ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Жисмоний тарбия ва спорт / Спортнинг алоҳида турлари /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 20.06.2022 й. ПҚ-287-сон "Қўл жанги спорт турини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

20.06.2022 й.

N ПҚ-287



ҚЎЛ ЖАНГИ СПОРТ ТУРИНИ ЯНАДА

РИВОЖЛАНТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Қўл жанги спорт турини аҳоли, айниқса, ёшлар, Қуролли Кучлар ҳарбий хизматчилари ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг ходимлари ўртасида янада оммалаштириш, соҳа учун моддий-техник базани мустаҳкамлаш ҳамда малакали кадрлар, тренерлар ва ҳакамлар тайёрлашга бўлган эътиборни янада кучайтириш мақсадида:


1. Қуйидагилар:

қўл жанги бўйича 10 минг нафардан ортиқ ёшлар ва ҳарбий хизматчилар (ходимлар) спорт машғулотлари билан мунтазам шуғулланиб келаётганлиги;

қўл жанги бўйича 230 нафар Ўзбекистон спорт усталари ва 60 нафар Халқаро тоифадаги Ўзбекистон спорт усталари етишиб чиққанлиги;

қўл жанги ўзида бокс, таэквондо, кураш, каратэ, самбо, ушу каби спорт турларини жамлаганлиги ва сўнгги йилларда бошқа анъанавий спорт турларига нисбатан кенг оммалашиб бораётганлиги;

Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг Қўл жанги федерацияси республиканинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва "Динамо" жисмоний тарбия спорт жамияти ташаббуси билан ташкил этилганлиги;

қўл жанги Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатлари орасида ҳар йили ўтказиладиган "Армия ўйинлари" дастурига киритилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қўл жанги спорт турини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари этиб қуйидагилар белгилансин:

қўл жанги бўйича тизимли равишда мусобақалар ўтказиш ҳамда иқтидорли спортчиларни аниқлаш, танлаш ва саралаш (селекция);

қўл жангини янада оммалаштириш, бу борада ёшларни спорт клублари, спорт мактабларининг секциялари ва тўгаракларига кенг жалб этиш ҳамда шу орқали спортчиларнинг жиноятларни содир этиш ва жиноий гуруҳларга қўшилиб кетишининг олдини олиш;

қўл жанги бўйича профессионал тренерлар, малакали ҳакамлар ва мутахассисларни тайёрлаш тизимини ривожлантириш, ўқув-услубий қўлланмалар ишлаб чиқиш;

қўл жанги билан шуғулланиш учун зарур моддий-техник база ва инфратузилмани шакллантириш;

қўл жангини ҳам устувор спорт тури сифатида Қуролли Кучлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг жисмоний тайёргарлик машғулотларига босқичма-босқич киритиш;

қўл жангини Қуролли Кучлар хизматчилари ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари ҳамда аҳоли ўртасида, шу жумладан, оммавий ахборот воситалари орқали кенг тарғиб қилиш.


3. Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг Қўл жанги федерацияси, Миллий гвардия, Давлат хавфсизлик хизмати, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси ҳамда Спортни ривожлантириш вазирлигининг 2023 йилдан бошлаб анъанавий тарзда қўл жанги спорт тури бўйича:

ҳар йили Тошкент шаҳрида 14 январь - Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган Қуролли Кучлар чемпионатини ҳамда ўз хизмат вазифасини бажариш чоғида қаҳрамонлик ва жасорат кўрсатиб, ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ходимлар хотирасига бағишланган Хотира турнирини ташкил этиш;

ҳар йили Наманган шаҳрида профессионал спортчилар ўртасида "Ўзбекистон Республикаси Президенти кубоги" халқаро турнирини ўтказиш;

ҳар икки йилда бир маротаба Қарши, Самарқанд ва Бухоро шаҳарларида ёшлар ўртасида "Амир Темур кубоги" халқаро турнирини ўтказиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.

Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг Қўл жанги федерацияси (Р. Джураев), Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (А.Икрамов) манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда:

икки ой муддатда ушбу қарорнинг 3-бандида кўрсатилган мусобақаларга пухта тайёргарлик кўриш ва уларни юқори савияда ўтказиш бўйича чора-тадбирлар режасини тасдиқласин;

халқаро турнирларда маҳаллий спортчилар билан биргаликда юқори рейтингга эга бўлган кучли халқаро спортчилар, тренерлар ва ҳакамларнинг иштирокини таъминласин;

юқоридаги мусобақалар ва турнирларни ўтказиш жараёнини маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари ҳамда бошқа коммуникация манбаларида кенг ёритсин.

Туризм қўмитаси (У. Шадиев) юқоридаги мусобақалар ва турнирларни туристик маршрутлар объектлари рўйхатига киритсин, уларга хорижий ва маҳаллий туристларни жалб қилиш чораларини кўрсин.

4. Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (А.Икрамов), Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг Қўл жанги федерацияси (Р. Джураев):

уч ой муддатда қўл жанги бўйича тренерлар, ҳакамлар ва мутахассисларни қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш режасини тасдиқласин ва унинг амалга оширилишини таъминласин;

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги билан биргаликда 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб умумий ўрта таълим мактабларида қўл жанги бўйича таниқли ва фахрий спортчилар ҳамда тренерлар иштирокида семинар, тренинг, маҳорат сабоқларини ташкил этсин.

5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг Қўл жанги федерацияси билан биргаликда икки ой муддатда:

а) ҳар бир ҳудуднинг битта туман (шаҳар)ида қўл жангини устувор спорт тури сифатида белгиласин ҳамда уни ривожлантириш ва оммалаштириш бўйича "йўл хариталари"ни ишлаб чиқсин. Бунда, қуйидагилар назарда тутилсин:

тегишли туман (шаҳар)да қўл жанги бўйича спорт базаларини ташкил этиш ёки мавжудларини ушбу спорт турига қайта ихтисослаштириш;

тегишли туман (шаҳар)да қўл жангини оммалаштириш мақсадида маҳаллий бюджетларнинг қолдиқ маблағлари ва даромадлар режасининг ошириб бажарилган қисмидан маблағ йўналтириш;

б) Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг Қўл жанги федерацияси ҳудудий бўлинмаларининг молиявий ва моддий-техник базасини мустаҳкамлашга кўмаклашсин;

в) жойлардаги раҳбар кадрлар орасидан номзодларни Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг Қўл жанги федерацияси ҳудудий бўлинмаларининг раиси лавозимига тавсия этиб борсин.


6. Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Ж. Артикходжаев), Давлат активларини бошқариш агентлиги (А. Ортиқов), Спортни ривожлантириш вазирлиги (А. Икрамов) 2022 йил якунига қадар Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг Қўл жанги федерациясини маъмурий бино билан, шунингдек, қўл жанги бўйича миллий терма жамоа аъзоларининг ўқув-машғулот йиғинларини ўтказиш учун спорт базаси билан текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида таъминлаш чораларини кўрсин. Бунда:

Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг Қўл жанги федерацияси томонидан спорт базаларига методик ёрдам кўрсатиш;

Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг Қўл жанги федерацияси томонидан умумий ва махсус жисмоний тайёргарлик, ўқув машғулотлари ва мусобақаларни ўтказиш учун очиқ турдаги спорт майдони ва спорт залларидан фойдаланиш белгилаб қўйилсин.


7. Қўл жанги спорт турини янада ривожлантириш ва оммалаштириш бўйича қўшимча манзилли чора-тадбирлар дастури иловага мувофиқ тасдиқлансин.


8. Миллий гвардия (Р. Джураев), Давлат хавфсизлик хизмати (А. Азизов), Мудофаа вазирлиги (Б. Курбанов), Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов), Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (А. Кулдашев), Давлат божхона қўмитаси (А. Мавлонов) ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари бир ой муддатда Қуролли Кучлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг жисмоний тайёргарлик машғулотларига қўл жангини киритиш, шунингдек, тизим хизматчилари ва ходимлари орасида мазкур спорт турини кенг тарғиб қилиш бўйича "йўл хариталари"ни ишлаб чиқсин ва амалга оширсин.


9. Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг Қўл жанги федерацияси (Р. Джураев), Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (А. Кўчимов), Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси (А. Хаджаев), Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (А. Ходжаев) ҳамда Спортни ривожлантириш вазирлиги (А. Икрамов) бир ой муддатда қуйидагиларни назарда тутувчи қўл жанги спорт турини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишларни оммалаштиришга қаратилган тарғибот дастурини ишлаб чиқсин ва амалга оширсин:

қўл жанги бўйича мақолалар ёзиш ва эълон қилиш, шунингдек, махсус роликлар тайёрлаш ва эфирга узатиш;

фахрий устозлар ва нуфузли мусобақалар ғолиблари иштирокида туркум телекўрсатувларни ташкил этиш;

қўл жанги бўйича мусобақаларни ўтказиш жараёнларини ҳамда уларда эришилган ютуқларни кенг ёритиш ва тарғиб қилиш.


10. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ҳудудий телеканаллар, оммавий ахборот воситалари ва бошқа коммуникация манбаларида мазкур қарорнинг мақсад ва вазифалари, қўл жанги спорт тури бўйича маълумотларни кенг ёритиб бориш ишларини амалга ошириб борсин.


11. Ушбу қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб ёшлар сиёсати ва спорт вазири А.И. Икрамов ҳамда Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг Қўл жанги федерацияси раиси, Миллий гвардия қўмондони Р.М. Джураев белгилансин.

Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси К.К. Куранбаев зиммасига юклансин.


Ўзбекистон Республикаси Президенти                                                Ш. Мирзиёев




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 20 июндаги

ПҚ-287-сон қарорига

ИЛОВА



Қўл жанги спорт турини янада ривожлантириш ва

оммалаштириш бўйича қўшимча манзилли

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ДАСТУРИ

N

Чора-тадбирлар

Амалга ошириш механизмлари

Ижро муддатлари

Молиялаштириш манбалари

Масъул ижрочилар

1.

Ёшлар ўртасида қўл жангини кенг тарғиб қилиш.

1. Умумий ўрта таълим мактабларида қўл жанги бўйича таниқли ва фахрий спортчилар ҳамда тренерлар иштирокида семинар, тренинг, маҳорат сабоқларини ташкил этиш жадвалини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


Ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш - 2022 йил август


Ижрочилар ва ҳомийлар маблағлари


Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (А.Икрамов), Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари Қўл жанги федерацияси (Р.Джураев), Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х.Умарова)

2. Қўл жанги бўйича ўқув-услубий қўлланмаларни тайёрлаш ва нашр этиш.

Амалга ошириш -

2022/2023 ўқув йилидан бошлаб


2023 йил

апрель

Ҳомийлик маблағлари

Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари қўл жанги федерацияси (Р.Джураев), Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (А.Икрамов)

3. Ҳудудларда, туман (шаҳар) марказларида, умумий ўрта таълим мактабларида, истироҳат боғларида ва бошқа масканларда "Қўл жанги спорт тури куни"ни кенг нишонлаш.

Ҳар йили

23 март

Ижрочилар ва ҳомийлар маблағлари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х.Умарова), Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари Қўл жанги федерацияси (Р.Джураев)

2.

Қўл жанги бўйича халқаро ва республика мусобақаларини ўтказиш.

1. Ҳар йили 14 январь - Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган Қуролли Кучлар чемпионатини ҳамда хизмат вазифасини бажариш чоғида қаҳрамонлик ва жасорат кўрсатиб, ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ходимлар хотирасига бағишланган Хотира турнирини ташкил этиш.

2023 йил

январь,

апрель


Ижрочилар ва ҳомийлар маблағлари

Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг Қўл жанги федерацияси (Р.Джураев), Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (А.Икрамов), Миллий гвардия (Р.Джураев), Давлат хавфсизлик хизмати (А.Азизов), Мудофаа вазирлиги (Б.Курбанов), Ички ишлар вазирлиги (П.Бобожонов), Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (А.Кулдашев), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Ш.Кудбиев), Маданият ва туризм вазирлиги (О.Назарбеков), Бухоро (Б.Зарипов), Қашқадарё (М.Азимов), Наманган (Ш.Абдуразаков), Самарқанд (Э.Турдимов) ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Ш.Умурзаков) ҳокимликлари

2. Ҳар йили профессионал спортчилар ўртасида "Ўзбекистон Республикаси Президенти кубоги" халқаро турнирини ўтказиш.

2023 йил

июль

3. Ҳар икки йилда бир маротаба ёшлар ўртасида "Амир Темур кубоги" халқаро турнирини ўтказиш.

2024 йил

апрель

3.

Қўл жанги бўйича миллий терма жамоа аъзоларининг нуфузли халқаро мусобақаларда иштирокини таъминлаш.

1. Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режаларига асосан қўл жанги бўйича мусобақаларни тизимли равишда ўтказиш.


2. Иқтидорли спортчиларни аниқлаш, танлаш ва саралаш (селекция), шунингдек, миллий терма жамоалар таркибига киритиш.


3. Нуфузли халқаро мусобақаларда терма жамоа аъзоларининг иштирокини таъминлаш.

2022-2023 йиллар давомида

Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режаларида назарда тутилган маблағлар

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (А.Икрамов), Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари Қўл жанги федерацияси (Р.Джураев)

4.

Қўл жанги бўйича тренерлар, ҳакамлар ва мутахассисларни қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш.

1. Қўл жанги бўйича малака ошириш курсларига жалб қилинмаган тренерлар, ҳакамлар ва мутахассисларнинг рўйхатини шакллантириш ва тасдиқлаш.

2022 йил июнь


Ижрочилар маблағлари

Спортни ривожлантириш вазирлиги (А.Икрамов),  Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг Қўл жанги федерацияси (Р.Джураев)

2. Тасдиқланган рўйхат асосида тренерлар, ҳакамлар ва мутахассисларни қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш курсларини ташкил этиш.

2022 йил

август

5.

Туман (шаҳар)ларда қўл жанги бўйича давлат-хусусий шериклик асосида клублар фаолиятини ташкил этиш.

1. Тадбиркорлик субъектлари ва салоҳиятли инвесторлар билан қўл жанги бўйича клубларни ташкил қилиш юзасидан музокаралар олиб бориш.


2. Тадбиркорлик субъектлари ва салоҳиятли инвесторларга клубларни ташкил қилиш бўйича ҳар томонлама кўмак бериш ва клублар фаолиятини йўлга қўйиш.

2022-2023 йиллар давомида

Ижрочилар ва тадбиркорлик субъектлари маблағлари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари Қўл жанги федерацияси (Р.Джураев), Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги (З.Бозоров)

6.

Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари Қўл жанги федерацияси ҳудудий бўлинмаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга кўмаклашиш.

1. Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари Қўл жанги федерацияси ҳудудий бўлинмаларининг моддий-техника базаси ва ресурс имкониятларини хатловдан ўтказиш.

2022 йил

август


Ижрочилар ва ҳомийлар маблағлари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари Қўл жанги федерацияси (Р.Джураев)

2. Хатлов натижаларига кўра ҳудудий бўлинмаларнинг молиявий ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, уларга бўш турган биноларни белгиланган тартибда ажратиб бериш.

2022 йил декабрь

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 20 июнь


"Халқ сўзи", 2022 йил 21 июнь



































Время: 0.2069
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск