ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қурилиш ва архитектура / Умумий қоидалар /

Қурилиш ишларини ташкил қилиш бўйича санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари (0022-22-сон СанҚваН) (АВ томонидан 06.06.2022 й. 89-сон билан рўйхатга олинган Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг 17.05.2022 й. 0022-22-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2022 йил 6 июнда 89-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Санитария-эпидемиологик

осойишталик ва жамоат

саломатлиги хизматининг

2022 йил 17 майдаги

0022-22-сон қарорига

ИЛОВА



Қурилиш ишларини ташкил қилиш бўйича санитария

қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари

(0022-22-сон СанҚваН)


Мазкур санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари (бундан буён матнда санитария қоидалари деб юритилади) қурилиш ишларини ташкил қилишда ишчилар ҳамда ушбу ҳудуд атрофида яшовчи аҳолининг ҳаёти ва соғлиғига етказилиши мумкин бўлган зарарли омилларни олдини олиш ва уларнинг таъсирини камайтиришга оид талабларни белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур санитария қоидалари бино ва иншоотларни қуриш, кенгайтириш, қайта қуриш, техник қайта жиҳозлаш, мукаммал таъмирлаш ва бузиш бўйича фаолият олиб борувчи барча жисмоний ва юридик шахслар учун мўлжалланган.


2. Қурилиш ишларини амалга оширувчи барча субъектлар ишчиларнинг соғлиғига қурилиш ишлари билан боғлиқ зарарли омиллар таъсир этиши ва касб касалликлари юзага келишини олдини олиш мақсадида санитария-профилактик чора-тадбирларни амалга оширишлари лозим.


3. Бино ва иншоотларда қурилиш ишлари бошланишидан олдин ШНҚ-3.01.01 "Қурилиш ишлаб чиқаришини ташкил қилиш"да назарда тутилган тайёргарлик ишлари ўтказилади.

Хавфли ишлаб чиқариш омиллари таъсири остида бўлган қурилиш майдонлари ва участкалари ГОСТ 23407 "Қурилиш-монтаж ишлари олиб борилаётган қурилиш майдонлари ва участкаларини тўсиқлар билан ўраш" талабига мувофиқ ҳимоя тўсиқлари билан, яширин (потенциал) хавфли ишлаб чиқариш омиллари таъсирида бўлган зоналар эса ГОСТ 12.4.059 "Меҳнат хавфсизлиги стандартлари тизими. Қурилиш. Хавфсизлик тўсиқлари. Умумий техник шартлар" талабига мувофиқ бўлган тўсиқлар билан ўралган бўлиши, шунингдек ГОСТ ISO 3864-1 "График белгилар. Сигнал ранглари ва хавфсизлик белгилари.1-қисм. Сигнал ва белгиларни лойиҳалаштириш тамойиллари"га мувофиқ бўлган хавфсизлик белгилари ўрнатилиши лозим.


4. Бино ва иншоотларда қурилиш ишларини бошлашдан аввал қурилиш майдони барча турдаги чиқиндилардан тозаланади.


5. Қурилиш майдонида вақтинчалик электр, ёритиш, сув ва оқова сув тармоқлари ташкил этилади.


6. Қурилиш майдонлари ва иш жойларининг бир хилда ёритилиши таъминланади. Қурилиш ишлари олиб бориладиган майдонлар ва бинолар ичидаги сунъий ёритилганлик даражаси ШНҚ 2.01.05 "Табиий сунъий ёритиш" талабларига мувофиқ бўлиши керак.


7. Қурилиш майдонлари ва жойларини ёритиш учун стационар ва кўчма ёритиш мосламаларидан (очиқ газ разрядли ва колбали чуғланма чироқлардан фойдаланмаган ҳолда) фойдаланилади. Кўчма ёритиш мосламалари қурилиш майдонининг иш жойларида ва транспорт йўлларида жойлаштирилади.



2-БОБ. ИШ ЖОЙЛАРИНИНГ САНИТАРИЯ-ГИГИЕНАСИ

БЎЙИЧА УМУМИЙ ТАЛАБЛАР


1-§. Шовқин, микроиқлим ва тебранишга қўйиладиган талаблар


8. Қурилиш ишлари олиб борилишида микроиқлим ҳолати СанҚваН 0324-16 "Ишлаб чиқариш бинолари микроиқлимининг санитария-гигиена нормалари"да белгиланган миқдорда бўлиши керак.


9. Қурилиш жараёнидаги чанг ҳосил бўлиши мумкин бўлган ишларда чанг ҳосил бўлишига ва тарқалишига йўл қўймайдиган ёки чанг миқдорини камайтиришга қаратилган қуйидаги чора-тадбирлар белгиланади:

қурилиш майдони атрофига чанг тарқалишига тўсқинлик қиладиган қурилмалар ўрнатиш;

қурилиш майдонидан чиқишдан олдин қурилиш техникалари ва транспорт воситаларини, шу жумладан уларнинг ғилдиракларини ювиш учун қурилиш майдонида транспорт воситаларини ювиш шахобчаси ташкил этиш;

бинодаги қурилиш ишларини чанг тарқалишига йўл қўймайдиган материаллар билан ўралган ҳолда олиб бориш лозим.


10. Таркибида асбест бўлган тўсиқ ва конструкцияларни бузиш ва таъмирлаш, шунингдек уларни қурилиш майдонларига ўрнатиш бўйича ишлар ихтисослаштирилган ташкилотлар томонидан ёки қурилиш ишчилари томонидан техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилган ҳолда амалга оширилиши лозим.

Таркибида асбест бўлган маҳсулотлар намланган ҳолда ташилиши ҳамда иккиламчи чанг ҳосил бўлишининг олдини олиш учун барча асбест чиқиндилари нам ҳолатда чиқариб ташланиши лозим.


11. Зарарли кимёвий моддалар ҳосил бўлиши билан боғлиқ ишлар ҳаво алмашиши яхши йўлга қўйилган хонада олиб борилади.


12. Иш жойлари ҳавосидаги зарарли моддалар миқдори СанҚваН 0294-11 "Иш жойлари ҳавосидаги зарарли моддалар рухсат этилган миқдорининг гигиена нормативлари"да белгиланган миқдордан ошмаслиги керак.


13. Атроф-муҳитга чанг зарраларининг тарқалиши натижасида ишчилар ҳамда мазкур ҳудудда яшовчи аҳолининг нафас олиш тизимига жиддий зарар етказилишининг олдини олиш мақсадида, қурилиш ишлари олиб борилаётган жойлардаги транспорт воситалари юрадиган йўллар чанг ҳосил қилмайдиган қопламалари (асфальт, бетон) билан қопланган билан қопланган бўлиши керак.


14. Қурилиш майдони ва ҳудудида ускуна ва қурилмалар ишлаши натижасида ҳосил бўладиган шовқин даражаси СанҚваН 0325-16 "Иш жойларида рухсат этилган шовқин даражаси бўйича санитария меъёрлари"да белгиланган талабларга мувофиқ бўлиши керак.


15. Қурилмаларни ишлатишда иш жойларидаги шовқин даражасининг зарарли таъсирини камайтириш мақсадида қуйидаги тадбирлар амалга оширилиши мақсадга мувофиқ:

қурилмадаги шовқин ҳосил қиладиган манбадаги ва иш жойларидаги шовқин даражасини рухсат этилган миқдордан юқори бўлишининг олдини оладиган технологик жараёнларни татбиқ қилиш ёки бошқа техник воситалардан фойдаланиш;

масофавий бошқариш;

шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланиш;

меҳнат қилиш ва дам олишнинг оқилона тартибини танлаш, иш жойларидаги шовқиннинг таъсир вақтини қисқартириш ва бошқа ташкилий тадбирларни ўтказиш.


16. Шовқин даражаси 80 дБА дан юқори бўлган жойларда хавфлиликни кўрсатувчи белгилар ўрнатилади ва шу тоифадаги иш жойларида ишчилар шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланган ҳолда ишлаши лозим.


17. Ишчиларнинг саломатлигига жиддий зарар етказилишининг олдини олиш мақсадида қурилиш ишлари шовқин даражаси 135 дБА дан юқори бўлган жойларда олиб борилмайди.


18. Иш жойларида тебраниш даражаси СанҚваН 0326-16 "Иш жойларида умумий ва маҳаллий тебраниш бўйича санитария меъёрлари"да белгиланган талабларга мувофиқ бўлиши керак.


19. Тебранишнинг зарарли таъсирини бартараф этиш учун қуйидаги чора-тадбирлар амалга оширилиши лозим:

конструктив ёки технологик чоралар орқали ҳосил бўлиш манбасидаги тебранишни камайтириш;

тебранишни алоҳидалаш ва тарқалишини камайтириш;

масофавий бошқариш;

шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланиш;

меҳнат қилиш ва дам олишнинг оқилона тартибини танлаш ва бошқа ташкилий тадбирларни ўтказиш.


20. Бўёқ ва бошқа шу каби зарарли моддалар ишлатиладиган ва тайёрланадиган иш жойларидаги ҳавонинг алмашиб туриши учун ШНҚ 2.04.05 "Иситиш, вентиляция ва кондициялаш" талабларига мувофиқ бўлган механик вентиляция тизими билан таъминланган бўлиши керак.



2-§. Қурилиш маҳсулотлари ва хом ашёларини сақлаш ва ташиш


21. Таркибида зарарли моддалар бўлган кукун ва бошқа сочилиб кетувчи қурилиш маҳсулотлари герметик ёпиқ идишда сақланади.


22. Қурилиш майдонида қурилиш маҳсулотлари ва хом ашёларидан уларнинг ҳудуд бўйлаб сочилиб кетиши ва оқиб кетишига йўл қўймаган ҳолда фойдаланилади.


23. Қурилиш майдонига маҳсулот ва хом ашёларни етказиб бериш ёки уларни қурилиш майдони ҳудудида сақлаш ва ташиш бўйича барча ишлар жароҳатланишлар, ишчиларнинг жисмоний толиқиши, шунингдек уларни зарарли моддалар билан бевосита алоқасини истисно этадиган ва оғир меҳнатни имкон қадар камайтирувчи усуллар билан олиб борилиши лозим.


24. Оғирлиги 50 кг дан ортиқ бўлган, шунингдек 2 метрдан юқори баландликка кўтариладиган юкларни ортиш ва тушириш ишлари механизациялаштирилган усул орқали амалга оширилиши лозим.



3-§. Пайвандлаш ва кесиш ишларини бажариш


25. Ўрта ва кичик ҳажмдаги буюмлар махсус жиҳозланган жойларда пайвандланади. Махсус жиҳозланган жойнинг устки қисми очиладиган ва ёнмайдиган материалдан тайёрланади. Битта пайвандлаш жойи учун энг камида 3 кв.м майдон, пайвандланадиган жиҳозларни сақлаш, пайвандлаш ускуналари, стол, маҳаллий сурувчи вентиляция қурилмасини жойлаштириш учун эса етарли миқдорда жой ажратилади.


26. Касб касалликлари келиб чиқишининг олдини олиш мақсадида, маҳаллий сурувчи вентиляция тизими ўрнатилган ёпиқ ва майдони чекланган пайвандлаш ўтказиш жойларида ҳаводаги зарарли моддалар миқдори рухсат этилган миқдордан юқори бўлмаслиги керак.


27. Юқори нур қайтариш хусусиятига эга бўлган маҳсулотларни (алюмин, асоси титан бўлган қотишма, зангламайдиган пўлат) пайвандлашда электр пайвандловчилар ва яқин атрофда ишловчиларни оптик нурланиш таъсиридан ҳимоя қилиш мақсадида пайвандлашдан ҳимоялаш учун экран (кўчма ёки ўрнатилган) ўрнатилади ва пайвандланадиган маҳсулотлар юзаси ёпилади.


28. Вертикал ҳолатда турли хил даражада пайвандлаш ишлари бажарилганда, мазкур ишлар пайвандлаш даражасидан пастда ишлайдиган ишчиларни тасодифан тушадиган буюмлар, электрод қолдиқлари, металл бўлаклари ва бошқа нарсалардан ҳимоя қилишни таъминлаган ҳолда амалга оширилади.



4-§. Изоляция ишларини бажариш


29. Кимёвий моддалар ажраладиган изоляция ишларини олиб бориш бошқа ишлардан алоҳида хонада (бинода) амалга оширилади.


30. Изоляция ишлари қурилма ёки хона ичида бажарилганда, иш жойлари механик вентиляция тармоғи ва маҳаллий ёритиш ускунаси билан таъминланади.


31. Иссиқ битумдан фойдаланган ҳолда изоляция ишлари олиб борилганда, ишчилар оёқ кийим, брезентдан тайёрланган шим ва костюм билан таъминланади.


32. Шиша қипиқли матолар, асбест қолдиқлари ва цементлар иш жойларига сочилиб кетишига йўл қўймаслик мақсадида махсус идишларда етказиб берилади.


33. Емирилишга қарши ишлар сурувчи-чиқарувчи вентиляция тармоғи билан таъминланган ҳолда механизациялаштирилган технологик жараёнларда олиб борилади.



5-§. Бўяш ишларини бажариш


34. Қурилиш майдонида бўяш ишларини олиб бориш учун фойдаланиладиган бино ҳавосидаги зарарли моддалар миқдори СанҚваН 0294-11 "Иш жойлари ҳавосидаги зарарли моддалар рухсат этилган миқдорининг гигиена нормативлари"да белгиланган миқдордан ошмаслиги керак.

Бўяш ишлари олиб борилаётган бинода ШНҚ 2.04.05 "Иситиш, вентиляция ва кондициялаш" талабига мувофиқ вентиляция тармоғи ўрнатилади ҳамда ювувчи воситалар ва иссиқ сув билан таъминланади.

Бўёқ таркибини тайёрлашга мўлжалланган кўчма қурилмалардан фойдаланиш вентиляция тармоғи ташкил этилган жойларда амалга оширилади.


35. Бўёқ таркибини тайёрлаш ишлари ишчилар саломатлигига зарар етишининг олдини олиш мақсадида ишлаб чиқарувчи томонидан белгиланган техник талаблар ҳамда санитария-эпидемиологик талабларга мувофиқ бўлган эритмалардан фойдаланган ҳолда амалга оширилади.


36. Қурилишнинг технологик жараёнлари ўзгаришига олиб келмайдиган ҳолларда, ишлатиладиган зарарли моддаларни қуйида кўрсатилган зарарлилик даражаси кам бўлган ва хавфсиз моддалар билан алмаштирилади:

бензолни - бензин, спирт, кетонлар ва бошқа зарарлик даражаси кам бўлган эритувчиларга;

эпоксид лак-бўёқларини қаттиқлаштирувчи гексаметиленаминни - зарарлик даражаси кам бўлган қаттиқлаштирувчилар (полиэтилен-полиамин, полиамид ва бошқа)га;

органик эритувчилар билан суюлтириладиган лак-бўёқларни сув билан суюлтиришга.


37. Бўяш ишлари таркибида қўрғошин мавжуд бўлмаган лак-бўёқлардан фойдаланган ҳолда амалга оширилади.


38. Бўяшга тайёрлашда ишлатиладиган бўёқ маҳсулотларидан ишчи бирикмаларини тайёрлаш жараёни вентиляция тармоғидан ва шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланган ҳолда махсус қурилмаларда амалга оширилади.


39. Оғирлиги 10 кг дан ортиқ бўлган бўёқ қоришмаларини тайёрлашда идишлар механизациялаштирилган ҳолда тўлдирилади ёки қуйилади.


40. Иш жойларини ташкил қилишда лак-бўёқлар билан ишлашни енгиллаштириш ва бўялган маҳсулотлар (контейнерлар, айланувчи доиралар, столлар) тегишига йўл қўймайдиган мосламаларни ўрнатиш кўзда тутилади.


41. Механизациялаштирилган бўяш ишлари респиратор ва ҳимоя кўзойнагидан фойдаланилган ҳолда олиб борилади.


42. Бино ва иншоотларда ишлар резина қўлқопда олиб борилади, бўёқ қолдиқлари металл қутида йиғилиб, ўрнатилган тартибда йўқ қилиш учун хонадан олиб чиқилади.


43. Бўяш ишлари бўяш жараёнида ҳосил бўладиган аэрозол ва эритувчи чанглар таъсиридан ҳимояланиш учун ҳаво оқимига қараб олиб борилади.


44. Иш жараёнини механизациялашда ишчиларга ортиқча оғирлик тушмаслиги мақсадида бўёқ пуркагичлар оғирлиги 1 кг гача, босим кучи эса 10 Н гача бўлиши керак.



3-БОБ. БИНО ВА ИНШООТЛАРНИ БУЗИШ,

ТАЪМИРЛАШ ВА КЕНГАЙТИРИШ ИШЛАРИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ВА БАЖАРИШ


45. Бино ва иншоотларни бузиш ишлари об-ҳавонинг қулай шароитларида (ер музлаган, туман ва ёмғирли вақтлар, иш жойининг кўриниш даражаси паст бўлган ҳамда шамол тезлиги 15 м/с ва ундан юқори бўлган ҳоллардан ташқари) амалга оширилади.


46. Бино ва иншоотларни бузишда ҳосил бўладиган жисмлардан ҳимоя қилиш учун ишчиларда махсус кийимларга қўшимча равишда ҳимоя кўзойнаги бўлиши мақсадга мувофиқ.


47. Бино ва иншоотларни бузишда ҳамда чиқиндилардан тозалашда чанг ҳосил бўлишини камайтиришга қаратилган чора-тадбирлар кўрилади.

Ҳаводаги чанг ва микроорганизмлардан (моғор, замбуруғ, микроб споралари) ишчиларнинг нафас олиш йўлларини ҳимоя қилиш учун улар ҳимоя воситалари билан таъминланади.


48. Газ ёки зарарли моддалар пайдо бўлиши мумкин бўлган жойларда иш бошланишидан олдин бино ва иншоотларнинг ҳавосини алмаштириш ёки зарарсизлантириш чоралари кўрилади.


49. Бино ва иншоотлар бузилганда ҳосил бўлган жиҳозлар, шунингдек, қурилиш чиқиндилари ёпиқ идишларда юк кранлари орқали туширилади ва чиқиндилар ташланадиган жойнинг атрофи ўралади.



4-БОБ. ТАШҚИ МУҲИТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ


50. Қурилиш ишлари олиб боришда атроф-муҳит ифлосланишининг олдини олиш мақсадида чиқиндисиз, кам чиқитли қурилиш материалларини қайта ишлаш ва утилизация қилиш технологияларидан фойдаланилади.


51. Таркибида зарарли моддалари бўлган чиқиндиларни йиғиш ва йўқотиш ишлари ёпиқ идишлар ёки қалин қопларда амалга оширилади. Оқова сувлар ташқи муҳитни ифлослантиришга олиб келмайдиган сиғимларда йиғилади.


52. Таркибида зарарли моддалар бўлган қайта ишланмайдиган чиқиндиларни утилизация қилиш ишлари амалга оширилади.

Қурилиш чиқиндиларини ёқиш ишлари қурилиш олиб борилаётган майдонларда амалга оширилиши мумкин эмас.


53. Шаҳардаги қурилиш майдонидан чиқадиган маиший-хўжалик оқова сувлари канализация тармоғига уланади, канализация тармоғи мавжуд бўлмаган қишлоқ жойларида маиший-хўжалик оқова сувлар махсус бетонланган ва сув ўтказмайдиган чуқурга йиғилади ва махсус машиналарда тозалаш иншоотларига олиб чиқилади.


54. Ёқилғи-мойлаш маҳсулотлари, битумни сақлаш ва тарқатиш учун сиғимлар бетонланган ва сув ўтказмайдиган махсус майдончага ўрнатилади ҳамда тўкилган ёқилғи-мойлаш маҳсулотларини йиғиш учун махсус бетонланган чуқур ёки резервуарлар ташкил этилади.


55. Қурилиш майдонлари ифлосланишининг ва унда ишловчи ишчиларнинг саломатлигига жиддий зарар етишининг олдини олиш мақсадида, қурилиш ва маиший чиқиндилар тўпланадиган жойлар (майдончалар) ташкил этилади ҳамда чиқиндилар қурилиш майдонларидан мунтазам равишда олиб кетилиши лозим.


56. Қурилиш чиқиндиларини вақтинча сақлаш жойлари қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:

қурилиш чиқиндилари объектлар ҳудудида ёки унга бевосита яқин бўлган участкада жойлашган бўлиши, шунингдек турар жой биноларининг деразалари, таълим ва соғлиқни сақлаш ташкилотлари, дам олиш мажмуалари участкаларининг чегарасидан 20 метрдан кам бўлмаган масофада жойлаштирилиши;

махсус транспорт воситалари, машина ва механизмларнинг эркин ҳаракатланиши ҳисобга олинган ҳолда жойлаштирилиши ҳамда атрофи периметри бўйлаб (кириш йўлидан ташқари) вақтинчалик ҳимоя воситалари билан ўралган бўлиши;

қайта ишланадиган ва такрорий фойдаланиладиган чиқиндиларни сақлашда ёғингарчилик ва шамол таъсиридан ҳимояланган бўлиши керак.



5-БОБ. ТИББИЙ-ПРОФИЛАКТИК ХИЗМАТ КЎРСАТИШ


57. Меҳнат шароитлари билан боғлиқ касалликларнинг олдини олиш мақсадида қурилиш соҳасида ишлайдиган ишчилар Ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 2387, 2012 йил 29 август) талаблари асосида даврий тиббий кўрикдан ўтказилади.


58. Қурилиш ишлари эпидемиологик вазият ноқулай бўлган жойларда олиб борилганда ишчилар юқумли касалликларга қарши профилактик эмланади.


59. Меҳнат фаолиятининг хусусиятларига ва тиббий кўрик натижаларига кўра, қурилиш соҳасида ишлайдиган ишчилар учун даволаш, профилактик ва соғломлаштириш тадбирлари амалга оширилади.


60. Қурилиш майдонлари ва маиший бинолар бирламчи тиббий ёрдам воситалари билан жиҳозланади. Бирламчи тиббий ёрдам кўрсатиладиган хона ёритилган бўлиши, осонлик билан кириш, қурилиш маҳсулотлари билан тўсиб қўйилмаган, ҳимоя малҳамлари, заҳарларга қарши антидотлар, боғлов ва шахсий ҳимоя воситалари захираси яратилган бўлиши керак.



6-БОБ. МАХСУС КИЙИМ, ПОЙАБЗАЛ ВА ШАХСИЙ

ҲИМОЯ ВОСИТАЛАРИ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ


61. Ишчиларга берилган шахсий ҳимоя воситаларини сақлаш учун махсус хоналар ташкил этилади.


62. Иш берувчи шахсий ҳимоя воситаларининг тўғри сақланишини, махсус кийим ва пойабзалларни ҳамда бошқа шахсий ҳимоя воситаларини кимёвий тозалаш, ювиш, таъмирлаш, чангдан тозалаш, газсизлантириш ва зарарсизлантириш ишларини амалга оширилишини таъминлайди.

Иш шароити талабидан келиб чиқиб, махсус кийим ва пойабзалларни қуритиш, чангдан тозалаш ҳамда шахсий ҳимоя воситаларини газсизлантириш ва зарарсизлантириш учун мосламалар ташкил этилади.


63. Тана ифлосланиши билан боғлиқ иш билан шуғулланадиган ишчилар учун ювувчи ва зарарсизлантирувчи воситалар бўлиши лозим.

Қўл ювиш жойига совун қўйилиши, сочиқ доимий равишда алмаштирилиб борилиши ёки қўлни қуритиш қурилмаси ўрнатилиши лозим. Қўл терисига таъсир қиладиган моддалар билан ишлаганда, ишчилар профилактик пасталар ва малҳамлар ҳамда ювувчи ва зарарсизлантирувчи воситалар билан таъминланади.


64. Умумий зарарли бўлган ишлаб чиқариш ифлосланишидан ва механик шикастланишдан ҳимоя қилиш учун қуйидагилар назарда тутилади:

терининг умумий ифлосланишдан, механик шикастланишдан ва намликдан ҳимоя қилиш учун махсус кийимлар (фартук, қўлқоп, қаттиқ тагликли чарм пойабзал ва бошқалар), шу жумладан, эркаклар ва аёллар учун костюмлар (куртка, шим ёки ярим комбинезон);

пайвандловчилар учун костюм, чарм этик, диэлектрик тагликли сирпанмайдиган махсус пойабзал;

чангдан юқори даражада ҳимоя қилиш хусусиятига эга бўлган махсус кийимлар, резинали матодан қилинган фартуклар, сувни ўтказмайдиган қўлқоплар;

намликдан ҳимоя қилиш мақсадида бўяш ва суваш ишларини бажарувчилар учун сув ўтказмайдиган матодан костюм;

бетон тайёрловчи, бурғулаш ишлари билан шуғулланувчи, портлатувчи ва шунга ўхшаш соҳа мутахассисларига сув ўтказмайдиган матодан костюм, енгли куртка, шим, резина этик.


65. Бўёқлар, эритувчилар, нефть маҳсулотлари ва бошқа кимёвий моддалар билан ифлосланишдан ҳимоя қилишда, сув ўтказмайдиган матодан ишланган, кимёвий моддаларнинг таъсирига чидамли, осон тозаланадиган ва зарарсизлантириш мумкин бўлган костюмлардан, брезентдан тайёрланган ёки кислотадан ҳимоя қилувчи қўлқоплардан фойдаланилади.


66. Иш ҳолатининг хусусияти бўйича иш жойларида ишлаётганларга (асфальтбетон қорувчилар, полларда паркет терувчилар ва бошқалар) махсус кийим мажмуасига тиззани ҳимоя қилувчи мосламалари қўшилади.


67. Респиратор хонаси респираторларни қабул қилиш, тарқатиш ва таъмирлаш учун столлар, чангдан тозалаш ва чанг қаршилигини назорат қилиш мосламаси, ювиш ва қуритиш учун ускуналар ҳамда респираторларни сақлаш учун махсус шкаф билан жиҳозланади.



7-БОБ. МАИШИЙ БИНОЛАРГА ҚЎЙИЛГАН ТАЛАБЛАР


68. Қурилиш қилинадиган бино ва иншоотлар ишлари бошланишидан олдин ушбу ҳудудда маиший бинолар ташкил этилади.


69. Маиший биноларнинг таркиби ШНҚ 2.09.04 "Корхонанинг маъмурий ва маиший бинолари" талабларига мувофиқ қурилиш жараёни ва уларнинг хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда аниқланади.


70. Маиший биноларнинг жойлашиши ва жиҳозланишида қурилиш майдонида ишлаётган ишчилар сони, иш жойидан узоқлиги, смена сони, тушлик ва сменалар оралиғидаги танаффуслар, шунингдек, айрим турдаги санитария-техник воситалардан фойдаланишлар ҳисобга олинади.


71. Қурилиш ишлари олиб боришда маиший бинолар ташқи муҳитдаги чанг, зарарли моддалар чиқарадиган жойлардан камида 50 метр масофада ташкил этилади, бунда уларни шамол эсадиган томонда жойлаштирилиши мақсадга мувофиқ бўлади.


72. Маиший биноларга ўтиш хавфли ҳудудларни (қурилаётган бинолар, сигнализация мосламаси бўлмаган темир йўллар, минора кранлари, юкни ортиш-тушириш қурилмалари ва бошқа) кесиб ўтмаган ҳолда амалга оширилади.


73. Ошхона, ювиниш, чўмилиш ва кир ювиш хоналари, ҳожатхона ҳамда аёлларнинг шахсий гигиена хонаси поллари намликка чидамли жиҳозлардан, сув оқиб кетиш имкони бўладиган қилиб ташкил этилади.

Деворлар, девор оралиғи ва жиҳозлари намликка чидамли, осон тозаланадиган ва дезинфекция қилинишига имкон берадиган маҳсулотлардан тайёрланади.

Маиший бинолар ШНҚ 3.01.01 "Қурилиш ишлаб чиқаришини ташкил қилиш" да талаблари асосида ишлаб чиқарилган лойиҳа ҳужжатларига риоя қилган ҳолда ташкил этилади.


74. Маиший бинонинг кўчадан кириш қисмида пойабзалларни тозалаш ва ювиш учун мосламалар ўрнатилади.


75. Чўмилиш ва ювиниш хоналари, ҳожатхона ҳамда кийимларни сақлаш хоналари эркак ва аёллар учун алоҳида ташкил этилади.


76. Маиший бино хоналарда сув, канализация ва иситиш тармоқлари ташкил этилади.


77. Қурилиш ишчилари "Ичимлик суви. Гигиеник талаблар ва сифатини назорат қилиш" O`z DSt 950-сон давлат стандарти талабига жавоб берадиган ичимлик суви билан таъминланади.

Ичимлик суви қурилмалари (фавворалар ва бошқа) иш жойидан 75 метрдан узоқ бўлмаган масофада, қуёш нурлари ва ёғингарчиликдан сақланадиган жойда ўрнатилади.

Баландликда ишлайдиган ишчилар, шунингдек, тупроқ қазиш ва йўл қуриш техникалари ҳайдовчилари ва бошқалар ишлаш шароитига кўра иш жойини тарк этиш имконияти бўлмаса, ичимлик суви билан таъминланади.

Ичимлик суви билан таъминлашнинг имкони бўлмаган қурилиш майдонларида қайнатилган сувни тайёрлаш қурилмаси ўрнатилади. Бунда, ичимлик сувининг ҳарорати 8°C дан кам 20°C дан юқори бўлмаслиги ҳамда унинг миқдори қишда бир ишчи учун ўртача 1,0 - 1,2 литрни, ёзда 3,0 - 3,5 литрни ташкил этиши инобатга олинади.


78. Маиший бинода ишчилар сони ҳисобидан уй ва махсус кийимларни алоҳида сақлаш жойлари (шкаф ва кийим илгич) ташкил этилади. Бунда, тоза ва ифлосланган кийимларнинг алоҳида сақланиши таъминланади. Шунингдек, бинода кундалик тозалаш ҳамда дезинфекция ва дезинсекция тадбирларни ўтказилади.


79. Махсус кийим ва пойабзалларни смена бошлангунга қадар тўлиқ қуритиш имкониятига эга бўлган махсус кийим ва пойабзалларни қуритиш хоналари ташкил этилади.

Махсус кийимлар бир ойда камида икки марта ювилишини ҳисобга олган ҳолда кир ювиш хоналари ташкил этилади. Агар ишнинг хусусиятига кўра, махсус кийимлар жуда ҳам ифлос бўлиши мумкин бўлса, унда кийимлар тез-тез ювиб турилади. Кукунсимон ва зарарли моддалар билан ишлайдиган ишчиларнинг махсус кийимлари бошқа кийимлардан алоҳида ҳар бир сменадан сўнг ювилади, қиш фаслида эса кимёвий усулда тозаланади.


80. Маиший бинолар махсус кийимларни чангдан тозалаш, зарарсизлантириш, кимёвий тозалаш ва таъмирлаш хоналаридаги ифлосланган ҳавони бошқа хоналарга ўтишига йўл қўймайдиган вентиляция тармоғини ҳисобга олган ҳолда лойиҳалаштирилади.


81. Маиший биноларда терининг замбуруғ касалликлари келиб чиқишининг олдини олиш чоралари кўрилади. Кийимларни алмаштириш ва чўмилиш хоналарининг деворлари, поллари ва жиҳозлари ҳар бир сменадан кейин ювилади ва дезинфекция қилинади.


82. Қурилиш ишчиларига хизмат кўрсатадиган тиббиёт хоналари ШНҚ 2.09.04 "Корхонанинг маъмурий ва маиший бинолари"да белгиланган талабларга мувофиқ маиший бино таркибида тез ёрдам машинаси учун қулай бўлган кириш жойида ташкил этилади.


83. Мазкур санитария қоидаларини ишлаб чиқувчилар рўйхати мазкур санитария қоидаларининг иловасида келтирилган.






Нормативларга

ИЛОВА



Ишлаб чиқувчи ташкилот:


Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz)

















































Время: 0.0065
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск