ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Жисмоний тарбия ва спорт / Умумий қоидалар /

Спорт ҳакамларига малака тоифасини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг Маъмурий регламенти (ЎзР ВМ 06.07.2022 й. 364-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 6 июлдаги

364-сон қарорига

ИЛОВА



Спорт ҳакамларига малака тоифасини бериш

бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Регламент спорт ҳакамларига (кейинги ўринларда - ариза берувчилар) малака тоифасини бериш бўйича давлат хизмати (кейинги ўринларда - давлат хизмати) кўрсатиш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Регламентда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


ваколатли органлар - Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар спортни ривожлантириш бош бошқармалари;


спорт ҳаками - спорт тури қоидаларига ҳамда спорт мусобақаси тўғрисидаги низомга (регламентга) риоя этилишини таъминлаш учун жисмоний тарбия ёки спорт тадбири ташкилотчиси томонидан ваколат берилган, махсус тайёргарликдан ўтган ва тегишли малака тоифасини олган жисмоний шахс;


малака комиссияси - спорт ҳакамларига тегишли малака тоифасини бериш тўғрисида қарор қабул қилиш ёки асосланган рад жавобини бериш учун ваколатли орган томонидан ташкил этиладиган комиссия.


3. Давлат хизмати Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда - ЯИДХП) орқали ваколатли орган томонидан кўрсатилади.


4. Спорт ҳакамларига қуйидаги малака тоифалари берилади:

халқаро тоифали спорт ҳаками;

миллий тоифали спорт ҳаками;

биринчи тоифали спорт ҳаками;

иккинчи тоифали спорт ҳаками;

учинчи тоифали спорт ҳаками;

спорт бўйича ҳакам.


5. "Халқаро тоифали спорт ҳаками" малака тоифаси спорт тури бўйича тегишли халқаро спорт ташкилоти томонидан берилади.


6. "Миллий тоифали спорт ҳаками" малака тоифасини олиш учун белгиланган муддат ва талаблардан олдин "Халқаро тоифали спорт ҳаками" малака тоифасини қўлга киритган спорт ҳакамининг тоифаси "Миллий тоифали спорт ҳаками" малака тоифасидаги ҳакам ҳисобланади.


7. "Миллий тоифали спорт ҳаками" малака тоифаси Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлиги томонидан берилади.


8. "Биринчи тоифали спорт ҳаками", "Иккинчи тоифали спорт ҳаками", "Учинчи тоифали спорт ҳаками", "Спорт бўйича ҳакам" малака тоифалари Қорақалпоғистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар спортни ривожлантириш бош бошқармалари томонидан берилади.


9. Давлат хизматлари марказлари ва ваколатли орган ўртасидаги ахборот алмашинуви электрон рақамли имзони (кейинги ўринларда - ЭРИ) мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат идоралараро ўзаро электрон боғланиш ёрдамида амалга оширилади.


10. Давлат хизмати кўрсатиш ушбу Регламентга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.



2-БОБ. ДАВЛАТ ХИЗМАТИ КЎРСАТИШ ТАРТИБИ


1-§. Мурожаатларни шакллантириш ва юбориш


11. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат қилади ёки давлат хизматларидан электрон тарзда фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтади.


12. Ариза берувчи ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат қилган тақдирда эса, мустақил равишда ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ шаклдаги тегишли сўровномани электрон равишда тўлдиради.

Сўровномага ариза берувчи фаолият юритаётган ташкилот томонидан берилган мазкур Регламентга 3-иловага мувофиқ шаклдаги малака тоифасини бериш тўғрисида тақдимнома илова қилинади.

Ариза берувчилардан ушбу бандда кўрсатилмаган маълумотларни ҳамда бошқа ҳужжатларни талаб қилиш қатъиян тақиқланади.


13. Сўровномага ариза берувчи тўғрисида маълумотлар киритилиб, унга илова қилинадиган ҳужжат расмийлаштирилгандан сўнг ариза берувчи уни идентификация қилишнинг замонавий воситалари билан (электрон имзо, дактилоскопия, ягона идентификация тизимидаги логин ва пароль, мобил-ID ва бошқалар) тасдиқлайди.

Ариза берувчи томонидан сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш талаб этилмайди.


14. Ариза Давлат хизматлари марказлари орқали тақдим этилганда мурожаатчидан базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида йиғим ундирилади.

Ариза ЯИДХП орқали тақдим этилганда, мурожаатчидан Давлат хизматлари марказлари орқали мурожаат этганда тўланадиган сумманинг 90 фоизи миқдорида йиғим тўланади.


15. Тўловлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади: ариза кўриб чиқиш учун тўлов суммасининг:

а) Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат қилганда:

20 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисобварағига ўтказилади;

қолган маблағлар:

"Биринчи тоифали спорт ҳаками", "Иккинчи тоифали спорт ҳаками", "Учинчи тоифали спорт ҳаками", "Спорт бўйича ҳакам" малака тоифалари учун - тўлиқ равишда Қорақалпоғистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар спортни ривожлантириш бош бошқармаларининг махсус ҳисобварағига ўтказилади;

"Миллий тоифали спорт ҳаками" малака тоифаси учун - тўлиқ равишда Ўзбекистон Республикаси спортни ривожлантириш вазирлигининг махсус ҳисобварағига ўтказилади;

б) ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда:

10 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисобварағига ўтказилади;

11,75 фоизи (шундан 0,5 фоизи - ягона биллинг тизими орқали давлат хизмати кўрсатилганда) Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига ўтказилади;

қолган маблағлар:

"Биринчи тоифали спорт ҳаками", "Иккинчи тоифали спорт ҳаками", "Учинчи тоифали спорт ҳаками", "Спорт бўйича ҳакам" малака тоифалари учун - тўлиқ равишда Қорақалпоғистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар спортни ривожлантириш бош бошқармаларининг махсус ҳисобварағига ўтказилади;

"Миллий тоифали спорт ҳаками" малака тоифаси учун - тўлиқ равишда Ўзбекистон Республикаси спортни ривожлантириш вазирлигининг махсус ҳисобварағига ўтказилади.


16. Ариза берувчилар давлат хизматларидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Ариза берувчи давлат хизматларидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг сўровномаси кўрилмасдан қолдирилади.

Бунда ҳужжатлар кўриб чиқилганлиги учун тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.

Ариза берувчининг номзодини ваколатли органнинг малака тоифасини бериш учун тўланган йиғим суммаси ариза берувчининг ёзма мурожаатига асосан тўлиғича ваколатли орган томонидан ариза берувчига қайтарилади.

Бундан ариза берувчи спорт ҳакамларига тегишли малака тоифасини бериш тўғрисида қарор қабул қилиш ёки асосланган рад жавобини бериш бўйича малака комиссиясидан (кейинги ўринларда - Малака комиссияси) муваффақиятли ўта олмаган ҳолатлар мустасно.


17. Ариза берувчи Давлат хизматлари марказига келиб мурожаат қилганда Давлат хизматлари маркази 10 дақиқа мобайнида аризани қабул қилади, ариза рақами ва санасини ариза берувчига юборади ёки давлат хизмати кўрсатишни рад этади, шунингдек ариза қабул қилинганда унинг сўровномаси Марказ ходими томонидан тўлдирилиб, ариза берувчи томонидан тасдиқлангандан сўнг барча ҳужжатлар 10 дақиқа мобайнида ваколатли органга электрон шаклда юборилади.


18. Давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун қуйидагилар асос бўлади:

ариза берувчи томонидан сўровномада ҳақиқий бўлмаган, сохта ва нотўғри маълумотлар кўрсатилиши;

давлат хизматлари кўрсатиш учун йиғимни тўламаслик (бундан мурожаат қилинган вақтда маълумотлар қайта тўғриланган ҳолатлар мустасно);

спорт ҳаками малака тоифаларини олиш учун белгиланган муддатдан олдин сўровнома тақдим этилиши;

мазкур Регламентга 4-иловага мувофиқ спорт ҳакамлари малака тоифасини олиш учун лозим бўлган талабларни бажармасдан сўровнома берилиши.

Давлат хизматлари кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.


19. Ариза берувчи ЯИДХП орқали мурожаат қилганда сўровнома автоматик тарзда ваколатли органга юборилади.



2-§. Малака тоифаларини бериш тартиби


20. Малака тоифаси "Спорт бўйича ҳакам" малака тоифасидан бошлаб берилади.


21. "Спорт бўйича ҳакам" малака тоифасига эга бўлган шахсга навбатдаги малака тоифаси берилади. Бунда "Спорт бўйича ҳакам" малака тоифасига эга бўлмаган шахсга "Учинчи тоифали спорт ҳаками" малака тоифасини, "Учинчи тоифали спорт ҳаками" малака тоифасига эга бўлмаган шахсга "Иккинчи тоифали спорт ҳаками" малака тоифасини, "Иккинчи тоифали спорт ҳаками" малака тоифасига эга бўлмаган шахсга "Биринчи тоифали спорт ҳаками" малака тоифасини, "Биринчи тоифали спорт ҳаками" малака тоифасига эга бўлмаган шахсга "Миллий тоифали спорт ҳаками" малака тоифасини бериш тақиқланади.


22. "Спорт бўйича ҳакам" малака тоифаси махсус тайёргарликдан ўтган ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўтказилган спорт мусобақаларида ҳакамлик қилган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига берилади.


23. "Учинчи тоифали спорт ҳаками" малака тоифаси "Спорт бўйича ҳакам" малака тоифасига эга бўлган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўтказилган спорт мусобақаларида ҳакамлик қилган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига берилади. Бунда "Спорт бўйича ҳакам" малака тоифаси берилганига камида 1 йил ўтган бўлиши лозим.


24. "Иккинчи тоифали спорт ҳаками" малака тоифаси "Учинчи тоифали спорт ҳаками" малака тоифасига эга бўлган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўтказилган спорт мусобақаларида ҳакамлик қилган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига берилади. Бунда "Учинчи тоифали спорт ҳаками" малака тоифаси берилганига камида 2 йил ўтган бўлиши лозим.


25. "Биринчи тоифали спорт ҳаками" малака тоифаси "Иккинчи тоифали спорт ҳаками" малака тоифасига эга бўлган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўтказилган спорт мусобақаларида, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси чемпионати ҳамда кубок мақомига эга бўлган спорт мусобақаларида ҳакамлик қилган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига берилади. Бунда, "Иккинчи тоифали спорт ҳаками" малака тоифаси берилганига камида 2 йил ўтган бўлиши лозим.


26. "Миллий тоифали спорт ҳаками" малака тоифаси "Биринчи тоифали спорт ҳаками" малака тоифасига эга бўлган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўтказилган спорт мусобақаларида, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси чемпионати ҳамда кубок мақомига эга бўлган спорт мусобақаларида ҳакамлик қилган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига берилади. Бунда "Биринчи тоифали спорт ҳаками" малака тоифаси берилганига камида 2 йил ўтган бўлиши лозим.


27. Тегишли малака тоифасини олиш учун мазкур Регламентга 4-иловага мувофиқ спорт ҳакамлари малака тоифасини олиш учун лозим бўлган талаблар бажарилиши зарур.


28. Ваколатли органнинг масъул ходими сўровнома ва фаолият юритаётган ташкилот томонидан малака тоифасини бериш тўғрисидаги тақдимнома келиб тушган куни тегишли малака тоифасини бериш тўғрисидаги қарор қабул қилиш ёки асосланган рад жавобини бериш учун малака комиссиясига киритади.

Малака комиссияси 1 ойда бир марта чақирилади.


29. Ваколатли орган икки иш куни ичида тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича малака тоифасини бериш тўғрисида қарор қабул қилиш ёки асосланган рад жавобини бериш учун малака комиссиясига киритади.

Малака комиссияси котиби малака тоифасини бериш тўғрисида қарор қабул қилиш ёки асосланган рад жавоби берилган кунда малака комиссиясининг қарори лойиҳасини баённома кўринишида тайёрлайди.

Малака комиссияси Давлат хизматлари марказлари орқали ёки ЯИДХТТ орқали ариза берувчи томонидан юборилган ҳужжатларни уч иш куни ичида кўриб чиқади, текширади ҳамда спорт ҳакамларига тегишли малака тоифасини бериш тўғрисида қарор қабул қилади ёхуд асосланган рад жавобини беради.


30. Малака комиссиясининг навбатдан ташқари йиғилишлари тақдим этилган аризадан келиб чиқиб, унинг раиси томонидан чақирилади. Малака комиссиясининг навбатдан ташқари йиғилиши бир иш куни муддатида чақирилади, йиғилиш баённома билан расмийлаштирилади ва раис ҳамда йиғилишда иштирок этган аъзолар томонидан имзоланади.


31. Малака комиссияси қабул қилинган малака тоифасини бериш тўғрисидаги қарор асосида мазкур Регламентга 5-иловага мувофиқ спорт ҳакамлари малака тоифаси тўғрисидаги гувоҳнома ёки асосланган рад жавобини бериш тўғрисидаги маълумотни QR-код (матрик штрихли код) қўйилган ҳолда расмийлаштиради ҳамда уни ўз ЭРИси билан тасдиқлаган ҳолда бир иш куни мобайнида Давлат хизматлари марказига (ўзи келган ҳолда мурожаат қилинганда) ёки ариза берувчига (электрон тарзда мурожаат қилинганда) ЯИДХП орқали электрон тарзда юборади.

Ариза берувчи рад жавобини олгандан кейин қайта мурожаат қилганда, ҳужжат текинга навбатдаги малака комиссияси йиғилишида кўриб чиқилади, бунда янги асослар бўйича аризани рад этиш тақиқланади.


32. Давлат хизматлари марказига электрон тарзда малака тоифасини бериш тўғрисидаги гувоҳнома ёки асослантирилган рад жавоби тўғрисидаги маълумот тушгандан сўнг Давлат хизматлари маркази ўн дақиқа мобайнида уни ариза берувчининг электрон манзилига (мавжуд бўлса) юборади ва ариза берувчини бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими (телефон рақами) орқали хабардор қилади. Давлат хизматлари маркази ариза берувчи ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда, ариза берувчининг сўровига асосан электрон ёки қоғоз шаклида ариза берувчига тақдим этади.



3-§. Малака тоифаларини бериш бўйича малака комиссияси


33. Спорт ҳакамларига малака тоифасини бериш бўйича Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлиги ҳузурида аъзолари бир йил муддатга белгиланадиган малака комиссияси ташкил этилади.

Малака комиссияси етти кишидан кам бўлмаган тоқ сондан иборат таркибда барча аъзоларнинг тенг ҳуқуқлилиги асосида ташкил этилади.


34. Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирининг ўринбосари малака комиссиясининг, Қорақалпоғистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар спортни ривожлантириш бош бошқармалари бошлиқларининг ўринбосари - малака комиссиясининг раиси ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар спортни ривожлантириш бош бошқармалари, спорт федерациялари (уюшмалари) (келишув асосида), спорт мактабларининг раҳбарлари ҳамда вакиллари малака комиссиясига аъзо сифатида киритилади.


35. Малака комиссияси унинг аъзоларининг тўртдан уч қисми қатнашган тақдирда ваколатли ҳисобланади.

Малака комиссияси аъзоларига қуйидаги талаблар қўйилади:

олий маълумотга эга бўлиш;

жисмоний тарбия ва спорт соҳасида камида 5 йиллик иш тажрибасига эга бўлиш;

жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мазмунидан хабардор бўлиш.


36. Малака комиссияси раиси ва аъзолари қуйидаги ҳолларда комиссия таркибидан муддатидан олдин чиқарилиши мумкин:

ўз аризасига кўра;

у билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган тақдирда;

зиммасига юкланган вазифаларни бажаришда қоидабузарликка йўл қўйганлиги аниқланганда;

вафот этган тақдирда.


37. Малака комиссияси қарорлари очиқ овоз бериш йўли билан қабул қилинади. Малака комиссияси қарори йиғилишда иштирок этган аъзоларнинг кўпчилиги овоз берган тақдирда қабул қилинган ҳисобланади. Овозлар тенг бўлган тақдирда, малака комиссияси раисининг овози ҳал қилувчи овоз ҳисобланади. Малака комиссияси аъзоси бўлган мутахассиснинг ҳужжатлари комиссияда кўрилганда комиссия аъзоси бўлган мутахассиснинг овози ҳисобга олинмайди.


38. Малака комиссияси қарори баённома билан расмийлаштирилади ва раис ҳамда йиғилишда иштирок этган аъзолар томонидан имзоланади.



3-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


39. Давлат хизматлари марказлари ва ваколатли орган ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.


40. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари ва Давлат хизматлари марказлари ушбу Регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолияти устидан доимий назорат қиладилар ва мониторинг олиб борадилар.


41. Ариза берувчи малака тоифаларини бериш асоссиз рад этилганда, шунингдек, малака тоифаларини берувчи ваколатли орган ходимларининг хатти-ҳаракати (ҳаракатсизлиги) устидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эга.


42. Ушбу Регламент талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Маъмурий регламентга

1-ИЛОВА



Спорт ҳакамларига малака тоифасини бериш

бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Бажариш муддатлари



1-босқич

Ариза берувчи

(Ўзбекистон Республикаси фуқароси)


Давлат хизматидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат қилади ёки давлат хизматларидан электрон тарзда фойдаланиш учун ЯИДХП орқали ариза топшириш.


Хоҳишига кўра

("Учинчи тоифали спорт ҳаками" малака тоифасини олиш учун "Спорт бўйича ҳакам" малака тоифаси берилганига камида 1 йил ўтган бўлиши лозим, шунингдек, иккинчи, биринчи ва миллий тоифали спорт ҳакамлари малака тоифасини олиш учун малака тоифаси берилганига камида 2 йил ўтган бўлиши лозим)









2-босқич

Ариза берувчи

(Ўзбекистон Республикаси фуқароси)


Ариза Давлат хизматлари марказлари орқали тақдим этилганда мурожаатчидан базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида йигим ундирилади.

ЯИДХП орқали тақдим этилганда, мурожаатчидан Давлат хизматлари марказлари орқали мурожаат этганда тўланадиган сумманинг 90 фоизи миқдорида йигим тўланади.


Ариза шакллантирилган санада









3-босқич

Давлат хизматлари маркази


Аризани қабул қилиш, ариза рақами ва санасини ариза берувчига юбориш ёки давлат хизмати кўрсатишни рад этиш.


10 дақиқа мобайнида









4-босқич

Давлат хизматлари маркази


Ариза берувчи Давлат хизматлари марказига келиб мурожаат қилганда унинг сўровномаси ваколатли органга электрон шаклда юборилади.


10 дақиқа мобайнида


Ариза берувчи ЯИДХП орқали мурожаат қилганда сўровнома ваколатли органга юборилади.


автоматик тарзда







5-босқич

Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар спортни ривожлантириш бош бошқармалари (Ваколатли орган)


Тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиш учун малака комиссиясига киритади.


Икки иш куни ичида









6-босқич

Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлиги ҳузурида ташкил этилган спорт ҳакамларига малака тоифасини бериш бўйича малака комиссияси (Малака комиссияси)


Ариза ва унга иловага қилинган ҳужжатларни кўриб чиқади.

Натижаси бўйича ариза берувчига тегишли малака тоифасини бериш тўғрисида қарор қабул қилади ёки асосланган рад жавобини беради.


Уч иш куни мобайнида









7-босқич

Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлиги ҳузурида ташкил этилган спорт ҳакамларига малака тоифасини бериш бўйича малака комиссияси (Малака комиссияси)


Навбатдан ташқари йиғилишлар тақдим этилган аризадан келиб чиқиб, унинг раиси томонидан чақирилади.

Навбатдан ташқари йиғилиш баённома билан расмийлаштирилади ва раис ҳамда йиғилишда иштирок этган аъзолар томонидан имзоланади.


Бир иш куни муддатида









8-босқич

Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлиги ҳузурида ташкил этилган спорт ҳакамларига малака тоифасини бериш бўйича малака комиссияси (Малака комиссияси)


Қабул қилинган малака тоифасини бериш тўғрисидаги қарор асосида спорт ҳакамлари малака тоифаси тўғрисидаги гувоҳнома ёки асосланган рад жавобини бериш ҳақидаги маълумотни QR-код қўйилган ҳолда расмийлаштириш.

Спорт ҳакамлари малака тоифаси тўғрисидаги гувоҳнома ёки асосланган рад жавобини ўз ЭРИси билан тасдиқлаган ҳолда Давлат хизматлари марказига (ўзи келган ҳолда мурожаат қилинганда) ёки ариза берувчига (электрон тарзда мурожаат қилинганда) ЯИДХП орқали электрон тарзда юбориш.


Бир иш куни мобайнида









9-босқич

Давлат хизматлари маркази


Электрон тарзда малака тоифасини бериш тўғрисидаги гувоҳнома ёки асослантирилган рад жавоби тўғрисидаги маълумотни ариза берувчининг электрон манзилига (мавжуд бўлса) юборади ва ариза берувчини бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими (телефон рақами) орқали хабардор қилиш.

Ариза берувчи ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда, ариза берувчининг сўровига асосан электрон ёки қоғоз шаклида ариза берувчига тақдим этиш.


Гувоҳнома ёки рад жавоби келиб тушгандан сўнг ўн дақиқа мобайнида



          





Маъмурий регламентга

2-ИЛОВА

(сана)


(рақам)

Спорт ҳакамларига малака тоифасини бериш учун

СЎРОВНОМА


Спорт бўйича

ҳакам


Учинчи

тоифали

спорт ҳаками


Иккинчи

тоифали

спорт ҳаками


Биринчи

тоифали

спорт ҳаками


Миллий

тоифали

спорт ҳаками


Ариза берувчи тўғрисидаги маълумотлар:

1. Ф.И.О.:







2. Паспорти ёки идентификацияловчи ID-картаси маълумотлари (серияси, рақами, санаси, ким томонидан берилганлиги):







3. Яшаш манзили:







4. Электрон манзили (мавжуд бўлса):







5. Телефон рақами:







6. Ариза берувчи ҳакамнинг спорт тури:







7. Сўровномага илова қилинадиган ҳужжат:


Ариза берувчи ҳакам фаолият юритаётган ташкилот томонидан сўровномага малака тоифасини бериш бўйича тақдимнома


        





Маъмурий регламентга

3-ИЛОВА

(сана)


(рақам)

Спорт ҳакамларига малака тоифасини бериш учун

ТАҚДИМНОМА

Ф.И.О.:


Туғилган йили ва жойи:


Маълумоти:


Иш жойи, лавозими:


Амалдаги малака тоифаси:


Берилган вақти "____" _______________ 20___ й.

Малака тоифаси:


Талабларни бажариш


Сана


Мусобақалар


Мусобақа мақоми


Лавозими
















Семинардаги иштироки


Сана


Ўтказилган жойи


Лавозими


Имтиҳон















федерацияси малака комиссияси

(спорт федерациялари (уюшмалари) номи)


ҚАРОРИ

            

Ҳакам


га


тоифа бериш тўғрисида сўралсин.


(фамилияси, исми ва отасининг исми)




Республика ҳакамлар ҳайъати раиси


/


/


(имзо)


(исми, фамилияси)


20 ___ й "___" ___________               _____-сон баённома. ________ ________ М.Ў.






Маъмурий регламентга

4-ИЛОВА



Спорт ҳакамлари малака тоифасини олиш

учун бажарилиши лозим бўлган

ТАЛАБЛАР

Т/р

Мусобақа турлари*


Спорт

ҳаками


Учинчи

тоифали

спорт

ҳаками


Иккинчи

тоифали

спорт

ҳаками


Биринчи

тоифали

спорт

ҳаками


Миллий

тоифали

спорт

ҳаками


1.

Малакавий мусобақалар


2

2

-

-

-

2.

Туман (шаҳар) биринчиликлари


-

4

5

5

-

3.

Вилоят, шаҳар, туман чемпионатлари


-

3

4

5

-

4.

Республика миқёсидаги мусобақалар


-

-

-

3

5

5.

Назорат ҳакамлиги (спорт хусусиятига қараб)


-

-

-

1

2

6.

Ҳакамларни тайёрлаш бўйича семинарларни ўтказиш


-

-

-

1

2

7.

Ҳакамлар курслари, семинарлари, конференциялари, конгресслари ва имтиҳонларда иштирок этиш


-

1

1

1

2

         

Изоҳ:

"Биринчи тоифали спорт ҳаками" малака тоифасини олиш учун камида икки маротаба мусобақа бош ҳаками ёки икки маротаба бош котиб бўлиш лозим.

"Миллий тоифали спорт ҳаками " малака тоифасини олиш учун камида уч маротаба мусобақа бош ҳаками ёки уч маротаба бош котиб бўлиш лозим.

Спортнинг айрим турлари бўйича мазкур жадвалда белгиланган талабларни бажариш имконияти бўлмаганда тегишли спорт федерациялари (уюшмалари) билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган алоҳида талаблар қўлланилади.






Маъмурий регламентга

5-ИЛОВА



Спорт ҳакамлиги ҳақидаги

ГУВОҲНОМА


(тавсифи)


Спорт ҳакамлиги ҳақидаги гувоҳнома - спорт тури қоидаларига ҳамда спорт мусобақаси тўғрисидаги низомга (регламентга) риоя этилишини таъминлаш учун жисмоний тарбия ёки спорт тадбири ташкилотчиси томонидан ваколат берилган, махсус тайёргарликдан ўтган ва тегишли малака тоифасини олган жисмоний шахсларга берилади.

Спорт ҳакамлиги ҳақидаги гувоҳнома А5 форматдаги оқ қоғозда, саккиз хил рангдан: матн учун - қора ранг, расмлар тасвири учун - яшил, кўк, сариқ, ҳаворанг, жигарранг, кулранг ва қизил ранглардан, фон учун - оқ рангдан фойдаланган ҳолда босиб чиқарилади.

Варақнинг чап юқори қисмида Ягона интерактив давлат хизматлари портали тасвири, ўртасида Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири ўнг юқори қисмида ваколатли органнинг номи ҳамда давлат тилида кирилл ёзуви билан қуйидагилар жойлаштирилади:

Спорт ҳакамлари малака тоифаси тўғрисида

ГУВОҲНОМА

СҲ № 000000

QR-kod жойи

Гувоҳноманинг чап қисмида давлат тилида кирилл ёзувида қуйидагилар жойлаштирилади:

ҳакамнинг фамилияси, исми, отасининг исми;

спорт турининг номи;

малака комиссияси қарори ёзилган матн;

ваколатли шахснинг номи;

Гувоҳнома:

тартиб рақами иккита кирилл ҳарфидан "СҲ" ва олти рақамли сондан иборат бўлиши;

барча матн ва тасвирлар оқ рангли фонда жойлаштирилиши;

такрорланмайдиган рақамлардан, олтита ҳимояга эга ва кетма-кет ўзгарувчи рақамлардан иборат бўлиши;

ёруғлик воситасида нусха кўчирилишини мураккаблаштириш учун бўёқнинг очиқ рангларидан иборат бўлиши лозим;

Гувоҳноманинг электрон шакли ҳисобга олиш серияси, QR-коди ва тартиб рақамига эга бўлади.

QR-kod гувоҳнома пастки қисмининг ўнг томонига жойлаштирилади.

Мазкур гувоҳнома қоғоз ёки электрон шаклда берилиши мумкин.

Ягона интерактив давлат

хизматлари портали

Ўзбекистон Республикаси

Спортни ривожлантириш

вазирлиги

Спорт ҳакамлари малака тоифаси тўғрисида

ГУВОҲНОМА


СҲ № 000000

Ф.И.О.


Спорт тури


Спорт турлари бўйича спорт ҳакамларига малака тоифаси бериш малака комиссиясининг __________ йил_____даги - сон қарорига асосан "____________________________" малака тоифаси берилди.

Ваколатли шахс





QR-код

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 7 июль












































Время: 0.0195
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск