ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш, кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш /

Қурилиш соҳаси малакали мутахассисларини тайёрлаш марказларига фуқароларни қабул қилиш ва ўқитиш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 13.06.2022 й. 3371-сон билан рўйхатга олинган Мудофаа вазирлигининг 04.06.2022 й. 19-сон, БММВ 02.06.2022 й. 5-Q/Q-сон, ОЎРТВ 02.06.2022 й. 11-2022-сон, ҚВ 02.06.2022 й. 2-сон, ТВ 03.06.2022 й. 6-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2022 йил 13 июнда 3371-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Мудофаа вазирлигининг

2022 йил 4 июндаги 19-сон,

Бандлик ва меҳнат

муносабатлари вазирлигининг

2022 йил 2 июндаги 5-Q/Q-сон,

Олий ва ўрта махсус

таълим вазирлигининг

2022 йил 2 июндаги 11-2022-сон,

Қурилиш вазирлигининг

2022 йил 2 июндаги 2-сон,

Транспорт вазирлигининг

2022 йил 3 июндаги 6-сон қарорига

ИЛОВА



Қурилиш соҳаси малакали мутахассисларини

тайёрлаш марказларига фуқароларни қабул

қилиш ва ўқитиш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Қурилиш соҳаси малакали мутахассисларини тайёрлаш марказларига (бундан буён матнда Марказлар деб юритилади) фуқароларни қабул қилиш ва ўқитиш тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Марказларга муддатли ҳарбий хизматдан ва сафарбарлик чақируви резерви хизматидан Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари резервига бўшатилган шахслар ҳамда меҳнат органларида рўйхатдан ўтган ишсиз ва банд бўлмаган фуқаролар (бундан буён матнда талабгорлар деб юритилади) ўқишга қабул қилинади.


2. Марказларга талабгорларни ўқишга қабул қилиш танлов асосида амалга оширилади. Танлов якка тартибдаги суҳбат шаклида ўтказилади.


3. Талабгорлар танловда туман (шаҳар) Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими (бундан буён матнда Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими деб юритилади) томонидан берилган йўлланма асосида иштирок этади.


2-БОБ. МАРКАЗДА ЎҚИШ ИСТАГИНИ БИЛДИРГАН

ТАЛАБГОРЛАР РЎЙХАТИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ


4. Талабгорлар танловга йўлланма олиш учун доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган жойидаги Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимига ариза билан мурожаат қилади.

Бунда, ариза Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимининг масъул ходими томонидан Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг меҳнат органларига мурожаат этган жисмоний ва юридик шахсларга кўрсатилган хизматларни ҳисобга олиш учун мўлжалланган "Бандлик хизмати" ахборот тизимига киритилади.

5. Ариза Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими томонидан икки иш куни ичида кўриб чиқилади ҳамда талабгорга Марказга қабул қилиш учун ўтказиладиган танловда иштирок этиш ҳуқуқини берувчи йўлланма берилади.

Бунда, талабгор мазкур Низомнинг 1-бандида кўрсатилган фуқаролар тоифасига кирмаса, Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими томонидан йўлланма бериш рад этилади.

Йўлланма бериш рад этилганда, мурожаат Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими томонидан асослантирилган тушунтириш билан талабгорга қайтарилади.


3-БОБ. МАРКАЗДА ЎҚИШГА ҚАБУЛ

ҚИЛИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


6. Марказларга ўқишга қабул бўйича ҳар йиллик қабул параметрлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг асослантирилган буюртманомаларига биноан шакллантирилади ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишилган ҳолда тасдиқланади.

7. Қабул параметрларида Марказда ўқиш бошланадиган кун, йўналишлар бўйича қабул квотаси кўрсатилади.


8. Марказ томонидан навбатдаги ўқув курслари бошланишидан камида эллик кун олдин оммавий ахборот воситаларида ҳамда Марказ ташкил этилган профессионал таълим муассасасининг (бундан буён матнда профессионал таълим муассасаси деб юритилади) расмий веб-сайтида қуйидаги маълумотлар кўрсатилган эълон берилади:

ўқишга қабул қилиш учун ҳужжатлар қабул қилинадиган вақт;

ўқитиш ва тайёрлаш йўналишлари рўйхати;

Марказнинг манзили ва мурожаат учун телефон рақамлари.


9. Марказга қабул жараёнини ташкил этиш учун профессионал таълим муассасаси директорининг буйруғи билан камида уч кишидан иборат таркибда ишчи гуруҳ тузилади.

Бунда, Марказ бошлиғи ишчи гуруҳ раҳбари ҳисобланади.


10. Қуйидагилар ишчи гуруҳнинг вазифалари ҳисобланади:

талабгорларнинг ҳужжатларини қабул қилиш;

суҳбат ўтказиш жадвалларини тузиш ва тасдиқлаш;

қабул ва суҳбат ўтказиш билан боғлиқ ишларни ташкиллаштириш;

талабгорлар учун маслаҳатлар ташкил этиш.


11. Марказга ўқишга кириш учун ҳужжатларни қабул қилиш эълон берилган кундан бошлаб бир ой давом этади.


12. Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими томонидан йўлланма берилган талабгор танловда иштирок этиш учун тегишли профессионал таълим муассасасига мазкур Низомнинг иловасига мувофиқ шаклдаги ариза билан мурожаат қилади.

Бунда, аризага Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими томонидан берилган йўлланма илова қилинади.

Талабгорлардан мазкур бандда кўрсатилмаган бошқа ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади.


13. Ҳужжатларни топширган талабгорга ишчи гуруҳ аъзоси томонидан ҳужжатларнинг қабул қилиб олинганлиги ҳақида тилхат берилади.



4-БОБ. ЯККА ТАРТИБДАГИ СУҲБАТНИ ЎТКАЗИШ


14. Якка тартибдаги суҳбатни ўтказиш учун профессионал таълим муассасаси директорининг буйруғи билан камида беш кишидан иборат қуйидаги таркибда Танлов комиссияси тузилади:

комиссия раиси - профессионал таълим муассасаси директори (у бўлмаганда, унинг вазифасини бажарувчи шахс);

комиссия котиби - Марказнинг кадрлар бўйича инспектори;

комиссия аъзолари - тегишлилиги бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда вилоят Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси вакили, шунингдек Марказнинг масъул ходимлари.

Ишчи гуруҳ таркибига киритилган шахсларнинг Танлов комиссияси таркибига киритилишига йўл қўйилмайди.


15. Танлов комиссияси ўз фаолиятини коллегиаллик, ошкоралик, холислик ва бетарафлик принциплари асосида амалга оширади.


16. Якка тартибдаги суҳбат навбатдаги ўқув курслари бошланишидан ўн беш кун олдин бошланади ва ҳар бир йўналиш бўйича алоҳида ўтказилади.

Бунда, якка тартибдаги суҳбат ўтказиш жадвали профессионал таълим муассасасининг эълонлар тахтаси ва расмий веб-сайтида суҳбат бошланишидан камида беш кун олдин жойлаштирилади.


17. Талабгорлар якка тартибдаги суҳбат ўтказиладиган хонага навбат билан, биометрик паспорти ёки идентификация ID-картасини кўрсатган ҳолда киритилади.


18. Талабгорларнинг якка тартибдаги суҳбатга телефон ва бошқа алоқа воситаларини олиб кириши ҳамда улардан фойдаланиши тақиқланади.


19. Якка тартибдаги суҳбат бошланишидан олдин талабгорларга Танлов комиссияси аъзолари томонидан суҳбат ўтказиш тартиби ҳамда баҳолаш мезонлари тушунтирилади.


20. Якка тартибдаги суҳбат оғзаки шаклда Танлов комиссияси аъзолари томонидан талабгорга бериладиган саволларга жавоб бериш орқали амалга оширилади.


21. Танловда талабгорларга бериладиган саволлар рўйхати Танлов комиссияси томонидан қуйидаги тўртта йўналишлар бўйича шакллантирилади ҳамда комиссия раиси томонидан тасдиқланади:

қурилиш соҳасидаги умумий тушунчалар;

умумий дунёқарашнинг шаклланганлиги;

шахсий-касбий хусусиятлар (ўқишга қобилият, касбий вазифаларни ҳал қилишда амалий фаолият);

хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошириш истагида бўлган шахсларнинг улар бормоқчи бўлган давлатнинг тили, тарихи, анъаналари, урф-одатлари ва қонунчилиги бўйича базавий тушунчалар.

Якка тартибдаги суҳбатни ўтказиш давомида Танлов комиссияси аъзолари томонидан талабгорга юқоридаги ҳар бир йўналиш бўйича биттадан жами тўртта савол берилади.


22. Якка тартибдаги суҳбат шаффоф ўтказилишини таъминлаш мақсадида суҳбат жараёни аудио ва видеоёзувларда қайд этиб борилади.


23. Битта талабгор билан якка тартибдаги суҳбат 30 дақиқагача давом этиши мумкин.

Якка тартибдаги суҳбат натижалари 100 баллик тизимда баллар қўйиш йўли билан баҳоланади. Бунда, мазкур Низомнинг 21-бандида кўрсатилган ҳар бир йўналиш бўйича максимал балл 25 баллни ташкил этади.


24. Якка тартибдаги суҳбат натижалари қуйидаги мезонлар асосида баҳоланади ҳамда тўпланган баллар умумлаштирилади:

талабгор тўғри хулоса ва қарор қабул қилади, ижодий фикрлай олади, мустақил мушоҳада юритади, моҳиятини тушунади, билади ва айтиб беради деб топилганда - "15"дан "25" баллгача;

талабгор мустақил мушоҳада юритади, моҳиятини тушунади, билади, айтиб беради ва тасаввурга эга деб топилганда - "10"дан "14" баллгача;

талабгор моҳиятини қисман тушунади, билади, айтиб беради ва тасаввурга эга деб топилганда - "5"дан "9" баллгача;

талабгор билмайди, айтиб бера олмайди ва тасаввурга қисман эга деб топилганда - "1"дан "4" баллгача;

талабгор билмайди, айтиб бера олмайди ва тасаввурга эга эмас деб топилганда - "0" балл қўйилади.


25. Якка тартибдаги суҳбат натижаларини аниқлаш учун Танлов комиссиясининг ҳар бир аъзоси бошқа аъзолардан мустақил ҳолда баҳолаш варақасини тўлдиради ва уни Танлов комиссияси котибига тақдим этади.

Танлов комиссияси котиби комиссия аъзолари томонидан талабгорга қўйилган ўртача баллни ҳисоблаб чиқади.

Якка тартибдаги суҳбат натижалари рейтинг тизими бўйича талабгорга қўйилган (0 дан 100 гача оралиқдаги) баллар асосида аниқланади.

Танлов комиссияси баённомасида талабгорлар рўйхати камайиб бориш тартибида, энг юқори балл олган талабгордан бошлаб жойлаштирилади.

Якка тартибдаги суҳбат натижаларига кўра энг юқори балл тўплаган талабгорлар тегишли қабул параметрлари доирасида Марказда ўқишга тавсия этилади.


26. Якка тартибдаги суҳбат жараёни ва натижалари Танлов комиссиясининг барча аъзолари томонидан имзоланадиган ва раис томонидан тасдиқланадиган баённомада қайд этилади.


27. Якка тартибдаги суҳбат натижалари барча йўналишлар учун суҳбат якунланган кундан бошлаб икки иш куни ичида тегишли профессионал таълим муассасасининг эълонлар тахтаси ва расмий веб-сайтида эълон қилинади.


28. Ўқишга тавсия этилган талабгорлар билан профессионал таълим муассасаси ўртасида шартнома тузилади ва уларни ўқишга қабул қилиш тўғрисида профессионал таълим муассасаси директорининг буйруғи қабул қилинади.


29. Якка тартибдаги суҳбат натижалари юзасидан талабгорларнинг шикоятларини кўриб чиқиш учун Марказ ташкил этилган профессионал таълим муассасаси тизимида бўлган вазирлик раҳбарининг буйруғи билан мазкур вазирликнинг ҳудудий бошқармасида камида беш кишидан иборат таркибда Апелляция комиссияси ташкил этилади.

Апелляция комиссияси таркибига тегишли вазирликнинг ҳудудий бошқармалари ходимларидан вакиллар ҳамда соҳага оид малакали мутахассислар киритилади.

Ишчи гуруҳ ва Танлов комиссияси таркибига киритилган шахсларнинг Апелляция комиссияси таркибига киритилишига йўл қўйилмайди.


30. Якка тартибдаги суҳбат натижаларидан норози бўлган талабгор суҳбат натижаси эълон қилинган кундан бошлаб бир ҳафта муддат ичида Апелляция комиссиясига ёзма равишда апелляция шикояти бериш ҳуқуқига эга.


31. Апелляция комиссияси тақдим этилган апелляция шикоятини у келиб тушган кундан бошлаб уч иш куни ичида апелляция шикояти берган талабгор иштирокида кўриб чиқади.


32. Талабгорнинг эътирозларини кўриб чиқиш натижаси бўйича Апелляция комиссияси қyйидаги мазмундаги қарорлардан бирини қабул қилади:

эътироз асоссиз бўлса, апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этиш ва танлов натижаларини ўзгаришсиз қолдириш;

эътироз асосли бўлса, апелляция шикоятини қаноатлантириш ва танлов натижаларига ўзгартириш киритиш.


33. Апелляция комиссиясининг йиғилишларида кўриб чиқилган масалалар ва қабул қилинган қарорлар баённома шаклида расмийлаштирилади.



5-БОБ. МАРКАЗДА ТАҲСИЛ ОЛУВЧИЛАРНИ ЎҚИТИШ


34. Марказда ўқитиш кундузги ўқиш шаклида амалга оширилади.


35. Марказларда қурилиш соҳасидаги касблар бўйича ўқитиш халқаро (жумладан "World Skills") стандартларга мувофиқ ҳамда потенциал хорижий иш берувчиларнинг талабларини ҳисобга олган ҳолда, хорижий тиллар бўйича - етакчи маҳаллий ва хорижий олий таълим муассасаларининг ўқув дастурлари асосида амалга оширилади.

Бунда, ҳар бир йўналиш бўйича ўқув дастури Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги томонидан тасдиқланади.

36. Таҳсил олувчилар қуйидаги ҳолларда ўқишдан четлатилади:

Марказ ички тартиб қоидаларини уч марта бузганда;

узрли сабабларсиз (тасдиқловчи маълумотномалар бўлганда, таҳсил олувчининг соғлиғи ҳолатининг ёмонлашганлиги узрли сабаб деб топилади) 36 соатдан ортиқ дарс қолдирганда;

таҳсил олувчига нисбатан суднинг озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазо тайинлаш тўғрисидаги ҳукми қонуний кучга кирганда;

ўз хоҳишига биноан.



6-БОБ. МАЛАКАВИЙ ИМТИҲОННИ ЎТКАЗИШ


37. Таҳсил олувчиларнинг ўқиш жараёнида эгаллаган билимини ва ўқув дастурини ўзлаштириш даражасини аниқлаш мақсадида ўқув дастури якунлангандан сўнг ўн кун ичида малакавий имтиҳон ўтказилади.


38. Тегишли профессионал таълим муассасаси директорининг буйруғи билан малакавий имтиҳонни ўтказиш бўйича Малакавий имтиҳон комиссияси тузилади.


39. Малакавий имтиҳон комиссиясига Марказ бошлиғи (у бўлмаганда, унинг вазифасини бажарувчи шахс) раислик қилади.


40. Малакавий имтиҳон комиссиясига ҳар бир йўналиш бўйича Марказнинг ўқитувчи ва ишлаб чиқариш таълими усталари, шунингдек тегишли ҳудуддаги Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимининг масъул ходимлари киритилади.

41. Малакавий имтиҳон назарий савол ва амалий топшириқ шаклида ўтказилади. Бунда имтиҳон билетида битта назарий савол ва иккита амалий топшириқ берилади.

Имтиҳон саволлари ва амалий топшириқлар ўқув дастури доирасида тузилади.

Малакавий имтиҳон саволлари ва амалий топшириқлари малакавий имтиҳон бошланишидан бир ой олдин профессионал таълим муассасасининг эълонлар тахтасига осиб қўйиш орқали ўқувчилар эътиборига етказилади.


42. Тегишли йўналишлар бўйича малакавий имтиҳонни ўтказиш жадвали имтиҳон бошланишидан камида ўн беш кун олдин Марказ бошлиғи томонидан тасдиқланади ва эълонлар тахтасига осиб қўйилади.


43. Таҳсил олувчи назарий саволларга берган жавобларига қараб, қуйидаги мезонлар асосида "5" баллик тизимда баҳоланади:

таҳсил олувчи тўғри хулоса ва қарор қабул қилади, ижодий фикрлай олади, мустақил мушоҳада юритади, амалда қўллай олади, моҳиятини тўлиқ тушунади, билади ва айтиб беради деб топилганда - "5" балл;

таҳсил олувчи мушоҳада юритади, амалда қўллай олади, моҳиятини тушунади, билади, айтиб беради ва тасаввурга эга деб топилганда - "4" балл;

таҳсил олувчи моҳиятини қисман тушунади, билади, айтиб беради ва тасаввурга эга деб топилганда - "3" балл;

таҳсил олувчи билмайди, айтиб бера олмайди ва тасаввурга эга эмас деб топилганда - "2" балл.


44. Таҳсил олувчининг амалий топшириқни бажариши қуйидаги мезонлар асосида "5" баллик тизимда баҳоланади:

таҳсил олувчи топшириқни тўғри ва тўлиқ, мустақил ҳамда амалий методик қўлланмалардан фойдаланмасдан бажарди деб топилганда - "5" балл;

таҳсил олувчи топшириқни тўғри ва тўлиқ, мустақил бажарди, бироқ тегишли амалий методик қўлланмалардан фойдаланди деб топилганда - "4" балл;

таҳсил олувчи топшириқни тўғри ва тўлиқ бажарди, бироқ тегишли методик қўлланмалардан ҳамда ишлаб чиқариш таълим устасининг оғзаки маслаҳатидан фойдаланди деб топилганда - "3" балл;

таҳсил олувчи тегишли методик қўлланмалардан ҳамда устанинг оғзаки маслаҳатидан фойдаланган ҳолда топшириқни тўғри ва тўлиқ бажара олмаган деб топилганда - "2" балл.


45. Таҳсил олувчи томонидан назарий саволга жавоб берилгандан ҳамда амалий топшириқ бажарилгандан сўнг, Малакавий имтиҳон комиссиясининг ҳар бир аъзоси томонидан мустақил баҳоланади. Комиссия аъзолари томонидан қўйилган баҳолар муҳокама қилиниб, таҳсил олувчига ўртача арифметик балл қўйилади.


46. Малакавий имтиҳон натижалари имтиҳон якунланган куннинг ўзида таҳсил олувчиларга эълон қилинади.


47. Ўртача арифметик балли "3" баллдан кам бўлган таҳсил олувчи малакавий имтиҳондан ўтмаган ҳисобланади.


48. Малакавий имтиҳондан муваффақиятли ўтган (ўртача арифметик балли "3" ва ундан юқори бўлган) таҳсил олувчиларга Малакавий имтиҳон комиссияси қарорига асосан Вазирлар Маҳкамасининг "Бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим тўғрисидаги ҳужжатларнинг давлат намунасини тасдиқлаш ҳақида" 2020 йил 19 ноябрдаги 734-сон қарорининг 3-иловасига мувофиқ шаклда расмийлаштирилган сертификат берилади.


49. Малакавий имтиҳондан ўтолмаган таҳсил олувчиларга Малакавий имтиҳон комиссияси қарорига асосан имтиҳонни икки марта қайта топшириш имконияти берилади.

Малакавий имтиҳонни қайта топшириши лозим бўлган таҳсил олувчилар рўйхати, қайта топшириш куни ва вақти Малакавий имтиҳон комиссияси қарорида кўрсатилади.


50. Малакавий имтихонни икки марта қайта топширишда ҳам қониқарсиз натижа кўрсатган таҳсил олувчига сертификат берилмайди.

Бунда, Марказ томонидан ушбу таҳсил олувчилар Марказда таҳсил олганлиги тўғрисида тегишлилиги бўйича Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимларига маълумотнома тақдим этилади.

51. Малакавий имтиҳон натижасидан норози бўлган таҳсил олувчилар профессионал таълим муассасаси директорининг буйруғи билан тузиладиган Апелляция комиссиясига малака имтиҳони натижаси эълон қилинган кундан бошлаб бир ҳафта муддат ичида апелляция шикояти бериш ҳуқуқига эга.


52. Апелляция комиссияси таркибига Малакавий имтиҳон комиссияси фаолиятида иштирок этмаган шахслар орасидан комиссия раиси ва камида тўрт нафар аъзо киритилади.


53. Апелляция шикояти Апелляция комиссияси томонидан бир иш кунида таҳсил олувчининг иштирокида кўриб чиқилади.


54. Таҳсил олувчининг эътирозларини кўриб чиқиш натижаси бўйича Апелляция комиссияси қyйидаги мазмундаги қарорлардан бирини қабул қилади:

эътироз асоссиз бўлса, апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этиш ва малакавий имтиҳон натижаларини ўзгаришсиз қолдириш;

эътироз асосли бўлса, апелляция шикоятини қаноатлантириш ҳамда таҳсил олувчига сертификат расмийлаштириш учун Малакавий имтиҳон комиссиясига тегишли хулосасини юбориш.


55. Апелляция комиссиясининг йиғилишларида кўриб чиқилган масалалар ва қабул қилинган қарорлар баённома шаклида расмийлаштирилади.



7-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДА


56. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.




Низомга

ИЛОВА



Қурилиш соҳаси малакали мутахассисларини

тайёрлаш марказига ўқишга қабул қилиш бўйича

АРИЗА



________________________________________

(профессионал таълим муассасасининг номи)

директори ___________________________ га

_______________________________________

(яшаш манзили)


__________________________ да яшовчи


дан

(ариза берувчининг Ф.И.О. тўлиқ ёзилади)


АРИЗА

Мени

касб йўналиши


(касб номи)


бўйича

қурилиш


(Марказ жойлашган ҳудуд)


соҳаси малакали мутахассисларини тайёрлаш марказига ўқишга қабул қилишингизни сўрайман.

Маълумоти

,



(ўрта, ўрта махсус, олий)

(тугатган таълим муассасаси номи)

ни ______ йилда тугатганман.

Якка тартибдаги суҳбат ўтказиладиган тил

Туғилган вақти ва жойи: ________ йил "_____"

Рўйхатдан ўтган яшаш манзили:

(биометрик паспорти ёки идентификация ID-картаси бўйича доимий турар жойи

(республика, вилоят, шаҳар, туман, қишлоқ, овул, кўча хонадон рақами) тўлиқ кўрсатилади)

Биометрик паспорт ёки идентификация ID-карта маълумотлари:

(серияси, рақами, ким томонидан ва қачон берилган)

Боғланиш учун телефон:

____________________________________________________________.

(ариза берувчи шахснинг Ф.И.О.)


(имзо)

20_____йил "______"



(ариза топширилган сана)



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 13 июнь
































Время: 0.0047
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск