ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Ёқилғи-энергетика комплекси /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.07.2022 й. 372-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

07.07.2022 й.

N 372




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР ВА ҚЎШИМЧА КИРИТИШ,

ШУНИНГДЕК, БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ

ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Ўзбекистон Республикасида электр энергетика тармоғини

янада ривожлантириш ва ислоҳ қилиш стратегияси тўғрисида"

2019 йил 27 мартдаги ПҚ-4249-сон ва "Гидроэнергетикани

янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар

тўғрисида" 2021 йил 10 декабрдаги ПҚ-44-сон қарорлари)


Ўзбекистон Республикасининг "Қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш тўғрисида"ги Қонуни ижросини таъминлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида электр энергетика тармоғини янада ривожлантириш ва ислоҳ қилиш стратегияси тўғрисида" 2019 йил 27 мартдаги ПҚ-4249-сон ҳамда "Гидроэнергетикани янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 10 декабрдаги ПҚ-44-сон қарорларига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси энергетика вазирининг биринчи ўринбосари А.И. Ахмедхаджаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 7 июлдаги

372-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартиришлар ва қўшимча


1. Вазирлар Маҳкамасининг рус тилида қабул қилинган "Ўзбекгидроэнерго" АЖ фаолиятини ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2017 йил 22 июндаги 407-сон қарорининг 5-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"5. Установить, что:

гидроэлектростанции АО "Узбекгидроэнерго" поставляют электрическую энергию в единую электроэнергетическую систему республики согласно генеральному договору, ежегодно заключаемому между АО "Узбекгидроэнерго" и АО "Национальные электрические сети Узбекистана";

средства от реализации электрической энергии, вырабатываемой на гидроэлектростанциях АО "Узбекгидроэнерго", за вычетом привлеченных кредитов, расходов на содержание действующих гидроэлектростанций и отчислений на содержание АО "Узбекгидроэнерго", аккумулируются на специальном счете АО "Узбекгидроэнерго" для целевого направления на реализацию инвестиционных проектов, предусмотренных постановлением Президента Республики Узбекистан от 10 декабря 2021 года N ПП-44 "О дополнительных мерах по дальнейшему развитию гидроэнергетики", Инвестиционной программой Республики Узбекистан, решениями Президента Республики Узбекистан и Правительства Республики Узбекистан, в порядке, установленном Указом Президента Республики Узбекистан от 18 мая 2017 года N УП-5044 "Об образовании акционерного общества "Узбекгидроэнерго".


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 апрелдаги 310-сон қарори билан тасдиқланган Электр энергияси учун тарифларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 1-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Мазкур Низом электр энергиясини харид қилиш тарифи танловлар асосида аниқланган ҳолларда ёхуд қонунчилик ҳужжатларида алоҳида тартиб белгиланган тақдирда, ишлаб чиқарувчи ташкилотларга нисбатан тадбиқ этилмайди";


б) 25-банднинг биринчи хатбошисидаги "ва "Ўзбекигидроэнерго" АЖ" сўзлари чиқариб ташлансин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги фаолиятига доир айрим қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш тўғрисида" 2021 йил 17 сентябрдаги 573-сон қарорига 6а-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг

бошқа сув хўжалиги бюджет ташкилотлари

РЎЙХАТИ

Т/р

Т/р

Ташкилотнинг номи


Бошқарув

ходимларининг

чекланган сони


1.

1.

Қарши магистрал каналидан фойдаланиш бошқармаси


20

2.

2.

Аму-Бухоро машина каналидан фойдаланиш бошқармаси


12

3.

2.1.

Электр тармоқлари бошқармаси


4

4.

2.2.

Аму-Бухоро машина канали Олот туман бошқармаси


6

5.

2.3.

Автотранспорт корхонаси


4

6.

2.4.

Аму-Бухоро машина канали Қизилтепа туман бошқармаси


6

7.

3.

Фарғона водийси каналларидан фойдаланиш бошқармаси


9

8.

3.1.

Катта Фарғона магистрал канали бошқармаси


8

9.

3.2.

Жанубий Фарғона магистрал канали бошқармаси


7

10.

3.3.

Катта Андижон магистрал канали бошқармаси


6

11.

4.

Жанубий Мирзачўл магистрал каналидан фойдаланиш бошқармаси


8

12.

5.

Зарафшон магистрал тизимидан фойдаланиш бошқармаси


10

13.

6.

Қирғоқларни ҳимоялаш дамбалари ва ўзанларни тартибга солиш иншоотлари бошқармаси


5

14.

7.

Амударё Чапқирғоқ ҳимоя дамбалар бошқармаси


5

15.

8.

Ўнг қирғоқ коллектори тизимидан фойдаланиш бошқармаси


5

16.

9.

Жиззах бош насос станцияси бошқармаси


9

17.

10.

Жиззах вилояти сув омборларидан фойдаланиш бошқармаси


5

18.

11.

Қашқадарё вилояти сув омборларидан фойдаланиш бошқармаси


9

19.

12.

Навоий вилояти сув омборлари ва йирик гидротехника иншоотларидан фойдаланиш бошқармаси


5

20.

13.

Наманган вилояти сув омборларидан фойдаланиш бошқармаси


9

21.

14.

Самарқанд вилояти сув омборларидан фойдаланиш бошқармаси


5

22.

15.

Сурхондарё вилояти сув омборларидан фойдаланиш бошқармаси


4

23.

16.

Тошкент вилояти сув омборларидан фойдаланиш бошқармаси


5

24.

17.

Фарғона вилояти сув омборларидан фойдаланиш бошқармаси


6

25.

18.

Чимқўрғон сув омборидан фойдаланиш бошқармаси


4

26.

19.

Туямўйин гидроузелидан фойдаланиш бошқармаси


10

27.

20.

Сув хўжалигида капитал қурилиш лойиҳаларини амалга ошириш агентлиги


20

28.

21.

Сув хўжалигида хорижий инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш маркази


20

29.

22.

Марказий диспетчерлик, коммуникация ва кадастр хизмати


9

30.

23.

Ахборот-таҳлил ва ресурс маркази


10



Жами:


245".

        





Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 7 июлдаги

372-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб эътироф этилаётган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Микрогидроэлектростанцияларни қуриш бўйича тажриба лойиҳаларини амалга ошириш ҳисобига республиканинг гидроэнергетикадан фойдаланиш салоҳиятини кенгайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 14 сентябрдаги 724-сон қарори.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Микрогидроэлектростанцияларни қуриш бўйича истиқболли лойиҳаларини амалга ошириш ҳисобига республиканинг гидроэнергетик имкониятларидан самарали фойдаланишни таъминлаш бўйича кейинги чора-тадбирлар тўғрисида" 2019 йил 12 августдаги 665-сон қарори.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 8 июль





















































Время: 0.0044
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск