ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Ёнғин хавфсизлиги. Ёнғинга қарши тадбирлар /Фавқулодда вазиятлар вазирининг 06.06.2022 й. 245-сон "Давлат ёнғин назорати органлари фаолиятини ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 30.06.2022 й. 3097-6-сон билан рўйхатга олинган)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
30.06.2022 й.
N 3097-6
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАР ВАЗИРИНИНГ
06.06.2022 й.
N 245
БУЙРУҒИ
Давлат ёнғин назорати органлари фаолиятини ташкил этиш
ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага
ўзгартиришлар киритиш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 апрелдаги 200-сон "Қурилиш соҳасига оид ягона маъмурий қурилиш регламентларини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:
1. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2018 йил 28 октябрдаги 228-сон буйруғи (рўйхат рақами 3097, 2018 йил 11 декабрь( (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.12.2018 й., 10/18/3097/2314-сон) билан тасдиқланган Давлат ёнғин назорати органлари фаолиятини ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур Буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Фавқулодда вазиятлар вазирининг ўринбосари А.Н. Кулдашев
ИЛОВА
Давлат ёнғин назорати органлари фаолиятини ташкил этиш
ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага
киритилаётган ўзгартиришлар
1. 60-банднинг еттинчи хатбошиси қуйдаги таҳрирда баён этилсин:
"қурилиш объектини фойдаланишга қабул қилиш ишчи ва давлат комиссияси далолатномаси ёки қуриш-монтаж ишлари тугалланган объектдан фойдаланиш учун рухсатнома.".
2. 62-банддаги "ҳудудий ДАҚН инспекцияси" деган сўзлар "Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси (бундан буён матнда ҳудудий назорат инспекцияси деб юритилади)" деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3. 70-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"70. Қурилиш ишлари тугалланган объектда ДЁН инспектори уч иш куни мобайнида жойига чиққан ҳолда бино ва иншоотларни ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги юзасидан ўрганиб чиқади. Ўрганиш натижалари бўйича асосли эътироз бўлмаган тақдирда QR-код қўйилган хулоса ҳудудий назорат инспекциясига электрон тарзда юборилади.
Бино ва иншоот ёнғин хавфсизлиги талабларига жавоб бермаган тақдирда, ДЁН инспектори томонидан хулоса беришни рад этиш тўғрисидаги хулоса (рад этишнинг аниқ асосларини тегишли қонунчилик ҳужжатлари нормалари билан кўрсатган ҳолда) расмийлаштирилади ва шу куннинг ўзида Давлат хизматлари марказига ёки ариза берувчига Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали юборилади.".
4. 72-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"72. Қурилиш ишлари тугалланганидан сўнг, давлат сирлари ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирлар билан боғлиқ қурилиши тугалланган объектлар, шунингдек давлат аҳамиятига эга объектларда фойдаланишга қабул қилиш комиссияси далолатномаларида ДЁН инспекторининг имзосисиз ёки Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 апрелдаги 200-сон қарори билан тасдиқланган Қуриш-монтаж ишлари тугалланган объектдан фойдаланиш учун рухсатнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентида назарда тутилган объектларда QR-кодли хулосасисиз фаолият кўрсатилаётганлиги аниқланганда, бу тўғрисида зудлик билан маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, архитектура ва қурилиш органлари ҳамда ҳудудий назорат инспекцияси хабардор қилинади.".
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2022 йил 30 июнь