ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Паррандачилик. Асаларичилик. Балиқ овлаш ва балиқчилик /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 15.06.2022 й. ПҚ-281-сон "Паррандачилик соҳасини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

15.06.2022 й.

N ПҚ-281



ПАРРАНДАЧИЛИК СОҲАСИНИ

ДАВЛАТ ТОМОНИДАН ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ

ТИЗИМИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Республикада паррандачилик соҳасини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш, ички ва ташқи бозорларга йўналтириш учун рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш, паррандачилик хўжаликларининг озуқага бўлган талабини барқарор таъминлаш механизмларини йўлга қўйиш, соҳага кенг аҳоли қатламларини жалб этиш ва ҳуқуқий маданиятини ошириш, шунингдек, тармоқда илмий-техник ёндашувлар ва ахборот технологиясидан самарали фойдаланишни ташкил этиш мақсадида:


1. Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда "Паррандасаноат" уюшмасининг 2023 йил 1 апрелдан бошлаб паррандачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, субсидиялар ажратиш ва бошқа имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқини фақатгина "my.vetgov.uz" сайтида рўйхатдан ўтган ҳамда белгиланган тартибдаги мезонларга мос келувчи паррандачилик хўжаликларига бериш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.


2. Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат статистика қўмитаси ҳамда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2022 йил 1 декабрга қадар "my.vetgov.uz" сайтини қуйидагиларни назарда тутган ҳолда такомиллаштирсин:

паррандачилик соҳасидаги маълумотларни тизимли таҳлил қилиш учун солиқ хизмати, статистика, божхона, ветеринария органлари ва бошқа манфаатдор ташкилотларнинг ахборот тизимларини ўзаро интеграция қилиш;

паррандачилик хўжаликларидаги ота-оналар галаси, инкубацион тухумлар, бир кунлик жўжалар, озуқа ем захираси, паррандачилик маҳсулотлари (истеъмол тухуми), парранда гўшти ҳамда бошқа маҳсулотларни ишлаб чиқаришдан то охирги истеъмолчига сотиш ҳажмларининг бутун занжири бўйича комплекс ҳисобга олиш;

паррандачилик хўжаликларининг ҳақиқий ишлаб чиқариш қувватларини, шунингдек, озуқа ем маҳсулотларига бўлган эҳтиёжи ва субсидиялар ажратиш миқдорини аниқлаш мезонларини жорий этиш.

Молия вазирлиги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг асослантирилган ҳисоб-китобларига мувофиқ 2022 йил 1 сентябрга қадар "my.vetgov.uz" сайтини босқичма-босқич такомиллаштириш учун зарур маблағларнинг ажратилишини таъминласин.

Вазирлар Маҳкамаси (Ғаниев, Қўчқоров) 2022 йил 1 ноябрга қадар ушбу бандда назарда тутилган мезонлар бўйича тартибнинг ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини таъминласин.


3. Белгилансинки, 2022 йил 1 июндан бошлаб Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан тижорат банкларига уларнинг буюртмасига асосан жойлаштириладиган 400 миллиард сўмгача кредит ресурслари ҳисобидан паррандачилик хўжаликлари ва парранда омухта еми ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектларига дон захираси яратиш учун Марказий банк асосий ставкасида 3 ойлик имтиёзли давр билан 12 ой муддатгача револьвер кредитлар ажратилади.

Бунда, ушбу кредит ҳисобидан тадбиркорлик субъектларининг тижорат банкларидан олинган бошқа кредитларини сўндиришга йўл қўйилмайди.


4. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

б) паррандачиликни ривожлантириш бўйича мақсадли давлат дастурлари бўйича кредит маблағлари 10 йилгача муддатга 3 йилгача имтиёзли давр билан ажратилади.

Бунда, асосий пода (гала)ни шакллантириш, шу жумладан инкубацион тухум, жўжалар (финал гибрид), она товуқлар ва ота-она галасини харид қилиш билан боғлиқ тадбирлар учун кредитлар инвестиция лойиҳасини молиялаштириш сифатида узоқ муддатга ажратилиши назарда тутилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 14 июндаги "Паррандачиликни ривожлантириш ва тармоқ озуқа базасини мустаҳкамлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-5146-сон қарорига мувофиқ Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобидан паррандачилик лойиҳаларини молиялаштириш учун "Микрокредитбанк" АТБга ажратилган мақсадли маблағларнинг 1-босқичидан қайтган қисми ушбу қарорнинг 4-банди "а" кичик банди иккинчи - учинчи хатбошиларида назарда тутилган мақсадларга "б" кичик бандида белгиланган муддатларда кредит ажратиш учун йўналтирилсин.


6. Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг паррандачилик хўжаликлари ва парранда омухта еми ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектлари лойиҳаларини молиялаштириш учун "Микрокредитбанк" АТБга йўналтирилган миқдоридаги маблағларини қайтариш муддати 7 йилдан 10 йилгача 5 йиллик имтиёзли давр билан узайтирилсин.

Тижорат банклари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 ноябрдаги "Паррандачиликни янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4015-сон ҳамда 2021 йил 14 июндаги "Паррандачиликни ривожлантириш ва тармоқ озуқа базасини мустаҳкамлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-5146-сон қарорларига асосан паррандачилик маҳсулотлари ва парранда омухта еми ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектларига уларнинг мавжуд қувватларини тўлиқ ишга тушириш, шу жумладан модернизация ва реконструкция қилиш, озуқа маҳсулотлари захирасини ташкил этиш ва айланма маблағлар билан тўлдириш учун мазкур қарор қабул қилингунга қадар ажратилган кредитларнинг қайтариш муддатини тадбиркорларнинг аризаларига кўра ҳамда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси таклифларига асосан ўн йилгача узайтирсин.


7. Тижорат банклари паррандачилик ва омухта ем маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектларига ажратилган кредитларнинг қайтариш муддатларини қарздорларнинг аризаларига асосан уларнинг молиявий ҳолати ва пул оқимлари прогнози таҳлилидан келиб чиқиб қайта кўриб чиқcин.


8. Молия вазирлиги бир ой муддатда "Паррандасаноат" уюшмасининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, тармоқ корхоналарига хизматлар кўрсатиш сифатини янада яхшилаш, соҳага хорижий мутахассисларни жалб қилиш, ходимларни ижтимоий рағбатлантириш, кўргазмалар, ярмаркалар ва бошқа тадбирларни амалга ошириш учун 2023 йилнинг август-декабрь ойларида тенг улушларда қайтариш шарти билан йиллик 4 фоиз ставкада 10 миллиард сўм ажратсин.


9. "Паррандасаноат" уюшмасига аъзо бўлган паррандачилик хўжаликларига 2022 йил 1 июлдан бошлаб 2024 йил 1 январга қадар даврда паррандачилик хўжаликларига ҳар бир бош 1 кунлик наслдор жўжани импорт қилиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун давлат томонидан ажратиладиган субсидия миқдори 12 минг сўм этиб белгилансин.


10. Молия вазирлиги мазкур қарорнинг 9-бандида назарда тутилган субсидия тўловлари бўйича молиявий ресурслар ажратилишини, шу жумладан республика бюджетининг параметрларига тегишли ўзгартиришлар киритилишини таъминласин.


11. "Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси" АЖ Россия Федерацияси, Қозоғистон Республикаси ва бошқа давлатлардаги буғдой ва маккажўхори дони, соя ва кунгабоқар шроти ишлаб чиқарувчи компанияларни биржа савдоларига жалб этиш чораларини кўрсин.

Бунда, "Паррандасаноат" уюшмаси хорижий компаниялар томонидан биржа савдоларига ем маҳсулотлари талабни қондирадиган ҳажмларда қўйилишини таъминлаш мақсадида паррандачилик корхоналарини биржа савдоларига жалб қилиш чораларини кўрсин ҳамда уларнинг буғдой, маккажўхори дони, соя ва кунгабоқар шроти маҳсулотларига бўлган талабини корхоналар кесимида ҳар ой биржага киритиб борсин.


12. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, "Ўздонмаҳсулот" АЖ, "Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси" АЖ календарь йилнинг январь-июнь, декабрь ойларида ҳар ойда камида 30 минг тонна донни сотиш учун биржа савдоларига чиқариш чораларини кўрсин.


13. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоят ҳокимлари, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, "Паррандасаноат" уюшмаси 2022 йил 1 сентябрга қадар республикада фаолият кўрсатаётган ҳар бир йирик паррандачилик хўжаликларининг фаолияти билан боғлиқ бўлган барча муаммоларини, уларнинг ишлаб чиқариш қувватларини, маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми ва таннархини ўргансин ҳамда ҳудудларда тухум йўналишида амалга ошириладиган лойиҳаларнинг самарадорлиги бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ахборот киритсин.


14. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари С. Холхўжаев паррандачиликни маҳаллалар кесимида ривожлантириш ва соҳани молиявий қўллаб-қувватлаш масалаларини ҳал қилиш учун масъул этиб белгилансин ва соҳани ривожлантириш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳар ўн беш кунда Чорвачилик ва унинг тармоқларини ривожлантириш Республика кенгашига ахборот киритиб борсин.


15. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда "Паррандасаноат" уюшмаси билан биргаликда 2022 йил якунига қадар 1-иловага мувофиқ парранда маҳсулотлари етиштиришнинг прогноз кўрсаткичларини бажариш чораларини кўрсин.

Бунда, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар ҳокимлари "Паррандасаноат" уюшмаси билан биргаликда парранда гўшти ишлаб чиқариш ҳажмларини йил якунига қадар камида 35 фоизга ошириб, 600 минг тоннага етказсин.


16. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 14 июндаги "Паррандачиликни ривожлантириш ва тармоқ озуқа базасини мустаҳкамлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-5146-сон қарорига 2-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


17. Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, "Паррандасаноат" уюшмаси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


18. Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Б. Норқобилов ва "Паррандасаноат" уюшмаси раиси Б. Исаев зиммасига қарорнинг ўз вақтида ва самарали ижро этилишини таъминлаш ҳамда юзага келадиган муаммоларни бартараф этиш юзасидан Чорвачилик ва унинг тармоқларини ривожлантириш Республика кенгашига таклифлар киритиб бориш вазифаси юклансин.

Мазкур қарор ижросини таъминлашга масъул вазирлик ва идоралар фаолиятини назорат қилиш ҳамда мувофиқлаштириш Бош вазир ўринбосарлари Ш.М. Ғаниев ва Д.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                         Ш. Мирзиёев

        

       




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 15 июндаги

ПҚ-281-сон қарорига

1-ИЛОВА



2022 йилда парранда гўшти етиштиришнинг

ПРОГНОЗ КЎРСАТКИЧЛАРИ

          

тонна

Т/р

   

Ҳудудлар номи

        

Бройлер гўшт

     

Бошқа турдаги

парранда гўшти

      

Жами парранда

гўшти

     

1.

Қорақалпоғистон Республикаси


19,8

3,2

23,0

2.

Андижон вилояти


35,5

6,5

42,0

3.

Бухоро вилояти


22,5

4,5

27,0

4.

Жиззах вилояти


26,4

3,6

30,0

5.

Қашқадарё вилояти


25,4

4,6

30,0

6.

Навоий вилояти


11,8

3,2

15,0

7.

Наманган вилояти


36,4

5,6

42,0

8.

Самарқанд вилояти


127,0

12,0

139,0

9.

Сурхондарё вилояти


10,3

4,7

15,0

10.

Сирдарё вилояти


36,4

1,6

38,0

11.

Тошкент вилояти


110,0

13,0

123,0

12.

Фарғона вилояти


54,1

4,9

59,0

13.

Хоразм вилояти


12,6

4,4

17,0

Жами:


528,1

71,9

600,0

          

         




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 15 июндаги

ПҚ-281-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2021 йил 14 июндаги "Паррандачиликни

ривожлантириш ва тармоқ озуқа базасини

мустаҳкамлашга қаратилган қўшимча чора-

тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-5146-сон қарорига

киритилаётган ўзгартиришлар

          

1. 2-банднинг "а" кичик банди чиқариб ташлансин.


2. 4-банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мазкур маблағларнинг 70 миллион АҚШ доллари эквивалентидаги қисми тадбиркорлик субъектларига Марказий банк асосий ставкасида кредитлар бериш учун "Микрокредитбанк" АТБга 10 йил муддатга 5 йиллик имтиёзли давр билан Марказий банк асосий ставкасидан 4 фоиз пунктдан паст фоиз ставкада ажратилади".


3. 5-банд "а" кичик бандининг иккинчи ва учинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"паррандачилик хўжаликлари ва омухта ем ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектларининг ишлаб чиқариш қувватларидан келиб чиқиб, инкубацион тухум, бир кунлик жўжа, озуқа маҳсулотлари ва унинг қўшимчалари, дори воситалари, қўшимча компонентлар, буғдой, маккажўхори, соя дони, соя ва кунгабоқар шротини захира қилишга айланма маблағларни тўлдириш;

гўшт етиштириш йўналишидаги янги лойиҳаларни амалга ошириш, барча турдаги инкубацион цехлар, паррандачилик маҳсулотларини қайта ишлаш ва сақлаш технологик асбоб-ускуналари, шунингдек, махсус техникалар ва уларнинг эҳтиёт қисмлари ҳамда бошқа асосий воситаларни сотиб олиш ва модернизация қилиш".

          

         

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 16 июнь





















































Время: 0.1706
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск