ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Қўшимча ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Шартномаларнинг алоҳида турлари /

Давлат активларини бошқариш агентлиги директорининг 03.06.2022 й. 01/11-14/18-сон "Ўзбекистон Республикаси риэлторлик хизматларининг миллий стандарти (3-сон РХМС) "Кўчмас мулк объектларининг ва уларга бўлган ҳуқуқларнинг савдосини ташкил этиш"ни тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 17.06.2022 й. 2652-3-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

17.06.2022 й.

N 2652-3




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ АКТИВЛАРИНИ БОШҚАРИШ

АГЕНТЛИГИ ДИРЕКТОРИНИНГ

03.06.2022 й.

N 01/11-14/18


БУЙРУҒИ



"Ўзбекистон Республикаси риэлторлик хизматларининг

миллий стандарти (3-сон РХМС) "Кўчмас мулк

объектларининг ва уларга бўлган ҳуқуқларнинг

савдосини ташкил этиш"ни тасдиқлаш

тўғрисида"ги қарорга ўзгартиришлар

ва қўшимча киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг "Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22 сентябрдаги ПФ-6065-сон "Ўзбекистон Республикасида идентификация ID-карталарни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони ҳамда 2021 йил 24 июлдаги ПҚ-5197-сон "Электрон онлайн-аукционни ўтказиш тартибини соддалаштириш, унинг шаффофлигини ошириш ҳамда иштирокчилар ҳуқуқларининг ишончли ҳимоясини кафолатлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2014 йил 31 декабрдаги 01/27-26/30-сон "Ўзбекистон Республикаси Риэлторлик хизматларининг миллий стандарти (3-сон РХМС) "Кўчмас мулк объектларининг ва уларга бўлган ҳуқуқларнинг савдосини ташкил этиш"ни тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорига (рўйхат рақами 2652, 2015 йил 3 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 5-сон, 60-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Давлат активларини бошқариш

агентлиги Директори                                                    А.Ж. Ортиков






Буйруққа

ИЛОВА



"Ўзбекистон Республикаси Риэлторлик хизматларининг

миллий стандарти (3-сон РХМС) "Кўчмас мулк

объектларининг ва уларга бўлган ҳуқуқларнинг

савдосини ташкил этиш"ни тасдиқлаш

тўғрисида"ги қарорга киритилаётган

ўзгартиришлар ва қўшимча


1. Қарор муқаддимасидаги "Ўзбекистон Республикасининг "Риэлторлик фаолияти тўғрисида"ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 10 майдаги 129-сон "Риэлторлик фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикасининг "Риэлторлик фаолияти тўғрисида"ги Қонунига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. Иловада:


а) муқаддимадан "Ўзбекистон Республикасининг "Риэлторлик фаолияти тўғрисида"ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 10 майдаги 129-сон "Риэлторлик фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига мувофиқ" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


б) 4-банд қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Устав фондида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар, шунингдек устав фондининг 50 фоизи ва ундан ортиғи 50 фоиз ва ундан ортиқ миқдорда давлат улушига эга юридик шахсга тегишли бўлган юридик шахсларнинг кўчмас мулкларини реализация қилиш "E-auksion" электрон савдо платформасида электрон онлайн-аукцион йўли билан амалга оширилади";


в) 12-банднинг учинчи хатбошиси ва 34-банднинг учинчи хатбошисидаги "паспорт нусхаси" деган сўзлар "паспорт ёки идентификация ID-картаси маълумотлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. Мазкур ўзгартиришлар ва қўшимча Риэлторлик ташкилотлари уюшмаси билан келишилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 17 июнь




































Время: 0.2023
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск