ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Шаҳарсозлик кодексининг олдинги таҳрири

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Шаҳарсозлик кодексининг

олдинги таҳрири




ЎзР 28.11.2023 й. ЎРҚ-880-сон Қонунидан олдинги таҳрири



7-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар бир вазирлик, давлат қўмитаси ва идора доирасида қўлланилиши мумкин бўлган идоравий қурилиш нормаларини ўз ваколатлари доирасида ишлаб чиқиши, тасдиқлаши, қайта кўриб чиқиши ёки бекор қилиши мумкин.



18-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Шаҳарсозлик фаолияти соҳасидаги махсус ваколатли давлат органининг ўз ваколатлари доирасида қабул қилинган қарорлари барча вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ҳамда давлат бошқарувининг бошқа органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, шунингдек юридик ва жисмоний шахслар учун мажбурийдир.



20-модда иккинчи қисм еттинчи хатбошининг олдинги таҳрири


вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар томонидан тақдим этилган идоравий қурилиш нормаларини келишиб олади;



27-модда иккинчи қисм ўн биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


ўз ваколатларига кирадиган масалаларни ҳал этиш учун зарур бўлган материалларни, маълумотлар ва ахборотни вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларидан сўрайди ва олади;



45-модда иккинчи қисм учинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ижро этувчи ҳокимият органлари, тегишли вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар билан - ушбу Кодекс 44-моддаси биринчи қисмининг 1 ва 2-бандларида назарда тутилган шаҳарсозлик ҳужжатлари бўйича;



45-модда учинчи қисм иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


ушбу Кодекс 44-моддаси биринчи қисмининг 1-3-бандларида назарда тутилган шаҳарсозлик ҳужжатлари тегишли вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ва уларнинг ҳудудий бўлинмалари, шунингдек маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан;



45-модда учинчи қисм учинчи хатбошининг олдинги таҳрири


ушбу Кодекс 44-моддаси биринчи қисмининг 2-4-бандларида назарда тутилган шаҳарсозлик ҳужжатлари тегишли вазирликлар, давлат қўмиталари, идораларнинг ҳудудий бўлинмалари вакиллари иштирокида Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармалари ҳузуридаги ҳудудий архитектура-шаҳарсозлик кенгашлари ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан.



76-модда биринчи қисм иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


табиий ва техноген хусусиятга эга фавқулодда вазиятлар таъсирига дучор бўлган ҳудудларда - Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг манфаатдор вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ижро этувчи ҳокимият органлари маълумотлари асосидаги тақдимномасига кўра;



76-модда биринчи қисм саккизинчи хатбошининг олдинги таҳрири


ҳаёт фаолиятининг алоҳида режимига эга бўлган аҳоли пунктлари (ҳарбий объектлар, бошқа режимли ҳудудлар, давлат қўриқхоналаридаги ва бошқа қўриқланадиган табиий ҳудудлардаги аҳоли пунктлари) ҳудудларида - манфаатдор вазирликларнинг, давлат қўмиталарининг, идораларнинг тақдимномаларига кўра;



76-модда биринчи қисм тў??изинчи хатбошининг олдинги таҳрири


муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларда - манфаатдор вазирликларнинг, давлат қўмиталарининг ва идораларнинг тақдимномасига кўра амалга оширилади.



76-модда учинчи қисм иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларда - Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, манфаатдор вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар билан келишилган ҳолда;



76-модда учинчи қисм учинчи хатбошининг олдинги таҳрири


ҳаёт фаолиятининг алоҳида режимига эга бўлган аҳоли пунктлари (ҳарбий объектлар, бошқа режимли ҳудудлар, давлат қўриқхоналари ҳудудларида ва қўриқланадиган бошқа табиий ҳудудларда жойлашган аҳоли пунктлари) ҳудудларида - манфаатдор вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар билан келишилган ҳолда;




ЎзР 29.06.2022 й. ЎРҚ-782-сон Қонунидан олдинги таҳрири



82-модданинг олдинги таҳрири


82-модда. Ер участкаларини давлат ва жамият

эҳтиёжлари учун олиб қўйиш ҳамда

зарарнинг ўрнини қоплаш


Ер участкаларини давлат ва жамият эҳтиёжлари учун олиб қўйишга қуйидаги мақсадларда йўл қўйилади:

ерларни мудофаа ва давлат хавфсизлиги, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар эҳтиёжлари учун, эркин иқтисодий зоналарни барпо этиш ва уларнинг фаолият кўрсатиши учун бериш;

халқаро шартномалардан келиб чиқадиган мажбуриятларни бажариш;

фойдали қазилмалар конларини аниқлаш ва қазиб олиш;

автомобиль ва темир йўллар, аэропортлар, аэродромлар, аэронавигация объектлари ҳамда авиатехника марказлари, темир йўл транспорти объектлари, кўприклар, метрополитенлар, тоннеллар, энергетика тизимлари ва электр узатиш линиялари объектлари, алоқа линиялари, космик фаолият объектлари, магистрал қувурлар, муҳандислик-коммуникация тармоқлари қурилиши (реконструкция қилиниши);

аҳоли пунктлари бош режаларининг объектларни Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан, шунингдек қонунларда ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорларида тўғридан-туғри назарда тутилган бошқа ҳолларда қуришга оид қисмини ижро этиш.

Аҳоли пунктларининг тасдиқланган бош режалари мавжуд бўлмаган тақдирда ер участкалари аҳолининг уй-жой-маиший шароитларини яхшилаш, ижтимоий, муҳандислик-коммуникация ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан олиб қўйилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори қабул қилингунига қадар туманлар ва шаҳарларнинг ижро этувчи ҳокимият органлари:

ер участкалари олиб қўйилиши лозим бўлган юридик ва жисмоний шахслар билан очиқ муҳокамалар ўтказади;

олиб қўйиш чоғида юзага келадиган фойда, харажатлар ва зарарларни баҳолашни амалга оширади;

ҳар бир мулкдор билан келишувга кўра кўчмас мулкнинг бозор қиймати ҳамда ер участкалари олиб қўйилиши туфайли мулкдорга етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш турлари ва миқдорлари кўрсатилган ҳолда олиб қўйилаётган ер участкаларининг рўйхатини тузади.

Давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиладиган ер участкаларининг рўйхатлари ўтказилган очиқ муҳокамалар натижаларини инобатга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан тасдиқланади.

Ер участкасини олиб қўйиш ҳамда юридик ва жисмоний шахсларнинг олиб қўйилган ер участкасидаги кўчмас мулк объектларини бузиш фақат кўчмас мулк бозор қийматининг ва мулкдорга етказилган зарарнинг ўрни тўлиқ қопланганидан кейин амалга оширилади.

Давлат органлари томонидан шаҳарсозлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ бўлмаган қарор қабул қилиниши натижасида юридик ва жисмоний шахсга етказилган зарарнинг ўрни давлат ҳисобидан қопланади. Бунда зарарнинг ўрни ноқонуний қарор қабул қилган давлат органининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан қопланади.

Агар давлат органи тугатилган бўлса ёки юридик ва жисмоний шахсга етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш учун маблағлар етарли бўлмаса ёки бюджетдан ташқари маблағлар мавжуд бўлмаса, зарарнинг ўрни Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети ҳисобидан қопланади. Суднинг қарорига кўра, зарарларнинг ўрнини регресс тартибида қоплаш зарар етказилишида айбдор бўлган давлат органларининг мансабдор шахслари зиммасига юкланиши мумкин.




ЎзР 06.06.2022 й. ЎРҚ-775-сон Қонунидан олдинги таҳрири



14-модда тўртинчи қисмининг олдинги таҳрири


Шаҳарсозлик фаолияти субъектлари қонун ҳужжатларига мувофиқ ўзига мулк қилиб, эгалик қилишга ва фойдаланишга берилган ер участкаларидан белгиланган мақсадда фойдаланиши, шунингдек маданий мерос объектларига, табиий ҳамда сунъий ландшафтларга зарар етказмаслиги, аҳолининг ҳаёт фаолияти муҳити ёмонлашишига, шаҳарсозлик фаолияти бошқа субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари камситилишига олиб келадиган хатти-ҳаракатларга йўл қўймаслиги шарт.



























































Время: 0.1796
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск