ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя / Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш. Хайрия фаолияти / Аёллар дафтарига, Ёшлар дафтарига киритилган шахсларни химоя ыилиш /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 29.06.2022 й. ПҚ-300-сон "Маҳаллаларда ижтимоий хизматларни кўрсатиш ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга ёрдам бериш тизимини янги босқичга кўтариш ҳамда хотин-қизларни касбга ўргатиш ишларини янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

29.06.2022 й.

N ПҚ-300



МАҲАЛЛАЛАРДА ИЖТИМОИЙ

ХИЗМАТЛАРНИ КЎРСАТИШ ВА ИЖТИМОИЙ

ҲИМОЯГА МУҲТОЖ ОИЛАЛАРГА ЁРДАМ БЕРИШ

ТИЗИМИНИ ЯНГИ БОСҚИЧГА КЎТАРИШ ҲАМДА

ХОТИН-ҚИЗЛАРНИ КАСБГА ЎРГАТИШ ИШЛАРИНИ

ЯНАДА ЖАДАЛЛАШТИРИШ ЧОРА-

ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Маҳаллаларда ижтимоий муаммоларни аниқлаш ва ҳал этиш ишларини комплекс ташкил этиш, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолига "оилабай" ёндашув тизимини жорий этиш, кўрсатилаётган ижтимоий хизматларнинг сони ва сифатини ошириш, бунга жавобгар бўлган вазирлик ва идораларнинг масъулиятини кучайтириш ҳамда хотин-қизларни касбга ўқитиш тизимини янада жадаллаштириш мақсадида:

3. Молия вазирлиги (Т. Ишметов) Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси (З. Махкамова) ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Шерматов) билан биргаликда ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги Ваколатхонаси томонидан кўрсатилаётган молиявий, техник ва эксперт кўмаги асосида "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизими негизида "Маҳаллада ижтимоий хизмат" автоматлаштирилган махсус электрон модулини (кейинги ўринларда - "Маҳаллада ижтимоий хизмат" модули) 2022 йилнинг 1 августига қадар ишлаб чиқсин ва унинг ишга туширилишини таъминласин.

Белгилансинки, "Маҳаллада ижтимоий хизмат" модули:

маҳаллаларда оилаларга ижтимоий хизматлар кўрсатишни ахборот-коммуникацион технологиялар асосида амалга ошириш бўйича махсус электрон дастурий таъминот ҳисобланади;

фойдаланувчиси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси ҳисобланади;

"Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизимининг таркибий қисми бўлиб, унинг функционал имкониятларини кенгайтириш, такомиллаштириш ҳамда техник қўллаб-қувватлаш Молия вазирлиги томонидан амалга оширилади;

маҳаллаларда давлат ижтимоий хизматини ёки ёрдамини кўрсатишда давлат органлари ва ташкилотларининг идоралараро электрон ҳамкорлигини амалга оширишга хизмат қилади.


4. Белгилансинки:

а) 2022 йил 1 августдан бошлаб, дастлаб Сурхондарё вилоятининг маҳаллаларида "Маҳаллада ижтимоий хизмат" модули орқали ижтимоий хизматлар кўрсатиш тизими жорий этилади.

Бунда, Сурхондарё вилоятининг маҳаллаларидаги хотин-қизлар фаоллари ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги Ваколатхонасининг грант маблағлари ҳамда Сурхондарё вилояти маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан планшетлар билан таъминланади;

б) 2022 йил 1 ноябрдан бошлаб, республиканинг бошқа барча маҳаллаларида "Маҳаллада ижтимоий хизмат" модули орқали ижтимоий хизматлар кўрсатиш тизими тўлиқ жорий этилади.

Молия вазирлиги ҳамда Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасининг Халқаро тараққиёт уюшмаси иштирокидаги "Аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш тизимини мустаҳкамлаш" лойиҳаси доирасида ажратилган имтиёзли кредит маблағлари ҳисобидан харид қилинадиган планшетларни "Маҳаллада ижтимоий хизмат" модули орқали ижтимоий хизматлар кўрсатиш мақсадида маҳаллалардаги хотин-қизлар фаолларига тақдим этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раиси З.Б. Махкамова ва молия вазири ўринбосари Ж.И. Абруев мазкур бандда белгиланган вазифаларни самарали ва тўлақонли амалиётга татбиқ этиш бўйича шахсан масъул эканлиги белгилаб қўйилсин.


5. Белгилансинки, маҳаллаларда хотин-қизлар фаоллари орқали "Маҳаллада ижтимоий хизмат" модулини жорий этишнинг қуйидаги уч босқичини назарда тутувчи тартиб белгиланади:

а) биринчи босқичда - "Маҳаллада ижтимоий хизмат" модули доирасида маҳаллаларда ижтимоий хизматларга муҳтож бўлган оилаларнинг эҳтиёжмандлик даражаси автоматлаштирилган тарзда объектив қарор қабул қилиш орқали баҳоланади.

Бунда, оилаларнинг маълум бир турдаги давлат ижтимоий хизматига бўлган эҳтиёжи фуқаролардан қўшимча ҳужжатлар талаб этмаган ҳолда сўровнома тарзда баҳолаш мезонларига мувофиқ аниқланади;

б) иккинчи босқичда - "Маҳаллада ижтимоий хизмат" модулида ҳар бир ижтимоий хизматга муҳтож бўлган оилалар учун индивидуал ижтимоий режалар тузилади.

Бунда, индивидуал ижтимоий режалар оилаларга комплекс ёки маълум бир турдаги ижтимоий хизмат кўрсатилишига қараб тузилади;

в) учинчи босқичда - индивидуал ижтимоий режаларга мувофиқ оилаларга ижтимоий хизматларнинг кўрсатилиши жараёни "Маҳаллада ижтимоий хизмат" модули орқали мониторинг қилинади.

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси (З. Махкамова) Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги (С. Турдиев), Молия вазирлиги (Т. Ишметов) ҳамда бошқа вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда янги тизим асосида муҳтож оила ва фуқароларнинг муаммоларини комплекс ўрганиш ва уларни ҳал этишга кўмаклашиш, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолига мақсадли ёрдам бериш ишларининг маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари томонидан ташкил этилишини назарда тутувчи Ҳукумат қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


6. Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси (З. Махкамова):

Молия вазирлиги (Т. Ишметов) билан биргаликда 2022 йил 1 ноябрга қадар планшетларни "Маҳаллада ижтимоий хизмат" модулидан фойдаланилиш дастурий таъминоти билан таъминлаш чораларини кўрсин;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари билан биргаликда жойларда "Маҳаллада ижтимоий хизмат" модулининг самарали ишлашини ва ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолига янги тизим асосида ижтимоий хизмат кўрсатиш тизимини маҳалла даражасида мувофиқлаштириб борсин.


7. Маҳаллаларда ижтимоий хизматларни кўрсатиш ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга ёрдам бериш тизимини янги босқичга кўтариш ҳамда хотин-қизларни касбга ўргатиш ишларини янада жадаллаштириш бўйича "йўл харитаси" 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


8. Хотин-қизларни, энг аввало, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар таркибидаги хотин-қизларни касб-ҳунарга ўргатиш орқали уларни иқтисодий ночор қатламдан чиқариш ҳамда улар орасидаги ишсизлик даражасини камайтириш мақсадида қуйидагилар тасдиқлансин:

а) қуйидагиларни назарда тутувчи Давлат ва нодавлат таълим ташкилотларида давлат буюртмаси асосида хотин-қизларни касбга ўқитиш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ:

хотин-қизларни касбга ўқитиш бўйича давлат буюртмасини шакллантириш;

давлат буюртмаси асосида хотин-қизларни касбга ўқитишга йўналтириш;

давлат буюртмаси асосида касбга ўқитилган хотин-қизларнинг малака даражасини баҳолаш ва уларга малака сертификатини бериш;

хотин-қизларни касбга ўқитишни молиялаштириш;

б) 2022-2023 йилларда хотин-қизларни касб-ҳунарга ўқитиш ва уларнинг бандлигини таъминлаш прогноз кўрсаткичлари 4-иловага мувофиқ;

в) қуйидагиларни назарда тутувчи Давлат буюртмаси асосида умумий ўрта таълим мактабларининг битирувчи синф, академик лицей ва профессионал таълим муассасаларининг битирувчи курс ўқувчи-қизларини ахборот технологиялари йўналишларида қўшимча курсларда ўқитиш тартиби тўғрисидаги низом 5-иловага мувофиқ:

ўқувчи-қизларни ахборот технологиялари бўйича қўшимча курсларда ўқитиш бўйича давлат буюртмасини шакллантириш;

давлат буюртмаси асосида ўқувчи-қизларни ахборот технологиялари бўйича қўшимча курсларга йўналтириш;

давлат буюртмаси асосида қўшимча курсда ўқитилган ўқувчи-қизларнинг малака даражасини баҳолаш ва уларга малака сертификатини бериш;

ўқувчи-қизларни қўшимча курсга ўқитишни молиялаштириш.


9. Белгилаб қўйилсинки:

меҳнат бозорида тенг шароитларда рақобатлаша олмайдиган хотин-қизларни касбга ўқитиш билан боғлиқ харажатлар Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг ушбу мақсадлар учун ажратилган маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади. Бунда, нодавлат таълим ташкилотларида ўқув курсларини тамомлаган ҳар бир битирувчи хотин-қизга касбга ўқитиш учун сарфланган харажатларнинг 70 фоизи, бироқ ҳар бир битирувчига базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 баробаридан ошмаган миқдори давлат томонидан қоплаб берилади;

битирувчи курс ўқувчи-қизларни қўшимча курсларга ўқитиш билан боғлиқ харажатлар Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳамда Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади. Бунда, ахборот технологиялари йўналишида нодавлат таълим ташкилотларида ўқиган ва тегишли малакага эга бўлган ўқувчи-қизларни ўқитиш харажатларининг 70 фоизи, бироқ ҳар бир битирувчига базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 баробаридан ошмаган миқдори давлат томонидан қоплаб берилади;

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тизимидаги касб-ҳунарга ўқитиш марказларининг бўш турган бино-иншоотлари тадбиркорлик субъектларига нодавлат таълим ташкилотлари ва "Ўқув-ишлаб чиқариш полигони"ни ташкил этиш ҳамда хотин-қизларни касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг бандлигига кўмаклашиш учун қонунчиликда белгиланган тартибда ижарага берилади;

хотин-қизларни касб-ҳунарга тайёрлаш фаолиятини амалга оширувчи муҳандис-усталарнинг малакаси хорижий мутахассисларни жалб этган ҳолда ошириб борилади.


10. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги бир ой муддатда "Бандлик хизмати" ахборот тизимида хотин-қизларни касбга ўқитиш бўйича қуйидагиларни назарда тутувчи алоҳида модуль ишлаб чиқсин:

хотин-қизларнинг ўқув йўналишлари, ўқиш муддатлари, касбга ўқитиш курсларидаги давомати;

хотин-қизларга ажратилган маблағлар (субсидия, стипендия), уларнинг ўқишни тугатган вақти ҳамда бандлиги ҳолати каби маълумотлар.


11. Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси (З. Махкамова) бир ой муддатда:

Оила ва хотин-қизлар илмий-тадқиқот институти ҳамда ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан келишган ҳолда маҳаллалардаги хотин-қизлар фаолларини "Маҳаллада ижтимоий хизмат" модулида ишлаш бўйича амалий кўникмаларни шакллантириш" мавзусидаги ўқув-курсларида ўқитиш, шу жумладан уларга масофавий тарздаги семинарларни ташкил этиш чораларини кўрсин;

Молия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Давлат бошқаруви академияси билан биргаликда маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари ҳамда ижтимоий ҳимояга масъул вазирлик ва идораларнинг мутахассисларида комплекс ёндашув тизими асосида ижтимоий хизматларни кўрсатишга оид билим ва амалий кўникмаларни шакллантириш мақсадида анъанавий ва масофавий ўқув курсларини ташкил қилиш чораларини кўрсин.

Белгилансинки, ўқув курслари ва семинарларни ўтказиш билан боғлиқ харажатлар Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси ҳамда қонунчилик билан тақиқланмаган маблағлар ҳисобидан молиялаштирилади.


12. Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги (О. Хасанов) Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси (З. Махкамова) билан биргаликда маҳаллалардаги хотин-қизлар фаолларини:

иш фаолияти натижаларига кўра Миллий кадрлар захирасига киритиб борсин;

икки йиллик меҳнат фаолиятининг ижобий натижаларини ҳисобга олган ҳолда уларнинг хизмат поғонасини кўтариш бўйича вазирлик ва идоралар, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига таклифлар киритиб борсин.


13. Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси (З. Махкамова) ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолига комплекс ёндашув тизими асосида ёрдам бериш ишларини ташкил қилиш ва такомиллаштиришда кенг жамоатчилик, шу жумладан фуқаролик жамияти институтлари, халқаро ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлигини йўлга қўйсин.


14. Белгилансинки, масъул вазирлик ва идоралар бўлинмалари томонидан тегишлилиги бўйича келиб тушган ижтимоий хизматларни кўрсатиш тўғрисидаги йўлланмалар ўз вақтида кўриб чиқилиши, тегишли ижтимоий хизматларнинг тўлақонли кўрсатилишига масъул вазирлик ва идораларнинг биринчи раҳбарлари шахсан жавобгар ҳисобланади.


15. Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ушбу қарорнинг мазмун ва моҳияти, аҳамияти ҳамда вазифаларини оммавий ахборот воситаларида ва Интернет тармоғида кенг ёритиш ишларини ташкил қилсин.


16. Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси бир ой муддатда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда қонунчилик ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


17. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Ж.А. Қўчқоров ва З.Б. Махкамова зиммасига юклансин.

Амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижадорлиги юзасидан ҳар олти ой якунлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентига ахборот бериб борилсин.

         

        

Ўзбекистон Республикаси Президенти                                                      Ш. Мирзиёев





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 29 июндаги

ПҚ-300-сон қарорига

2-ИЛОВА



Маҳаллаларда ижтимоий хизматларни

кўрсатиш ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга

ёрдам бериш тизимини янги босқичга кўтариш ҳамда

хотин-қизларни касбга ўргатиш ишларини

янада жадаллаштириш бўйича

"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"

           

           

Т/р

   

Тадбирлар номи

        

Амалга ошириш механизми

         

Муддати

         

Масъул ижрочилар

        

        

I. МАҲАЛЛАЛАРДА ИЖТИМОИЙ ХИЗМАТЛАРНИ

КЎРСАТИШ ВА ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯГА МУҲТОЖ

ОИЛАЛАРГА ЁРДАМ БЕРИШ

          

2.

Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизими негизида "Маҳаллада ижтимоий хизмат" автоматлаштирилган махсус электрон модули фаолиятини ташкил этиш.


"Маҳаллада ижтимоий хизмат" модули асосида:

маҳаллаларда оилаларга ижтимоий хизматлар кўрсатиш;

маҳаллаларда давлат ижтимоий хизматини ёки ёрдамини кўрсатишда давлат органлари ва ташкилотларининг идоралараро электрон ҳамкорлигини амалга ошириш.


2022 йилнинг

1 августига

қадар

Молия вазирлиги (Т. Ишметов), Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси (З. Махкамова), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Шерматов)


3.

Сурхондарё вилоятининг маҳаллаларида "Маҳаллада ижтимоий хизмат" модули орқали ижтимоий хизматлар кўрсатиш тизими жорий этиш.


Сурхондарё вилоятининг маҳаллаларидаги хотин-қизлар фаолларини ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги Ваколатхонасининг грант маблағлари ҳамда Сурхондарё вилояти маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан планшетлар билан таъминлаш.


2022 йил

1 августдан

бошлаб

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси (З. Махкамова), Молия вазирлиги (Ж. Абруев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги Ваколатхонаси (келишув асосида)


4.

Республиканинг барча маҳаллаларида "Маҳаллада ижтимоий хизмат" модули орқали ижтимоий хизматлар кўрсатиш тизими тўлиқ жорий этиш.

Халқаро тараққиёт уюшмаси иштирокидаги "Аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш тизимини мустаҳкамлаш" лойиҳаси доирасида ажратилган имтиёзли кредит маблағлари ҳисобидан планшетларни харид қилиш ҳамда уларни "Маҳаллада ижтимоий хизмат" модули орқали ижтимоий хизматлар кўрсатиш мақсадида маҳаллалардаги хотин-қизлар фаолларига тақдим этиш.


2022 йил

1 ноябрдан

бошлаб

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси (З. Махкамова), Молия вазирлиги (Ж. Абруев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги Ваколатхонаси (келишув асосида)


5.

Янги тизим асосида муҳтож оила ва фуқароларнинг муаммоларини комплекс ўрганиш ва уларни ҳал этишга кўмаклашиш, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолига мақсадли ёрдам бериш ишларининг маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари томонидан ташкил этилишини йўлга қўйиш.


Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш ҳамда Вазирлар Маҳкамасига ўрнатилган тартибда киритиш.


Бир ой

муддатда

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси (З. Махкамова), Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги (С. Турдиев), Молия вазирлиги (Т. Ишметов), манфаатдор вазирлик ва идоралар


6.

Планшетларни "Маҳаллада ижтимоий хизмат" модулидан фойдаланилиш дастурий таъминоти билан таъминлаш.


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари билан биргаликда жойларда "Маҳаллада ижтимоий хизмат" модулининг самарали ишлашини ва ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолига янги тизим асосида ижтимоий хизмат кўрсатиш тизимини маҳалла даражасида мувофиқлаштириб бориш.


2022 йил

1 ноябрга

қадар

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси (З. Махкамова), Молия вазирлиги (Т. Ишметов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Шерматов)


7.

Янги тизим асосида Маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари ҳамда ижтимоий ҳимояга масъул вазирлик ва идораларнинг мутахассисларида тегишли кўникмаларни шакллантириш.


1. Маҳаллалардаги хотин-қизлар фаолларини "Маҳаллада ижтимоий хизмат" модулида ишлаш бўйича амалий кўникмаларни шакллантириш" мавзусидаги ўқув-курсларида ўқитиш, шу жумладан уларга масофавий тарздаги семинарларни ташкил этиш чораларини кўриш.


2. Маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари ҳамда ижтимоий ҳимояга масъул вазирлик ва идораларнинг мутахассисларида комплекс ёндашув тизими асосида ижтимоий хизматларни кўрсатишга оид билим ва амалий кўникмаларни шакллантириш мақсадида анъанавий ва масофавий ўқув курсларини ташкил қилиш чораларини кўриш.


Бир ой

муддатда

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси (З. Махкамова), Молия вазирлиги (Ж. Абруев), ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги Ваколатхонаси (келишув асосида), манфаатдор вазирлик ва идоралар


          

II. ХОТИН-ҚИЗЛАРНИ КАСБГА ЎРГАТИШ

ИШЛАРИНИ ЯНАДА ЖАДАЛЛАШТИРИШ

        

8.

"Бандлик хизмати" ахборот тизимида хотин-қизларни касбга ўқитиш бўйича қуйидагиларни назарда тутувчи алоҳида модуль ишлаб чиқиш.

Қуйидагиларни назарда тутиш:

хотин-қизларнинг ўқув йўналишлари, ўқиш муддатлари, касбга ўқитиш курсларидаги давомати;

хотин-қизларга ажратилган маблағлар (субсидия, стипендия), уларнинг ўқишни тугатган вақти ҳамда бандлиги ҳолати каби маълумотлар.


Бир ой

муддатда

Бандлик ва меҳнат муносабатлари

вазирлиги (Н. Хусанов)


9.

Меҳнат бозорида тенг шароитларда рақобатлаша олмайдиган хотин-қизларни касбга ўқитиш бўйича давлат буюртмасини шакллантириб бориш.


Меҳнат бозорининг жорий ва истиқболдаги эҳтиёжлари асосида хотин-қизларни касбга ўқитиш учун келгуси йилнинг I ярим йиллиги учун ҳар йили декабрга қадар, II ярим йиллиги учун ҳар йили июнга қадар давлат буюртмасини шакллантириш.


Ҳар йили июнь ва декабрь ойларида

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н. Хусанов), Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси (З. Махкамова), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


10.

Умумий ўрта таълим мактабларининг битирувчи синф, академик лицей ва профессионал таълим муассасаларининг битирувчи курс ўқувчи-қизларини ахборот технологиялари йўналишларида қўшимча курсларда ўқитиш бўйича давлат буюртмасини шакллантириб бориш.


Умумий ўрта таълим мактаблари, касб-ҳунар мактаблари, академик лицейлар ва профессионал таълим муассасалари битирувчи курс ўқувчи қизларини асосий таълим жараёнига таъсир этмаган ҳолда қисқа муддатли давлат ва нодавлат таълим ташкилотларида ахборот технологиялари бўйича ташкил этилган таълим курсларида ўқитиш бўйича ҳар йили декабрь ойида давлат буюртмасини шакллантириш.


Ҳар йили

декабрь

ойида

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси (З. Махкамова), Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н. Хусанов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


            

         




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 29 июндаги

ПҚ-300-сон қарорига

4-ИЛОВА



2022-2023 йилларда хотин-қизларни касб-ҳунарга

ўқитиш ва уларнинг бандлигини таъминлаш

ПРОГНОЗ КЎРСАТКИЧЛАРИ*

          

нафар

Т/р

   

Ҳудуд номи

       

2022-2023

йилда бандлигига

кўмаклашиладиган

хотин-қизлар сони

         

шундан, қуйидагилар ҳисобига:

        

Касб-ҳунарга

ўқитиш

        

Тадбиркорлик

кўникмалари

ва молиявий

саводхонликка

ўқитиш

          

Ишга

жойлашишга

кўмаклашиш

     

Ҳақ тўланадиган

жамоат

ишларига

жалб қилиш

Тадбиркорлик

ва ўзини ўзи

банд қилишни

рағбатлан-

тирувчи

субсидиялар

ажратиш

       

2022 йил


2023 йил


2022 йил

   

2023 йил

   

2022 йил


2023 йил


2022 йил


2023 йил

    

2022 йил


2023 йил


2022 йил

   

2023 йил


Республика бўйича


383 565

444 215

81 271

111 994

7 490

8 240

185 684

203 956

80 683

88 748

28 437

31 277

1.

Қорақалпоғистон Республикаси


24 423

29 203

4 131

6 782

420

462

12 926

14 319

5 830

6 413

1 116

1 227

2.

Андижон вилояти


43 434

47 071

7 350

7 480

754

829

25 447

27 892

7 044

7 748

2 839

3 122

3.

Бухоро вилояти


23 580

28 675

3 856

7 082

250

275

9 221

10 043

4 580

5 035

5 673

6 240

4.

Жиззах вилояти


22 088

24 725

5 080

6 115

236

260

7 151

7 766

8 916

9 808

705

776

5.

Қашқадарё вилояти


29 381

33 533

7 518

9 482

482

531

11 454

12 601

7 312

8 043

2 615

2 876

6.

Навоий вилояти


11 761

15 292

3 185

5 857

309

340

5 115

5 628

2 223

2 445

929

1 022

7.

Наманган вилояти


37 053

42 208

7 576

9 883

313

345

19 833

21 715

5 847

6 432

3 484

3 833

8.

Самарқанд вилояти


35 218

40 790

6 310

8 992

272

299

18 260

20 086

8 263

9 089

2 113

2 324

9.

Сурхондарё вилояти


26 730

30 158

7 735

9 263

708

779

9 006

9 907

7 459

8 205

1 822

2 004

10.

Сирдарё вилояти


18 444

21 937

4 576

6 683

44

48

7 189

7 908

5 442

5 986

1 193

1 312

11.

Тошкент вилояти


29 237

35 375

4 769

8 460

555

611

16 667

18 334

5 284

5 812

1 962

2 158

12.

Фарғона вилояти


46 067

50 520

9 152

9 914

1 942

2 136

26 588

29 247

6 617

7 279

1 768

1 944

13.

Хоразм вилояти


23 949

28 601

5 835

8 675

1 108

1 219

10 998

12 098

4 255

4 681

1 753

1 928

14.

Тошкент шаҳри


12 200

16 127

4 198

7 326

97

106

5 829

6 412

1 611

1 772

465

511

             

Изоҳ.*) Ушбу прогноз кўрсаткичлари қонунчиликда белгиланган механизмлар асосида барча манбалар ҳисобидан амалга оширилади. Меҳнат бозоридаги вазиятдан келиб чиқиб, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига прогноз кўрсаткичлари йўналишлари ва миқдор кўрсаткичларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқи берилади.

             

           

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 30 июнь






























































Время: 0.0054
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск