Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим / Умумий масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 16.06.2022 й. ПҚ-284-сон "Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бошқаруви тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

16.06.2022 й.

N ПҚ-284



ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС

ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ БОШҚАРУВИ

ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Олий, ўрта махсус ва профессионал таълим тизимида давлат бошқарувини такомиллаштириш, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги раҳбариятининг шахсий масъулияти ва жавобгарлигини ошириш ҳамда профессионал таълим тизимини илғор хорижий тажрибалар асосида ривожлантириш мақсадида:


1. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг (кейинги ўринларда - Вазирлик) марказий аппарати тузилмасида:

олий ва ўрта махсус таълим вазирининг профессионал таълимни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозими киритилсин;

Профессионал таълим-ўқув методик мувофиқлаштириш бош бошқармаси негизида Профессионал таълим муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириш департаменти ташкил этилсин.


2. Белгилансинки:

а) олий ва ўрта махсус таълим вазирининг профессионал таълимни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари бир вақтнинг ўзида Профессионал таълим муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириш департаменти директори ҳисобланади;

б) олий ва ўрта махсус таълим вазирининг профессионал таълимни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари:

вазирлик тизимидаги профессионал таълим муассасалари фаолиятига раҳбарлик қилади, уларда иш самарали ташкил этилишини таъминлайди, юклатилган вазифалар ва функциялар тўлиқ бажарилиши учун шахсан жавоб беради;

профессионал таълим муассасаларида мутахассислар тайёрлаш сифатини, таълим дастурлари мазмуни ва даражасини Таълимнинг халқаро стандарт таснифлагичи ва миллий малака рамкалари талабларига мослигини таъминлайди;

иш берувчиларнинг эҳтиёжлари ва таклифлари, илғор хорижий тажриба, иқтисодиётнинг реал секторидаги таркибий ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда профессионал таълим муассасаларида меҳнат бозорида талаб юқори бўлган мутахассисларни тайёрлаш бўйича ишларни ташкил этади;

профессионал таълим муассасалари учун ўқув адабиётлари, электрон таълим ресурслари ва методик қўлланмаларни тайёрлаш ҳамда таълим жараёнига жорий этиш чора-тадбирларини амалга оширади;

профессионал таълим муассасаларида ўқув жараёни халқаро амалиётга мувофиқ ташкил этилиши, соҳада янги педагогик технологиялар ва ўқитиш услублари жорий қилинишини таъминлайди;

профессионал таълим муассасаларининг ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш корхоналари билан интеграциясини таъминлаш, соҳада дуал таълим шаклини ривожлантириш, ўқувчилар амалиётини юқори савияда ташкил этиш ва келгусида уларни иш билан банд қилиш чораларини кўради;

профессионал таълим тизими учун юқори малакали ўқитувчилар ва ишлаб чиқариш таълими усталари тайёрланишини таъминлайди, соҳа ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ишларини ташкил этади;

профессионал таълим соҳасида давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш, инвестициялар, шу жумладан халқаро молия институтлари маблағларини жалб этиш чораларини кўради, уларнинг самарали ишлатилишини назорат қилади;

Вазирлик тасарруфидаги профессионал таълим муассасалари бино ва иншоотларини жорий сақлаш ва жиҳозлаш, шунингдек, уларни зарур хомашё билан таъминлаш ишларини ташкил этади ва мувофиқлаштиради;

в) олий ва ўрта махсус таълим вазирининг профессионал таълимни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимини киритиш ҳамда Профессионал таълим муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириш департаментини ташкил этиш учун талаб этиладиган 30 нафар штат бирлиги Вазирликнинг амалдаги штат бирликлари доирасида ҳамда 1-иловага мувофиқ тасарруфида тугатилаётган профессионал таълим муассасалари мавжуд бўлган вазирлик ва давлат қўмиталарининг 16 нафар штат бирликларини мақбуллаштириш ҳисобига шакллантирилади.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 11 июлдаги "Олий ва ўрта махсус таълим тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4391-сон қарорига 2-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


4. Вазирлик уч ой муддатда қуйидагиларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин:

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тўғрисида янгиланган низом лойиҳасини;

қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифларни.


5. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси А.А. Абдувахитов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                                      Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 16 июндаги

ПҚ-284-сон қарорига

1-ИЛОВА



Штат бирликлари Олий ва ўрта махсус

таълим вазирлигига ўтказилаётган вазирлик

ва давлат қўмиталари рўйхати

          

Т/р

   

Вазирлик ва давлат қўмиталари

   

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига ўтказилаётган штат бирликлари сони

       

1.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги


2

2.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги


3

3.

Қурилиш вазирлиги


2

4.

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги


1

5.

Сув хўжалиги вазирлиги


2

6.

Туризм ва маданий мерос вазирлиги


2

7.

Транспорт вазирлиги


1

8.

Энергетика вазирлиги


1

9.

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси


2


Жами:


16

         

             




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 16 июндаги

ПҚ-284-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2019 йил 11 июлдаги "Олий ва ўрта махсус таълим

тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини жорий

этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4391-сон қарорига

киритилаётган ўзгартиришлар

        

1. 1-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Ўзбекистон Республикаси Олий ва

ўрта махсус таълим вазирлигининг

ташкилий тузилмаси

        















      

Ўзбекистон Республикаси Олий

ва ўрта махсус таълим вазирлиги

       


















































































































Давлат олий таълим муассасалари







      

Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари ва илғор технологияларни татбиқ этиш маркази

        
















































            

1. Андижон давлат университети


2. Андижон давлат университетининг Педагогика институти


3. Андижон давлат чет тиллари институти


4. Андижон иқтисодиёт ва қурилиш институти


5. Андижон машинасозлик институти


6. Бухоро давлат университети


7. Бухоро давлат университетининг Педагогика институти


8. Бухоро муҳандислик-технология институти


9. Гулистон давлат университети


10. Жиззах давлат педагогика институти


11. Жиззах политехника институти


12. Қарши давлат университети


13. Қарши давлат университетининг Педагогика институти


14. Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти


15. Қорақалпоқ давлат университети


16. Қўқон давлат педагогика институти


17. Навоий давлат педагогика институти


18. Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети


19. Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети ҳузуридаги Нукус кончилик институти


20. Наманган давлат университети


21. Наманган давлат чет тиллари институти


22. Наманган муҳандислик-қурилиш институти


23. Наманган муҳандислик-технология институти


24. Нукус давлат педагогика институти


25. Самарқанд давлат университети


26. Самарқанд давлат университетининг Денов тадбиркорлик ва педагогика институти


27. Самарқанд давлат университетининг Каттақўрғон филиали


28. Самарқанд давлат университетининг Ўзбекистон-Финляндия педагогика институти


29. Самарқанд давлат чет тиллар институти


30. Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


31. Термиз давлат университети



       

32.Термиз давлат университетининг Педагогика институти


33. Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти


34. Тошкент давлат иқтисодиёт университети


35. Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиали


36. Тошкент давлат педагогика университети


37. Тошкент давлат техника университети


38. Тошкент давлат техника университети Қўқон филиали


39. Тошкент давлат техника университети Олмалиқ филиали


40. Термиз муҳандислик-технология институти


41. Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети


42. Тошкент давлат шарқшунослик университети


43. "Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти" миллий тадқиқот университети


44. "Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти" миллий тадқиқот университети ҳузуридаги Бухоро табиий ресурсларни бошқариш институти


45. "Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти" миллий тадқиқот университети ҳузуридаги Қарши ирригация ва агротехнологиялар институти


46. Тошкент кимё-технология институти


47. Тошкент кимё-технология институти Шаҳрисабз филиали


48. Тошкент кимё-технология институти Янгиер филиали


49. Тошкент молия институти


50. Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти


51. Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети


52. Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети


53. Ўзбекистон Миллий университети


54. Ўзбекистон Миллий университети Жиззах филиали


55. Урганч давлат университети


56. Фарғона давлат университети


57. Фарғона политехника институти

         



      

Афғонистон фуқароларини

ўқитиш таълим маркази

       




















     

Олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш бош илмий-методик маркази

        























     

Педагогик инновациялар, профессионал таълим бошқарув ҳамда педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти

         























   

Ўқув устахоналари, техник регламентлар ва метрологик назорат хизмати

        




















    

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармалари

        























    

Рақамли таълим технологияларини ривожлантириш маркази

          




















     

Талаба ва ўқувчиларнинг маънавий юксалишига кўмаклашиш маркази

        




















         

"Ягона буюртмачи хизмати"

инжиниринг компанияси

       




















Профессионал таълим муассасалари




        

2. 2-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

        

"Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус

таълим вазирлиги марказий аппаратининг

тузилмаси

      








































Вазирлик ҳайъати








Вазир


Вазир ёрдамчиси























































































Вазирнинг биринчи ўринбосари



Вазирнинг профессионал таълимни ривожлантириш масалалари бўйича

ўринбосари




Вазирнинг фан ва инновациялар бўйича ўринбосари



     

Вазирнинг ёшларни қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий-иқтисодий

масалалар бўйича

ўринбосари

      

















































Таълим стандартлари ва норматив таъминоти департаменти

1



Профессионал таълим муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириш департаменти*




Илмий-тадқиқот ва инновацион фаолиятни ривожлантириш бошқармаси

1




Иқтисодиёт бошқармаси

1






















































Олий ва профессионал таълим интеграциясини таъминлаш бўлими

2



Таълим жараёнини ташкил этишни мувофиқлаштириш бошқармаси

1




Илмий ва инновацион фаолиятни мувофиқ- лаштириш бўлими

3




Молиялаштириш, иқтисодий ривожланишни режалаштириш бўлими

3






















































Олий таълимнинг меъёрий-услубий таъминоти бўлими

2



Ўқув-норматив ҳужжатларни ишлаб чиқишни ташкил этиш бўлими

4




Олий таълимдан кейинги таълимни мувофиқлаштириш бўлими

3




Техник таъминот ва эксплуатация бўлими

2






















































Иқтидорли ёшларни саралаш, академик лицейлар ва ихтисослашган таълим муассасалари бўлими

3



Ўқув-методик таъминотни ташкил этиш бўлими

3




Малака ошириш ва қайта тайёрлашни ташкил этиш бошқармаси

3




Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи бошқармаси

4






















































Халқаро алоқалар

бошқармаси

4



Касбий кўникмаларни шакллантириш бошқармаси

1




Рақамли ривожланиш

бошқармаси

4




Инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бошқармаси

1






















































Халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлаш бошқармаси

2



Таълим сифатини баҳолаш ва мониторинг қилиш бўлими

3













Инвестиция лойиҳаларини шакллантириш бўлими

3



































































Педагог кадрларнинг касбий салоҳиятини ривожлантириш бўлими

3













Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш бўлими**

3








































































Меҳнат бозори таҳлили ва амалиётни ташкил этиш бошқармаси

1













Маънавий-

маърифий

ишлар бошқармаси

5








































































Ишлаб чиқариш ва меҳнат бозори эҳтиёжлари мониторинги бўлими

3













Ишлар бошқармаси

2








































































Иш берувчи корхоналар билан ҳамкорлик ва амалиётни ташкил этиш бўлими

3




























































































Дуал таълимни ташкил этиш ва моддий-техник базани такомиллаштириш бошқармаси

1


























































































Моддий-техник базани ривожлантириш бўлими

3



Дуал таълимни ривожлантириш бўлими

3

















































































































    

Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчи

     


































Ижро аппарати

2





















































Олий таълим муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириш департаменти

1


































Инсон ресурслари ва ходимлар салоҳиятини ривожлантириш

бошқармаси

4





















































Олий таълим муассасаларида ўқув жараёнини ташкил этиш бошқармаси

3


































Ахборот хизмати

3





















































Кадрлар тайёрлаш йўналишлари ва таълим хизматлари бозорини таҳлил қилиш бўлими

2


































Ижро интизоми ва мурожаатлар билан ишлаш бошқармаси

1





















































Академик мобиллик, талабалар амалиёти ва битирувчилар мониторинги бўлими

3


































Мурожаатлар билан ишлаш бўлими

2





















































Хорижий талабалар ва таълим дастурлари бўлими

2


































Ижро интизоми ва таҳлил бўлими

3
































































































Девонхона

1
































































































Юридик бошқарма

2
































































































Ички аудит хизмати

18
































































































Комплаенс назорат ва коррупцияга қарши курашиш бўлими

1
































































































Махфий-

сафарбарлик бўлими

1




















































            

Изоҳ:

Бошқарув ходимлари умумий сони - 134 нафар.

Хизмат кўрсатувчи ва техник ходимлар сони ўрнатилган меъёрларга мувофиқ белгиланади.


*) Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг профессионал таълимни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари бир вақтнинг ўзида Профессионал таълим муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириш департаменти директори ҳисобланади.


**) Олий таълим муассасаларининг ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади".


3. 3-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим

вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва

Тошкент шаҳар Касбий таълимни ривожлантириш ва

мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармаларининг

намунавий тузилмаси

         









Бошқарма бошлиғи










































































Бошқарма бошлиғи ўринбосари




Бош юрисконсульт

1

































Иш берувчилар билан ҳамкорлик қилиш

ва дуал таълимни ривожлантириш бўлими

3-4




Бош ҳисобчи

1

































Таълим муассасаларини ўқув-методик таъминлаш ва илмий-тадқиқот ишларини мувофиқлаштириш бўлими


1-3




Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари

билан ишлаш бўйича мутахассис

1






































Профессионал таълими муассасаларига методик кўмаклашиш бўйича маслаҳатчилар - методистлар хизмати


4-6




Кадрлар бўйича инспектор

1




































Техник таъминот ва эксплуатация бўйича мутахассис

1
































           

Жами - 15-20 нафар, шундан бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони 10-12 нафар, ишлаб чиқариш ходимлари - 4-6 нафар.

Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармалари бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони 204 нафар, шундан бошқарув ходимлари сони - 140 нафар".

         

         

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 17 июнь





















































Время: 0.0087
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск