ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги ҳужжатлар / Норматив-ҳуқуқий актларни тайёрлаш, қабул қилиш ва тизимлаштириш /

Адлия вазирининг 28.06.2022 й. 16-мҳ-сон "Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш ва қабул қилиш қоидаларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 28.06.2022 й. 2565-12-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

28.06.2022 й.

N 2565-12




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

28.06.2022 й.

N 16-мҳ


БУЙРУҒИ



Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш

ва қабул қилиш қоидаларига ўзгартиришлар

ва қўшимча киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 17 мартдаги ПФ-89-сон "Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш ҳамда ҳуқуқий хизмат кўрсатишда адлия органлари ва муассасалари фаолияти самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2014 йил 28 февралдаги 53-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 2565, 2014 йил 28 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 10-сон, 110-модда) билан тасдиқланган Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш ва қабул қилиш қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                              Р. Давлетов




Буйруққа

ИЛОВА



Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш

ва қабул қилиш қоидаларига киритилаётган

ўзгартиришлар ва қўшимча


1. 48-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"48. Банд ёки кичик бандга янги хатбоши қўшилаётганда, мазкур банд ёки кичик банднинг кейинги хатбошилари кетма-кетлиги ўзгаради. Масалан:

"4-бандда:

қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"ўн саккиз ёшдан ўттиз ёшгача бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари;";

иккинчи - бешинчи хатбошилар тегишли равишда учинчи - олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.".".


2. 61-банднинг иккинчи хатбошисидаги "босиб чиқаришда" деган сўзлар "ёзишда" деган сўз билан алмаштирилсин.


3. 67-банднинг иккинчи хатбошисидан "якуний" деган сўз чиқариб ташлансин.


4. 68-бандда:

бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги фаолияти соҳасига кирувчи масалалар бўйича - Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги билан;";

еттинчи - тўққизинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси фаолияти соҳасига кирувчи масалалар бўйича - Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси билан;

Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги фаолияти соҳасига кирувчи масалалар бўйича - Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги билан;

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги фаолияти соҳасига кирувчи масалалар бўйича - Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги билан;";

ўн биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишга бевосита ёки билвосита таъсир қиладиган масалалар бўйича - Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакили ва Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан;".


5. 77-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"77. Бир нечта вазирлик ва идоралар томонидан қўшма қабул қилинадиган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат у биринчи бўлиб қабул қилаётган вазирлик ёки идора томонидан имзоланган санадан бошлаб ўн беш кун ичида қабул қилиниши лозим.".


6. 78-банднинг биринчи хатбошиси "ҳужжатлар ҳисобини юритиш учун" деган сўзлардан кейин "электрон ёки қоғоз шаклдаги" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


7. 79-бандда:

иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

учинчи хатбоши иккинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳисобини юритиш журналидаги маълумотларни ўзгартириш ёки уларни бошқача тарзда бузиб тўғрилашга йўл қўйилмайди. Агар маълумотларни идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳисобини юритиш журналига киритишда жиддий хатоларга йўл қўйилса, нотўғри киритилган маълумот тўлиқлигича ўчирилади ва маълумотлар қайтадан киритилади.".


8. 83-банддаги "имзолаганлар орасида биринчи бўлиб кўрсатилган органга юклатилади" деган сўзлар "қабул қилувчилар орасида номи биринчи бўлиб кўрсатилган вазирлик ёки идорага юклатилади" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


9. 84-банддаги "иккита асл нусхада" деган сўзлар "мазкур Қоидаларнинг 80-бандига мувофиқ асл нусхаларда" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


10. 91-банднинг ўн бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мазкур банднинг "в" - "ж" кичик бандларида назарда тутилган техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни тайёрлаш, ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш ва ҳисобга олиш қоидаларига (рўйхат рақами 3344, 2021 йил 28 декабрь) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида мажбурий тартибда ҳуқуқий экспертизадан ўтказилади ва ҳисобга қўйилади.".


11. 100-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш тартиб-таомили мураккаблаштирилишини ва тадбиркорлик фаолияти субъектлари зиммасига янги мажбуриятлар юклатилишини назарда тутадиган, шунингдек уларнинг жавобгарлигига оид янги чораларни белгилайдиган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат расмий эълон қилинган кундан эътиборан камида уч ойдан кейин кучга киради.".


12. 4-1-боб ўз кучини йўқотган деб топилсин.


13. 1-5 ва 10-иловалар мазкур ўзгартиришлар ва қўшимчанинг 1-6-иловаларига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.




Ўзгартиришлар ва қўшимчага

1-ИЛОВА



"Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни

тайёрлаш ва қабул қилиш қоидаларига

1-ИЛОВА


НАМУНА


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

БУЙРУҒИ


Суғурталовчининг, суғурта брокерининг ҳамда улар

алоҳида бўлинмаларининг раҳбарига ва бош бухгалтерига

қўйиладиган малака талаблари тўғрисидаги низомни

тасдиқлаш ҳақида


Ўзбекистон Республикасининг "Суғурта фаолияти тўғрисида"ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 ноябрдаги ПҚ-1438-сон "2011 - 2015 йилларда республика молия-банк тизимини янада ислоҳ қилиш ва барқарорлигини ошириш ҳамда юқори халқаро рейтинг кўрсаткичларига эришишнинг устувор йўналишлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:

1. Суғурталовчининг, суғурта брокерининг ҳамда улар алоҳида бўлинмаларининг раҳбарига ва бош бухгалтерига қўйиладиган малака талаблари тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Вазир


Тошкент ш.,

2014 йил 10 январь,

11-сон

(имзо)

Х. Хххххххх




Ўзбекистон Республикаси

молия вазирининг

2014 йил 10 январдаги

11-сон буйруғига

ИЛОВА



Суғурталовчининг, суғурта брокерининг ҳамда улар

алоҳида бўлинмаларининг раҳбарига ва бош бухгалтерига

қўйиладиган малака талаблари тўғрисидаги

НИЗОМ

Мазкур Низом суғурталовчининг, суғурта брокерининг ҳамда улар алоҳида бўлинмаларининг раҳбарига ва бош бухгалтерига қўйиладиган малака талабларини белгилайди.

1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

суғурталовчининг (суғурта брокерининг) раҳбари - қонунчилик ҳужжатлари ва суғурталовчининг (суғурта брокерининг) таъсис ҳужжатларига мувофиқ тайинланиши ёки сайланиши натижасида, тузилган меҳнат шартномасига асосан суғурталовчининг (суғурта брокерининг) ягона ижро этувчи органи бўлиб ҳисобланадиган ёки суғурталовчининг (суғурта брокерининг) коллегиал ижро этувчи органи устидан бошқарадиган жисмоний шахс;

суғурталовчининг (суғурта брокерининг) алоҳида бўлинмасининг раҳбари -тайинланиши натижасида, тузилган меҳнат шартномаси ва берилган ишончномага асосан суғурталовчининг (суғурта брокерининг) алоҳида бўлинмасининг ягона ижро этувчи органи бўлиб ҳисобланадиган жисмоний шахс;

суғурталовчининг (суғурта брокерининг) бош бухгалтери - суғурталовчининг (суғурта брокерининг) бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бошқаруви функцияларини амалга оширувчи, бухгалтерия ҳисобини юритишни ҳамда моддий ва молиявий ресурсларни оқилона, тежамкорлик билан ишлатилишини назорат қилишни таъминлайдиган жисмоний шахс;

суғурталовчининг (суғурта брокерининг) алоҳида бўлинмасининг бош бухгалтери - суғурталовчининг (суғурта брокерининг) алоҳида бўлинмасининг бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бошқаруви функцияларини амалга оширувчи, бухгалтерия ҳисобини юритишни ҳамда моддий ва молиявий ресурсларни оқилона, тежамкорлик билан ишлатилишини назорат қилишни таъминлайдиган жисмоний шахс;

алоҳида бўлинма - суғурталовчининг (суғурта брокерининг) Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги филиали (ваколатхонаси).

2. Суғурталовчиларнинг, суғурта брокерларининг ҳамда улар алоҳида бўлинмаларининг раҳбарлари ва бош бухгалтерлари лавозимларига тавсия этилаётган номзодлар (бундан буён матнда номзодлар деб юритилади) мазкур Низомда белгиланган малака талабларига мос келган тақдирда тайинланади (сайланади).

...


2-БОБ. МАЛАКА ТАЛАБЛАРИ


6. Суғурталовчининг (суғурта брокерининг) раҳбари қуйидаги малака талабларига мос келиши лозим:

а) Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларида олинган олий маълумотга ёки хорижий давлатларнинг таълим муассасаларида олинган, ҳамда қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасидаги олий маълумотга эквивалент деб тан олинган олий маълумотга эга бўлиши;

б) суғурта соҳасида 3 йилдан кам бўлмаган иш стажига эга бўлиши (суғурта агенти сифатидаги, шунингдек ёрдамчи, техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар лавозимларидаги иш стажи ҳисобга олинмайди);

в) қуйидаги йўналишлардаги билимларга эга бўлиши:

Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти;

суғурта фаолияти тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари.

...


4-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


20. Номзодлар мазкур Низомда белгиланган малака талабларига мос келган тақдирда, Молия вазирлиги бу ҳақда суғурталовчига (суғурта брокерига) Комиссия қарор қабул қилган кундан бошлаб 3 кун муддатда ёзма равишда хабар беради.

21. Номзодлар мазкур Низомда белгиланган малака талабларига мос келмаган тақдирда, Молия вазирлиги бу ҳақда суғурталовчига (суғурта брокерига) мос келмаганлик сабабларини кўрсатган ҳолда Комиссия томонидан қарор қабул қилинган кундан бошлаб 3 кун муддатда ёзма равишда хабар беради.

22. Суғурталовчи (суғурта брокери) мазкур Низом талабларини бузган тақдирда, суғурталовчига (суғурта брокерига) қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ чоралар кўрилади.

23. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.".




Ўзгартиришлар ва қўшимчага

2-ИЛОВА



"Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни

тайёрлаш ва қабул қилиш қоидаларига

2-ИЛОВА


НАМУНА


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БАНДЛИК ВА МЕҲНАТ МУНОСАБАТЛАРИ

ВАЗИРЛИГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

ҚАРОРИ


Уйда ижтимоий ёрдам хизмати ходимлари ҳамда ногирон

болаларни уйида ўқитганлик учун умумтаълим мактабларининг

ўқитувчиларига йўл ҳақи компенсацияси тайинлаш ва тўлаш

тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 25 декабрдаги ПҚ-1887-сон "Ўзбекистон Республикасининг 2013 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ва Молия вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Уйда ижтимоий ёрдам хизмати ходимлари ҳамда ногирон болаларни уйида ўқитганлик учун умумтаълим мактабларининг ўқитувчиларига йўл ҳақи компенсацияси тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Бандлик ва меҳнат

муносабатлари вазири


Тошкент ш.,

2014 йил 28 январь,

27-сон

(имзо)

Х. Хххххххх

Халқ таълими вазири


Тошкент ш.,

2014 йил 28 январь,

4-сон

(имзо)

Х. Хххххххх

Молия вазири


Тошкент ш.,

2014 йил 28 январь,

82-сон

(имзо)

Х. Хххххххх




Ўзбекистон Республикаси

Бандлик ва меҳнат

муносабатлари вазирлиги,

Халқ таълими вазирлиги ва

Молия вазирлигининг

2014 йил 28 январдаги

27, 4 ва 82-сон қарорига

ИЛОВА



Уйда ижтимоий ёрдам хизмати ходимлари ҳамда ногирон

болаларни уйида ўқитганлик учун умумтаълим мактабларининг

ўқитувчиларига йўл ҳақи компенсацияси тайинлаш

ва тўлаш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Ушбу Низом уйда ижтимоий ёрдам хизмати ходимларига, шунингдек ногирон болаларни ва уйда якка тартибда ўқитиладиган болаларни уйида ўқитганлик учун умумтаълим мактабларининг ўқитувчиларига йўл ҳақи компенсацияси тайинлаш ва тўлаш тартибини белгилайди.


1-БОБ. КОМПЕНСАЦИЯ МИҚДОРИ


1. Уйда ижтимоий ёрдам хизмати ходимлари ҳамда болаларни уйида ўқитганлик учун умумтаълим мактабларининг ўқитувчиларига ойлик йўл компенсацияси миқдори энг кам ойлик иш ҳақининг 100 фоизи миқдорида белгиланади.

2. Уйда ўқитиладиган болалар рўйхати, шунингдек уларнинг мактабга бириктирилиши халқ таълими муассасаларини методик таъминлаш ва фаолиятини ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимлари томонидан тасдиқланади.

...


4-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДА


10. Компенсациянинг тўғри тайинланиши ва тўланишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Назорат-тафтиш бош бошқармаси ва унинг жойлардаги ҳудудий бошқармалари томонидан амалга оширилади.".




Ўзгартиришлар ва қўшимчага

3-ИЛОВА



"Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни

тайёрлаш ва қабул қилиш қоидаларига

3-ИЛОВА


НАМУНА



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИНВЕСТИЦИЯЛАР ВА ТАШҚИ

САВДО ВАЗИРЛИГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҚТИСОДИЙ ТАРАҚҚИЁТ ВА КАМБАҒАЛЛИКНИ

ҚИСҚАРТИРИШ ВАЗИРЛИГИНИНГ

ҚАРОРИ


2006 йил 30 августдаги Орол денгизининг Ўзбекистон қисмига

тегишли Маҳсулот тақсимотига оид битимни бажариш доирасида

Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган

товарларнинг божхона расмийлаштируви қоидаларини

тасдиқлаш тўғрисида


Ўзбекистон Республикасининг "Давлат божхона хизмати тўғрисида"ги Қонуни 6-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. 2006 йил 30 августдаги Орол денгизининг Ўзбекистон қисмига тегишли Маҳсулот тақсимотига оид битимни бажариш доирасида Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарларнинг божхона расмийлаштируви қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банки билан келишилган.

3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Давлат божхона қўмитаси

раиси


Тошкент ш.,

2014 йил 10 январь,

23-сон

(имзо)


Х. Хххххххх

Инвестициялар ва ташқи

савдо вазири


Тошкент ш.,

2014 йил 10 январь,

8-сон

(имзо)

Х. Хххххххх

Иқтисодий тараққиёт ва

камбағалликни

қисқартириш вазири


Тошкент ш.,

2014 йил 10 январь,

83-сон

(имзо)

Х. Хххххххх

Келишилган:

Молия вазири


2014 йил 7 январь


(имзо)

Х. Хххххххх

Марказий банк раиси


2014 йил 8 январь

(имзо)

Х. Хххххххх




Ўзбекистон Республикаси

Давлат божхона қўмитаси,

Инвестициялар ва ташқи савдо

вазирлиги ва Иқтисодий тараққиёт

ва камбағалликни

қисқартириш вазирлигининг

2014 йил 10 январдаги

23, 8 ва 83-сон қарорига

ИЛОВА



2006 йил 30 августдаги Орол денгизининг Ўзбекистон қисмига

тегишли Маҳсулот тақсимотига оид битимни бажариш доирасида

Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб

ўтиладиган товарларнинг божхона расмийлаштируви

ҚОИДАЛАРИ


Ушбу Қоидалар Ўзбекистон Республикаси ва "Ўзбекнефтгаз" МХК, Корея Миллий Нефть Корпорацияси, "ЛУКОЙЛ Оверсиз Холдинг Лтд." (Россия), "Петронас Чаригали Оверсиз Сдн. Бхд." (Малайзия) ва "Си-Эн-Пи-Си Интенешнл Лтд." (ХХР) таркибидаги сармоядорлар консорциуми ўртасида 2006 йил 30 августдаги Орол денгизининг Ўзбекистон қисмига нисбатан Маҳсулотни тақсимлаш тўғрисидаги битимга мувофиқ, кўрсатилган Битим доирасида Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтилаётган товарларни божхона расмийлаштирувини амалга ошириш тартибини белгилайди.

1. Ушбу Қоидаларда қуйидаги асосий тушунчалар ишлатилади:

МТБ - 2006 йил 30 августдаги Ўзбекистон Республикаси ва "Ўзбекнефтгаз" МХК, Корея Миллий Нефть Корпорацияси, "ЛУКОЙЛ Оверсиз Холдинг Лтд." (Россия), "Петронас Чаригали Оверсиз Сдн. Бхд." (Малайзия) ва "Си-ЭН-Пи-Си Интенешнл Лтд." (ХХР) таркибидаги сармоядорлар консорциуми ўртасида Орол денгизининг Ўзбекистон қисмига нисбатан Маҳсулотни тақсимлаш тўғрисидаги битим, илова ҳамда ўзгартишлар ва қўшимчаларни ичига олган ҳолда;

Сармоядор - "Ўзбекнефтгаз" МХК, Корея Миллий Нефть Корпорацияси, "ЛУКОЙЛ Оверсиз Холдинг Лтд.", "Петронас Чаригали Оверсиз Сдн. Бхд." ва "Си-ЭН-Пи-Си Интенешнл Лтд." (ХХР) компанияларни, уларнинг ҳуқуқий ворислари ва йўл қўйиладиган цессионарийларини бирга англатади;


...


8. Оператор Нефть-газ операцияларини ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 20 ноябрдаги 523-сон "Божхона омбори, эркин омбор ва бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори ва "Божхона омбори" божхона режими тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 1318, 2004 йил 27 февраль) мувофиқ божхона омбори таъсис этиш ҳуқуқига эга.".




Ўзгартиришлар ва қўшимчага

4-ИЛОВА

"Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни

тайёрлаш ва қабул қилиш қоидаларига

4-ИЛОВА


НАМУНА


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АЛОҚА, АХБОРОТЛАШТИРИШ

ВА ТЕЛЕКОММУНИКАЦИЯ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ

ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ

ҚАРОРИ


Почта, курьерлик жўнатмалари почта хавфсизлиги

юзасидан назоратни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги

йўриқномани тасдиқлаш ҳақида


Ўзбекистон Республикасининг "Почта алоқаси тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 16 октябрдаги ПФ-4475-сон "Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида"ги Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 23 октябрдаги ПҚ-1836-сон "Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Почта, курьерлик жўнатмалари почта хавфсизлиги юзасидан назоратни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқнома иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги ва "Ўзбекистон почтаси" АЖ билан келишилган.

3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир


Тошкент ш.,

2014 йил 12 январь,

99-сон

(имзо)

Х. Хххххххх

Келишилган:

Фавқулодда вазиятлар вазири


2014 йил 7 январь

(имзо)

Х. Хххххххх

Ички ишлар вазири


2014 йил 7 январь

(имзо)

Х. Хххххххх

Давлат хавфсизлик хизмати раиси


2014 йил 7 январь

(имзо)

Х. Хххххххх

Соғлиқни сақлаш вазири


2014 йил 7 январь

(имзо)

Х. Хххххххх

Ташқи ишлар вазири


2014 йил 7 январь


(имзо)

Х. Хххххххх

"Ўзбекистон почтаси" АЖ

Бош директори

2014 йил 7 январь

(имзо)

Х. Хххххххх




Ўзбекистон Республикаси Алоқа,

ахборотлаштириш ва телекоммуникация

технологиялари давлат қўмитасининг

2014 йил 12 январдаги

99-сон қарорига

ИЛОВА



Почта, курьерлик жўнатмалари почта хавфсизлиги

юзасидан назоратни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги

ЙЎРИҚНОМА


Ушбу Йўриқнома почта алоқаси операторлари ва провайдерлари томонидан почта, курьерлик жўнатмаларида одамлар ҳаёти ва соғлиғи учун хавфли бўлган предметлар ва моддаларни аниқлаш бўйича назоратни ташкил этиш ва ўтказиш тартибини белгилайди.


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Йўриқномада қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

почта, курьерлик жўнатмалари назорати - почта, курьерлик жўнатмаларини уларда хавфли почта, курьерлик жўнатмаларини аниқлаш мақсадида визуал кўрикдан ўтказиш ва техник назорат воситаларини қўллаш орқали текшириш;

хавфли почта, курьерлик жўнатмалари - Почта алоқаси хизматларини кўрсатиш қоидаларининг (рўйхат рақами 2219, 2011 йил 18 апрель) 3-иловаси 1-банди "а" ва "б" кичик бандларида кўрсатиб ўтилган предметлар ва моддалар ёки уларнинг белгиларини ўз ичига олган жўнатмалар;

ваколатли органлар - Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати;

техник назорат воситалари - хавфли почта, курьерлик жўнатмаларини аниқлаш учун қўлланиладиган махсус техника (металлодетекторлар, рентген техникаси, дозиметрлар, газ анализаторлари ва бошқалар).

2. Почта, курьерлик жўнатмалари назорати уларни қабул қилиш, саралаш ва ишлов беришни амалга оширувчи почта алоқаси операторлари, провайдерларига юклатилади.

3. Почта, курьерлик жўнатмалари назорати жойлари қуйидагилар билан жиҳозланган бўлиши керак:

ноқулай санитария-эпидемиологик шароитга, карантин ва обсервация зоналарига эга мамлакатлар рўйхати (бундай мамлакатлар рўйхати Республика карантин ва ўта хавфли инфекцияларни профилактика қилиш марказининг маълумотлари бўйича тузилади);

почта, курьерлик жўнатмалари юқори эътиборни талаб этадиган мамлакатлар рўйхати (бундай мамлакатлар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг маълумотлари бўйича тузилади);

Почта алоқаси хизматларини кўрсатиш қоидаларининг (рўйхат рақами 2219, 2011 йил 18 апрель) 3-иловаси 1-банди "а" ва "б" кичик бандларида кўрсатиб ўтилган предметлар ва моддалар, шунингдек уларнинг белгилари рўйхати;

техник назорат воситалари;

ушбу Йўриқноманинг 1-иловасига мувофиқ фавқулодда вазиятлар юзага келганда хабардор қилиш схемаси (бундан буён матнда хабардор қилиш схемаси деб юритилади).

4. Почта алоқаси оператори, провайдери томонидан хавфли почта, курьерлик жўнатмалари аниқланганда, бундай жўнатмалар мазкур Йўриқномада ўрнатилган талабларга риоя қилинган ва ушбу Йўриқноманинг 2-иловасига мувофиқ шаклда далолатнома тузилган ҳолда ажратиб қўйилади.

...

9-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДА


42. Почта алоқаси операторлари, провайдерлари томонидан ушбу Йўриқнома талабларига риоя қилишлари устидан назорат қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.




Почта, курьерлик жўнатмалари почта

хавфсизлиги юзасидан назоратни амалга

ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага

1-ИЛОВА



Фавқулодда вазиятлар юзага келганда почта алоқаси

операторлари, провайдерлари томонидан хабар қилиш

СХЕМАСИ

Хавфли почта, курьерлик жўнатмасини аниқлаган алоқа ходими


>

Ҳудудий (вилоят, туман) ФВБ (ФВБм), ТИИБ (ИИБ), ММХБ (ММХБм), ДСЭНМ, ҳокимлик (вилоят, туман)
































V



















Почта алоқаси ташкилотининг навбатчи диспетчери, бевосита раҳбари


>

Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг масъул навбатчиси
































V



















Почта алоқаси ташкилотининг раҳбари (ўринбосари)



"Халқаро почтамт" филиали бўйича навбатчи


>





Почта, курьерлик жўнатмалари почта

хавфсизлиги юзасидан назоратни амалга

ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага

2-ИЛОВА



Хавфли почта, курьерлик жўнатмасини ажратиш

ДАЛОЛАТНОМАСИ

_____-сон ДАЛОЛАТНОМА

20__ й. "___" _________________ с. ____ мин. _______да _________-сон гувоҳномага

эга __________________ кузатувида

дан почта билан


(почтани жўнатиш жойи бўлинмасининг номи)


дан 20__ й. "___" _______ с.___ мин. __да келиб тушган

(бўлинма номи)


  буюмлар миқдоридаги оғирлиги ___________, _________ кг _____ г. бўлган

(эълон қилинган қиймати)

___-сон ______________________

олинганлиги тўғрисида ____________ да тузилди.

(жўнатма турлари)

(почтани олган бўлинма номи)".




Ўзгартиришлар ва қўшимчага

5-ИЛОВА



"Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни

тайёрлаш ва қабул қилиш қоидаларига

5-ИЛОВА


НАМУНА


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

БУЙРУҒИ


Солиқ маслаҳати миллий стандарти (3-сонли СММС)

"Давлат солиқ хизмати органлари томонидан солиқ

текширувлари ўтказиш вақтида солиқ маслаҳати

бўйича хизматлар кўрсатиш тартиби"ни тасдиқлаш

тўғрисида


Ўзбекистон Республикасининг "Солиқ маслаҳати тўғрисида"ги Қонуни 7-моддасига мувофиқ БУЮРАМАН:

1. Солиқ маслаҳати миллий стандарти (3-сонли СММС) "Давлат солиқ хизмати органлари томонидан солиқ текширувлари ўтказиш вақтида солиқ маслаҳати бўйича хизматлар кўрсатиш тартиби" иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси билан келишилган.

3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Вазир


Тошкент ш.,

2014 йил 8 январь,

22-сон

(имзо)

Х. Хххххххх

Келишилган:

Давлат солиқ қўмитаси

раиси


2014 йил 8 январь

(имзо)

Х. Хххххххх




Ўзбекистон Республикаси

молия вазирининг

2014 йил 8 январдаги

22-сон буйруғига

ИЛОВА



Солиқ маслаҳати миллий стандарти (3-сонли СММС)

"Давлат солиқ хизмати органлари томонидан солиқ текширувлари

ўтказиш вақтида солиқ маслаҳати бўйича хизматлар

кўрсатиш тартиби"


Ушбу Солиқ маслаҳати миллий стандарти (3-сонли СММС) (бундан буён матнда стандарт деб юритилади) Ўзбекистон Республикасида солиқ маслаҳати бўйича фаолиятни норматив тартибга солишнинг элементи ҳисобланади.


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу стандартнинг мақсади давлат солиқ хизмати органлари томонидан солиқ текширувларини ўтказиш вақтида солиқ маслаҳатчилари ташкилоти томонидан мижозга (ишонч билдирувчига) солиқ маслаҳати бўйича хизматлар кўрсатиш тартибини белгилаш ҳисобланади.

2. Мазкур стандарт талаблари барча солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари томонидан қўлланилиши мажбурийдир.


2-БОБ. СОЛИҚ ТЕКШИРУВЛАРИ ЎТКАЗИШ

ВАҚТИДА КЎРСАТИЛАДИГАН ХИЗМАТЛАР


3. Солиқ текширувлари ўтказиш вақтида солиқ маслаҳати бўйича хизматлар (бундан буён матнда хизматлар деб юритилади) шартнома асосида кўрсатилади ва қуйидагиларни ўз ичига олади:

текширув вақтида вужудга келаётган аниқ кўрсатилган саволлар бўйича хулоса бериш, ушбу саволлар бўйича мижознинг (ишонч билдирувчининг) давлат солиқ хизмати органлари олдидаги нуқтаи назарини тасдиқловчи ҳужжатларни (исботларни) тақдим этиш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқиш;

солиқ текшируви доирасида амалга ошираётган ҳаракатларни кузатиб бориш (солиқ тўловчининг ҳудуди ва жойларини кўздан кечириш, мол-мулкини инвентаризация қилиш, ҳужжатлар ва предметларни олиб қўйиш ва бошқалар) ҳамда ўтказилаётган ҳаракатлар қонунийлиги тўғрисида мижозга (ишонч билдирувчига) хулоса тақдим этиш.

...


4-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДА


10. Агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, солиқ маслаҳати бўйича хизмат кўрсатиш солиқ текшируви бошланган муддатдан қатъи назар, бошланади.".




Ўзгартиришлар ва қўшимчага

6-ИЛОВА



"Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни

тайёрлаш ва қабул қилиш қоидаларига

10-ИЛОВА


НАМУНА


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ РАҚОБАТ ҚЎМИТАСИ ҲУЗУРИДАГИ

ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БОЗОРИНИ МУВОФИҚЛАШТИРИШ

ВА РИВОЖЛАНТИРИШ МАРКАЗИ БОШ ДИРЕКТОРИНИНГ

БУЙРУҒИ


"Акциялар эгалари реестри ва корпоратив облигациялар

эгалари реестри тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги

буйруққа ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида


"Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида"ги ва "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида" Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 28 августдаги ПФ-4561-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш, шунингдек айримларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 30 мартдаги 126-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази тўғрисидаги низомга мувофиқ БУЮРАМАН:

1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директорининг 2009 йил 30 январдаги 2009-05-сон "Акциялар эгалари реестри ва корпоратив облигациялар эгалари реестри тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруғига (рўйхат рақами 1911, 2009 йил 25 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 9-сон, 100-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан келишилган.

3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Бош директор


Тошкент ш.,

2014 йил 22 январь,

318-сон

(имзо)

Х. Хххххххх

Келишилган:

Ўзбекистон Республикаси

Хусусийлаштириш, монополиядан

чиқариш ва рақобатни

ривожлантириш давлат

қўмитаси раиси


2014 йил 10 январь

(имзо)

Х. Хххххххх





Ўзбекистон Республикаси

Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги

Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва

ривожлантириш маркази бош директорининг

2014 йил 22 январдаги

318-сон буйруғига

ИЛОВА



"Акциялар эгалари реестри ва корпоратив облигациялар

эгалари реестри тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги

буйруққа киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Буйруқ муқаддимасидаги "Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази" деган сўзлар "Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази" деган сўзлар билан алмаштирилсин.

2. Низомда:

а) 1-банднинг ўн иккинчи хатбошисидаги "Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази" деган сўзлар "Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

б) 6-банднинг "а" кичик банди иккинчи хатбошисидаги "телефон" деган сўз "телефон рақами, электрон почта манзили, эмитентнинг расмий веб-сайти (улар мавжуд бўлган тақдирда)" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

в) 7-бандда:

иккинчи хатбоши "шунингдек" деган сўздан кейин "телефон рақами, электрон почта манзили," деган сўзлар билан тўлдирилсин;

учинчи хатбоши ", шунингдек телефон рақами ва электрон почта манзили (улар мавжуд бўлган тақдирда)" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

г) 16-банд ", мазкур Низомда белгиланган ҳоллар бундан мустасно" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

д) 19 ва 24-бандлардан "нотариал тасдиқланган" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

е) 25-бандда:

иккинчи хатбошидан "нотариал тасдиқланган" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Марказий депозитарий бошқа сабабларга асосан реестрни шакллантиришни рад этишига йўл қўйилмайди.";

ж) 26-банддаги "икки иш" деган сўзлар "беш" деган сўз билан алмаштирилсин;

з) 28-бандда:

еттинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

саккизинчи хатбоши еттинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

и) 36-банддаги "қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи" деган сўзлар "Марказий депозитарий" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

к) 37-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"37. Марказий депозитарий томонидан реестрни шакллантириш фақатгина эмитентнинг барча номинал сақловчиларидан мазкур эмитент қимматли қоғозлари эгаларининг рўйхатлари қабул қилинганидан сўнг амалга оширилади.";

л) 47-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"47. Акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этиш ва корпоратив облигациялар бўйича даромадларни тўлаш учун реестр реестрни шакллантириш тўғрисидаги топшириқномадан келиб чиққан ҳолда мазкур Низомнинг 1 ва 2-иловаларига мувофиқ электрон ёки қоғоз ҳужжат кўринишида тегишлича шакллантирилади.";

м) 54-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин;

н) 58-банднинг олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"ўзининг жойлашган ери (почта манзили), телефон рақами, электрон почта манзили, эмитент расмий веб - сайти, шунингдек мазкур Низомнинг 6-бандида келтирилган бошқа маълумотларнинг ўзгарганлиги тўғрисида ёзма равишда ахборот бериши шарт.";

о) 60-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"60. Акциядорлар умумий йиғилишида қатнашиш учун шакллантирилган реестр ваколатли шахсга берилгандан сўнг йигирма кун давомида Марказий депозитарий реестрнинг қоғоз шаклидаги бир нусхасини, шакллантирилган реестрга ўзгартиришлар киритилган тақдирда, бундай ҳолатлар тўғрисидаги ахборотни қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органига тақдим этади.";

п) 69-банддаги "тақдим этмаслиги" деган сўзлар "тақдим этишни асоссиз рад этиш" деган сўзлар билан алмаштирилсин.".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 28 июнь





























Время: 0.2281
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск