ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Соғлиқни сақлаш / Соғлиқни сақлашни молиялаштириш, моддий-техник жиҳатдан таъминлаш /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 07.07.2022 й. ПҚ-310-сон "Қорақалпоғистон Республикасида 2022-2024 йилларда аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишни янада кучайтириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

07.07.2022 й.

N ПҚ-310



ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА

2022-2024 ЙИЛЛАРДА АҲОЛИ САЛОМАТЛИГИНИ

МУҲОФАЗА ҚИЛИШНИ ЯНАДА КУЧАЙТИРИШ

ТЎҒРИСИДА

         

          

2022 йил 18 март куни ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг соғлиқни сақлаш соҳаси вакиллари билан "Тиббиётдаги ислоҳотлар - инсон қадри учун" мавзусидаги очиқ мулоқоти доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикасида тиббий ёрдам кўрсатишни ташкил этишни такомиллаштириш, аҳоли орасида касалликларнинг олдини олиш ва барвақт аниқлаш, тиббий хизматларни аҳолига яқинлаштириш ва уларнинг сифатини ошириш, тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва кадрлар салоҳиятини янада ошириш мақсадида:


1. Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг:

Нукус шаҳрида жойлашган Болалар фтизиатрия санаторийси негизида ушбу санаторийда мавжуд 250 та ўрин фондини мақбуллаштириш ҳисобига Қорақалпоғистон Республикасида сурункали касаллиги ва ногиронлиги мавжуд бўлган болалар учун 120 ўринли Болалар тиббий реабилитация марказини ҳамда Хўжайли туманидаги Республика кўп тармоқли болалар санаторийси негизида 80 ўринли Болалар фтизиатрия санаторийсини ташкил этиш;

Академик В. Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказининг Нукус филиалини тугатиш ҳамда Нукус шаҳар тиббиёт бирлашмаси таркибида тугатилаётган филиалнинг бўшаётган ҳудуди, бино-иншоотлари негизида мавжуд ўринлар ва штат бирликларини сақлаган ҳолда 20 ўринли хирургия бўлимини ташкил этиш;

Қорақалпоғистон Республикаси кўп тармоқли тиббиёт марказининг хирургия бўлими негизида академик В. Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказининг Нукус филиалини ташкил этиш;

Нукус шаҳар тиббиёт бирлашмаси таркибида мавжуд ўринлар доирасида умидсиз оғир беморлар учун 20 ўринли паллиатив ёрдам кўрсатадиган бўлимни (хоспис) ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.


2. Қуйидагилар:

Қорақалпоғистон Республикасида 2022-2024 йилларда аҳолига кўрсатилаётган тиббий-санитария ёрдамининг сифат ва самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар дастури 1-иловага мувофиқ;

Қорақалпоғистон Республикаси давлат тиббиёт муассасаларини қўшимча жиҳозлаш дастури 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Б. Мусаев) Молия вазирлиги (Т. Ишметов) ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши (Қ. Сариев) билан биргаликда:

а) 2022 йил якунига қадар:

бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларидан узоқ масофада жойлашган маҳаллаларда маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан қўшимча 34 та маҳалла тиббиёт пунктларини ташкил этиш ва уларни зарур жиҳозлар билан таъминлаш;

тез тиббий ёрдам тизимида мавжуд автотранспорт воситалари паркини босқичма-босқич янгилаш режасига асосан тез тиббий ёрдам хизматини 63 та янги тез тиббий ёрдам махсус автотранспорт воситалари билан таъминлаш чораларини кўрсин;

б) 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб:

кўп тармоқли марказий поликлиника ва оилавий поликлиника филиаллари негизида маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 16 та оилавий шифокор пунктларини ташкил этиш ва фаолиятини йўлга қўйиш чораларини кўрсин;

болалар орасида кўп учраётган касалликларни эрта аниқлаш мақсадида 2-10 ёшли болалар орасида гельминтоз, 12-15 ёшли қизлар орасида камқонлик касаллиги бўйича скрининг дастурларини жорий этсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги марказий аппаратининг ташкилий тузилмасида ходимларнинг белгиланган умумий чекланган сони ҳамда Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида Оролбўйи минтақасида тиббий хизмат бўйича вазирнинг ўринбосари лавозими жорий этилсин ва унга қуйидаги вазифалар юклансин:

Оролбўйи минтақасида яшовчи аҳолининг генофондини тиклаш ва соғлиғини сақлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, уларни амалга ошириш бўйича зарур чора-тадбирлар, халқаро ва маҳаллий лойиҳалар ҳамда дастурларни шакллантиришга кўмаклашиш, уларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш;

Оролбўйи минтақасида тарқалган касалликлар, шу жумладан юрак қон-томир, стоматологик, ўткир ичак, ўпка, гематологик ва онкологик касалликларни профилактика қилиш ва камайтириш чораларини кўриш;

соғлиқни сақлаш минтақавий тизимини такомиллаштириш, аҳолининг, айниқса болалар ва аёлларнинг соғломлик даражасини ошириш, санитария-эпидемиологик вазиятни яхшилаш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш, кундалик ҳаётга оилавий саломатлик маданиятини жорий этишга кўмаклашиш;

болалар, туғиш ёшидаги, ҳомиладор ва бола эмизувчи аёлларни профилактик махсус препаратлар билан бепул таъминлаш борасидаги ишларнинг самарали ташкил этилишига кўмаклашиш;

ҳудуд аҳолиси, шу жумладан туғма юрак нуқсони билан туғилган болаларга юқори технологияга асосланган малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатишни таъминлаш;

олис ҳудудларда тиббий ёрдам сифатини яхшилаш, шароити оғир маҳаллаларда соғлиқни сақлаш йўналишида мавжуд муаммоларни ҳал этиш чораларини кўриш.

Белгилансинки, Оролбўйи минтақасида тиббий хизмат бўйича вазирнинг ўринбосари ўз фаолиятини устувор тарзда Оролбўйи минтақасида ташкил этади ҳамда соҳага оид муаммоларни шаҳар ва туманларнинг ўзига хос хусусиятидан келиб чиққан ҳолда жойида ҳал этиб бориш учун тегишли чоралар кўрилишини таъминлайди.


5. Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Б. Мусаев) Молия вазирлиги (Т. Ишметов), Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н. Хусанов) билан биргаликда 2022 йил 1 сентябрга қадар Қорақалпоғистон Республикасининг аҳолиси кам бўлган ва тарқоқ жойлашган Мўйноқ, Бўзатов, Қораўзак, Тахтакўпир, Шуманай, Қонликўл туманлари кўп тармоқли марказий поликлиникаларининг айрим тор соҳа мутахассислари (кардиолог, онколог, уролог, отоларинголог, болалар отоларингологи, невролог, болалар неврологи) лавозимларининг штат меъёрларини бириктирилган аҳоли сонидан қатъи назар бир штат бирлигидан кам бўлмаган миқдорда белгиласин.


6. Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Б. Мусаев), Молия вазирлиги (Т. Ишметов) ва Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси (Ф. Шарипов) 2023 йил 1 январдан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизими муассасаларини Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси орқали молиялаштиришни йўлга қўйсин.

Бунда, соғлиқни сақлаш тизими муассасаларини молиялаштириш учун ажратиладиган бюджет маблағлари Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети даражасида режалаштирилиши назарда тутилсин.


7. Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти ва Тошкент шаҳрида гемодиализ хизматларини кўрсатиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва "Nephrocare Health Services Pvt. Ltd - Nephroplus" (Ҳиндистон) компанияси ўртасида тузилган давлат-хусусий шериклик (кейинги ўринларда - ДХШ) тўғрисидаги битим доирасида аҳолига кўрсатиладиган гемодиализ хизматларининг нархи миллий валютанинг хорижий валютага нисбатан айирбошлаш курси тебранишларига асосланган механизм бўйича ДХШ битимига мувофиқ йиллик индексация қилиниши белгилаб қўйилсин.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Б. Мусаев) Молия вазирлиги (Т. Ишметов) ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши (Қ. Сариев) билан биргаликда хусусий шерик ("Nephrocare Health Services Central Asia" МЧЖ) томонидан гемодиализ хизматлари кўрсатиш бошлагандан сўнг бир ой муддатда, ҳудудий шифохоналарнинг гемодиализ бўлинмаларини мақбуллаштиришдан бўшаган маблағларни ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг марказлаштирилган харажатлар сметасида Нефрология ва гемодиализ ёрдами кўрсатиш самарадорлигини ошириш дастури учун ажратилган маблағларнинг тегишли қисмини Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ҳар бир ҳудуд учун алоҳида очилган шахсий ғазна ҳисобварақларига кўчириш чораларини кўрсин.

Бунда, хусусий шерик томонидан кўрсатилган гемодиализ хизматлари учун тўловлар 2022 йилда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, 2023 йилдан бошлаб Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси томонидан амалга оширилади.


8. 2022 йил 1 июлдан бошлаб лепрозорийларда ишлайдиган барча ходимларнинг лавозим маошига соғлиқ учун ўта хавфли шароитлар муносабати билан 50 фоиз миқдорида устама белгилансин.


9. Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Б. Мусаев) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши (Қ. Сариев) билан биргаликда:

а) тиббиёт олий таълим муассасаларининг 2021-2022 йиллардаги битирувчиларини ишга қабул қилиш орқали мавжуд вакант оилавий шифокор штатларини тўлдирсин;

б) камида 3 йиллик иш стажига эга бўлган оилавий шифокорларни бирламчи бўғинда тор соҳа мутахассиси сифатида фаолият юритиши учун маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказларининг Қорақалпоғистон Республикасидаги филиаллари, Қорақалпоғистон тиббиёт институти ҳамда унинг клиникасида қайта тайёрлаш курсларида ўқитсин;

в) тиббиёт олий таълим муассасалари битирувчилари ҳамда тиббиёт муассасалари мутахассисларини тез тиббий ва шошилинч ёрдам хизматида фаолият юритиши учун Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Тез тиббий ёрдамни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ҳамда Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази ва унинг филиалларида қайта тайёрлаш курсларида ўқитсин;

г) 2022-2024 йилларда Иқтидорли ва малакали тиббиёт мутахассисларини қўллаб-қувватлаш ҳамда тиббиёт муассасаларига жалб қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан:

Қорақалпоғистон Республикасининг республика даражасидаги шифохоналари учун камида 55 нафар мутахассисларни республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари, Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази ва тиббиёт олий таълим муассасаларида қайта тайёрлаш курсларида ўқитсин;

камида 75 нафар тиббиёт ходимларини нуфузли хорижий тиббиёт муассасалари ва марказларига малака ошириш ва стажировка ўташ учун юборсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига 3-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


11. Соғлиқни сақлаш вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


12. Мазкур қарор ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб соғлиқни сақлаш вазири Б.А. Мусаев ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси Қ.Р. Сариев белгилансин.


13. Қарор ижросини назорат қилиш, ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Л.Н. Туйчиев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                         Ш. Мирзиёев

        

       




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 7 июлдаги

ПҚ-310-сон қарорига

1-ИЛОВА



Қорақалпоғистон Республикасида 2022-2024 йилларда

аҳолига кўрсатилаётган тиббий-санитария ёрдамининг

сифат ва самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ДАСТУРИ

        

           

Т/р


Чора-тадбирлар номи

          

Амалга ошириш шакли


Бажариш

муддати

      

Молиялаштир

иш манбалари

       

Ижро учун масъуллар

     

          

I. БИРЛАМЧИ ТИББИЙ-САНИТАРИЯ ЁРДАМИ

ҚУЛАЙЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ, КАСАЛЛИКЛАРНИ ЭРТА

АНИҚЛАШ ВА ПРОФИЛАКТИКА ЧОРАЛАРИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

           

1.

Бирламчи тиббий-санитария ёрдамини аҳолига яқинлаштириш.


Қуйидагиларни ташкил этиш ва фаолиятини йўлга қўйиш:



Маҳаллий бюджет маблағлари


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши (Сариев), Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Курбанов), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Иноятов)


а) бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларидан йироқда жойлашган маҳаллаларда 34 та маҳалла тиббиёт пунктларини:

Беруний туманида - 2 та;

Бўзатов туманида - 2 та;

Қонликўл туманида - 8 та;

Кегейли туманида - 1 та;

Қўнғирот туманида - 1 та;

Тахиатош туманида - 2 та;

Тўрткўл туманида - 4 та;

Хўжайли туманида - 6 та;

Шуманай туманида - 4 та;

Нукус шаҳрида - 4 та;


2022 йил

декабрь

б) Кўп тармоқли ва оилавий поликлиника филиаллари негизида 16 та оилавий шифокор пунктларини:

Беруний туманида - 2 та;

Қонликўл туманида - 2 та;

Қўнғирот туманида - 2 та;

Тахтакўпир туманида - 1 та;

Хўжайли туманида - 1 та;

Шуманай туманида - 2 та;

Мўйноқ туманида - 1 та;

Чимбой туманида - 1 та;

Нукус туманида - 1 та;

Элликқалъа туманида - 2 та;

Бўзатов туманида - 1 та.


2022 йил

сентябрдан

бошлаб

режа-график

асосида


2.

Аҳолининг профилактик тиббий кўриклари, скрининг дастурларини амалиётга жорий этиш.


655 минг нафар 18 ёшгача бўлган болаларни чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан;

370 минг нафар 18 ёшдан 40 ёшгача бўлган шахсларни оила шифокори томонидан профилактик кўрикдан;

15 минг нафар никоҳланувчи шахсларнинг тиббий кўрикдан ўтказилишини таъминлаш.


2022 йил

июлдан

бошлаб


Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида


Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Курбанов), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Иноятов)


3.

Юрак-қон томир ва 2 турдаги қандли диабет касаллигини эрта аниқлаш.


548 минг нафар 40 ёшдан ошган аҳолини юқумли бўлмаган касалликлар хавф омилларини аниқлаш бўйича скрининг дастурлари билан қамраб олиш.


2022 йил

якунига

қадар

режа-график

асосида


Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида


Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Курбанов), Соғлиқни сақлаш вазирлиги(Иноятов)


4.

Хавфли ўсма касалликларини эрта босқичларда аниқлаш.


233 минг нафар 35-55 ёшдаги аёлларни бачадон бўйни саратони касаллиги;

179 минг нафар 45-65 ёшдаги аёлларни кўкрак бези саратони касаллигини аниқлаш бўйича скрининг текширувлардан ўтказиш.


2022-2023

йиллар

режа-график

асосида


Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида


Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Курбанов), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Баситханова)


5.

Юқумли бўлмаган касалликлар профилактикасини амалга ошириш.

58 минг нафар 6-23 ойлик болаларни микронутриент кукунлари;

481 минг нафар 3-15 ёшли болаларни йод препаратлари;

89 минг нафар ўсмир қизларни темир препаратлари;

40 минг нафар ҳомиладорларни витамин комплекслари;

3 минг 700 нафар беморни "метформин" ва "эналаприл" препаратлари билан бепул таъминлаш.


2022 йил

якунига

қадар режа-график

асосида

Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида


Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Курбанов), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Баситханова)


6.

Болалар орасида кўп учраётган касалликларни эрта аниқлаш.


345 минг нафар 2-10 ёшли болалар орасида гельминтоз;

151 минг нафар 7-10 ёшли болалар орасида миопия;

139 минг нафар 12-15 ёшли ўсмир қизлар орасида камқонлик касаллигини аниқлаш бўйича скрининг дастурларини амалга ошириш.


2022 йил

сентябрдан

бошлаб

режа-график

асосида

Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида


Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Курбанов), Қорақалпоғистон тиббиёт институти (Атаниязова), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Баситханова)

7.

143 та бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида 940 та кундузги стационар ўринларини ташкил қилиш.


Амалий чора-тадбирлар


2022 йил

якунига

қадар

Маҳаллий бюджетдан ажратилган маблағлар доирасида


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши (Сариев), Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Курбанов)


8.

Аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш ва жисмоний фаолликни ошириш чоралари самарадорлигини таъминлаш.


1. Барча туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникаларида "Тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзи" хоналарини ташкил этиш, жиҳозланиш жадвалига мувофиқ уларни тегишли жиҳоз ва асбоб ускуналар билан таъминлаш.


2. "Тиббиёт бригадаси" томонидан хонадонларда касалликларнинг хавф омилларидан келиб чиқиб, тегишли маслаҳат ва тавсиялар бериш мақсадида уларни инновацион тарғибот материаллари билан таъминлаш.


3. Маҳаллаларда "Саломатлик мактаби" фаолиятини таъминлаш, аёллар орасида "Фаол аёл" клубларини ташкил этиш орқали эрталабки бадантарбия ва кечки сайрлар ўтказилишини таъминлаш.


2022 йил

якунига

қадар

Маҳаллий бюджетдан ажратилган маблағлар доирасида


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши (Сариев), Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Курбанов), Қорақалпоғистон тиббиёт институти (Атаниязова), Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси (Махкамова), Спортни ривожлантириш вазирлиги (Икрамов)


          

II. АҲОЛИГА ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН ТИББИЙ

ЁРДАМ КЎЛАМИНИ КЕНГАЙТИРИШ, УНИНГ СИФАТ

ВА САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ

          

9.

Қорақалпоғистон Республикасида сурункали касаллиги ва ногиронлиги мавжуд болалар учун 120 ўринли болалар тиббий реабилитация маркази фаолиятини йўлга қўйиш.


Амалий чора-тадбирлар

2022 йил

якунига

қадар

Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида


Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Курбанов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши (Сариев), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Баситханова)


10.

Юқори технологик тиббий хизмат кўрсатишга муҳтож беморларга жарроҳлик амалиётини ўтказиш бўйича республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари билан шартномалар тузиш ва ушбу марказларнинг филиалларида жарроҳлик амалиётини амалга ошириш.

Имтиёзли тоифага кирувчи беморларга сунъий бўғим (эндопротез) ўрнатиш жарроҳлик амалиётини амалга оширишни йўлга қўйиш.


Амалий чора-тадбирлар


2022 йил

якунига

қадар

Давлат тиббий суғурта жамғармасига ажратилган маблағлар доирасида


Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Курбанов), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Сабиров), Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси (Шарипов)


11.

Республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари филиалларида юқори технологияли амалиётлар, даволаш ва диагностика усулларини татбиқ қилиш.


1. Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт марказининг Нукус филиалида эндопротезлаш, артроскопия усулларини татбиқ этиш (2022 йилда - 50 та, 2023 йилда - 100 та, 2022-2024 йилларда - 300 та амалиёт);

Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази Нукус филиалида юқори технологияли каминвазив жарроҳлик амалиётини татбиқ этиш (2022 йилда - 80 та, 2023 йилда - 150 та, 2022-2024 йилларда - 400 та амалиёт);

Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази Нукус филиалида струма-магна, қалқонсимон без олди ўсмалари ҳамда қандли диабетнинг йирингли асоратлари, диабетик тўпиқ синдроми бўйича юқори технологик жарроҳлик амалиётлари ўтказиш (2022 йилда - 50 та, 2023 йилда - 80 та, 2022-2024 йилларда - 250 та амалиёт);

Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт маркази Нукус филиалида витректомия, циклофотокоагуляция ва тўр парданинг лазер коагуляцияси усулларини татбиқ этиш (2022 йилдан бошлаб ҳар йили 150 та амалиёт);

Республика ихтисослаштирилган онкология ва тиббий радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Нукус филиалида юқори технологияли каминвазив жарроҳлик амалиётини татбиқ этиш (2022 йилда - 100 та, 2023-2024 йилларда - 200 та амалиёт амалиёт);

Республика ихтисослаштирилган дерматология ва венерология илмий-амалий тиббиёт маркази Нукус филиалида касалликларни замонавий ташхислаш ва даволаш усулини татбиқ этиш (2022 йилдан бошлаб ҳар йили 400 нафар бемор);

Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Нукус филиалида юқори технологияли жарроҳлик ва рентген эндоваскуляр амалиётларини йўлга қўйиш (2022 йилда - 300 та, 2023-2024 йилларда 700 та амалиёт);

Республика ихтисослаштирилган урология илмий-амалий тиббиёт маркази Нукус филиалида юқори технологияли каминвазив жарроҳлик амалиётини татбиқ этиш (2022 йилда - 50 та, 2023-2024 йилларда - 150 та амалиёт).


2022-2024

йиллар

2022 йил

1 август

Давлат тиббий суғурта жамғармасига ажратилган маблағлар доирасида


Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Курбанов), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Сабиров)


2. Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари, уларнинг Қорақалпоғистон Республикасидаги филиаллари ва Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда туман (шаҳар) даражасидаги тиббиёт муассасалари ўртасида телемедицина, онлайн-маслаҳат ва амалий ёрдам бериш бўйича режа асосида тизимли ишларни йўлга қўйиш.


12.

Буйрак тош касаллигини эрта аниқлаш мақсадида болалар скрининг дастури доирасида 18 ёшдан 25 ёшгача бўлган аҳолини 3 йилда бир маротаба буйрак ультратовуш текширувидан ўтказиш.


Амалий чора-тадбирлар

2022-2024

йиллар

режа-график

асосида

Маҳаллий бюджетдан ажратилган маблағлар доирасида


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши (Сариев), Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Курбанов)


        

III. ТИББИЁТ МУАССАСАЛАРИНИНГ МОДДИЙ-ТЕХНИКА

БАЗАСИНИ  МУСТАҲКАМЛАШ,  БЕМОРЛАР  ВА  ТИББИЁТ

ХОДИМЛАРИ УЧУН ҚЎШИМЧА ҚУЛАЙЛИКЛАР ЯРАТИШ

        

13.

Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларидан йироқда жойлашган маҳаллаларда 34 та маҳалла тиббиёт пунктларини ташкил этиш учун махсус контейнерларни ўрнатиш, улар учун инфратузилма яратиш (электр, сув, оқава сув тизими, атрофни ободонлаштириш ва бошқалар), зарур жиҳозлар билан таъминлаш орқали фаолиятини йўлга қўйиш.


Амалий чора-тадбирлар

2022 йил

якунига

қадар

режа-график

асосида

Маҳаллий бюджет маблағлари

(2,2 млрд сўм)


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши (Сариев), Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Курбанов)


14.

16 та янги оилавий шифокор пунктлари фаолиятини йўлга қўйиш учун тегишли биноларни ажратиш, таъмирлаш ишларини ўтказиш, уларни тиббий асбоб-ускуналар билан таъминлаш.


Амалий чора-тадбирлар

2022-2023

йиллар

режа-график

асосида

Маҳаллий бюджет маблағлари

(8,1 млрд сўм)


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши (Сариев), Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Курбанов)


15.

175 ўринли Республика ихтисослаштирилган онкология ва тиббий радиология илмий амалий тиббиёт маркази Қорақалпоғистон филиали биносини янгидан қуриш лойиҳасини Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурига киритиш.


Амалий чора-тадбирлар

2023-2024

йиллар

Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури маблағлари


Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Сабиров), Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (Бобоев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши (Сариев), Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Курбанов)


16.

Соғлиқни сақлаш соҳасини рақамлаштириш ва ахборот тизимлари ягона комплексини жорий этиш, аҳолига хизматлар кўрсатиш сифатини ошириш, ушбу йўналишда қабул қилинган рақамли трансформация дастурларини самарали амалга ошириш мақсадида тиббиёт муассасаларини локал тармоқ билан таъминлаш.


Амалий чора-тадбирлар

2022 йил

якунига

қадар

режа-график

асосида

Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши (Сариев), Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Курбанов), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Фазилкаримов), Молия вазирлиги (Абруев)


17.

Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий перинатал марказининг 3 та блоки (туғуруқ бўлимлари, ҳомиладорлар патологияси, чақалоқлар патологияси, чақалоқлар реанимация бўлимлари) ва хўжалик биноларида таъмирлаш ишларини амалга ошириш лойиҳасини 2023 йилги Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурига киритиш.


Амалий чора-тадбирлар

2022 йил

якунига

қадар

Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури маблағлари


Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Сабиров), Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (Бобоев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши (Сариев), Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Курбанов)


18.

Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий перинатал марказининг моддий-техника базасини янгилаш (бунда, марказни 36 турдаги 261 дона асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш).


Амалий чора-тадбирлар

2022-2024

йиллар

Осиё тараққиёт банки лойиҳаси доирасида

(1,1 млн АҚШ доллари)


Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Вафаев), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Баситханова), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши (Сариев), Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Курбанов)


19.

Республика Шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қорақалпоғистон филиали шароитларини яхшилаш, беморларга қулайликлар яратиш мақсадида филиалнинг 5 қаватли, 3 қаватли ва 2 қаватли биноларини капитал таъмирлаш.


Амалий чора-тадбирлар

2022-2024

йиллар

Маҳаллий бюджет маблағлари


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши (Сариев), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Курбанов)


20.

Қорақалпоғистон Республикаси кўп тармоқли тиббиёт марказининг хирургия бўлимида буйрак кўчириб ўтказиш (буйрак трансплантацияси) жарроҳлик амалиётини ўтказишни йўлга қўйиш ва марказни зарур бўлган тиббиёт ускуналари билан таъминлаш.


Амалий чора-тадбирлар

2022-2023

йиллар

Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши (Сариев), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Курбанов), Академик В.Вахидов номидаги республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази (Исмаилов)


21.

Давлат тиббий суғуртаси тизими механизмларини 2023 йил 1 январдан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Самарқанд, Навоий, Сурхондарё ва Фарғона вилоятларида жорий этиш.


1. Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Самарқанд, Навоий, Сурхондарё ва Фарғона вилоятларида Давлат тиббий суғуртаси жамғармасининг ҳудудий бўлинмаларини ташкил этиш, уларни компьютер, мебель ва бошқа зарур жиҳозлар билан таъминлаш.


2022 йил

1 сентябрь


Давлат тиббий суғурта жамғармасига ажратилган маблағлар доирасида


Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси (Шарипов), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Иноятов), Молия вазирлиги (Абруев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳри, Самарқанд, Навоий, Сурхондарё, Фарғона вилоятлари ҳокимликлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Иноятов), Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси (Шарипов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши (Сариев), Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Курбанов)


2. Давлат тиббий суғуртаси жамғармасининг Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлинмасини Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қорақалпоғистон филиалининг икки қаватли биносига жойлаштириш.

2022 йил

1 ноябрь

          

IV. КАДРЛАР ТАЪМИНОТИНИ ЯХШИЛАШ,

ТИББИЁТ ХОДИМЛАРИНИНГ САЛОҲИЯТИНИ ОШИРИШ,

ТИББИЁТ СОҲАСИДА ИЛМ-ФАННИ РИВОЖЛАНТИРИШ

         

22.

Ҳудудий тиббиёт муассасаларининг камида 75 нафар мутахассисини етакчи чет эл клиника ва марказларида малака ошириш ва стажировка ўташ учун юбориш.


Амалий чора-тадбирлар

2022-2024

йиллар

Иқтидорли ва малакали тиббиёт мутахассисларини қўллаб-қувватлаш ҳамда тиббиёт муассасаларига жалб қилиш жамғармаси маблағлари


Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Иноятов), Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Курбанов), Қорақалпоғистон тиббиёт институти (Атаниязова)


23.

Қорақалпоғистон Республикасида эҳтиёж юқори бўлган тез тиббий ёрдам ҳамда тор мутахассисликлар бўйича мақсадли бирламчи ихтисослаштириш (интернатура) ҳамда қўшимча ихтисослаштириш орқали тиббиёт кадрларини тайёрлаш.


Амалий чора-тадбирлар

2022-2024

йиллар

Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида


Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Курбанов), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Иноятов)


24.

Қорақалпоғистон Республикасининг республика даражасидаги дипломдан кейинги тиббий таълим тизимини шакллантириш, педагог кадрларни тайёрлаш, Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида режали малака ошириш ва қайта тайёрлаш ўқув жараёнини амалга ошириш.


Амалий чора-тадбирлар

2022-2024

йиллар

-

Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Курбанов), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Иноятов), Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази (Акилов)


25.

Барча туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари раҳбарлари, 143 та амбулатор-поликлиника муассасалари мудирлари, 758 та тиббиёт бригадалари аъзолари учун соғлом турмуш тарзи асослари ва юқумли бўлмаган касалликлар профилактикаси бўйича махсус семинарлар ташкил этиш ва ўтказиш.


Режа-жадвал

2022 йил

якунига

қадар

-

Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Курбанов), Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш маркази (Алиханова)


26.

Соғлиқни сақлаш тизими раҳбар ходимларини менежмент, тиббий хизматлар сифатини ошириш, муассасалар фаолиятини ташкиллаштириш ва таҳлил этиш масалалари бўйича махсус курсларда ўқитиш.


Режа-жадвал

2022 йил

якунига

қадар

-

Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Курбанов), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Иноятов)

27.

Қорақалпоғистон тиббиёт институтида тор соҳа мутахассисларининг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш комплекс дастурини ишлаб чиқиш.


Амалий чора-тадбирлар


2022 йил

якунига

қадар


-

Қорақалпоғистон тиббиёт институти (Атаниязова), Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази (Акилов), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Иноятов)


Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари шифокорларининг экологик тиббиёт бўйича билимларини ошириш.


Режа-жадвал

2022-2023

йиллар


28.

Қорақалпоғистон тиббиёт институти профессор-ўқитувчилари ва ходимлари томонидан ҳудуд аҳолисининг саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом турмуш тарзини юритиш бўйича бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларига (оилавий шифокор пункти, оилавий поликлиника, кўп тармоқли марказий поликлиника) жойига чиққан ҳолда кўмаклашиш.


Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида ва аҳоли орасида қуйидаги тадбирларни амалга оширишда Қорақалпоғистон тиббиёт институти профессор-ўқитувчилари ва ходимларининг иштирокини ва амалий кўмагини таъминлаш:

аҳолининг саломатлик ҳолатини, касалликларни келтириб чиқарувчи хавф омилларининг тарқалганлик даражасини ўрганган ҳолда аҳолини хавф гуруҳларига таснифлаш;

қишлоқ ва маҳаллаларда "Саломатлик мактаби" фаолиятини йўлга қўйиш, нафақадаги ўқитувчи ва тиббиёт ходимлари, зиёлилар ҳамда ёшлардан иборат волонтёрлик гуруҳларини тузиш;

қишлоқ ва маҳаллаларда ҳомиладор аёллар соғлиғи ҳамда 5 ёшгача болаларнинг ўсиши ва ривожланиши юзасидан илмий изланишлар олиб бориш;

аҳоли орасида тўғри овқатланиш асослари, касалликлар профилактикаси, жисмоний фаоллик, шахсий ва жамоат гигиенаси, алкоголь ва тамаки каби зарарли одатлардан воз кечиш бўйича тарғибот ишларини олиб бориш.


2022-2024

йиллар

режа-график

асосида

-

Қорақалпоғистон тиббиёт институти (Атаниязова), Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Курбанов)


          

V. АҲОЛИНИНГ ХАБАРДОРЛИГИНИ ОШИРИШ

ВА ТАДБИРЛАРНИ ОММАВИЙ АХБОРОТ

ВОСИТАЛАРИДА ЁРИТИБ БОРИШ

           

29.

Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги қошида мунтазам фаолият юритувчи "call-марказ" фаолиятини йўлга қўйиш.

Ушбу марказда фуқаролар ва тиббиёт ходимларидан мурожаатларни қабул қилиш, ушбу мурожаатлардан соғлиқни сақлаш тизимидаги ислоҳотларни амалга оширишда фойдаланишни йўлга қўйиш.


Амалий чора-тадбирлар

2022 йил

1 август

-

Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Курбанов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши (Сариев)


30.

Тизимда амалга оширилаётган ишларни оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда кенг ёритиб бориш, телевидение орқали соғлом турмуш тарзи асослари бўйича роликларни намойиш этиш.

Бунда, туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаларининг "Саломатлик сабоқлари" телеграм-боти, маҳаллаларда "Маҳаллада дув-дув гап" каналларини ташкил этиш орқали аҳолига соғлом турмуш тарзи асослари тўғрисида маълумотларни бериб бориш назарда тутилади.


Амалий чора-тадбирлар

2022-2024

йиллар

-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши (Сариев), Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Курбанов), Қорақалпоғистон тиббиёт институти (Атаниязова)


        

         




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 7 июлдаги

ПҚ-310-сон қарорига

2-ИЛОВА



Қорақалпоғистон Республикаси давлат

тиббиёт муассасаларини қўшимча

жиҳозлаш дастури

         

АҚШ доллари

Т/р

      

Тиббий жиҳоз номи

       

Қорақалпоғистон Республикаси

        

Жами


Битта

ускуна

нархи


Жами

нархи


Аму-

дарё

ту-

ма-

ни


Бе-

ру-

ний

ту-

ма-

ни

    

Бў-

за-

тов

ту-

ма-

ни


Ке-

гей-

ли

ту-

ма-

ни


Қон-

ли-

кўл

ту-

ман


Қо-

раў-

зак

ту-

ма-

ни


Қўн-

ғи-

рот

ту-

ма-

ни

    

Мўй-

ноқ

ту-

ма-

ни


Ну-

кус

ту-

ма-

ни


Ну-

кус

шаҳ-

ри


Тахи-

атош

ту-

ма-

ни

    

Тах-

такў-

пир

ту-

ма-

ни


Тўрт-

кўл

ту-

ма-

ни


Хў-

жай-

ли

ту-

ма-

ни


Чим-

бой

ту-

ма-

ни


Шу-

ма-

най

ту-

ма-

ни


Эл-

лик-

қалъа

ту-

ма-

ни

     


Жами


176

187

75

176

104

59

174

58

70

230

32

56

194

72

146

79

133

2021


11 287 300

1.

Гематологик анализатор


1






1

2








4

15 000

60 000

2.

Коагулометр




1







1








2

10 000

20 000

3.

Автоклав 100 л. (плазмали стерилизатор)


1

2

2

4



2


1

4

1

2

1

1

1

2


24

6 000

144 000

4.

Сийдик анализатори

(10 параметр)


1

1






2








4

3 250

13 000

5.

Беморни ҳаво орқали иситиш ускунаси







1








1

5 000

5 000

6.

Плазмаферез ускунаси










1








1

12 000

12 000

7.

Инфузион эритмани иситиш ускунаси







3








3

2 000

6 000

8.

Катталар учун сунъий нафас бериш ускунаси


3

2


2






2

1






2

12

20 000

240 000

9.

Чақалоқлар учун сунъий нафас бериш ускунаси


2

2

2

1


1






1

1

1

1


12

20 000

240 000

10.

Лазер муолажаси ускунаси









1








1

2 500

2 500

11.

Магнит муолажаси ускунаси









1








1

7 500

7 500

12.

УТТ ускунаси




2


2


2


2

7

1

1

2

1

2

1

1

24

28 350

680 400

13.

Ультратовуш ингаляция ускунаси








4








4

1 000

4 000

14.

Фиброскан ускунаси










1








1

95 000

95 000

15.

Аудиометр ускунаси



1













1


2

7 000

14 000

16.

Бинокуляр микроскоп


2

2

2






3





2

1


12

2 500

30 000

17.

Биопсик жамлама экзицензион биопсия учун ускуна




1








1

1 500

1 500

18.

Биохимик анализатор


1

1

1






1

1




2



7

35 000

245 000

19.

Биохимик яримавтоматик анализатор







2








2

15 000

30 000

20.

Катта акушер-гинекологик жамлама








1







1

7 500

7 500

21.

Вакуум аспиратори (сўрғич)


4

4

4

2



4

2

7




1

4


4

36

2 500

90 000

22.

Видеогастроколоноскоп



1

1





1






1



4

50 000

200 000

23.

Видеодуоденофиброскоп






1






1


1



3

25 000

75 000

24.

Видеоэндоскоп (бронхоскоп)


1

















1

30 000

30 000

25.

Гемодиализ аппарати










2








2

16 000

32 000

26.

Гинекологик жиҳоз




2







3




2




7

4 500

31 500

27.

Дефибриллятор



2

2

2



1


2

4

1


1

1

3

1


20

5 350

107 000

28.

Дуоденофиброскоп















1




1

22 000

22 000

29.

Иммунофермент анализатори








3








3

15 000

45 000

30.

Инкубатор (кувез) чақалоқлар учун


2

6

4

4

1


3


1

9

1


2


4


4

41

10 785

442 185

31.

Инфузион насос










1









1

2 000

2 000

32.

Кардиомонитор чақалоқлар учун








8








8

5 500

44 000

33.

Кардиотохограф (фетал монитор)


1

1

1

2


2


1

12





2



22

3 000

66 000

34.

Гистероскоп











1








1

25 000

25 000

35.

Кислород концентратори


3


3






14

1







21

2 500

52 500

36.

Лаборатория центрифугаси









2

1







3

3 000

9 000

37.

Операцион чироқ (лампа)


1

4

2

4

1


3


2



2

3


3



25

9 200

230 000

38.

Фототерапия учун чироқ


2

2

2














6

5 000

30 000

39.

Микротом морфологик тадқиқотлар учун






1








1

5 000

5 000

40.

Кўп функцияли электрохирургия тизими






1








1

30 000

30 000

41.

Бемор учун монитор


3


3



5



8

1




7


2

29

4 259

123 511

42.

Мобил рентген аппарати







1






1


1



3

17 500

52 500

43.

Компьютер томографии







1



1



1


1



4

262 500

1 050 000

44.

Жиҳозлар тўплами (хирургик, ЛОР, травматологик)


4

6

6

6

9


7


3

6

1

1

26

3

6

8

3

95

11 863

1 126 985

45.

Наркоз-нафас бериш аппарати


1

3

2

3



2


2

2

1




1

1

2

20

19 600

392 000

46.

Неотерм (реанимацион стол интенсив чақалоқлар муолажаси учун)


2

1

2

2


2


2




5

1

2



19

9 000

171 000

47.

Жарроҳлик столи


1

6

3

6



2


2

4

1




3



28

14 000

392 000

48.

Очиқ турдаги чақалоқлар учун реанимацион тизим


3


3



3








3



12

7 000

84 000

49.

Буғли стерилизатор











4








4

9 000

36 000

50.

Рентген аппарат















1




1

60 000

60 000

51.

Плазмали стерилизатор










1








1

52 000

52 000

52.

Чақалоқлар учун кўчма сунъий нафас бериш жиҳози


1


1



1








1



4

5 000

20 000

53.

Портатив аспиратор










21








21

1 000

21 000

54.

Портатив ультратовуш сканери


1


1



1








1



4

24 000

96 000

55.

Бемор консоль монитори


6

6

6

3


3


4





1


2


31

5 500

170 500

56.

Стоматология ускунаси


1

3

3

3

1


1




1


9

2

2



26

15 000

390 000

57.

ЛОР комбайн



1

1

1

1


1






1

1


1


8

40 000

320 000

58.

Ректороманоскоп




1















1

10 000

10 000

59.

Рентген "С" дугали








1



1



1


1



4

58 750

235 000

60.

Ҳаво рециркулятори










10








10

200

2 000

61.

Сув тайёрлаш тизими

(5-ўринли)








1








1

40 000

40 000

62.

Чақалоқлар учун CPAP


1

2


3






6






1


13

20 000

260 000

63.

Кунлик холтер мониторинг ускунаси (ЭКГ/АД)


1




1







1


3

3 000

9 000

64.

Холтер мониторинг қилиш тизими








1








1

6 000

6 000

65.

Эксимер нур тизими










1








1

25 000

25 000

66.

Стационар кислород станцияси








1








1

320 000

320 000

67.

Қуруқ ҳолда иситувчи шкаф


1







10








11

4 364

48 004

68.

Қуруқ ҳаво термостати










5








5

2 000

10 000

69.

Тромбоэластограф











1








1

10 000

10 000

70.

УТТ (УЗИ)








1






1


1



3

10 000

30 000

71.

Ультратовуш ювиш жиҳози









2








2

11 000

22 000

72.

Универсал ангиографик тизими








1








1

600 000

600 000

73.

ФГДС (фиброэзофаго-гастродуоденоскоп)


1

1






1








3

15 000

45 000

74.

Хирургик аспиратор











20








20

3 000

60 000

75.

Цистоскоп




1















1

10 000

10 000

76.

Рақамли рентген аппарати


1

1







2








4

115 000

460 000

77.

Мобил рақамли рентген аппарати



1













1

50 000

50 000

78.

Иммунофермент анализатор шейкери







2








2

1 000

2 000

79.

Шприцли насос






4


6







1




11

2 000

22 000

80.

Электрокардиограф


2

2

1

2

3




1

10

1

1



2

2

2

29

1 500

43 500

81.

Электрохирургик юқори частотали коагулятор


1

1

1

2


1








1

1

1

9

15 000

135 000

82.

Эхоэнцефалограф











1








1

4 000

4 000

83.

Офтальмоскоп тўплами/отоскоп


19

15

1

13

8

7

15

7

4


2

6

18

6

11

6

14

152

300

45 600

84.

Хирургия учун асбоблар кичик тўплами


10

8

1

7

4

4

8

4

2


1

3

9

3

6

3

7

80

500

40 000

85.

Акушер ва гинекологлар учун кичик тўплам


10

8

1

7

4

4

8

4

2


1

3

9

3

6

3

7

80

800

64 000

86.

Стоматологик мослама


10

8

1

7

4

4

8

4

2


1

3

9

3

6

3

7

80

2 550

204 000

87.

Ректоскоп аксессуарлари


2

2


2

2

2

2

2

2

3

2

2

2

2

2

2

2

33

355

11 715

88.

Бўй ўлчагичли электрон тарози (катталар ва болалар учун)


46

32

4

28

20

16

34

14

12


4

14

40

16

24

16

32

352

600

211 200

89.

Бўй ўлчагичли тарози (чақалоқлар учун)


46

32

4

28

20

16

34

14

12


4

14

40

16

24

16

32

352

100

35 200

90.

Гинекологик кресло


15

10

3

9

6

6

11

5

5


2

4

11

5

8

6

11

117

2 000

234 000

             

Изоҳ:

*) Мазкур тиббий асбоб-ускуналар рўйхати, қиймати ва уларнинг тақсимотига зарур ҳолларда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан аниқлик киритилиши мумкин.

         

         




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 7 июлдаги

ПҚ-310-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим ҳужжатларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар

             

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 26 февралдаги "Соғлиқни сақлаш тизимини янада ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-3214-сон Фармонида:


а) 10-банднинг иккинчи хатбошисида "барча Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари" сўзлари "юқори технологик ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатувчи тиббиёт ташкилотлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 2-иловада:

номланишида "Барча республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари" сўзлари "Юқори технологик ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатувчи тиббиёт ташкилотлари" сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги 17-позиция билан тўлдирилсин:

"17. Дастурли гемодиализ олувчи беморлар".


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 28 июлдаги "Соғлиқни сақлаш соҳасида ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-5199-сон қарори 1-бандининг "б" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"б) қуйидагилар:

2021 йил 1 ноябрдан бошлаб кўз микрохирургияси ва урология;

2022 йил 1 январдан кардиология, травматология ва ортопедия ҳамда акушерлик ва гинекология;

2022 йил 1 июлдан хирургия ва нейрохирургия йўналишларидаги тиббий хизматлар имтиёзли тоифага кирувчи шахсларга Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан нодавлат тиббиёт ташкилотлари томонидан кўрсатилишига рухсат берилсин.".


3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 22 июлдаги "Шахсларнинг айрим тоифаларини имтиёзли асосда дори воситалари билан таъминлаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 204-сон қарорига 1-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Амбулаторияда даволанишда дори воситалари

билан имтиёзли таъминланиш ҳуқуқига

эга бўлган шахслар тоифалари

РЎЙХАТИ


1. Онкологик касалликларга чалинганлар.

2. Сил касаллигига чалинганлар.

3. Мохов касаллигига чалинганлар.

4. Эндокринологик касалликларга (қандли ва қандсиз диабетга) чалинганлар.

5. Руҳий касалликларга чалинганлар.

6. ОИВ касаллигини юқтирганлар.

7. Юрак клапанини протезлаш ва органларни кўчириш юзасидан операция қилинган шахслар.

8. Дастурли гемодиализ олувчи беморлар.

9. Ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз пенсионерлар.

10. 1941-1945 йиллардаги уруш оқибатида ногирон бўлган шахслар ва уруш қатнашчилари, шунингдек, уларга тенглаштирилган шахслар.

11. 1941-1945 йиллардаги уруш меҳнат фронти қатнашчилари.

12. Чернобиль АЭСи фалокатини тугатишда иштирок этган шахслар жумласига кирувчи ногиронлиги бўлган шахслар.

13. Байналмилалчи жангчилар.

14. Ҳарбий хизматни ядро полигонларида ва бошқа радиация-ядро объектларида ўтаган пенсия ёшидаги шахслар".


4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 октябрдаги 892-сон қарори билан тасдиқланган Онкологик хизматни янада ривожлантириш ва онкологик касалликларнинг кечки босқичларини бошидан ўтказаётган беморларга тиббий-психологик ёрдам кўрсатишни такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар дастури қуйидаги мазмундаги 19-позиция билан тўлдирилсин:

            

"

19.

Тошкент вилояти Зангиота туманидаги "2-сон Зангиота" махсус шифохонасида 20 ўринли болалар хоспис бўлимини 2022 йил 1 августдан бошлаб ташкил қилиш. Болалар хоспис бўлими фаолиятини амалга оширишда "Ezgu Amal" жамоатчилик фонди билан ҳамкорликни йўлга қўйиш.


Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи


2022 йил

1 август

-

Соғлиқни сақлаш вазирлигига ажратилган бюджет маблағлари доирасида


Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

"Ezgu Amal" жамоат фонди


".

             

              

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 8 июль

























































Время: 0.0152
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск