ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Қишлоқ ва сув хўжалигининг давлат томонидан тартибга солиниши ва қўллаб-қувватланиши /

Маҳаллий ишлаб чиқарувчи кластерлар томонидан узум ва мева-резаворлардан тайёрланган ҳамда табиий равишда ачитилган ҳар бир литр табиий вино (этил спирти қўшилмаган ҳолда) ва бренди маҳсулотларини экспорт қилиш харажатларининг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 10.06.2022 й. 327-сон қарорига 5-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 10 июндаги

327-сон қарорига

5-ИЛОВА



Маҳаллий ишлаб чиқарувчи кластерлар

томонидан узум ва мева-резаворлардан тайёрланган

ҳамда табиий равишда ачитилган ҳар бир литр табиий

вино (этил спирти қўшилмаган ҳолда) ва бренди

маҳсулотларини экспорт қилиш харажатларининг

бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ

       

            

1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

        

1. Мазкур Низом маҳаллий ишлаб чиқарувчи кластерлар томонидан узум ва мева-резаворлардан тайёрланган ҳамда табиий равишда ачитилган ҳар бир литр табиий вино (этил спирти қўшилмаган ҳолда) ва бренди маҳсулотларини экспорт қилиш харажатларининг бир қисмини қоплаш, шартнома шартларини мониторинг қилиш ҳамда берилган субсидияни қайтариш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


талабгор - узум ва мева-резаворлардан тайёрланган ва табиий равишда ачитилган табиий вино (этил спирти қўшилмаган ҳолда) ҳамда бренди (коньяк) маҳсулотларини экспорт қиладиган маҳаллий ишлаб чиқариш корхонаси ва/ёки кластерлари;


хулоса - талабгор томонидан узум ва мева-резаворлардан тайёрланган ва табиий равишда ачитилган табиий вино (этил спирти қўшилмаган ҳолда) ҳамда бренди (коньяк) маҳсулотлари экспорт қилинганлигини тасдиқлаш бўйича ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ таркибда тузиладиган туман ишчи гуруҳи томонидан бериладиган ва белгиланган тартибда субсидия ажратиш учун асос бўладиган ҳужжат;


субсидия - талабгорнинг узум ва мева-резаворлардан тайёрланган ва табиий равишда ачитилган табиий вино (этил спирти қўшилмаган ҳолда) ҳамда бренди (коньяк) маҳсулотларини экспорт қилинганлиги учун ҳар бир литрга беш минг сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорини қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги (кейинги ўринларда - Агентлик) нинг Виночиликни ривожлантириш жамғармасидан ажратиладиган маблағ;


узум ва мева-резаворлардан тайёрланган ва табиий равишда ачитилган табиий вино - майдаланган янги узум ва мева-резаворларни ёки узум ва мева-резаворлар суслосини тўлиқ ёки тўлиқ бўлмаган ҳолда бижғитилган, концентрланган узум ва мева-резаворлар шарбати ва/ёки концентрланган узум ва мева-резаворлар суслосини ва/ёки ректификатланган концентраланган узум ва мева-резаворлар суслосини ва/ёки узум ва мева-резаворлар вакуум суслоси қўшилган ёки қўшилмаган ҳолда, қуйишдан олдин сақланган ва сақланмаган, этил спиртининг ҳажмий улуши 8,5 дан 15 фоизни ташкил этган ва умумий этил спиртининг ҳажмий улуши 15 фоиздан ортиқ бўлмаган вино маҳсулоти;


бренди (коньяк) - эман бочкаларида ва/ёки зангламас металлардан тайёрланган сиғимларда ёки эмалланган сиғимларда эман клепкалари билан олти ойдан уч йил давомида етилтирилган, бренди (коньяк) виноматериалларини фракцион дистилляция қилиш йўли билан олинган бренди (коньяк) дистиллятларидан тайёрланган, этил спиртини ҳажмий улуши 36 фоиздан кам бўлмаган виночилик маҳсулоти.



2-БОБ. СУБСИДИЯНИ БЕРИШ ТАРТИБИ


3. Субсидия ушбу Низомнинг 2-иловасига мувофиқ схема бўйича берилади.


4. Талабгор субсидия олиш учун экспорт фаолиятини амалга оширишганидан сўнг мазкур Низом талаблари асосида хулоса олиш учун туман ишчи гуруҳига ушбу Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклдаги аризани ёзма ёки электрон шаклда юборади.


5. Аризага хорижий ҳамкор билан тузилган шартнома (контракт), божхона юк декларацияси, ҳисоб-фактура (инвойс) ҳамда хорижий ҳамкор томонидан экспорт қилинган маҳсулотлар учун тўлиқ тўлов амалга оширилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхалари илова қилинади.


6. Ушбу Низомнинг 5-бандида кўрсатилган ҳужжатлар тўлиқ бўлмаган ёки белгиланган тартибда расмийлаштирилмаган ҳолда тақдим қилинганда, туман ишчи гуруҳи томонидан сабаблари кўрсатилиб, аризани қабул қилиш рад этилади.


7. Туман ишчи гуруҳи ариза тушган кундан эътиборан беш иш куни ичида:

талабгор ҳамда хорижий ҳамкор ўртасида тузилган шартноманинг ҳаққонийлигини;

талабгор томонидан ҳақиқатда экспорт амалга оширилганлигини;

хорижий ҳамкор томонидан экспорт қилинган маҳсулот учун тўлов тўлиқ амалга оширилганлигини ўрганади.


8. Туман ишчи гуруҳи ўрганиш натижаси юзасидан ушбу Низомнинг 4-иловасига мувофиқ шакл бўйича бир иш куни ичида қуйидаги хулосалардан бирини қабул қилади ва тегишли хулосани талабгорга ёзма ёки электрон шаклда юборади:

а) талабгор томонидан амалга оширилган ишлар ушбу Низом талабларига ҳамда шартномага мувофиқ бўлса, ишчи гуруҳ субсидия ажратиш мақсадга мувофиқлиги юзасидан ижобий хулоса беради;

б) талабгор томонидан амалга оширилган ишлар ушбу Низом талабларига ҳамда шартномага мувофиқ бўлмаса ишчи гуруҳ субсидия ажратиш мақсадга мувофиқ эмаслиги юзасидан салбий хулоса беради.


9. Туман ишчи гуруҳи:

ижобий хулоса расмийлаштирилган тақдирда, хулосанинг икки асл нусхаси талабгорга тақдим этилади ва бир нусхаси туман ишчи гуруҳида сақланади;

салбий хулоса расмийлаштирилган тақдирда, талабгор камчиликларни бартараф этиб, белгиланган тартибда янгидан мурожаат қилиши мумкин.


10. Туман ишчи гуруҳи раҳбари ва аъзолари хулосанинг тўғрилиги ва ҳаққонийлиги учун масъул ҳисобланади.

Талабгор туман ишчи гуруҳининг ушбу қароридан норози бўлган тақдирда, суд органларига шикоят қилиши мумкин.


11. Туман ишчи гуруҳи аъзолари талабгорга субсидия ажратиш тўғрисидаги хулосаларни расмийлаштиришда қуйидагиларга шахсан масъул ҳисобланади:

туман ҳокими - ишчи гуруҳ томонидан расмийлаштирилган ҳужжатларнинг ҳаққонийлигига;

туман ҳокимининг Инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари - субсидия ажратиш бўйича ҳужжатларни ўз вақтида кўриб чиқиш ва расмийлаштиришга;

туман Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи - талабгор ҳамда хорижий ҳамкор томонидан тузилган шартномаларнинг ҳаққонийлигига ҳамда талабгор томонидан ҳақиқатдан экспорт амалга оширилганлигига;

хизмат кўрсатувчи тижорат банки раҳбари - талабгор томонидан экспорт қилинган маҳсулотлар учун тўлов тўлиқ амалга оширилганлигига;

туман Инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи - хорижий ҳамкор билан талабгор ўртасида тузилган шартномаларда маҳаллий ишлаб чиқарувчи ташкилотлар ҳуқуқини ҳимоя қилишга.


12. Талабгор субсидия олиш учун туман ишчи гуруҳининг ижобий хулосасини олгандан сўнг тегишли Агентликка ушбу Низомнинг 5-иловасига мувофиқ шакл бўйича ёзма ёки электрон шаклда ариза беради ва қуйидаги ҳужжатларни аризага илова қилади:

юридик шахснинг номи, солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР) ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, жойлашган ери (почта манзили), сўралаётган субсидиянинг мақсади, лойиҳани амалга ошириш жойи, хизмат кўрсатувчи тижорат банкининг номи ва банкдаги асосий ҳисобварағи кўрсатилган ҳолда субсидия бериш тўғрисидаги ариза;

талабгорга субсидия ажратилиши мақсадга мувофиқлиги тўғрисида туман ишчи гуруҳининг хулосаси ва хулосани қабул қилишга асос бўлган ҳужжатлар нусхаси (шартнома, божхона юк декларацияси, ҳисоб-фактура, хорижий ҳамкор томонидан экспорт қилинган маҳсулотлар учун тўлиқ тўлов амалга оширилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар).

Аризадаги маълумотлар ва тақдим қилинган ҳужжатларнинг тўғрилиги учун талабгор жавобгар ҳисобланади.

Талабгордан ушбу бандда назарда тутилмаган ҳужжатларни тақдим қилишни талаб қилиш тақиқланади.

Агентлик талабгорга тааллуқли бошқа маълумотларни туман ишчи гуруҳларидан талаб қилиб олади.


13. Агентлик ўн беш иш куни ичида:

талабгор томонидан субсидия олиш учун тақдим қилинган ҳужжатларни ушбу Низом талабларига мувофиқлигини ўрганиб чиқади;

камчиликлар аниқланган тақдирда бу ҳақида туман ишчи гуруҳини ва талабгорни ёзма равишда хабардор қилади. Бунда, камчиликлар бартараф этилганидан сўнг, талабгор белгиланган тартибда янгидан мурожаат қилиши мумкин;

талабгор томонидан субсидия олиш учун тақдим қилинган ҳужжатлар ва туман ишчи гуруҳининг ижобий хулосасига биноан талабгор билан субсидия ажратиш тўғрисида тегишли шартномаларни расмийлаштиради.


14. Субсидия Агентлик ва талабгор ўртасида субсидия ажратиш тўғрисида шартномалар белгиланган тартибда расмийлаштирилгандан сўнг хизмат кўрсатувчи тижорат банкларида очилган асосий ҳисобварақларига бир ой муддатда ўтказиб беради.


3-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


15. Ҳар йилги ажратиладиган субсидия тўғрисидаги маълумотлар Агентликнинг расмий веб-сайтида эълон қилиб борилади.


15-1. Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини амалга ошириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш ҳузуридаги Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини субсидиялаш бўйича Техник ишчи гуруҳ томонидан 2025 йил 1 январга қадар ушбу субсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи баҳоланади. Бунда:

субсидияни ажратиш натижасида субсидия ажратилган субъектларнинг маҳсулот ишлаб чиқариш ҳамда экспорт қилиш ҳажми ошганда, субсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи "ижобий";

субсидия олувчи субъект томонидан олинган субсидиядан фойдаланилмаётганлиги ёки ундан самарасиз фойдаланаётганлиги, шунингдек, субсидиялардан бошқа мақсадларда фойдаланилганлиги аниқланганда, субсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи "салбий" деб баҳоланади.

16. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликка мувофиқ жавоб берадилар.

          

          




Низомга

1-ИЛОВА



Маҳаллий ишлаб чиқарувчи

кластерлар томонидан узум ва мева-резаворлардан

тайёрланган ҳамда табиий равишда ачитилган табиий

вино (этил спирти қўшилмаган ҳолда) ва бренди (коньяк)

маҳсулотларини экспорт қилганларга субсидия ажратишга

кўмаклашувчи туман ишчи гуруҳининг

НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ

         

Т/р

    

Ишчи гуруҳ аъзоси

    

1.

Туман ҳокими, ишчи гуруҳ раҳбари


2.

Туман ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари, ишчи гуруҳ раҳбарининг ўринбосари


3.

Туман Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи


4.

тижорат банк раҳбари (хизмат кўрсатувчи)


5.

Туман Инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи, ишчи гуруҳ котиби


         

         




Низомга

2-ИЛОВА



Маҳаллий ишлаб чиқарувчи кластерлар

томонидан узум ва мева-резаворлардан тайёрланган

ҳамда табиий равишда ачитилган табиий вино

(этил спирти қўшилмаган ҳолда) ва бренди (коньяк)

маҳсулотларини экспорт қилганларга субсидия

СХЕМАСИ

         

     

Босқичлар

    


    

Субъектлар

     


       

Тадбирлар

      


   

Муддатлар

      











1-босқич


Талабгор


      

Мазкур Низом талаблари асосида хулоса олиш учун туман ишчи гуруҳига ариза билан ёзма ёки электрон шаклда мурожаат қилади.

     


Ишлар тўлиқ

бажарилганидан сўнг











2-босқич


Туман ишчи

гуруҳи


       

1. Талабгор томонидан амалга оширилган ишлар ушбу Низом талабларига ҳамда шартномага мувофиқ бўлса, ишчи гуруҳ субсидия ажратиш мақсадга мувофиқлиги юзасидан ижобий хулоса беради.


2. Талабгор томонидан амалга оширилган ишлар ушбу Низом талабларига ҳамда шартномага мувофиқ бўлмаса, ишчи гуруҳ субсидия ажратиш мақсадга мувофиқ эмаслиги юзасидан салбий хулоса беради ва ҳужжатларни талабгорга қайтаради.

          


5 иш кунида











3-босқич


Талабгор


Агентликларга ёзма ёки электрон шаклда тегишли ҳужжатларни тақдим қилади.


       

Туман ишчи гуруҳининг ижобий хулосасини олгандан сўнг

        











4-босқич


Агентликлар


                   

1. Талабгор томонидан тақдим қилинган ҳужжатларни ушбу Низом талабларига мувофиқлигини ўрганиб чиқади.


2. Камчиликлар аниқланган тақдирда бу ҳақида туман ишчи гуруҳини ва талабгорни ёзма ёки электрон шаклда хабардор қилади.


3. Талабгор томонидан тақдим қилинган ҳужжатлар ушбу Низом талабларига мувофиқ бўлган тақдирда талабгор билан субсидия ажратиш тўғрисида тегишли шартномани расмийлаштиради.



15 беш иш кунида










5-босқич


Агентликлар


        

Агентлик субсидияни талабгорга хизмат кўрсатувчи тижорат банкларида очилган асосий ҳисобварағига ўтказиб берилади.

         


1 ой муддатда




         

         




Низомга

3-ИЛОВА







































       

туман ишчи гуруҳига


       

    

АРИЗА

         


ҳудудида фаолият юритаётган

(ҳудуд номи)


            


туманида қуйидаги ишларни бажардим.

(талабгор ташкилот номи)


        

Хусусан,


         


        


         


         


         


         


        

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Узумчиликни ривожлантиришда кластер тизимини жорий этиш, соҳага илғор технологияларни жалб қилишни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 28 июлдаги ПҚ-5200-сон қарори асосида бажарилган ишлар учун хулоса беришингизни сўрайман.

         

Хизмат кўрсатувчи тижорат банки номи

.

         

Субсидия олиш учун белгиланган тартибга мувофиқ ҳужжатлар ва маълумотларни тақдим этмоқдаман. Уларнинг ҳақиқийлигини кафолатлайман.

      

      

Илова:

      

       

Талабгор


           

         




Низомга

4-ИЛОВА





"ТАСДИҚЛАЙМАН"

________________тумани ҳокими,

туман ишчи гуруҳи раҳбари

______________ ______________


        

          

Талабгор томонидан узум ва мева-резаворлардан

тайёрланган ва табиий равишда ачитилган табиий вино

(этил спирти қўшилмаган ҳолда) ҳамда бренди (коньяк)

маҳсулотлари экспорти учун субсидия ажратишга

кўмаклашувчи туман ишчи гуруҳининг

ХУЛОСАСИ

         

__________________ туманида табиий вино (этил спирти қўшилмаган ҳолда) ҳамда бренди (коньяк) маҳсулотларини экспорт қилиш учун субсидия ажратиш бўйича ______________ туман ишчи гуруҳи "________________" нинг 20___ йил "____"_________ даги ____-сон мурожаатини ўрганиб чиқди ва қуйидагилар аниқланди:


1. Хорижий ҳамкор номи ва давлати: ______________________________;


2. Экспорт қилинган маҳсулот тури: _______________________________;


3. Экспорт қилинган маҳсулот миқдори (литрда) ва суммаси: ______________________________________________________;


4. Экспорт қилинган маҳсулот учун амалга оширилган тўлов миқдори: ______________________________________________________;


5. Шартнома санаси ва рақами: ___________________________________.

        

       

ХУЛОСА:

         

"_____________________________"га экспорт қилинган тайёр маҳсулотнинг хар бир литри учун 5 000 сўмдан - жами _____ млн сўм субсидия ажратиш мақсадга мувофиқ (ёки мувофиқ эмас) деб топилди.


Туман ишчи гуруҳи аъзолари:

          

Т/р

    

Ф.И.О.

    

Имзо, муҳр

   

Лавозими

          

1.



Туман ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари


2.



Туман Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи


3.



Хизмат кўрсатувчи тижорат банки раҳбари


4.



Туман Инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи


         

         




Низомга

5-ИЛОВА






Ўзбекистон Республикаси

Алкоголь ва тамаки бозорини

тартибга солиш ҳамда виночиликни

ривожлантириш агентлигига


        

          

АРИЗА

         


ҳудудида фаолият юритаётган

(ҳудуд номи)


            


туманида қуйидаги ишларни бажардим.

(талабгор ташкилот номи)


        

Хусусан,


         


        


         


         


         


         


        

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Узумчиликни ривожлантиришда кластер тизимини жорий этиш, соҳага илғор технологияларни жалб қилишни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 28 июлдаги ПҚ-5200-сон қарори асосида белгиланган субсидия ажратилишини сўрайман.

         

Хизмат кўрсатувчи тижорат банки номи

.

         

Тижорат банкида очилган асосий ҳисобварақ

.

                    

Субсидия олиш учун белгиланган талабларга мувофиқ ҳужжатлар ва маълумотларни тақдим этмоқдаман. Уларнинг ҳақиқийлигини кафолатлайман.

      

      

Илова:

      

       

Талабгор


           

         

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 11 июнь






















































Время: 0.0172
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск