар ва иншоотлар давлат кадастридан ер участкалари, бинолар ва иншоотлар тўғрисидаги ахборотларни олади.


4. Давлат экология қўмитасининг Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича инспекцияси объект (чиқиндиларни кўмиш ва утилизация қилиш жойлари) ЧКУЖДКга киритилгандан кейин кадастр ахборотларини ДКЯТ маълумотлар базасига беради.


5. Давлат экология қўмитасининг Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича инспекцияси сўров бўйича ДКЯТ маълумотлар базасидан чиқиндиларни кўмиш ва утилизация қилиш жойлари тўғрисидаги ахборотларни олиши мумкин.


6. Давлат экология қўмитасининг Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича инспекцияси чиқиндиларни кўмиш ва утилизация қилиш жойлари объектлари бўйича зарур ахборотларни Давлат экология қўмитасининг ҳудудий органларига юборади.


7. ДКЯТдан фойдаланувчилар сўровга кўра ДКЯТ ва ЧКУЖДК маълумотлар базасидан чиқиндиларни кўмиш ва утилизация қилиш жойлари бўйича кадастр ахборотларини белгиланган тартибда олиши мумкин.



>





















4
























5


7





Чиқиндиларни кўмиш ва утилизация қилиш жойлари давлат кадастри (ЧКУЖДК)

Давлат экология қўмитаси,

Давлат экология қўмитасининг Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича инспекцияси

<-












Давлат ер кадастри, Бинолар ва иншоотлар давлат кадастри

Фойдала-

нувчилар

<

3

>

7

>




















>




























2





6







Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармалари










<














































>

<


























1













1



















ЧКУЖДКнинг Давлат экология қўмитаси тизимидан ташқарида фаолият кўрсатувчи объектлари


ЧКУЖДКнинг Давлат экология қўмитаси тизимидан ташқарида фаолият кўрсатувчи объектлари




    

*) Кадастр ахборотларининг ҳаракат йўналишлари стрелкалар билан белгиланган.".


4. 4-иловада (Картография-геодезия давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисидаги низом):


а) 5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"5. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги (кейинги ўринларда - Кадастр агентлиги) Картография-геодезия давлат кадастрини юритиш бўйича ваколатли орган ҳисобланади";


б) 10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"10. Кадастр агентлигининг Геодезия назорати бошқармаси Картография-геодезия давлат кадастрини юритиш ишларининг ижрочиси ҳисобланади.

Картография-геодезия давлат кадастрини юритиш ишларига умумий раҳбарликни Кадастр агентлиги директори амалга оширади.

Картография-геодезия давлат кадастрини юритишни методик таъминлаш Кадастр агентлиги томонидан амалга оширилади";


г) Низомга илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Картография-геодезия давлат кадастрини юритиш

СХЕМАСИ



Давлат кадастрлари ягона тизими (ДКЯТ)

Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги

Кадастр агентлиги





          

1. Геодезия, топография ва картография ишларини бажарувчилар КГДК объектлари бўйича бошланғич ахборотларни Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги Геодезия назорати бошқармасига тақдим этадилар.


2. Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги Геодезия назорати бошқармаси тақдим этилаётган бошланғич материаллар талабларга мувофиқ бўлмаган тақдирда уларни пухталаштириш учун қайтаради.


3. Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги Геодезия назорати бошқармаси КГДК объектлари бўйича кадастр ахборотларини ДКЯТ маълумотлар базасига беради.


4. Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги Геодезия назорати бошқармаси сўров бўйича ДКЯТ маълумотлар базасидан ахборотларни олиши мумкин.


5. ДКЯТ, Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги Геодезия назорати бошқармаси маълумотлар базасидан фойдаланувчилар сўровга кўра КГДК объектлари бўйича кадастр ахборотларини белгиланган тартибда олиши мумкин.

     


>



5















3


























4



  



Картография-геодезия давлат кадастри (КГДК)

Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги

Кадастр агентлиги

Геодезия назорати бошқармаси

<-













Фойдала

нувчилар

<






>

5

>

  

























1


















2





Геодезия, топография ва картография ишларини бажарувчилар










<



































    

*) Кадастр ахборотларининг ҳаракат йўналишлари стрелкалар билан белгиланган.".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 8 июнь
































Время: 0.2231
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск