ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Саноат / Металлургия. Қора ва рангли металл чиқиндилари ва парчаларини йиғиш /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28.06.2022 й. ПҚ-295-сон "Мис ва ноёб металлар хомашёсини қайта ишлашнинг технологик занжирларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

28.06.2022 й.

N ПҚ-295



МИС ВА НОЁБ МЕТАЛЛАР ХОМАШЁСИНИ

ҚАЙТА ИШЛАШНИНГ ТЕХНОЛОГИК

ЗАНЖИРЛАРИНИ КЕНГАЙТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Мамлакатда мис хомашёсини чуқур қайта ишлаш асосида юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этиш, уларга боғлиқ бўлган саноат тармоқларида ишлаб чиқаришни кенгайтириш мақсадида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 июндаги "Кон-металлургия саноати ва унга боғлиқ соҳаларни ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-5159-сон қарорига мувофиқ:


1. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Тошкент вилояти ҳокимлигининг:

Тошкент вилояти Оҳангарон туманида мис ва ноёб металларни қайта ишлаш орқали юқори қўшилган қийматли маҳсулотларни ишлаб чиқаришга қаратилган "Eltech Industrial" технопаркини (кейинги ўринларда - Технопарк) ташкил этиш;

Технопаркни жойлаштириш учун Тошкент вилояти Оҳангарон туманида 1-иловага мувофиқ "Ангрен" эркин иқтисодий зонаси ҳудудидаги бўш турган ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланган жами 138,0 гектар, шундан 120,7 гектар суғориладиган ер участкаларини эркин иқтисодий зона таркибидан чиқариш ҳамда уларни қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар тоифасидан саноат мақсадларига мўлжалланган ерлар тоифасига ўтказиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.


2. Технопаркнинг асосий фаолият йўналишлари этиб қуйидагилар белгилансин:

мис, ноёб металлар ва бошқа маъданли минерал ресурсларни қайта ишлашнинг кўп поғонали технологик занжирларини ўзлаштириш орқали электротехника, электроника ва бошқа юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш;

кон-металлургия ва унга боғлиқ саноат тармоқларида фойдаланиладиган ускуналар ва техникалар, уларучун эҳтиёт ва бутловчи қисмлар, автоматлаштириш воситалари ҳамда бошқа асбоб-ускуналар ишлаб чиқариш;

Технопарк ҳудудида экология ва меҳнатни муҳофаза қилиш стандартларига жавоб берадиган, энергия самарадор ва "яшил" технологияларни қўллаш асосида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш;

Технопарк ҳудудида жойлаштириладиган инвестиция лойиҳалари учун зарур ишлаб чиқариш, муҳандислик-коммуникация, йўл-транспорт ва ижтимоий инфратузилмани барпо этиш;

"Ягона дарча" тамойили асосида технопарк иштирокчиларига халқаро стандартларни қўллаш, маҳсулотлар мувофиқлигини баҳолаш ва сертификатлаштириш, маъмурий, логистика, давлат органларидан рухсатномалар олиш ва рўйхатдан ўтишга кўмаклашиш каби хизматларни кўрсатишни ташкил этиш;

Технопарк иштирокчилари ва маҳаллий корхоналар ўртасида ишлаб чиқариш кооперацияси учун қулай шарт-шароит яратиш.


3. Технопарк фаолиятини ташкил этиш бўйича "Йўл харитаси" 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Давлат активларини бошқариш агентлиги таъсисчилигида "Eltech Industrial" технопаркини бошқариш дирекцияси" давлат муассасаси (кейинги ўринларда - Дирекция) ташкил этилсин.

5. Дирекция фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида:

Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда Дирекция фаолиятини ташкил этиш бўйича Ҳукумат қарорини қабул қилсин;

Молия вазирлиги икки ой муддатда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг ҳисоб-китобларига мувофиқ Дирекция таъминоти учун 2022 йилда республика бюджетидан 2 миллиард сўм миқдорида маблағларни ажратсин;

Давлат активларини бошқариш агентлиги Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан биргаликда халқаро консультантларни жалб қилган ҳолда уч ой муддатда Технопарк фаолиятини бошқариш учун ушбу соҳада илғор тажрибага эга чет эл компаниясини таклиф қилсин.


6. Белгилансинки:

а) Дирекция фаолияти Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 июндаги ПҚ-5159-сон қарори билан тасдиқланган Мис саноати кластерини ташкил этиш ва ривожлантириш бўйича махсус комиссия (кейинги ўринларда - Махсус комиссия) томонидан мувофиқлаштирилади;

б) Технопарк ҳудудида:

инвестиция лойиҳалари маҳаллий ва чет эл хусусий (давлат кафолатисиз) инвестицияларини жалб қилиш ҳисобига амалга оширилади;

қонунчиликка мувофиқ махсус иқтисодий зоналар иштирокчилари ва уларнинг дирекциялари учун назарда тутилган алоҳида солиқлар ва божхона тўловлари бўйича имтиёзлар Технопарк иштирокчилари ва Дирекцияга нисбатан ҳам татбиқ этилади;

инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш тўғрисида қарор Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Геология, кон-металлургия ва мисни қайта ишлаш саноатини ривожлантириш лойиҳа офисининг (кейинги ўринларда - Лойиҳа офиси) хулосаси асосида Махсус комиссия томонидан қабул қилинади;

Дирекция ўз фаолиятини мустақил юритади ва Лойиҳа офисига ҳар чорак якуни бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида ҳисобот киритиб боради;

ер участкалари маҳаллий ва хорижий инвесторларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 21 декабрдаги "Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини мувофиқлаштириш ва бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5600-сон Фармонида белгиланган тартибда ижарага берилади;

бино ва иншоотларни ижарага бериш, сотиш, лизингга бериш ёки қийматини бўлиб-бўлиб тўлаш шартлари асосида сотиш (ижарага бериш) Махсус комиссиянинг қарорига мувофиқ аукцион орқали амалга оширилади. Бунда, аукционда битта иштирокчи қатнашган тақдирда ҳам савдолар ўтказилган ҳисобланади;

Технопарк иштирокчиларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 13 июндаги "Махсус иқтисодий, кичик саноат, ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари фаолияти самарадорлигини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-153-сон Фармонининг 4- ва 5-бандларида назарда тутилган тартиб татбиқ этилади;

ажратилган ер майдонларининг 1 гектари учун 2023 йил 1 январга қадар йиллик 10 млн сўм миқдорида ижара тўловлари амалга оширилади, келгуси йиллар учун ижара тўловларининг миқдори Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан ҳар ҳисобот йили инфляция даражасидан ҳамда ер солиғи ставкасидан келиб чиқиб, эълон қилиб борилади.

7. Технопарк иштирокчиларининг инновацион, илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик фаолиятини қўллаб-қувватлашнинг қуйидаги механизмлари жорий этилсин:

мис ва ноёб металлар хомашёсини қайта ишлаш борасида энергия ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, меҳнат унумдорлигини ошириш, экология хавфсизлигини таъминлаш, ишлаб чиқариш ва маҳсулот сифатини ахборот тизимлари орқали бошқариш ва назорат қилиш бўйича илмий тадқиқотлар ва тажриба-конструкторлик ишланмаларга сарфланган харажатларнинг 50 фоиз миқдори, бироқ 1 млрд сўмдан ошмайдиган қисми;

ушбу илмий тадқиқотлар ва тажриба-конструкторлик ишланмаларини жорий қилиш бўйича лойиҳалаш, инжиниринг ва технологиялар трансфери хизматларини кўрсатиш (ишларини бажариш) билан боғлиқ харажатларнинг 20 фоизигача миқдори Ўзбекистон Республикаси республика бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Инновацион ривожланиш вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда мазкур бандда назарда тутилган қўллаб-қувватлаш механизмларини амалга ошириш тартибини белгилаш бўйича тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


8. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси, "Навоий КМК" АЖ, "Олмалиқ КМК" АЖнинг кон-металлургия соҳасида замонавий технологияларни жорий этиш, ишлаб чиқариш жараёнлари самарадорлигини ошириш бўйича илғор хорижий тажрибаларни ва инновацион ишланмаларни жалб қилишга ихтисослашган Навоий шаҳрида Илғор тоғ-кон технологиялари маркази фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

Бунда, Марказни ташкил этиш учун талаб этиладиган маблағлар "Навоий КМК" АЖ, "Олмалиқ КМК" АЖ томонидан мос равишда 65 фоиз ва 35 фоиз улушларда молиялаштирилиши белгилансин.


9. Минерал хомашё базасини кенгайтиришга йўналтирилган инвестиция лойиҳаларини тезкор ишга тушириш мақсадида 2022-2026 йилларга мўлжалланган геология-қидирув ишларининг мақсадли дастури доирасида "Ўзбек геология қидирув" акциядорлик жамияти ва унинг улуши мавжуд бўлган ихтисослашган корхоналарга қимматбаҳо, рангли ва ноёб металларга батафсил геологик тадқиқотларни ўтказиш учун ўзаро тўғридан-тўғри шартномалар асосида ишларни ташкиллаштиришга, истисно тариқасида, рухсат берилсин.


10. Белгилаб қўйилсинки:

Технопарк ҳудудида жойлаштириладиган лойиҳалар учун зарур бўлган ташқи муҳандислик-коммуникация инфратузилмаларини яратиш билан боғлиқ тадбирлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 декабрдаги "Ҳудудларда муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4929-сон қарорида назарда тутилган маблағлар ҳисобидан ҳамда ушбу қарорда белгиланган тартибда молиялаштирилади;

Технопаркни электр энергияси билан таъминлаш мақсадида 220 кВ кучланишли электр узатиш тармоғи ва подстанцияни қуриш тадбирлари "Ўзбекистон МЭТ" АЖ томонидан унга республика бюджетидан камида 5 йил муддатда қайтариш шарти билан ажратиладиган имтиёзли бюджет ссудаси ҳисобидан амалга оширилади.


11. Энергетика вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, "Ўзбекистон МЭТ" АЖ 2023 йил 1 январга қадар Технопаркнинг ташқи электр энергияси таъминотини яратиш учун 220 кВ кучланишли электр узатиш тармоғи ва подстанцияни қуриш бўйича лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқсин ва пудратчиларни аниқласин.

Бунда:

лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатлари (шу жумладан тендер ҳужжатлари)ни ишлаб чиқиш учун тендер ўтказиш орқали лойиҳа институти танлаб олинади;

қурилиш ишларини қисқа муддатларда ва мақбул нархларда амалга ошириш мақсадида тендер ўтказиш орқали "тайёр ҳолда топшириш" шарти асосида пудратчи танлаб олинади.


12. Белгилансинки, мазкур қарорга асосан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларининг ер фонди тоифаси ўзгартирилиши билан боғлиқ қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш бўйича компенсация тўловлари, истисно тариқасида, ундирилмайди.


13. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 3-иловага мувофиқ таълим муассасалари, Технопарк иштирокчилари, шунингдек, электротехника, электроника, кон-металлургия ва унга боғлиқ соҳаларда фаолият юритувчи корхона ва ташкилотлар ўртасида мутахассисларни тайёрлаш бўйича дуал таълимни жорий этишга доир ҳамкорликни йўлга қўйиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, "Навоий КМК" АЖ, "Олмалиқ КМК" АЖ ва "Ўзэлтехсаноат" уюшмаси билан биргаликда дуал таълим шакли жорий этиладиган профессионал таълим муассасаларига ва дуал таълим тамойили асосида ишлаб чиқариш амалиёти йўлга қўйиладиган олий таълим муассасаларига таълим жараёнини ташкил этиш, хусусан ўқув режалари ва ўқув дастурларини шакллантиришда ҳар томонлама кўмаклашсин.


14. Савдо-саноат палатаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамда "Ҳунарманд" уюшмаси билан биргаликда икки ой муддатда республика ҳудудларида мисга ишлов бериш ва ундан тайёр буюмлар тайёрлаш бўйича миллий ҳунармандчилик (мисгарлик) фаолиятини кенгайтириш юзасидан Ҳукумат қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


15. Молия вазирлиги Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда мазкур қарордан келиб чиқиб, "2022 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


16. Қуйидагиларга:

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси Б.Ф. Исламовга - рангли, нодир ва ноёб металлар бўйича геология-қидирув ишларини кенгайтириш, геологик хизматлар бозорини ривожлантириш, шунингдек, мисни қайта ишлаш соҳасида кўп поғонали технологик занжирларни яратишга қаратилган стратегик йўналишларни белгилаш ҳамда Технопарк фаолиятини самарали ташкил этиш;

иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири ўринбосари Б.Қ. Абдиназаровга - Технопарк фаолиятини бошқариш учун ушбу соҳада илғор тажрибага эга чет эл компаниясини жалб қилиш, Технопаркнинг асосий фаолият йўналишларига мувофиқ юқори самарадор инвестиция лойиҳаларини танлаб олиш, Технопарк ҳудудида жойлаштириладиган инвестиция лойиҳалари учун зарур муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини барпо этиш, технопарк иштирокчиларига "Ягона дарча" тамойили асосида хизматлар кўрсатилишини ташкил этиш;

Тошкент вилояти ҳокими в.б. З.Т. Мирзаевга - Тошкент вилояти Оҳангарон туманидаги "Ангрен" эркин иқтисодий зонаси таркибидан ажратиб олинадиган ер участкаларини Технопаркка доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратиб бериш ҳамда ушбу қарор билан тоифаси ўзгартирилаётган ер участкалари майдонига тенг миқдорда янги суғориладиган ер майдонлари ўзлаштирилишини таъминлаш;

"Ўзэлтехсаноат" уюшмаси раиси М.М. Юнусовга - Технопарк ҳудудида мис, ноёб металлар ва бошқа маъданли минерал ресурсларни қайта ишлашнинг кўп поғонали технологик занжирларини ўзлаштириш орқали электротехника, электроника ва бошқа юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш қувватларини яратишга қаратилган лойиҳаларни ишлаб чиқиш;

"Навоий кон-металлургия комбинати" АЖ бошқаруви раиси Қ.С. Санақулов ва "Олмалиқ кон-металлургия комбинати" АЖ бошқаруви раиси А.Х. Хурсановга - кон-металлургия ва унга боғлиқ саноат тармоқларида фойдаланиладиган ускуналар ва техникалар, улар учун эҳтиёт ва бутловчи қисмлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш, шунингдек, кон-металлургия соҳасида замонавий технологияларни жорий этиш, ишлаб чиқариш жараёнлари самарадорлигини ошириш бўйича илғор хорижий тажрибаларни ва инновацион ишланмаларни жалб қилишга ихтисослашган Илғор тоғ-кон технологиялари маркази фаолиятини ташкил этиш;

олий ва ўрта махсус таълим вазири А.Х. Тошкуловга ва "Ўзэлтехсаноат" уюшмаси раиси М.М. Юнусовга - профессионал ва олий таълим муассасалари, Технопарк иштирокчилари, шунингдек, электротехника, электроника, кон-металлургия ва унга боғлиқ соҳаларда фаолият юритувчи корхона ва ташкилотлар ўртасида мутахассисларни тайёрлаш бўйича дуал таълимни жорий этишга доир ҳамкорликни йўлга қўйиш юзасидан шахсий жавобгарлик юклансин.


17. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


18. Мазкур қарор ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров белгилансин.

Қарор ижросини ҳар чоракда муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Р.А. Гулямов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                    Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 28 июндаги

ПҚ-295-сон қарорига

1-ИЛОВА


Тошкент вилояти Оҳангарон тумани ҳудудидаги

"Ангрен" эркин иқтисодий зонаси таркибидан чиқарилаётган,

қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар тоифасидан саноат

мақсадларига мўлжалланган ерлар тоифасига ўтказилаётган

ва Хоразм вилояти Урганч тумани "Чаккашоликор" қишлоғи

"Aл-Хоразмий" массивидаги ҳамда Фарғона вилояти "Эко

шаҳар" ҳудудидаги "Eltech Industrial" технопаркини

бошқариш дирекциясига доимий фойдаланиш

ҳуқуқи билан ажратиладиган ер участкалари

РЎЙХАТИ

Ҳудуд номи

Контур рақами

Жами ер участкаси

(гектар)

      

шундан:

     

Тупроқ бонитет

бали

       

суғориладиган

ерлар

      

бошқа ерлар

     

Оҳангарон тумани

Оҳангарон массиви

895к


1,53

1,48

0,05

54

894к


4,88

4,80

0,08

54

884к


4,88

4,70

0,18

44

882к


4,04

3,85

0,19

44

882к, 881к


15,44

14,70

0,74

47

874к, 883


14,86

13,10

1,76

47

874к


6,35

6,10

0,25

44

851к, 854к


8,29

7,90

0,39

44

Оҳангарон тумани

Оҳангарон массиви

870


0,70


0,70

37

871к


7,5

7,2

0,30

37

875к


15,76

15,40

0,36

47

877к


2,30

2,20

0,10

47

855


3,65


3,65

44

856


0,60

0,58

0,02

44

857


0,51


0,51

44

865к


0,31

0,25

0,06

44

866


0,97

0,89

0,08

44

867


0,12


0,12

44

868


0,55

0,43

0,12


869


0,48

0,43

0,05

44

851к


7,95

7,90

0,05

44

884к


6,50

6,30

0,20

47

886


1,21

1,00

0,21

47

887к


1,02

0,90

0,12

47

888к


0,62

0,50

0,12

52

889к


0,47

0,40

0,07

47

Оҳангарон тумани

Оҳангарон массиви

890


0,55

0,40

0,15

47

891


14,50

13,90

0,60

44

840


0,20

0,20


44

841к


0,94


0,94

38

843


0,92

0,92


38

844


0,73


0,73

38

845


1,34

1,05

0,29

38

846


0,69

0,53

0,16

38

847


1,29

1,29


38

848


0,55


0,55

38

849


1,12

0,25

0,87

38

850,852,853


3,68

1,15

2,53

52

"Ал-Хоразмий" мажмуаси

       

545к

544к


4


4


Фарғона шаҳар "Эко шаҳар" ҳудуди



10


10


Жами

           

152,0

120,70

31,30


             

Изоҳ: "Eltech Industrial" технопарки таркибига кирувчи Оҳангарон туманидаги ҳудуд чегарасининг тавсифи:

1-нуқтадан (40°56'0.53"С, 69°39'57.72"В) жанубий-шарқий йўналиш бўйича 2-нуқтага қадар 441,3 метр чўзилган.

2-нуқтадан (40°55'56.48"С, 69°40'15.82"В) жанубий-шарқий йўналиш бўйича 3-нуқтага қадар 1231,3 метр чўзилган.

3-нуқтадан (40°55'28.54"С, 69°40'53.43"В) жанубий-шарқий йўналиш бўйича 4-нуқтага қадар 1003,6 метр чўзилган.

4-нуқтадан (40°55'4.70"С, 69°40'24.25"В) жанубий-ғарбий йўналиш бўйича 5-нуқтага қадар 1094,7 метр чўзилган.

5-нуқтадан (40°55'29.49"С, 69°39'50.77"В) шимолий-ғарбий йўналиш бўйича 1-нуқтага қадар 970,8 метр чўзилган.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 28 июндаги

ПҚ-295-сон қарорига

2-ИЛОВА



Мис ва ноёб металларни қайта ишлаш орқали

юқори қўшилган қийматли маҳсулотларни ишлаб

чиқаришга қаратилган "Eltech Industrial" технопарки

фаолиятини ташкил этиш бўйича

"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"

Т/р

Чора-тадбирлар

Амалга ошириш механизми

Ижро

муддати


Назорат қилувчи


Масъул ижрочилар


I. "ELTECH INDUSTRIAL" ТЕХНОПАРКИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

1.

Мис ва ноёб металларни қайта ишлаш орқали юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқаришга қаратилган "Eltech Industrial" технопарки бошқарув дирекциясини ташкил этиш.


1. Давлат активларини бошқариш агентлиги таъсисчилигида "Eltech Industrial" технопаркининг бошқарув дирекциясини ташкил этиш тўғрисидаги Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш. Бунда:

"Eltech Industrial" технопарки (кейинги ўринларда - Технопарк) бошқарув дирекцияси фаолиятини мувофиқлаштириш ҳақида низомни;

Технопаркни сақлаш билан боғлиқ харажатларнинг 2022 йил учун ҳисоб-китобларини;

келгуси йиллар учун Технопаркни сақлаш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш манбаларини белгилашни назарда тутиш.

2022 йил

июль


Бош вазирнинг маслаҳатчиси Б.Исламов


Иқтисодий тараққиёт вазирлиги (Б.Абдиназаров), Давлат активларини бошқариш агентлиги (А.Ортиқов), Молия вазирлиги (Т.Ишметов)


2. "Eltech Industrial" технопарки бошқарув дирекцияси" давлат муассасасини (кейинги ўринларда - Дирекция) ўрнатилган тартибда давлат рўйхатидан ўтказиш.

2022 йил

август

Бош вазирнинг маслаҳатчиси Б.Исламов

Давлат активларини бошқариш агентлиги (А.Ортиқов), Иқтисодий тараққиёт вазирлиги (Б.Абдиназаров), Адлия вазирлиги (Р.Давлетов)


2.

Технопаркни жойлаштириш учун Тошкент вилояти Оҳангарон тумани "Ангрен" эркин иқтисодий зонаси ҳудудидаги бўш турган ер майдонини ажратиш.


1. Тошкент вилояти Оҳангарон туманидаги "Ангрен" эркин иқтисодий зонаси таркибидаги бўш турган ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланган жами 138,0 гектар, шундан 120,7 гектар суғориладиган ер участкаларини эркин иқтисодий зона таркибидан чиқариш ҳамда туман захирасига ўтказиш.


2022 йил

июль


Бош вазир ўринбосари Ш.Ғаниев, Бош вазирнинг маслаҳатчиси Б.Исламов


Тошкент вилояти ҳокимлиги (З.Мирзаев), Кадастр агентлиги (Ф.Пулатов), Иқтисодий тараққиёт вазирлиги (Б.Абдиназаров)


2. "Ангрен" эркин иқтисодий зонаси таркибидаги бўш турган ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланган жами 138,0 гектар қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни саноат мақсадларига мўлжалланган ерлар тоифасига ўтказиш.


2022 йил

июль

3. Саноат мақсадларига мўлжалланган ерлар тоифасига ўтказилган жами 138,0 гектар ер майдонини доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида Дирекцияга ажратиш.


2022 йил

август

3.

Технопарк бош режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

1. Технопарк бош режасини "ТошбошпланЛИТИ" ДУК томонидан ишлаб чиқиш.


2. Ишлаб чиқилган Технопарк бош режасини тасдиқлаш учун Мис саноати кластерини ташкил этиш ва ривожлантириш махсус комиссиясига киритиш.


2022 йил

сентябрь


Бош вазирнинг биринчи ўринбосари А.Раматов

Иқтисодий тараққиёт вазирлиги (Б.Абдиназаров)


4.

Технопарк фаолиятини самарали ташкил этиш учун Дирекцияга малакали кадрларни жалб қилиш.


1. Номзодлар рўйхатини шакллантириш ва улар ўртасида танлов ўтказиш.


2. Танлов натижаларига кўра, малакали мутахассислар билан Дирекция штат бирликларини тўлдириш.


2022 йил

август


Бош вазирнинг маслаҳатчиси Б.Исламов


Иқтисодий тараққиёт вазирлиги (Б.Абдиназаров), "Ўзэлтехсаноат" уюшмаси (М.Юнусов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А.Тошқулов)


5.

Технопарк фаолиятини илғор хорижий тажрибадан келиб чиқиб ривожлантириш учун хорижий бошқарув компаниясини жалб қилиш.


1. Мис кластери доирасида жалб қилинган хорижий консультантлар билан бирга махсус саноат зоналарини бошқариш тажрибасига эга четэл компаниялари рўйхатини шакллантириш ва уларга сўровнома юбориш.


2022 йил

июль


Бош вазир ўринбосари Ж.Қўчқоров


Иқтисодий тараққиёт вазирлиги (Б.Абдиназаров), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Ш.Вафаев)


2. Сўровномага мувофиқ тижорат таклифини тақдим этган хорижий компаниялар рўйхатини шакллантириш ҳамда улар бўйича таҳлилий материалларни тайёрлаш.


2022 йил

август

3. Таҳлил натижаларига кўра жалб қилиниши режалаштирилганхорижий компания ҳақидаги таклифни Мис саноати кластерини ташкил этиш ва ривожлантириш махсус комиссиясига келишиш учун киритиш.


2022 йил

сентябрь

4. Технопаркни бошқариш, лойиҳаларни танлаш ва жойлаштириш бўйича хорижий компания фаолиятини таъминлаш.


2022 йил

октябрь

ойидан

бошлаб


Бош вазир ўринбосари Ж.Қўчқоров

Иқтисодий тараққиёт вазирлиги (Б.Абдиназаров)

6.

Технопаркни ташкил этишнинг аҳамияти ва мазмун-моҳиятини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш.


1. Технопарк фаолияти тўғрисида видеороликлар, телекўрсатувлар тайёрлаш.


2022 йил

сентябрь


Бош вазирнинг маслаҳатчиси Б.Исламов

Иқтисодий тараққиёт вазирлиги (Б.Абдиназаров), ЎзМТРК (А.Хаджаев), Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (А.Кўчимов)


2. Тайёрланган видеороликлар, телекўрсатувларни марказий ва ҳудудий телерадиоканалларда, шунингдек, ижтимоий тармоқларда (кундалик) ёритиб бориш.


2022-2024

йилларда

II. МУҲАНДИСЛИК-КОММУНИКАЦИЯ ВА ЙЎЛ ИНФРАТУЗИЛМАСИНИ БАРПО ЭТИШ

7.

Технопаркни электр энергияси билан таъминлаш мақсадида 220 кВт кучланишли электр узатиш тармоғи ва подстанциясини қуриш.


1. Нуфузли тажрибага эга лойиҳа институтини танлаб олиш бўйича тендер ўтказиш.


2022 йил

август


Бош вазирнинг маслаҳатчиси Б.Исламов


"Ўзбекистон МЭТ" АЖ (Д.Исақулов), Энергетика вазирлиги (А.Ахмедхаджаев), Иқтисодий тараққиёт вазирлиги (Б.Абдиназаров, А.Бобоев)


2. Лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш.


2022 йил

ноябрь

3. Қурилиш ишларини молиялаштириш учун республика бюджетидан имтиёзли ссуда ажратиш тўғрисида Ҳукумат фармойиши лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2022 йил

декабрь

Молия вазирлиги (Т.Ишметов), Иқтисодий тараққиёт вазирлиги (Б.Абдиназаров)


4. Қурилиш ишларини қисқа муддатларда ва мақбул нархларда амалга ошириш мақсадида "тайёр ҳолда топшириш" шарти асосида пудратчи ташкилотни танлаш.


2022 йил

декабрь

"Ўзбекистон МЭТ" АЖ (Д.Исақулов), Энергетика вазирлиги (А.Ахмедхаджаев), Иқтисодий тараққиёт вазирлиги (Б.Абдиназаров, А.Бобоев)

5. Технопаркни электр энергияси билан таъминлаш мақсадида 220 кВт кучланишли электр узатиш тармоғи ва подстанциясини қуриш ва фойдаланишга топшириш.


2023 йил

июнь


8.

Технопарк ҳудудига юқори босимли табиий газ таъминоти тармоғини тортиб келиш.

1. Лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш.


2022 йил

ноябрь


Бош вазирнинг маслаҳатчиси Б.Исламов


Энергетика вазирлиги (А.Ахмедхаджаев), "Ўзтрансгаз" АЖ (Б.Нарматов), "Ҳудудгазтаъминот" (Б.Эшмуратов), Иқтисодий тараққиёт вазирлиги (Б.Абдиназаров)


2. Қурилиш ишларини молиялаштириш учун республика бюджетидан имтиёзли ссуда ажратиш тўғрисида Ҳукумат фармойиши лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2022 йил

декабрь

Молия вазирлиги (Т.Ишметов), Иқтисодий тараққиёт вазирлиги (Б.Абдиназаров, А.Бобоев)


3. "Оҳангарон-1" газ тақсимлаш шохобчасида саноат тармоғини ҳамда шохобчадан Технопарк ҳудудигача етарли ҳажмда табиий газни етказиб бериш тармоғини қуриш ва фойдаланишга топшириш.


2023 йил

май

"Ҳудудгазтаъминот" (Б.Эшмуратов), "Ўзтрансгаз" АЖ (Б.Нарматов)

9.

Технопарк ҳудудига ичимлик сув ва оқова сув таъминоти тармоқларини тортиш.


1. Лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш.


2022 йил

октябрь


Бош вазирнинг биринчи ўринбосари А.Раматов

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги (Ш.Ҳидоятов), "Ўзсувтаъминот" АЖ (С.Саифназаров), Молия вазирлиги (Т.Ишметов)


2. Технопарк ҳудудигача етарли ҳажмда ичимлик сув ва оқова сув тармоғини қуриш.


2023 йил

март


10.

Технопарк ички ва ташқи автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш.


1. Ички ва ташқи автомобиль йўлларини қуриш бўйича лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш.


2022 йил

декабрь


Бош вазирнинг биринчи ўринбосари А.Раматов

Транспорт вазирлиги (И.Махкамов), Автомобиль йўллари қўмитаси (А.Абдувалиев), Молия вазирлиги (Т.Ишметов)


2. Технопарк ички ва ташқи автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш.


2023 йил

октябрь


11.

Технопарк ҳудудида темир йўл тармоғини қуриш.


1. Технопарк ҳудудига темир йўл тармоғи тортиш бўйича лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш.


2022 йил

октябрь


Бош вазирнинг биринчи ўринбосари А.Раматов

Транспорт вазирлиги (И. Маҳкамов), "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ (Х. Хасилов) Транспорт вазирлиги (И. Маҳкамов), "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ (Х. Хасилов)


2. Технопарк ҳудудида темир йўл тармоғини қуриш ва фойдаланишга топшириш.


2023 йил

март


12.

"Eltech Industrial" технопарки бошқарув дирекцияси" давлат муассасасининг маъмурий биносини қуриш ва моддий-техника базасини шакллантириш.

1. Технопарк маъмурий биносини енгил конструкция асосида қуриш лойиҳа чизмасини ишлаб чиқиш ва қуриш ишларини олиб бориш.


2022 йил

август


Бош вазирнинг маслаҳатчиси Б.Исламов


"Олмалиқ КМК" АЖ (А.Хурсанов), Иқтисодий тараққиёт вазирлиги (Б.Абдиназаров)


2. Технопарк маъмурий биносини зарурий алоқа, оргтехника ва мебель инвентарлари билан жиҳозлаш.

Бунда, ушбу ишлар "Олмалиқ кон-металлургия комбинати" акциядорлик жамиятининг хайрия маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.


2022 йил

сентябрь

III. КАДРЛАРНИ ТАЙЁРЛАШ ВА ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ, УЛАРНИНГ МАЛАКАСИНИ

ОШИРИШ ҲАМДА СОҲАДА ТАЖРИБА-КОНСТРУКТОРЛИК ВА ИЛМИЙ

ИЗЛАНИШЛАР КЎЛАМИНИ КЕНГАЙТИРИШ

13.

Республикадаги профессионал ва олий таълим муассасалари билан электротехника, электроника, кон-металлургия ва унга боғлиқ соҳаларда фаолият юритувчи корхона ва ташкилотлар ўртасида мутахассисларни тайёрлаш бўйича дуал таълимни жорий этиш.


1. Электротехника, электроника, кон-металлургия ва унга боғлиқ соҳаларда мутахассисларни тайёрлаш юзасидан дуал таълимни жорий этиш бўйича халқаро тажрибани ўрганиш.


2022 йил

июль


Бош вазирнинг маслаҳатчиси Б.Исламов


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А.Тошқулов), Иқтисодий тараққиёт вазирлиги (Б.Абдиназаров), Давлат геология қўмитаси (А.Кадирходжаев), "Навоий КМК" АЖ (Қ.Санақулов), "Олмалиқ КМК" АЖ (А.Хурсанов), "Ўзэлтехсаноат" уюшмаси (М.Юнусов)


2. Профессионал таълим муассасаларида дуал таълим шакли асосида мутахассислар тайёрлаш бўйича касблар ва йўналишлар рўйхатини тасдиқлаш ҳамда ўқув режалари ва ўқув дастурларини шакллантириш.


2022 йил

сентябрь

3. Олий таълим муассасаларида дуал таълим тамойили асосида амалиётни жорий этиш.


2022 йил

сентябрь

14.

Чили Католик университети билан маҳаллий олий таълим муассасалари ўртасида ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш.


Чили Католик университети, Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети ва Олмалиқ шаҳридаги кон-металлургия соҳасидаги олий таълим муассасалари ўртасида:

талабаларни Чили давлатига магистратура босқичида ўқишга юбориш;

университетлар ва институтлар олимлари ҳамкорлигида тадқиқот ишларини олиб боришни йўлга қўйиш.


2023 йил

июнь

ойидан

бошлаб


Бош вазирнинг маслаҳатчиси Б.Исламов


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А.Тошқулов), Иқтисодий тараққиёт вазирлиги (Б.Абдиназаров), Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети (Б.Мардонов), "МИСиС" Олмалиқ филиали (Ф.Умаров), Тошкент давлат техника университети Олмалиқ филиали (А.Самадов), "Эл-юрт умиди" жамғармаси (А.Бекмуродов)


15.

Мадрид политехника университети ва Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети ўртасида кончилик, металлургия, кимёвий технология йўналишлари бўйича академик алмашувни ҳамда қўшма дастурларни амалга ошириш.


1. Мадрид политехника университетида Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети профессор- ўқитувчиларининг малакасини ошириш ва илмий стажировкаларини амалга оширишни тизимли йўлга қўйиш.


2022 йил

декабрь


Бош вазирнинг маслаҳатчиси Б.Исламов


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А.Тошқулов), Иқтисодий тараққиёт вазирлиги (Б.Абдиназаров), Инновацион ривожланиш вазирлиги (И.Абдурахмонов), "Эл-юрт умиди" жамғармаси (А.Бекмуродов), Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети (Б.Мардонов)


2. Маҳаллий ва хорижий молиявий институтлар грантлари асосида академик алмашув ва университет салоҳиятини оширишга оид халқаро лойиҳаларни жорий қилиш.


2023 йил

сентябрдан

бошлаб


3. Кончилик, металлургия ва кимёвий технология тармоқлари бўйича қўшма таълим дастурлари доирасида кадрлар тайёрлашни йўлга қўйиш.


2023 йил

сентябрдан

бошлаб


16.

Технопарк иштирокчиларининг инновацион, илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш механизмини жорий этиш.


Технопарк иштирокчиларининг инновацион, илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш тартибини ишлаб чиқиш.

Бунда:

мис ва ноёб металлар хомашёсини қайта ишлаш борасида энергия ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш мезонини;

меҳнат унумдорлигини ошириш мезонини;

экология хавфсизлигини таъминлашнинг минимал талабларини;

илмий тадқиқотлар ва тажриба-конструкторлик ишланмаларини жорий қилиш бўйича лойиҳалаш ишларини ривожлантиришни;

инжиниринг ва технологиялар трансфери хизматларини кўрсатиш (ишлар бажариш)ни рағбатлантиришни назарда тутиш.


2022 йил

август


Бош вазир ўринбосари Ж. Қўчқоров


Инновацион ривожланиш вазирлиги (И.Абдурахмонов), Молия вазирлиги (Т.Ишметов), Иқтисодий тараққиёт вазирлиги (Б.Абдиназаров), "Навоий КМК" АЖ (Қ.Санақулов), "Олмалиқ КМК" АЖ (А.Хурсанов)


17.

Кон-металлургия соҳасида ишлаб чиқариш жараёнлари самарадорлигини ошириш бўйича илғор хорижий тажрибаларни ва инновацион ишланмаларни жалб қилишга ихтисослашган Илғор тоғ-кон технологиялари маркази фаолиятини ташкил этиш.


1. Илғор тоғ-кон технологиялари марказини ташкил этишда Чилининг CORFO ташкилоти тажрибасини ўрганиш.


2022 йил

июль


Бош вазирнинг маслаҳатчиси Б.Исламов


"Навоий КМК" АЖ (Қ.Санақулов), "Олмалиқ КМК" АЖ (А.Хурсанов), Иқтисодий тараққиёт вазирлиги (Б.Абдиназаров), Давлат геология қўмитаси (А.Кадирходжаев)


2. Геология, кон-металлургия ва мисни қайта ишлаш саноатини ривожлантириш лойиҳа офиси негизида Илғор тоғ-кон технологиялари маркази фаолиятини ташкил этиш бўйича Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиб, тасдиқлаш учун киритиш.


2022 йил

сентябрь


3. Навоий шаҳрида Илғор тоғ-кон технологиялари марказини ташкил этиш.


2022 йил

октябрь


4. Илғор тоғ-кон технологиялари марказига малакали кадрларни жалб чиқиш чораларини кўриш.


2023 йил

январь


IV. БОШҚА МАСАЛАЛАР

18.

Халқаро молия ташкилотлари, инвестиция банклари, халқаро консультантлар ва инвесторлар, тоғ-кон саноати компаниялари, саноат уюшмалари ҳамда тадқиқот институтлари иштирокида Мис саноати халқаро конференциясини ташкил этиш.


1. Мис саноати халқаро конференциясини ташкил этиш ва ўтказиш концепцияси ва дастурини ишлаб чиқиш.


2022 йил

июнь


Бош вазирнинг маслаҳатчиси Б.Исламов


Иқтисодий тараққиёт вазирлиги (Б.Абдиназаров), "Олмалиқ КМК" АЖ (А.Хурсанов), "Навоий КМК" АЖ (Қ.Санақулов)


2. Халқаро молия ташкилотлари, инвестиция банклари, халқаро консультантлар ва инвесторлар, тоғ-кон саноати компаниялари, саноат уюшмалари ҳамда тадқиқот институтлари рўйхатини шакллантириш ва уларга сўровнома юбориш.


2022 йил

июль

3. Мис саноати халқаро конференциясини ташкил этиш ва ўтказиш дастурини тасдиқлаш тўғрисидаги Ҳукумат қарори лойиҳасини тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2022 йил

август

Иқтисодий тараққиёт вазирлиги (Б.Абдиназаров), "Олмалиқ КМК" АЖ (А.Хурсанов), "Навоий КМК" АЖ (Қ.Санақулов)


4. Мис саноати халқаро конференциясини ўтказиш.


2022 йил

октябрь

19.

Республика ҳудудларида мисга ишлов бериш ва ундан тайёр буюмлар тайёрлаш бўйича миллий ҳунармандчилик (мисгарлик) фаолиятини ривожлантириш.


1. Мисга ишлов бериш ва ундан тайёр буюмлар тайёрлаш бўйича миллий ҳунармандчилик (мисгарлик) соҳасида вужудга келаётган муаммоларни таҳлил қилиш.


2022 йил

август


Бош вазир ўринбосари Ж. Қўчқоров

Савдо-саноат палатаси (В.Ваҳобов), "Ҳунарманд" уюшмаси (У.Абдуллаев), Иқтисодий тараққиёт вазирлиги (Б.Абдиназаров), Молия вазирлиги (О.Насриддинхужаев)


2. Мисга ишлов бериш ва ундан тайёр буюмлар тайёрлаш бўйича миллий ҳунармандчиликни ривожлантириш бўйича Ҳукумат қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2022 йил

сентябрь

             

Изоҳ. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 июндаги ПҚ-5159-сон қарори билан тасдиқланган Мис саноати кластерини ташкил этиш ва ривожлантириш бўйича махсус комиссияга ушбу "йўл харитаси"га заруратга кўра ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқиберилади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 28 июндаги

ПҚ-295-сон қарорига

3-ИЛОВА



"Eltech Industrial" технопарки иштирокчилари,

шунингдек, электротехника, электроника, кон-металлургия

ва унга боғлиқ соҳаларда фаолият юритувчи корхона

ва ташкилотлар билан дуал таълим шакли асосида

мутахассислар тайёрланадиган таълим муассасалари

РЎЙХАТИ

Т/р

Ҳудуд номи

Туман (шаҳар) номи


Таълим муассасасининг номи


I. Касб-ҳунар мактаблари

1.

Жиззах вилояти

Ғаллаорол тумани

Ғаллаорол туман 1-сон касб-ҳунар мактаби


2.

Навоий вилояти

Зарафшон шаҳри

Зарафшон шаҳар касб-ҳунар мактаби


3.

Учқудуқ тумани

Учқудуқ туман касб-ҳунар мактаби


4.

Навоий шаҳри

Навоий шаҳар касб-ҳунар мактаби


5.

Самарқанд вилояти

Қўшработ тумани

Қўшработ туман 2-сон касб-ҳунар мактаби


6.

Сурхондарё вилояти

Денов тумани

Денов туман 4-сон касб-ҳунар мактаби


7.

Сариосиё тумани

Сариосиё тумани 1-сон касб-ҳунар мактаби


8.

Тошкент вилояти

Ангрен шаҳри

Ангрен шаҳар 1-сон касб-ҳунар мактаби


9.

Ангрен шаҳар 2-сон касб-ҳунар мактаби


10.

Оҳангарон шаҳри

Оҳангарон шаҳар касб-ҳунар мактаби


11.

Олмалиқ шаҳри

Олмалиқ шаҳар касб-ҳунар мактаби


II. Коллежлар

1.

Қорақалпоғистон Республикаси

Қўнғирот тумани

Қўнғирот кимё саноати коллежи


2.

Қашқадарё вилояти

Деҳқонобод тумани

Деҳқонобод кимё саноати коллежи


3.

Сурхондарё вилояти

Жарқўрғон туман

Жарқўрғон тўқимачилик коллежи


4.

Навоий вилояти

Ғозғон шаҳри

Нурота саноат кончилик коллежи


5.

Тошкент вилояти

Олмалиқ шаҳри

Олмалиқ кон-металлургия коллежи


III. Техникумлар

1.

Қашқадарё вилояти

Ғузор тумани

Ғузор энергетика саноати техникуми


2.

Навоий вилояти

Зарафшон шаҳри

Зарафшон саноат техникуми


3.

Учқудуқ тумани

Учқудуқ саноат техникуми


4.

Тошкент вилояти

Ангрен шаҳри

Ангрен технология техникуми


5.

Ангрен кон-металлургия техникуми


6.

Олмалиқ шаҳри

Олмалиқ архитектура-қурилиш техникуми


IV. Олий таълим муассасалари (дуал таълим тамойили

асосида ишлаб чиқариш амалиёти шаклида)

1.

Тошкент шаҳри

Тошкент шаҳри

Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети


2.

Италия Пиза университетининг Тошкент шаҳридаги филиали


3.

Навоий вилояти

Навоий шаҳар

Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети


4.

Тошкент вилояти

Олмалиқ шаҳрида

"МИСиС" Федерал давлат автоном олий таълим муассасасининг Олмалиқ шаҳридаги филиали


          

Изоҳ: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 июндаги ПҚ-5159-сон қарори билан тасдиқланган Мис саноати кластерини ташкил этиш ва ривожлантириш бўйича Махсус комиссия билан келишган ҳолда дуал таълим жорий этиладиган таълим муассасалари рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқи эга.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 28 июнь






















































Время: 0.0054
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск