ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Шартномаларнинг айрим турлари / Оддий ширкат. Комплекс тадбиркорлик лицензияси /

Комплекс тадбиркорлик лицензияси (франшизинг) шартномаларини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг Маъмурий регламенти (ЎзР ВМ 24.06.2022 й. 346-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 24 июндаги

346-сон қарорига

1-ИЛОВА



Комплекс тадбиркорлик лицензияси (франшизинг)

шартномаларини давлат рўйхатидан ўтказиш

бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Маъмурий регламент комплекс тадбиркорлик лицензияси (франшизинг) шартномаларини (кейинги ўринларда - Франшизинг шартномаси) давлат рўйхатидан ўтказиш, уларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тартибини белгилайди.


2. Франшизинг шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш ҳамда унга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш давлат хизматлари марказлари (кейинги ўринларда - рўйхатдан ўтказувчи орган) томонидан Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизими (кейинги ўринларда - Тизим) орқали амалга оширилади.

Ушбу қоидага риоя қилмаслик шартноманинг ҳақиқий ҳисобланмаслигига сабаб бўлади.


3. Ушбу Маъмурий регламентда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:


ариза берувчи - лицензиат, лицензиар ёки уларнинг вакили;


лицензиар - франшизинг шартномаси бўйича тараф, лицензиатга комплекс мутлақ ҳуқуқларни ҳақ эвазига фойдаланиш учун берувчи комплекс мутлақ ҳуқуқлар (лицензия комплекси)нинг ҳуқуқий эгаси;


лицеизиат - франшизинг шартномаси бўйича тараф, лицензиарнинг комплекс мутлақ ҳуқуқларидан тадбиркорлик фаолияти учун ҳуқуқий фойдаланувчи;


франшизинг шартномаси - бир тараф (лицензиар) иккинчи тарафга (лицензиатга) ҳақ эвазига лицензиарнинг фирма номидан ҳамда қўриқланадиган тижорат ахборотидан, шунингдек, шартномада назарда тутилган мутлақ ҳуқуқларга кирувчи бошқа объектлардан (товар белгиси, хизмат кўрсатиш белгиси ва ихтиролар ҳамда бошқалардан) лицензиатнинг тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш ҳуқуқини ўз ичига оладиган мутлақ ҳуқуқлар комплексини (лицензия комплекси) бериш мажбуриятини юклайдиган шартнома;


комплекс тадбиркорлик бўйича қўшимча лицензия шартномаси (кейинги ўринларда - қўшимча лицензия шартномаси) - бу лицензиат томонидан унга берилган лицензия комплексидан ёки унинг қисмидан лицензиар билан келишилган ёхуд франшизинг шартномасида белгиланган шартларда фойдаланиш ҳуқуқини бошқа шахсларга бериш тўғрисидаги шартнома;


франшизинг шартномасига муҳим ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш - шартнома предмети, етказиб бериладиган товар (ишлар, хизматлар)нинг миқдори, сифати, тури, нархи, бажариш муддатлари, ҳисоб-китоб тартиби, тарафларнинг реквизитлари, шартнома тузилган сана ва жой, шунингдек, франшизинг шартномаси учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ёки унга нисбатан тарафлардан бири томонидан берилган ариза бўйича битимга эришилиши керак бўлган бошқа муҳим шартлар бўйича ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш.


4. Агар франшизинг шартномасида ташқи савдо операциялари (товарлар, ишлар ва хизматлар экспорти-импорти) назарда тутиладиган бўлса, у ҳолда бундай операцияларга нисбатан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талабларга ҳам риоя қилиниши керак.

Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда интеллектуал мулк объектларига нисбатан мутлақ ҳуқуқларни ўз ичига оладиган франшизинг шартномаси (лицензия шартномаси)нинг тегишли қисми Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Интеллектуал мулк департаментида ҳам рўйхатдан ўтказилиши керак.

Бунда лицензия шартномаси франшизинг шартномасининг ажралмас қисми ҳисобланади. Ушбу талабга риоя қилинмаган тақдирда, агар шартноманинг бошқа шартлари бевосита ўз кучини сақлаб қолиши мумкин бўлса, лицензия шартномасининг тегишли қисми ёхуд франшизинг шартномаси умуман тузилмаган ва ҳақиқий эмас деб ҳисобланади. Агар интеллектуал мулк объекти Ўзбекистон Республикаси ҳудудида рўйхатдан ўтказилмаган бўлса, интеллектуал мулк ҳуқуқини рўйхатдан ўтказиш ва франшизинг шартномаси бўйича бериш тарафларнинг хоҳишига кўра амалга оширилади.


5. Франшизинг шартномаси давлат рўйхатидан ушбу Маъмурий регламентга 1-иловадаги схемага мувофиқ ўтказилади.



2-БОБ. ФРАНШИЗИНГ ШАРТНОМАСИНИ

ДАВЛАТ РЎЙХАТИДАН ЎТКАЗИШ


6. Ариза берувчи франшизинг шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш учун рўйхатдан ўтказувчи органга ўзи келиб мурожаат этади ёки ЯИДХП орқали Тизимда рўйхатдан ўтади.

Ариза берувчи ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, рўйхатдан ўтказувчи орган ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса, ариза берувчи мустақил равишда ушбу Маъмурий регламентга 2-иловага мувофиқ шаклдаги сўровномани электрон равишда тўлдиради.


7. Ариза берувчи сўровномани шакллантиришни исталган босқичда тўхтатиш ҳуқуқига эга, бунда тўланган йиғим қайтарилмайди.


8. Сўровнома тўлдирилгандан сўнг ариза берувчи маълумотларнинг тўғрилигини текшириб, сўровномани идентификация қилишнинг замонавий воситалари (электрон рақамли имзо, мобил-ID тизими, электрон имзо, дактилоскопия ва бошқалар) билан тасдиқлайди.

Ариза берувчи томонидан сўровномани электрон рақамли имзо билан тасдиқлаш талаб этилмайди.


9. Ариза берувчи томонидан сўровномага қуйидаги ҳужжатлар электрон шаклда (pdf форматда) илова қилинади:

а) рўйхатдан ўтказишда:

франшизинг шартномаси;

хорижий лицензиар учун - хорижий давлатнинг тегишли давлат реестридан кўчирма ёки унинг ўрнини босувчи тегишли ҳужжатлар;

б) муҳим ўзгартириш ва қўшимчаларни давлат рўйхатидан ўтказишда:

франшизинг шартномасига киритилаётган муҳим ўзгартириш ва қўшимчаларнинг нусхаси;

суд органининг қарори асосида франшизинг шартномасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишда - ушбу ҳужжатнинг нусхаси тақдим этилади.

Бунда мазкур ҳолатларда ариза берувчи ишончнома асосида иш кўрадиган шахс бўлса, кўрсатиб ўтилган шахснинг ваколатини тасдиқлайдиган, белгиланган тартибда тасдиқланган ҳужжатнинг нусхаси ҳам тақдим этилади.

Ариза берувчидан ушбу бандда кўрсатилмаган маълумотларни, шунингдек, бошқа ҳужжатларни тақдим этишни талаб этиш қатъиян тақиқланади.

Тақдим этилган ҳужжатлар давлат тили ёки рус тилига нотариал тартибда таржима қилинган бўлиши талаб этилади.


10. Франшизинг шартномасини давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг учдан бир миқдорида йигим ундирилади.

ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда, рўйхатдан ўтказувчи органга ўзи келиб мурожаат этганда тўланадиган сумманинг 90 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.

Йиғим тўланганлиги ахборот-коммуникация тизимлари орқали тасдиқланади.

Давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказиш рад этилган тақдирда, тўланган йиғим қайтарилмайди.


11. Йиғим суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

а) рўйхатдан ўтказувчи органга ўзи келиб мурожаат этганда:

0,5 фоизи - Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига;

қолган маблағлар - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасининг шахсий ҳисобварағига;

б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:

11,75 фоизи - Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига (шу жумладан, 0,5 фоизи йиғим тўланганлиги Ягона биллинг тизими орқали тасдиқлангани учун);

қолган маблағлар - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасининг шахсий ҳисобварағига ўтказилади.


12. Қуйидаги ҳолларда йиғим тўланмайди:

суд ҳужжати асосида франшизинг шартномасига ўзгартириш ва қўшимчаларни давлат рўйхатидан ўтказишда;

франшизинг шартномаси (муҳим ўзгартиришлар, қўшимчалар)ни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича ҳужжатлар такроран кўриб чиқилганда.


13. Рўйхатдан ўтказувчи орган тақдим этилган ҳужжатларни келиб тушган санадан бошлаб бир иш куни давомида кўриб чиқади ҳамда кўриб чиқиш натижалари бўйича франшизинг шартномасини давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказиш ҳақида ёки мазкур Маъмурий регламентнинг 15-бандида белгиланган ҳолатлар мавжуд бўлганда, давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилади.


14. Агар тақдим қилинган ҳужжатлар мазкур Маъмурий регламент талабларига мувофиқ бўлса, рўйхатдан ўтказувчи орган ходими:

ягона давлат реестрига автоматик тарзда тегишли ёзувлар киритиш йўли билан франшизинг шартномасини давлат рўйхатидан ўтказади, франшизинг шартномаларига ўзгартириш, қўшимчалар киритади;

франшизинг шартномаси давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги хабарномани Тизим ёрдамида автоматик тарзда Адлия вазирлигининг Интеллектуал мулк департаментига юборади;

мазкур Маъмурий регламентга 3-иловага мувофиқ QR-код (матрик штрихли код) қўйилган франшизинг шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш ҳақдаги гувоҳномани шакллантиради;

франшизинг шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш ҳақдаги гувоҳномани ариза берувчига тақдим қилади (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ариза берувчининг ЯИДХПдаги шахсий кабинетига юборади.


15. Қуйидагилар франшизинг шартномасини давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш учун асос бўлади:

комплекс мутлақ ҳуқуқларнинг мувофиқ бўлмаган ҳуқуқ эгалари (ҳуқуқдан фойдаланувчилар) томонидан мурожаат қилинганда;

ҳужжатлар тўлиқ бўлмаган ҳажмда тақдим этилганда ёки қасддан сохта ҳужжатлар ёки маълумотлар тақдим этилганда;

тақдим этилган ҳужжатларнинг Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатлари талабларига номувофиқлиги;

фаолиятнинг тегишли турини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи зарур рухсатномалар (лицензиялар)нинг мавжуд эмаслиги, агар бундай рухсатнома (лицензия) Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ талаб этилса.


16. Давлат рўйхатидан ўтказишга тўсқинлик қилувчи ҳолатлар мавжуд бўлганда, рўйхатдан ўтказувчи орган ходими мазкур Маъмурий регламентга 4-иловага мувофиқ франшизинг шартномасини давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилинганлиги тўғрисидаги хабарномани расмийлаштиради ҳамда уни ариза берувчига тақдим қилади (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ариза берувчининг ЯИДХПдаги шахсий кабинетига юборади.


17. Франшизинг шартномаси давлат рўйхатидан ўтказиш рад этилган тақдирда, ариза берувчи бу ҳақдаги хабарномани олган вақтдан бошлаб уч ой ичида тегишли камчиликларни бартараф қилган ҳолда йиғимни тўламасдан, қайта мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

Бунда франшизинг шартномаси давлат рўйхатидан мазкур бобда белгиланган тартибда ўтказилади.

Ариза берувчи томонидан ушбу банднинг биринчи хатбошида белгиланган муддатдан кейин берилган сўровномалар янгидан берилган ҳисобланади ҳамда белгиланган тартибда давлат хизмати учун йиғим ундирилади.



3-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


18. Ариза берувчи рўйхатдан ўтказувчи органга тақдим этилган маълумотларнинг тўғрилиги, аниқлиги, бузиб кўрсатилганлиги учун жавобгар ҳисобланади.


19. Ушбу Маъмурий регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Маъмурий регламентга

1-ИЛОВА



Комплекс тадбиркорлик лицензияси (франшизинг)

шартномаларини давлат рўйхатидан ўтказиш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Бажариш муддатлари



1-босқич

Ариза берувчи

(франшизинг шартномаси бўйича лицензиат, лицензиар ёки уларнинг вакиллари)


Комплекс тадбиркорлик лицензияси (франшизинг) шартномаларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун рўйхатдан ўтказувчи органга мурожаат қилади ёки Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали ЯИДХПда рўйхатдан ўтади.


Хоҳишига кўра

(шартномага асосан фаолият бошлаш олдидан)









2-босқич

Ариза берувчи

(франшизинг шартномаси бўйича лицензиат, лицензиар ёки уларнинг вакиллари)


Франшизинг шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг учдан бир миқдорида йиғим тўлайди.

(ЯИДХП орқали мурожаат этилганда сумманинг 90 фоизи ундирилади)


Мурожаат қилинган вақтда









3-босқич

Рўйхатдан ўтказувчи орган

(Давлат хизматлари маркази)


Тақдим қилинган ҳужжатлар мазкур Маъмурий регламент талабларига мувофиқ бўлганда, давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказади.

Тақдим қилинган ҳужжатлар мазкур Регламент талабларига номувофиқ бўлганда франшизинг шартномасини давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказишни рад қилади, бу ҳақида ариза берувчини хабардор қилади.


Бир иш куни мобайнида









4-босқич

Ариза берувчи

(франшизинг шартномаси бўйича лицензиат, лицензиар ёки уларнинг вакиллари)


Франшизинг шартномасини давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказиш рад этилган тақдирда, тегишли камчиликларни бартараф қилган ҳолда қайта мурожаат қилади.


Хабарнома олган вақтдан бошлаб уч ой мобайнида









5-босқич

Рўйхатдан ўтказувчи орган

(Давлат хизматлари маркази)


Франшизинг шартномаси давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақидаги гувоҳномани ариза берувчига тақдим қилади (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ариза берувчининг ЯИДХПдаги шахсий кабинетига юборади.


Давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинганидан сўнг реал вақт режимида



         





Маъмурий регламентга

2-ИЛОВА



Комплекс тадбиркорлик лицензияси (франшизинг)

шартномаларини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича

СЎРОВНОМА

I. Ариза берувчи жисмоний шахс тўғрисида маълумот:


1. Ф.И.О.:



2. ЖШШИР:



II. Ариза берувчи юридик шахс тўғрисида маълумот:


1. Фирма номи, ташкилий-ҳуқуқий шакли:



2. СТИР:



III. Франшизинг шартномаси тўғрисидаги маълумот:


Сўровномани тўлдириш сабаби:

янги рўйхатдан ўтиш;


муҳим ўзгартириш ва қўшимчаларни давлат рўйхатидан ўтказиш.


3. Лицензиарнинг интеллектуал мулкка оид лицензиатга бериладиган:

интеллектуал мулк объекти давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ёки давлат рўйхатидан ўтказиш учун талабнома берилганлиги тўғрисидаги;

интеллектуал мулк объекти эгаси тўғрисидаги;

интеллектуал мулк объектининг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги муҳофаза ҳужжати ҳақидаги маълумотлар.



4. Франшизинг шартномасини амалга ошириш учун зарур бўлган бошқа маълумотлар:



5. Электрон почта манзили, веб-сайти манзили (агар мавжуд бўлса):



IV. Илова қилинадиган ҳужжатлар:


а) Рўйхатдан ўтказишда:

франшизинг шартномаси;

хорижий лицензиар учун - хорижий давлатнинг тегишли давлат реестридан кўчирма ёки унинг ўрнини босувчи тегишли ҳужжатлар;

ишончнома (заруратга кўра).


б) Муҳим ўзгартириш ва қўшимчаларни давлат рўйхатидан ўтказишда:

франшизинг шартномасига киритилаётган муҳим ўзгартириш ва қўшимчаларнинг нусхаси;

суд органининг қарори асосида франшизинг шартномасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишда - ушбу ҳужжатнинг нусхаси;

ишончнома (заруратга кўра).


            





Маъмурий регламентга

3-ИЛОВА



Elektron hujjatning

identifikatsiya raqami

Kompleks tadbirkorlik litsenziyasi (franshizing) shartnomasi

davlat ro`yxatidan o`tkazilganligi to`g`risida

GUVOНNOMA

Ro`yxatdan o`tkazilgan sana


Kompleks tadbirkorlik litsenziyasi (franshizing)

shartnomasining amal qilish muddati

Litsenziatning nomi


Pochta manzili


Tashkiliy-huquqiy shakli


KTUT kodi:


STIR:


IFUT kodi


Litsenziarning nomi


Pochta manzili


Tashkiliy-huquqiy shakli


KTUT kodi:


STIR:


IFUT kodi


Franshiza obyekti:


QR-kod


Guvohnomani bergan ro`yxatdan o`tkazuvchi organ nomi:



            





Маъмурий регламентга

4-ИЛОВА



Elektron hujjatning

identiflkatsiya raqami



qonun hujjatlarida belgilangan tartibda


(ro`yxatdan o`tkazuvchi organning nomi)


va muddatlarda Sizning 20____-yil "____" _____________________ dagi _______________-son so`rovnomangizni

ko`rib chiqib,


rad etilganligini malum qiladi.


(davlat ro`yxatidan o`tkazish, qayta ro`yxatdan o`tkazish)


Rad etish asoslari:

1.


2.


3.


Axborot tariqasida malum qilinadiki, franshizing shartnomasini davlat ro`yxatidan o`tkazish rad etilgan taqdirda, ariza beruvchi bu haqidagi xabarnomani olgan vaqtdan boshlab 5 ish kuni ichida tegishli kamchiliklarni bartaraf qilgan holda yig`imni to`lamasdan qayta murojaat qilish huquqiga ega.

Ariza beruvchi tomonidan belgilangan muddatdan keyin berilgan so`rovnomalar yangidan berilgan hisoblanadi.



QR-kod

           


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 25 июнь
















































Время: 0.0090
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск