Экспортно-Импортные Операции

Нормативно-правовые акты / Внешнеэкономическая деятельность / Экспорт и импорт /

Янги интенсив боғ ва токзорларда лойиҳа асосида томчилатиб суғориш технологияларини жорий қилиш, бурғиланган қудуқ, шунингдек дарёлар, каналлар ҳамда бошқа сув ҳавзаларидан сув тортиш учун насос станциясини қуриш ва қайта тикланувчи, муқобил электр энергияси қурилмасини сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 10.06.2022 й. 327-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 10 июндаги

327-сон қарорига

1-ИЛОВА



Янги интенсив боғ ва токзорларда лойиҳа асосида

томчилатиб суғориш технологияларини жорий қилиш,

бурғиланган қудуқ, шунингдек дарёлар, каналлар ҳамда

бошқа сув ҳавзаларидан сув тортиш учун насос станциясини

қуриш ва қайта тикланувчи, муқобил электр энергияси

қурилмасини сотиб олиш харажатларининг бир

қисмини қоплаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

          

1. Мазкур Низом қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларига янги интенсив боғ ва токзорларда лойиҳа асосида томчилатиб суғориш технологияларини жорий қилиш, бурғиланган қудуқ, шунингдек дарёлар, каналлар ҳамда бошқа сув ҳавзаларидан сув тортиш учун насос станциясини қуриш ва қайта тикланувчи, муқобил электр энергияси қурилмасини сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:


субсидия - талабгорнинг янги интенсив боғ ва токзорларда томчилатиб суғориш технологияларини жорий қилиш, бурғиланган қудуқ, шунингдек дарёлар, каналлар ҳамда бошқа сув ҳавзаларидан сувни тортишга насос станциясини қуриш, ушбу мақсадда лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаш ва/ёки қайта тикланувчи, муқобил электр энергия қурилмасини сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш учун тегишлича Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги қошидаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармасидан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлигининг Виночиликни ривожлантириш жамғармасидан ажратиладиган маблағ;


талабгор - қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ажратилган ер майдонида 2019 йилда ёки ундан кейинги йилларда ташкил этилган (ташкил этиладиган) янги интенсив боғ ва токзорларда лойиҳа асосида томчилатиб суғориш технологияларини жорий қилган, бурғиланган қудуқ, шунингдек, дарёлар, каналлар ҳамда бошқа сув ҳавзаларидан сув тортиш учун насос станциясини қурган ҳамда қайта тикланувчи, муқобил электр энергия қурилмасини сотиб олган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиси;


қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиси - қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи фермер ҳўжаликлари, кластерлар, кооперациялар ва бошқа юридик шахс бўлган хўжалик юритувчи субъектлар;


интенсив боғ - пакана ва ярим пакана пайвандтагларда етиштирилган кўчатларни зич схемада экиб, томчилатиб суғориш тизими жорий этилган боғ;


томчилатиб суғориш технологияси - сув тиндиргич (ҳовуз), сув насоси, сув тозалагичлар (фильтрлар), минерал ўғитлар эритмасини тайёрловчи мослама, сувни бошқариш ва ўлчаш воситалари, сув етказувчи, сув тарқатувчи ва сув томизгичли қувурлардан иборат суғориш мажмуаси;


ҳовуз-тиндиргич - оқар сув таркибидаги лойқа оқизиқларни ушлаб қолиш (сувни тиндириш) ҳамда суғориш учун зарур бўладиган сув захирасини сақлаш учун мўлжалланган иншоот;


насос станцияси - сувни сув объектидан зарур ҳажмда етказиб беришга мўлжалланган қурилма;


фильтрлаш қурилмаси - суғоришда фойдаланиладиган сувнинг таркибидаги йирик ва майда зарраларни сувни тежайдиган суғориш технологияси талаби даражасида тозалашга мўлжалланган қурилма;


бош (магистрал) қувур - керакли миқдордаги сувни тизим насос қурилмасидан олиб, тарқатувчи қувурларга етказиб бериш учун мўлжалланган ер ости ёки устида ётқизиладиган қувурлар;


тарқатувчи қувур - сувни бош қувурдан олиб, томизгичли суғориш шлангларига етказиб ва тақсимлаб бериш учун ёки қатор орасига сувни тарқатишга хизмат қилувчи ер ости ёки устида ётқизиладиган қувурлар;


томизгичли суғориш шланглари - экинлар қаторлари ораларига ётқизиладиган ва белгиланган меъёрдаги сувни ўсимлик илдиз тизимига етказиб бериш учун мўлжалланган томизгичли шланглар;


тизимнинг автоматлаштирилган бошқаруви - сувни тежайдиган суғориш тизимларини ишлатишда инсон омилини камайтириш орқали ўсимликларга сув ва минерал ўғитни энг самарали миқдорларда автоматлаштирилган усулда етказиш учун мўлжалланган ускуна ва дастурий таъминот мажмуаси;


сув ҳисоблагич - суғоришда фойдаланиладиган сув ҳисобини автоматик тарзда юритувчи қурилма;


қайта тикланувчи, муқобил электр энергияси қурилмаси - аҳоли яшаш пунктларидан узоқ ҳудудларда жойлашган, 10 гектардан кам бўлмаган янги интенсив боғ ва узум плантацияларига томчилатиб суғориш технологияси ёрдамида сув чиқариш, шунингдек, сув тортиш ва суғориш учун насос станциясини электр энергияси билан таъминлаш мақсадида қуёш, сув, шамол ёрдамида электр энергиясини ҳосил қилувчи қурилмалар;


плантация - қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари томонидан яхлит ёки туташ ҳудудда 10 гектардан кам бўлмаган майдонларда бир хил мева ёки узум тури экилган интенсив боғ ва/ёки токзор;


хулоса - янги интенсив боғ ва токзорларда лойиҳа асосида томчилатиб суғориш технологияларини жорий қилган, бурғиланган қудуқ, шунингдек, дарёлар, каналлар ҳамда бошқа сув ҳавзаларидан сув тортиш учун насос станциясини қурган ва/ёки қайта тикланувчи, муқобил электр энергияси қурилмасини сотиб олган талабгорга ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ таркибдаги туман ишчи гуруҳи томонидан бериладиган ва субсидия ажратиш учун асос бўладиган ҳужжат.


3. Талабгорга ушбу Низомнинг 2-иловасига мувофиқ схема бўйича:

томчилатиб суғориш технологияларини жорий қилиш, бурғиланган қудуқ, шунингдек, дарёлар, каналлар ҳамда бошқа сув ҳавзаларидан сув тортиш учун насос станциясини қуриш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаш харажатларининг бир қисмини қоплаш мақсадида ҳар бир лойиҳага 10 миллион сўмгача (бунда томчилатиб суғориш технологияси, бурғиланган қудуқ, шунингдек, дарёлар, каналлар ҳамда бошқа сув ҳавзаларидан сув тортиш учун насос станциясининг лойиҳа-смета ҳужжатлари бир лойиҳа деб қабул қилинади);

яратилаётган ҳар 10 гектар майдондаги янги интенсив боғ ва узум плантацияларига сув чиқариш учун бурғиланган қудуқ, шунингдек, дарёлар, каналлар ҳамда бошқа сув ҳавзаларида насос станциясини қуриш ва сувни тортишга (металл ёки пластик қувурлар) ҳар бир метри учун 600 минг сўмдан, аммо бир дона бурғиланган қудуқ ёки насос станцияси учун 120 миллион сўмдан ошмайдиган миқдорда тегишлича Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг ёки Сув хўжалиги вазирлигининг далолатномасига асосан;

ушбу Низомнинг 3-иловасида кўрсатилган жорий қилинган томчилатиб суғориш технологияси учун ажратиладиган субсидиянинг базавий ҳисоблаш миқдори кўрсаткичлари орқали;

аҳоли яшаш пунктларидан узоқ ҳудудларда (3 км) жойлашган, 10 гектардан кам бўлмаган лалми ва фойдаланишдан чиққан ерларда янги интенсив боғ ва узум плантациялари ташкил этиш учун қайта тикланувчи, муқобил электр энергияси (қуёш, сув, шамол) билан таъминлаш ускуналарини сотиб олиш харажатларининг 50 фоизигача, бироқ 100 миллион сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда субсидиялар берилади.

Мазкур банднинг учинчи хатбошисида назарда тутилган имтиёз олдин ҳар 35 гектар майдонда янги интенсив боғ ва узум плантацияларига сув чиқариш учун бурғиланган қудуқ, шунингдек, дарёлар, каналлар ҳамда бошқа сув ҳавзаларидан сув тортиш мақсадида насос станциясини

...
Время: 0.0278
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск