ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Жиноий жавобгарлик. Жазони ижро этиш /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 29.06.2022 й. ПҚ-299-сон "Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаб бўлган фуқароларнинг ижтимоий мослашувига кўмаклашиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

29.06.2022 й.

N ПҚ-299



ОЗОДЛИКДАН МАҲРУМ ЭТИШ ЖАЗОСИНИ

ЎТАБ БЎЛГАН ФУҚАРОЛАРНИНГ ИЖТИМОИЙ

МОСЛАШУВИГА КЎМАКЛАШИШ ТИЗИМИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги "2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида"ги ПФ-60-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаб бўлган фуқароларни ижтимоий реабилитация қилиш, тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш ва уларнинг бандлигини таъминлаш, ижтимоий мослашувига ҳамда келгусида жамиятда ўз ўрнини топишига амалий кўмаклашиш механизмларини янада такомиллаштириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги "2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида"ги ПФ-60-сон Фармонига мувофиқ, озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаб бўлган фуқароларга келгусида жамиятда ўз ўрнини топишига амалий кўмаклашиш учун "дастлабки ижтимоий-моддий ёрдам пакети"ни бериш тизими жорий этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Ҳар бир туман (шаҳар)да туман (шаҳар) ҳокимлари раҳбарлигида Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаб бўлган фуқароларнинг ижтимоий мослашувига кўмаклашиш бўйича "дастлабки ижтимоий-моддий ёрдам пакети"ни бериш масаласини кўриб чиқувчи идоралараро доимий комиссиялар (кейинги ўринларда - Идоралараро комиссиялар) тузилсин.


3. Қуйидагилар:

Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаб бўлган фуқароларнинг ижтимоий мослашувига кўмаклашиш бўйича "дастлабки ижтимоий-моддий ёрдам пакети"ни бериш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаб бўлган фуқароларнинг ижтимоий мослашувига кўмаклашиш бўйича "дастлабки ижтимоий-моддий ёрдам пакети"ни бериш масаласини кўриб чиқувчи идоралараро доимий комиссияларнинг намунавий таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Белгилансинки, 2022йил 1 сентябрдан бошлаб:

Идоралараро комиссиялар озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаб бўлган фуқароларнинг тадбиркорлик, меъморчилик, ҳунармандчилик каби йўналишлардаги аниқ лойиҳаларини ўрганиб чиқиш ва молиялаштириш бўйича асослантирилган хулосаларни тайёрлашга масъул ҳисобланади;

озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаб бўлган фуқароларга "дастлабки ижтимоий-моддий ёрдам пакети" маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан биринчи навбатда туман (шаҳар) бюджетлари маблағлари ҳисобидан, етишмаган қисми бўйича эса - Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари маблағлари ҳисобидан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг ўн баравари миқдорида берилади;

"дастлабки ижтимоий-моддий ёрдам пакети"ни бериш тартиб-таомиллари Молия вазирлигининг "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизими орқали очиқ ва шаффоф тарзда амалга оширилади.


5. Ички ишлар вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда 2022 йил 1 сентябрга қадар озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаб бўлган фуқаролар ҳақидаги маълумотларнинг электрон алмашинувини таъминлаш мақсадида "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизимига тегишли маълумотлар базасини интеграция қилиш чораларини кўрсин.


6. Молия вазирлиги Ички ишлар вазирлиги ҳамда Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги билан биргаликда 2022 йил 1 сентябрга қадар "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизимида "дастлабки ижтимоий-моддий ёрдам пакети"ни бериш бўйича техник имкониятларни назарда тутувчи алоҳида модуль яратилишини ва ишга туширилишини таъминласин.


7. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 2022 йил 1 сентябрга қадар Идоралараро комиссиялар фаолиятини ташкил этиш учун уларни зарур мультимедиа материаллари, мебель, компьютер техникаси ва бошқа асбоб-ускуналар билан таъминлаш чораларини кўрсин.


8. Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳамда туман (шаҳар) ҳокимликлари 2023 йил ва кейинги йиллар учун тегишли бюджетлар параметрларини шакллантиришда озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаб бўлган фуқароларга "дастлабки ижтимоий-моддий ёрдам пакети"ни бериш билан боғлиқ харажатларни назарда тутиб борсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 4 августдаги "Аҳолига давлат ижтимоий хизматлари ва ёрдам тақдим этиш тартиб-таомилларини автоматлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4797-сон қарори 3-бандининг учинчи хатбошисиҳтиёжмандлик даражасини" сўзларидан кейин ", шунингдек, озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаб бўлган фуқаролар томонидан тақдим этилган тадбиркорлик, меъморчилик, ҳунармандчилик каби йўналишлардаги лойиҳаларни" сўзлари билан тўлдирилсин.


10. Мазкур қарорнинг ижроси учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Б.Д. Исламов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                   Ш. Мирзиёев







Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 29 июндаги

ПҚ-299-сон қарорига

2-ИЛОВА



Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаб бўлган

фуқароларнинг ижтимоий мослашувига кўмаклашиш

бўйича "дастлабки ижтимоий-моддий ёрдам

пакети"ни бериш масаласини кўриб чиқувчи

идоралараро доимий комиссияларнинг

НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ

1. Лавозими бўйича

-

туман (шаҳар) ҳокими, Комиссия раиси


2. Лавозими бўйича

-

туман (шаҳар) ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари, Комиссия раиси ўринбосари


3. Лавозими бўйича

-

туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази бошлиғи


4. Лавозими бўйича

-

туман (шаҳар) ички ишлар бўлими (бошқармаси) бошлиғи


5. Лавозими бўйича

-

туман (шаҳар) молия бўлими бошлиғи


6. Лавозими бўйича

-

туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи


7. Лавозими бўйича

-

туман (шаҳар) маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи


8. Лавозими бўйича

-

туман (шаҳар) маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш маркази бошлиғи


9. Лавозими бўйича

-

ички ишлар органлари ҳудудий пробация инспектори, Комиссия котиби


Изоҳ: Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янги тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 30 июнь
















































Время: 0.1921
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск