ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Соғлиқни сақлаш / Пулли ва бепул тиббий ёрдам /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 16.06.2022 й. ПҚ-283-сон "Аҳолига тез тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

16.06.2022 й.

N ПҚ-283



АҲОЛИГА ТЕЗ ТИББИЙ ЁРДАМ КЎРСАТИШ

ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ТЎҒРИСИДА


Аҳолига тез ва шошилинч тиббий ёрдам кўрсатишни янада яхшилаш ва яқинлаштириш, шунингдек, 2022 йил 18 март куни ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг соғлиқни сақлаш соҳаси вакиллари билан "Тиббиётдаги ислоҳотлар - инсон қадри учун" мавзусидаги очиқ мулоқоти доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида:


1. Республика тез тиббий ёрдам маркази (кейинги ўринларда - Марказ) ва унинг 14 та ҳудудий филиали тез тиббий ёрдам хизмати ҳамда тиббий автохўжаликлар негизида ташкил қилинсин ва тез тиббий ёрдамнинг ягона вертикал бошқарув тизими йўлга қўйилсин.


2. Белгилансинки:

Марказ Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлардаги тез тиббий ёрдам фаолиятини республика бўйича мувофиқлаштиради ва назорат қилади;

тез тиббий ёрдам хизмати ходимлари ҳамда махсус автотранспорт воситалари (эҳтиёт қисмлар, ёқилғи-мойлаш материаллари ва бошқалар), дори воситалари ва сарфлаш материаллари, тиббий жиҳозлар таъминоти Марказнинг ҳудудий филиалларига ўтказилади;

Марказ ва унинг ҳудудий филиалларида ситуацион мувофиқлаштирувчи бўлимлар ташкил этилиб, туман (шаҳар) ва ҳудудлардаги тез тиббий ёрдам тизими фаолиятини таҳлиллар асосида бошқаради ва такомиллаштириш бўйича таклифлар киритади;

Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги автохўжаликлар таркибидаги тез тиббий ёрдам автотранспорт воситалари Марказнинг ҳудудий филиаллари таркибига ўтказилади ҳамда автотранспорт воситаларига техник хизмат кўрсатиш аутсорсинг шартномалари асосида амалга оширилади;

тез тиббий ёрдам автотранспорт воситаларида ёқилғи-мойлаш материалларининг сарфи электрон дастур орқали назорат қилинади.


3. Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Б. Мусаев) бир ой муддатда Марказ ва унинг ҳудудий филиаллари уставлари ва тузилмаларини тасдиқласин. Бунда, Марказ директорига, зарур ҳолларда, тасдиқланган тузилмаларга ходимларнинг чекланган умумий сони ва иш ҳақи фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.


4. Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Б. Мусаев) Молия вазирлиги (Т. Ишметов), Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н. Хусанов) билан биргаликда соғлиқни сақлаш тизими ходимларининг белгиланган умумий чекланган сони ҳамда давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида Марказ ва унинг ҳудудий филиаллари, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ва унинг ҳудудий филиаллари, марказий туман (шаҳар) шифохоналари ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги автохўжаликларнинг янгиланган штат нормативларини ишлаб чиқсин ва 2022 йил 1 сентябрга қадар тасдиқласин.


5. Қуйидагилар:

Тез тиббий ёрдам сифатини яхшилаш ва аҳолига янада яқинлаштиришга оид чора-тадбирлар дастури (кейинги ўринларда - Дастур) 1-иловага мувофиқ;

Тез тиббий ёрдам хизматини ислоҳ қилишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича ишчи гуруҳ (кейинги ўринларда - Ишчи гуруҳ) таркиби 2-иловага мувофиқ;

Тез тиббий ёрдам тизимида мавжуд автотранспорт воситалари паркини босқичма-босқич янгилаш режаси 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


6. Ишчи гуруҳ (О. Фазилкаримов):

Дастурда белгиланган чора-тадбирлар ижросининг таҳлил қилинишини;

Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида мақбуллаштириладиган бўлим ва ташкилотларнинг белгиланишини ҳамда мулкий, молиявий ва меҳнат муносабатлари белгиланган тартибда ҳал этилишини;

тез тиббий ёрдам хизмати бўйича аҳолига қулай ва сифатли хизмат кўрсатилиши борасида чора-тадбирларнинг амалга оширилишини таъминласин.


7. Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Молия вазирлигининг тез тиббий ёрдам бўйича электрон автоматлаштирилган бошқарув тизимини Тошкент шаҳри тажрибаси асосида республиканинг бошқа ҳудудларида 2023 йил 1 сентябрга қадар тўлиқ жорий қилиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

Бунда, 2022 йил 1 декабрга қадар Андижон, Жиззах, Самарқанд ва Сурхондарё вилоятлари, 2023 йил 1 сентябрга қадар Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Қашқадарё, Навоий, Наманган, Сирдарё, Тошкент, Фарғона ва Хоразм вилоятлари туман (шаҳар)ларидаги диспетчерлик хизматлари тугатилиб, Тошкент шаҳри тажрибаси асосида Марказнинг ҳудудий филиалларида ягона "Call-марказ"лар фаолияти йўлга қўйилсин.

Белгилансинки, тез тиббий ёрдам бўйича электрон автоматлаштирилган бошқарув тизимини жорий этиш Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.


8. Қуйидагилар:

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар ҳокимлари - "Call-марказ"ларни ташкил этиш, жиҳозлаш ва уларнинг инфратузилмасини яратиш (электр, сув, юқори тезликдаги Интернет, телефон, рация алоқаси ва бошқалар) ҳамда атрофни ободонлаштиришга;

соғлиқни сақлаш вазири Б.А. Мусаев - "Call-марказ"ларни жиҳозлаш талабларини белгилаш, уларнинг хизмат кўрсатиш ҳажми ва юқори сифатини таъминлашга шахсан масъул этиб белгилансин.


9. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ "Call-марказ"ларда:

чақирувларни қабул қилувчи ходимлар билан бирга шифокор ходимлардан иборат махсус тиббий маслаҳат хизмати фаолияти ташкил этилади;

раҳбар лавозимларига IT-парклардаги иқтидорли ёшлар орасидан муносиб номзодлар тайинланади;

саралаш орқали бемор аҳволи, касаллик тури ва оғирлик даражасига қараб чақирувларга тегишли тиббий бригадаларни йўналтириш тизими жорий этилади;

тез тиббий ёрдамнинг туман (шаҳар) ёки ҳудуд чегарасидан қатъи назар беморгача масофанинг яқинлигига қараб тиббий бригадани йўналтириш йўлга қўйилади.


10. Ишчи гуруҳ (О. Фазилкаримов) жойларда тез ва шошилинч тиббий ёрдам хизмати фаолиятини такомиллаштириш бўйича қуйидагиларни назарда тутувчи чора-тадбирлар дастури амалга оширилишини таъминласин:

а) Марказ ва унинг ҳудудий филиалларини 4-иловага мувофиқ жойлаштириш, уларни замонавий бино ва иншоотлар билан таъминлаш;

б) Марказнинг ҳудудий филиаллари ва "Call-марказ"ларни жиҳозлаш, инфратузилмасини яратиш (сув, электр, алоқа, Интернет, локал тармоқ ва бошқалар);

в) тез тиббий ёрдам хизмати ходимларини ҳамда автотранспорт воситалари, эҳтиёт қисмлар, ёқилғи-мойлаш ва бошқа материаллар, дори воситалари, сарфлаш материаллари ва тиббий жиҳозлар таъминотини ҳудудий филиалларга ўтказиш;

г) марказий туман (шаҳар) шифохоналари қабулхоналарини шошилинч хизмат кўрсатишга ва юқори технологик тиббий жиҳозларни ўрнатишга мослаштириш;

д) тез тиббий ёрдам автотранспорт воситаларига радиоалоқа воситалари ва GPS-трекерлар ўрнатиш;

е) тез тиббий ёрдам бригадаларини планшетлар билан таъминлаш;

ж) Марказнинг ҳудудий филиалларида электрон автоматлаштирилган бошқарув тизимини Тошкент шаҳри тажрибаси асосида жорий этиш;

з) тез тиббий ёрдам автотранспорт воситаларига техник хизмат кўрсатиш, уларни ёқилғи-мойлаш материаллари билан таъминлашни аутсорсингга ўтказиш ҳамда электрон тизим орқали назорат қилишни ташкиллаштириш.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларига мазкур бандда назарда тутилган чора-тадбирлар натижадорлиги юзасидан 2022 йил 1 декабрга қадар ҳамда 2023 йил 1 сентябрга қадар мутасадди раҳбарлар ҳисоботини эшитиш тавсия этилсин.


11. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Республика шошилинч тиббий ёрдам ўқув-машғулот маркази Республика тез тиббий ёрдам маркази ходимларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш мактаби (кейинги ўринларда - Мактаб) этиб қайта ташкил этилсин ва Марказ тасарруфига ўтказилсин.

Белгилансинки, Мактаб тез тиббий ёрдам хизмати ходимларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш учун ажратилган Давлат бюджети маблағлари ва қонунчилик билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.


12. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Кадастр агентлиги (Ф. Пулатов) билан биргаликда 2022 йил якунига қадар 10 мингта кўчага ном бериш ишларини якунласин.


13. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Шерматов) тез тиббий ёрдам хизматини ташкил этиш ва рақамлаштириш учун Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан камида 25,5 миллиард сўм миқдордаги маблағларни Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Тез тиббий ёрдамни ривожлантириш жамғармасига йўналтирсин.

14. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Жаҳон банки шошилинч хизматларни ривожлантириш лойиҳаси доирасида 5 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағларни тез ва шошилинч тиббий ёрдамни рақамлаштириш тадбирларига йўналтириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


15. Соғлиқни сақлаш муассасаларининг эскирган ва фойдаланилмаётган автотранспорт воситаларини кимошди савдоларида сотишдан тушган маблағлар тез тиббий ёрдам хизмати автопаркини янгилаш мақсадлари учун Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Тез тиббий ёрдамни ривожлантириш жамғармаси ҳисобрақамига йўналтирилсин.


16. Соғлиқни сақлаш вазирлигига тез тиббий ёрдам бўйича электрон автоматлаштирилган бошқарув ҳамда ягона қўнғироқларни қабул қилиш тизимларини республиканинг барча ҳудудларида босқичма-босқич жорий этиш учун Тошкент шаҳрида мазкур тизимларни жорий қилишга жалб қилинган тизим интегратори билан тўғридан-тўғри шартнома тузишга рухсат берилсин. Бунда, кўрсатилган хизмат тарифлари Молия вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси билан келишилган ҳолда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланади.

17. Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Б. Мусаев) 2022 йил якунига қадар мавжуд ўринлар ва штат бирликлари доирасида:

марказий туман (шаҳар) шифохоналарининг шошилинч тиббий ёрдам бўлимларидаги ўринлари педиатрия, терапия ва хирургия бўлимлари таркибига ўтказилиб, беморларни касалликнинг оғирлик даражаси бўйича саралайдиган (триаж) туну-кун ишлайдиган шошилинч қабул бўлимларини;

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази, унинг ҳудудий филиаллари ҳамда барча туманлараро қўшма шикастланишлар ва ўткир қон-томир касалликлари марказларида шошилинч қабул бўлимларини;

Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманидаги 1-сон, Яшнобод туманидаги 4-сон, Юнусобод туманидаги 7-сон шаҳар клиник шифохоналари ҳамда Учтепа туманидаги Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам клиник шифохонаси таркибида алоҳида юридик мақомга эга бўлмаган туманлараро қўшма шикастланишлар ва ўткир қон-томир касалликлари марказларини ташкил этсин.


18. Марказ ва Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази, уларнинг ҳудудий филиаллари ҳамда туманлараро қўшма шикастланишлар ва ўткир қон-томир касалликлари марказларида давлат томонидан кафолатланган бепул тиббий хизмат турларидан ташқари хизматларни пуллик асосда ташкил этишга рухсат берилсин.


19. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Ш. Вафаев), Молия вазирлиги (Т. Ишметов), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Б. Мусаев) янги ташкил этилаётган туманлараро қўшма шикастланишлар ва ўткир қон-томир касалликлари марказларини жиҳозлаш учун Жаҳон банкининг "Ўзбекистонда COVID-19 коронавируси инфекциясига қарши курашиш бўйича шошилинч чораларни кўриш" лойиҳаси доирасида иқтисод қилинган маблағларни йўналтирсин.


20. Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Б. Мусаев):

Молия вазирлиги (Т. Ишметов), Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н. Хусанов) билан биргаликда 2022 йил 1 сентябрга қадар шошилинч қабул бўлимларининг янгиланган штат нормативларини тасдиқласин;

Молия вазирлиги (Т. Ишметов) билан биргаликда 2022 йил 1 декабрга қадар марказий туман (шаҳар) шифохоналарининг ўринлар фондини аҳоли сони ва касалликлар йўналишларидан келиб чиқиб қайта кўриб чиқсин.


21. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига 5-иловага мувофиқ қўшимча ва ўзгартириш киритилсин.


22. Соғлиқни сақлаш вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


23. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб соғлиқни сақлаш вазири Б.А. Мусаев белгилансин.


24. Қарорнинг ўз вақтида ва самарали ижро этилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Л.Н. Тўйчиев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                                       Ш. Мирзиёев




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 16 июндаги

ПҚ-283-сон қарорига

1-ИЛОВА



Тез тиббий ёрдам сифатини яхшилаш ва аҳолига

янада яқинлаштиришга оид чора-тадбирлар

ДАСТУРИ


Т/р

Чора-тадбирлар

номи

Амалга ошириш механизми

Бажариш муддати

Маблағ

Молиялаштириш манбалари

Ижро учун масъуллар

I. ТЕЗ ТИББИЙ ЁРДАМ ХИЗМАТИНИ БОШҚАРИШ

ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

1.1. Тез тиббий ёрдам хизмати республика, вилоят ва туман (шаҳар)

даражаларида ягона бошқарув тизимини шакллантириш

1.

Республика тез тиббий ёрдам маркази (кейинги ўринларда - Марказ) ва унинг 14 та ҳудудий филиалини ташкил қилиш ҳамда тез тиббий ёрдамнинг ягона вертикал бошқарув тизимини йўлга қўйиш.

1. Марказ ва унинг ҳудудий филиаллари устави ва тузилмасини тасдиқлаш.

2022 йил 15 июль


-

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги


2. Тез тиббий ёрдам хизмати ходимларини ҳамда махсус автотранспорт воситалари (эҳтиёт қисмлар, ёқилғи-мойлаш материаллари ва бошқалар), дори воситалари ва сарфлаш материаллари, тиббий жиҳозлар таъминотини Марказнинг ҳудудий филиалларига ўтказиш.

2022 йил 1 август

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Молия вазирлиги,

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

3. Мақбуллаш тириладиган бўлим ва ташкилотларни белгилаш ҳамда мулкий, молиявий ва меҳнат муносабатларини белгиланган тартибда ҳал этиш чораларини кўриш.

2022 йил 1 август

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Молия вазирлиги,

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

4. Марказ ва унинг ҳудудий филиаллари, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ва унинг ҳудудий филиаллари, марказий туман (шаҳар) шифохоналари ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги автохўжаликларнинг янгиланган штат нормативларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2022 йил 1 сентябрь


2.

Тез тиббий ёрдам хизматини ислоҳ қилишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича ҳудудий ишчи гуруҳлар таркибини шакллантириш ва фаолиятини йўлга қўйиш.

1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг қарорлари билан ҳудудий ишчи гуруҳлар таркибини тасдиқлаш ва Соғлиқни сақлаш вазирлигига тақдим этиш.

2022 йил 1 июль


-

-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2. Ишчи гуруҳлар томонидан тегишли ҳудудда тез тиббий ёрдам хизматини ислоҳ қилишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш.

2022 йил 1 август

3.

Марказ ва унинг ҳудудий филиаллари бино ва иншоотларига, уларни жиҳозлашга ҳамда тезкор Интернет, телефон, радиоалоқа тизимларига бўлган меъёрий талабларни ишлаб чиқиш.

Амалий чора-тадбирлар

2022 йил 1 август

-

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

4.

Марказнинг ҳудудий филиалларини мос биноларга жойлаштириш.

Амалий чора-тадбирлар

2022-2023 йиллар давомида

Ҳисоб-китоблар асосида

Маҳаллий бюджет маблағлари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,

вилоятлар ҳокимликлари,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

1.2. Тез тиббий ёрдам фаолиятини рақамлаштириш

5.

Тошкент шаҳри тажрибаси асосида ҳар бир ҳудудда тез тиббий ёрдам бўйича электрон автоматлаштирилган бошқарув тизимини (кейинги ўринларда - Ахборот тизими) жорий этиш.

Бунда, қуйидагиларни назарда тутиш:

ҳар бир ҳудуд бўйича ягона чақирув маркази - "Call-марказ"ларни ташкил этиш ва ҳудуд бўйича барча чақириқларни фақат ушбу "Call-марказ"лар орқали қабул қилиш;

"Call-марказ"лар томонидан чақирувларни бемор аҳволи, касаллик тури ва унинг оғирлик даражасига қараб саралаш ҳамда тегишли тиббий бригадаларни йўналтириш;

тез тиббий ёрдамни туман (шаҳар) ёки ҳудуд чегарасига қараб эмас, беморгача масофанинг яқинлигига қараб кўрсатишни йўлга қўйиш;

дори воситалари сарфини тизим орқали назорат қилиш.

1. Марказнинг ҳудудий филиалларини уларнинг IT-инфратузилмаси, электр таъминоти ва ходимларнинг малака оширганлиги тўғрисида маълумотларни тўлиқ хатловдан ўтказиш.

2022 йил

1 июль


-


-


Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари,

Ахборот тизими интегратори














Соғлиқни сақлаш вазирлиги

2. Ахборот тизимини жорий этиш бўйича шартнома тузиш.

2022 йил

1 август

-

-

3. Техник топшириқ ишлаб чиқиш ва мутасадди ташкилотлардан эксперт хулосасини олиш.


2022 йил

1 август

-

-

4. Ахборот тизимини барча ҳудудларда тўлиқ жорий этиш.

2023 йил 1 сентябрь

Ҳисоб-китоблар асосида

Ахборот-коммуникация технология-ларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари,

Тез тиббий ёрдамни ривожлантириш жамғармаси маблағлари, Жаҳон банкининг кредит маблағлари

5. Марказнинг ҳудудий филиаллари ходимларини Ахборот тизимидан фойдаланиш бўйича билим ва кўникмаларини ошириш.

Режа-жадвал асосида

Ҳисоб-китоблар асосида

Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида

6.

Марказнинг ҳудудий филиаллари ва "Call-марказ"ларни жиҳозлаш ва инфратузилмасини яратиш (электр, сув, юқори тезликдаги Интернет, локал тармоқ, телефон ва бошқалар) ва атрофини ободонлаштириш.

1. Қаттиқ ва юмшоқ инвентарь, компьютер, қўшимча монитор, узлуксиз қувват манбалари (UPS), ахборот панеллари (тегишли мосламалар билан), индивидуал эшитиш мосламалари ва бошқа зарур жиҳозлар билан таъминлаш.


2. Узлуксиз электр таъминоти манбаи билан таъминлаш (захира электр тармоғи, генератор ускунаси, қўшимча аккумулятор батареялари), захира манбаига автоматик ўтиш тизимини (AVR) йўлга қўйиш.


3. Сервер қурилмалари, совитиш мосламалари (кондиционер) билан таъминлаш.


4. Юқори тезликдаги Интернет тармоғига улаш.


5. Локал тармоқни яратиш.


6. Марказлашган видеокузатувни йўлга қўйиш.

2022-2023 йиллар давомида

Ҳисоб-китоблар асосида

Маҳаллий бюджет маблағлари,

Ахборот-коммуникация технология-ларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари,

Тез тиббий ёрдамни ривожлантириш жамғармаси маблағлари, Жаҳон банкининг кредит маблағлари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

7.

Тез тиббий ёрдам автотранспорт воситаларига GPS-трекерлар ва радиоалоқа воситалари ўрнатиш.

Бунда, ҳар бир автомашинанинг ёқилғи сарфи, босиб ўтган масофаси ва унинг жойлашуви онлайн режимда назорат қилинишини назарда тутиш.

Тез тиббий ёрдам автотранспорт воситаларини GPS-трекерлар ва радиоалоқа воситалари билан таъминлаш:

Қорақалпоғистон Республикаси - 156 та;

Андижон вилояти - 245 та;

Бухоро вилояти - 154 та;

Жиззах вилояти - 124 та;

Қашқадарё вилояти - 253 та;

Навоий вилояти - 95 та;

Наманган вилояти - 229 та;

Самарқанд вилояти - 282 та;

Сурхондарё вилояти - 195 та;

Сирдарё вилояти - 95 та;

Тошкент вилояти - 240 та;

Фарғона вилояти - 294 та;

Хоразм вилояти - 149 та;

Тошкент шаҳри - 50 та.

2022 йил якунига қадар

Ҳисоб-китоблар асосида

Маҳаллий бюджет маблағлари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,

вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

8.

Тез тиббий ёрдам хизматида радиоалоқа тармоғини яратиш.

1. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардия, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва бошқа манфаатдор идоралар вакилларидан иборат таркибда ишчи гуруҳни шакллантириш.

2022 йил 1 июль



-

-

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардия, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Ишчи гуруҳ томонидан халқаро тажрибани инобатга олган ҳолда Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардия, Ички ишлар вазирлиги ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тасарруфидаги радиоалоқа тизимидан тез тиббий ёрдам хизматида фойдаланиш имкониятларини ўрганиш ва таҳлилий маълумотлар тайёрлаш.

2022 йил 1 август

3. Тез тиббий ёрдам хизматида радиоалоқа тармоғини яратиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига қарор лойиҳасини киритиш.

2022 йил 1 сентябрь

9.

Тез тиббий ёрдам бригадаларини планшетлар билан таъминлаш.

Тез тиббий ёрдам бригадалари учун планшетлар харид қилиш:

Қорақалпоғистон Республикаси - 176 та;

Андижон вилояти - 325 та;

Бухоро вилояти - 154 та;

Жиззах вилояти - 150 та;

Қашқадарё вилояти - 350 та;

Навоий вилояти - 95 та;

Наманган вилояти - 300 та;

Самарқанд вилояти - 378 та;

Сурхондарё вилояти - 250 та;

Сирдарё вилояти - 140 та;

Тошкент вилояти - 240 та;

Фарғона вилояти - 400 та;

Хоразм вилояти - 169 та;

Тошкент шаҳри - 50 та.

2022 йил якунига қадар

Ҳисоб-китоблар асосида

Маҳаллий бюджет маблағлари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

10.

Аҳолига чақирувларни мобил илова орқали амалга ошириш имкониятини яратиш.

Амалий чора-тадбирлар

2022-2023 йиллар давомида

Ҳисоб-китоблар асосида

Маҳаллий бюджет маблағлари, Ахборот-коммуникация технология-ларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари,

Тез тиббий ёрдамни ривожлантириш жамғармаси маблағлари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

11.

Шифохоналарда мавжуд бўш ўринларни онлайн тарзда электрон ахборот тизими орқали кўриш имкониятини яратиш.

Амалий чора-тадбирлар

2022-2023 йиллар давомида

Ҳисоб-китоблар асосида

Маҳаллий бюджет маблағлари, Ахборот-коммуникация технология-ларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари,

Тез тиббий ёрдамни ривожлантириш жамғармаси маблағлари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

1.3. Шошилинч тиббий ёрдам тизимини такомиллаштириш

12.

Қуйидагиларни ташкил этиш:

Марказий туман (шаҳар) шифохоналаридаги шошилинч тиббий ёрдам бўлимидаги ўринлар педиатрия, терапия ва хирургия бўлимлари таркибига ўтказилиб, беморларни касалликнинг оғирлик даражаси бўйича тақсимлайдиган (триаж) туну-кун ишлайдиган шошилинч қабул бўлими;

Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманидаги 1-сон, Яшнобод туманидаги 4-сон, Юнусобод туманидаги 7-сон шаҳар клиник шифохоналари ҳамда Учтепа туманидаги Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам клиник шифохонаси таркибида, алоҳида юридик мақомга эга бўлмаган туманлараро қўшма шикастланишлар ва ўткир қон-томир касалликлари марказлари;

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази, унинг ҳудудий филиаллари ҳамда барча туманлараро қўшма шикастланишлар ва ўткир қон-томир касалликлари марказларида шошилинч қабул бўлимлари.

Амалий чора-тадбирлар

2022 йил якунига қадар

-

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Молия вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

13.

Шошилинч қабул бўлимларининг янгиланган штат нормативларини тасдиқлаш.

Амалий чора-тадбирлар

2022 йил 1 сентябрь

-

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Молия вазирлиги,

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

14.

Марказий туман (шаҳар) шифохоналари қабулхоналарини ҳамда янги ташкил этилаётган туманлараро қўшма шикастланишлар ва ўткир қон-томир касалликлари марказларини шошилинч хизмат кўрсатишга ва юқори технологик тиббий жиҳозларни ўрнатишга мослаштириш.

Амалий чора-тадбирлар

2022 йил 1 октябрь

Ҳисоб-китоблар асосида

Маҳаллий бюджет маблағлари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

15.

Тез тиббий ёрдам хизматида санитар авиация шаклида тиббий хизматлар кўрсатиш учун ҳаво транспортидан (вертолёт ва самолёт) фойдаланиш тартибини ишлаб чиқиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2022 йил 1 сентябрь

-

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Мудофаа вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

II. ТЕЗ ТИББИЙ ЁРДАМ ХИЗМАТИНИНГ МОДДИЙ-ТЕХНИКА

БАЗАСИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

16.

Эксплуатация муддатини ўтаб бўлган ҳамда маънан эскирган 2 183 дона "Дамас" ва бошқа русумли махсус автотранспорт воситаларини зарур тиббий жиҳозлар билан жиҳозланган замонавий автомобилларга босқичма-босқич алмаштириш.

2022 йилда 890 дона махсус автотранспорт воситасини харид қилиш.

2023-2025 йилларда ҳар йили 419 тадан жами 1 257 та махсус автотранспорт воситаси ҳамда 31 тадан жами 93 та йўлтанламас автотранспорт воситасини харид қилиш.

Тез тиббий ёрдам хизмати фаолиятидан чиқарилаётган "Дамас" автомобилларини:

10 йилдан кўп фойдаланилмаган соз ҳолатдаги махсус автотранспорт воситаларини бошқа даволаш-профилактика муассасаларига тиббий хизмат транспорти сифатида топшириш;

носоз ҳолатдаги ёки 10 йилдан кўпроқ фойдаланилаётган автомобилларни ўрнатилган тартибда аукцион орқали сотиш.

Амалий чора-тадбирлар

2022-2025 йиллар давомида








27 млн АҚШ доллари


Ҳисоб-китоблар асосида








Халқаро молия институтлари маблағлари,

Давлат бюджетидан ажратилган ҳамда Тез тиббий ёрдам тизимини ривожлан-тириш жамғармаси маблағлари

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

17.

Марказнинг ҳудудий филиалларига тез тиббий ёрдам хизмати ходимларини ҳамда махсус автотранспорт, дори воситалари, сарфлаш материаллари ва тиббий жиҳозлар таъминотини ўтказиш.

Автотранспорт воситаларини сақлаш, таъмирлаш, ёқилғи-мойлаш материаллари билан таъминлашни аутсорсинг хизматига ўтказиш ҳамда электрон тизим орқали назорат қилишни ташкиллаштириш.

Амалий чора-тадбирлар

2023 йил 1 январь

-

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Молия вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги,

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

18.

Марказ ва унинг Тошкент шаҳар ҳудудий филиалини замонавий лойиҳа асосида барпо этиш ҳамда тезкор Интернет, телефон хизмати, радиоалоқа тизимлари билан таъминлаш.

Амалий чора-тадбирлар

2023 йил

1 март

Ҳисоб-китоблар асосида

Маҳаллий бюджет маблағлари

Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Қурилиш вазирлиги,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

III. ТЕЗ ТИББИЙ ЁРДАМ ХИЗМАТИ ХОДИМЛАРИНИНГ САЛОҲИЯТИНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ, КЎРСАТИЛАДИГАН ТИББИЙ ЁРДАМ

СИФАТИНИ ОШИРИШ

3.1. Тез тиббий ёрдам хизмати ходимларини рағбатлантириш

тизимини такомиллаштириш

19.

Тез тиббий ёрдам бўйича электрон автоматлаштирилган бошқарув тизими йўлга қўйилган ҳудудларда ушбу тизимдаги маълумотлардан фойдаланган ҳолда ходимлар фаолиятини KPI тизими орқали баҳолаш механизмини жорий этиш.

Қўшма буйруқ

2022 йил 1 октябрь

Ҳисоб-китоблар асосида

Тез тиббий ёрдам муассаса-ларини моддий рағбатлан-тириш ва ривожлан-тириш жамғармалари

маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Молия вазирлиги

20.

Марказ ва унинг ҳудудий филиалларида давлат тадбирларидан ташқари бошқа тадбирларга тез ёрдам бригадаларини жалб қилишни пуллик асосда ташкил этиш.

Амалий чора-тадбирлар

2022 йил 1 сентябрь

-

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Молия вазирлиги

3.2. Тез тиббий ёрдам хизмати ходимларини ўқитиш тизимини такомиллаштириш

ва малака оширишнинг янги механизмларини жорий этиш

21.

Республика тез тиббий ёрдам маркази ходимларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш мактаби фаолиятини йўлга қўйиш.

Бунда қуйидагилар назарда тутилади:

Мактабнинг ҳудудий филиалларини ташкил этиш ва уларнинг грант ҳамда ҳомийлар маблағлари ҳисобидан жиҳозланишини таъминлаш;

Мактаб ва унинг ҳудудий филиалларига пуллик хизматларни ташкил қилишга ҳамда пуллик хизматлардан келиб тушган маблағларни ўзининг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга, KPI тизими асосида ходимларни муносиб рағбатлантиришга йўналтиришга рухсат бериш;

тез тиббий ёрдам бригадаларининг 12 мингдан зиёд шифокорлари ва 28 мингга яқин фельдшер ва ҳамшираларини ўқитиш тизимини йўлга қўйиш;

малака ошириш жараёнига Туркия, Корея Республикаси ва Франция каби тез тиббий ёрдам тизими ривожланган мамлакатлардан мутахассислар жалб қилиш.

Амалий чора-тадбирлар

2022 йил якунига қадар




















Режа-жадвал асосида

-

Хорижий грант ҳамда ҳомийлар маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

22.

Тошкент шаҳри тез тиббий ёрдам станциясидаги симуляцион марказда тез тиббий ёрдам автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини тажриба-синов тариқасида биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича бир ойлик курсда ўқитишни ташкил этиш, бунда:

2022 йил охиригача Тошкент шаҳридаги тез тиббий ёрдам ҳайдовчиларини;

2023 йилдан бошлаб босқичма-босқич ҳудудлардаги тез тиббий ёрдам ҳайдовчиларини ўқитиш.

Режа-жадвал асосида

2022 йил октябрь ойидан бошлаб

-

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

23.

Тез тиббий ёрдам бригадалари ходимларини аттестациядан ўтказиш модулларини ишлаб чиқиш.

Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи

2022 йил 1 октябрь

-

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

24.

Тошкент ва Самарқанд шаҳарлари тез тиббий ёрдам станцияларидаги симуляцион марказларда бир ҳафталик курсда тегишли тез тиббий ёрдам ходимларининг малакасини ошириш, бунда:

2022 йил охиригача Тошкент ва Самарқанд шаҳарларидаги тез тиббий ёрдам ходимларининг;

2023 йилдан бошлаб босқичма-босқич ҳудудлардаги тез тиббий ёрдам ходимларининг малакасини ошириш.

Режа-жадвал асосида

2023 йил якунига қадар

-

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

25.

Тез тиббий ёрдам ходимларини хорижга малака оширишга юбориш.

Режа-жадвал асосида

2022-2023 йиллар давомида

Ҳисоб-китоблар асосида

Иқтидорли ва малакали тиббиёт мутахассислари-ни қўллаб-қувватлаш ҳамда тиббиёт муассасаларига жалб қилиш жамғармаси маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

26.

Тиббиёт йўналишидаги профессионал таълим муассасаларида (тиббиёт техникумлари ва коллежлар) фельдшерликка ўқиётган ёшларни тез тиббий ёрдам автотранспорт воситаларини бошқаришга ўргатиш.

Тиббиёт йўналишидаги профессионал таълим муассасаларида фельдшерликка ўқиётган ёшларни асосий таълим дастурларига қўшимча равишда ҳайдовчиликка ўқитишни йўлга қўйиш.

Бунда:

тиббиёт йўналишидаги профессионал таълим муассасаларини ҳайдовчилик гувоҳномаларини бериш ҳуқуқига эга таълим муассасаларига бириктириш;

ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш истагида бўлган ўқувчилар рўйхатини шакллантириш ва бириктирилган таълим муассасаларига тақдим этиш;

шаклланган гуруҳларни ички ишлар органларидан белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказиш ва ҳайдовчиликка ўқитиш курсларини ташкил этиш.

2022/2023 ўқув йилидан бошлаб

Ҳисоб-китоблар асосида

Бюджет маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Ички ишлар вазирлиги,

Молия вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

3.3. Тез тиббий ёрдам тизимида кўрсатиладиган

тиббий хизматни янада яхшилаш

27.

Тез тиббий ёрдам кўрсатишнинг стандарт ва протоколларини қайта кўриб чиқиш ва тасдиқлаш.

Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи

2022 йил 1 сентябрь

-

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

28.

Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказларида тез тиббий ёрдам орқали келган беморларга ихтисослиги бўйича шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш.  Кўрсатилган тиббий ёрдам учун тўловларни Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси орқали амалга ошириш.

Амалий чора-тадбирлар

2022 йил 1 август

Ҳисоб-китоблар асосида

Соғлиқни сақлаш вазирлигига Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Молия вазирлиги,

Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси

29.

Сирдарё вилоятида тажриба-синов тариқасида нодавлат тиббиёт ташкилотларига тез тиббий ёрдам орқали келган беморларга тиббий ёрдам кўрсатишни йўлга қўйиш. Кўрсатилган тиббий ёрдам учун тўловларни Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси орқали амалга ошириш.

Амалий чора-тадбирлар

2022 йил 1 август

Ҳисоб-китоблар асосида

Давлат тиббий суғуртаси жамғармасига ажратилган маблағлар доирасида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Молия вазирлиги,

Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси

30.

Аҳолининг тез тиббий ёрдам хизматидан фойдаланишдаги масъулияти ва бунинг аҳамиятини кенг тарғиб этувчи материалларни тайёрлаш ва оммавий ахборот воситаларида доимий кўрсатиб бориш.

Амалий чора-тадбирлар

2022-2023 йиллар давомида

-

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги,

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 16 июндаги

ПҚ-283-сон қарорига

2-ИЛОВА



Тез тиббий ёрдам хизматини ислоҳ қилишга қаратилган

чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича

ИШЧИ ГУРУҲ ТАРКИБИ


1. О.Р. Фазилкаримов

-

соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари, Комиссия раиси

2. М.Ш. Юлдашев

-

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги бошқарма бошлиғи, Комиссия раисининг ўринбосари

3. Д.Т. Султанов

-

Вазирлар Маҳкамасининг бош мутахассиси

4. А.Р. Мансуров

-

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги бошқарма бошлиғи

5. У.Р. Рискиев

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги бош бошқарма бошлиғи

6. А.Д. Хасанов

-

Молия вазирлиги департамент директори ўринбосари

7. Ф.Р. Далимов

-

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бошқарма бошлиғи

8. И.М. Эргешев

-

Кадастр агентлиги бошқарма бошлиғи

9. Ф.Ф. Ахунов

-

Қурилиш вазирлиги бошқарма бошлиғи

10. Б.Й. Казакбаева

-

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги бошқарма бошлиғи ўринбосари

11. Лавозими бўйича

-

Республика тез тиббий ёрдам маркази директори

12. А.Х. Гафуров

-

"BePro дастурчилар маркази" МЧЖ бош директори

13. Д.Б. Туляганов

-

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази бош директори, Комиссия котиби

   

Изоҳ: Ишчи гуруҳ аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган ёхуд тегишли функцияларни бажариш зиммасига юкланган шахслар киритилади.




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 16 июндаги

ПҚ-283-сон қарорига

3-ИЛОВА



Тез тиббий ёрдам тизимида мавжуд автотранспорт

воситалари паркини босқичма-босқич янгилаш

РЕЖАСИ

Т/р

Ҳудудлар

Жами

2022

йилда

2023 йилда

2024 йилда

2025 йилда

Махсус автотранспорт воситаси

Йўлтанламас автотранспорт воситаси

Махсус автотранспорт воситаси

Йўлтанламас автотранспорт воситаси

Махсус автотранспорт воситаси

Йўлтанламас автотранспорт воситаси

1.

Қорақалпоғистон Республикаси

145

73

21

3

21

3

21

3

2.

Андижон вилояти

180

63

37

2

37

2

37

2

3.

Бухоро вилояти

131

71

18

2

18

2

18

2

4.

Жиззах вилояти

105

51

16

2

16

2

16

2

5.

Қашқадарё вилояти

225

78

47

2

47

2

47

2

6.

Навоий вилояти

61

31

8

2

8

2

8

2

7.

Наманган вилояти

231

69

52

2

52

2

52

2

8.

Самарқанд вилояти

260

98

52

2

52

2

52

2

9.

Сирдарё вилояти

94

58

10

2

10

2

10

2

10.

Сурхондарё вилояти

169

67

32

2

32

2

32

2

11.

Тошкент вилояти

221

59

52

2

52

2

52

2

12.

Фарғона вилояти

270

108

52

2

52

2

52

2

13.

Хоразм вилояти

131

59

22

2

22

2

22

2

14.

Тошкент шаҳри

17

5

-

4

-

4

-

4


Жами

2 240

890

450

450

450




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 16 июндаги

ПҚ-283-сон қарорига

4-ИЛОВА



Республика тез тиббий ёрдам маркази

ҳудудий филиалларини жойлаштириш

РЕЖА-ЖАДВАЛИ

Т/р

Ҳудудлар

Филиал жойлаштириладиган манзил

Филиални жойлаштириш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирлар

Амалга ошириш муддати

1.

Қорақалпоғистон Республикаси

Нукус шаҳри, Аллаяр Досназаров кўчаси, 100-А-уй

(Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қорақалпоғистон филиали биноси)

Бинода реконструкция ишларини олиб бориш

2023 йил май

2.

Андижон вилояти

Андижон шаҳри, Миллий тикланиш кўчаси, 5-уй

(Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Андижон филиали Тез тиббий ёрдам станцияси)

Бинода реконструкция ишларини олиб бориш

2022 йил август

3.

Бухоро вилояти

Бухоро шаҳри, Баҳоуддин Нақшбанд кўчаси 159-уй

(Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиали Тез тиббий ёрдам станцияси)

Янги бино қуриш

2023 йил июнь

4.

Жиззах вилояти

Жиззах шаҳри, Шифокорлар кўчаси, 1-уй

(Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Жиззах филиали Тез тиббий ёрдам бўлими)

Қўшимча бино қуриш

2023 йил декабрь

5.

Қашқадарё вилояти

Қарши шаҳри, "Хўжахиёл" МФЙ, Абай кўчаси, 2-уй

(Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қашқадарё филиали Тез тиббий ёрдам станцияси)

Бинода реконструкция ишларини олиб бориш ва қўшимча бино қуриш

2023 йил август

6.

Навоий вилояти

Навоий шаҳри, Ибн Сино кўчаси, 27-уй

Қўшимча бино қуриш

2023 йил декабрь

7.

Наманган вилояти

1. Наманган шаҳри, Шоҳруҳобод кўчаси, 26-уй

(Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Наманган филиали Тез тиббий ёрдам станцияси)


2. Наманган шаҳри, "Чаманзор" МФЙ, Гўзал кўчаси, 94-уй

Бинони капитал таъмирлаш




Янги бино қуриш

2023 йил декабрь



2023 йил август

8.

Самарқанд вилояти

Самарқанд шаҳри, Хўжа Аҳрор Вали кўчаси 21-уй

(Сўзангарон тиббиёт коллежи)

Бинода реконструкция ишларини олиб бориш

2022 йил сентябрь

9.

Сурхондарё вилояти

Термиз шаҳри, "Ўзбекистон" МФЙ, Алишер Навоий кўчаси, 68-уй

(Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Сурхондарё филиали Тез тиббий ёрдам бўлими)

Бинони фойдаланишга топшириш

2022 йил сентябрь

10.

Сирдарё вилояти

Гулистон шаҳри, 4-мавзе, Гулистон кўчаси

(Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Сирдарё филиали Тез тиббий ёрдам бўлими)

Бинода реконструкция ишларини олиб бориш

2023 йил сентябрь

11.

Тошкент вилояти

Тошкент вилояти, Нурафшон шаҳри, "Ойбек" МФЙ, Улуғбек кўчаси, 1-уй

(Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Тошкент вилояти филиали Тез тиббий ёрдам станцияси)

Тошкент вилояти, Нурафшон шаҳри, "Бирлик" МФЙ ҳудудидан филиал учун ер майдони ажратиш ва янги бино қуриш

2023 йил июль

12.

Фарғона вилояти

Фарғона шаҳри, "Ифтихор" МФЙ, Табобат кўчаси, 24-уй

(Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиали Тез тиббий ёрдам станцияси)

Бинони капитал таъмирлаш ва реконструкция ишларини олиб бориш, қўшимча бино қуриш

2023 йил август

13.

Хоразм вилояти

Урганч шаҳри, Комилжон Отаниёзов кўчаси, 1-уй

(Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Хоразм филиали Тез тиббий ёрдам бўлими)

Бинони капитал таъмирлаш ва реконструкция ишларини олиб бориш, қўшимча бино қуриш

2023 йил май

14.

Тошкент шаҳри

Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Марказ-4, 17-а-уй

(Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Тошкент шаҳар Тез тиббий ёрдам станцияси)

Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани ҳудудидан Республика тез тиббий ёрдам маркази ҳамда унинг Тошкент шаҳар филиали учун ер майдони ажратиш ва янги бино қуриш

2023 йил март




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 16 июндаги

ПҚ-283-сон қарорига

5-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим қарорларига киритилаётган

қўшимча ва ўзгартириш


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 11 июлдаги "Олий ва ўрта махсус таълим тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4391-сон қарори 12-бандининг иккинчи хатбошиси "рўйхат бўйича" сўзларидан кейин "тиббиёт йўналишидаги ўқув симуляцион асбоб-ускуналар, шунингдек," сўзлари билан тўлдирилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 апрелдаги "Спинал мушак атрофияси ташхиси қўйилган бемор болаларга тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш ва дори воситаларини бепул етказиб бериш тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-217-сон қарори 9-бандининг учинчи хатбошисидаги "1 июнга" сўзлари "1 июлга" сўзлари билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 16 июнь


"Халқ сўзи", 2022 йил 17 июнь











































Время: 0.0088
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск