ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Пахтачилик /

Пахта майдонларида тупроқ унумдорлиги ва ҳосилдорликни ошириш бўйича агротехник тадбирлар учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисида Вақтинчалик низом (ЎзР ВМ 05.07.2022 й. 360-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 5 июлдаги

360-сон қарорига

1-ИЛОВА



Пахта майдонларида тупроқ

унумдорлиги ва ҳосилдорликни ошириш

бўйича агротехник тадбирлар учун субсидия

ажратиш тартиби тўғрисида

ВАҚТИНЧАЛИК НИЗОМ

        

        

1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Вақтинчалик низом пахта майдонларида тупроқ унумдорлиги ва ҳосилдорликни ошириш бўйича агротехник тадбирлар учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари (кейинги ўринларда - Давлат бюджети) ҳисобидан пахта хомашёсини етиштирадиган ердан фойдаланувчиларга, жумладан, кластерларга (кейинги ўринларда - ердан фойдаланувчилар) ҳар бир гектар майдонга бир миллион сўм миқдорида субсидия ажратиш тартибини белгилайди.

Ушбу Вақтинчалик низом 2024 йил 1 январга қадар амал қилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Пахта майдонларида тупроқ унумдорлигини ва ҳосилдорликни ошириш, суғоришнинг янги технологияларини жорий этишни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2022 йил 25 мартдаги ПҚ-179-сон қарорига мувофиқ 2022-2023 йилларда пахта майдонларида тупроқ унумдорлиги ва ҳосилдорликни ошириш бўйича агротехник тадбирлар учун субсидия ажратиш тажрибаси ўтказиладиган ҳудудлар рўйхатига киритилган туманлардаги қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланувчи юридик шахсларга, жумладан, кластерларга субсидия ажратилади.


2. Давлат бюджетидан ажратиладиган субсидия миқдори тупроқ унумдорлиги ва ҳосилдорликни ошириш бўйича агротехник тадбирлар амалга ошириладиган пахта майдонлари бўйича ҳисобланади.


3. Пахта майдонларида тупроқ унумдорлиги ва ҳосилдорликни ошириш бўйича агротехник тадбирлар учун субсидия ажратиш тартиби ушбу Вақтинчалик низомга иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.



2-БОБ. ПАХТА МАЙДОНЛАРИДА ТУПРОҚ

УНУМДОРЛИГИ ВА ҲОСИЛДОРЛИКНИ ОШИРИШ

БЎЙИЧА АГРОТЕХНИК ТАДБИРЛАР УЧУН СУБСИДИЯ

АЖРАТИЛАДИГАН ЕРДАН ФОЙДАЛАНУВЧИЛАР

РЎЙХАТИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ


4. Ердан фойдаланувчилар пахта майдонларида тупроқ унумдорлиги ва ҳосилдорликни ошириш бўйича агротехник тадбирлар учун субсидия ажратиладиган ердан фойдаланувчиларнинг рўйхатига (кейинги ўринларда - рўйхат) кириш учун Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг тегишли ҳудудий бўлинмасига (кейинги ўринларда - ишчи орган) вазирлик ҳузуридаги "Агросаноатни рақамлаштириш маркази" давлат муассасасининг "Агросубсидия" ахборот тизими (кейинги ўринларда - "Агросубсидия" АТ) орқали 2022 йил 25 июлга қадар ариза билан мурожаат қилади.

Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаси;

ер участкасига бўлган эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат;

ердан фойдаланувчиларнинг тижорат банклари ва солиқдан қарздорлиги мавжуд эмаслиги ҳақида маълумотнома;

ердан фойдаланувчилар солиқ хавфининг ўрта ва юқори даражасига киритилмаганлиги тўғрисидаги маълумотнома;

қишлоқ хўжалиги техникалари ва агрегатларининг ердан фойдаланувчиларга мулк ҳуқуқи асосида тегишлилигини тасдиқловчи ҳужжат.

Ердан фойдаланувчилардан ушбу бандда назарда тутилмаган ҳужжатларни талаб қилишга йўл қўйилмайди.


5. Ишчи орган ердан фойдаланувчиларнинг аризасига асосан 2022 йил 1 августга қадар ердан фойдаланувчиларнинг номи, манзили, пахта майдони тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган рўйхатни шакллантиради ва тасдиқлаш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамда вилоятлар ҳокимликларига тақдим этади.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари 2022 йил 5 августга қадар ердан фойдаланувчилар рўйхатини тасдиқлайди.


6. Рўйхат қуйидаги мезонларга асосан шакллантирилади:

ердан фойдаланувчиларнинг юридик шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтказилганлиги;

ердан фойдаланувчиларнинг субсидия ажратиладиган пахта майдони 2022-2023 йилларда пахта майдонларида тупроқ унумдорлиги ва ҳосилдорликни ошириш бўйича агротехник тадбирлар учун субсидия ажратиш тажрибаси ўтказиладиган туманлар рўйхатига киритилган туманда жойлашганлиги;

ердан фойдаланувчилар билан тузилган ер ижара шартномаси давлат рўйхатидан ўтказилганлиги;

ердан фойдаланувчиларнинг тижорат банклари ва солиқдан қарздорлиги мавжуд эмаслиги;

ердан фойдаланувчилар солиқ хавфининг ўрта ва юқори даражасига киритилмаганлиги;

ердан фойдаланувчилар пахта майдонига ишлов бериш учун тегишли қишлоқ хўжалиги техникалари ва агрегатларига эгалиги. Бунда ердан фойдаланувчилар қишлоқ хўжалиги техникалари ва агрегатларига мулк ҳуқуқи мавжуд бўлганда, мазкур мезонга мувофиқ деб топилади.

Ердан фойдаланувчиларнинг мазкур бандда белгиланган мезонларнинг камида биттасига мувофиқ келмаслиги рўйхатга киритишни рад этиш учун асос бўлади.

Ердан фойдаланувчиларни ушбу бандда назарда тутилмаган асосларга кўра рўйхатга киритишни рад этишга йўл қўйилмайди.


7. Ишчи орган 2022 йил 10 августга қадар "Агросубсидия" АТ орқали:

ердан фойдаланувчиларни уларнинг рўйхатга киритилганлиги ёки рўйхатга киритиш рад этилганлиги тўғрисида хабардор қилади;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари томонидан тасдиқланган рўйхатни Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти, Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлигига тақдим этади.

Рўйхатга киритиш рад этилганда, ердан фойдаланувчилар юқори турувчи органга ёки судга мурожаат қилиши мумкин.


8. Пахта майдонларида тупроқ унумдорлиги ва ҳосилдорликни ошириш бўйича агротехник тадбирлар учун субсидия ажратиш (кейинги ўринларда - субсидия ажратиш) ҳақидаги рўйхатни тўғри шакллантириш ҳамда ундаги маълумотларнинг ҳаққонийлиги юзасидан жавобгарлик Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларига ҳамда ишчи органга юкланади.



3-БОБ. ПАХТА МАЙДОНЛАРИДА ТУПРОҚ

УНУМДОРЛИГИ ВА ҲОСИЛДОРЛИКНИ ОШИРИШ

БЎЙИЧА АМАЛГА ОШИРИЛАДИГАН АГРОТЕХНИК

ТАДБИРЛАР РЕЖАСИНИ ИШЛАБ ЧИҚИШ

ВА ТАСДИҚЛАШ ТАРТИБИ


9. Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти рўйхатни олгандан сўнг уч иш кунида пахта майдонларида тупроқ унумдорлиги ва ҳосилдорликни ошириш бўйича амалга ошириладиган агротехник тадбирлар режасини (кейинги ўринларда - тадбирлар режаси) ишлаб чиқиш учун рўйхатга киритилган ердан фойдаланувчиларнинг пахта майдонларидаги тупроқ ҳолати тўғрисидаги мавжуд маълумотлар базасига асосан пахта майдонлари тупроғининг ҳолати ҳақида хулоса тайёрлайди ҳамда уни ердан фойдаланувчига ва Қишлоқ хўжалиги вазирлигига "Агросубсидия" АТ орқали тақдим этади.

Рўйхатга киритилган ердан фойдаланувчиларнинг пахта майдонларидаги тупроқ ҳолати ҳақидаги хулосада тупроқнинг балл бонитети, шўрланиш даражаси, фосфор, калий ва гумус миқдори тўғрисидаги маълумотлар акс эттирилади.


10. Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти билан биргаликда жойига чиққан ҳолда ўрганиш натижалари ва тупроқ ҳолати ҳақидаги хулосага асосан тадбирлар режасини ишлаб чиқади. Тадбирлар режасида:

а) Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти томонидан:

шудгор қилиш ва ерларни текислаш;

тупроқ эрозиясига қарши курашиш;

гумус миқдорини ошириш;

минерал ва органик ўғитлардан фойдаланиш;

шўрланган ерларда мелиорация ишларини амалга ошириш бўйича агротехник тадбирлар белгиланади.

б) Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти томонидан:

ҳудуднинг тупроққлим шароитига мос ғўза навларини танлаш;

илмий асосланган агротехник тадбирларни қўллаш;

алмашлаб (навбатлаб) экиш, оралиқ ва сидерат экинлардан фойдаланиш;

минерал ўғитлар билан озиқлантириш, стимуляторлар ва бошқа микроэлементлардан фойдаланиш бўйича агротехник тадбирлар белгиланади.


11. Тадбирлар режаси Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти, Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти ва ердан фойдаланувчилар томонидан тасдиқланади.

Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти тасдиқланган тадбирлар режасини "Агросубсидия" АТ орқали Қишлоқ хўжалиги вазирлигига 2022 йил 25 августга қадар тақдим этади.



4-БОБ. СУБСИДИЯ АЖРАТИШ БЎЙИЧА

МУРОЖААТЛАРНИ КЎРИБ ЧИҚИШ ТАРТИБИ


12. Рўйхатга киритилган ердан фойдаланувчи 2022 йил 5 сентябрга қадар "Агросубсидия" АТ орқали субсидия ажратиш бўйича ариза билан Қишлоқ хўжалиги вазирлигига мурожаат қилади.


13. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тақдим этилган аризага асосан қуйидаги маълумотларни мустақил равишда "Агросубсидия" АТ орқали олади:

ердан фойдаланувчиларнинг юридик шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаси;

ердан фойдаланувчиларнинг ер участкасига бўлган ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат;

ердан фойдаланувчиларнинг тижорат банклари ва солиқдан қарздорлиги мавжуд эмаслиги ҳақида маълумотнома;

ердан фойдаланувчилар солиқ хавфининг ўрта ва юқори даражасига киритилмаганлиги тўғрисидаги маълумотнома;

қишлоқ хўжалиги техникалари ва агрегатларининг ердан фойдаланувчиларга мулк ҳуқуқи асосида тегишлилигини тасдиқловчи ҳужжат;

пахта майдонларидаги тупроқ ҳолати ҳақида хулоса;

пахта майдонларида тупроқ унумдорлиги ва ҳосилдорликни ошириш бўйича амалга ошириладиган агротехник тадбирлар режаси.


14. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги рўйхат ва тақдим этилган ҳужжатларни умумлаштиради ҳамда уларни 2022 йил 20 сентябрга қадар Молия вазирлиги ва Давлат статистика қўмитасига тақдим этади.



5-БОБ. ЕРДАН ФОЙДАЛАНУВЧИЛАРГА

СУБСИДИЯЛАР АЖРАТИШ ТАРТИБИ


15. Молия вазирлиги рўйхатга мувофиқ Давлат бюджетидан ажратиладиган субсидиянинг дастлабки 70 фоизини 2022 йил 1 октябрга қадар қуйидаги тақсимотга кўра ташкилотларнинг ҳисобварақларига ўтказиб беради:

60 фоизини - ердан фойдаланувчиларга;

6 фоизини - Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институтига;

4 фоизини - Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институтига.


16. Давлат статистика қўмитаси 2023 йил 25 ноябрга қадар ердан фойдаланувчиларнинг 2023 йилдаги пахта ҳосилдорлигини аввалги йил билан таққослаган ҳолда маълумот тайёрлайди ва Молия вазирлигига тақдим этади.


17. Молия вазирлиги Давлат статистика қўмитасининг маълумотига асосан пахта ҳосилдорлиги аввалги йилга нисбатан 15 фоиз ёки ундан кўп миқдорда ошганда, субсидиянинг қолган 30 фоизини 2023 йил 20 декабрга қадар ердан фойдаланувчиларнинг ҳисобварағига ўтказиб беради.



6-БОБ. ПАХТА МАЙДОНЛАРИДА ТУПРОҚ

УНУМДОРЛИГИ ВА ҲОСИЛДОРЛИКНИ ОШИРИШ

БЎЙИЧА АМАЛГА ОШГИРИЛАДИГАН АГРОТЕХНИК

ТАДБИРЛАРНИ МОНИТОРИНГ ҚИЛИШ ТАРТИБИ


18. Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти ҳамда Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти:

ердан фойдаланувчилар томонидан ҳар бир агротехник тадбир ва бошқа вазифаларнинг тадбирлар режасида белгиланган муддатда ва сифатли амалга оширилишини мониторинг қилади;

мониторинг натижалари бўйича маълумотларни, пахта майдонларида тупроқ унумдорлиги ва ҳосилдорликни ошириш бўйича илмий асосланган таклиф ва тавсияларни тайёрлайди ҳамда тезкор чора-тадбирларни амалга ошириш учун ердан фойдаланувчиларга ва ишчи органга тақдим этади.



7-БОБ. ПАХТА МАЙДОНЛАРИДА ТУПРОҚ

УНУМДОРЛИГИНИ ОШИРГАНЛИК УЧУН СОЛИҚ

ИМТИЁЗЛАРИНИ ҚЎЛЛАШ ТАРТИБИ


19. Пахта майдонларида тупроқ унумдорлигини оширганлик учун солиқ имтиёзлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Пахта майдонларида тупроқ унумдорлигини ва ҳосилдорликни ошириш, суғоришнинг янги технологияларини жорий этишни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2022 йил 25 мартдаги ПҚ-179-сон қарорида белгиланган тартибда ва миқдорда қўлланилади.


20. Пахта майдонларида тупроқ унумдорлигининг оширилганлиги ердан фойдаланувчиларнинг суғориладиган экин ери учун ўртача ҳисобланган балл бонитетини аввалги йилдаги балл бонитетига таққослаш орқали аниқланади.


21. Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти тупроқ бонитировкаси ишлари якунига мувофиқ 2023 йил 25 декабрга қадар Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Қишлоқ хўжалиги ерларини муҳофаза қилиш бўйича давлат назоратини амалга ошириш бошқармасига ҳамда Давлат солиқ қўмитасига тупроқ балл бонитетини оширган ердан фойдаланувчиларга тупроқ унумдорлигини оширганлик учун солиқ имтиёзларини қўллаш мақсадга мувофиқлиги ҳақида хулоса тақдим этади.


22. Пахта майдонларида тупроқ унумдорлигини оширганлик учун ердан фойдаланувчиларга қуйидаги солиқ имтиёзлари қўлланилади:

ердан фойдаланувчилар учун ер участкаси тупроғининг балл бонитети амалдаги балл бонитетига нисбатан 3 баллгача ошган ҳолларда, ер солиғи ставкаси 25 фоизга, 3 балл ва ундан ошган ҳолларда эса 50 фоизга камайтирилади;

ер солиғи бўйича имтиёзлар уч йил муддатга амал қилади.


23. Давлат солиқ қўмитаси Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институтининг хулосасига асосан ердан фойдаланувчиларга тупроқ унумдорлигини оширганлик учун уч йил мобайнида солиқ имтиёзларини қўллайди.



8-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


24. Давлат статистика қўмитасининг маълумотига асосан пахта ҳосилдорлиги аввалги йилга нисбатан 15 фоиздан кам бўлган тақдирда (форс-мажор ҳолатлар бундан мустасно), ажратилган субсидия ердан фойдаланувчилар томонидан 2023 йил якунига қадар Давлат бюджетига қайтарилади.


25. Пахта майдонларида тупроқ унумдорлиги ва ҳосилдорликни ошириш бўйича агротехник тадбирлар учун ажратилган субсидияни қайтаришда юзага келадиган келишмовчиликлар музокаралар ўтказиш орқали ҳал этилади.

Бунда келишмовчиликлар музокаралар ўтказиш орқали ҳал этилмаган тақдирда, низолар Молия вазирлигининг талабига асосан суд тартибида ҳал қилинади.


25-1. Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини амалга ошириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш ҳузуридаги Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини субсидиялаш бўйича Техник ишчи гуруҳ томонидан 2025 йил 1 январга қадар ушбу субсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи баҳоланади. Бунда:

субсидияни ажратиш натижасида субсидия ажратилган субъектларнинг пахта майдонларида тупроқ унумдорлиги ва ҳосилдорлик кўрсаткичлари ошганда, субсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи "ижобий";

субсидия олувчи субъект томонидан олинган субсидиядан фойдаланилмаётганлиги ёки ундан самарасиз фойдаланаётганлиги, шунингдек, субсидиялардан бошқа мақсадларда фойдаланилганлиги аниқланганда ёхуд пахта майдонларида тупроқ унумдорлиги ва ҳосилдорлик кўрсаткичлари пасайганда, субсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи "салбий" деб баҳоланади.

26. Пахта майдонларида тупроқ унумдорлиги ва ҳосилдорликни ошириш бўйича агротехник тадбирлар учун ажратилган субсидиядан мақсадли фойдаланиш Молия вазирлиги ҳузурида Давлат молиявий назорати инспекцияси томонидан назорат қилинади.


27. Ушбу Вақтинчалик низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.

         

       




Низомга

ИЛОВА



Пахта майдонларида тупроқ унумдорлиги

ва ҳосилдорликни ошириш бўйича агротехник

тадбирлар учун субсидия ажратиш

СХЕМАСИ

         

      

Босқичлар

       


      

Субъектлар

      


       

Тадбирлар

      


     

Муддатлар

     







































I. Ердан фойдаланувчиларнинг рўйхатини шакллантириш




































1-босқич


Ердан фойдаланувчилар


      

Пахта майдонларида тупроқ унумдорлиги ва ҳосилдорликни ошириш бўйича агротехник тадбирлар учун субсидия олиш мақсадида ишчи органга мурожаат қилади.

        


2022 йил

25 июлга қадар







































2-босқич


Ишчи орган

(Қишлоц хўжалиги

вазирлигининг тегишпи

ҳудудий бўлинмаси)


         

1. Пахта майдонларида тупроқ унумдорлиги ва ҳосилдорликни ошириш бўйича агротехник тадбирлар учун субсидия ажратиш тўгрисидаги мурожаатларни ўрганиб чиқади.

2. Пахта майдонларида тупроқ унумдорлиги ва ҳосилдорликни ошириш бўйича агротехник тадбирлар учун субсидия ажратиш мумкин бўлган ердан фойдаланувчилар рўйхатини шакллантиради ва тасдиқлаш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларига тақдим этди.

        


2022 йил

1 августга қадар







































3-босқич


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари


        

Пахта майдонларида тупроқ унумдорлиги ва ҳосилдорликни ошириш бўйича агротехник тадбирлар учун субсидия ажратиш мумкин бўлган ердан фойдаланувчилар рўйхатини тасдиқлайди.

       


2022 йил

5 августга қадар







































4-босқич


Ишчи орган

(Қишлок хўжалиги

вазирлигининг тегишли

ҳудудий бўлинмаси)


          

1. Ердан фойдаланувчиларни рўйхатга киритилганлиги ёки рўйхатга киритиш рад этилганлиги тўғрисида "Агросубсидия" АТ орқали хабардор қилади.


2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари томонидан тасдиқланган рўйхатни Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти ҳамда Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институтига тақцим этади.

         


2022 йил

10 августга қадар







































II. Пахта майдонларида туироқ унумдорлиги

ва хосилдорликни ошириш бўйича амалга ошириладиган

агротехник тадбирлар режасини ишлаб чиқиш




































1-босқич


Тупроқшунослик

ва агрокимёвий тадқиқотлар

институти


     

Мавжуд маълумотлар базаси асосида ердан фойдаланувчиларнинг пахта майдонларидаги тупроқ ҳолати ҳақида хулоса тайёрлайди ҳамда уни ердан фойдаланувчилар ва Қишлоқ хўжалиги вазирлигига тақдим этади.

          


Рўйхат

олингандан

бошлаб 3 иш

кунида







































2-босқич


Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти ҳамда Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти


        

1. Пахта майдонларида тупроқ унумдорлиги ва ҳосилдорликни ошириш бўйича амалга ошириладиган агротехник тадбирлар режасини ипшаб чиқади.


2. Пахта майдонларида тупроқ унумдорлиги ва ҳосилдорликни ошириш бўйича амалга ошириладиган агротехник тадбирлар режасини тасдиқлайди ва тасдиқланган тадбирлар режасини Қишлоқ хўжалиги вазирлигига тақцим этади.

        


2022 йил 25 августга

қадар







































III. Субсидия ажратиш




































1-босқич


Ердан фойдаланувчилар


      

Субсидия ажратиш бўйича ариза билан "Агросубсидия" АТ орқали Қишлоқ хўжалиги вазирлигига мурожаат қилади.

       


2022 йил

5 сентябрга қадар







































2-босқич


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги


     

Ердан фойд аланувчилар рўйхати ва тақдим этилган ҳужжатларни умумлаштиради ҳамда Молия вазирлиги ва Давлат статистика қўмитасига такдим этади.

          


2022 йил 20 сентябрга

қадар







































3-босқич


Молия вазирлиги


        

Қипшоқ хўжалиги вазирлиги томонидан тақдим этилган рўйхатга мувофиқ белгиланган миқцордаги субсидиянинг 70 фоизини ердан фойдаланувчилар, Пахта селекцияси, уругчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти ҳамда Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти ҳисобварақпарига ўтказиб беради.

         


2022 йил

1 октябрга қадар







































4-босқич


Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти ҳамда Пахта селекцияси, уругчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти


          

1. Ҳар бир агротехник тадбир ва бошқа вазифаларнинг тадбирлар режасида белгиланган муддатда ва сифатли амалга оширилишини мониторинг қилади.


2. Мониторинг натижалари бўйича маълумотлар, пахта майдонларида тупроқ унумдорлиги ва ҳосилдорликни ошириш бўйича илмий асосланган таклифлар ва тавсиялар тайёрлайди ҳамда тезкор чора-тадбирларни амалга ошириш учун ердан фойдаланувчиларга ва ишчи органга тақцим этади.

      


Тадбирлар режасида белгиланган муддатларда







































5-босқич


Давлат статистика қўмитаси


        

Ердан фойдаланувчиларнинг 2023 йилдаги пахта ҳосилдорлигини аввалги йил билан таққослаган ҳолда маълумот тайёрлайди ва Молия вазирлигига тақдим этади.

      


2023 йил

25 ноябрга қадар







































6-босқич


Молия вазирлиги


          

Давлат статистика қўмитасининг маълумотига асосан пахта ҳосилдорлиги аввалга йилга нисбатан 15 фоиз ёки ундан кўп микдорда ошганда, субсидиянинг қолган 30 фоизини ердан фойдаланувчиларнинг ҳисобварашга ўтказиб беради.

          


2023 йил

20 декабргақадар







































IV. Солиқ имтиёзларини қўллаш




































1-босқич


Тупроқшунослик

ва агрокимёвий тадқиқотлар

институти


       

Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Қишлоқ хўжалиги ерларини муҳофаза қилиш бўйича давлат назоратини амалга ошириш бошқармасига ҳамда Давлат солиқ кўмитасига тупроқ балл бонитетини оширган ердан фойдаланувчиларга туироқ унумдорлигини опшрганлик учун солиқ имтиёзларини қўллаш мақсадга мувофиқлиги тўғрисида Давлат солиқ қўмитасига хулоса тақдим этади.

        


2023 йил

25 декабрга қадар







































2-босқич


Давлат солиқ қўмитаси


         

Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институтининг хулосасига асосан ердан фойдаланувчиларга ер солиги бўйича имтиёзларни қўллайди.

          


3 йил мобайнида




           

            

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 5 июль



























































Время: 0.0240
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск