ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Савдо. Умумий овқатланиш. Маиший хизмат кўрсатиш / Кўргазма ва ярмаркалардаги савдо /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.07.2022 й. 370-сон "Халқаро кулолчилик форуми ва кулолчилик маҳсулотлари кўргазма-савдосини ўтказишнинг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

07.07.2022 й.

N 370



ХАЛҚАРО КУЛОЛЧИЛИК ФОРУМИ

ВА КУЛОЛЧИЛИК МАҲСУЛОТЛАРИ КЎРГАЗМА-

САВДОСИНИ ЎТКАЗИШНИНГ ТАШКИЛИЙ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА

          

          

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Халқаро кулолчилик форуми ва кулолчилик маҳсулотлари кўргазма-савдосини ўтказиш тўғрисида" 2021 йил 23 августдаги ПҚ-5229-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Халқаро кулолчилик форуми ва кулолчилик маҳсулотлари кўргазма-савдосини ўтказиш тўғрисида" 2021 йил 23 августдаги ПҚ-5229-сон қарорининг:

а) 1-бандига мувофиқ Халқаро кулолчилик форуми ва кулолчилик маҳсулотлари кўргазма-савдоси (кейинги ўринларда - Форум) ҳар икки йилда бир марта сентябрь ойида Қўқон шаҳрида ўтказиладиган Халқаро ҳунармандчилик фестивали билан уйғун ҳолда ташкил этилиши;

б) 2-бандига мувофиқ Халқаро ҳунармандчилик фестивалини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича ташкилий қўмита (кейинги ўринларда - Ташкилий қўмита) Форумни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича ҳам Ташкилий қўмита ҳисобланиши белгиланганлиги;

в) 3-бандига мувофиқ Ташкилий қўмитага:

Форумни юқори бадиий савияда ўтказиш, белгиланган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли бажариш, бу борада масъул вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш;

Форум совриндорларига топшириладиган диплом ва сертификатлар намуналарини тайёрлаш ҳамда тасдиқлаш;

Форумни ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ бошқа масалаларни ҳал этиш вазифалари юкланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг 2022 йил 20 апрелдаги 02-РА 1-5710-сон (ХДФУ) топшириғига мувофиқ дастлабки Форум 2023 йилнинг сентябрь ойидан бошлаб Қўқон шаҳрида ўтказиладиган Халқаро ҳунармандчилик фестивали билан уйғун ҳолда ўтказилсин.


3. Қуйидагиларни назарда тутувчи:

а) Халқаро кулолчилик форуми ва кулолчилик маҳсулотлари кўргазма-савдосини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ:

Фарғона вилояти ҳокимлиги, Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Савдо-саноат палатаси ҳамда "Ҳунарманд" уюшмасини Форум ташкилотчилари сифатида белгилаш;

Форум доирасида ўтказиладиган тадбирлар ва уларнинг иштирокчиларини саралаш тартиби;

Форум доирасида ўтказиладиган кўрик-танлов иштирокчиларини баҳолаш учун Халқаро ҳайъатни ташкил этиш ва унинг фаолияти тартиби;

Кўрик-танлов ғолибларини мукофотлаш учун номинациялар ва мукофот миқдорларини белгилаш;

б) 2023 йилда Халқаро кулолчилик форуми ва кулолчилик маҳсулотлари кўргазма-савдосини ўтказиш бўйича "йўл харитаси" 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

Форумни ташкил этиш, жумладан, Ташкилий қўмита йиғилишини ўтказиш, Форум ўтказиладиган жойни танлаш, меҳмонларни кутиб олиш, уларни жойлаштириш билан боғлиқ ташкилий чора-тадбирларни;

Форум расмий веб-сайтини ишлаб чиқиш, маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситаларида Форумни мунтазам ёритиб бориш, хорижий меҳмонларни Ўзбекистоннинг тарихий, маданий ва маърифий ҳаёти билан таништириш билан боғлиқ маданий-маърифий тадбирларни амалга ошириш;

Форум тадбирларини молиялаштириш тартибини белгилаш.


4. Ташкилий қўмита мазкур қарор билан тасдиқланган "йўл харитаси"да белгиланган чора-тадбирларнинг сифатли ва ўз вақтида бажарилишини таъминласин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - туризм ва маданий мерос вазири А.А. Абдухакимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.У. Умурзаков зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                          А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 7 июлдаги

370-сон қарорига

2-ИЛОВА



2023 йилда Халқаро кулолчилик форуми

ва кулолчилик маҳсулотлари кўргазма-

савдосини ўтказиш бўйича

"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"

               

          

Т/р

    

Чора-тадбирлар

         

Амалга ошириш механизми

         

Ижро

муддатлари

         

Ижро учун масьуллар

          

Вазирлик

ва идоралардан

          

Вазирлар

Маҳкамасидан

         

         

I. ТАШКИЛИЙ МАСАЛАЛАР

         

1.

2023 йил сентябрь ойида Халқаро кулолчилик форумини ўтказиш ва кулолчилик маҳсулотлари кўргазма-савдосини (кейинги ўринларда - Форум) ташкил этиш бўйича ташкилий қўмитанинг йиғилишини ўтказиш.


1. Ушбу чора-тадбирлар ижросини таъминлаш бўйича тегишли вазирликлар ва идоралар, маҳаллий ҳокимликлар бўйича масъул ижрочиларни белгилаш, молиялаштириш манбаларини аниқлаш ҳамда смета харажатлари масалаларини муҳокама қилиш юзасидан Ташкилий қўмита йиғилишларини ўтказиш.


2023 йил

февраль,

май,

август


Ташкилий қўмита

аъзолари


А. Абдуҳакимов,

О. Қудратов,

Ф. Рузиев,

М. Вахобов

2. Форум доирасида:

а) иштирокчиларни кутиб олувчи ва кузатувчи;

иштирокчиларни меҳмонхонага жойлаштирувчи ва транспорт билан таъминловчи;

иштирокчиларни овқатлантиришни ташкил этувчи;

тадбирларни оммавий ахборот воситаларида ёритувчи;

маданий дам олишни ташкил этувчи;

таржимонлар ва волонтёрлар билан ишларни ташкил қилувчи гуруҳлар тузиш;

б) таржимон ва волонтёрларга йўриқнома бериш ва уларни ўқитиш.


2023 йил

март

Фарғона вилояти ҳокимлиги, "Ҳунарманд" уюшмаси, Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

2.

Форум ўтказиладиган жойни тайёрлаш (Фарғона вилояти Риштон туманидаги Кулолчилик маркази).


1. Форум ўтказиладиган жойни белгилаш тўғрисида Фарғона вилояти ҳокимининг тегишли қарорини қабул қилиш.

Бунда Форумда иштирок этадиган маҳаллий (республиканинг 14 та ҳудуди бўйича ҳар бирига алоҳида) ҳамда хорижлик ҳунармандлар учун алоҳида жойлар ташкил этиш, шунингдек, кўнгилочар тадбирлар, овқатланиш шохобчалари, автотураргоҳлар ва эко-ҳожатхоналар учун алоҳида жойлар ажратилишини назарда тутиш.


2023 йил

март


Фарғона вилояти

ҳокимлиги


А. Раматов,

Ш. Абидов,

О. Қудратов

2. Нуфузли ландшафт дизайнерларини жалб қилган ҳолда Форум доирасида Риштон туманида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини амалга ошириш.

3. Форум ўтказиладиган ҳудудда муҳандислик-коммуникация тармоқларини соз ҳолатга келтириш ва уларнинг узлуксиз ишлашини таъминлаш, шу жумладан, тунги ёритиш чироқлари устунларини тартибга келтириш.


2023 йил

июль-август

Фарғона вилояти ҳокимлиги, "Ўзсувтаъминот" АЖ, "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ, "Ҳудудгазтаъминот" АЖ

3.

Форум иштирокчиларини меҳмонхона билан таъминлаш.


1. Риштон тумани ва унга чегарадош туман (шаҳар)ларда мавжуд меҳмонхоналардаги ўринлар сонини хатловдан ўтказиш.


2023 йил

апрель


Фарғона вилояти ҳокимлиги, Туризм ва маданий мерос вазирлиги, вазирликлар ва идоралар

А. Абдуҳакимов,

О. Қудратов

2. Меҳмонхоналарда меҳмонларни қабул қилиш имконияти етарли бўлмаган тақдирда, Риштон туманига қўшни бўлган туман (шаҳар) ҳудудларидаги меҳмонхоналардан қўшимча жой захиралари шакллантириш.


2023 йил

давомида

4.

Форумни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича тарғибот ишларини ташкил этиш.


1. Форум дастурини II Халқаро ҳунармандчилик фестивали дастури асосида ишлаб чиқиш.


2023 йил

апрель


"Ҳунарманд" уюшмаси, Маданият вазирлиги, Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Фарғона вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси


А. Абдуҳакимов,

О. Қудратов,

Д. Холмуродов,

Ф. Рузиев

2. Дастурни туристик ташкилотларга тақдим этиш ҳамда Интернет жаҳон ахборот тармоғи ва ижтимоий тармоқларга кенг жойлаштириш орқали тарғиб қилиш.


2023 йил

май


5.

Эсдалик буюмларини тайёрлаш.


1. Форумни тарғиб этувчи эсдалик буюмлари ва босма маҳсулотлар (брендбук, памфлет, буклет ва бошқалар) тайёрлаш.


2. Эсдалик буюмлари ва босма маҳсулотлар (брендбук, памфлет, буклет ва бошқалар) эскизларини яратиш бўйича ижодкорларни шартнома асосида жалб этиш чораларини кўриш.


2023 йил

февраль

"Ҳунарманд" уюшмаси, Савдо-саноат палатаси, Бадиий академия, Туризм ва маданий мерос вазирлиги

А. Абдуҳакимов,

Ф. Рузиев,

О. Қудратов,

Д. Холмуродов

6.

Риштон туманида умумий овқатланиш хизматлари тўлақонли кўрсатилишини таъминлаш.


1. Форум давомида Риштон туманидаги мавжуд умумий овқатланиш ташкилотларининг меҳмонларни қамраб олиш имкониятларини ўрганиб чиқиш.


2023 йил

апрель


Фарғона вилояти ҳокимлиги, вазирликлар ва идоралар

А. Абдуҳакимов,

О. Қудратов,

Ш. Абидов

2. Заруратга кўра янги кафе ва ресторанлар ташкил қилиш чораларини кўриш.


2023 йил

апрель-август


3. Замон талаблари асосида миллий услубдаги умумий овқатланиш хизматлари кўрсатилишини таъминлаш.


Форум ўтказиладиган кунлари

7.

Йўловчи ташиш хизмати кўрсатилишини ташкил этиш.


1. Риштон туманидаги барча такси хизмати кўрсатувчи ташкилотларни хатловдан ўтказиш, уларнинг техник тайёргарлик ҳолатини ўрганиб чиқиш.


2023 йил

май


Фарғона вилояти ҳокимлиги, Транспорт вазирлиги

А. Раматов,

Ш. Абидов,

О. Қудратов

2. Заруратга кўра Фарғона вилоятининг бошқа ҳудудларидан Риштон туманига такси хизмати кўрсатувчи субъектларни шартнома асосида жалб қилиш.


Форум ўтказиладиган кунлари


3. Ташаббускорларнинг таклифига биноан уларга йўловчи ташиш транспортларини имтиёзли шартларда сотиб олишга (шу жумладан, кредит, лизинг асосида) кўмаклашиш.


2023 йил

давомида

8.

Маҳаллий темир йўл вокзаллари ва аэропортларда меҳмонларни муносиб кутиб олиш ва кузатиш.


1. Хориждан ташриф буюрадиган Форум иштирокчиларини маҳаллий темир йўл вокзаллари ва аэропортларда кутиб олиш, кузатиш бўйича махсус штаблар ташкил қилиш. Штаблар фаолияти билан боғлиқ барча харажатларни белгиланган тартибда молиялаштириш.


2. Меҳмонларни кутиб олиш жойларида Форум тўғрисидаги маълумотномалар қайд этилган стендлар ўрнатиш.


3. Форум кунлари Тошкент шаҳридан Қўқон ҳамда Фарғона шаҳарларига ҳаракатланувчи Форум иштирокчилари учун йўловчи поездларида белгиланган тартибда жойлар ажратилиши ва зарур ҳолларда қўшимча поездлар қўйилишини таъминлаш.


4. Форумга мўлжалланган алоҳида янги туризм маршрутларини ишлаб чиқиш.

           

Форум ўтказиладиган кунлари

Фарғона вилояти ҳокимлиги, "Ҳунарманд" уюшмаси, Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Транспорт вазирлиги, "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ, "Uzbekistan Airports" АЖ, "Uzbekistan Airways" АЖ

А. Раматов,

Ш. Абидов,

О. Қудратов

9.

Хавфсизликни таъминлаш, тез тиббий ёрдам кўрсатишни ташкил этиш ва фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш.


Форум ўтказиш даврида жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш, тез тиббий ёрдам кўрсатилишини ташкил этиш ва фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш чораларини кўриш.


Форум ўтказиладиган кунлари

Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Фарғона вилояти ҳокимлиги

         

Х. Бердибаев,

М. Вахобов

          

II. МАДАНИЙ-МАЪРИФИЙ ТАДБИРЛАР

         

10.

Форум расмий веб-сайтини ишлаб чиқиш ва ишга тушириш.


1. Тадбирни юқори савияда ёритиш мақсадида Форум расмий веб-сайтини яратиш ва унда Форум тўғрисидаги ахборотларни уч тилда (ўзбек, рус, инглиз тилларда) мунтазам ёритиб бориш.


2. Форумда иштирок этишни истаган хорижий давлатлар ҳунармандларининг ушбу сайт орқали онлайн тарзда ариза топширишлари ва рўйхатдан ўтишлари учун имконият яратиш.


2023 йил

февраль-сентябрь

"Ҳунарманд" уюшмаси, Савдо-саноат палатаси, Фарғона вилояти ҳокимлиги

А. Абдуҳакимов,

О. Қудратов,

Д. Холмуродов, Ф. Рузиев


11.

Маҳаллий ҳамда хорижий оммавий ахборот воситаларида Форумни мунтазам ёритиб бориш.


1. Форум доирасида ўтказиладиган тадбирлар, унинг мақсади ва вазифаларини маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситаларида мунтазам ёритиш бўйича медиа-режа ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2023 йил

май


Фарғона вилояти ҳокимлиги, Ахборот ва оммавий коммуникация агентлиги, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, "Дунё" ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Савдо-саноат палатаси, "Ҳунарманд" уюшмаси, Ташқи ишлар вазирлиги, Туризм ва маданий мерос вазирлиги, вазирликлар ва идоралар


А. Абдухакимов,

О. Қудратов,

Ш.Абидов,

Д. Холмуродов,

Ф.Рузиев


2. Форумни тарғиб этувчи камида 3 та (ўзбек, рус ва инглиз тилларида) реклама роликларини тайёрлаш, марказий ва барча маҳаллий телеканалларда мунтазам намойиш қилиш.


2023 йил

июнь


3. Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги элчихоналари ва консуллик идораларини Форумни тарғиб қилувчи фото ва видеоматериаллар билан таъминлаш, шунингдек, хорижий оммавий ахборот воситалари орқали сайёҳлар ҳамда ҳунармандларни Форумда иштирок этишга ундовчи тарғибот материалларини намойиш этиш.


2023 йил

давомида


4. Форумни хорижлик сайёҳлар экскурсия маршрутига киритиш.



12.

Форумда миллий ҳунармандчилик намуналарининг кенг тақдимотини ташкил қилиш учун шарт-шароитлар яратиш.


1. Ҳар бир ҳудуднинг ўзига хос миллий кулолчилигини акс эттирувчи кўргазмали жойларни тайёрлаш.


2023 йил

август


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, "Ҳунарманд" уюшмаси, Савдо-саноат палатаси, Бадиий академия


А. Абдуҳакимов,

Ш. Абидов,

О. Қудратов,

Д. Холмуродов,

2. Республиканинг барча ҳудудларида фаолият олиб борувчи кулоллар иштирокини таъминлаш.


Форум кунлари


3. Форум учун ажратилган майдон ҳудудида Форум иштирокчилари учун маҳорат дарслари ўтказиш.


2023 йил

март,

май,

август

           

13.

Хорижлик меҳмонларни Ўзбекистоннинг тарихий, маданий ва маърифий ҳаёти билан таништириш.


1. Форумнинг хорижлик иштирокчилари ва меҳмонларини шаҳарнинг тарихий обидалари ва диққатга сазовор жойлари билан яқиндан таништириш мақсадида экскурсия маршрутини ишлаб чиқиш.


2023 йил

июль


Туризм ва маданий мерос вазирлиги, "Ҳунарманд" уюшмаси


А. Абдухакимов,

О. Қудратов,

Ш. Абидов

2. Экскурсия маршрутига киритилган жойларни белгиланган тарзда ободонлаштириш, таъмирлаш ҳамда меҳмонларни қабул қилиш учун шай ҳолатга келтириш.


2023 йил

август


Фарғона вилояти ҳокимлиги


3. Ўзбек халқининг тарихи ва маданий ҳаёти, ҳунармандлар турмуш тарзини ўзида акс эттирувчи театрлаштирилган очилиш ва ёпилиш маросимлари, концерт дастурлари сценарийсини тайёрлаш.


2023 йил

июль


Маданият вазирлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси


4. Саҳналаштириш жараёнларига тажрибали режиссёрлар, ёзувчи ва шоирлар, театр намояндалари, санъат ва маданият арбобларини жалб этиш.




14.

"Wi-Fi" ҳудудларини ташкил этиш.


Ташкилий қўмитанинг мурожаатига асосан Форум ўтказиладиган ҳудудларда белгиланган тартибда Wi-Fi нуқталарини ташкил этиш чораларини кўриш.


Форум ўтказиладиган кунлари


Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Фарғона вилояти ҳокимлиги


Ш. Ражаббаев,

Ф.Рузиев

            

III. ФОРУМ ТАДБИРЛАРИНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ

         

15.

Форумни ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ чора-тадбирларни молиялаштириш.

1. II Халқаро ҳунармандчилик фестивали харажатлари сметасини ишлаб чиқиш доирасида Форум харажатларини ҳисоблаб чиқиш ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2023 йил

февраль


Фарғона вилояти ҳокимлиги, "Ҳунарманд" уюшмаси, Савдо-саноат палатаси, Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, вазирликлар ва идоралар


А. Абдуҳакимов,

Ш. Абидов,

Ф. Рузиев,

О. Қудратов,

Д. Холмуродов


2. Тасдиқланган смета харажатлари асосидаги маблағларни Форум бошланмасдан олдин тўлаб бериш чораларини кўриш.


2023 йил

апрель


3. Муайян тадбирларни молиялаштиришга давлат-хусусий шериклик шартларида ташаббускор тадбиркорлик субъектларини белгиланган тартибда кенг жалб қилиш.


2023 йил

давомида


           

          

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 8 июль





















































Время: 0.0289
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск