Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Кишлок хужаликнинг бошка сохалари /

Тадбиркорлик субъектларига наслдор қўй ва эчкиларнинг импорт қилинган эмбриони учун субсидия бериш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 06.07.2022 й. 368-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 6 июлдаги

368-сон қарорига

2-ИЛОВА



Тадбиркорлик субъектларига наслдор қўй

ва эчкиларнинг импорт қилинган эмбриони

учун субсидия бериш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом тадбиркорлик субъектларига наслдор қўй ва эчкиларнинг, шу жумладан, қоракўл зотли қўйларнинг чет давлатлардан импорт қилинган эмбриони учун субсидия бериш тартибини белгилайди.


2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


импорт қилувчи - наслдор қўй ва эчкиларнинг эмбрионини чет давлатдан олиб кирувчи тадбиркорлик субъекти;


наслдор қўй ва эчкининг эмбриони - чет давлатдан олиб кирилган, келиб чиқиши тегишли ҳужжатлар (наслдор қўй ва эчки гувоҳномаси) билан тасдиқланган, муайян зотни такрор кўпайтириш учун фойдаланиладиган ва белгиланган тартибда рўйхатга олинган ҳайвон ҳомиласи;


субсидия - наслдор қўй ва эчкиларнинг эмбрионини импорт қилишда харажатлар ўрнини қисман қоплаш учун импорт қилувчига Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан бериладиган молиявий ёрдам;


субсидия олувчилар - ушбу Низом билан белгиланган тартибда наслдор қўй ва эчкиларнинг эмбрионини импорт қилган тадбиркорлик субъектлари.


3. Субсидия ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схема асосида берилади.



2-БОБ. СУБСИДИЯ БЕРИШ ШАРТЛАРИ


4. Наслдор қўй ва эчкиларнинг эмбрионини импорт қилувчилар субсидия олувчилар ҳисобланади.


5. Импорт қилувчиларга ҳар молия йилида кейинги молия йилига қадар Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан бир марталик субсидия ажратилади.


6. Наслдор қўй ва эчкиларнинг ҳар бир эмбрионига Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан 400 минг сўм миқдорда субсидия берилади.


7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги келгуси йил учун Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети параметрларини шакллантиришда, субсидия олувчиларга субсидия бериш учун зарур маблағларни ҳисобга олади.



3-БОБ. СУБСИДИЯ БЕРИШ УЧУН ТАҚДИМ

ЭТИЛАДИГАН ҲУЖЖАТЛАР ВА УЛАРНИ

КЎРИБ ЧИҚИШ ТАРТИБИ


8. Импорт қилувчилар Ўзбекистон Республикаси Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитасига (кейинги ўринларда - Қўмита) субсидия ажратишни сўраб мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ шаклда ариза топширади.

Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

импорт қилинган қўй ва эчки эмбрионининг наслдорлигини тасдиқловчи гувоҳнома нусхаси;

наслдор қўй ва эчки эмбрионини сотиб олиш юзасидан тузилган олди-сотди шартномаси ва тўлов топшириқномаси нусхаси.


9. Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар Қўмитага бевосита, электрон шаклда ёки почта хизмати орқали тақдим этилади.


10. Наслдор қўй ва эчкининг эмбриони қуйидаги талабларга мос келиши лозим:

наслдор қўй ва эчки эмбрионининг келиб чиқиши, яъни ота-онасининг насллилик хусусиятлари юқори зотга мансуб бўлиши;

наслдор қўй ва эчкининг эмбриони республикада урчитиладиган қўй ва эчкилар зотлари йўналишига мос келиши.


11. Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар Қўмитага бевосита, электрон шаклда ёки почта хизмати орқали тақдим этилади.


12. Ариза берувчи тақдим этилган ҳужжатларнинг тўлиқ ва ҳаққонийлиги учун жавобгар ҳисобланади.


13. Ариза берувчидан мазкур Низомнинг 8-бандида назарда тутилган ҳужжатлардан ташқари бошқа ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади.


14. Қўмита наслдор қўй ва эчкининг эмбриони ҳисоб-фактура ҳужжатлари нусхаларини давлат божхона хизмати органларидан тегишли сўровномалар юбориш орқали олади.


15. Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар субсидия олувчи томонидан Қўмитага тақдим этилганда, ушбу Низомнинг 8-бандида қайд этилган ҳужжатлар тўлиқ бўлмаса, ариза кўриб чиқиш учун қабул қилинмайди.


16. Мазкур Низомнинг 8-бандида қайд этилган ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилганда, Қўмита ариза келиб тушган санадан бошлаб беш иш куни ичида тақдим этилган ҳужжатлар асосида наслдор қўй ва эчкининг эмбриони импорт қилинганлигини ўрганади ҳамда натижаси бўйича субсидия бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида хулоса қилиб, бир иш кунида ариза берувчига бу ҳақида хабар юборади.


17. Субсидия бериш тўғрисидаги хабарда субсидия суммаси кўрсатилиши зарур.


18. Субсидия бериш рад этилган импорт қилувчи хабарда кўрсатилган камчиликларни бартараф этган тақдирда субсидия олиш учун Қўмитага ариза билан қайта мурожаат қилиши мумкин.

Бунда аризалар Қўмита томонидан икки иш куни мобайнида кўриб чиқилади.


19. Импорт қилувчининг аризасини кўриб чиқиш учун тўлов ундирилмайди.



4-БОБ. СУБСИДИЯНИ ТЎЛАШ ТАРТИБИ


20. Қўмита субсидия бериш тўғрисида хулоса қабул қилингандан сўнг бир иш куни ичида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига субсидия бериш тўғрисида буюртманомани тақдим этади.


21. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги бир иш куни ичида буюртманомада кўрсатилган маблағларни Қўмитанинг махсус шахсий ғазна ҳисобварағига ўтказиб беради.


22. Қўмитанинг махсус шахсий ғазна ҳисобварағига келиб тушган маблағлар бир иш куни ичида субсидия олувчиларнинг тижорат банкларидаги ҳисобварағига ўтказиб берилади.


23. Молия йили якуни бўйича Қўмитанинг махсус шахсий ғазна ҳисобварағида фойдаланилмай қолган бюджет маблағлари Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига қайтарилади.



5-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


24. Қўмита томонидан наслдор қўй ва эчкининг эмбриони учун субсидия берилган чорвачилик субъектлари реестри юритиб борилади.


25. Реестрдаги маълумотлар ўзгарган ҳолларда, Қўмита томонидан уч иш куни ичида унга тегишли ёзувлар киритилиши лозим.


26. Қўмита маълумотларнинг реестрга тўғри, ўз вақтида киритилиши ва янгилаб борилишига масъул ҳисобланади.


27. Субсидия олувчиларга берилган субсидиянинг Қўмита томонидан етказилиши Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати департаменти томонидан назорат қилинади.


28. Импорт қилувчи субсидия ажратилишини рад этиш тўғрисидаги хулосадан норози бўлган тақдирда, белгиланган тартибда судга шикоят қилиш ҳуқуқига эга.


29. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.






Низомга

1-ИЛОВА



Наслдор қўй ва эчкининг импорт қилинган

эмбрионига субсидия бериш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Чора-тадбирлар


Муддатлар



1-босқич

Ариза берувчи

(импорт қилувчи)


Субсидия олишда талаб этиладиган барча зарур ҳужжатларни ариза билан бирга Ўзбекистон Республикаси Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитасига топшириш.


Йил давомида









2-босқич

Ўзбекистон Республикаси Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси


1. Ариза берувчи томонидан ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаган бўлса, уларни жавоб хати билан қайтариш.



1 иш куни ичида


2. Ариза берувчи томонидан ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилганда, уларни ўрганиб чиқиш.


5 иш куни ичида







3-босқич

Ўзбекистон Республикаси Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси


1. Ўрганиш натижасида субсидия бериш ёки беришни рад этиш тўғрисидаги хулоса ҳақида ариза берувчига хабар юбориш.


2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига субсидия ажратиш тўғрисида буюртманома бериш.



Хулоса қабул қилинган кундан бошлаб 1 иш куни ичида









4-босқич

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги


Республика бюджетидан тегишли субсидия суммасини Ўзбекистон Республикаси Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитасининг махсус шахсий ғазна ҳисобварағига ўтказиш.


Буюртманома қабул қилинган кундан бошлаб 1 иш куни ичида









5-босқич

Ўзбекистон Республикаси Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси


Қоракўлчилик субъектининг ҳисобварағига тегишли субсидия суммасини ўтказиш.


Махсус ғазна ҳисобварағига маблағ келиб тушгандан бошлаб 1 иш куни ичида



         





Низомга

2-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси

Ипакчилик ва жун саноатини

ривожлантириш қўмитасига

_______________________дан

(импорт қилувчининг номи)

АРИЗА

_______________________________________________ (импорт қилувчининг номи) томонидан ______________________дан (мамлакат номи) умумий қиймати _______________________ (валюта)га тенг, ТИФ ТН коди ____________________ бўлган _____________________ (наслдор қўй ва эчки номи) эмбриони импорт қилинди.


___________________________________________ томонидан (импорт қилувчининг номи) импорт қилинган ____ дона эмбрион учун Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан субсидия берилишини кўриб чиқишингизни ва тегишли маблағларни ______________________________ (тижорат банкининг номи) тижорат банкининг ______________________________ (ҳудуднинг номи) филиалидаги _____________________________ ҳисоб варағига ўтказиб беришингизни сўрайман.


Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинди:

импорт қилинган қўй ва эчки эмбрионининг наслдорлигини тасдиқловчи гувоҳнома нусхаси;

наслдор қўй ва эчки эмбрионини сотиб олиш юзасидан тузилган олди-сотди шартномаси ва тўлов топшириқномаси нусхаси;

_______________________ раҳбари _________________________ (Ф.И.О.)


Боғланиш учун телефон: (____) ______________


____________________________________________________ (имзо)

         


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 7 июль





































Время: 0.0053
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск