ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Қонунлар ва Олий Мажлис палаталари қарорлари / 2022 й. /

Ўзбекистон Республикасининг 23.06.2022 й. ЎРҚ-780-сон "Инсон аъзолари ва тўқималарининг трансплантацияси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 31.05.2022 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 13.06.2022 й. маъқулланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

23.06.2022 й.

N ЎРҚ-780



"ИНСОН АЪЗОЛАРИ ВА ТЎҚИМАЛАРИНИНГ

ТРАНСПЛАНТАЦИЯСИ ТЎҒРИСИДА"ГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИ

ҚАБУЛ ҚИЛИНИШИ МУНОСАБАТИ БИЛАН

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ АЙРИМ

ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИГА ЎЗГАРТИШ ВА

ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2022 йил 31 майда қабул қилинган

Сенат томонидан 2022 йил 13 июнда маъқулланган


1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2012-XII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 1, 3-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, N 9, 144-модда; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 9, 241-модда; 1998 йил, N 5-6, 102-модда, N 9, 181-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда, N 5, 124-модда, N 9, 229-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда, N 9-10, 165-модда; 2002 йил, N 9, 165-модда; 2003 йил, N 1, 8-модда, N 9-10, 149-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда, N 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 9, 314-модда, N 12, 417, 418-моддалар; 2006 йил, N 6, 261-модда, N 12, 656-модда; 2007 йил, N 4, 158, 166-моддалар, N 6, 248-модда, N 9, 416, 422-моддалар, N 12, 607-модда; 2008 йил, N 4, 187, 188, 189-моддалар, N 7, 352-модда, N 9, 485, 487, 488-моддалар, N 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, N 1, 1-модда, N 4, 128-модда, N 9, 329, 334, 335, 337-моддалар, N 12, 470-модда; 2010 йил, N 5, 176, 179-моддалар, N 9, 341-модда, N 12, 471, 477-моддалар; 2011 йил, N 1, 1-модда; 2012 йил, N 4, 108-модда, N 9/1, 242-модда, N 12, 336-модда; 2013 йил, N 4, 98-модда, N 10, 263-модда; 2014 йил, N 1, 2-модда, N 5, 130-модда, N 9, 244-модда, N 12, 343-модда; 2015 йил, N 6, 228-модда, N 8, 310, 312-моддалар, N 12, 452-модда; 2016 йил, N 4, 125-модда, N 9, 276-модда, N 12, 383, 385-моддалар; 2017 йил, N 3, 47-модда, N 6, 300-модда, N 9, 506, 510-моддалар; 2018 йил, N 1, 4-модда, N 4, 218, 224-моддалар, N 7, 430-модда, N 10, 679-модда; 2019 йил, N 1, 3, 5-моддалар, N 3, 161-модда, N 5, 259, 267, 268-моддалар, N 7, 386-модда, N 8, 471-модда, N 9, 592-модда, N 11, 787-модда, N 12, 880-модда; 2020 йил, N 1, 4-модда, N 3, 204-модда, N 7, 449-модда, N 10, 593-модда, N 11, 651-модда, N 12, 691-модда; 2021 йил, N 1, 5, 14-моддалар, N 2, 142, 144-моддалар, N 3, 217-модда, 4-сонга илова, N 8, 800, 803-моддалар, N 10, 966, 968, 973-моддалар, N 12, 1193-модда; 2022 йил, N 2, 81-модда, N 3, 215, 216-моддалар, N 4, 337-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:


1) 97-модда иккинчи қисми диспозициясининг "н" банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"н) инсон аъзоларини ва (ёки) тўқималарини олиш ёки мурданинг қисмларидан фойдаланиш мақсадида";


2) 104-модда иккинчи қисми диспозициясининг "и" банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"и) инсон аъзоларини ва (ёки) тўқималарини олиш мақсадида";


3) қуйидаги мазмундаги 115-1-модда билан тўлдирилсин:


"115-1-модда. Инсонни ундан аъзоларини ва (ёки)

тўқималарини трансплантация учун олишга розилик

беришга мажбурлаш


Инсонни ундан аъзоларини ва (ёки) тўқималарини трансплантация учун олишга розилик беришга мажбурлаш, зўрлик ишлатиб ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиб содир этилган бўлса, -

уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд бир йилдан уч йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум этиб, уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўша ҳаракатлар ожиз аҳволда эканлиги айбдорга аён бўлган шахсга нисбатан ёхуд моддий томондан, хизмат жиҳатидан ёки бошқа жиҳатдан айбдорга қарам бўлган шахсга нисбатан содир этилган бўлса,

беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади";


4) 133-модда:

номи ва биринчи қисмининг диспозицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"133-модда. Инсон аъзоларини ва (ёки) тўқималарини

олиш ҳамда трансплантация қилиш шартларини

ва (ёки) тартибини бузиш


Инсон аъзоларини ва (ёки) тўқималарини олиш ҳамда трансплантация қилишнинг белгиланган шартларини ва (ёки) тартибини бузиш, бундан ушбу Кодекснинг 115-1, 133-1, 133-2-моддаларида назарда тутилган ҳоллар мустасно, худди шунингдек вафот этган одамнинг аъзоларини ёки тўқималарини у тириклигида унинг розилигини олмай туриб, илмий ёки таълим мақсадларида бузилмайдиган ҳолда сақлаш (консервация) учун олиш";

иккинчи қисмининг диспозицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўша ҳаракатлар:

а) ғаразли ёки бошқача паст ниятларда;

б) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан;

в) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб;

г) шахс томонидан ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда содир этилган бўлса";


5) қуйидаги мазмундаги 133-1 ва 133-2-моддалар билан тўлдирилсин:


"133-1-модда. Инсон аъзоларининг ва (ёки)

тўқималарининг олди-сотдиси


Инсон аъзоларининг ва (ёки) тўқималарининг олди-сотдиси, -

уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёки бир йилдан уч йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум этиб, уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўша ҳаракатлар:

а) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан;

б) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса, -

беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.


133-2-модда. Инсоннинг трансплантация қилинадиган

аъзоларини ва (ёки) тўқималарини Ўзбекистон

Республикасидан ташқарига олиб чиқиш


Инсоннинг трансплантация қилинадиган аъзоларини ва (ёки) тўқималарини Ўзбекистон Республикасидан ташқарига олиб чиқиш, -

уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд бир йилдан уч йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум этиб, уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади";


6) 135-модда иккинчи қисми диспозициясининг "к" банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"к) инсон аъзоларини ва (ёки) тўқималарини олиш мақсадида содир этилган бўлса";


7) 137-модда учинчи қисмининг диспозицияси қуйидаги мазмундаги "в" банд билан тўлдирилсин:

"в) инсон аъзоларини ва (ёки) тўқималарини олиш мақсадида содир этилган бўлса".


2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2013-XII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 2, 5-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 12, 269-модда; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 9, 241-модда; 1998 йил, N 5-6, 102-модда, N 9, 181-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда, N 5, 124-модда, N 9, 229-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда, N 7-8, 217-модда; 2001 йил, N 1-2, 11, 23-моддалар, N 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, N 9, 165-модда; 2003 йил, N 5, 67-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда, N 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 12, 418-модда; 2006 йил, N 6, 261-модда; 2007 йил, N 4, 166-модда, N 6, 248, 249-моддалар, N 9, 422-модда, N 12, 594, 595, 607-моддалар; 2008 йил, N 4, 177, 187-моддалар, N 9, 482, 484, 487-моддалар, N 12, 636, 641-моддалар; 2009 йил, N 1, 1-модда, N 4, 136-модда, N 9, 335-модда, N 12, 469, 470-моддалар; 2010 йил, N 6, 231-модда, N 9, 334, 336, 337, 342-моддалар, N 12, 477-модда; 2011 йил, N 4, 103, 104-моддалар, N 9, 252-модда, N 12/2, 363-модда; 2012 йил, N 1, 3-модда, N 9/2, 244-модда, N 12, 336-модда; 2014 йил, N 9, 244-модда; 2015 йил, N 8, 310, 312-моддалар, N 12, 452-модда; 2016 йил, N 4, 125-модда, N 9, 276-модда, N 12, 385-модда; 2017 йил, N 3, 47-модда, N 6, 300-модда, N 9, 506, 510-моддалар, N 10, 605-модда; 2018 йил, N 1, 1, 5-моддалар, N 4, 218, 224-моддалар, N 7, 430, 431-моддалар, N 10, 679-модда; 2019 йил, N 1, 3, 5-моддалар, N 2, 47-модда, N 3, 161-модда, N 5, 259, 267-моддалар, N 7, 386-модда, N 8, 469-модда, N 9, 589, 592-моддалар, N 10, 671-модда, N 11, 787, 791-моддалар, N 12, 880, 881, 891-моддалар; 2020 йил, N 3, 204-модда, N 5, 296-модда, N 12, 689-модда; 2021 йил, N 1, 5, 11, 13, 14-моддалар, N 2, 142, 144-моддалар, 4-сонга илова, N 8, 800, 803-моддалар, N 9, 903-модда, N 10, 973-модда, N 12, 1193-модда; 2022 йил, N 2, 81-модда, N 3, 216-модда, N 4, 337-модда) 345-моддасининг бешинчи қисмидаги "117-моддаси иккинчи ва учинчи қисмларида, 118, 119-моддаларида, 121-моддаси иккинчи қисмида, 124-моддасида, 127-моддаси иккинчи ва учинчи қисмларида, 127-1-моддаси иккинчи ва учинчи қисмларида, 128-моддаси иккинчи ва учинчи қисмларида, 129-моддаси иккинчи қисмида, 131-моддаси учинчи ва тўртинчи қисмларида, 133-моддаси иккинчи қисмида, 134, 135-моддаларида" деган сўзлар "115-1-моддасида, 117-моддаси иккинчи ва учинчи қисмларида, 118, 119-моддаларида, 121-моддаси иккинчи қисмида, 124-моддасида, 127-моддаси иккинчи ва учинчи қисмларида, 127-1-моддаси иккинчи ва учинчи қисмларида, 128-моддаси иккинчи ва учинчи қисмларида, 129-моддаси иккинчи қисмида, 131-моддаси учинчи ва тўртинчи қисмларида, 133-моддаси иккинчи қисмида, 133-1, 133-2, 134, 135-моддаларида" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 17 апрелда қабул қилинган "Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида"ги ЎРҚ-154-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 17 августда қабул қилинган ЎРҚ-633-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2020 йил, N 8, 490-модда; 2021 йил, 4-сонга илова) 3-моддасининг бешинчи хатбошисидаги "инсон аъзоларини, тўқималарини ва (ёки) ҳужайраларини ажратиб олишни" деган сўзлар "инсон аъзоларини ва (ёки) тўқималарини олишни" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 27 декабрда қабул қилинган "Дафн этиш ва дафн иши тўғрисида"ги ЎРҚ-276-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2010 йил, N 12, 476-модда; 2017 йил, N 9, 510-модда; 2019 йил, N 11, 792-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, N 10, 973-модда) 5-моддасининг биринчи қисмидаги "ўз жасадидан (сақланиб қолган тана қисмларидан) органлар ва (ёки) тўқималар ажратиб олинишига" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


5-модда. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.


6-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.


7-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                          Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 24 июнь


"Халқ сўзи", 2022 йил 24 июнь































Время: 0.0050
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск