ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Алоҳида ўқув юртларини ташкил этиш ва уларнинг фаолияти / Олий таълим / ТошДТУ /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 07.07.2022 й. ПҚ-309-сон "Нефть ва газ соҳасида таълим-ишлаб чиқариш кластерини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

07.07.2022 й.

N ПҚ-309



НЕФТЬ ВА ГАЗ СОҲАСИДА ТАЪЛИМ-

ИШЛАБ ЧИҚАРИШ КЛАСТЕРИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА

         

          

Нефть ва газ саноатини юқори малакали кадрлар билан таъминлаш, мазкур соҳада таълим, илм-фан ва ишлаб чиқариш ўртасида ўзаро интеграцияни йўлга қўйиш, кадрларни ўқитишнинг усул ва шаклларини такомиллаштириш орқали таълим сифатини ҳамда меҳнат ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, илм-фан ютуқларини ишлаб чиқаришга тўғридан-тўғри татбиқ қилиш мақсадида:


1. Энергетика вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳамда "Ўзбекнефтгаз" АЖнинг 1-иловада кўрсатилган ишлаб чиқариш корхоналари, таълим, илмий-тадқиқот ҳамда кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ташкилотлари томонидан биргаликдаги фаолият тўғрисидаги шартнома асосида Нефть ва газ соҳасидаги таълим-ишлаб чиқариш кластерини (кейинги ўринларда - Таълим кластери) ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.


2. Қуйидагилар Таълим кластерининг асосий фаолият йўналишлари этиб белгилансин:

нефть ва газ соҳасида таълим, илм-фан ва ишлаб чиқаришнинг ўзаро интеграциясини таъминлаш;

таълим ташкилотлари дастурларининг узвийлиги ва узлуксизлигини таъминлаш, ўқув жараёнига илғор хорижий тажрибани, жумладан замонавий таълим технологияларини татбиқ этиш;

нефть ва газ соҳаси учун ишлаб чиқариш корхоналари эҳтиёжларидан келиб чиқиб, замонавий талаблар асосида халқаро таълим стандартларига мувофиқ мутахассислар ва илмий кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш;

ўқувчи ва талабаларни бевосита ишлаб чиқариш амалиётига кенг жалб қилиш ҳамда уларда амалий кўникмаларни шакллантириш;

етакчи хорижий олий таълим ва илмий-тадқиқот ташкилотлари билан ҳамкорликда қўшма таълим дастурлари ва илмий лойиҳаларни амалга ошириш;

илм-фан ютуқларини ишлаб чиқаришга тўғридан-тўғри татбиқ қилиш орқали нефть ва газ соҳаси маҳсулотлари ишлаб чиқаришни диверсификация қилиш ҳамда соҳанинг экспорт салоҳиятини ошириш;

нефть ва газ саноати учун тармоқ малака рамкалари, касб стандартлари, хизматчилар лавозимлари ҳамда ишчи касбларининг тариф-малака маълумотномаларини ишлаб чиқиш ва жорий қилишда Энергетика соҳасида касбий малака ва билимлар бўйича тармоқ кенгаши билан яқиндан ҳамкорлик қилиш.


3. Таълим кластери фаолиятини бошқариш мақсадида 2-иловага мувофиқ таркибда Нефть ва газ соҳасидаги таълим-ишлаб чиқариш кластери фаолиятини мувофиқлаштирувчи кенгаш (кейинги ўринларда - Мувофиқлаштирувчи кенгаш) тузилсин ва қуйидагилар унинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

Таълим кластерининг иштирокчилари ўртасида ўзаро алоқаларни таъминлаш;

Таълим кластери фаолияти ривожланишининг асосий йўналишларини белгилаш, унинг узоқ ва ўрта муддатли стратегик дастурларини тасдиқлаш ҳамда амалга оширилишини назорат қилиб бориш;

Таълим кластери олдига қўйилган вазифалар ижроси ва мақсадли кўрсаткичларга эришиш ҳолати бўйича Таълим кластери иштирокчилари фаолиятини ўрганиш ҳамда уларнинг ахборотини эшитиш;

Таълим кластерининг моддий-техник, ўқув-методик базасини мустаҳкамлаш, шу жумладан унинг аъзоларини замонавий ахборот-коммуникация воситалари ва жиҳозлари, ўқув-лаборатория ускуналари ҳамда ўқув-методик адабиётлар билан таъминлашга кўмаклашиш;

Таълим кластери фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлаш учун жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари, халқаро ташкилотларнинг техник кўмак маблағлари ва грантлари ҳамда қонунчилик билан тақиқланмаган бошқа маблағларни жалб этиш.


4. Мувофиқлаштирувчи кенгашга (М. Абдуллаев):

Таълим кластери таркибига бошқа манфаатдор, шу жумладан хорижий ишлаб чиқариш корхоналари, таълим, илмий-тадқиқот ҳамда кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ташкилотларини киритиш;

Таълим кластери доирасида илмий лойиҳалар ва ўқув дастурларини амалга ошириш учун зарур бўлган лабораториялар, ўқув полигонлари ва бошқа тузилмаларни ташкил қилиш ҳуқуқи берилсин.


5. Қуйидагилар:

2022-2023 йилларда Нефть ва газ соҳасидаги таълим-ишлаб чиқариш кластерини комплекс ривожлантириш бўйича "йўл харитаси" 3-иловага мувофиқ;

Нефть ва газ соҳасидаги таълим-ишлаб чиқариш кластерини 2026 йилга қадар ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичлари 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Мувофиқлаштирувчи кенгаш (М. Абдуллаев) бошқа вазирлик ва идоралар билан биргаликда "йўл харитаси" ва мақсадли кўрсаткичларда назарда тутилган чора-тадбирларнинг ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли бажарилишини таъминласин.


6. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А. Тошкулов), Энергетика вазирлиги (А. Ахмедхаджаев), Халқ таълими вазирлиги (Б. Саидов), Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н. Хусанов), Инновацион ривожланиш вазирлиги (И. Абдурахмонов), Президент таълим муассасалари агентлиги (Х. Умарова), Фанлар академияси (Б. Юлдашев), "Ўзбекнефтгаз" АЖ (М. Абдуллаев) Таълим кластери доирасида:

а) мактаб ўқувчиларини ишлаб чиқариш корхоналари учун устувор бўлган касбларга йўналтириш мақсадида:

аниқ ва табиий фанлар бўйича вариатив (ихтисослаштирилган) ўқув режасини ишлаб чиқсин ҳамда ушбу режани умумий ўрта таълим ташкилотлари фаолиятига жорий қилсин;

ишлаб чиқариш ва олий таълим ташкилотлари томонидан мактаб ўқувчилари учун экскурсиялар ҳамда соҳа фахрийлари билан учрашувлар ташкил этиб борилишини таъминласин;

Таълим кластери иштирокчилари маблағлари ҳисобидан умумий ўрта таълим ташкилотларининг технология фани устахоналарини қайта жиҳозласин ва ушбу фан доирасида ўқувчиларга ишлаб чиқариш корхоналари учун устувор бўлган касблар бўйича бошланғич билим бериш амалиётини йўлга қўйсин;

б) профессионал ва олий таълим ташкилотларининг ўқув жараёнини ишлаб чиқариш корхоналари фаолияти билан интеграция қилиш йўналишида:

таълим ташкилотларининг ўқув режалари ва фан дастурларини ишлаб чиқариш корхоналарининг талаблари асосида қайта кўриб чиқсин ҳамда улардаги фан ва мавзуларни амалиётга йўналтириш чораларини кўрсин;

таълим ташкилотларининг ўқув режаларидаги фанлар сонини номутахассислик фанлар ҳисобига босқичма-босқич камайтирсин ҳамда талабаларда мустақил таълим олиш кўникмаларини шакллантирсин;

олий таълим ташкилотларининг бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича хорижий тилларда ўқитиладиган мутахассислик фанлари улушини оширсин;

таълим ташкилотлари учун хорижий адабиётлар харид қилсин ҳамда уларнинг ахборот-ресурс маркази фондларини мунтазам равишда янгилаб борсин;

таълим ташкилотлари талабаларининг малакавий амалиёти ва профессор-ўқитувчиларининг стажировкасини ишлаб чиқариш корхоналарида ўтказиш учун уларга зарур шарт-шароитларни яратиб берсин;

профессионал ва олий таълим ташкилотларининг ўқувчи ҳамда талабаларига ишлаб чиқариш корхоналарининг малакали ва тажрибали ходимларини амалиёт раҳбари этиб бириктирсин;

ҳар йили профессионал ва олий таълим ташкилотларининг камида 700 нафар талабаси ишлаб чиқариш корхоналарига малакавий амалиётга жалб қилинишини таъминласин;

в) нефть ва газ соҳасида илм-фанни ривожлантириш мақсадида:

илмий-тадқиқот ташкилотларининг юқори малакали профессор-ўқитувчи ва мутахассисларини ишлаб чиқариш корхоналари докторантлари ва мустақил тадқиқотчиларига илмий маслаҳатчи сифатида бириктирсин;

Таълим кластери иштирокчилари маблағлари ҳисобидан ҳар йили нефть ва газни чуқур қайта ишлаш орқали янги маҳсулотлар олиш бўйича камида 5 та илмий тажриба ўтказилишини таъминласин;

ҳар йили илмий-тадқиқот ташкилотларининг камида 30 нафар илмий-педагог ходимини ишлаб чиқариш корхоналарига стажировка ва амалиёт ўташга жалб қилиб борсин;

битирув малакавий ишлар, магистрлик ва докторлик диссертациялари мавзуларини ишлаб чиқариш корхоналаридаги муаммолар асосида шакллантирсин;

илмий-тадқиқот ташкилотларининг ходимларига уларнинг илмий ва инновацион лойиҳаларини тижоратлаштиришда бевосита кўмаклашсин.


7. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб Таълим кластери таркибига кирувчи:

профессионал ва олий таълим ташкилотларида нефть ва газ соҳаси бўйича таҳсил олаётган иқтидорли ўқувчилар ва талабалар учун ишлаб чиқариш корхоналарининг стипендиялари жорий этилади;

ишлаб чиқариш корхоналарининг камида 5 йил иш стажига эга ходимларини "Ўзбекнефтгаз" АЖнинг тавсияномаси асосида ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда, кейинчалик ўзи фаолият юритиб турган корхонада камида уч йил ишлаб бериш шарти билан олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларида табақалаштирилган тўлов-контракт асосида мақсадли ўқитиш тартиби жорий этилади;

ишлаб чиқариш корхоналарида малакавий амалиёт ва стажировка ўтаётган ўқувчилар, талабалар, профессор-ўқитувчилар ва илмий ходимлар шахсий ҳимоя воситалари, вақтинчалик тураржой, уч маҳал иссиқ овқат ва ишлаб чиқариш корхоналари ҳудудида транспорт воситаси билан бепул таъминланади;

ишлаб чиқариш корхоналарининг раҳбар кадрлари ва ходимлари учун Давлат бошқаруви академияси, Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби ҳамда Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институтида малака ошириш курслари, шу жумладан онлайн тарзда ташкил этилади. Бунда, малака ошириш курсларини битирган мутахассислар белгиланган тартибда кадрлар захирасига киритилади.


8. Қуйидагилар Таълим кластери фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

Таълим кластери иштирокчиларининг ажратмалари;

"Ўзбекнефтгаз" АЖ Кузатув кенгаши томонидан белгиланадиган давлат улуши бўйича дивидендлар ҳисобидан амалга ошириладиган ҳар йиллик ажратмалар;

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

халқаро ташкилотларнинг техник кўмак маблағлари ва грантлари;

қонунчилик билан тақиқланмаган бошқа манбалар.


9. "Ўзбекнефтгаз" АЖнинг қуйидаги таклифлари маъқуллансин:

"Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖнинг Қашқадарё вилояти, Ғузор тумани, Шўртан қўрғонида жойлашган Ходимларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ўқув марказини (кейинги ўринларда - ўқув маркази) мулкий мажмуа сифатида "Ўзбекнефтгаз" АЖ тизимидаги "UNG training" МЧЖга (кейинги ўринларда - "UNG training" МЧЖ) мулк ҳуқуқи асосида бепул бериш;

2022 йил якунига қадар ўқув марказини "Ўзбекнефтгаз" АЖ маблағлари ҳамда қонунчилик билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан тўлиқ реконструкция қилиш ва жиҳозлаш;

ўқув маркази биносида Таълим кластери таркибига кирадиган олий ва профессионал таълим ташкилотлари ҳамда илмий-тадқиқот муассасалари учун алоҳида хоналар ташкил этиш.

"Ўзбекнефтгаз" АЖ (М. Абдуллаев) 2022 йил 1 октябрга қадар "UNG training" МЧЖда замонавий талабларга жавоб берадиган кадрларни тайёрлаш мақсадида унинг фаолиятига камида 5 нафар малакали хорижий мутахассисларни жалб қилсин.


10. Энергетика вазирлиги (А. Ахмедхаджаев) ва "Ўзбекнефтгаз" АЖ (М. Абдуллаев) 2023 йилдан бошлаб ҳар йили "UNG training" МЧЖда Таълим кластери таркибига кирадиган ишлаб чиқариш корхоналарининг камида 1 000 нафар ходими малакасини ошириш чораларини кўрсин.


11. Қуйидагиларга рухсат этилсин:

Таълим кластери иштирокчилари ўртасида биргаликда (ҳамкорликда) илмий лойиҳаларни амалга оширишга оид тўғридан-тўғри шартномалар тузиш;

Таълим кластери таркибига кирадиган ишлаб чиқариш корхоналарининг ҳомийлик хайриялари ҳисобидан олий ва профессионал таълим ташкилотларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, ўқув лабораторияларини таъмирлаш ва жиҳозлаш, уларни хомашё (реагентлар, реактивлар, бутловчи қисмлар, дастурий таъминот маҳсулотлари ва бошқалар) билан таъминлаш.


12. Мувофиқлаштирувчи кенгаш (М. Абдуллаев) ҳар йили 1 октябрга қадар нефть ва газ соҳасида ишлаб чиқилиши лозим бўлган касбий стандартлар бўйича таклифларни тегишли йилга мўлжалланган касбий фаолиятнинг устувор йўналишлари бўйича касбий стандартларни ишлаб чиқиш режа-графигига киритиш учун Энергетика соҳасида касбий малака ва билимлар бўйича тармоқ кенгашига тақдим этиб борсин.


13. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


14. Мазкур қарор ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб "Ўзбекнефтгаз" АЖ бошқаруви раиси М.Р. Абдуллаев ҳамда олий ва ўрта махсус таълим вазири А.Х. Тошкулов белгилансин.

Қарор ижросини назорат қилиш, ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш Бош вазирнинг маслаҳатчиси Б.Ф. Исламов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                         Ш. Мирзиёев

        

       




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 7 июлдаги

ПҚ-309-сон қарорига

1-ИЛОВА



Нефть ва газ соҳасидаги таълим-ишлаб

чиқариш кластерининг

ТУЗИЛМАСИ

           









           

Таълим кластери фаолиятини

мувофиқлаштирувчи кенгаш

          






















































V








V








V




Ишлаб чиқариш корхоналари


Таълим ташкилотлари


Илмий-тадқиқот ва бошқа ташкилотлар





























         

1. "Uzbekistan GTL" МЧЖ


2. "Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖ


3. Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси


           

1. Тошкент давлат техника университети


2. Тошкент кимё-технология институти


3. Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти


4. Бухоро нефть ва газ саноати коллежи


5. Абу Али ибн Сино номидаги ихтисослаштирилган мактаб


6. Қашқадарё вилояти Ғузор тумани 68-сонли айрим фанлар чуқур ўқитиладиган синфлари мавжуд умумий ўрта таълим мактаби



        

1. "ЎзЛИТИнефтгаз" АЖ


2. Умумий ва ноорганик кимё институти


3. Полимерлар кимёси ва физикаси институти


4. "UNG training" МЧЖ















V














































>

Ишчи орган*

<






















          

Изоҳ. Мувофиқлаштирувчи кенгаш қарори асосида Таълим кластери таркибига бошқа манфаатдор, шу жумладан хорижий ишлаб чиқариш корхоналари, таълим, илмий-тадқиқот ҳамда кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ташкилотлари киритилиши мумкин.

*) "Ўзбекнефтгаз" АЖнинг Персонални бошқариш департаменти Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг ишчи органи ҳисобланади.

         

          




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 7 июлдаги

ПҚ-309-сон қарорига

2-ИЛОВА



Нефть ва газ соҳасидаги таълим-ишлаб чиқариш

кластери фаолиятини мувофиқлаштирувчи кенгаш

ТАРКИБИ

             

1.

М.Р. Абдуллаев


-

"Ўзбекнефтгаз" АЖ бошқаруви раиси, Кенгаш раиси


2.

А.Ф. Мусаев

-

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директори ўринбосари, Кенгаш раиси ўринбосари


3.

А.Ж. Холиқов

-

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Олий таълим муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириш департаменти бошлиғи


4.

М.С. Камалиддинов


-

Энергетика вазирлиги Кадрлар билан ишлаш бошқармаси бошлиғи


5.

Ш.Ч. Асланов

-

"Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖ бош директори


6.

Ф.Р. Абдурасулов


-

"Uzbekistan GTL" МЧЖ бош директори


7.

Ш.Д. Жабборов


-

Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси директори


8.

С.М. Турабджанов


-

Тошкент давлат техника университети ректори


9.

Б.Ш. Усмонов

-

Тошкент кимё-технология институти ректори


10.

О.Ш. Базаров

-

Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти ректори


11.

Э.Э. Сайдахмедов

-

"ЎзЛИТИнефтгаз" АЖ бошқаруви раиси ўринбосари


12.

А.А. Саримсоқов

-

Полимерлар кимёси ва физикаси институти директори ўринбосари


13.

А.Б. Ибрагимов

-

Умумий ва ноорганик кимё институти директори ўринбосари


14.

Н.Х. Юлдашев

-

"UNG training" МЧЖ директори

             

Изоҳ. Кенгаш аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янги тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.

           

             




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 7 июлдаги

ПҚ-309-сон қарорига

3-ИЛОВА



2022-2023 йилларда Нефть ва газ

соҳасидаги таълим-ишлаб чиқариш кластерини

комплекс ривожлантириш бўйича

"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"

         

             

Т/р

         

Чора-тадбирлар номи

         

Амалга ошириш механизми

       

Бажариш

муддатлари

        

Молиялаштириш

манбалари

        

Ижро учун

масъуллар

        

         

I. НЕФТЬ ВА ГАЗ СОҲАСИДА ТАЪЛИМ,

ИЛМ-ФАН ВА ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИНГ ЎЗАРО

ИНТЕГРАЦИЯСИНИ ТАЪМИНЛАШ

         

1.

Мувофиқлаштирувчи кенгаш фаолиятини самарали йўлга қўйиш.


1. Мувофиқлаштирувчи кенгаш фаолияти тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2022 йил

1 сентябрь


"Ўзбекнефтгаз" АЖ маблағлари, грантлар

Энергетика вазирлиги (Ахмедхаджаев), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Тошкулов), Фанлар академияси (Юлдашев), Инновацион ривожланиш вазирлиги (Абдурахмонов), Молия вазирлиги (Ишметов), "Ўзбекнефтгаз" АЖ (Абдуллаев), Таълим кластери таркибидаги таълим ва илмий-тадқиқот ташкилотлари ҳамда ишлаб чиқариш корхоналари


2. "Ўзбекнефтгаз" АЖ Кузатув кенгаши томонидан белгиланадиган давлат улуши бўйича дивидендлар ҳисобидан амалга ошириладиган ҳар йиллик ажратмаларни Таълим кластерини ривожлантириш мақсадида йўналтириш.


Ҳар йили

31 декабрь


3. Таълим кластерини халқаро миқёсда танитиш мақсадида тарғибот тадбирларини ўтказиш.


2022-2023

йилларда


4. Таълим кластери илмий тадқиқот натижаларини нашр қилиш, амалиётга жорий этиш, халқаро ва хорижий илмий-тадқиқот лойиҳаларида иштирок этиш имкониятларини кенгайтириш.


2022-2023

йилларда


2.

Иш берувчи ва кадрлар буюртмачилари таклифлари асосида Таълим кластери таркибидаги олий ва профессионал таълим ташкилотларининг ўқув-методик ҳужжатларини такомиллаштириш.


1. Олий ва профессионал таълим ташкилотларининг ўқув режаларидаги фанлар сонини номутахассислик фанлар ҳисобига босқичма-босқич камайтириш ҳамда мустақил таълим салмоғини ошириш.


2022/2023 ўқув

йилидан бошлаб


Маблағ талаб этилмайди


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Тошкулов), "Ўзбекнефтгаз" АЖ (Абдуллаев), Тошкент давлат техника университети (Турабджанов), Тошкент кимё-технология институти (Усмонов), Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти (Базаров)


2. Бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича хорижий тилларда ўқитиладиган мутахассислик фанлари салмоғини ошириш.


2022/2023 ўқув

йилидан бошлаб


3. Фан дастурлари мазмунини кадрлар буюртмачилари талаблари ва хорижий тажриба асосида такомиллаштириш.


2022/2023 ўқув

йилидан бошлаб


3.

Ўқув жараёнига ишлаб чиқариш корхоналарининг малакали ва тажрибали ходимларини жалб этиш.


1. Ишлаб чиқариш корхоналарининг малакали ва тажрибали ходимларини таълим ташкилотларининг ўқув жараёнига жалб этиш учун рўйхат шакллантириш.


Ҳар йили

1 август


Таълим кластери иштирокчиларининг маблағлари


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Тошкулов), "Ўзбекнефтгаз" АЖ (Абдуллаев), Тошкент давлат техника университети (Турабджанов), Тошкент кимё-технология институти (Усмонов), Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти (Базаров)


2. Мутахассисларнинг тегишли фанлардан дарс машғулотлари ўтиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш.


2022-2023

йилларда


4.

Таълим кластери таркибидаги олий таълим ташкилотларининг иқтидорли талабаларини қўллаб-қувватлаш.


1. Таълим кластери таркибидаги олий таълим ташкилотларида нефть, газ ва техника йўналишлари бўйича таҳсил олаётган талабалар учун ишлаб чиқариш корхоналарининг стипендияларини жорий этиш.


2022 йил

1 октябрь


Ишлаб чиқариш корхоналари маблағлари


"Ўзбекнефтгаз" АЖ (Абдуллаев), Тошкент давлат техника университети (Турабджанов), Тошкент кимё-технология институти (Усмонов), Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти (Базаров)


2. Стипендия ғолиблари учун ишлаб чиқариш корхоналарининг цех ва бўлимларида стажировка ҳамда амалиёт ташкил этиш, ўқишини тугатиши билан уларни ўрнатилган тартибда ишга қабул қилиш.


2022-2023

йилларда


           

II. ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТЛАРИ ДАСТУРЛАРИНИНГ

УЗВИЙЛИГИ ВА УЗЛУКСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ, ЎҚУВ

ЖАРАЁНИГА ИЛҒОР ХОРИЖИЙ ТАЖРИБАНИ, ЖУМЛАДАН

ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ

ТАТБИҚ ЭТИШ

           

5.

Таълим жараёнини замонавий ўқув адабиётлари билан тўлиқ таъминлаш.


1. Етишмаётган ўқув, илмий ва бошқа адабиётлар рўйхатини шакллантириш.


2022 йил

1 октябрь


Таълим кластери иштирокчиларининг маблағлари, грантлар


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Тошкулов), Энергетика вазирлиги (Ахмедхаджаев), Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (Ходжаев), "Ўзбекнефтгаз" АЖ (Абдуллаев), Тошкент давлат техника университети (Турабджанов), Тошкент кимё-технология институти (Усмонов), Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти (Базаров)


2. Рўйхатга мувофиқ замонавий ўқув, илмий ва бошқа адабиётларни нашр этиш, шунингдек, хорижий адабиётларни харид қилиш ва таржима қилиш.


2023 йил

31 декабрь


3. Таълим кластери таркибидаги таълим ташкилотларининг ахборот-ресурс маркази фондини янгилаб бориш ҳамда маҳаллий ва хорижий ахборот-таҳлилий нашрларга обуна бўлишини таъминлаш.


Ҳар йили

1 сентябрь


6.

Таълим ва илмий-тадқиқот ташкилотлари профессор-ўқитувчилари ва илмий ходимларининг ишлаб чиқариш корхоналарида стажировка ўташини ташкил қилиш.


1. Таълим ва илмий-тадқиқот ташкилотларининг тегишли профессор-ўқитувчилари ва илмий ходимларини ишлаб чиқариш корхоналарига илмий ва амалий стажировкага юборишни ташкил қилиш.


2022-2023

йилларда,

режа-график

(келишув)

асосида


Таълим кластери иштирокчиларининг маблағлари


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Тошкулов), "Ўзбекнефтгаз" АЖ (Абдуллаев), Полимерлар кимёси ва физикаси институти (Саримсоқов), Умумий ва ноорганик кимё институти (Шарипов)


2. Стажировка давомида уларга илмий ва амалий ишларда ташкилотдаги асбоб-ускуналардан, конструктив ҳужжатлардан фойдаланиш учун зарур шароитлар яратиб бериш.


Стажировка

давомида


       

III. НЕФТЬ ВА ГАЗ СОҲАСИ УЧУН МАЛАКАЛИ

МУТАХАССИСЛАР ВА ИЛМИЙ КАДРЛАРНИ ТАЙЁРЛАШ,

ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ ҲАМДА УЛАРНИНГ

МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ

        

7.

Таълим кластери таркибидаги ишлаб чиқариш корхоналари ходимларини олий таълим ташкилотларида ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда бакалавриат ва магистратурада ўқитиш.


1. Таълим кластери таркибидаги ишлаб чиқариш корхоналарининг 5 йил иш стажига эга бўлган ходимлари орасидан олий таълим ташкилотларида ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда бакалавриат ва магистратурада ўқиш истаги бўлган номзодлар рўйхатини шакллантириш.


Ҳар йили июнь-

август ойларида


Ишлаб чиқариш корхоналари маблағлари


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Тошкулов), "Ўзбекнефтгаз" АЖ (Абдуллаев), Таълим кластери таркибидаги ишлаб чиқариш корхоналари ва таълим ташкилотлари


2. Номзодларни саралаш ва олий таълим ташкилотларида ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда бакалавриат ва магистратурада мақсадли ўқитиш учун "Ўзбекнефтгаз" АЖ томонидан тавсиянома тақдим этиш.


Ҳар йили июнь-

август ойларида

3. Олий таълим ташкилотларида мақсадли ўқитиладиган ходимларнинг тўлов-контракт маблағларини кейинчалик ўзи фаолият юритиб турган ташкилотда камида уч йил ишлаб бериш шарти билан ушбу ташкилот ҳисобидан тўлаб бориш.


Шартнома

асосида,

белгиланган

муддатларда


8.

"Ўзбекнефтгаз" АЖ тизимидаги "UNG training" МЧЖ фаолияти доирасини кенгайтириш ва ривожлантириш.


1. "Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖнинг Ходимларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ўқув марказини "Ўзбекнефтгаз" АЖ тизимидаги "UNG training" МЧЖ таркибига қўшиш (зарур ҳужжатларни тасдиқлаш ва давлат рўйхатидан ўтказиш).


2022 йил

1 сентябрь


"Ўзбекнефтгаз" АЖ маблағлари


"Ўзбекнефтгаз" АЖ (Абдуллаев), Энергетика вазирлиги (Ахмедхаджаев)


2. Марказ ташкилий тузилмаси ва штат жадвалини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2022 йил

20 сентябрь


3. Марказ таркибини юқори малакали кадрлар билан тўлдириш.


2023 йил

1 январь


9.

"UNG training" МЧЖнинг Ғузор тумани Шўртан қўрғонида жойлашган биносини замонавий талабларга мос равишда тўлиқ реконструкция қилиш ва моддий-техника базасини (талабалар ва профессор-ўқитувчилар учун тураржой, зарур материаллар, асбоб-ускуналар ва инвентарлар) мустаҳкамлаш.


1. Марказ биносини реконструкция қилиш, талабалар ва профессор-ўқитувчилар учун тураржой, соғломлаштириш масканлари ва бошқа зарур биноларни барпо этиш.


2023 йил

1 январь


"Ўзбекнефтгаз" АЖ маблағлари


"Ўзбекнефтгаз" АЖ (Абдуллаев), Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (Ходжаев), Таълим кластери таркибидаги ишлаб чиқариш корхоналари


2. Марказни ўқув ва илмий лаборатория ускуналари, тренажёрлар, симуляторлар, мебель, компьютер техникаси, дастурий маҳсулотлар, мультимедиа маҳсулотлари, ўқув ва илмий-методик адабиётлар, инвентарь ва моддий-техника ресурслари билан таъминлаш.


2023 йил

1 февраль


3. Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси билан биргаликда махсус ахборот-кутубхона ташкил этиш ҳамда талабаларга зарур адабиётлар ва ҳужжатлардан бепул фойдаланиш имкониятини яратиш.


2023 йил

1 февраль


4. Марказни транспорт воситалари (2 та, шу жумладан 1 та бириктирилган ва 1 та навбатчи енгил автотранспорт воситаси) билан таъминлаш.


2022 йил

1 декабрь


5. Марказни "Uzbekistan GTL" МЧЖ, "Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖ, Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасининг технологик қурилмалари макетлари билан жиҳозлаш.


2023 йил

1 февраль


10.

Нефть ва газ саноати ташкилотлари ходимларининг касбий маҳоратини ошириш.


1. "UNG training" МЧЖда қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларини муваффақиятли тамомлаган тингловчилар учун давлат намунасидаги диплом ва сертификат намуналарини Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси билан келишган ҳолда "Ўзбекнефтгаз" АЖ томонидан тасдиқлаш.


2022 йил

1 октябрь


Манфаатдор ташкилотларнинг маблағлари


"Ўзбекнефтгаз" АЖ (Абдуллаев), Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, манфаатдор ташкилотлар


2. Соҳада меҳнат қилаётган ходимларнинг Марказда малакасини ошириш ҳамда муваффақиятли тамомлаган тингловчиларга белгиланган давлат намунасидаги ҳужжат (сертификат, диплом) тақдим этиш.


2022-2023

йилларда


11.

Давлат бошқаруви академияси, Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби ҳамда Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институтида ишлаб чиқариш корхоналари раҳбар кадрлари ва ходимларининг малакасини ошириш.


1. Давлат бошқаруви академияси, Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби ҳамда Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институтида малака оширадиган Таълим кластеридаги ишлаб чиқариш корхоналарининг раҳбар кадрлари ва ходимларининг рўйхатини шакллантириш.


Ҳар йили

1 декабрь


Таълим кластери иштирокчиларининг маблағлари


Давлат бошқаруви академияси (Бекмуродов), Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (Холходжаев), Ёшлар ишлари агентлиги (Саъдуллаев), Энергетика вазирлиги (Ахмедхаджаев), "Ўзбекнефтгаз" АЖ (Абдуллаев), Таълим кластери таркибидаги ишлаб чиқариш корхоналари


2. Рўйхат асосида раҳбар кадрлар ва ходимларнинг малакасини оширишни ташкил этиш.


Белгиланган

муддатларда


3. Истиқболли ёш мутахассисларни белгиланган тартибда кадрлар захирасига киритиш.


2022-2023

йилларда


        

IV. ЎҚУВЧИ ВА ТАЛАБАЛАРНИ БЕВОСИТА ИШЛАБ

ЧИҚАРИШ АМАЛИЁТИГА КЕНГ ЖАЛБ ҚИЛИШ ҲАМДА

УЛАРДА АМАЛИЙ КЎНИКМАЛАРНИ ШАКЛЛАНТИРИШ

          

12.

Кадрлар тайёрлашда узвийликни таъминлаш бўйича Таълим кластери таркибидаги мактаб-интернатлар билан ҳамкорлик олиб бориш.


1. Абу Али ибн Сино номидаги ихтисослаштирилган мактаб ҳамда Қашқадарё вилояти Ғузор тумани 68-сон айрим фанлар чуқур ўқитиладиган синфлари мавжуд умумий ўрта таълим мактабида таҳсил олаётган ўқувчилар учун ишлаб чиқариш корхоналарига экскурсиялар ташкил қилиш.


2022 йил

октябрь ойидан бошлаб ҳар чоракда


Таълим кластери иштирокчиларининг маблағлари


Энергетика вазирлиги (Ахмедхаджаев), Президент таълим муассасалари агентлиги (Умарова), Халқ таълими вазирлиги (Саидов), "Ўзбекнефтгаз" АЖ (Абдуллаев), Таълим кластери таркибидаги ишлаб чиқариш корхоналари


2. Кадрлар тайёрлашнинг узвий тизимини жорий этиш мақсадида ушбу мактабларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга кўмаклашиш.


2023 йил

31 декабрь


13.

Таълим кластери таркибидаги таълим ташкилотлари талабаларининг технологик, ишлаб чиқариш ва диплом олди амалиётларини ишлаб чиқариш корхоналарида ташкил этиш.


1. Малакавий амалиётга юбориладиган талабаларнинг рўйхатини шакллантириш.


Ҳар йили

1 март


Таълим кластери иштирокчиларининг маблағлари


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Тошкулов), "Ўзбекнефтгаз" АЖ (Абдуллаев), Тошкент давлат техника университети (Турабджанов), Тошкент кимё-технология институти (Усмонов), Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти (Базаров)


2. Малакавий амалиёт даврида ишлаб чиқариш корхоналари томонидан малакали ва тажрибали ходимларни амалиёт раҳбари этиб тайинлаш.


Амалиёт даврида


3. Малакавий амалиёт даврида талабалар ва таълим ташкилотларининг масъул ходимларини шахсий ҳимоя воситалари, вақтинчалик тураржой, 3 маҳал иссиқ овқат ва транспорт билан таъминлаш.


Амалиёт даврида

14.

Талабаларни илмий-тадқиқот ишларига кенг жалб қилиш ҳамда фаол иштирок этган талабаларни қўллаб-қувватлаш.


1. Иқтидорли талабаларни саралаб олиш ва илмий-тадқиқот ишларига йўналтириш ҳамда уларни тажрибали профессор-ўқитувчиларга бириктириш.


Ҳар йили

1 ноябрь


Таълим кластери иштирокчиларининг маблағлари, грантлар

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Тошкулов), Инновацион ривожланиш вазирлиги (Абдурахмонов), Энергетика вазирлиги (Ахмедхаджаев), "Ўзбекнефтгаз" АЖ (Абдуллаев), Полимерлар кимёси ва физикаси институти (Саримсоқов), Умумий ва ноорганик кимё институти (Шарипов)


2. Илмий-тадқиқот ишларида фаол иштирок этган талабаларни рағбатлантириб бориш тартибини жорий этиш.


2022 йил

1 декабрь


3. Мазкур тартиб асосида фаол талабаларни рағбатлантириб бориш.


2022-2023

йилларда


        

V. ЕТАКЧИ ХОРИЖИЙ ОЛИЙ ТАЪЛИМ

ВА ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ ТАШКИЛОТЛАРИ БИЛАН

ҲАМКОРЛИКДА ҚЎШМА ТАЪЛИМ ДАСТУРЛАРИ

ВА ИЛМИЙ ЛОЙИҲАЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШ

           

15.

Таълим кластери таркибидаги таълим ташкилотлари профессор-ўқитувчиларининг касбий маҳоратини ошириб бориш, жумладан хорижий олий таълим ва илмий-тадқиқот ташкилотларида малака ошириб бориш тизимини йўлга қўйиш.


1. Таълим кластери таркибидаги таълим ташкилотлари профессор-ўқитувчиларини нуфузли хорижий олий таълим ва илмий-тадқиқот ташкилотларига малака оширишга юбориш.


2022 йил

сентябрь ойидан бошлаб


Таълим кластери иштирокчиларининг маблағлари, грантлар


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Тошкулов), "Ўзбекнефтгаз" АЖ (Абдуллаев), Тошкент давлат техника университети (Турабджанов), Тошкент кимё-технология институти (Усмонов), Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти (Базаров)


2. Таълим кластери таркибидаги таълим ташкилотлари профессор-ўқитувчилари учун хорижий илмий ва таълим муассасаларида стажировкалар ташкил этиш.


2022-2023

йилларда


16.

Ўқув жараёнига халқаро стандартларга асосланган илғор педагогик технологиялар, қўшма таълим дастурлари, илмий лойиҳалар ва ўқитиш методикаларини жорий этиш.


1. Хорижий мамлакатлардаги етакчи олий таълим ташкилотларининг илғор педагогик технологиялари, қўшма таълим дастурлари, илмий лойиҳалар ва ўқитиш методикаларини Таълим кластери таркибидаги таълим ташкилотлари фаолиятига жорий этиш.


2023 йил

1 сентябрь


Таълим кластери иштирокчиларининг маблағлари, грантлар


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Тошкулов), "Ўзбекнефтгаз" АЖ (Абдуллаев), Тошкент давлат техника университети (Турабджанов), Тошкент кимё-технология институти (Усмонов), Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти (Базаров)


2. Таълим кластери таркибидаги таълим ташкилотларида хорижий мутахассислар иштирокида маъруза ва амалий машғулотлар ўтказиш.


2022/2023 ўқув

йилидан бошлаб

           

VI. ИЛМ-ФАН ЮТУҚЛАРИНИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШГА

ТЎҒРИДАН-ТЎҒРИ ТАТБИҚ ҚИЛИШ ОРҚАЛИ НЕФТЬ

ВА ГАЗ МАҲСУЛОТЛАРИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ

ДИВЕРСИФИКАЦИЯ ҚИЛИШ ҲАМДА СОҲАНИНГ

ЭКСПОРТ САЛОҲИЯТИНИ ОШИРИШ

            

17.

Таълим кластери таркибидаги таълим ва илмий-тадқиқот ташкилотлари томонидан фундаментал ва амалий илмий тадқиқотларни ташкил этиш.


Таълим кластери иштирокчилари билан ҳамкорликда "Суюқ углеводородларни олиш учун янги турдаги катализаторларни яратиш", "Суюқ углеводородларни олишда оралиқ маҳсулотларни қайта ишлаш" ва "Қуйи молекуляр газларни термокимёвий қайта ишлаш" лойиҳаларини амалга ошириш.


2023 йил

1 декабрь

Таълим кластери иштирокчиларининг маблағлари, грантлар

Тошкент давлат техника университети (Турабджанов)

Таълим кластери иштирокчилари билан ҳамкорликда "Босим остида қуйиш билан қайта ишланадиган полиэтилен маркаларнинг технологик хоссаларини ростлаш", "Полиэтилен ишлаб чиқариш учун сув тайёрлаш технологиясини такомиллаштириш", "Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖда пирогаз таркибидаги нордон газларни тозалашда ҳосил бўладиган сариқ мойдан самарали фойдаланиш" лойиҳаларини амалга ошириш.


2023 йил

1 декабрь

Тошкент кимё-технология институти (Усмонов)

Таълим кластери иштирокчилари билан ҳамкорликда "Ишлатишнинг сўнгги даврида газ конденцат конларида углеводород олиш имкониятини оширишга таъсир қилувчи асосий геологик-физик ва технологик омилларни ўрнатиш", "Синтез газ асосида юқори молекулали бирикмаларни олиш технологияси", "Полиэтилен олиш технологиясини такомиллаштириш" лойиҳаларини амалга ошириш.


2023 йил

1 декабрь

Қарши муҳандислик-

иқтисодиёт институти

(Базаров)

1. "Шўртан газ кимё мажмуасининг ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш" лойиҳаси бўйича техник иқтисодий асослаш ишларини амалга ошириш.


2023 йил

1 июнь


"ЎзЛИТИнефтгаз" АЖ (Назаров)

2. Таълим кластери таркибига кирувчи ишлаб чиқариш корхоналари муҳандис-техник ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш.


2023 йил

1 декабрь


Таълим кластери таркибидаги ишлаб чиқариш корхоналари билан қуйидаги йўналишларда ҳамкорлик қилиш:

"Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖда ишлаб чиқарилаётган ва ишлаб чиқарилиши режалаштирилган полиэтилен, полипропилен маҳсулотлар сифат кўрсаткичларини тадқиқ этиш ва уларни қайта ишлаб, тайёр маҳсулотга айлантириш технологияларини такомиллаштириш;

"Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖдаги мавжуд лабораторияда халқаро стандартлар талаблари доирасида маҳсулотлар сифат кўрсаткичларини аниқлашда ва ушбу лабораторияни янги авлод қурилмалари билан жиҳозлашда иштирок этиш;

"Uzbekistan GTL" МЧЖда ишлаб чиқарилиши режалаштирилаётган полимер таркибли маҳсулотлар учун меъёрий ҳужжатларни шакллантириш ва маҳсулот сифат кўрсаткичларини баҳолашда иштирок этиш;

"Қувур русумларидаги полиэтиленнинг термобарқарорлигини ошириш учун махсус полимер қўшимчаларни олиш технологиясини ишлаб чиқиш" лойиҳасини амалга ошириш.


2023 йил

1 ноябрь

Полимерлар кимёси ва физикаси институти (Саримсоқов)

1. Завод мутахассислари билан ҳамкорликда "Uzbekistan GTL" МЧЖнинг сунъий ёқилғи ишлаб чиқариш жараёнларини такомиллаштириш бўйича илмий тадқиқот ишлари олиб бориш.


2. "Uzbekistan GTL" МЧЖда қўлланилаётган чет эл катализаторлари, адсорбентлари, абсорбентлари ва бошқа сорбентларни маҳаллий хомашё, чиқиндилар асосида таҳлил қилиниб, илмий изланишлар олиб бориш, импорт ўрнини босувчи арзон сорбентларни яратиш технологияси лойиҳаларини ишлаб чиқиш.


3. Кимё, нефть ва газ корхоналарида ишлатилаётган иссиқлик алмашинувчи ускуналарнинг ишлаш муддатини узайтириш усулларини яратиш ва уни қўллаш лойиҳаларини амалга ошириш.


4. "Республикамиз кимё ва нефть-газ корхоналарининг саноат чиқинди сувларини фундаментал тадқиқ қилиш, қаттиқ дисперс зарралардан, заҳарли моддалардан тозалаш ва тузсизлантириш усулларини ишлаб чиқиш", "Маҳаллий хомашё асосида нордон газлардан олтингугурт олишда ишлатиладиган катализаторлар олиш илмий асосларини яратиш ва уни саноатга жорий қилиш", "Водород сульфиддан одорант олиш технологиясини яратиш" лойиҳаларини ишлаб чиқиш.


2023 йил

1 ноябрь

Умумий ва ноорганик кимё институти (Шарипов)

18.

Таълим кластери таркибидаги таълим ташкилотлари профессор-ўқитувчиларининг ҳамда ишлаб чиқариш корхоналари ходимларининг илмий салоҳиятини ошириб бориш.


1. Таълим кластери таркибидаги таълим ташкилотлари ва илмий-тадқиқот институтлари профессор-ўқитувчилари ҳамда ишлаб чиқариш корхоналари ходимларини илмий-тадқиқот ишларига фаол жалб этиш.


2022-2023

йилларда


Таълим кластери иштирокчиларининг маблағлари, грантлар


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Тошкулов), Фанлар академияси (Юлдашев), Инновацион ривожланиш вазирлиги (Абдурахмонов), "Ўзбекнефтгаз" АЖ (Абдуллаев), Таълим кластери таркибидаги таълим ва илмий-тадқиқот ташкилотлари ҳамда ишлаб чиқариш корхоналари


2. Юқори илмий салоҳиятга эга профессор-ўқитувчи ва мутахассисларни ишлаб чиқариш корхоналари докторантлари ва мустақил тадқиқотчиларига илмий маслаҳатчи сифатида бириктириш.


2022 йил

октябрь ойидан

бошлаб


3. Хорижий ҳамкорлар томонидан ўтказиладиган халқаро конференциялар, симпозиумлар, семинар ва вебинарларда профессор-ўқитувчи ва илмий тадқиқотчиларнинг мунтазам равишда иштирокини таъминлаш.


2022 йил август

ойидан бошлаб,

белгиланган

муддатларда


4. Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ташкил этиладиган қисқа муддатли илмий стажировкаларга юбориш бўйича танловларда ёш олимларнинг иштирок этишини таъминлаш.


2022-2023

йилларда


19.

Нефть ва газ соҳаси маҳсулотлари ишлаб чиқаришни диверсификация қилиш бўйича илмий тадқиқотлар олиб бориш.


1. Таълим кластери иштирокчилари ҳамкорлигида нефть ва газни чуқур қайта ишлаш орқали янги маҳсулотлар олиш бўйича илмий тажрибалар ўтказиш.


2022 йил

сентябрь ойидан

бошлаб


Таълим кластери иштирокчиларининг маблағлари, грантлар


Инновацион ривожланиш вазирлиги (Абдурахмонов), Фанлар академияси (Юлдашев), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Тошкулов), Энергетика вазирлиги (Ахмедхаджаев), "Ўзбекнефтгаз" АЖ (Абдуллаев), Таълим кластери таркибидаги таълим ва илмий-тадқиқот ташкилотлари ҳамда ишлаб чиқариш корхоналари


2. Энергия тежамкор технологиялар бўйича тадқиқотларни ривожлантириш ва ишланмаларни яратиш.


2022-2023

йилларда


3. Замонавий технологиялар асосида нефть ва газ қазиб олишни кўпайтириш ва чуқур қайта ишлашнинг янги усулларини яратиш бўйича илмий тажрибалар ўтказиш.


2022 йил

сентябрь ойидан

бошлаб


           

VII. НЕФТЬ ВА ГАЗ САНОАТИ УЧУН ТАРМОҚ МАЛАКА

РАМКАЛАРИ, КАСБ СТАНДАРТЛАРИ, ХИЗМАТЧИЛАР

ЛАВОЗИМЛАРИ ҲАМДА ИШЧИ КАСБЛАРИНИНГ

ТАРИФ-МАЛАКА МАЪЛУМОТНОМАЛАРИНИ

ИШЛАБ ЧИҚИШ ВА ЖОРИЙ ҚИЛИШ

           

20.

Энергетика соҳасида касбий малака ва билимлар бўйича тармоқ кенгаши фаолиятини такомиллаштириш.


1. Нефть ва газ соҳасида малакаларни баҳолаш маркази фаолиятини ташкил қилиш.


2022 йил

1 сентябрь


"Ўзбекнефтгаз" АЖ маблағлари


"Ўзбекнефтгаз" АЖ (Абдуллаев), Энергетика вазирлиги (Ахмедхаджаев), Таълим кластери таркибидаги таълим ташкилотлари ҳамда ишлаб чиқариш корхоналари


2. Марказга малакали мутахассисларни жалб қилиш.


2022 йил

1 ноябрь


3. Марказда норасмий ва информал ўқитишнинг натижаларини тан олиш, валидация ва аккредитация (сертификация) қилишнинг очиқ ҳамда шаффоф тизимини йўлга қўйиш.


2023 йил

1 январь


21.

Таълим кластери таркибидаги таълим ва илмий-тадқиқот ташкилотларининг Энергетика соҳасида касбий малака ва билимлар бўйича тармоқ кенгаши билан ҳамкорлигини йўлга қўйиш.


1. Нефть ва газ соҳасида ишлаб чиқилиши лозим бўлган касбий стандартлар бўйича таклифларни Энергетика соҳасида касбий малака ва билимлар бўйича тармоқ кенгашига тақдим этиш.


2022 йил

1 октябрь


-

"Ўзбекнефтгаз" АЖ (Абдуллаев), Энергетика вазирлиги (Ахмедхаджаев), Таълим кластери таркибидаги таълим ташкилотлари ҳамда ишлаб чиқариш корхоналари


2. Нефть ва газ соҳасидаги касбий стандартларни ишлаб чиқиш ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига тақдим этиш.


2023 йил

1 декабрь


            

             




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 7 июлдаги

ПҚ-309-сон қарорига

4-ИЛОВА



Нефть ва газ соҳасидаги таълим-ишлаб чиқариш

кластерини 2026 йилга қадар ривожлантиришнинг

МАҚСАДЛИ КЎРСАТКИЧЛАРИ

             

          

Т/р

    

Кўрсаткич номи

   

Ўлчов

бирлиги

   

2023

йил

    

2024

йил

     

2025

йил

     

2026

йил

    

Масъул ижрочилар

       

          

I. КАДРЛАРНИ ТАЙЁРЛАШ, ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ

ВА МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ

         

1.

Ишлаб чиқариш корхоналарига амалиётга жалб қилинадиган талабалар сони


нафар

700

800

900

1000

Олий таълим ташкилотлари,

Ишлаб чиқариш корхоналари


2.

Ишлаб чиқариш корхоналарига танлов асосида ишга қабул қилинадиган битирувчилар сони


нафар

80

85

90

95

Ишлаб чиқариш корхоналари


3.

Илмий-тадқиқот ишларига (таянч докторантура, докторантура ва мустақил изланиш) жалб қилинадиган ишлаб чиқариш корхоналари ходимлари сони


нафар

5

7

9

10

Ишлаб чиқариш корхоналари,

Олий таълим ташкилотлари,

Илмий-тадқиқот ташкилотлари


4.

Таълим кластери доирасида етакчи хорижий олий таълим ташкилотларининг магистратураси ва докторантурасида таълим оладиган талабалар ва ходимлар сони


нафар

3

5

6

8

Олий таълим ташкилотлари,

Илмий-тадқиқот ташкилотлари,

Ишлаб чиқариш корхоналари


5.

Нуфузли хорижий илмий ташкилотларга (марказлар, университетлар ва бошқалар) илмий стажировка ва малака оширишга юбориладиган илмий-педагог ходимлар сони


нафар

10

15

20

25

Олий таълим ташкилотлари,

Илмий-тадқиқот ташкилотлари


6.

Ишлаб чиқариш корхоналарида стажировка ва амалиёт ўташга жалб қилинадиган илмий-педагог ходимлар сони


нафар

40

50

60

70

Олий таълим ташкилотлари,

Илмий-тадқиқот ташкилотлари,

Ишлаб чиқариш корхоналари


7.

Таълим ташкилотларининг ўқув жараёнларига ишлаб чиқариш корхоналаридан жалб этиладиган малакали ва тажрибали мутахассислар сони


нафар

15

20

25

30

Олий таълим ташкилотлари,

Ишлаб чиқариш корхоналари


8.

Малака оширадиган ва қайта тайёрланадиган ишлаб чиқариш корхоналари ходимлари сони


нафар

1 000

1 200

1 400

1 500

Ишлаб чиқариш корхоналари,

"UNG training" МЧЖ


9.

Давлат бошқаруви академияси, Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби ҳамда Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институтида малака оширадиган ишлаб чиқариш корхоналари раҳбар кадрлари ва ходимлари сони


нафар

40

50

60

70

Ишлаб чиқариш корхоналари


         

II. ИЛМ-ФАННИ РИВОЖЛАНТИРИШ

          

10.

Етакчи хорижий олий ва илмий таълим муассасалари билан ҳамкорликда жорий этиладиган қўшма таълим дастурлари сони


бирлик

1

3

3

5

Олий таълим ташкилотлари


11.

Етакчи хорижий олий ва илмий таълим муассасалари билан ҳамкорликда жорий этиладиган илмий лойиҳалар сони


бирлик

3

5

7

10

Олий таълим ташкилотлари,

Илмий-тадқиқот ташкилотлари


12.

Таълим кластери иштирокчилари ҳамкорлигида илмий журналларда чоп этиладиган мақолалар сони


бирлик

40

50

60

70

Олий таълим ташкилотлари,

Илмий-тадқиқот ташкилотлари,

Ишлаб чиқариш корхоналари


13.

Таълим кластери иштирокчилари ҳамкорлигида нашр этиладиган илмий-ўқув адабиётлар сони


бирлик

5

8

10

12

Олий ва профессионал таълим ташкилотлари,

Илмий-тадқиқот ташкилотлари,

Ишлаб чиқариш корхоналари


14.

Таълим кластери иштирокчилари ҳамкорлигида ташкил этиладиган илмий конференциялар сони


бирлик

2

3

5

5

Олий ва профессионал таълим ташкилотлари,

Илмий-тадқиқот ташкилотлари,

Ишлаб чиқариш корхоналари


15.

Тижоратлаштириладиган илмий ва илмий-техник фаолият натижалари сони


бирлик

3

5

7

10

Илмий-тадқиқот ташкилотлари,

Олий таълим ташкилотлари,

Ишлаб чиқариш корхоналари


16.

Таълим кластери иштирокчилари ҳамкорлигида нефть ва газни чуқур қайта ишлаш орқали янги маҳсулотлар олиш бўйича ўтказиладиган илмий тажрибалар сони


бирлик

5

7

9

10

Илмий-тадқиқот ташкилотлари,

Олий таълим ташкилотлари,

Ишлаб чиқариш корхоналари


          

          

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 8 июль




















































Время: 0.2267
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск