ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Қишлоқ ва сув хўжалигининг давлат томонидан тартибга солиниши ва қўллаб-қувватланиши /

Узум (майиз) қуритиш ва қадоқлаш линияларини харид қилиш харажатларининг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 10.06.2022 й. 327-сон қарорига 3-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 10 июндаги

327-сон қарорига

3-ИЛОВА



Узум (майиз) қуритиш ва қадоқлаш

линияларини харид қилиш харажатларининг

бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ

      

        

1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

       

1. Мазкур Низом узум (майиз) қуритиш ва қадоқлаш линияларини харид қилиш харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш, шартнома шартлари бажарилишини мониторинг қилиш ҳамда берилган субсидияни қайтариш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

субсидия - талабгорнинг узум (майиз) қуритиш ва қадоқлаш линияларини харид қилиш харажатларининг 20 фоизи, бироқ 300 миллион сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорини қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги (кейинги ўринларда - Агентлик) қошидаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармасидан ажратиладиган маблағ;

талабгор - 2021 йилда ёки ундан кейинги йилларда ишлаб чиқарилган узум (майиз) қуритиш ва қадоқлаш линияларини харид қилган (харид қиладиган) ва қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ажратилган ер майдонида уни ўрнатиб, сарфланган харажатларининг бир қисмини қоплаб берилишини сўраб мурожаат қилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиси;

хулоса - узум (майиз) қуритиш ва қадоқлаш линияларини сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш бўйича мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ таркибда тузиладиган субсидия ажратишга кўмаклашувчи туман ишчи гуруҳи томонидан бериладиган ва белгиланган тартибда субсидия ажратиш учун асос бўладиган ҳужжат;

узум қуритиш линиялари - механик усулда, қуёш ва шамол ёрдамида ёки иссиқ ҳаво ҳайдаш орқали узумни қуритиш учун ўрнатилган ускуналар занжири;

узум (майиз) қадоқлаш линиялари - қуритилган узумни қадоқлаш учун ўрнатилган махсус ускуналар занжири;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиси - қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчи фермер ҳўжаликлари, кластерлар, кооперациялар ва бошқа юридик шахс шаклидаги хўжалик юритувчи субъектлар.



2-БОБ. СУБСИДИЯ БЕРИШ ТАРТИБИ


3. Узум (майиз) қуритиш ва қадоқлаш линияларини харид қилиш харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш учун субсидия ушбу Низомнинг 2-иловасига мувофиқ схема бўйича ажратилади.


4. Субсидия узум (майиз) қуритиш ва қадоқлаш линияларини ўрнатиш ва қуриш ишлари якунлангандан сўнг ажратилади.


5. Талабгор субсидия олиш учун:

узум (майиз) қуритиш ва қадоқлаш линияларини ўрнатиш ва қуриш ишлари якунлангандан сўнг мазкур Низом талаблари асосида хулоса олиш учун туман ишчи гуруҳига ушбу Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклдаги аризани ёзма ёки электрон шаклда юборади.


6. Аризага қуйидагилар илова қилинади:

узум (майиз) қуритиш ва қадоқлаш линияларини қуриш учун ер участкаси ажратилганлиги тўғрисидаги ҳужжатлар нусхаси (ер участкаси ажратилганлиги тўғрисида туман ҳокими қарори, ер участкасига тузилган узоқ муддатли ижара шартномаси);

узум (майиз) қуритиш ва қадоқлаш линияларини ўрнатиш ва қуриш ишлари бўйича лойиҳа-смета ҳужжатлари ҳамда пудрат ташкилоти билан тузилган шартнома нусхаси;

амалга оширилган харажатларни тасдиқловчи ҳужжатларнинг нусхаси (узум (майиз) қуритиш ва қадоқлаш линияларини ишлаб чиқарувчи (етказиб берувчи) билан тузилган шартнома, ҳисоб-фактура, тўлов ҳужжатлари ёки солиштирма далолатнома, бажарилган ишларни қабул қилиш далолатномаси.

Аризадаги маълумотлар ва тақдим қилинган ҳужжатларнинг тўғрилиги учун талабгор жавобгар ҳисобланади.


7. Ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган ҳужжатлар тўлиқ бўлмаган ёки белгиланган тартибда расмийлаштирилмаган ҳолда тақдим қилинганда, туман ишчи гуруҳи томонидан аризани қабул қилиш рад этилади.


8. Туман ишчи гуруҳи:

а) талабгорнинг мурожаатидан келиб чиқиб, беш иш куни ичида талабгорга тегишли ҳудудда узум (майиз) қуритиш ва қадоқлаш линиялари ишга туширилганлиги бўйича жойига чиққан ҳолда ўрганиш ўтказади. Бунда:

ўрнатилган линия ва ускуналар 2021 йил ва ундан кейинги йилларда ишлаб чиқарилганлиги;

талабгор ва пудрат ташкилотлари вакили иштирокида узум (майиз) қуритиш ва қадоқлаш линияларини қуриш ишларининг лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқлиги;

қуритиш ва қадоқлаш линияларининг олди-сотди шартнома шартларига ва ҳисоб-китоб ҳужжатлари ҳамда техник ҳужжатлар (паспорт) талабларига мувофиқлиги ва янгилиги ўрганилади;

б) узум (майиз) қуритиш ва қадоқлаш линияларини харид қилиш харажатларининг 20 фоизигача, бироқ 300 млн (уч юз миллион) сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда субсидия суммасини аниқлайди;

в) ўрганиш натижаси юзасидан ишчи гуруҳ бир кун муддатда ушбу Низомнинг 4-иловасига мувофиқ шакл бўйича бир иш куни ичида қуйидаги хулосалардан бирини қабул қилади ва тегишли хулосани талабгорга ёзма ёки электрон шаклда юборади:

талабгорга субсидия ажратишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида (ижобий хулоса);

талабгорга субсидия ажратишнинг мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисида (салбий хулоса);

г) ижобий хулоса расмийлаштирилган тақдирда, хулосанинг икки нусхаси талабгорга тақдим этилади ва учинчи нусхаси туман ишчи гуруҳида сақланади;

д) салбий хулоса расмийлаштирилган тақдирда, талабгор камчиликларни бартараф этиб, умумий тартибда мурожаат қилиши мумкин.

Туман ишчи гуруҳи узум (майиз) қуритиш ва қадоқлаш линиялари сифат ва самарадорлик талабларига, ускуналар ўрнатилиши ва қуриш ишларининг лойиҳа талабларига мувофиқлигини ўрганиш учун заруратга қараб махсус малакага эга бўлган мутахассисларни жалб этиши мумкин.

Туман ишчи гуруҳи раҳбари ва аъзолари хулосанинг тўғрилиги ва ҳаққонийлиги учун масъул ҳисобланади.

Талабгор туман ишчи гуруҳининг ушбу қароридан норози бўлган тақдирда, судга шикоят қилиши мумкин.


9. Туман ишчи гуруҳи аъзолари талабгорга субсидия ажратиш тўғрисидаги хулосаларни расмийлаштиришда қуйидагиларга шахсан масъул ҳисобланади:

туман ҳокими - ишчи гуруҳи фаолиятини ташкил қилишга ва ишчи гуруҳ томонидан расмийлаштирилган ҳужжатларнинг ҳаққонийлигига;

туман ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари - субсидия ажратиш бўйича ҳужжатларни ўз вақтида кўриб чиқиш ва мувофиқлаштиришга,

туман Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи - узум (майиз) қуритиш ва қадоқлаш линияларини ўрнатиш ва қуриш ишлари якунланганидан сўнг лойиҳа талабларига мувофиқ бажарилганлиги, улар сифатли ҳамда барча техник талаблардан келиб чиқиб қурилганлиги эътиборга олиниб, харид қилиш харажатларининг 20 фоизи, бироқ 300 млн (уч юз миллион) сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда субсидия суммасини аниқлашга;

туман Қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи - узум (майиз) қуритиш ва қадоқлаш линияларидан тўғри ва мақсадли фойдаланиш юзасидан даврий равишда назорат олиб боришга;

туман Инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи - пудрат (ёки ускуна етказиб берувчи) ташкилотлари билан тузиладиган шартномаларда талабгорнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга.


10. Талабгор субсидия олиш учун узум (майиз) қуритиш ва қадоқлаш линияларини ўрнатиш ва қуриш ишлари якунлангандан сўнг ушбу Низомнинг 5-иловасига мувофиқ шакл бўйича Агентликка ёзма ёки электрон шаклда қуйидаги ҳужжатларни тақдим қилади:

юридик шахснинг номи, солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР) ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, жойлашган ери (почта манзили), сўралаётган субсидиянинг мақсади, лойиҳани амалга ошириш жойи, хизмат кўрсатувчи тижорат банкининг номи ва банкдаги асосий ҳисобварағи кўрсатилган ҳолда субсидия бериш тўғрисидаги ариза;

талабгорга субсидия ажратилиши мақсадга мувофиқлиги тўғрисида туман ишчи гуруҳининг хулосаси, қабул қилишга асос бўлган ҳужжатлар нусхаси (лойиҳа ҳужжатлари, пудрат шартномалари, ишлар бажарилганлиги тўғрисида тузилган далолатнома, тўловларни тасдиқловчи ҳужжатлар нусхаси);

узум (майиз) қуритиш ва қадоқлаш линияларини қуриш учун ер участкаси ажратилганлиги тўғрисидаги ҳужжатлар нусхаси.

қуриб битказилган узум (майиз) қуритиш ва қадоқлаш линияси талабгор балансига олинганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхаси;

Аризадаги маълумотлар ва тақдим қилинган ҳужжатларнинг тўғрилиги учун талабгор жавобгар ҳисобланади.

Талабгордан ушбу бандда назарда тутилмаган ҳужжатларни тақдим қилишни талаб қилиш тақиқланади.

Агентлик талабгорга тааллуқли бошқа маълумотларни туман ишчи гуруҳларидан талаб қилиб олади.


11. Агентлик ўн беш иш куни ичида:

талабгор томонидан тақдим қилинган ҳужжатларнинг ушбу Низом талабларига мувофиқлигини ўрганиб чиқади;

камчиликлар аниқланган тақдирда бу ҳақида туман ишчи гуруҳини ва талабгорни ёзма равишда хабардор қилади. Бунда, камчиликлар бартараф этилганидан сўнг, талабгор умумий тартибда мурожаат қилиши мумкин;

талабгор томонидан субсидия олиш учун тақдим қилинган ҳужжатлар ва туман ишчи гуруҳининг ижобий хулосасига биноан талабгор билан субсидия ажратиш тўғрисида тегишли шартномаларни расмийлаштиради.


12. Субсидия Агентлик ва талабгор ўртасида субсидия ажратиш тўғрисидаги шартномалар белгиланган тартибда расмийлаштирилгандан сўнг хизмат кўрсатувчи тижорат банкларида очилган асосий ҳисобварақларига бир ой муддатда ўтказиб берилади.


3-БОБ. ШАРТНОМА ШАРТЛАРИНИНГ

БАЖАРИЛИШИНИ МОНИТОРИНГ

ҚИЛИШ ТАРТИБИ


13. Агентлик туман Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими ҳамда Инвестициялар ва ташқи савдо бўлими билан биргаликда беш йил мобайнида шартномада кўрсатилган параметрларнинг бажарилиши юзасидан мониторинг олиб боради.


14. Узум (майиз) қуритиш ва қадоқлаш линияларини ўрнатиш ва қуриш ишлари якунлангандан сўнг харажатларнинг бир қисми қоплаш учун субсидия олган талабгор субсидия предметидан беш йилдан кам бўлмаган муддатда мақсадли ва самарали фойдаланишлари лозим.


15. Агар узум (майиз) қуритиш ва қадоқлаш линияларидан мақсадли фойдаланилмаслик ҳолатлари аниқланса, ажратилган субсидия қуйидагича тартибда қайтарилади:

биринчи йилдан фойдаланилмаса - субсидиянинг 100 фоизи;

иккинчи йилдан фойдаланилмаса - субсидиянинг 80 фоизи;

учинчи йилдан фойдаланилмаса - субсидиянинг 60 фоизи;

тўртинчи йилдан фойдаланилмаса - субсидиянинг 40 фоизи;

бешинчи йилдан фойдаланилмаса - субсидиянинг 20 фоизи.


16. Субсидиядан мақсадли ва самарали фойдаланиш юзасидан назорат туман ишчи гуруҳи, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг туман (Қувасой шаҳар) бўлими ҳамда жамоатчилик назорати субъектлари томонидан амалга оширилади.

17. Туман ишчи гуруҳи субсидия предметидан мақсадли ва самарали фойдаланиш юзасидан бир ойда камида бир марта назорат олиб боради.

Мазкур мониторинг Агентлик ташаббуси ва унинг ходимлари иштирокида ўтказилиши мумкин.

Мониторинг натижалари далолатнома билан расмийлаштирилади.


18. Талабгор мазкур Низомнинг 14-банди талабларини бажармаган тақдирда, талабгор Агентликнинг ёки туман ишчи гуруҳининг субсидияни қайтариш ҳақидаги ёзма хабарномасини олган кундан эътиборан бир ой мобайнида олинган субсидияни Агентликнинг тегишли махсус шахсий ғазна ҳисобварағига қайтариши лозим.


19. Талабгор ажратилган субсидияни белгиланган муддатда қайтармаган тақдирда, Агентлик томонидан субсидияни суд тартибида ундириш чоралари кўрилади.


20. Жамоатчилик назорати субъектлари томонидан субсидия предметидан мақсадли фойдаланилмаётган ёки яроқсиз ҳолдалиги аниқланса, бундай ҳолатлар видеотехника воситалари орқали қайд этилиши (ёзиб олиниши) ва икки кун муддатда туман ишчи гуруҳига тақдим қилиниши мумкин.


21. Туман ишчи гуруҳи Жамоатчилик назорати субъектлари томонидан аниқланган ҳолатлар бўйича келиб тушган видеоёзувларни қабул қилингандан сўнг уч иш куни мобайнида талабгор ёки унинг ваколатли ходими иштирокида ўрганади.

Ўрганиш натижалари туман ишчи гуруҳи томонидан уч иш куни ичида мурожаат қилган шахсга ёзма ёки электрон шаклда хабар қилинади.


22. Жамоатчилик назорати субъекти томонидан юборилган хабар ўз тасдиғини топган тақдирда у тегишли Агентлик томонидан рағбатлантирилади.

Рағбатлантириш талабгордан ундирилган субсидиянинг беш фоизи миқдорида амалга оширилади. Пул мукофоти маълумотни тақдим қилган шахснинг банк картасига ўтказиб берилади. Бунда, ушбу ўтказиб берилган маблағлар Агентликка етказилган зарар сифатида баҳоланиб, субсидия шартларини бажармаган талабгор ҳисобидан қопланади.



4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


23. Ҳар йилги ажратиладиган субсидия тўғрисидаги маълумотлар Агентликнинг расмий веб-сайтларида эълон қилиб борилади.


24. Агентлик ҳудудий ишчи гуруҳлар билан биргаликда талабгор томонидан субсидия предметидан самарали фойдаланиш юзасидан тизимли мониторинг олиб боради ҳамда юзага келган муаммоларни бартараф қилишда уларга ҳар томонлама кўмаклашади.


24-1. Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини амалга ошириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш ҳузуридаги Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини субсидиялаш бўйича Техник ишчи гуруҳ томонидан 2025 йил 1 январга қадар ушбу субсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи баҳоланади. Бунда:

субсидияни ажратиш натижасида субсидия ажратилган субъектларнинг маҳсулот етиштириш ҳажми ошганда, субсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи "ижобий";

субсидия олувчи субъект томонидан олинган субсидиядан фойдаланилмаётганлиги ёки ундан самарасиз фойдаланаётганлиги, шунингдек, субсидиялардан бошқа мақсадларда фойдаланилганлиги аниқланганда, субсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи "салбий" деб баҳоланади.

25. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати департаменти узум (майиз) қуритиш ва қадоқлаш линияларини харид қилиш харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш учун тақдим этилган субсидиядан мақсадли фойдаланилишини назорат қилади.


26. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.

         

         




Низомга

1-ИЛОВА



Узум (майиз) қуритиш ва қадоқлаш

линияларини харид қилиш харажатларининг

бир қисмини қоплаб бериш учун субсидия

ажратишга кўмаклашувчи туман

ишчи гуруҳининг

НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ

         

Т/р


Ишчи гуруҳ аъзоси

           

1.

Туман ҳокими, ишчи гуруҳ раҳбари


2.

Туман ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари, ишчи гуруҳ раҳбари ўринбосари


3.

Туман Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи


4.

Туман Қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи


5.

Туман Фермер, деҳқон ҳўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси


6.

тижорат банк раҳбари (хизмат кўрсатувчи)


7.

Туман Инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи, ишчи гуруҳ котиби


          

        




Низомга

2-ИЛОВА



Узум (майиз) қуритиш ва қадоқлаш

линияларини харид қилиш харажатларининг

бир қисмини қоплаб бериш

СХЕМАСИ

          

      

Босқичлар

     


     

Субъектлар

    


     

Тадбирлар

    


     

Муддатлар

      











1-босқич


Талабгор


       

Мазкур Низом талаблари асосида хулоса олиш учун туман ишчи гуруҳига ариза билан ёзма ёки электрон шаклда мурожаат қилади.

        


Ишлар тўлиқ

бажарилганидан

сўнг











2-босқич


Туман

ишчи

гуруҳи


          

1. Талабгор томонидан амалга оширилган ишлар ушбу Низом талабларига ҳамда шартномага мувофиқ бўлса, ишчи гуруҳ субсидия ажратиш мақсадга мувофиқлиги юзасидан ижобий хулоса беради.


2. Талабгор томонидан амалга оширилган ишлар ушбу Низом талабларига ҳамда шартномага мувофиқ бўлмаса, ишчи гуруҳ субсидия ажратиш мақсадга мувофиқ эмаслиги юзасидан салбий хулоса беради ва ҳужжатларни талабгорга қайтаради.

          


5 иш куни ичида











3-босқич


Талабгор


Агентликка ёзма ёки электрон шаклда тегишли ҳужжатларни тақдим қилади.


      

Туман ишчи гуруҳининг ижобий хулосасини олгандан сўнг

        











4-босқич


Агентлик


         

1. Талабгор томонидан тақдим қилинган ҳужжатларни ушбу Низом талабларига мувофиқлигини ўрганиб чиқади.


2. Камчиликлар аниқланган тақдирда бу ҳақида туман ишчи гуруҳини ва талабгорни ёзма ёки электрон шаклда хабардор қилади.


3. Талабгор томонидан тақдим қилинган ҳужжатлар ушбу Низом талабларига мувофиқ бўлган тақдирда талабгор билан субсидия ажратиш тўғрисида тегишли шартномани расмийлаштиради.



15 иш куни ичида











5-босқич


Агентлик


        

Агентлик субсидияни талабгорга хизмат кўрсатувчи тижорат банкларида очилган асосий ҳисобварағига ўтказиб берилади.

           


1 ой ичида











6-босқич


Агентлик


         

Туман Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими ҳамда Инвестициялар ва ташқи савдо бўлими билан биргаликда шартномада кўрсатилган параметрларнинг бажарилиши юзасидан мониторинг олиб боради.

         


Субсидия ажратилганидан сўнг 5 йил мобайнида




        

           




Низомга

3-ИЛОВА





Узум (майиз) қуритиш ва қадоқлаш

линияларини харид қилиш

харажатларининг бир қисмини қоплаб

бериш учун субсидия ажратишга

кўмаклашувчи _________ тумани

ишчи гуруҳига


"____________" ____________ раҳбари

_____________ томонидан


         

         

АРИЗА

         


ҳудудида фаолият юритаётган

(ҳудуд номи)


            


туманида қуйидаги ишларни бажардим.

(қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиси номи)


        

Хусусан,


         


        


         


         


         


         


        

Узум (майиз) қуритиш ва қадоқлаш линияларини харид қилиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидия ажратишга кўмаклашувчи __________ тумани ишчи гуруҳининг хулосасини беришингизни сўрайман.

Тегишли ҳужжатлар илова қилинади.

         

           

"______________"

фермер хўжалиги (МЧЖ) раҳбари

___________________

        

         




Низомга

4-ИЛОВА





"ТАСДИҚЛАЙМАН"

________________туман ҳокими,

туман ишчи гуруҳи раҳбари

______________ ______________


        

        

Узум (майиз) қуритиш ва қадоқлаш

линияларини харид қилиш харажатларининг

бир қисмини қоплаб бериш учун субсидия

ажратишга кўмаклашувчи туман

ишчи гуруҳининг

ХУЛОСАСИ

      

_________ туманида узум (майиз) қуритиш ва қадоқлаш линияларини харид қилишга субсидия ажратиш бўйича _________ туман ишчи гуруҳи "___________" нинг 20___ йил "___"_________ даги "____"-сон мурожаатини ўрганиб чиқди ва қуйидагилар аниқланди:


1. Ташкилот номи: "_________________" ;


2. Ускунанинг тури: _______________________;


3. Ускунанинг қуввати ва ишлаб чиқарилган йили :_____________;


4. Ускуна ишлаб чиқарилган давлат, ускуна ишлаб чиқарувчи ташкилот номи: _____________;


5. Ускуна нархи: _____________;


6. Шартнома санаси ва рақами: _________________________;


7. Ускуна нархининг 20%гача (300 млн сўмдан ортиқ бўлмаган) :_____________;


8. Тижорат банки номи: _____________________________.

       

        

ХУЛОСА:

       

"___________" га _____ млн сўм субсидия ажратиш мақсадга мувофиқ (ёки мувофиқ эмас) деб топилди.


Туман ишчи гуруҳи аъзолари:

         

Т/р

   

Ф.И.О.

   

Имзо, муҳр

   

Лавозими

   

1.



Туман ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари


2.



Туман Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи


3.



Туман Қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи


4.



Туман Фермер, деҳқон ҳўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси


5.



Тижорат банки раҳбари (хизмат кўрсатувчи)


6.



Туман Инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи, ишчи гуруҳ котиби


         

         




Низомга

5-ИЛОВА





Боғдорчилик ва иссиқхона

хўжалигини ривожлантириш

агентлигига


        

           

АРИЗА

         


ҳудудида фаолият юритаётган

(ҳудуд номи)


            


туманида қуйидаги ишларни бажардим.

(қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиси номи)


        

Хусусан,


         


        


         


         


         


         


        

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Узумчиликни ривожлантиришда кластер тизимини жорий этиш, соҳага илғор технологияларни жалб қилишни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 28 июлдаги ПҚ-5200-сон қарори асосида белгиланган субсидия ажратилишини сўрайман.

         

Хизмат кўрсатувчи тижорат банки номи

.

         

Субсидия олиш учун амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига мувофиқ ҳужжатлар ва маълумотларни тақдим этмоқдаман. Уларнинг ҳақиқийлигини кафолатлайман.

      

      

Илова:

      

       

Талабгор


           

           

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 11 июнь
















































Время: 0.1912
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск