ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пул ва бюджет тизими. Бюджетдан ташқари фондлар / Бюджетдан ташқари ва бошқа фондлар / Бошқа давлат фондлари /

Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасини ривожлантириш ва ходимларини моддий рағбатлантириш жамғармаси тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 04.07.2022 й. 358-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 4 июлдаги

358-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар

давлат қўмитасини ривожлантириш ва

ходимларини моддий рағбатлантириш

жамғармаси тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасини ривожлантириш ва ходимларини моддий рағбатлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда - Жамғарма) маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.


2. Жамғарма ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, бошқа қонун ҳужжатларига, шунингдек, мазкур Низомга мувофиқ амалга оширади.


3. Жамғарма Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасида (кейинги ўринларда - Қўмита) юридик шахс ташкил этмаган ҳолда тузилади.


4. Жамғарма маблағлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазна

чилигида очилган Қўмитанинг шахсий ғазна ҳисобварағида йиғилади.


5. Жамғарма маблағлари Қўмитанинг бюджетдан ташқари махсус ҳисобварағида жамланади.



2-БОБ. ЖАМҒАРМА МАБЛАҒЛАРИНИ

ШАКЛЛАНТИРИШ ТАРТИБИ


6. Қуйидагилар Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари ҳисобланади:

2022 йилда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармасига ажратилиши лозим бўлган маблағларнинг 12 фоизи ҳамда “Обод ва хавфсиз маҳалла” жамғармасига ажратилиши лозим бўлган маблағлардан 3,0 млрд.сўм йўналтириш ҳисобига;

2023 йилдан бошлаб давлат бюджети параметрларида Жамғарма учун ажратиш назарда тутиладиган 15 млрд сўмдан кам бўлмаган маблағлар;

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

халқаро молия институтлари ва хорижий ташкилотларнинг грантлари;

вақтинча бўш турган маблағларни тижорат банкларининг депозитларига жойлаштиришдан тушадиган даромадлар;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.


7. Қўмита Жамғармага маблағлар тушишининг тўлиқлигини назорат қилади.



3-БОБ. ЖАМҒАРМА МАБЛАҒЛАРИДАН

ФОЙДАЛАНИШ ТАРТИБИ


8. Жамғарма маблағлари қуйидаги мақсадларга йўналтирилади:

Қўмитанинг вазифаларини самарали амалга ошириш;

Қўмита ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш;

ўз хизмат фаолиятида юқори натижаларга эришган Қўмита ходимларини моддий рағбатлантириш ва ижтимоий муҳофаза қилиш, шу жумладан, санаторий-курорт ва тиббий хизмат кўрсатиш, юқори касб маҳорати ҳамда алоҳида ўрнак кўрсатган Қўмита ходимларини асосий тариф ставкаларига ҳар ойлик устамалар белгилаган ҳолда моддий рағбатлантириш ёки бир йўла мукофотлаш;

ходимларга моддий ёрдам кўрсатиш (ходимнинг никоҳ ва фарзанд тўйларини ўтказиш, яқин қариндошларининг вафот этиши, соғлиғини тиклаш, уй-жойини таъмирлаш билан боғлиқ ҳолатлар);

Қўмита раҳбар ва ходимларини хорижий бошқарув идоралари, таълим муассасалари ва бошқа ташкилотларга тажриба ўрганиш ва ҳамкорлик ўрнатиш мақсадларида хорижий хизмат сафарига юбориш;

Қўмитанинг эксперт-таҳлил гуруҳи фаолиятини ташкил этиш, эксперт-таҳлил гуруҳи таркибига киритилган мутахассисларга шартнома асосида ҳақ тўлаш, маҳаллий ва хорижий илмий муассасалар, олим ва мутахассисларни, илмий-тадқиқот ташкилотлари, олий таълим муассасалари ҳамда бошқа юридик ва жисмоний шахсларни шартнома асосида жалб қилиш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ва топшириқларида белгиланган вазифаларни амалга ошириш;

Қўмита томонидан ўтказиладиган тадбирларни ташкил этиш билан боғлиқ харажатларини қоплаш;

уй-жой билан таъминланмаган Қўмита марказий аппарати ходимларига амалдаги сарф-харажатлар доирасида уй-жойни ижарага бериш шартномасига мувофиқ уй-жойларни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун белгиланган тартибда ҳар ойлик компенсация тўлаш;

ходим вафот этганда ходимнинг ойлик лавозим маошининг ўн баробаридан ошмаган миқдорда бир йўла моддий ёрдам бериш. Бунда моддий ёрдам турмуш ўртоғига тўлаб берилади, агар ходимнинг турмуш ўртоғи бўлмаса, моддий ёрдам фарзандларига ёки қонуний вакилларига (васийлари ва ҳомийларига) ёхуд уларнинг вояга етмаган фарзандларини асраб олган шахсларга тўланади, шунингдек, ходим турмуш қурмаган бўлса, моддий ёрдам унинг ота-онаси ёки боқимандалари ўртасида тенг улушларда тақсимланади;

қонунчиликда тақиқланмаган Қўмита фаолиятини ривожлантиришга йўналтирилган бошқа тадбирлар.


9. Жамғарма маблағларини сарфлаш Қўмита раиси томонидан тасдиқланган ҳамда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган даромадлар ва харажатлар сметасига мувофиқ тегишли ғазна ҳисобварақларидан амалга оширилади.


10. Жамғарманинг даромадлар ва харажатлар сметаси келгуси йилда молиявий маблағлар тушишининг кутилаётган прогнози ва амалга оширилиши белгиланган тадбирларни ўтказишдан келиб чиққан ҳолда тузилади.


11. Жамғарманинг жорий йилда фойдаланилмаган маблағлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига олиб қўйилмайди ва улардан кейинги йилда фойдаланилади.


12. Жамғарма маблағларини бошқариш ва тақсимлаш Қўмита раиси томонидан амалга оширилади.


13. Жамғарма маблағларидан қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа мақсадларда Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатларига мувофиқ фойдаланилиши мумкин.


14. Жамғарманинг ҳисобот йилида фойдаланилмаган маблағлари (қолдиқ маблағлар) кейинги ҳисобот йилига ўтади ва мазкур Низомда назарда тутилган тартибда фойдаланилади.



4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


15. Жамғарма маблағларининг ҳисоби ва ҳисоботи қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда юритилади ва тақдим этилади.


16. Жамғарма маблағларидан оқилона ва мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.


17. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.


18. Ушбу Низомни амалга оширишда юзага келадиган низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал қилинади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 5 июль





























Время: 0.0277
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск