ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Олий хўжалик суди Пленумининг қарорлари / Пленум қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 14.05.2022 й. 9-сон "Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Карори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ СУДИ ПЛЕНУМИНИНГ

ҚАРОРИ

14.05.2022 й.

N 9



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ

ПЛЕНУМИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА

         

       

Қонунчиликка ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганлиги муносабати билан, шунингдек, моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини бир хилда қўллаш мақсадида "Судлар тўғрисида"ги Қонуннинг 22-моддасига асосан, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ҚАРОР ҚИЛАДИ:


Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг қуйидаги қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:


1. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Қонунга хилоф равишда қуролга эгалик қилиш тўғрисидаги ишлар бўйича суд амалиёти ҳақида" 1996 йил 27 февралдаги 3-сонли қарори:


2-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"2. Тушунтирилсинки, Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 29 июлдаги "Қурол тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ:

ўқотар қурол деганда, порох ёки бошқа модда қуввати ҳисобига йўналтирилган ҳолда ҳаракатга келувчи аслаҳа билан нишонни масофадан туриб механик уриш учун мўлжалланган қурол тушунилмоғи лозим;

ўқотар қуролнинг асосий қисмлари деганда, ствол, затвор, ўқдон (барабан), рамка, ствол қутиси тушунилмоғи лозим;

ўқ-дорилар деганда, қуролнинг жонли нишонни ёки бошқа нишонни уриш учун мўлжалланган ҳамда таркибида портловчи, порохли, улоқтирувчи, пиротехник ёки уриб чиқарадиган моддалар ёхуд уларнинг бирикмаси мавжуд бўлган қурол-яроғ ашёлари ва улоқтириладиган аслаҳаси тушунилмоғи лозим;

портловчи моддалар деганда, порох, динамит, тротил, нитроглицерин ва кислородли ҳаво етишмаган вазиятда портлаш хусусиятига эга бўлган кимёвий моддалар ва аралашмалар тушунилмоғи лозим;

портлатиш қурилмалари деганда, портловчи моддалар билан тўлдирилган ва портлашни амалга ошириш учун мўлжалланган йиғилган ҳолдаги қурилмалар тушунилмоғи лозим.

Пневматик милтиқлар, сигнал, старт, газ пистолетлари ёки газли баллончалари, ракетницалар ва бошқа имитация-пиротехник ҳамда ёритгич воситалари ўқотар қурол жумласига кирмайди";


3-бандидаги "Ички ишлар органлари" деган сўзлардан кейин ", Миллий гвардия ҳудудий бошқармалари" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


ўзбек тили матнидаги 5-бандининг учинчи хатбошисидаги "йиқиш" деган сўз "йиғиш" деган сўз билан алмаштирилсин;


рус тили матнидаги 8-бандининг тўртинчи хатбошисидаги "по ст.221 Кодекса об административной ответственности Республики Узбекистан" деган сўзлар "по статье 221 Кодекса Республики Узбекистан об административной ответственности" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


14-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"14. Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар, Тошкент шаҳар судлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди ишларни апелляция тартибида кўришда қайд этилган туркумдаги ишларни кўриш сифати устидан тегишли назоратни таъминласинлар ва суд хатоларини ўз вақтида тузатиш учун зарур бўлган чораларни кўрсинлар".


2. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Савдо соҳасидаги жиноятлар ва бошқа ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар бўйича суд амалиёти ҳақида" 1996 йил 15 мартдаги 9-сонли қарори:


1-бандининг биринчи хатбошисидаги "ва жазонинг" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


5-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"5. Тушунтирилсинки, амалдаги қонунчиликка мувофиқ фаолиятнинг айрим турлари билан шуғулланиш учун махсус рухсатнома (лицензия) талаб қилинади. Бундай рухсатноманинг йўқлиги Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 165, 176-3-моддалари билан маъмурий жавобгарлик келиб чиқишига сабаб бўлади. Агар бундай фаолият билан шуғулланиш жуда кўп миқдорда даромад олиш билан боғлиқ бўлса, айбдорнинг ҳаракатлари Жиноят кодекси 190-моддаси бешинчи қисми ёки Жиноят кодекси 190-моддаси олтинчи қисмининг "а", "б" бандлари билан квалификация қилинади.

Шахс амалдаги қонунчиликка мувофиқ шуғулланиш учун махсус рухсатнома (лицензия) талаб қилинадиган тадбиркорлик фаолиятини давлат рўйхатидан ўтмасдан жуда кўп миқдордаги назорат қилинмайдиган даромад олган ҳолда амалга оширганда, унинг ҳаракатлари Жиноят кодекси 188-моддаси билан квалификация қилиниши лозим бўлиб, Жиноят кодекси 190-моддаси билан қўшимча квалификация қилиш талаб этилмайди";


11-бандининг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекси 4-моддасига мувофиқ, ҳар бир фуқаро солиқ органлари ёки ҳар қандай бошқа мансабдор шахснинг қарорлари ёки ҳаракатлари устидан судга шикоят қилишга ҳақли";


13-бандидаги "маъмурий ишларни" деган сўзлар "маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


13-1-банди:

биринчи хатбошисидаги "Дастлабки тергов" деган сўзлар "Суриштирув, дастлабки тергов" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошисининг биринчи кичик хатбошисидаги ", назорат" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


13-2-банди чиқариб ташлансин;


13-3-банди чиқариб ташлансин;


14-бандидаги "Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича суди, жиноят ишлари бўйича вилоят, Тошкент шаҳар судларининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг раислари" деган сўзлар "Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоят судлари ва Тошкент шаҳар суди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг "Суд ҳокимияти тўғрисида" 1996 йил 20 декабрдаги 1/60-сонли қарори:


6-бандидаги "10-моддасига" деган сўзлар "16-моддасига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


10-бандидаги "11-моддасига" деган сўзлар "91-моддасига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


12-бандидаги "Судья Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг розилигисиз жиноий жавобгарликка тортилиши, ҳибсга олиниши мумкин эмас" деган сўзлар "Судья Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг хулосаси олинмасдан ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг розилигисиз жиноий жавобгарликка тортилиши, қамоққа олиниши мумкин эмас" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


14-бандининг бешинчи хатбошисидаги "жазонинг" деган сўз "жавобгарликнинг" деган сўз билан алмаштирилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасидаги жиноятлар ва бошқа ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар бўйича суд амалиёти ҳақида" 1996 йил 20 декабрдаги 36-сонли қарори:


ўзбек тили матнидаги 6-бандининг биринчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикаси "Экологик экспертиза тўғрисида"ги Қонуннинг 12-моддасига мувофиқ" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси "Экологик экспертиза тўғрисида"ги Қонунининг 13-моддасига мувофиқ" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


7-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"7. Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 245-моддасига мувофиқ, экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасидаги ушбу Кодекснинг 66, 67-моддаларида, 70-1-моддасининг иккинчи қисмида, 70-2-моддасининг иккинчи қисмида, 76-моддасида (сув хўжалиги иншоотларини шикастлантиришга оид қисмида), 77-моддасининг учинчи ва тўртинчи қисмларида, 79-моддасининг иккинчи қисмида, 90-моддасининг иккинчи, учинчи, тўртинчи қисмларида, 90-1-моддасида, 91-1-моддасининг тўртинчи қисмида, 94-моддасида жавобгарлик назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар жиноят ишлари бўйича судларга тааллуқлидир";


8-банди:

биринчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикаси Экология ва Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан бериладиган лицензиялар бўйича" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Экология ва Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси томонидан бериладиган рухсатномалар бўйича" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошисидаги "Жиноят кодекси 202-моддаси 2-қисмининг "а" банди бўйича жавобгарлик" деган сўзлар "Жиноят кодекси 202-моддаси 3-қисмининг "ж" банди бўйича жавобгарлик" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


17-бандидаги "Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича суди, жиноят ишлари бўйича вилоят, Тошкент шаҳар судлари" деган сўзлар "Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар, Тошкент шаҳар судлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Транспорт воситаларини олиб қочиш ишлари бўйича суд амалиёти ҳақида" 1996 йил 20 декабрдаги 37-сонли қарорининг 7-бандидаги "Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича суди, жиноят ишлари бўйича вилоят, Тошкент шаҳар судлари" деган сўзлар "Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Ижтимоий хавфли тажовузлардан зарурий мудофаа ҳуқуқини таъминловчи қонунларни судлар томонидан қўлланиши ҳақида" 1996 йил 20 декабрдаги 39-сонли қарори:


ўзбек тили матнидаги 1-бандидаги "руҳий касаллик" деган сўзлар "ақли норасолик" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


15-бандидаги "Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича суди, жиноят ишлари бўйича вилоят, Тошкент шаҳар судлари" деган сўзлар "Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Иқтисодиёт соҳасидаги жиноий ишлар бўйича суд амалиётида юзага келган айрим масалалар тўғрисида" 1998 йил 17 апрелдаги 11-сонли қарори:


4-бандининг биринчи хатбошисидаги "ЖК 205-моддаси билан қўшимча квалификация қилишни талаб этмайди" деган сўзлар "ЖК 192-11, 205-моддалари билан қўшимча квалификация қилишни талаб этмайди" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


6-бандининг биринчи хатбошисидаги "шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса" деган сўзлар "шундай ҳаракатлар учун қўлланилган маъмурий жазо ижроси тугаган кундан эътиборан (маъмурий жазо ижро этилмаган ҳолларда эса - уни ижро этиш муддати тугаган кундан эътиборан), бир йил давомида содир этилган бўлса" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


7-бандининг биринчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1996 йил 8 августдаги "Текширишларни тартибга солиш ва назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштиришни такомиллаштириш тўғрисида"ги Фармонида мулкдорнинг манфаатларини ноқонуний аралашувдан ҳимоя қилувчи ҳуқуқий кафолатлар мавжуд" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикасининг "Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида"ги Қонунида мулкдорнинг манфаатларини ноқонуний аралашувдан ҳимоя қилувчи ҳуқуқий кафолатлар мавжуд" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


11-бандининг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Судларга тушунтирилсинки, Ўзбекистон Республикасининг манфаатларига зид битим тузиш деганда, мансабдор шахснинг ўзи тузаётган битимнинг Ўзбекистон Республикаси манфаатлари учун наф келтирмаслигини олдиндан била туриб содир этган ҳаракатлари, масалан, маҳсулот етказиб бериш баҳосининг аниқ пасайтирилганлиги ёки маҳсулотларни олиш, уни транспортда ташиш нархларини аниқ ошириб кўрсатиш, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига илгари фойдаланилган, жисман ишлатиб бўлинган, маънавий эскирган ёки замон талабларига жавоб бермайдиган асбоб-ускунани ёхуд технологияларни олиб киришга, шунингдек, уларни ўрнатиш ва жорий этишга олиб келган битимни тузиш ҳаракатлари ва ҳ.к. тушунилмоғи керак";


15-бандининг иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;


17-банди чиқариб ташлансин;


31-бандидаги "Ўзбекистон Республикаси Олий судининг жиноий ишлар бўйича судлов ҳайъатига, Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича суди, жиноят ишлари бўйича вилоят, Тошкент шаҳар судларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судига" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига, Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар, Тошкент шаҳар судларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Ўзгалар мулкини ўғрилик, талончилик ва босқинчилик билан талон-торож қилиш жиноят ишлари бўйича суд амалиёти тўғрисида" 1999 йил 30 апрелдаги 6-сонли қарори:


ўзбек тили матнидаги 5-банди "уни ишлатиш" деган сўзлар "уни тасарруф этиш" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


7-банди:

ўзбек тили матни биринчи хатбошисидаги "Жиноят кодексининг 164-модда 2-қисми "а" банди билан тавсифланадиган" деган сўзлар "Жиноят кодексининг 164-модда 2-қисми "а" бандида назарда тутилган" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Судлар қурол ёки қурол сифатида фойдаланиш мумкин бўлган ашёларни жиноят қуроли деб топишда Ўзбекистон Республикасининг "Қурол тўғрисида"ги Қонунига амал қилишлари лозим".


12-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"12. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати, Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар, Тошкент шаҳар судлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди ушбу тоифадаги ишларни апелляция, кассация тартибида кўраётганда биринчи босқич судлари томонидан қонунларни татбиқ этишда йўл қўйилган хатоларни мунтазам таҳлил қилиб бориш ва бартараф қилишлари лозим".


9. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Порахўрлик ишлари бўйича суд амалиёти тўғрисида" 1999 йил 24 сентябрдаги 19-сонли қарори:


1-бандининг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Тушунтирилсинки, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси (бундан буён матнда ЖК деб юритилади) 210-моддасининг субъекти давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари мансабдор шахси ҳисобланади";


12-банди чиқариб ташлансин;


14-бандининг биринчи хатбошисидаги ", пора олувчининг масъул мансабдорлик ҳолати" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


16-бандининг биринчи хатбошисидаги "пора берганлик тўғрисида ихтиёрий ариза бериш" деган сўзлар "пора берганлик тўғрисида ўттиз сутка мобайнида ихтиёрий ариза бериш" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказишга доир ишлар юзасидан суд амалиёти тўғрисида" 2000 йил 28 апрелдаги 8-сонли қарори:


2-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"2. Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, валюта қимматликлари рўйхати Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг Махсус қисми саккизинчи бўлимида белгиланган бўлиб, уни кенгайтирилган ҳолда талқин этиш мумкин эмас. Бундай қимматликларга қуйидагилар киради:

чет эл валютаси;

чет эл валютасидаги қимматли қоғозлар - фонд бойликлари (акция, облигация ва бошқалар);

чет эл валютаси билан тўланадиган тўлов ҳужжатлари (чеклар, векселлар, аккредитив ва бошқалар);

ҳар қандай кўриниш ва ҳолатдаги қимматбаҳо металлар - олтин, кумуш, платина ва платина гуруҳига кирувчи металлар (палладий, иридий, радий, рутений ва осмий), шундай металлардан ясалган заргарлик ва бошқа рўзғор буюмлари ҳамда уларнинг резгилари бундан мустасно;

хом ашё ёки ишлов берилган ҳолатдаги табиий қимматбаҳо тошлар - олмос, ёқут, зумрад, сапфир, александритлар, шунингдек марваридлар, шундай тошлар ҳамда уларнинг резгиларидан ясалган заргарлик ва бошқа рўзғор буюмлари бундан мустасно";


3-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"3. Ўзбекистон Республикасининг "Валютани тартибга солиш тўғрисида"ги Қонуни 4-моддасига кўра, чет эл валютаси жумласига қуйидагилар киради:

муомаладаги ҳамда чет давлат (чет давлатлар гуруҳи) ҳудудида нақд тўловнинг қонуний воситаси бўлган пул белгилари, шунингдек муомаладан чиқарилаётган ёки муомаладан чиқарилган, аммо алмаштирилиши лозим бўлган пул белгилари, чет давлатларнинг (чет давлатлар гуруҳининг) пул бирликларида ҳамда халқаро пул бирликлари;

ҳисоб-китоб бирликларида банк ҳисобварақларида ва омонатларида турган маблағлар";


8-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"8. Фуқаролар томонидан биринчи маротаба содир этилган валюта қимматликларини анча миқдордан кам миқдорда қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 170-моддаси бўйича жавобгарликка сабаб бўлади.

Валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда анча миқдордан кам миқдорда олиш ёки ўтказиш, башарти қилмиш шундай ҳаракатларни содир этганлик учун қўлланилган маъмурий жазони ижро этиш тугагандан кейин бир йил давомида содир этилса, ЖК 177-моддаси биринчи қисми бўйича жавобгарликка сабаб бўлади.

Валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда анча миқдорда олиш ёки ўтказиш ЖК 177-моддаси иккинчи қисми бўйича жавобгарликка сабаб бўлади.

Агар шахсда анча миқдор ёки ундан ортиқ валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш мақсади бўлиб, бу мақсадни қисмларга бўлиб амалга оширса, унинг ҳаракатлари валюта қимматликлари умумий суммасидан келиб чиқиб, ЖК 177-моддасининг тегишли қисми билан квалификация қилиниши лозим";


9-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"9. Қилмишни ЖК 177-моддаси иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмлари билан квалификация қилишда жиноят ишида айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиш тўғрисидаги қарорда, айблов далолатномаси (айблов хулосаси) ва ҳукмда айбдорнинг қилмиши айнан қандай белгига кўра жавобгарликни оғирлаштирувчи ҳолатда содир этилган деб топилганлиги акс эттирилиши шарт. Бунда шуни инобатга олиш лозимки, қилмишни ЖК 177-моддаси иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмлари билан квалификация қилиш учун шахс муқаддам валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш учун маъмурий жавобгарликка тортилган бўлиши талаб этилмайди";


14-бандининг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 405-10, 471-моддаларига мувофиқ, ҳукм чиқарилганда ва жиноят ишини ҳаракатдан тугатиш ҳақида ажрим қабул қилинганида судлар ишга қўшилган ашёвий далиллар масаласини ҳал этишлари шарт. Бунда шуни назарда тутиш керакки, эгасининг ёки фойдаланувчининг тасарруфидан ғайриқонуний равишда олиб қўйилган валюта қимматликлари, қонунда назарда тутилган ҳолатлардан ташқари тегишлилиги бўйича қайтарилиши лозим";


16-бандидаги "Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича суди, жиноят ишлари бўйича вилоят, Тошкент шаҳар судлари ва Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди" деган сўзлар "Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар, Тошкент шаҳар судлари ва Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


11. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Вояга етмаганларнинг жиноятлари ҳақидаги ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида" 2000 йил 15 сентябрдаги 21-сонли қарори:


3-бандининг иккинчи хатбошисидаги "дастлабки тергов жараёни ва судда" деган сўзлар ", суриштирув, дастлабки тергов ҳаракатлари ва суд муҳокамаси даврида" деган сўзлар билан, "ЖПКнинг 487-моддасига" деган сўзлар "ЖПК 497-22-моддасига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


4-бандининг биринчи хатбошисидаги "вояга етмаганларнинг ишлари бўйича шуғулланувчи комиссияни, фуқароларни ўз-ўзини бошқариш органлари вакилларини" деган сўзлар "вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссияни" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


10-банди:

учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Вояга етмаганларга нисбатан жазо тайинлаётганда ЖК 82-86-моддалари талабларидан келиб чиқиш лозим бўлиб, бунда ЖК 57-моддасини қўллаш талаб этилмайди. Судланувчига у айбдор деб топилган ЖК Махсус қисмининг моддасида назарда тутилмаган бошқа енгилроқ турдаги жазоларнинг тайинланиш ҳоллари бундан мустаснодир";

тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Жиноят-процессуал кодексининг 19-моддаси учинчи қисмида назарда тутилган ҳолларда шу Кодекснинг 560-моддасига мувофиқ, вояга етмаганлар жиноятлари тўғрисидаги иш ёпиқ суд мажлисида кўрилади";


13-бандининг биринчи хатбошисидаги "Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиялар" деган сўзлар "Вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссиялар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


14-бандидаги "Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича суди, жиноят ишлари бўйича вилоят, Тошкент шаҳар судлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди" деган сўзлар "Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар, Тошкент шаҳар судлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


12. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Ҳарбий хизматни ўташ тартибига қарши жиноятларга оид ишларни кўриш бўйича суд амалиёти тўғрисида" 2000 йил 15 сентябрдаги 23-сонли қарори:


1.2-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"1.2. Ҳарбий жиноятларнинг субъекти Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг, Давлат хавфсизлик хизматининг, Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизматининг, Миллий гвардиясининг, Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг, Ички ишлар вазирлиги қўшинларининг ва қонунчиликка мувофиқ ташкил этиладиган бошқа ҳарбий тузилмаларнинг ҳарбий хизматчилари, шунингдек ўқув йиғинларни ўтаётган ҳарбий хизматга мажбур шахслар бўлиши мумкин";


1.3-банди:

биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Жиноят ишларининг ҳарбий судлар судловига тегишлилиги Ўзбекистон Республикасининг "Судлар тўғрисида"ги Қонуни 45-моддаси ва Ҳарбий судлар фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги Низомда белгиланган (1-илова)";

учинчи хатбошисидаги "Шунинг учун ҳам" деган сўзлар "Шу муносабат билан" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


3.3-банди:

ўзбек тили матни қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Гуруҳ ва якка тартибда содир этилган ноустав ҳаракатлар эпизодлари жиноятларнинг реал мажмуи сифатида қаралиши ва мустақил ҳуқуқий баҳоланиши керак";

ўзбек тили матнидаги учинчи ва тўртинчи хатбошилари тегишинча тўртинчи ва бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


ўзбек тили матнидаги 5.3.3-бандининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Учишга тайёргарлик кўриш қоидаларини бузганлик учун самолёт техниклари, механиклар, учишни таъминлаш хизматининг бошқа шахслари жавобгарликка тортилишлари мумкин".


13. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Безориликка оид ишлар бўйича суд амалиёти ҳақида" 2002 йил 14 июндаги 9-сонли қарори:


4-банди:

учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Судлар жиноят қуролини совуқ қурол ёки совуқ қурол сифатида фойдаланиш мумкин бўлган ашё деб топишда Ўзбекистон Республикасининг "Қурол тўғрисида"ги Қонунида баён этилган тушунчаларга амал қилишлари лозим. Зарур ҳолларда ушбу масала бўйича қарор қабул қилиш учун суд-криминалистик экспертизаси тайинланиши мумкин";

тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Шахснинг соғлиғига амалда шикаст етказиши мумкин бўлган бошқа нарсалар туркумига айбдор томонидан ўша мақсадларда фойдаланилган ҳар қандай нарсалар киради";


8-банди:

иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

қотар қурол тушунчасини қўллашда судлар Ўзбекистон Республикасининг "Қурол тўғрисида"ги Қонунига амал қилишлари керак";

ўзбек тили матни учинчи хатбошисидаги "қурол" деган сўз "ўқотар қурол" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


14. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Гумон қилинувчи ва айбланувчини ҳимоя ҳуқуқи билан таъминлашга оид қонунларни қўллаш бўйича суд амалиёти тўғрисида" 2003 йил 19 декабрдаги 17-сонли қарори:


9-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"9. Гумон қилинувчининг, айбланувчининг ҳимоя ҳуқуқини реал таъминлаш мақсадида, шахс ЖПК 221, 227-моддаларида назарда тутилган тартибда ушланган, унга нисбатан қамоққа олиш (ЖПК 242-моддаси) ёки уй қамоғи (ЖПК 242-1-моддаси) тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган, шунингдек шахс суд экспертизаси ўтказиш учун тиббий муассасага жойлаштирилган (ЖПК 265-моддаси) ҳолларда жиноят ишини юритишга масъул давлат органларининг мансабдор шахслари шахсга нисбатан процессуал мажбурлов чораси қўлланилганлиги ва унинг ушлаб турилган жойи тўғрисида дарҳол ЖПК 217-моддасида кўрсатилган шахслар ёки ташкилотларга хабар беришлари шарт";


13-бандининг иккинчи хатбошисидаги "руҳий касаллиги" деган сўзлар "руҳий ҳолати бузилгани" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


14-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"14. Жиноят иши бўйича ҳимоячи ёрдамидан фойдаланиш гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг ҳуқуқи ҳисобланади. Шу туфайли ҳам у иш юритувнинг исталган пайтида ҳимоячидан воз кечиши мумкин.

Ҳимоячидан воз кечганлик тўғрисида сабаблари кўрсатилган ҳолда ёзма мурожаат тақдим этилади.

Ҳимоячидан воз кечишга фақат гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг ташаббуси билан ва суриштирувчи, терговчи, суд томонидан ҳимоячининг реал иштироки таъминланган ва у ҳимояси остидаги шахс билан холи учрашганидан сўнг ҳимоядан воз кечилганлигини тасдиқлаган ҳолда амалга оширилади. Бунда ҳимоячидан воз кечиш жараёни, албатта, видеоёзув орқали қайд этилиши шарт. Ҳимоячидан воз кечилганлиги ҳақида гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи, шунингдек адвокат, суриштирувчи ёки терговчи томонидан имзоланадиган баённома тузилиши ёхуд суд мажлиси баённомасига ёзиб қўйилиши шарт.

Видеоёзув материаллари ва ҳимоячининг ишда иштирок этишга ваколати борлигини тасдиқловчи ҳужжатлар (адвокатнинг ордери, қонуний вакил ваколатини тасдиқловчи ҳужжат ва ҳ.к.) баённомага илова қилинади.

Гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг ҳимоячидан воз кечишига қуйидаги ҳолларда йўл қўйилмайди, агар:

у вояга етмаган бўлса;

у жисмоний нуқсони (кар, соқов, кўр ва ҳ.к.) ёки руҳий ҳолати бузилгани туфайли ўзини ўзи ҳимоя қилишга қийналса;

у судлов иши юритилаётган тилни билмаса;

у умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиши мумкин бўлган жиноятни содир этишда гумон қилинаётган, айбланаётган бўлса;

ишда давлат ёки жамоат айбловчиси иштирок этаётган бўлса;

ишда адвокат жабрланувчининг вакили сифатида иштирок этаётган бўлса;

иш бўйича дастлабки эшитув ўтказилаётган бўлса;

шахс ўта оғир жиноятни содир этишда гумон қилинаётган ёки айбланаётган бўлса;

унга нисбатан қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш, шунингдек қамоқда сақлаш, уй қамоғи муддатини узайтириш масаласи кўриб чиқилаётган бўлса;

у билан айбига иқрорлик тўғрисида келишув тузилган бўлса.

Тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш тўғрисидаги ишларда, апелляция ва кассация инстанцияси судида кўрилаётган ишларда, шунингдек ҳимоячидан воз кечиш тўғрисида ноиложликдан (ҳимоячининг меҳнатига ҳақ тўлаш имкониятининг йўқлиги, иш бўйича ҳимоячининг ҳозир бўлмаслиги ва ҳ.к.) арз қилинган ҳолларда ҳам ҳимоячидан воз кечиш қабул қилинмайди.

Гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи ҳимоячидан унинг меҳнатига ҳақ тўлаш имконияти йўқлиги сабабли воз кечмоқчи бўлган тақдирда, жиноят ишини юритишга масъул давлат органларининг мансабдор шахслари ЖПК 50-моддасининг тўртинчи қисми қоидаларига биноан гумон қилинувчини, айбланувчини, судланувчини бундай харажатлардан тўлиқ ёки қисман озод этиш чорасини кўришлари керак.

Суриштирувчи, терговчи, суд (судья) ишнинг мураккаблиги ва бошқа ҳолатлари гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг ҳимоя ҳуқуқини ўзи амалга оширишига қийинчилик туғдириши мумкин, деган хулосага келса, ҳимоячидан воз кечиш тўғрисидаги аризани рад этиши мумкин.

Бирон-бир сабабга кўра муайян ҳимоячидан воз кечиш ҳоллари умуман ҳимоячи хизматидан воз кечиш деб қаралмаслиги керак.

Ҳимоячидан воз кечиш тўғрисидаги аризанинг қаноатлантирилганлиги ёки рад этилганлиги ҳақида белгиланган намунада баённома тузилади ҳамда у гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи, ҳимоячи ва суриштирувчи ёки терговчи томонидан имзоланади. Суд мажлисида бу ҳақда мажлис баённомасига тегишли ёзув киритилади";


16-банди:

учинчи хатбошисидаги "дастлабки тергов тамом бўлганидан кейин эса" деган сўзлар "суриштирув ёки дастлабки тергов тамом бўлганидан кейин эса," деган сўзлар билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошисидаги "Суриштирув, тергов органи" деган сўзлар "Суриштирув ёки дастлабки тергов органи" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


19-банди қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Далилларни тўплаш ва мустаҳкамлашда рухсат берилмаган усуллар қўлланилганлиги тўғрисидаги мурожаатлар ЖПК 22-моддасига асосан қонунчиликда белгиланган тартибда суд-тиббий экспертизаси ёки бошқа экспертиза ўтказилган ҳолда мажбурий текширилиши лозим";


21-банди:

биринчи хатбошисидаги "Қонунга мувофиқ (ЖПК 20, 51, 487-моддалари)" деган сўзлар "Қонунга мувофиқ (ЖПК 20, 51, 497-22-моддалари)" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

биринчи хатбошисининг бешинчи кичик хатбошисидаги "айбланувчига айблов хулосаси топширилмаган бўлса" деган сўзлар "айбланувчига айблов далолатномаси ёки айблов хулосаси топширилмаган бўлса" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


23-бандининг биринчи хатбошисидаги "эълон қилинганидан сўнг, ҳукм таржимон томонидан судланувчининг она тилида ёки судланувчи учун тушунарли бўлган бошқа тилда ўқиб эшиттирилади" деган сўзлар "ҳукмнинг қарор қисми эълон қилинганидан кейин, мазкур қисм таржимон томонидан судланувчининг она тилида ёки судланувчи учун тушунарли бўлган бошқа тилда ўқиб эшиттирилади" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


24-бандининг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Раислик қилувчи ҳукм эълон қилингандан сўнг судланувчига ва бошқа тарафларга ҳукмнинг мазмунини, унинг устидан апелляция шикояти бериш тартиби ва муддатини, шунингдек, суд мажлиси баённомаси, аудиоёзув билан танишиш ва унга нисбатан эътирозлар билдириш ҳуқуқини тушунтиради";


25-банди:

биринчи хатбошисидаги "суд мажлиси баённомаси билан" деган сўзлар "суд мажлиси баённомаси, аудиоёзув билан" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошисидаги "суд мажлиси баённомаси билан" деган сўзлар "суд мажлиси баённомаси ёки аудиоёзув билан" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

тўртинчи ва олтинчи хатбошиларидаги "Суд мажлиси баённомаси юзасидан" деган сўзлар "Суд мажлиси баённомаси ёки аудиоёзуви юзасидан" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


26-бандининг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Суд берилган шикоят ва билдирилган протестлар тўғрисида маҳкумларни, оқланган шахслар, ҳимоячилар ҳамда ушбу шикоят ва протест бошқа шахслардан қайси бирининг манфаатига тааллуқли бўлса, шу шахсларни хабардор қилиши ҳамда уларнинг протест ёки шикоят устидан эътироз бериш ҳуқуқини тушунтириши шарт. Шу билан бир пайтда маҳкумга, жабрланувчига ва оқланган шахсга шикоят, протест нусхалари ёхуд уларнинг электрон нусхалари билан ҳукм чиқарган суднинг интернет-ресурси орқали танишиш мумкинлиги тўғрисида хабарнома юборилади (ЖПК 497-6, 509-1-моддалари)";


27-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"27. Суд ишнинг апелляция, кассация инстанцияси судида кўрилиши куни тўғрисида ЖПК 53-моддаси талабига кўра, маҳкумнинг ҳимоячисини ва қонуний вакилини хабардор қилиши шарт. Ушбу талабга риоя этмаслик ишни кўриш бошқа кунга қолдирилишига сабаб бўлади.

Апелляция, кассация инстанцияси суди томонидан ишнинг ҳимоячи иштирокисиз кўрилиши, агар у суд мажлиси вақти тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинмаган ва бу унинг суд мажлисида иштирок этиши имкониятидан маҳрум қилган бўлса, бу ҳолат жиноят-процессуал қонун талабларининг жиддий бузилиши деб ҳисобланади.

ЖПК 51-моддасида назарда тутилган ҳолларда апелляция, кассация инстанцияси суди мажлисида ҳимоячининг иштироки таъминланиши шарт.

Ишнинг апелляция, кассация инстанцияси судида ҳимоячи иштирокисиз кўришга маҳкум ҳимоячидан воз кечган ҳолларда, башарти воз кечиш суд томонидан ЖПК 52-моддасида назарда тутилган қоидаларга риоя этилган ҳолда қабул қилинган бўлса, йўл қўйилади";


28-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"28. Маҳкумнинг апелляция инстанцияси судида иштирок этиши унинг ўз ҳимоя ҳуқуқини амалга ошириши нуқтаи назаридан ҳам, шикоят ва протестлар холис ҳал этилиши учун ҳам жуда муҳимдир. Шунинг учун судлар маҳкумнинг, шу жумладан, қамоқда ёки уй қамоғида сақланаётган маҳкумнинг уни апелляция инстанцияси суди мажлисига тушунтириш бериш учун чақириш тўғрисидаги илтимосномасини қаноатлантиришлари керак (ЖПК 497-16-моддаси)";


29-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"29. Маҳкумга (оқланган шахсга) берилган ҳимоя ҳуқуқи таъминланишининг жиддий кафолати шундан иборатки ЖПК 500-моддасига биноан кассация тартибида суд қарорларининг қайта кўриб чиқилишига, агар бу маҳкум (оқланган шахс) аҳволининг оғирлашишига олиб келса, айблов (оқлов) ҳукми ёки ишни тугатиш тўғрисидаги ажрим қонуний кучга кирган кундан бошлаб, бир йил ўтгандан сўнг йўл қўйилмайди";


30-бандининг иккинчи хатбошисидаги "шунингдек, жисмоний ёки руҳий касалликка чалинган" деган сўзлар "шунингдек, жисмоний ёки руҳий ҳолати бузилган" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


15. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Жазоларни либераллаштириш тўғрисидаги қонунни иқтисодиёт соҳасидаги жиноятларга нисбатан қўллашнинг айрим масалалари ҳақида" 2004 йил 21 майдаги 4-сонли қарори:


9-бандининг тўртинчи хатбошисидаги ", назорат" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


10-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"10. Моддий зарар қопланган тақдирда озодликдан маҳрум қилиш ёки озодликни чеклаш тариқасидаги жазо қўлланилиши мумкин эмаслиги ҳақида Жиноят кодекси Махсус қисмининг тегишли моддаларида кўрсатилган қоида, башарти айбдорга боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра, шу жумладан, ўтказилган оператив-қидирув тадбири натижасида, зарар етказилишининг олди олинган бўлса, қўлланилмайди";


17-бандининг биринчи хатбошисидаги ", назорат" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


20-бандидаги "ва назорат" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


16. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Қасддан одам ўлдиришга оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида" 2004 йил 24 сентябрдаги 13-сонли қарори:


8-бандининг биринчи хатбошисидаги "гиёҳвандлик воситаси ёки психотроп модда" деган сўзлар "гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп ёхуд кишининг ақл-идрокига таъсир қилувчи бошқа кучли таъсир қилувчи моддалар" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


рус тили матнидаги 17-бандининг иккинчи хатбошисидаги "иноверующим" деган сўз "исповедующим другую религию" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


27-бандининг иккинчи хатбошисидан иккинчи жумла чиқариб ташлансин;


30-бандидаги "ва назорат" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


17. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида" 2006 йил 3 февралдаги 1-сонли қарори:


11-банди:

қуйидаги мазмундаги биринчи ва иккинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"ЖК 57-1-моддасига мувофиқ, айбдор ўз қилмишига амалда пушаймон бўлган ва жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар мавжуд бўлмаган тақдирда, жазо муддати ёки миқдори ЖК Махсус қисмининг тегишли моддасида назарда тутилган энг кўп жазонинг учдан икки қисмидан ортиқ бўлиши мумкин эмас, жавобгарликни оғирлаштирадиган ҳолатларда қасддан одам ўлдириш (ЖК 97-моддаси иккинчи қисми) ва терроризм (ЖК 155-моддаси учинчи қисми) жиноятини содир этган шахслар бундан мустасно.

ЖК 57-2-моддасига мувофиқ, айбга иқрорлик тўғрисида келишув тузилган жиноят бўйича тайинланадиган жазонинг муддати ёки миқдори ЖК Махсус қисмининг тегишли моддасида (моддаси қисмида) назарда тутилган энг кўп жазонинг ярмидан ошмаслиги керак";

биринчи ва иккинчи хатбошилари тегишинча учинчи ва тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


13-банди:

биринчи хатбошисидаги "Ишларни апелляция, кассация ва назорат тартибида кўришда," деган сўзлар "Ишларни апелляция ва кассация тартибида кўришда" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошисидаги "апелляция, кассация ва назорат инстанцияси суди" деган сўзлар "апелляция ва кассация инстанцияси суди" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


14-бандининг биринчи хатбошисидаги "Апелляция, кассация ва назорат инстанцияси судларининг эътибори" деган сўзлар "Апелляция ва кассация инстанцияси судларининг эътибори" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


27-банди биринчи хатбошисининг учинчи кичик хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"жарима тариқасидаги жазони алмаштириш тартибида (ЖК 44-моддаси учинчи қисми) - ҳукм чиқариш пайтида амалда бўлган базавий ҳисоблаш миқдоридан келиб чиққан ҳолда, уч йилдан кўп бўлмаган муддатга";


28-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"28. ЖК 50-моддасининг олтинчи қисмига мувофиқ аёлларга, шунингдек 60 ёшдан ошган эркакларга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо муддати, шу жумладан, жиноятлар мажмуи ва ҳукмлар мажмуи бўйича жазо тайинланаётган ҳолларда ҳам, Жиноят кодекси Махсус қисмининг тегишли моддаси (моддаси қисми) санкциясида назарда тутилган озодликдан маҳрум қилиш жазоси энг кўп муддатининг учдан икки қисмидан ортиқ бўлиши мумкин эмас.

Аёлларга, шунингдек 60 ёшдан ошган эркакларга нисбатан Жиноят кодекси Махсус қисмининг тегишли моддаси (моддаси қисми) назарда тутилган озодликдан маҳрум қилиш жазосидан ҳам камроқ ёки бошқа енгилроқ жазо ЖК 57-моддаси қўлланилган ҳолда тайинланади";


34-бандининг учинчи хатбошисидаги "Агар шартли ҳукм апелляция, кассация ёки назорат инстанцияси суди томонидан қўлланилган бўлса" деган сўзлар "Агар шартли ҳукм апелляция ёки кассация инстанцияси суди томонидан қўлланилган бўлса" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


43-бандидаги "ЖПК 484-моддаси тўртинчи банди ҳамда 488-моддаси" деган сўзлар "Жиноят-процессуал кодекси 497-19-моддасининг 4-банди ҳамда 497-23-моддаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


47-бандининг биринчи хатбошисидаги "апелляция, кассация, назорат инстанцияси суди" деган сўзлар "апелляция, кассация инстанцияси суди" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


51-банди:

қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Ҳар хил турдаги асосий жазоларни қўшганда озодликни чеклашнинг бир куни ахлоқ тузатиш ишларининг ёки хизмат бўйича чеклашнинг уч кунига тўғри келади";

тўртинчи хатбоши тегишинча бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


59-бандининг учинчи хатбошисидаги "апелляция, кассация ва назорат" деган сўзлар "апелляция ва кассация" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


61-бандидаги "Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича суди, жиноят ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар суди, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди" деган сўзлар "Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар, Тошкент шаҳар судлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


18. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Судлар томонидан амнистия актларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида" 2006 йил 22 декабрдаги 16-сонли қарори:


5-банди:

иккинчи хатбошиси қуйидаги мазмундаги иккинчи кичик хатбоши билан тўлдирилсин:

"дастлабки эшитув босқичида  тарафларнинг жиноят иши бўйича иш юритишни тугатиш тўғрисидаги илтимосномасини;";

иккинчи ва учинчи кичик хатбошилари тегишинча учинчи ва тўртинчи кичик хатбошилар деб ҳисоблансин;


15-банди:

биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Агар шахс ишни судга қадар юритиш босқичида қандайдир сабабга кўра ариза беришдан (ЖПК 588-моддаси) бош тортса ва бундай ариза билан иш судга айблов далолатномаси ёки айблов хулосаси билан келиб тушгандан сўнг мурожаат этса, амнистия актига асосан жиноят ишини тугатиш масаласи суд томонидан ЖПК 84-моддасининг иккинчи қисми, 405-10 ёки 421-моддаларига мувофиқ ҳал этилади. Мазкур масала амнистия акти иш айблов далолатномаси ёки айблов хулосаси билан судга келиб тушгандан кейин қабул қилинган ҳолларда ҳам шу тариқа ҳал этилади";

тўртинчи хатбошисидаги "ишни судга қадар юритиш босқичида ва биринчи инстанция судида" деган сўзлар "ишни судга қадар юритиш босқичида, биринчи инстанция судида дастлабки эшитув ёки муҳокама чоғида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


17-бандининг биринчи хатбошисидаги ", назорат" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


18-бандидаги "муайян шахс" деган сўзлар "ўзига нисбатан амнистия актини қўллаш тўғрисидаги масала қўйилган шахс" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


23-бандининг биринчи хатбошисидаги "ёки назорат" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


28-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"28. Судларга тушунтирилсинки ЖПК 590-моддасининг тўртинчи қисми талабларига мувофиқ, судланувчига нисбатан амнистия актини қўллаш масаласи ҳал қилинаётган пайтда суд мажлисида прокурор, судланувчи, унинг қонуний вакили ва ҳимоячисининг (ҳимоячидан воз кечилган ҳоллар бундан мустасно) иштироки мажбурийдир";


29-банди:

биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги ", назорат" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

иккинчи хатбошисидаги "ажрим (қарор)нинг" деган сўзлар "ажримнинг" деган сўз билан алмаштирилсин;


30-банди:

рус тили матни биринчи хатбошисидаги ", надзорная" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

иккинчи хатбошисидаги ", назорат" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

учинчи хатбошисидаги "ЖПК 500, 513-моддаларида" деган сўзлар "ЖПК 500-моддасида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


31-бандидаги "ЖПК 401-моддаси биринчи қисми" деган сўзлар "ЖПК 405-10-моддасининг иккинчи қисми" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


19. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Баданга қасддан шикаст етказишга оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида" 2007 йил 27 июндаги 6-сонли қарори:


1-бандининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Баданга етказилган шикастнинг хусусияти ва оғирлик даражасини аниқлаш, одатда, тиббиёт органлари ваколатига тааллуқли бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг 2012 йил 1 июндаги 153-сонли буйруғи билан тасдиқланган тан жароҳатларининг оғирлик даражасини суд-тиббий аниқлаш қоидаларига мувофиқ ўтказилади";


ўзбек тили матнидаги 14-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"14. Жабрланувчига нисбатан диний таассублар замирида унинг диний эътиқоди муносабати билан, аксарият ҳолларда, муайян диний конфессия шаъни ва обрўсини камситиш, диний адоват ёки ихтилоф қўзғатиш мақсадида қасддан етказилган оғир, ўртача оғир шикаст, тегишлича ЖК 104-моддаси иккинчи қисмининг "з" банди, 105-моддаси иккинчи қисмининг "з" банди билан квалификация қилиниши лозим";


24-бандининг иккинчи хатбошисидаги "кучга кирган" деган сўзлар "ижро қилинган" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


26-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"26. Мазкур тоифа ишлар бўйича жиноят натижасида етказилган мулкий зиённи ундириш масаласини ҳал этиш чоғида судлар Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2016 йил 27 декабрдаги "Жиноят натижасида етказилган мулкий зиённи қоплашга оид қонунчиликни қўллаш бўйича суд амалиёти тўғрисида"ги 26-сонли қарорида мавжуд тушунтиришларга амал қилишлари лозим".


20. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Судга қадар иш юритиш босқичида қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасининг судлар томонидан қўлланилиши тўғрисида" 2007 йил 14 ноябрдаги 16-сонли қарори:


6-бандининг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Ушлаб туриш вақти ЖПК 226-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, шахс амалда ушланган пайтдан (унинг эркин ҳаракатланишга бўлган ҳуқуқлари ҳақиқий чекланган пайтдан) бошлаб ҳисобланиши керак";

рус тили матни 9-бандининг иккинчи хатбошисидаги "либо протокола об отказе от защитника" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


13-банди:

иккинчи хатбошисидаги "(агар у ишда қатнашаётган бўлса)" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

учинчи хатбошисидаги "(агар у ишда қатнашаётган бўлса)" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


14-бандининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Суд мажлисининг жойи, санаси ва вақти ҳақида лозим даражада хабардор қилинган шахсларнинг (гумон қилинувчи, айбланувчи, ҳимоячи бундан мустасно) келмаганлиги қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисидаги илтимосномани кўриш учун монелик қилмайди";


23-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"23. Илтимоснома қаноатлантирилмай қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш рад қилинганда, гумон қилинувчи, айбланувчи (ушлаб туриш охирги муддати тугаган ёки тугамаганлигидан қатъий назар) унга нисбатан уй қамоғи ёки гаров тариқасидаги эҳтиёт чораси қўлланилган ҳолда суд залида қамоқдан озод қилинади (ЖПК 243-моддаси ўнинчи қисмининг 2-1-банди)";


24-бандидаги "бу ҳақда йигирма тўрт соатдан кечиктирмасдан" деган сўзлар "шахсга нисбатан процессуал мажбурлов чоралари қўлланилганлиги ва у сақлаб турилган жой ҳақида дарҳол" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


27-банди:

учинчи хатбошисидаги "ЖПК 479-моддасида" деган сўзлар "ЖПК 497-12-моддасида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;


32-бандининг иккинчи хатбошисидаги "назорат тартибида шикоят (протест) берилишига йўл қўйилмайди" деган сўзлар "кассация тартибида шикоят (протест) берилишига йўл қўйилмайди" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


33-бандидаги "апелляция, кассация инстанцияларида ёҳуд назорат тартибида" деган сўзлар "апелляция, кассация инстанцияларида" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


21. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Умумий юрисдикция судларида кадрлар билан ишлаш ҳолати ва судьялар томонидан судьялик қасамёдига риоя этилиши масалалари тўғрисида" 2007 йил 14 декабрдаги 19-сонли қарори:


кириш қисмининг тўртинчи хатбошисидаги "энг юқори суд инстанцияси бўлмиш" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


7-бандидаги "ва назорат" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


22. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Бир неча жиноят содир этилганда қилмишни квалификация қилишга доир масалалар тўғрисида" 2008 йил 15 майдаги 13-сонли қарори:


29-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"29. Агар биринчи инстанция суди ЖК 34-моддасида назарда тутилган асослар бўлишига қарамай, шахсни ўта хавфли рецидивист деб топиш тўғрисидаги масалани ҳал этмаса ёхуд асоссиз равишда уни ўта хавфли рецидивист эмас деб топса, юқори инстанция суди апелляция, кассация тартибида (прокурор протести ёки жабрланувчининг шикояти бўйича) шахсни ўта хавфли рецидивист деб топиши мумкин (ЖПК 497-30, 500-моддалари).

Юқори инстанция суди шахс асоссиз равишда ўта хавфли рецидивист деб топилган деб ҳисобласа, ҳукмдан бу ҳақдаги кўрсатмани чиқариши ва ҳукмга тегишли ўзгартиришлар киритиши лозим.

Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, ЖПК 500-моддасига мувофиқ, маҳкумни ўта хавфли рецидивист деб топиш мақсадида ҳукмни кассация тартибида қайта кўриб чиқишга у қонуний кучга киргандан кейин бир йил мобайнидагина йўл қўйилади";


31-бандидаги "Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича суди, вилоят ва унга тенглаштирилган судлар" деган сўзлар "Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар, Тошкент шаҳар судлари ва Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


23. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Руҳий касалликка чалинган шахсларга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш бўйича суд амалиёти тўғрисида" 2008 йил 12 декабрдаги 23-сонли қарори:


ўзбек тили матни номидаги ва кириш қисмидаги "Руҳий касалликка чалинган" деган сўзлар "Руҳий ҳолати бузилган" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


1-банди қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

қли расоликни истисно этмайдиган тарзда руҳий ҳолати бузилган, яъни жиноят содир этиш вақтида руҳий ҳолати бузилганлиги туфайли ўз ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) аҳамиятини тўлиқ даражада англай олмаган ёки уларни бошқара олмаган шахс жавобгарликка тортилади (ЖК 18-1-моддаси биринчи қисми)";


2-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"2. Шахс қуйидаги ҳолатлардан бирортаси:

руҳий ҳолати сурункали бузилганлиги;

руҳий ҳолати вақтинчалик бузилганлиги;

ақли заифлиги;

руҳий ҳолати бошқача тарзда бузилганлиги сабабли ўз ҳаракатларининг аҳамиятини англай олмаган ёки ҳаракатларини бошқара олмаган бўлса, у ижтимоий хавфли қилмишни ақли норасо ҳолатда содир этган деб топилади";


3-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"3. Агар жиноят содир этган шахсда ҳукм чиқарилгунига қадар ўз ҳаракатларининг аҳамиятини англай олмайдиган ёки уларни бошқара олмайдиган тарзда руҳий ҳолатининг бузилиши юзага келган бўлса, у жавобгарликдан озод қилинади (ЖК 67-моддаси).

Ҳукм чиқарилганидан кейин ўз ҳаракатларининг аҳамиятини англай олмайдиган ёки уларни бошқара олмайдиган тарзда руҳий ҳолатининг бузилиши юзага келган шахс жазони ўташдан озод қилиниши лозим (ЖК 75-моддаси)";


4-бандининг биринчи ва иккинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

қли норасо ҳолатда жиноят содир этган шахсга ёки жиноят содир этгандан кейин ўз ҳаракатларининг аҳамиятини англай олмайдиган ёки уларни бошқара олмайдиган тарзда руҳий ҳолатининг бузилиши юзага келган шахсга нисбатан суд томонидан тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари (ЖК 18-моддаси учинчи қисми, 67-моддаси иккинчи қисми, 75-моддаси иккинчи қисми) қўлланилиши мумкин.

Қонунга кўра (ЖК 2-моддаси иккинчи қисми), тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари бошқа тарздаги жиноят-ҳуқуқий таъсир чораси сифатида ижтимоий хавфли қилмиш содир этган ва руҳий ҳолати бузилган шахсларга нисбатан давлат мажбурлови кўриниши ҳисобланади. Бундай чоралар фақат шахс у томонидан содир этилган қилмишнинг хусусияти ва ўзининг руҳий ҳолатига кўра жамият учун хавфли бўлган ҳоллардагина қўлланилади";


5-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"5. ЖК 93-моддасига мувофиқ, тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларига қуйидагилар киради:

яшаш жойи бўйича руҳий-асаб касалликлари диспансерида (туман (шаҳар) психиатрининг хонасида) мажбурий амбулатория кузатувида бўлиш ва даволаниш;

яшаш жойи бўйича умумий тартибли психиатрия муассасасининг умумий кузатиладиган бўлимида мажбурий даволаниш;

умумий тартибли психиатрия муассасасининг махсус реабилитация бўлимида мажбурий даволаниш;

кузатув кучайтирилган руҳий касалликлар шифохонасида мажбурий даволаниш;

жазони ижро этиш муассасаларининг даволаш-профилактика ёрдами кўрсатиш бўлимларида ҳамда маҳкумларга учун ихтисослашган шифохонада мажбурий амбулатория кузатувида бўлиш ва даволаниш.

Тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари турини белгилашда суд ҳар доим ЖК 94-моддасида назарда тутилган қоидаларга амал қилиши лозим";


7-бандининг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Жиноят содир этгандан кейин, бироқ ҳукм чиқарилганга қадар руҳий ҳолати бузилганлиги аниқланган шахсга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари тайинланганда жиноят ишини юритиш руҳий ҳолат бузилган пайтдан бошлаб, соғайгунга қадар тўхтатилади (ЖПК 366, 569-моддалари)";


8-бандининг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш бўйича иш юритув бошланганлиги ва суд-психитрия экспертизаси тайинланганлиги тўғрисидаги қарор (ажрим) ўзига нисбатан бундай иш юритув олиб борилаётган шахсга унинг ЖПК 570-моддаси иккинчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқлари тушунтирилган ҳолда эълон қилинади";


9-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"9. Тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш тўғрисида ЖПК 572, 573-моддаларида назарда тутилган тартибда судга юборилган иш судловга тегишлилик тўғрисидаги умумий қоидаларга риоя этилган ҳолда кўрилади.

ЖПК 534-моддасига мувофиқ, жазони ўташдан озод қилинаётган шахсга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш масалаларига доир материаллар, шунингдек тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини узайтириш, ўзгартириш ёки тугатишга доир ЖПК 578-580-моддаларида назарда тутилган тартибда судга келиб тушган материаллар тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаган суд ёки бундай чора қўлланилган жойдаги суд томонидан кўрилади.

Тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар ва материаллар суд томонидан ЖПК 13-моддасида назарда тутилган таркибда кўрилади";


10-бандининг биринчи хатбошисидаги "Шахсга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш масаласи қўйилган ишлар бўйича суд мажлиси" деган сўзлар "Тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича суд мажлиси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


11-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"11. ЖПК 51 ва 571-моддаларига кўра, ақли норасо ҳолатида ижтимоий хавфли қилмиш содир этган, шунингдек жиноят содир этилганидан кейин руҳий ҳолати бузилганлиги аниқланган шахсларга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича суд-психиатрия экспертизаси тайинлаш тўғрисида қарор чиқарилган пайтдан бошлаб ҳимоячининг иштироки мажбурий ҳисобланади.

Бундай тоифадаги ишлар бўйича ҳимоячи иштирокининг мажбурийлиги тўғрисидаги процессуал қонун талабларига риоя этмаслик, ЖПК 49722-моддасига мувофиқ, жиноят-процессуал қонунининг жиддий тарзда бузилиши сифатида баҳоланади";


12-бандининг биринчи хатбошисидаги "Тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича ҳимоячининг иштирокидан қатъий назар, бу тоифа ишлар бўйича унга нисбатан бундай масала кўрилаётган шахснинг қонуний вакили иштирок этиши мумкин" деган сўзлар "Тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича ҳимоячи билан бир қаторда ўзига нисбатан бундай масала кўрилаётган шахснинг қонуний вакили иштирок этиши мумкин" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


13-банди:

иккинчи хатбошисидаги "касаллик ҳолати" деган сўзлар "руҳий ҳолати" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Руҳий ҳолати бузилган шахснинг содир этилган жиноятга дахлдор эмаслиги аниқланганда суд тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш тўғрисидаги иш юритишни тугатиб, ишни жиноят содир этган шахсни аниқлаш учун прокурорга қайтаради";


14-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"14. Ақли норасолик, тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш, шифохона турини белгилаш, шунингдек шахсни соғлиқни сақлаш органларига умумий асосларда даволаш ёки руҳий ҳолати бузилган шахслар учун мўлжалланган тиббий-ижтимоий муассасаларга жойлаштириш масаласини ҳал қилиш учун бериш тўғрисидаги масалалар бўйича узил-кесил қарор қабул қилиш ваколати судга тегишлидир. Шунинг учун эксперт-психиатрлар хулосаси суд томонидан ишда мавжуд барча материаллар мажмуидан келиб чиққан ҳолда, синчиклаб баҳоланиши лозим";


15-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"15. Агар айблов далолатномаси, айблов хулосаси билан келиб тушган иш бўйича суд муҳокамаси вақтида иши кўрилаётган шахсни ақли норасо деб топиш мумкинлиги хусусида асослар келиб чиқса ёки унда жиноят содир этилганидан сўнг руҳий ҳолати бузилганлиги аниқланса, башарти ишни айблов далолатномаси, айблов хулосасини тасдиқлаган прокурорга юбориш учун бошқа асослар бўлмаса, суд тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш тўғрисидаги масалани ЖПК 61-бобида белгиланган тартибда ҳал қилиши мумкин";


16-бандидаги "жиноят содир этилганидан сўнг руҳий касалликка чалинган шахсларга" деган сўзлар "жиноят содир этганидан кейин руҳий ҳолати бузилган шахсларга" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


18-бандидаги "Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 31 августдаги "Психиатрия ёрдами тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 майдаги "Психиатрия ёрдами тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


19-бандидаги "Шахс ақли норасо ҳолатида ижтимоий хавфли ҳаракат содир этганлиги ёки жиноят содир этилганидан сўнг руҳий касалликка чалинганлиги исботланган деб топилган ҳолда" деган сўзлар "Шахс ақли норасо ҳолатида ижтимоий хавфли ҳаракат содир этганлиги ёки руҳий ҳолати жиноят содир этилганидан кейин бузилганлиги исботланган деб топилган ҳолда" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


20-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"20. Қонунга мувофиқ, психиатрия стационари ёки кузатув кучайтирилган бўлинмасига фақат ўзининг руҳий ҳолати ва содир этган қилмишига кўра жамият учун ўта хавфли бўлган шахслар жойлаштирилишини инобатга олиб, бундай чоралар қўллаётганда судлар унинг руҳий ҳолати тўғрисида экспертлар берган хулосага ҳамда содир этилган қилмишнинг хусусияти (ижтимоий хавфлилиги, содир этилиш усули, келиб чиққан оқибатлар оғирлиги) тўғрисида судда аниқланган маълумотларга асосланишлари шарт";


21-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"21. Ақли норасо ҳолатида ижтимоий хавфли ҳаракат содир этган ёки жиноят содир этилганидан кейин руҳий ҳолати бузилган шахс томонидан моддий зарар етказилган ҳолда, зарарни ундириш масаласи фуқаролик судлов ишларини юритиш тартибида кўриб чиқилиши лозим бўлиб, бу ҳақда суднинг ажримида кўрсатилган бўлиши керак (ЖПК 577-моддаси бешинчи қисми)";


22-банди:

биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

қли норасо ёки жиноят содир этилганидан кейин руҳий ҳолати бузилган деб топилган шахсларга доир ишлар бўйича ашёвий далиллар масаласи судлар томонидан ЖПК 211-моддаси талабларига монанд ҳал этилиши лозим";


ўзбек тили матнидаги 22-бандининг иккинчи хатбошисидаги "ундирилмайди ва" деган сўзлар "ундирилмасдан" деган сўз билан алмаштирилсин;


ўзбек тили матни 23-бандидаги "киритилган" деган сўз "кирадиган" деган сўз билан алмаштирилсин;


26-банди:

биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги ", назорат" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

иккинчи хатбошисидаги "жиноят содир этилганидан сўнг руҳий касалликка чалинганлиги аниқланса" деган сўзлар "унинг руҳий ҳолати бузилганлиги жиноят содир этилганидан кейин аниқланса" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


27-бандидаги "Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича суди, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди, жиноят ишлари бўйича вилоятлар, Тошкент шаҳар судлари" деган сўзлар "Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар, Тошкент шаҳар судлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


24. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Одам савдосига оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида" 2009 йил 24 ноябрдаги 12-сонли қарорининг 13-бандидаги "ЖК 168-моддаси учинчи қисмининг "а" банди бундан мустасно" деган сўзлар "ЖК 168-моддаси тўртинчи қисмининг "а" банди бундан мустасно" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


25. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Жиноят ишлари бўйича процессуал чиқимларни ундириш амалиёти тўғрисида" 2009 йил 24 ноябрдаги 13-сонли қарори:


кириш қисмининг тўртинчи хатбошисидаги "ва назорат" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


2-банди қуйидаги мазмундаги тўққизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"суриштирув, дастлабки тергов ёки суд мажлисини видеоконференцалоқадан фойдаланган ҳолда ўтказиш чоғида қилинган харажатлардан;";

тўққизинчи хатбошиси тегишинча ўнинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


11-бандининг биринчи хатбошисидаги "ва назорат" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


26. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Номусга тегиш ва жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондиришга доир ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида" 2010 йил 29 октябрдаги 13-сонли қарори:


6-бандининг биринчи, иккинчи ва учинчи хатбошиларидаги "наркотик воситалар" деган сўзлар "гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


16-бандидаги "руҳий касаллик" деган сўзлар "руҳий ҳолати бузилиши" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


19-бандидаги "Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича суди, вилоятлар ва уларга тенглаштирилган судлар" деган сўзлар "Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар ва уларга тенглаштирилган судлар" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


27. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегарасини кесиб ўтиш тартибини бузишга оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида" 2011 йил 25 ноябрдаги 9-сонли қарори:


1-бандининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегарасини кесиб ўтиш тартиби қуйидагилар билан тартибга солинади:

1999 йил 20 августдаги "Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси тўғрисида"ги Қонун (бундан буён матнда Қонун деб юритилади);

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 августдаги "Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижга чиқиш тартибини такомиллаштиришга доир муҳим чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-5156-сонли Фармони;

Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижга чиқиш тартиби тўғрисидаги низом (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги ПҚ-4079-сонли қарорининг 1-иловаси);

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 21 ноябрдаги 408-сонли қарори билан тасдиқланган "Хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасига келишлари ва Ўзбекистон Республикасидан кетишлари Тартиби" (бундан буён матнда хорижий фуқаролар кириш-чиқиш Тартиби деб юритилади);

бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан";


4-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"4. Ўзбекистон Республикасига кириш учун қуйидаги ҳужжатлар асос бўлади:

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун хорижга чиқиш биометрик паспорти (дипломатик паспорт, идентификация электрон картаси ID-карта), вақтинча хорижда турган ва консуллик рўйхатига олинмаган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун хорижга чиқиш биометрик паспорти йўқолган, яроқсиз ҳолга келган, унинг амал қилиш муддати тугаган, маълумотлар ёки визалар учун мўлжалланган саҳифаларидан фойдаланиб бўлинган ҳолатларда, шунингдек, суд ажрими билан унинг амал қилиши тўхтатиб турилганда янги хорижга чиқиш биометрик паспорти ёки Ўзбекистон Республикасига қайтиш учун гувоҳномаси;

хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар учун - амалдаги миллий паспорт (дипломатик паспорт), шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжат, Ўзбекистон Республикасига кириш учун (кириш, транзит) виза ва хорижий фуқаролар кириш-чиқиш Тартиби II бўлимида назарда тутилган бошқа ҳужжатлар";


5-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"5. Ўзбекистон Республикасидан чиқиш учун қуйидаги ҳужжатлар асос бўлади:

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун - амалдаги хорижга чиқиш биометрик паспорти (дипломатик паспорт), чет эл давлатига кириш визаси (Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ уларга кириш учун кириш визалари расмийлаштирилиши талаб этилмайдиган хорижий давлатлар бундан мустасно);

хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар учун амалдаги миллий паспорт (дипломатик паспорт), шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжат, Ўзбекистон Республикасига кириш-чиқиш учун виза ва хорижий фуқаролар кириш-чиқиш Тартиби I, III бўлимларида назарда тутилган бошқа ҳужжатлар";


6-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"6. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда (масалан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 5 мартдаги "Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида"ги ПҚ-2142-сонли қарори) муайян тоифадаги шахсларнинг (ҳарбий хизматчилар, давлат сири бўлган маълумотлардан хабардор шахслар ва ҳ.к.ларнинг) чет элга чиқиши учун хорижий давлат билан визасиз режим мавжудлигидан қатъий назар, бошқача тартиб белгиланиши мумкин. Бинобарин, мазкур тоифадаги шахсларнинг виза расмийлаштирилиши талаб этилмайдиган хорижий давлатларга махсус рухсатсиз чиқиши уларнинг ЖК 223-моддаси билан жиноий жавобгарликка тортилишига сабаб бўлади";


7-бандининг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Судларга тушунтирилсинки, ЖК 223-моддаси бўйича жавобгарлик Ўзбекистон Республикаси фуқаролари хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштирилмаган ҳолда ёки амал қилиш муддати ўтган хорижга чиқиш биометрик паспорти билан Ўзбекистон Республикасидан, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ уларга кириш учун кириш визалари талаб этилмайдиган ҳар қандай хорижий давлатдан бошқа, кириш визаси расмийлаштирилиши талаб этиладиган хорижий давлатга кирган ҳолларда келиб чиқади;


11-бандининг биринчи хатбошисидаги "гиёҳвандлик воситалари" деган сўзлардан кейин ", уларнинг аналоглари" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


14-бандидаги "Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича суди, жиноят ишлари бўйича вилоят ва унга тенглаштирилган судлар" деган сўзлар "Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар, Тошкент шаҳар судлари ва Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


28. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича суд ишларини юритиш соҳасида халқаро ҳамкорликнинг айрим масалалари тўғрисида" 2012 йил 25 майдаги 06-сонли қарори:


3-бандининг иккинчи хатбошисидаги "("Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисида"ги қонуннинг 23-моддаси)" деган сўзлар "("Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисида"ги Қонуннинг 25-моддаси)" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


6-бандининг иккинчи хатбошисидаги "суд томонидан ЖПК 399-моддаси тартибида эълон қилинган" деган сўзлар "суд томонидан ЖПК 405-7, 420-моддалари тартибида эълон қилинган" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


9-бандининг иккинчи хатбошисидаги "суд жиноят ишини тугатишга нисбатан шахснинг розилигини олиш тўғрисида хорижий давлатнинг ваколатли органига сўров юбориш билан чегараланиши мумкин" деган сўзлар "суд жиноят ишини тугатишга нисбатан шахснинг розилигини олиш тўғрисида хорижий давлатнинг ваколатли органига Ўзбекистон Республикаси Олий суди орқали сўров юбориш билан чегараланиши мумкин" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


14-бандининг иккинчи хатбошисидаги "ЖПК 13-моддасининг тўртинчи қисмига мувофиқ" деган сўзлар "ЖПК 13-моддасининг бешинчи қисмига мувофиқ" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


29. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Жиноят ишлари бўйича ашёвий далилларга оид қонунчиликни қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида" 2012 йил 13 декабрдаги 17-сонли қарори:


4-бандининг иккинчи хатбошисидаги "прокурор ёки" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


8-бандининг иккинчи хатбошисидаги "2004 йил 24 сентябрдаги" деган сўзлар "2018 йил 24 августдаги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


9-банди иккинчи хатбошисининг иккинчи кичик хатбошисидаги "гиёҳвандлик воситалари" деган сўзлардан кейин ", уларнинг аналоглари" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


10-бандидаги "гиёҳвандлик воситалари" деган сўзлардан кейин ", уларнинг аналоглари" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


12-бандидаги "Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича суди, жиноят ишлари бўйича вилоят ва унга тенглаштирилган судлар" деган сўзлар "Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


30. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Солиқлар ва йиғимларни тўлашдан бўйин товлаганлик учун жавобгарликка оид қонунчиликнинг судлар томонидан қўлланилиши тўғрисида" 2013 йил 31 майдаги 8-сонли қарори:


3-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"3. МЖтК 174-моддасининг биринчи қисми, ЖК 184-моддасининг биринчи қисми диспозицияси бланкет (ҳаволаки) бўлиб, шу сабабли "даромадлар", "фойда", "солиқ солинадиган объектлар", "солиқлар", "йиғимлар" каби тушунчалар мазмунини аниқлаш учун қилмиш содир этилган пайтда амалда бўлган Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси (бундан буён матнда СК деб юритилади) нормаларидан келиб чиқиш лозим.

СК 17-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, солиқларга қуйидагилар киради:

1) қўшилган қиймат солиғи;

2) акциз солиғи;

3) фойда солиғи;

4) жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи;

5) ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ;

51) фойдали қазилмаларни қазиб олганлик учун махсус рента солиғи;

6) сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ;

7) мол-мулк солиғи;

8) ер солиғи;

9) ижтимоий солиқ.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида йиғимлар ҳам белгиланиши мумкин. Йиғимларни жорий этиш, ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби СК ҳамда бошқа қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланади.

Чет давлатлар автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирганлиги ва унинг ҳудуди орқали транзити учун йиғимни ҳамда алкоголь маҳсулотларини реализация қилиш ҳуқуқи учун йиғимларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби СК билан тартибга солинади";


6-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"6. МЖтК 174-моддаси, ЖК 184-моддаси бўйича жавобгарлик келиб чиқишининг зарур шарти - солиқ ёки бошқа тўловларни тўлашдан бўйин товлашга нисбатан қасднинг мавжудлиги бўлиб, у ҳаракатда ҳам, ҳаракатсизликда ҳам намоён бўлиши мумкин.

Фойдани (даромадни) ёки солиқ солинадиган бошқа объектларни (солиқ базасини) қасддан яшириш, камайтириб кўрсатиш белгилари, жумладан, қуйидагилар:

товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган тушум суммасини ҳисобга олиш регистрларида акс эттирмаслик;

товарлар (хизматлар) реализация қилинганлигидан далолат берувчи ҳужжатларни алмаштириш, сохталаштириш ёки йўқ қилиш ёхуд уларни текшириш учун тақдим этишни рад этиш;

қалбаки бирламчи бухгалтерия ҳужжатларидан фойдаланиш;

ҳисобда реализация қилинмаган деб кўрсатилган товарларнинг омборда ёки реализация қилиш жойида мавжуд эмаслиги;

расмийлаштирилмаган (кирим қилинмаган) товарларни сақлаш, улардан фойдаланиш ва реализация қилиш;

назорат-касса техникасининг фискаль хотираси хизмати дастурига ноқонуний равишда ўзгартириш киритиш;

фойдаланилмаган моддий харажатларни фойдаланилган деб, ишлаб чиқариш ҳисоботига қўшиш;

товарларни сотиш (хизмат кўрсатиш)дан олинган тушумни ҳисобот давридан кейинги даврга ўтказиш (сотиш ҳажмини ва даромад (фойда)ни қасддан камайтириш);

моддий, ёқилғи-энергетика ресурслари харажатларини ва амортизация (эскириш) нормасини сунъий равишда ошириш ёки норматив (лимит)ларни нотўғри қўллаш;

иш берувчи билан меҳнат муносабатларида бўлган ходимларнинг ҳақиқий иш ҳақи суммаси солиқ ҳисоботида акс эттирилмаганлиги;

меҳнат фаолиятини амалга оширувчи ходимларнинг солиқ ҳисоботида акс эттирилмаганлиги;

реализация қилинган товарлар қийматини ҳисоб ҳужжатларида ҳақиқатда реализация қилинган қийматидан пасайтирилган нархлар бўйича акс эттириш ва ҳ.к.

Судларга тушунтирилсинки, СК 223-моддасининг тўртинчи қисми талабига мувофиқ, меҳнат фаолиятини амалга оширувчи ходимларнинг солиқ ҳисоботида акс эттирилмаганлиги ёки реализация қилинган товарлар қийматини ҳисоб ҳужжатларида ҳақиқатда реализация қилинган қийматидан пасайтирилган нархлар бўйича акс эттириш ҳолларида солиққа оид ҳуқуқбузарликлар бўйича яширилган солиқ базаси суммаси охирги ўн икки ой учун аниқланади.

МЖтК 174-моддаси ва ЖК 184-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларга доир ишлар бўйича юқорида қайд этилган ёхуд бошқа бирор-бир белгиси аниқланишидан ташқари, шахснинг қилмишида солиқларни тўлашдан бўйин товлашга нисбатан тўғри қасд (ЖК 21-моддаси) мавжудлиги исботланган бўлиши шарт";


ўзбек тили матнидаги 7-бандининг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Солиқларни тўлашдан бўйин товлаганлик билан боғлиқ жиноят ишлари бўйича шуни эътиборга олиш керакки, агар солиқ тўловчи субъектларнинг ғайриқонуний ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) ЖК 184-моддаси диспозицияси билан қамраб олинса, нодавлат тижорат ташкилотида ёки бошқа нодавлат ташкилотида мансабдор шахслар томонидан ўз ваколатларини суиистеъмол қилиш жинояти (ЖК 192-11-моддаси) ва бошқарув тартибига қарши жиноятлар (ЖК 205-209, 227, 228-моддалари) учун жавобгарликни назарда тутувчи моддалари билан қўшимча квалификация қилиш талаб этилмайди";


8-бандининг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Қонунга кўра (СК 213-моддаси), шахс қуйидаги ҳолатлардан лоақал биттаси мавжуд бўлган тақдирда солиққа оид ҳуқуқбузарлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин эмас:

солиққа оид ҳуқуқбузарлик ҳолатининг мавжуд эмаслиги (масалан, агар бир турдаги солиқлар учун тўланган пул суммаси бошқа турдаги солиқлар учун тўланмаган суммалар ўрнини тўлиқ қоплаcа (СК 103-105-моддалари);

солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этишда шахснинг айби мавжуд эмаслиги (масалан, қилмишнинг табиий офат ёки бошқа фавқулодда ва бартараф этиб бўлмайдиган ҳолатлар оқибатида, шахс томонидан ўз ҳаракатларини ўзи идора этолмайдиган ёки бошқара олмайдиган касаллик ҳолатида содир этилган бўлса ва СК 215-моддасида назарда тутилган бошқа ҳолларда);

солиқ органининг ёки бошқа ваколатли органнинг (ушбу орган мансабдор шахсининг) солиқни (йиғимни) ҳисоблаб чиқариш, тўлаш тартиби тўғрисида ёки солиқ тўғрисидаги қонунчилик қўлланилишининг бошқа масалалари бўйича ўз ваколатлари доирасида солиқ тўловчига (йиғим тўловчига, солиқ агентига) ёхуд номаълум доирадаги шахсларга берган ёзма тушунтиришлари солиқ тўловчи (йиғим тўловчи, солиқ агенти) томонидан бажарилганлиги;

солиқ мониторингини ўтказиш даврида солиқ органининг солиқ тўловчига (йиғим тўловчига, солиқ агентига) юборилган асослантирилган фикри солиқ тўловчи (йиғим тўловчи, солиқ агенти) томонидан бажарилганлиги (СК 215-моддаси)";


11-бандининг учинчи хатбошисидаги "Назорат-касса машиналари фискаль хотираси хизмати дастурига" деган сўзлар "Назорат-касса техникаси фискаль хотираси хизмати дастурига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


14-бандидаги "шахсни айбланувчи тариқасида жавобгарликка тортиш ҳақидаги қарорда" деган сўзлар "шахсни жиноят ишида айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиш тўғрисидаги қарорда" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


15-бандидаги "солиқ текшируви далолатномаси," деган сўзлардан кейин "тафтиш натижалари тўғрисидаги далолатнома," деган сўзлар билан тўлдирилсин;


19-1-банди биринчи хатбошисининг биринчи кичик хатбошисидаги ", назорат" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


20-бандидаги "Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича суди, жиноят ишлари бўйича вилоят ва унга тенглаштирилган судлар" деган сўзлар "Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар, Тошкент шаҳар судлари ва Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


31. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Божхона тўғрисидаги қонунчиликни бузиш ва контрабандага оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида" 2013 йил 6 сентябрдаги 18-сонли қарори:


4-бандининг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"транспорт воситаси (БК 13-моддаси тўртинчи қисмида кўрсатилган транспорт воситалари бундан мустасно)";


6-бандининг иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;


7-бандидаги "уларни топишни қийинлаштириш" деган сўзлардан кейин ", божхона назоратидаги товарларни алмаштириб қўйиш" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


13-бандининг иккинчи хатбошисидаги "шунингдек мулкий зиён етказилиши ЖК 182-моддаси иккинчи қисми диспозицияси билан қамраб олинади ва тегишлича ЖК 105, 109 ва 173-моддалари билан қўшимча квалификация қилинишини талаб этмайди" деган сўзлар "шунингдек ҳокимият вакилига қаршилик кўрсатиш ЖК 182-моддаси иккинчи қисми диспозицияси билан қамраб олинади ва тегишлича ЖК 105, 109, 173 ва 219-моддалари билан қўшимча квалификация қилинишини талаб этмайди" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


16-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"16. Шахснинг валютани қонунга хилоф равишда божхона чегарасида ўтказишда айбдорлиги масаласини ҳал этишда судлар шуни назарда тутиши лозимки, Ўзбекистон Республикасига эркин олиб кириладиган ва олиб чиқиб кетиладиган нақд хорижий ва миллий валюта миқдори қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикасининг "Валютани тартибга солиш тўғрисида"ги Қонуни;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 январдаги 66-сонли қарори билан тасдиқланган Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси нақд валютаси ва нақд чет эл валютасини Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали олиб кириш ва олиб чиқиб кетиш қоидалари билан белгиланган.

Шахс томонидан Ўзбекистон Республикасига бир вақтнинг ўзида олиб кириладиган ёки олиб чиқиб кетиладиган нақд валютанинг фақат бир қисми декларация қилинган бўлса, шахснинг ҳаракатлари нақд валютанинг декларация қилинмаган қисми миқдоридан келиб чиққан ҳолда квалификация қилинади";


20-бандидаги "Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича суди, жиноят ишлари бўйича вилоят ва унга тенглаштирилган судлар" деган сўзлар "Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


32. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ ишлар бўйича суд амалиётининг айрим масалалари тўғрисида" 2013 йил 11 декабрдаги 20-сонли қарори:


5-банди:

иккинчи хатбошисининг олтинчи, еттинчи ва тўққизинчи кичик хатбошилари чиқариб ташлансин;

иккинчи хатбошисининг саккизинчи кичик хатбошиси тегишинча олтинчи кичик хатбоши деб ҳисоблансин;


7-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"7. Қонунга хилоф равишдаги тадбиркорлик фаолияти, одатда, тадбиркорлик фаолиятини қуйидаги кўринишларда амалга оширишда ифодаланиши мумкин:

рўйхатдан ўтмасдан;

лицензия, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат олмаган, ваколатли органни хабардор қилмаган ҳолда;

рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни сохта ҳужжатлардан фойдаланиб олган ҳолда;

фаолиятни (ҳаракатларни) амалга ошириш учун белгиланган талаб ва шартлар бажарилганлиги тўғрисида ваколатли органга ёлғон ёки ишончсиз маълумот тақдим этган ҳолда;

лицензия шартларини бузган ҳолда.

Рўйхатдан ўтмасдан қонунга хилоф равишда тадбиркорлик фаолиятини юритиш деганда, юридик шахслар давлат реестрида ва якка тадбиркорлар давлат реестрида бундай юридик шахс тузилганлиги ёки жисмоний шахс томонидан якка тартибдаги тадбиркор мақоми олинганлиги ҳақида ёзув мавжуд бўлмаган ёхуд юридик шахс ёки жисмоний шахснинг якка тартибдаги тадбиркор сифатидаги фаолияти тугатилганлиги ҳақида ёзув мавжуд бўлган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш тушунилади.

Лицензиялаш шартларини бузган ҳолда қонунга хилоф равишда тадбиркорлик фаолиятини юритиш деганда, жумладан, ишлаб чиқарилаётган ва реализация қилинаётган маҳсулотга қўйиладиган талабларга риоя этмаслик (масалан, маҳсулотнинг яроқлилик муддати ва ишлаб чиқарилган санасини кўрсатиш мажбурийлиги тўғрисидаги шартлар), лицензияланаётган фаолият турини амалга оширишга нисбатан қўйилган техник талабларга риоя қилмаслик (масалан, озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун зарур бўлган санитария-гигиена шароитларининг мавжуд эмаслиги), фаолиятни лицензияда кўрсатилган ҳудуддан ташқарида амалга ошириш тушунилади.

Судлар "лицензия", "рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат", "ваколатли органни хабардор қилиш" тушунчаларини аниқлашда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 14 июлдаги "Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида"ги Қонунига амал қилишлари лозим";


ўзбек тили матнидаги 8-бандининг биринчи хатбошисидаги "айирмаган" деган сўз "айирган" деган сўз билан алмаштирилсин;


9-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"9. Тушунтирилсинки, лицензия олиниши лозим бўлган фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқи лицензия олинган пайтдан ёки унда кўрсатилган муддатдан бошлаб вужудга келади ва унинг амал қилиш муддати тугагандан сўнг, агар лицензияда бошқа ҳолат назарда тутилмаган бўлса, шунингдек, лицензия тўхтатилган, муддатидан илгари тугатилган ёки бекор қилинган ҳолларда тугатилади.

"Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида"ги Қонуннинг 6-моддасига кўра, лицензиялаш соҳасини давлат томонидан тартибга солиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва лицензия берувчи органлар (вазирликлар, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари) амалга оширадилар";


10-банди чиқариб ташлансин;


12-бандидаги "ўз фаолиятини рўйхатдан ўтказмасдан ёки махсус рухсатнома (лицензия) олмасдан амалга ошираётган" деган сўзлар "ўз фаолиятини рўйхатдан ўтказмасдан ёки лицензияланиши лозим бўлган фаолият билан лицензиясиз шуғулланаётган" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


13-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"13. Лицензияланиши лозим бўлган фаолият билан лицензиясиз шуғулланган шахс айни пайтда рўйхатдан ўтишдан ҳам бўйин товласа унинг ҳаракатлари ЖК 188-моддаси билан квалификация қилиниши лозим бўлиб, ЖК 190-моддаси билан қўшимча квалификация қилиш талаб этилмайди.

Қонунга хилоф равишда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланганликда ва бундай фаолият натижасида олинган даромаддан солиқлар ёки йиғимларни тўламаганликда айбдор деб топилган шахснинг ҳаракатлари ЖК 188 ёки 190-моддаси билан тўлиқ қамраб олинади ва ЖК 184-моддаси билан қўшимча равишда квалификация қилинишини талаб этмайди.

Шахс даромад олиш мақсади бўла туриб, ЖК бошқа моддаларида жавобгарлик назарда тутилган ноқонуний фаолият билан (масалан, ўқотар қуроллар, ўқ-дорилар, портловчи моддалар ёки портловчи ускуналар, гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) шуғулланган ҳолларда, унинг қилмиши ЖК 188-моддаси билан қўшимча квалификация қилинишини талаб этмайди";


13-3-банди:

биринчи хатбошисидаги "Дастлабки тергов органлари ва судлар" деган сўзлар "Суриштирув, дастлабки тергов органлари ва судлар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошисининг биринчи кичик хатбошисидаги ", назорат" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


13-4-банди:

биринчи хатбошисидаги "Жиноят кодекси 188, 189-моддалари биринчи ёки иккинчи қисмида назарда тутилган" деган сўзлар "Жиноят кодекси 188, 189-моддалари биринчи қисмларида назарда тутилган" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошисидаги "Жиноят кодекси 188, 189-моддалари биринчи ёки иккинчи қисмида назарда тутилган" деган сўзлар "Жиноят кодекси 188, 189-моддалари биринчи қисмларида назарда тутилган" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


13-5-бандидаги "Жиноят кодекси 188, 189-моддалари биринчи ёки иккинчи қисми билан ҳукм қилинган шахслар жавобгарликдан озод қилинган ҳолларда" деган сўзлар "Жиноят кодекси 188, 189-моддалари биринчи қисмлари билан ҳукм қилинган шахслар жавобгарликдан озод қилинган ҳолларда" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


15-бандидаги "Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича суди, жиноят ишлари бўйича вилоят ва уларга тенглаштирилган судлар " деган сўзлар "Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар, Тошкент шаҳар судлари ва Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


33. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Суд ҳукми тўғрисида" 2014 йил 23 майдаги 07-сонли қарори:


3-бандининг иккинчи хатбошисидаги "гиёҳвандлик воситалари ва портловчи моддаларни тайёрлаш билан боғлиқ бўлган жиноятни содир этиш усулларини батафсил ёритувчи" деган сўзлар "гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп, портловчи моддаларни тайёрлаш билан боғлиқ бўлган жиноятни содир этиш усулларини батафсил ёритувчи" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


4-бандининг иккинчи хатбошисидаги "2004 йил 24 сентябрдаги" деган сўзлар "2018 йил 24 августдаги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


9-банди:

биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Жиноий ҳодиса юз бермаганлиги сабабли оқлов ҳукми (ЖПК 83-модда 1-банди) агарда содир этилишида судланувчи айбланаётган қилмиш (ҳодиса) юз бермаган бўлса ёхуд назарда тутилган оқибат зиён етказилган шахс томонидан ёки кимнинг хоҳиш истаги ва ихтиёридан бўлишидан қатъий назар, масалан, табиатнинг таъсир кучи натижасида содир этилса чиқарилади";

иккинчи хатбошисининг учинчи кичик хатбошисидаги "касб ёки хўжалик фаолиятига боғлиқ асосли таваккалчилик (ЖК 41-модда)" деган сўзлардан кейин ", жисмоний ёки руҳий мажбурлаш ёхуд қўрқитиш (ЖК 41-1-модда)" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


10-бандининг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Жиноий ҳодиса юз бермаганлиги ёки шахснинг жиноят содир этилишига дахлдор бўлмаганлиги судланувчининг қилмишида жиноят таркиби бўлмаганлиги туфайли оқлов ҳукми чиқарилганда, суд фуқаровий даъвони ЖПК 283-285-моддалари қоидаларига мувофиқ ҳал этади";


13-бандининг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Ҳукмнинг кириш қисмида суд ишининг рақами, ҳукм чиқарилган вақт ва жой, ҳукмни чиқарган суднинг номи, суднинг таркиби, суд мажлисининг котиби, тарафлар, таржимон кўрсатилади";


30-бандининг биринчи ва иккинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Айблов ҳукмининг қарор қисмида ЖПК 468-моддасига биноан судланувчининг фамилияси, исми ва отасининг исми, ЖКнинг уни айбли деб эътироф этишга асос бўлган моддаси (моддалари, модданинг қисми, банди), судланувчининг ўта хавфли рецидивист деб топилганлиги (башарти суд шундай қарор қабул қилган бўлса), судланувчига ҳар бир жинояти учун тайинланган жазо тури ва меъёри, узил-кесил тайинланган ўталиши лозим бўлган жазо чораси, озодликдан маҳрум этиш жазо тури қўлланилганда жазони ўташ лозим бўлган тегишли тартибли колония тури; озодликни чеклаш тариқасидаги жазога ҳукм этилган шахс учун белгиланадиган тақиқлар (чеклашлар); судланувчи шартли равишда ҳукм қилинганда, синов муддати ва маҳкумнинг устидан кузатув олиб бориш вазифаси юклатилган жамоа ва шахс; ушлаб турилган, қамоқда ёхуд уй қамоғи сақланган вақтни жазо муддати ҳисобига киритиш тўғрисида қарор; ҳукм қонуний кучга киргунига қадар судланувчига нисбатан эҳтиёт чорасига оид қарор; маҳкумнинг зиммасига юклатилган мажбуриятлар, ЖПК 533-моддаси асослари бўйича ҳукмнинг ижросини кечиктириш тўғрисидаги қарор ёритилиши лозим.

Бундан ташқари, айблов ҳукмининг қарор қисмида ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўташ жойи, жазо ва синов муддатларини ҳисоблаш, маҳкумга нисбатан амнистия актини қўллашлик, қонуннинг тегишли нормаларига биноан маҳкумни жазодан озод этиш тўғрисидаги қарор кўрсатилиши зарур";


31-бандидаги "ва кассация" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


32-бандининг биринчи хатбошисидаги "шахснинг ҳукм чиққунга қадар қамоқда бўлган вақти" деган сўзлар "шахснинг ҳукм чиққунга қадар қамоқда бўлган ва уй қамоғи қўлланилган вақти" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


33-бандининг тўртинчи хатбошисидаги "Раислик қилувчи судланувчига ва бошқа тарафларга ҳукмнинг мазмунини, ҳукм устидан улар истаги бўйича апелляция ёки кассация тартибида шикоят бериш муддати ва тартибини тушунтиради" деган сўзлар "Раислик қилувчи судланувчига ва бошқа тарафларга ҳукмнинг мазмунини, ҳукм устидан апелляция тартибида шикоят бериш муддати ва тартибини тушунтиради" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


34. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Транспорт ҳаракати ва ундан фойдаланиш хавфсизлигига қарши жиноятлар билан боғлиқ ишлар юзасидан суд амалиётининг айрим масалалари тўғрисида" 2015 йил 26 июндаги 10-сонли қарори:


ўзбек тили матнидаги 2-бандининг саккизинчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 28 октябрдаги 232-сонли қарори" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 23 октябрдаги 232-сонли қарори" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


3-банди қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Ўзбекистон Республикасининг самовий ҳудуди - давлатнинг мутлақ юрисдикциясидаги ҳудудлар ва сув ҳудудлари";


4-бандидаги "жумладан, темир йўл, сув ва ҳаво транспорти, автомобиль транспорти" деган сўзлар "жумладан, темир йўл, денгиз, дарё, ҳаво, автомобиль транспорти" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


8-бандининг биринчи хатбошисидаги "Жиноят кодекси 260-263, 266, 268, 269-моддаларида назарда тутилган жиноятларнинг зарурий белгиси" деган сўзлар "ЖК 260, 261-263, 266, 268, 269-моддаларида назарда тутилган жиноятларнинг зарурий белгиси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


10-бандининг биринчи хатбошисидаги "Жиноят кодекси 260-262, 266, 268, 269-моддаларида назарда тутилган жиноятлар" деган сўзлар "ЖК 260, 261, 262, 266, 268, 269-моддаларида назарда тутилган жиноятлар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


11-бандининг биринчи хатбошисидаги "ЖК 260, 262, 263, 263-1, 266, 268, 269-моддалари диспозицияларида назарда тутилган" деган сўзлар "ЖК 260, 260-1, 262, 263, 263-1, 266, 268, 269-моддалари диспозицияларида назарда тутилган" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


ўзбек тили матнидаги 13-бандининг биринчи хатбошисидаги "XI банди" деган сўзлар "XI бўлими" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


21-банди:

биринчи хатбошисидаги "гиёҳвандлик воситалари," деган сўзлардан кейин "уларнинг аналоглари," деган сўзлар билан тўлдирилсин;

биринчи хатбошисининг биринчи кичик хатбошисидаги "гиёҳвандлик воситалари," деган сўзлардан кейин "уларнинг аналоглари," деган сўзлар билан тўлдирилсин;

учинчи хатбошисидаги "гиёҳвандлик воситалари," деган сўзлардан кейин "уларнинг аналоглари," деган сўзлар билан тўлдирилсин;


22-бандининг биринчи хатбошисидаги "гиёҳвандлик воситалари," деган сўзлардан кейин "уларнинг аналоглари," деган сўзлар билан тўлдирилсин;


26-бандининг биринчи хатбошисидаги "ЖК 260, 262, 265-моддаларида" деган сўзлар "ЖК 260, 260-1, 262, 265-моддаларида" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


35. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Судланганлик ҳолати тугалланиши ва олиб ташланишига оид қонунчиликни қўллаш бўйича суд амалиёти тўғрисида" 2015 йил 18 сентябрдаги 13-сонли қарори:


2-банди биринчи хатбошисининг биринчи кичик хатбошисидаги "ёки назорат" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


рус тили матнидаги 3-бандининг иккинчи хатбошисидаги "Уголовно-правовыми последствиями наличия судимости" деган сўзлар "Уголовно-правовые последствия судимости" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


14-бандидаги "Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича суди, жиноят ишлари бўйича вилоят ва унга тенглаштирилган судлар" деган сўзлар "Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар, Тошкент шаҳар судлари ва Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


36. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Жиноят натижасида етказилган мулкий зиённи қоплашга оид қонунчиликни қўллаш бўйича суд амалиёти тўғрисида" 2016 йил 27 декабрдаги 26-сонли қарори 5-бандининг учинчи хатбошисидаги "ФПК 249-моддасида назарда тутилган" деган сўзлар "ФПК 106-моддасида назарда тутилган" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


37. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Жиноят ишлари бўйича суд қарорларини ижро этишга оид қонунларни қўллаш амалиёти тўғрисида" 2016 йил 27 декабрдаги 27-сонли қарори:


2-бандининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Апелляция шикояти (протести) берган шахс уни ЖПК 497-10-моддасига асосан чақириб олган ҳолларда, башарти бошқа шахслар томонидан берилган апелляция шикояти ёки прокурор протести бўлмаса, ҳукм ЖПК 528-моддасининг иккинчи қисми қоидасига кўра, апелляция иш юритуви тугатилганлиги тўғрисида ажрим чиқарилган куни қонуний кучга кирган ҳисобланади";


3-бандининг тўққизинчи хатбошисидаги "жарима," деган сўзлардан кейин "мажбурий жамоат ишлари," деган сўзлар билан тўлдирилсин;


5-бандининг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"ЖПК 533-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ, суд ҳукмнинг жарима солишга оид қисми ижросини олти ойгача кечиктиришга ёки бўлиб-бўлиб тўлашни белгилашга ҳақли";


6-бандининг иккинчи хатбошисидаги "сурункали руҳий касалликка чалинган" деган сўзлар "руҳий ҳолати сурункали бузилган" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


11-бандининг иккинчи хатбошисидаги "(ЖПК 528-моддасининг учинчи қисми)" деган сўзлар "(ЖПК 528-моддасининг тўртинчи қисми)" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


13-банди:

2-кичик бандидаги "айблов" деган сўз чиқариб ташлансин;


14-кичик банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"14) алкоголизмга, гиёҳвандликка, заҳарвандликка йўлиққан ёхуд ақли расоликни истисно этмайдиган тарзда руҳий ҳолати бузилган шахсларга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш (ЖК 96-моддаси) тўғрисидаги, агар суд асослар мавжуд бўла туриб, ҳукм чиқариш пайтида ушбу масалани ҳал этмаган бўлса";


15-бандининг иккинчи хатбошисидаги ", назорат" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


18-бандининг иккинчи хатбошисидаги "(ЖПК 497-9-моддаси)" деган сўзлар "(ЖПК 497-11-моддаси)" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


20-бандидаги "Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича суди, жиноят ишлари бўйича вилоятлар ва унга тенглаштирилган судлар" деган сўзлар "Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар, Тошкент шаҳар судлари ва Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


38. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Жазони ўташдан муддатидан илгари озод қилиш ва жазони енгилроғи билан алмаштириш бўйича суд амалиёти тўғрисида" 2016 йил 27 декабрдаги 28-сонли қарори:


22-бандининг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"ЖК 75-моддаси биринчи қисмига мувофиқ, шахс ҳукм чиқарилгандан кейин ўз ҳаракатларининг аҳамиятини англай олмайдиган ва бошқара олмайдиган даражада руҳий ҳолати бузилганда, шунингдек, жазони ўташга тўсқинлик қиладиган бошқача оғир касалликка чалиниб қолса, жазони ўташдан озод қилиниши лозим";


23-бандидаги "руҳий касалликка чалинганлиги муносабати билан" деган сўзлар "руҳий ҳолати бузилганлиги муносабати билан" деган сўзлар билан, "Руҳий касалликка чалинган" деган сўзлар "Руҳий ҳолати бузилган" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


29-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"29. Судлар шуни назарда тутишлари лозимки, жазони ижро этувчи орган раҳбари, шунингдек, унинг вакили суднинг ЖПК 534 ёки 536-моддасига мувофиқ чиқарилган ажрими устидан апелляция, кассация тартибида шикоят бериш ҳуқуқига эга эмас, чунки қонунга (ЖПК 55-1, 56-боблари) кўра, суд қарори устидан шикоят (протест) бериш ҳуқуқи маҳкумга, унинг қонуний вакилига, адвокатга, прокурорга, шунингдек, жабрланувчи ва унинг қонуний вакилига (вакилига) тегишли";


30-бандидаги "Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича суди, жиноят ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари" деган сўзлар "Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар, Тошкент шаҳар судлари ва Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


39. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ва психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга оид жиноят ишлари бўйича суд амалиёти тўғрисида" 2017 йил 28 апрелдаги 12-сонли қарори:


рус тили матнидаги 4-бандининг иккинчи хатбошисидаги "в небольших размерах" деган сўзлар "в малых размерах" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


ўзбек тили матнидаги 17-бандининг иккинчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикасининг "Суд экспертизаси тўғрисида"ги 2010 йил 1 июндаги ЗРУ 249-сонли Қонунининг" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 1 июндаги "Суд экспертизаси тўғрисида"ги ЎРҚ 249-сонли Қонунининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


18-бандининг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Гиёҳвандлик воситаси, уларнинг аналоглари, психотроп моддани муайян миқдорга мансублиги масаласини ҳал этиш суриштирув, дастлабки тергов органлари ва суднинг ваколатига тегишли бўлиб, улар бунда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, ундан олиб чиқиш ва транзит тарзида ўтказиш тартибини, шунингдек уларнинг муомалада бўлиши юзасидан назоратни такомиллаштириш тўғрисида" 2015 йил 12 ноябрдаги 330-сонли қарорига иловаларда кўрсатилган миқдорларга амал қилишлари зарур";


ўзбек тили матнидаги 21-бандининг бешинчи хатбошисидаги "сотилиб" деган сўз "ўтказилиб" деган сўз билан алмаштирилсин;


36-бандидаги "Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича суди, жиноят ишлари бўйича вилоят, Тошкент шаҳар судлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳарбий суди" деган сўзлар "Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


40. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Фирибгарликка оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида" 2017 йил 11 октябрдаги 35-сонли қарори:


6-бандидаги "гиёҳвандлик воситаси" деган сўзлардан кейин ", уларнинг аналоглари" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


9-бандининг биринчи хатбошисидаги "Агар битим, шартнома шартлари бажарилмаса, қонунга кўра (ФК 2, 9, 24-боблари, ФПК II бўлимининг 2-кичик бўлими, ХПК 15-боби) бузилган ҳуқуқ фақат фуқаролик ишлари бўйича суд ёки иқтисодий суд томонидан тикланиши мумкин бўлиб, уларда мажбуриятлар ижросини таъминлаш учун етарли ҳуқуқий воситалар мавжуд" деган сўзлар "Агар битим, шартнома шартлари бажарилмаса, қонунга кўра (ФК 2, 9, 24-боблари, ФПК II бўлимининг 2-кичик бўлими, ИПК 18-боби) бузилган ҳуқуқ фақат фуқаролик ёки иқтисодий иш юритуви тартибида тикланиши мумкин бўлиб, уларда мажбуриятлар ижросини таъминлаш учун етарли ҳуқуқий воситалар мавжуд" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


21-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"21. Хизмат мавқеидан фойдаланиб фирибгарлик содир этганлик (ЖК 168-моддаси учинчи қисми "в" банди) учун жавобгарлик шахс ўз хизмат мавқеидан фақат алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш учун фойдаланиб, ўзганинг мулкини ёки унга бўлган ҳуқуқни қўлга киритиш мақсадида ўз хизмат ваколатлари доирасига кирмайдиган ҳаракатларни (ҳаракатсизликни) амалга оширган ҳоллардагина вужудга келади";


26-банди қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Агар оператив-қидирув тадбири ўтказилиши натижасида иш бўйича моддий зарар етказилишининг олди олинган бўлса, ЖК 168-моддаси бешинчи қисмида назарда тутилган қоида қўлланилмайди";


29-бандидаги "Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича суди, жиноят ишлари бўйича вилоят ва унга тенглаштирилган судлар" деган сўзлар "Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар, Тошкент шаҳар судлари ва Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


41. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Далиллар мақбуллигига оид жиноят-процессуал қонуни нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида" 2018 йил 24 августдаги 24-сонли қарори:


9-банди "к" кичик бандининг олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қинсин:

"ЖПК 90-93-моддаларида назарда тутилган бошқа, жумладан ўта оғир жиноятлар бўйича ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш тарзидаги, тинтув, кўрсатувларни ҳодиса содир бўлган жойда текшириш, тергов эксперименти, шахсни ушлаш, ҳимоячидан воз кечиш, шахсни ушлаш жараёнида ўтказиладиган шахсий тинтув ва олиб қўйиш тарзидаги процессуал ҳаракатлар видеоёзув воситаларидан фойдаланган ҳолда қайд этилиши шартлиги тўғрисидаги талаблар бажарилмаганлиги";


14-бандининг иккинчи хатбошисидаги "ҳар қандай босқичида ва суд мажлисида арз қилиниши мумкин" деган сўзлар "ҳар қандай босқичида, дастлабки эшитув ва суд мажлисида арз қилиниши мумкин" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


16-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"16. Қонун бузилиши натижасида олинган далилни мақбул эмас деб топишда суриштирувчи, терговчи, прокурор ишни судга қадар юритиш босқичида (ЖПК 46-боби), биринчи инстанция суди эса, дастлабки эшитув ёки суд тергови давомида бундай қарор сабабларини кўрсатган ҳолда, уни далиллар мажмуидан чиқариш тўғрисида қарор (ажрим) чиқариши шарт. Далилнинг мақбуллигига оид масала маслаҳатхонасида (алоҳида хонада) келиб чиққан тақдирда, суд далилни мақбул эмас деб топиб, уни далиллар мажмуидан чиқариш тўғрисида асослантирилган қарор қабул қилади ва бу ҳақда ажрим, ҳукмнинг тавсиф қисмида кўрсатади. Апелляция, кассация инстанцияси судининг бу ҳақдаги қарори унинг ажрими (қарори) асослантириш қисмида баён этилади".


42. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Судлар томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўришни тартибга солувчи қонунларни қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида" 2018 йил 30 ноябрдаги 35-сонли қарори:


2-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"2. Жиноят ишлари бўйича судга (бундан буён матнда суд деб юритилади) тааллуқли бўлган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар рўйхати МЖтК 245-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган.

Шуни назарда тутиш лозимки, МЖтК 245-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларига асосан, жиноят ишлари бўйича судларга қуйидаги ишлар ҳам тааллуқли:

ҳуқуқбузар ҳуқуқбузарлик фактини инкор этганда, ҳар қандай маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги;

содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарликнинг кам аҳамиятлилиги сабабли ҳуқуқбузарни маъмурий жавобгарликдан озод этиш тўғрисидаги;

ҳуқуқбузарга нисбатан МЖтК Махсус қисми моддасининг санкциясида назарда тутилган энг кам жазодан ҳам камроқ маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги;

якка тартибдаги тадбиркорлар ва (ёки) уларнинг ходимлари томонидан тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ равишда содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги, тадбиркорлик субъектлари - юридик шахслар мансабдор шахслари ва (ёки) уларнинг ходимлари томонидан тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ равишда содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги, бундан МЖтК 60-моддасининг иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмларида, 60-1, 65, 68, 68-1, 99 (қурилиш соҳасида назорат қилиш инспекциясига оид қисмида) ва 283-моддаларида назарда тутилган ҳоллар мустасно;

бир нечта маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги, агар улардан лоақал биттаси жиноят ишлари бўйича судга тааллуқли бўлса;

қонун моддаси санкциясида жазо сифатида махсус ҳуқуқдан маҳрум этиш, ашёларни мусодара қилиш ёки ҳақини тўлаш шарти билан олиб қўйиш жазоси назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги";


5-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"5. Қонунга мувофиқ маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш ушбу ҳуқуқбузарлик содир этилган жойда кўриб чиқилади. Шуни назарда тутиш лозимки, МЖтК 304-моддасининг иккинчи қисмида кўрсатилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар транспорт воситалари рўйхатга олинган жойда, МЖтК 187-моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар эса, шундай ҳуқуқбузарликлар содир этилган жойда ёки ҳуқуқбузарнинг истиқомат жойида кўриб чиқилади";


6-бандидаги "(МЖтК 305-моддасининг иккинчи қисми)" деган сўзлар "(МЖтК 305-моддасининг иккинчи, учинчи қисмлари, 313-4-моддасининг биринчи қисми)" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


9-бандининг учинчи хатбошисидаги "ички ишлар органи ходимининг" деган сўзлардан кейин "ёки Миллий гвардия ҳарбий хизматчисининг (ходимининг)" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


43. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Суд муҳокамаси ошкоралигини ва судлар фаолиятига доир ахборот олиш ҳуқуқини таъминлаш тўғрисида" 2020 йил 21 февралдаги 04-сонли қарори:


8-бандининг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Ёпиқ суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказишга йўл қўйилмайди, бундай мажлисда аудио- ва видеоёзув амалга оширилмайди. Судланувчининг ҳимоячидан воз кечганлиги видео тасвирга олинган ҳоллар бундан мустасно";


31-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"31. Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судлов ҳайъатлари, Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари раислари ҳар чоракда ишларнинг тегишлича апелляция ва кассация тартибида кўрилиши юзасидан ҳар чоракда суд обзорларининг чоп этилишини таъминласинлар".


44. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Жисмоний ва юридик шахслар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини суд орқали ҳимоя қилиш тўғрисида" 2020 йил 3 июлдаги 11-сонли қарори:


7-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"7. Кассация инстанцияси судига қонунда назарда тутилган ҳолларда мурожаат қилганда, шикоятга давлат божи ва почта харажатлари тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилиниши лозим";


9-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"9. Тушунтирилсинки, ишни биринчи инстанция судида кўришда раислик қилган судья мурожаатларни ўз вақтида рўйхатга олиш, ишларни расмийлаштириш ва апелляция инстанцияси судига юбориш муддатларига риоя этилиши ва процесс иштирокчиларини ишни апелляция инстанцияси судига юборилганлиги тўғрисида хабардор қилиш учун шахсан масъулдир. Бунда эътибор шунга қаратилсинки, ишни апелляция инстанцияси судида кўриш вақти ва жойи ҳақида процесс иштирокчиларини хабардор қилиш масъулияти иш бўйича маърузачи бўлган судьяга юкланади".


45. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Жиноят сабаблари ва улар содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни аниқлаш бўйича судлар ролини ошириш тўғрисида" 2020 йил 19 декабрдаги 34-сонли қарори:


11-бандининг биринчи хатбошисидаги "Вилоятлар ва уларга тенглаштирилган судларга" деган сўзлар "Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар, Тошкент шаҳар судлари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Харбий судига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


15-бандининг биринчи хатбошисидаги "Вилоятлар ва уларга тенглаштирилган судлар" деган сўзлар "Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар, Тошкент шаҳар судлари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


46. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Судлар томонидан жиноят ишларини апелляция тартибида кўриш амалиёти тўғрисида" 2021 йил 20 апрелдаги 13-сонли қарори:


6-банди учинчи хатбошисининг 3-кичик бандидаги "ҳукм чиқарган суднинг номи," деган сўзлардан кейин "суд ишининг рақами," деган сўзлар билан тўлдирилсин;


ўзбек тили матнидаги 14-бандининг иккинчи хатбошисидаги "ЖПК 55-бобида" деган сўзлар "ЖПК 55-2-бобида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


35-банди:

қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Агар марҳумнинг яқин қариндошларидан бирортаси жиноят иши ЖПК 84-моддаси биринчи қисми 3-бандига асосан тугатилишига эътироз билдирса, жиноят ишини юритиш умумий тартибда олиб борилади";

учинчи хатбошиси тегишинча тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин.

Ўзбекистон Республикаси

Олий суди раиси

К. Камилов

Пленум котиби,

Олий суд судьяси

И. Алимов

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz)

























































Время: 0.0580
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск