ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Алоҳида ўқув юртларини ташкил этиш ва уларнинг фаолияти / Олий таълим / Гуманитар фанларга оид олий ўқув юртлари (санъат, чет тиллар ва б.) /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 27.06.2022 й. ПҚ-294-сон "Оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватлаш ва журналистика соҳасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

27.06.2022 й.

N ПҚ-294



ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИНИ

ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ВА ЖУРНАЛИСТИКА

СОҲАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ЧОРА-

ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сон Фармони билан тасдиқланган 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини амалга ошириш, шунингдек, оммавий ахборот воситаларининг қонуний манфаатларини ҳимоя қилишни кучайтириш, улар фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, кадрлар салоҳияти ва рақобатбардошлигини янада ошириш, журналистика соҳасини ривожлантириш мақсадида:


1. Белгилаб қўйилсинки:

а) 2022 йил 1 июлдан бошлаб 2025 йил 1 июлга қадар:

оммавий ахборот воситалари фойда солиғини белгиланган солиқ ставкаларига нисбатан 50 фоиз камайтирилган солиқ ставкалари бўйича тўлайди, реклама хусусиятига эга бўлган оммавий ахборот воситалари бундан мустасно;

Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган, белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхат бўйича олиб кириладиган матбаа ускуналари, замонавий фото ва радиотелевизион ускуналар ҳамда қоғоз божхона божидан озод этилади;

б) 2023 йилдан бошлаб тегишли давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда бошқа муассасаларга 110 нусха даврий босма нашрлар ва 67 нусха китоб маҳсулотларининг мажбурий бепул нусхаларини юбориш амалиёти бекор қилиниб, улар томонидан босма маҳсулотларни харид қилиб олиш тартиби жорий қилинади (Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси бундан мустасно). Бунда, тегишли давлат органлари томонидан харид қилиб олиш учун Давлат бюджетидан маблағ ажратилади;

в) бюджет ташкилотларига улардаги "кутубхона фонди" харажат моддаси орқали даврий босма нашрлар, уларнинг электрон шакли ва электрон оммавий ахборот воситаларига обуна бўлиш учун маблағ йўналтиришга рухсат берилади.


2. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2022 йил 1 октябрдан бошлаб болалар учун мўлжалланган теле- ва радиомаҳсулотларни ишлаб чиқариш ва эфирга узатиш бўйича ҳар йили энг яхши 30 та лойиҳа учун ҳар бири базавий ҳисоблаш миқдорининг 300 бараваригача миқдорда бўлган танлов эълон қилинади. Бу борадаги харажатлар Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигига қўшимча ажратиладиган Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади.


3. Фаол журналистларни мунтазам рағбатлантириш ва улар ўртасида ижодий соғлом рақобат муҳитини ривожлантириш мақсадида ҳар чоракда:

оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган 100 тагача энг яхши материал учун муаллифлар (ижодий гуруҳ аъзолари) қуйидан юқорига ўсиб бориш тартибида базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваригача миқдорда пул мукофоти билан тақдирланади;

амалий ва долзарб аҳамиятга эга бўлган 100 тагача энг яхши таҳлилий материални тайёрлаш ва оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш учун давлат грантлари ва давлат ижтимоий буюртмаларини бериш бўйича танлов эълон қилинади.

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (А.А. Ходжаев) энг яхши материалларни кенг жамоатчилик ва малакали мустақил экспертлар томонидан очиқ ва шаффоф усулда электрон аниқлаш тизими - махсус электрон платформани ишга туширсин.

Белгилансинки, ушбу бандда назарда тутилган лойиҳаларни амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикасининг ахборот соҳаси ва оммавий коммуникацияларни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳамда қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан қопланади.


4. 2023 йилдан бошлаб журналистлар ўртасида ҳар йили анъанавий ўтказиб келинаётган "Олтин қалам" миллий мукофоти учун халқаро танловни демократик тамойиллар асосида янада очиқ ва шаффофлик билан ўтказишга эътибор қаратилсин, шунингдек, "Олтин қалам" миллий мукофоти совриндорлари:

бош миллий мукофот учун - автомобиль;

биринчи ўрин учун - базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 баравари;

иккинчи ўрин учун - базавий ҳисоблаш миқдорининг 175 баравари;

учинчи ўрин учун - базавий ҳисоблаш миқдорининг 150 баравари;

12 та рағбатлантирувчи номинациянинг ҳар бири учун - базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 баравари миқдорида бир марталик пул мукофоти билан тақдирлансин.

Белгилансинки, "Олтин қалам" миллий мукофоти учун халқаро танловни ўтказиш билан боғлиқ харажатлар "Илҳом" жамоат фонди маблағлари ҳисобидан қопланади.


5. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

а) барча давлат органлари ва ташкилотлари ўз муассислигидаги даврий босма нашрларнинг замонавий электрон шакли, шу жумладан, мобиль иловалари тегишли давлат органлари ва ташкилотларига 2022-2024 йилда ажратилган Давлат бюджети ҳамда уларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ва қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан яратилишини ташкил этади, кейинги йилларда уларни модернизация қилиш учун маблағ ажратиб боради;

б) 2023 йил январдан бошлаб:

давлат органлари ва ташкилотлари муассислигида бўлмаган ҳамда давлат рўйхатидан ўтказилганига камида икки йил бўлган даврий босма нашрларнинг замонавий электрон шаклини, шу жумладан, уларнинг мобиль иловаларини яратиш ҳамда модернизация қилиш ва бир йил давомида юритиш харажатларини қоплаш учун 2026 йил 1 январга қадар ҳар йили энг яхши 20 та лойиҳа бўйича танлов эълон қилинади. Бунда, ҳар бир танлов учун Ўзбекистон Республикасининг ахборот соҳаси ва оммавий коммуникацияларни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 бараваригача бўлган миқдорда маблағ ажратилади;

даврий босма нашрлар, китоб ва бошқа матбаа маҳсулотларига масофадан туриб обуна бўлиш ва уларнинг буюртмачигача ўз вақтида етказиб берилишини кузатиб бориш имконини берадиган "Обуна" ягона электрон платформаси, шу жумладан, унинг мобиль иловаси яратилади;

2026 йил 1 январга қадар жисмоний шахслар томонидан "Обуна" ягона электрон платформаси орқали обуна қилинган ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий, адабий-бадиий, ҳуқуқий, илмий-оммабоп даврий босма нашрлар обуна нархининг 10 фоиз, болалар учун мўлжалланган даврий босма нашрлар обуна нархининг 20 фоиз миқдори Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан обуначиларнинг банк карталарига бир ой муддат ичида қайтарилади ("Cashback"), реклама хусусиятига эга бўлган даврий босма нашрлар бундан мустасно. Бунда, ушбу харажатлар Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига қўшимча ажратиладиган Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш.Х. Шерматов) ҳамда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (А.А. Ходжаев) 2022 йил якунига қадар Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан "Обуна" ягона электрон платформаси, шу жумладан, унинг мобиль иловасини яратсин ва электрон тўлов тизимлари билан интеграция қилсин ҳамда унинг доимий равишда модернизация қилиниши, техник қўллаб-қувватланиши ва фаолият юритишини таъминласин.


6. Журналистика соҳасида кадрлар тайёрлаш жараёнини амалиёт билан интеграция қилиш, кадрларнинг малакасини ошириш ва журналистларнинг хорижий тилларни ўрганишини рағбатлантириш мақсадида 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб:

а) олий таълим муассасаларида журналистика йўналиши бўйича таълим берадиган профессор-ўқитувчиларнинг муаллифлик кўрсатув ва эшиттиришлари ҳамда йирик таҳлилий мақолалари уларни моддий рағбатлантириш нуқтаи назаридан илмий мақолага тенглаштирилади;

б) оммавий ахборот воситалари таҳририятлари, нашриётлар, матбаа корхоналари ва ахборот хизматларида камида беш йил ишлаган ҳамда ушбу йўналишлар бўйича олий таълим муассасаларида дарс бераётган, Ўзбекистон Республикасининг фахрий унвонларига эга бўлган шахслар меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш шартларига кўра 1-иловага мувофиқ профессор ва доцент илмий унвонига эга бўлган шахсларга тенглаштирилади;

в) олий таълим муассасалари ректорларига журналистика соҳаси бўйича кадрлар тайёрлаш жараёнига оммавий ахборот воситаларининг таниқли ва тажрибали ходимларини, соҳанинг етук мутахассисларини жалб қилиш ва улар меҳнатини олий таълим муассасасининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан қўшимча рағбатлантириш ҳуқуқи берилади;

г) журналистика соҳасида кадрлар тайёрлайдиган олий таълим муассасалари кафедраларининг ихтисослаштирилган бўлимлари 2-иловага мувофиқ ташкил этилади;

д) оммавий ахборот воситаларида камида бир йил давомида асосий иш жойи сифатида ишлаб келаётган журналистлар ва таҳририят ходимларининг:

хорижий тилларга ўқитиш бўйича ўқув курсларида ўқиш харажатларининг 50 фоизи, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 бараваридан ошмаган қисми компенсация қилинади. Бунда, улар хорижий тиллар бўйича В2 ва ундан юқори даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро сертификатга эга бўлиши ҳамда нодавлат таълим ташкилотида ўқиш билан боғлиқ ҳақиқий харажатларни исботловчи ҳужжатларни тақдим этиши лозим;

хорижий тиллар бўйича В2 ва ундан юқори даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро сертификатга эга бўлиш учун имтиҳон топшириш харажатлари тўлиқ компенсация қилинади.

Бунда, ушбу "д" кичик бандда белгиланган тадбирларни амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикасининг ахборот соҳаси ва оммавий коммуникацияларни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланади.


7. Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси олий органи қарори билан Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси деб қайта номлангани маълумот учун қабул қилинсин.

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Навоий кўчаси, 16-уй манзилдаги бинога текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилсин.

Белгилансинки, 2023-2024 йилларда 50 нафар журналист ва таҳририят ходимлари хориж мамлакатларига малака ошириш, тажриба ўрганиш, стажировка ўташ ва нуфузли медиа тадбирларда иштирок этиш учун юборилади ҳамда улар учун хорижлик малакали мутахассислар жалб этилган ҳолда ўқув курслар ташкил этилади. Бу борадаги тегишли харажатлар Ўзбекистон Журналистлар уюшмасига Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар ва қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан қопланади.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари ҳар йили Ўзбекистон Журналистлар уюшмасининг тегишли ҳудудий бўлимлари фаолиятини самарали ташкил қилиш, сақлаш харажатларини қоплаш ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш учун маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан белгиланган тартибда субсидия сифатида маблағ ажратиб бориш чораларини кўрсин.


8. Журналистларнинг қонуний манфаатлари ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизимини янада кучайтириш мақсадида Ўзбекистон Журналистлар уюшмасининг қуйидагиларни уюшма томонидан амалга ошириш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин:

журналистлар ва давлат органлари, жисмоний ва юридик шахслар ўртасида юзага келган низоларнинг судгача ҳал этилишига кўмаклашиш;

журналистларнинг профессионал фаолиятига тааллуқли жиноят ишлари бўйича иш юритишда уларнинг жамоатчилик ҳимоячилари сифатида қонунда белгиланган тартибда иштирок этиш;

теле- ва радиоканалларнинг бадиий кенгашлари фаолиятига жалб қилинган малакали экспертларни Ўзбекистон Журналистлар уюшмасига Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар ҳисобидан доимий равишда рағбатлантириб бориш.


9. Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси олий органи қарори билан Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси деб қайта номлангани маълумот учун қабул қилинсин.

Белгилансинки, Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси томонидан тавсия этилган медиа лойиҳаларни амалга ошириш режаларига мувофиқ вазирлик, идора, ташкилот ва ҳокимликларга уларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ва қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан шартнома асосида медиа маҳсулотлар яратиш, уларни реализация қилиш ҳамда бошқа медиа лойиҳаларни амалга оширишга рухсат берилади.


10. Олий Мажлис ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссиясига оммавий ахборот воситалари учун грантлар, ижтимоий буюртмаларнинг сони ва миқдорини ошириб бориш ҳамда бу борада алоҳида танловлар ўтказиш тавсия этилсин.


11. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш.Х. Шерматов) Адлия вазирлиги (Р.Қ. Давлетов), Молия вазирлиги (Т.А. Ишметов), Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (А.А. Ходжаев) билан биргаликда уч ой муддатда телерадиоэшиттиришларни тарқатиш (намойиш қилиш) тармоқларини лойиҳалаштириш ва қуриш, телерадиоэшиттиришларни тарқатиш (намойиш қилиш) тармоқларидан фойдаланиш ва уларга хизмат кўрсатиш учун белгиланган давлат божи миқдорини 50 фоизгача камайтириш ҳамда уни йил давомида бўлиб-бўлиб тўлашни жорий қилишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқсин ҳамда белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритсин. Бунда, қуйидагилар учун давлат божининг алоҳида миқдорлари назарда тутилади:

телерадиоэшиттиришларни тарқатиш (намойиш қилиш) тармоқларини лойиҳалаштириш ва қуриш;

мамлакат миқёсида телерадиоэшиттиришларни тарқатиш (намойиш қилиш) ёки ҳудудий телерадиоэшиттиришларни тарқатиш (намойиш қилиш);

радиоэшиттиришларни тарқатиш.


12. Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Матбуотчилар кўчаси, 32-уй манзилида жойлашган "Матбуот уйи" бино ва иншоотлари Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида берилсин.

Белгилансинки, ушбу бинога даврий босма нашрларнинг таҳририятлари ижара ҳақи тўламасдан (коммунал тўловлар ва кўрсатиладиган бошқа хизматлар бундан мустасно) жойлаштирилиши мумкин.


13. Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Ж.А. Артикходжаев) Қурилиш вазирлиги (Б.И. Закиров), Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (А.М. Бобоев), Молия вазирлиги (Т.А. Ишметов) билан биргаликда:

ушбу қарорнинг 12-бандида келтирилган бино ва иншоотлар ҳамда уларга туташ ҳудудда замонавий медиа шаҳарча ташкил этиш билан боғлиқ харажатларни 2023-2024 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурига киритсин;

ушбу лойиҳа бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаш учун 2022-2024 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида иқтисод қилинган ва ўзлаштирилмаган маблағлар ҳисобидан етарли миқдорда маблағ ажратиш чораларини кўрсин.

Замонавий медиа шаҳарча лойиҳаси якунига етказилгунига қадар Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ўз фаолиятини Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Буюк Турон кўчаси, 42-уй манзилида жойлашган бинода давом эттирсин.


14. 2022-2023 йилларда оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватлаш ҳамда журналистика соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари дастури 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари раҳбарлари дастурда белгиланган вазифаларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун шахсан масъул эканликлари кўрсатиб ўтилсин.


15. Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (А.А. Ходжаев) манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


16. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 августдаги "Ўзбекистон ижодкорларини қўллаб-қувватлаш "Илҳом" жамоат фондини ташкил этиш тўғрисида"ги ПҚ-3184-сон қарори 2-бандининг учинчи хатбошисидаги, 5-бандининг иккинчи хатбошисидаги, 10-бандидаги ҳамда қарорга 1-илованинг ўн бешинчи хатбошисидаги тегишли келишикдаги "Журналистлар ижодий уюшмаси" сўзлари тегишли келишикдаги "Журналистлар уюшмаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


17. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 августдаги "Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3195-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


18. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдухакимов ҳамда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори А.А. Ходжаев белгилансин.

Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси Президентининг матбуот котиби Ш.И. Асадов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                                 Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 27 июндаги

ПҚ-294-сон қарорига

1-ИЛОВА



Профессор ва доцент илмий унвонига эга бўлган

шахсларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш ва моддий

рағбатлантириш шартларига кўра тенглаштириладиган

шахслар эга бўлиши лозим бўлган Ўзбекистон

Республикасининг фахрий унвонлари

РЎЙХАТИ

Т/р

Ўзбекистон Республикасининг

фахрий унвони номи

Тенглаштирилаётган

илмий унвон

1.

"Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби"

Профессор

2.

"Ўзбекистон Республикаси халқ артисти"


3.

"Ўзбекистон Республикаси халқ ёзувчиси"

4.

"Ўзбекистон Республикаси халқ шоири"

5.

"Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист"

Доцент

6.

"Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси"

7.

"Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист"

8.

"Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими"




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 27 июндаги

ПҚ-294-сон қарорига

2-ИЛОВА



Журналистика соҳасида кадрлар тайёрлайдиган

олий таълим муассасалари кафедраларининг

ихтисослашган бўлимларини ташкил этиш

РЎЙХАТИ

Т/р

Оммавий ахборот воситалари таҳририяти номи

Олий таълим муассасалари кафедраларининг ихтисослашган бўлимлари

Масъул ижрочилар

1.

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги

Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети Рақамли медиа ва Интернет кафедрасининг "Интернет журналистикаси" бўлими

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети

2.

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси

Ўзбекистон Миллий университети Журналистика кафедрасининг "Тележурналистика" ва "Радиожурналистика" бўлими

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий университети

3.

"Янги Ўзбекистон" газетаси таҳририяти

Ўзбекистон Миллий университети Журналистика кафедрасининг "Матбуот" бўлими

"Янги Ўзбекистон" газетаси таҳририяти, Ўзбекистон Миллий университети


4.

"Халқ сўзи" газетаси таҳририяти

Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети Медиа назарияси ва амалиёти кафедрасининг "Парламент журналистикаси" бўлими

"Халқ сўзи" газетаси таҳририяти, Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети

5.

"Дунё" ахборот агентлиги

Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети Халқаро журналистика назарияси ва амалиёти кафедрасининг "Халқаро журналистика" бўлими

Ташқи ишлар вазирлиги, "Дунё" ахборот агентлиги, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети

6.

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси "Спорт" телерадиоканали

Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети Ҳарбий ва спорт журналистикаси кафедрасининг "Спорт журналистикаси" бўлими

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети

7.

Мудофаа вазирлигининг Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети Ҳарбий ва спорт журналистикаси кафедрасининг "Ҳарбий журналистика" бўлими

Мудофаа вазирлиги, Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети

8.

Адлия вазирлигининг Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети Халқаро журналистика назарияси ва амалиёти кафедрасининг "Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий журналистика" бўлими

Адлия вазирлиги, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети

     

Изоҳ:

Кафедраларнинг ихтисослашган бўлимларини ҳамда бир нафардан кабинет мудири штатини сақлаш ёки ушбу вазифани бажариш қўшимча юклатилган шахсни моддий рағбатлантириш харажатлари тегишли оммавий ахборот воситалари таҳририятларининг ҳамда тегишлилиги бўйича Мудофаа вазирлиги ва Адлия вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан қопланади.

Кафедраларнинг ихтисослашган бўлимларини адабиётлар, ўқув ва услубий қўлланмалар билан таъминлаш тегишли олий таълим муассасалари томонидан амалга оширилади.

Бошқа оммавий ахборот воситалари таҳририятлари, медиа тузилмаларда ихтисослашган бўлимлар олий таълим муассасалари билан ўзаро келишув асосида ташкил этилиши мумкин.




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 27 июндаги

ПҚ-294-сон қарорига

3-ИЛОВА



2022-2023 йилларда оммавий ахборот воситаларини

қўллаб-қувватлаш ҳамда журналистика соҳасини

янада ривожлантириш чора-тадбирлари

ДАСТУРИ


Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Ижро муддати

Масъул ижрочилар

I. ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ ЗАМОН ТАЛАБЛАРИ АСОСИДА

ТАШКИЛ ЭТИШНИ ҲАР ТОМОНЛАМА ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ

1.

Давлат органлари ва ташкилотларининг оммавий ахборот воситалари ҳамда журналистлар билан ҳамкорлигини янада ривожлантириш.

Бунда, оммавий ахборот воситалари ва журналистлар аниқлаган ва жамоатчиликка эълон қилган муаммо ва таклифларни ўрганиш ҳамда уларнинг ечими юзасидан давлат органлари ва ташкилотлари ахборот манбаларида асосли муносабат берилишини таъминлаб бориш.

Амалий чора-тадбирлар

2022 йил июлдан бошлаб доимий

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (Ходжаев), Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси (Ўсаров), вазирлик ва идоралар

2.

Барча давлат органлари ва ташкилотлари томонидан ўз муассислигидаги даврий босма нашрларнинг замонавий электрон шакли, шу жумладан мобил иловалари тегишли давлат органлари ва ташкилотларига 2022-2024 йилда ажратилган Давлат бюджети ҳамда уларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ва қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан яратилишини ташкил этиш, кейинги йилларда уларни модернизация қилиш учун маблағ ажратиб бориш.

Амалий чора-тадбирлар

2022 йил июлдан бошлаб

Тегишли давлат органлари ва ташкилотлари, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (Ходжаев), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Шерматов)

3.

Болалар учун мўлжалланган теле- ва радиомаҳсулотларни ишлаб чиқариш ва эфирга узатиш бўйича ҳар йили энг яхши 30 та лойиҳа учун ҳар бири базавий ҳисоблаш миқдорининг 300 бараваригача миқдорда бўлган танлов эълон қилиш.

Бу борадаги харажатларни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигига қўшимча ажратиладиган Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаш.

Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси

2022 йил сентябрь

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (Ходжаев), Молия вазирлиги (Ишметов), манфаатдор вазирлик ва идоралар

4.

2026 йил 1 январга қадар жисмоний шахслар томонидан "Обуна" ягона электрон платформаси орқали обуна қилинган ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий, илмий оммабоп даврий босма нашрлар обуна нархининг 10 фоиз, болалар учун мўлжалланган даврий босма нашрлар обуна нархининг 20 фоиз миқдорини Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан обуначиларнинг банк карталарига бир ой муддат ичида қайтариш ("Cashback"), реклама хусусиятига эга бўлган даврий босма нашрлар бундан мустасно.

Бунда, ушбу харажатларни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига қўшимча ажратиладиган Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаш.

Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси

2022 йил октябрь

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Шерматов), Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (Ходжаев), Молия вазирлиги (Ишметов), манфаатдор вазирлик ва идоралар

5.

Теле- ва радиоканалларда:

Мактабгача таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги буюртмаси асосида болалар ва ёшлар учун қизиқарли таълим-тарбиявий дастурларни;

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги буюртмаси асосида тадбиркорлик, бизнес кўникмаларини шакллантиришга қаратилган лойиҳаларни;

Соғлиқни сақлаш вазирлиги буюртмаси асосида тўғри овқатланиш, соғлом турмуш тарзи, сиҳат-саломатлик бўйича кўникмаларни ривожлантиришга қаратилган лойиҳаларни амалга ошириш.

Амалий чора-тадбирлар

2022 йил сентябрь

Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси (Қудратхўжа), Мактабгача таълим вазирлиги (Шин), Халқ таълими вазирлиги (Саидов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Тошкулов), Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (Норқулов), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Мусаев)

6.

Тегишли давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда бошқа муассасаларга 110 нусха даврий босма нашрлар ва 67 нусха китоб маҳсулотларининг мажбурий бепул нусхаларини юбориш амалиёти бекор қилиниб, улар томонидан босма маҳсулотларни харид қилиб олиш тартибини жорий қилиш (Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси бундан мустасно).

Бунда:

хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган ноширлик фаолиятининг талаблари ва шартларига босма маҳсулотларнинг тегишли нусхаларини мажбурий тартибда сотиш ва юборишни киритиш;

тегишли давлат органлари томонидан харид қилиб олиш учун Давлат бюджетидан маблағ ажратиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2022 йил декабрь

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (Ходжаев), манфаатдор вазирлик ва идоралар

7.

Давлат органлари ва ташкилотлари муассислигида бўлмаган ҳамда давлат рўйхатидан ўтказилганига камида икки йил бўлган даврий босма нашрларнинг замонавий электрон шаклини яратиш, уларни модернизация қилиш ва бир йил давомида юритиш харажатларини қоплаш учун 2026 йил 1 январга қадар ҳар йили энг яхши 20 та лойиҳа бўйича танлов эълон қилиш.

Бунда, ҳар бир танлов учун Ўзбекистон Республикасининг ахборот соҳаси ва оммавий коммуникацияларни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 бараваригача бўлган миқдорда маблағ ажратиш.

Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси

2022 йил декабрь

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (Ходжаев), Молия вазирлиги (Ишметов), манфаатдор вазирлик ва идоралар

8.

Даврий босма нашрлар, китоб ва бошқа матбаа маҳсулотларига масофадан туриб обуна ташкил қилиш ва уларнинг буюртмачигача ўз вақтида етказиб берилишини кузатиб бориш имконини берадиган "Обуна" ягона электрон платформасини ташкил қилиш.

Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан "Обуна" ягона электрон платформасини яратиш ва электрон тўлов тизимлари билан интеграция қилиш ҳамда унинг доимий равишда модернизация қилиниши, техник қўллаб-қувватланиши ва фаолият юритишини таъминлаш.

Амалий чора-тадбирлар

2022 йил декабрь



модернизация қилиш - заруратга кўра, техник қўллаб-қувватлаш - доимий

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Шерматов), Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (Ходжаев)

II. КАДРЛАР САЛОҲИЯТИ ВА РАҚОБАТБАРДОШЛИГИНИ ЯНАДА ОШИРИШ,

ЖУРНАЛИСТИКА СОҲАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

9.

Ёш журналистлар ўзаро тажриба алмашиши, янги лойиҳа ва ғоялар билан ўртоқлашиши учун уларга зарур шароит яратиш мақсадида "Навқирон журналистлар" ёзги медиа оромгоҳини ташкил қилиш ва ўтказиш.

Амалий чора-тадбирлар

2022 йил августдан бошлаб ҳар йили

Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси (Қудратхўжа), Олий Мажлис ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссияси (келишувга мувофиқ), Ёшлар ишлари агентлиги (Саъдуллаев), Касаба уюшмалари федерацияси кенгаши (Рафиков), Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси (Ўсаров)

10.

Телерадиоканаллар таҳририятлари ҳамда телестудияларида сиёсий шарҳловчи ва соҳа мутахассислари, жамоатчилик фаолларидан иборат эксперт гуруҳларни ташкил қилиш ва улар фаолиятини рағбатлантириш механизмларини йўлга қўйиш.

Амалий чора-тадбирлар

2022 йил август

Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси (Қудратхўжа), Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (Ходжаев)

11.

Вазирлик ва идоралар ахборот хизматлари раҳбарларининг малакасини ошириш.

Чора-тадбирлар дастури

2022 йил июлдан режа бўйича

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (Ходжаев), Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети (Қудратхўжа), вазирлик ва идоралар

12.

Ахборот бозорининг ҳолати ва ривожланиш истиқболларини ўрганиш билан боғлиқ социологик ва маркетинг тадқиқотларни ўтказиш.

Ташкилий чора-тадбирлар комплекси

2022 йил сентябрдан режа бўйича

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (Ходжаев), "Ижтимоий фикр" республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази (Раҳимова), Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси (Ўсаров)

13.

Оммавий ахборот воситаларининг тажрибали ходимларини жалб этган ҳолда журналистика соҳасида замонавий ўқув адабиётлар, дарсликларни аудио, видео, мультимедиа иловалари билан бирга тайёрлаш ва чоп этиш бўйича 2022-2026 йилларга мўлжалланган дастурни ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва амалга ошириш.

Ижрочиларнинг қўшма қарори

2022 йил сентябрь, тайёрлаш - дастурда кўрсатилган муддатларда

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Тошкулов), Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (Ходжаев), Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси (Ўсаров)

14.

Оммавий ахборот воситаларининг иқтисодий асосларини мустаҳкамлаш, соҳада бозор муносабатларини, медиабизнесни ривожлантириш масалалари бўйича маҳаллий ва хорижий экспертлар ва мутахассисларни жалб этган ҳолда семинар-тренинглар ташкил этиш.

Амалий чора-тадбирлар

2022 йил сентябрдан бошлаб ҳар йили

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (Ходжаев), Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси (Ўсаров)

15.

Оммавий ахборот воситаларида камида бир йил давомида асосий иш жойи сифатида ишлаб келаётган журналистлар ва таҳририят ходимларининг:

хорижий тилларга ўқитиш бўйича ўқув курсларида ўқиш харажатларининг 50 фоизи, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 бараваридан ошмаган қисмини компенсация қилиш. Бунда, улар хорижий тиллар бўйича В2 ва ундан юқори даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро сертификатга эга бўлиши ҳамда нодавлат таълим ташкилотида ўқиш билан боғлиқ ҳақиқий харажатларни исботловчи ҳужжатларни тақдим этиши лозим;

хорижий тиллар бўйича В2 ва ундан юқори бўлган даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро сертификатга эга бўлган соҳада камида бир йил ишлаган журналистларнинг имтиҳон топшириш харажатлари тўлиқ компенсация қилиш.

Бунда:

ушбу тадбирларни амалга ошириш билан боғлиқ харажатларни Ўзбекистон Республикасининг ахборот соҳаси ва оммавий коммуникацияларни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаш;

заруратга кўра, ушбу мақсадлар учун Ўзбекистон Республикасининг ахборот соҳаси ва оммавий коммуникацияларни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармасига Давлат бюджетидан қўшимча маблағ ажратиш.

Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси

2022 йил сентябрь






















заруратга кўра

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (Ходжаев), Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги (Обидов), Адлия вазирлиги (Давлетов)


















Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (Ходжаев), Молия вазирлиги (Ишметов)

16.

100 тагача энг яхши материал муаллифларини тақдирлаш ҳамда амалий ва долзарб аҳамиятга эга бўлган 100 тагача энг яхши таҳлилий материал тайёрлаш ва эълон қилиш лойиҳасини амалга ошириш.

Бунда:

танловларни ташкил этиш тартиби ва шартларини белгилаш;

кенг жамоатчилик ва малакали мустақил экспертлар томонидан очиқ ва шаффофлик усулда электрон аниқлаш тизими - махсус электрон платформани яратиш;

лойиҳани кенг оммалаштиришга қаратилган реклама-тарғибот ишларини ташкил этиш;

лойиҳани молиялаштиришнинг қўшимча манбаларини белгилаш, жумладан, таҳлилий материал мазмун-моҳиятига мос равишда тегишли вазирлик, идора ва ташкилотларнинг бюджетдан ташқари маблағларини жалб этиш.

Ушбу лойиҳаларни амалга ошириш билан боғлиқ харажатларни Ўзбекистон Республикасининг ахборот соҳаси ва оммавий коммуникацияларни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳамда қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан қоплаш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2022 йил октябрь

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (Ходжаев), Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси (Қудратхўжа), Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси (Ўсаров), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Шерматов)

17.

Олий таълим муассасаларида журналистика йўналиши бўйича таълим берадиган профессор-ўқитувчиларнинг муаллифлик кўрсатув ва эшиттиришлари ҳамда йирик таҳлилий мақолаларини уларни моддий рағбатлантириш нуқтаи назаридан илмий мақолага тенглаштириш бўйича муаллифлик кўрсатув ва эшиттиришлар ҳамда йирик таҳлилий мақолаларга қўйиладиган энг кам талаблар ҳамда тегишли мезонларни белгилаш.

Ижрочиларнинг қўшма қарори

2022 йил октябрь

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Тошкулов), Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (Ходжаев), Инновацион ривожланиш вазирлиги (Абдураҳмонов), Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси (Қудратхўжа), Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси (Ўсаров), Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (Кўчимов), Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси (Хаджаев)

18.

Замонавий журналистикани ривожлантириш, жамоатчилик билан алоқалар, ахборот маконини ислоҳ қилиш бўйича давлат илмий дастурлари доирасида бажариладиган илмий-тадқиқот лойиҳаларига алоҳида танловлар асосида маблағлар ажратиш.

Амалий чора-тадбирлар

2022 йил октябрдан ҳар йили

Инновацион ривожланиш вазирлиги (Абдураҳмонов)

19.

Оммавий ахборот воситалари фаолиятида юзага келадиган қонунчиликка алоқадор саволларга ҳуқуқий жиҳатдан тезкор ва аниқ маслаҳат беришни ташкил этиш мақсадида "Mediaadvice.uz" ҳуқуқий тавсиялар ва савол-жавоблар веб-ресурсини ишга тушириш.

Ахборот ресурсини яратиш

2022 йил октябрь

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (Ходжаев), Адлия вазирлиги (Давлетов)

III. ЖУРНАЛИСТЛАР ВА ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИ

ҲАМЖАМИЯТЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ

20.

Ўзбекистон Журналистлар уюшмасининг уставини ишлаб чиқиш ва давлат рўйхатидан ўтказиш.

Унда уюшмага аъзолар қабул қилишни такомиллаштириш, уларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини тўлақонли ҳимоя қилиш каби масалаларни назарда тутиш.

Амалий чора-тадбирлар

2022 йил июль

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси (Ўсаров), Адлия вазирлиги (Давлетов), Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (Ходжаев)

21.

"RENESSANS TV" телеканалининг эфирларини республика ҳудуди бўйича намойиш этишни йўлга қўйиш ҳамда унинг фаолиятини қўллаб-қувватлаш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.

Амалий чора-тадбирлар

2022 йил июль

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Шерматов), Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси (Қудратхўжа), Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (Ходжаев)

22.

Ўзбекистон Журналистлар уюшмасига амалдаги молиялаштириш тартибини сақлаб қолган ҳолда 2022-2023 йилларда Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси маблағлари ҳисобидан жами 5 млрд сўм маблағ ажратиш.

Ўзбекистон Журналистлар уюшмасига ажратилган ушбу маблағ:

телеканалларнинг бадиий кенгашлари фаолиятига жалб қилинган малакали экспертларни моддий рағбатлантиришга;

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси уставида назарда тутилган бошқа мақсадларга йўналтирилади.

Вазирлар Маҳкамасининг фармойиши лойиҳаси

2022 йил июль

Молия вазирлиги (Ишметов), Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси (Ўсаров), Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (Норқулов), Адлия вазирлиги (Давлетов)

23.

Қуйидагиларни:

Ўзбекистон Миллий медиа ассоциациясини Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Ҳамид Олимжон майдонидаги "Пойтахт" бизнес комплекси биносига (ғарбий томон, 4-йўлак 2-қават);

"RENESSANS TV" телеканалини Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Чилонзор кўчаси, 1а-уй манзилдаги бинога текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштириш.

Вазирлар Маҳкамаси фармойиши

2022 йил июль

Давлат активларини бошқариш агентлиги (Ортиқов), Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Артикходжаев), Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси (Қудратхўжа), Кинематография агентлиги (Абдухаликов)

24.

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг тегишли теле- ва радиоканалида Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси билан ҳамкорликда "Газеталар шарҳи" кўрсатуви ва эшиттиришини замонавий шаклда тиклаш ва уни ҳафтада беш кун эфирга бериб бориш.

Амалий чора-тадбирлар

2022 йил июлдан доимий

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси (Хаджаев), Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси (Ўсаров), Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (Ходжаев)

25.

Оммавий ахборот воситалари вакилларининг ижодий фаолиятини моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, жумладан:

юбилей ёшини нишонлайдиган журналистларнинг ижодий кечаларини ташкил этиш;

моддий ва маънавий рағбат ва кўмакка эҳтиёжи бор соҳа вакилларининг ижтимоий-маиший шароитларини яхшилаш, уларга ёрдам кўрсатишни йўлга қўйиш.

Амалий чора-тадбирлар

2022 йил июлдан доимий

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси (Ўсаров), Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (Ходжаев), Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси (Хаджаев), Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси (Қудратхўжа), Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (Кўчимов)

26.

Телеканалларнинг бадиий кенгашлари фаолиятига жалб қилинган экспертлар меҳнатига ҳақ тўлаш, уларни моддий рағбатлантириш ҳамда Ўзбекистон Журналистлар уюшмасида бадиий кенгашлар фаолияти бўйича жамоатчилик эшитувларини ўтказиш амалиётини йўлга қўйиш.

Ижрочиларнинг қўшма қарори

2022 йил август

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси (Ўсаров), Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (Ходжаев), Молия вазирлиги (Ишметов), Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Хусанов)

27.

Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси томонидан йилнинг ҳар бир ойида маълум бир ҳудуд ойлигини эълон қилиш.

Ҳудуд мутасаддилари ва медиа вакиллари билан очиқ мулоқот ва дебатларни ташкил этиш.

Вазирлар Маҳкамаси мажлиси баёни

2022 йил август ойидан режа бўйича, келгусида ҳар йили

Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси (Қудратхўжа), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

28.

Ҳудудларнинг туризм салоҳияти, жойларда амалга оширилаётган ислоҳотлар билан журналистларни яқиндан таништириш мақсадида Журналистлар уюшмаси аъзолари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида ижодий сафарлар уюштириш, медиа-тур лойиҳасини амалга ошириш.

Амалий чора-тадбирлар

2022 йил августдан доимий

Туризм ва маданий мерос вазирлиги (Шахриёров), Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси (Ўсаров), Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (Ходжаев), вазирликлар ва идоралар

29.

Ўзбекистон Журналистлар уюшмасининг тегишли ҳудудий бўлимлари фаолиятини самарали ташкил қилиш, сақлаш харажатларини қоплаш ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш учун маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан субсидия сифатида маблағ ажратиб бориш.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар Кенгашлари қарори

2022 йил августдан доимий

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси (Ўсаров)

30.

Ёш журналист кадрларга аудиовидеорепортаж тайёрлаш, сухандонлик, шарҳловчилик, замонавий радиобошловчилик каби журналистиканинг энг муҳим йўналишларининг асосий мезонларини ўргатиш.

Амалий чора-тадбирлар

2022 йил сентябрдан режа бўйича

Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси (Қудратхўжа), Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (Ходжаев), Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси (Хаджаев)

31.

Нодавлат телерадиоканалларнинг ижтимоий сўровлари учун "Одамлар нима дейди?" рукни остида махсус видео ва аудио лойиҳа ташкил этиш.

Амалий чора-тадбирлар

2022 йил сентябрдан ҳар ҳафта

Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси (Қудратхўжа), Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (Ходжаев)

32.

Оммавий ахборот воситалари таҳририятлари, Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси ва унинг ҳудудий бўлимларида:

таниқли журналистларнинг бўлажак журналистлар учун устоз-шогирд анъанаси асосида "Маҳорат мактаблари"ни ташкил этиш;

ўқувчи-талабалардан иборат "Ёш журналистлар" тўгараги фаолиятини йўлга қўйиш, улар ўртасида танловлар ўтказиб бориш;

"Маҳорат мактаби" ташкил қилган тажрибали ва таниқли журналистларни Журналистлар уюшмасига ажратилган маблағлар ҳисобидан рағбатлантириб бориш тизимини жорий этиш.

Амалий чора-тадбирлар

2022 йил октябрдан доимий

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси (Ўсаров), Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (Ходжаев), Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (Кўчимов), Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети (Қудратхўжа), Ўзбекистон Миллий университети (Маджидов), Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети (Азизов)

33.

Ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиладиган "Йилнинг энг фаол журналисти", "Энг улуғ, энг азиз" республика танловларида журналистлар томонидан нашр этилган публицистик мавзудаги китоблар бўйича номинация ташкил этиш.

Амалий чора-тадбирлар

2022 йил октябрь

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси (Ўсаров), Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси (Қудратхўжа), Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (Ходжаев)

34.

Қуйидагиларни:

Ўзбекистон Журналистлар уюшмасининг расмий веб-сайтини замон талаблари асосида қайта яратиш ва унинг тақдимотини ўтказиш;

"Ўзбекистон журналистлари" ва "Ўзбек журналистикаси антологияси" китобларини нашрга тайёрлаш.

Амалий чора-тадбирлар

2022 йил декабрь



2023 йил апрель

Журналистлар уюшмаси (Ўсаров), Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (Ходжаев), Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (Кўчимов), Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси (Хаджаев)

35.

27 июнь - Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан медиа ҳафталик ўтказиш.

Вазирлар Маҳкамаси мажлиси баёни

2023 йилдан бошлаб ҳар йили июнь

Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси (Қудратхўжа)

36.

Журналистика соҳасида халқаро тажрибани ўрганиш ва уни миллий оммавий ахборот воситалари фаолиятида қўллаш, ҳар йили 27 июнь - Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни арафасида Ўзбекистонда миллий журналистиканинг ривожланиши бўйича Ўзбекистон Журналистлар уюшмасининг миллий маърузасини тайёрлаш ва эълон қилиш амалиётини йўлга қўйиш.

Миллий маъруза

2023 йилдан бошлаб ҳар йили 27 июнь

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси (Ўсаров), Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (Ходжаев), Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси (Хаджаев), Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси (Қудратхўжа)

37.

Ҳар йили йил якунида "Ренессанс" миллий мукофоти тақдирлаш маросимини ўтказиш. Ушбу тадбирни ўтказиш билан боғлиқ харажатларнинг молиялаштириш манбаларини белгилаш.

Вазирлар Маҳкамаси мажлиси баёни

2022 йилдан бошлаб ҳар йили декабрь

Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси (Қудратхўжа), вазирлик ва идоралар

38.

3 май - Жаҳон матбуоти эркинлиги куни муносабати билан "Бирлашиш нуқтаси" медиа анжуманини ўтказиш. Ушбу тадбирни ўтказиш билан боғлиқ харажатларнинг молиялаштириш манбаларини белгилаш.

Вазирлар Маҳкамаси мажлиси баёни

2023 йилдан бошлаб ҳар йили май

Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси (Қудратхўжа), вазирлик ва идоралар

IV. ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИНИНГ САМАРАЛИ ФАОЛИЯТ ОЛИБ

БОРИШИ УЧУН МОДДИЙ-ТЕХНИКА БАЗА ВА ИНФРАТУЗИЛМАНИ ЯХШИЛАШ

39.

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги марказий аппарати ва унинг ҳудудий мухбирлик пунктлари, Қорақалпоқ ахборот агентлиги ходимлари иш ҳақи миқдорларини ошириш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2022 йил август

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (Кўчимов), Молия вазирлиги (Ишметов)

40.

Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Навоий кўчаси, 16-уй манзилида жойлашган Ўзбекистон Миллий матбуот маркази биносини мукаммал таъмирлаш ва замонавий жиҳозлаш. Бунда:

иситиш-совитиш, ёритиш, хавфсизлик тизимини такомиллаштириш;

тезкор Интернет алоқаси, сифатли овоз ва тасвир орқали онлайн трансляция қилиш имконини берувчи рақамли технологиялар билан жиҳозлаш;

вазирликлар ва идоралар томонидан медиа лойиҳаларни, шу жумладан халқаро даражадаги матбуот анжуманлари, пресс-учрашувлар, журналистлар ва давлат ҳокимияти органлари раҳбарлари иштирокида бошқа тадбирларни ўтказиш учун шарт-шароитлар яратиш;

қўшимча бино ёки жой ажратиш, бино атрофини ободонлаштириш, автомобиллар турар жойини барпо этиш масалаларини ҳисобга олиш.

Бу борадаги харажатларни Тошкент шаҳар маҳаллий бюджети ва қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан қоплаш.

Амалий чора-тадбирлар

2022 йил июль-декабрь

Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Артикходжаев), Қурилиш вазирлиги (Закиров), Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси (Ўсаров)

41.

Хорижий илғор мамлакатлар ахборот агентликлари тажрибасини чуқур ўрганган ҳолда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги фаолиятини қайта ташкил қилиш, уни йирик медиатузилмага айлантириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.


Таклиф киритиш

2022 йил декабрь

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (Кўчимов), Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (Ходжаев), Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси (Ўсаров)

42.

Нукус шаҳри ва вилоятлар марказларидаги Матбуот уйларини мукаммал таъмирлаш ҳамда жиҳозлаш.

Бу борадаги харажатларни Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджети ва вилоятларнинг вилоят бюджетлари маблағлари ҳисобидан қоплаш.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар Кенгашлари қарори

2022 йил августдан 2023 йил майга қадар

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Қурилиш вазирлиги (Закиров), Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси (Ўсаров)

43.

Эҳтиёжманд ва фаол журналистларни ипотека кредитлари ва қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бошқа шартлар асосида уй-жой билан таъминлашга кўмаклашиш.

Амалий чора-тадбирлар

2022 йил августдан доимий

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

44.

Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани, "Сойлиқ" қишлоғида жойлашган "Оқтош" ижод уйини реконструкция қилиш ҳамда унга қўшимча бино ва иншоотлар қуриш лойиҳасини 2023 йилда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурига киритиш.

Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмани ривожлантириш дастури

2023 йил март

Тошкент вилояти ҳокимлиги (Мирзаев), "Илҳом" жамоат фонди (Ризаев), Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (Бобоев), Молия вазирлиги (Ишметов)

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 28 июнь


"Халқ сўзи", 2022 йил 28 июнь
































Время: 0.0091
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск