ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўзбекистон Республикаси Президенти / Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги комиссия ва органлар /

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Пахтачилик кенгаши Регламенти (ЎзР Президентининг 07.07.2022 й. ПҚ-308-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 7 июлдаги

ПҚ-308-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президенти

ҳузуридаги Пахтачилик кенгаши

РЕГЛАМЕНТИ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Регламент Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида Пахтачилик кенгашининг (кейинги ўринларда - Кенгаш) фаолиятини ташкил этиш ҳамда юритиш тартибини белгилайди.


2. Кенгаш ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари ва мазкур Регламентга амал қилади.


3. Кенгашнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

ҳар йили ҳудудларда маҳаллий шароитларда яхши ҳосил бераётган навларни таҳлил қилиб, уларнинг супер элита ва элита уруғларини кўпайтириш бўйича илмий ташкилот ва уруғчилик корхонасини белгилаш;

ҳудудларнинг тупроққлим шароитларига мос энг мақбул навларни ҳудудларда кўпайтириш ва экиш бўйича кластерларга топшириқлар (кўрсатмалар, буюртмалар) бериш;

тупроқ унумдорлиги, унинг кимёвий ва биологик хусусиятларининг илмий таҳлили асосида ҳудудларда қўлланилиши мумкин бўлган кимёвий ва органик ўғитлар рўйхатини тасдиқлаш;

ғўза касалликлари ва ҳашаротларга қарши курашиш бўйича самарадор препаратларни қўллаш юзасидан кўрсатмалар ишлаб чиқиш ва татбиқ этиш;

кластерларга ҳудудлар тупроққлим шароитларига мос ғўза навларини экиш ва уруғларини кўпайтириш, тупроқ унумдорлигини ошириш, минерал ва органик ўғитлардан фойдаланиш ҳамда пахтачиликда сув ва ресурс тежамкор технологияларни жорий этиш бўйича кўрсатмалар бериш;

хусусий секторни жалб қилган ҳолда давлат-хусусий ҳамда хусусий уруғчилик кластерларини ташкил этиш ва бу орқали рақобат муҳитини яратиш.


4. Кенгаш Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги маслаҳат-кўмаклашувчи ҳамда кўрсатма берувчи органдир. Кенгаш Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан давлат бошқарув органлари ходимлари, қишлоқ хўжалиги соҳасидаги олимлар ва мутахассислар, шунингдек, пахта-тўқимачилик кластерлари раҳбар шахслари орасидан шакллантирилади.

Кенгаш раиси ва бошқа аъзолар унинг ишида ҳақ эвазига иштирок этади, маҳаллий ва хорижий малакали мутахассислар кенгаш фаолиятига жалб этилади.


5. Кенгашнинг пахта етиштиришда илм ва инновацияларга асосланган уруғчилик, нав танлаш, ерга ишлов бериш, ўғитлаш, суғориш ишларини йўлга қўйишга оид кўрсатмалари қишлоқ хўжалиги ташкилотлари учун мажбурий ҳисобланади.


6. Кенгаш ўз ваколатларини амалга ошириш вақтида давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар, нодавлат нотижорат ташкилотлар, шунингдек, оммавий ахборот воситалари билан белгиланган тартибда ўзаро ҳамкорлик қилади.



II. КЕНГАШ ИШИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


7. Кенгаш ишини ташкил этиш Вазирлар Маҳкамаси, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги ҳамда бошқа давлат бошқарув органлари раҳбар ва ишчи ходимларидан иборат Кенгашнинг бошқарув гуруҳи (кейинги ўринларда - Кенгашнинг бошқарув гуруҳи) томонидан амалга оширилади.


8. Кенгаш заруратга қараб, лекин бир ойда камида бир маротаба ўтказиладиган йиғилишлари Кенгаш ишининг ташкилий шаклидир.


9. Кенгаш йиғилишлари Кенгаш раиси ёки унинг топшириғига кўра бошқа аъзолар томонидан ўтказилади.


10. Кенгаш йиғилишлари аъзолар умумий сонининг учдан икки қисми иштирок этаётган бўлса, ваколатли ҳисобланади. Кенгаш аъзоларининг овози тенг келиб қолган ҳолларда Кенгаш раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.


11. Кенгаш йиғилишларини ўтказиш жойи Кенгашнинг бошқарув гуруҳи томонидан белгиланади.

Заруратга қараб, Кенгаш йиғилишлари видеоконференц-алоқа орқали ўтказилиши мумкин.


12. Кенгаш йиғилишининг кун тартиби лойиҳаси Кенгашнинг бошқарув гуруҳи томонидан шакллантирилади ва Кенгаш аъзоларини хабардор қилинади.

Кенгаш ўз йиғилишига бошқа шахсларни таклиф этишга ҳақли.


13. Кенгаш фаолиятини самарали ташкил этишни таъминлаш ва таҳлилий тадқиқотлар олиб бориш мақсадида тегишли соҳаларда катта назарий ва амалий тажрибага эга мутахассислар орасидан ҳудудий ишчи гуруҳлари ташкил этилади.



III. МАСАЛАЛАРНИ КЕНГАШГА КИРИТИШ,

ШУНИНГДЕК, УЛАРНИ ТАЙЁРЛАШ

ВА КЎРИБ ЧИҚИШ ТАРТИБИ


14. Кенгаш ўзига юклатилган вазифалар бўйича қарорлар чиқаришга ҳақли.

Кенгашнинг ваколат доирасида чиқарган қарорлари давлат органлари ва ташкилотлари учун мажбурий ҳисобланади.


15. Кенгашга кўриб чиқиш учун масалалар, Кенгашнинг бошқарув гуруҳи, Кенгаш аъзолари, давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан киритилиши мумкин.


16. Кенгаш қарори билан шакллантириладиган туманлардаги ишчи гуруҳлар (кейинги ўринларда - ҳудудий ишчи гуруҳлар) томонидан қуйидаги йўналишлар бўйича ишлар ташкил этилади:

ҳудудда экилган пахта навларини ҳудуднинг тупроққлим шароитларига мос мақбул тарзда танлаш, шунингдек агротехник тадбирларни тўғри амалга оширилишини таъминлаш;

пахта экилган майдонлардаги тупроқнинг унумдорлигини ошириш ва самарали ер тайёрлашни ташкил қилиш;

пахта экилган майдонларда органик ва минерал ўғитларнинг қўлланилишини яхшилаш;

пахта экилган майдонларда ғўза касалликлари ва зараркунандаларига қарши курашиш бўйича замонавий технологияларни жорий қилиш;

пахта экилган майдонларда замонавий биостимуляторларни қўллаш;

пахта етиштириш жараёнида самарали сув тежамкор технологияларни жорий қилиш.


17. Ҳудудий ишчи гуруҳлар мазкур Регламентнинг 16-бандида назарда тутилган йўналишлар бўйича таҳлиллар асосида кўрсатма лойиҳасини тайёрлаб, Кенгашнинг бошқарув гуруҳига киритади.


18. Кенгашнинг бошқарув гуруҳи беш кун муддатда Кенгашнинг кейинги йиғилишида қарор қабул қилиш бўйича кўрсатма лойиҳасини тайёрлайди.



IV. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


19. Кенгаш фаолиятини ахборот-таҳлилий жиҳатдан ва бошқача тарзда таъминлаш Кенгашнинг бошқарув гуруҳи томонидан амалга оширилади.


20. Ушбу Регламентга ўзгартириш ва қўшимча киритиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатларига ҳамда Кенгашнинг қарорига мувофиқ амалга оширилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 7 июль


















































Время: 0.0054
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск