ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўзбекистон Республикаси Президенти / Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги комиссия ва органлар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 16.06.2022 й. ПФ-155-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташқи сиёсат масалалари бўйича махсус вакили лавозимини жорий этиш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

16.06.2022 й.

N ПФ-155




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ТАШҚИ СИЁСАТ

МАСАЛАЛАРИ БЎЙИЧА МАХСУС ВАКИЛИ

ЛАВОЗИМИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси ташқи сиёсатининг самарали давом эттирилишини таъминлаш, хорижий давлатлар билан ўзаро манфаатли ва кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда мамлакатимизнинг халқаро майдонда нуфузи ва обрўсини янада ошириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси тузилмасига амалдаги штат бирликлари доирасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташқи сиёсат масалалари бўйича махсус вакили (кейинги ўринларда - Махсус вакил) лавозими киритилсин.


2. Қуйидагилар Махсус вакилнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташқи сиёсат соҳасидаги халқаро ва минтақавий ташаббусларининг самарали илгари сурилишини таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси Президентига мамлакат ташқи сиёсатининг устувор йўналишлари ва халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича аниқ таклифлар киритиш;

глобал ва минтақавий муаммолар, ташқи сиёсат масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси позициясини етказиш мақсадида хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотларнинг расмий вакиллари билан доимий ишчи алоқаларини ўрнатиш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг алоҳида топшириқларига асосан ташқи сиёсат ва халқаро ҳамкорликнинг долзарб масалалари бўйича махсус миссияларни бажариш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти иштирокида ўтказиладиган халқаро тадбирлар ва учрашувларни тайёрлашда кўмаклашиш.


3. Белгилансинки:

Махсус вакил Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади;

Махсус вакил мақоми, меҳнатга ҳақ тўлаш, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шарт-шароитлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси ўринбосарига тенглаштирилади.


4. Олий Мажлис палаталари, Вазирлар Маҳкамаси, Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига Махсус вакилнинг фаолияти самарали амалга оширилишида ҳар томонлама кўмаклашиш вазифаси юклатилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари икки ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг штатлар жадвалига тегишли ўзгартиришлар киритсин.


6. Адлия вазирлиги бир ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига мазкур Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.


7. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                            Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 16 июнь











































Время: 0.0296
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск