ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Фан / Илмий ташкилотлар /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.07.2022 й. 361-сон "Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти фаолиятини янада ривожлантириш тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
05.07.2022 й.
N 361
ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИ
ҲУЗУРИДАГИ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИДА
БИЛИМ ВА ИННОВАЦИЯЛАР МИЛЛИЙ
МАРКАЗИНИНГ САБЗАВОТ, ПОЛИЗ ЭКИНЛАРИ
ВА КАРТОШКАЧИЛИК ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ
ИНСТИТУТИ ФАОЛИЯТИНИ ЯНАДА
РИВОЖЛАНТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Сабзавотчилик, полизчилик ва картошкачилик бўйича илмий тадқиқотларни янада ривожлантириш, ҳудудларнинг табиий-иқлим шароитларига мос, серҳосил навларини яратиш, бирламчи уруғчилигини ташкил этиш ва маҳсулот етиштиришда илмий ёндашувни янада жадаллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамда Навоий вилояти ҳокимлигининг Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти (кейинги ўринларда -Институт) Қорақалпоғистон Республикаси ва Навоий вилояти илмий-тажриба станцияларини (кейинги ўринларда - илмий-тажриба станциялари) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
2. Қуйидагилар илмий-тажриба станцияларининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
сабзавот, полиз ва картошка экинларининг маҳаллий тупроқ-иқлим шароитларига мос, серҳосил, касаллик ва зараркунандаларга бардошли ҳамда сифат кўрсаткичлари юқори бўлган нав ва дурагайларини яратиш ҳамда бирламчи уруғчилигини ташкил этиш бўйича илмий-тадқиқотларни ривожлантириш;
сабзавот, полиз ва картошка экинларини етиштиришнинг замонавий ресурс тежайдиган технологияларини ишлаб чиқиш, механизациялаш даражасини ошириш ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришига жорий этиш;
илғор хорижий тажрибаларни қўллаган ҳолда сабзавот, полиз ва картошка экинларини етиштириш ва уларнинг ҳосилдорлигини ошириш бўйича илмий асосланган тавсиялар ишлаб чиқиш.
3. Белгилансинки:
Институтнинг Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Навоий вилояти илмий-тажриба станциялари илмий ташкилот шаклидаги юридик шахс мақомига эга давлат муассасаси ҳисобланади;
Институт Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Навоий вилояти илмий-тажриба станцияларининг муассиси ҳисобланади ва уларнинг фаолиятини мувофиқлаштириб боради.
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар тизими ҳамда замонавий хизматлар кўрсатишни янада ривожлантириш тўғрисида" 2021 йил 3 февралдаги ПФ-6159-сон Фармонининг 10-бандига мувофиқ мазкур Фармонга 4-иловада кўрсатилган илмий-тадқиқот институтлари ҳамда улар тизимига кирувчи илмий-тажриба станциялари участкаларининг бино ва иншоотларини сақлаш, шунингдек, уларнинг ходимлари (илмий ходимлардан ташқари) меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича харажатлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштирилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Белгилаб қўйилсинки:
илмий-тажриба станцияларини сақлаш харажатлари 2022 йилда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчи сифатида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигига ажратиладиган маблағлар доирасида амалга оширилади, 2023 йилдан бошлаб эса Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида назарда тутилади;
илмий-тажриба станцияларининг тузилмалари Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази тизимидаги илмий ташкилотларнинг тузилмаларини тасдиқлаш тўғрисида" 2021 йил 24 сентябрдаги 601-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази тизимидаги илмий-тадқиқот институтлари илмий-тажриба станцияларининг намунавий тузилмасига асосан шакллантирилади.
5. Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институтининг Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Навоий вилояти илмий-тажриба станцияларини 2022-2025 йилларда ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастури иловага мувофиқ тасдиқлансин.
6. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази Институт билан биргаликда икки ой муддатда ташкил этилаётган илмий-тажриба станцияларининг уставини тасдиқласин ҳамда белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин.
7. Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 24, 46 ва 49-1-моддаларига мувофиқ ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг таклифига кўра қишлоқ хўжалиги соҳасида илмий-тадқиқот ва тажриба-синов ишларини амалга ошириш учун:
Қорақалпоғистон Республикаси илмий-тажриба станциясига Нукус тумани ҳокимлиги захирасида бўлган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган 59,5 гектар (1909, 1910, 1911, 1927, 1928, 1929, 1930, 1931, 1932, 1934, 1934а, 1935, 1942, 1943, 1944, 1944а, 1945, 1953, 1953а, 1954, 1955, 1955а, 1956 ва 1957-контурлар) ер участкаси;
Навоий вилояти илмий-тажриба станциясига Қизилтепа тумани ҳокимлиги захирасида бўлган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган 22 гектар (418 ва 419-контурлар) ер участкаси;
шунингдек, Институтга Тошкент тумани "Кўксарой" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратилган 41,53 гектар (3713, 3717, 3724, 3726, 3727, 3728, 3735, 3729, 3732-контурлар) ер участкасини белгиланган тартибда туман ҳокимлиги захирасига қайтарган ҳолда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг Дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институти Озуқа экинлари илмий-тажриба станциясига 30 йил муддатга ижарага берилсин.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Навоий ва Тошкент вилояти ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда мазкур бандга асосан тегишли туман ҳокимликлари ва илмий-тажриба станциялари ўртасида ер ижара шартномаси тузилишини, шунингдек, ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқи белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин.
8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Навоий вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги ва Қишлоқ хўжалиги вазирлиги:
Қорақалпоғистон Республикаси илмий-тажриба станциясига Нукус тумани "Қирантов" овул фуқаролар йиғини ҳудудидан маъмурий бино учун 0,2 гектар, "in-vitro" лабораторияси учун 0,2 гектар, хизмат кўрсатиш бинолари (техникаларни сақлаш, уруғларни сақлаш ва қайта ишлаш цехлари, омборхона) учун 0,5 гектар, жами 0,9 гектар қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкасини;
Навоий вилояти илмий-тажриба станциясига Қизилтепа тумани "Қизилтепа" қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудидан маъмурий бино учун 0,2 гектар, "in-vitro" лабораторияси учун 0,2 гектар, хизмат кўрсатиш бинолари (техникаларни сақлаш, уруғларни сақлаш ва қайта ишлаш цехлари, омборхона) учун 0,5 гектар, жами 0,9 гектар қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкасини доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратсин.
9. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги халқаро молия институтлари маблағларини жалб этган ҳолда:
а) Институтга қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлардан доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратилган:
0,2 гектар ер участкасида сабзавот, полиз ва картошка экинлари уруғларини сақлаш учун генбанк иншооти;
0,3 гектар ер участкасида сабзавот, полиз ва картошка экинлари уруғларини кўпайтириш учун иссиқхона;
0,2 гектар ер участкасида сабзавот, полиз ва картошка экинлари уруғларини қайта ишлаш ва қадоқлаш учун цех қуриш;
б) Қорақалпоғистон Республикаси ва Навоий вилояти илмий-тажриба станцияларининг маъмурий биносини қуриш ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ишларини ташкил этсин.
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ш.М. Ғаниев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов
2022 йил 5 июлдаги
361-сон қарорига
ИЛОВА
Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик
илмий-тадқиқот институтининг Қорақалпоғистон
Республикаси ҳамда Навоий вилояти илмий-тажриба
станцияларини 2022-2025 йилларда ривожлантириш
бўйича чора-тадбирлар
ДАСТУРИ
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2022 йил 5 июль