ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Чорвачилик. Қоракўлчилик /

Қоракўлчилик субъектларига улар томонидан экспорт қилинган қоракўл ва қоракўлча тери учун субсидия бериш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 06.07.2022 й. 368-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 6 июлдаги

368-сон қарорига

1-ИЛОВА



Қоракўлчилик субъектларига улар томонидан

экспорт қилинган қоракўл ва қоракўлча тери

учун субсидия бериш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом экспортбоп қоракўл ва қоракўлча тери етиштириб, экспорт қилувчи қоракўлчилик субъектларига субсидия бериш тартибини белгилайди.


2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


субсидия - экспортбоп қоракўл ва қоракўлча тери етиштириб, экспорт қилувчи қоракўлчилик субъектларига Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан бериладиган молиявий ёрдам;


қоракўлчилик субъектлари - қоракўл зотли қўйларни парвариш қилувчи ҳамда қоракўл ва қоракўлча тери етиштириш билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари;


қоракўл тери - қоракўл зотига мансуб она (совлиқ) қўйлардан туғилган қўзилардан олинадиган хомашё;


қоракўлча тери - асосий подага яроқсиз она (совлиқ) қўйларни бўрдоқига боқиб ва уруғлантириб, бўғозликнинг 130-135 кунлигида сўйилиши натижасида олинадиган хомашё.


3. Субсидия Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари ҳисобидан берилади.


4. Қоракўл ва қоракўлча терини ўзи етиштирмасдан аҳоли ва бошқа қоракўлчилик субъектларидан харид қилган ёки қоракўл ва қоракўлча терини экспортга йўналтирмаган қоракўлчилик субъектларига субсидия берилмайди.


5. Субсидия ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схема асосида берилади.



2-БОБ. СУБСИДИЯ БЕРИШ ШАРТЛАРИ


6. Қоракўл ва қоракўлча тери етиштириб, экспортга йўналтирувчи қоракўлчилик субъектлари субсидия олувчилар ҳисобланади.


7. Қоракўл ва қоракўлча тери етиштириб, экспорт қилувчи қоракўлчилик субъектларига ҳар молия йилида кейинги молия йилига қадар Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан қуйидаги миқдорда бир марталик субсидия берилади:

қоракўлчилик субъектларида етиштирилиб, экспорт қилинган ҳар бир дона қоракўл тери учун 50 минг сўмдан;

қоракўлчилик субъектларида етиштирилиб, экспорт қилинган ҳар бир дона қоракўлча тери учун 75 минг сўмдан.


8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги келгуси йил учун Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети параметрларини шакллантиришда субсидия олувчиларга субсидия бериш учун зарур маблағларни ҳисобга олади.



3-БОБ. СУБСИДИЯ БЕРИШ УЧУН ТАҚДИМ

ЭТИЛАДИГАН ҲУЖЖАТЛАР ВА УЛАРНИ

КЎРИБ ЧИҚИШ ТАРТИБИ


9. Қоракўлчилик субъектлари Ўзбекистон Республикаси Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитасига (кейинги ўринларда - Қўмита) субсидия беришни сўраб мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ шаклда ариза топширади.

Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

қоракўл ва қоракўлча терини экспорт қилиш бўйича экспорт шартномаси нусхаси;

экспорт шартномаси бўйича қоракўлчилик субъекти ҳисобварағига келиб тушган пул ўтказмалари ҳақидаги банк маълумотномаси.


10. Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар Қўмитага бевосита, электрон шаклда ёки почта хизмати орқали тақдим этилади.


11. Ариза берувчи тақдим этилган ҳужжатларнинг тўлиқ ва ҳаққонийлиги учун жавобгар ҳисобланади.


12. Қоракўлчилик субъектларидан мазкур Низомнинг 9-бандида назарда тутилган ҳужжатлардан ташқари бошқа ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади.


13. Қўмита экспорт қилинган маҳсулотлар ҳисоб-фактура ҳужжатлари нусхаларини давлат божхона хизмати органларидан тегишли сўровномалар юбориш орқали олади.


14. Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар Қўмитага бевосита тақдим этилганда, ушбу Низомнинг 9-бандида қайд этилган ҳужжатлар тўлиқ бўлмаса, ариза кўриб чиқиш учун қабул қилинмайди.


15. Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар Қўмитага электрон шаклда ёки почта хизмати орқали тақдим этилганда, ушбу Низомнинг 9-бандида қайд этилган ҳужжатлар тўлиқ бўлмаса, Қўмита ариза келиб тушган санадан бошлаб бир иш куни ичида ариза берувчига тегишлича электрон шаклда ёки почта хизмати орқали аризани кўриб чиқиш рад этилганлиги тўғрисида жавоб хатини юборади.


16. Мазкур Низомнинг 9-бандида қайд этилган ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилганда, Қўмита ариза келиб тушган санадан бошлаб беш иш куни ичида тақдим этилган ҳужжатлар асосида қоракўлчилик субъектлари томонидан етиштирилган ҳамда экспорт қилинган қоракўл ва қоракўлча тери сонини ўрганади ҳамда натижаси бўйича субсидия бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида хулоса қилиб, бир иш кунида ариза берувчига бу ҳақда хабар юборади.


17. Субсидия бериш тўғрисидаги хабарда субсидия суммаси кўрсатилиши зарур.


18. Қоракўлчилик субъектига субсидия беришни рад этиш учун қуйидагилар асос бўлади:

қоракўлчилик субъектининг мазкур Низомда белгиланган талабларга мос келмаслиги;

қоракўлчилик субъекти томонидан сохта ҳужжатлар тақдим этилганлиги ёки ҳужжатларда нотўғри маълумотлар кўрсатилганлиги.


19. Мазкур Низомнинг 14-бандида қайд этилганидан бошқа асосларда субсидия беришни рад этишга йўл қўйилмайди.


20. Субсидия бериш рад этилган қоракўлчилик субъекти хабарда кўрсатилган камчиликларни бартараф этган тақдирда субсидия олиш учун Қўмитага ариза билан қайта мурожаат қилиши мумкин.

Бунда аризалар Қўмита томонидан икки иш куни ичида кўриб чиқилади.


21. Субсидия олувчининг аризасини кўриб чиқиш учун тўлов ундирилмайди.



4-БОБ. СУБСИДИЯНИ БЕРИШ ТАРТИБИ


22. Қўмита субсидия бериш тўғрисида хулоса қабул қилингандан сўнг бир иш куни ичида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига субсидия бериш тўғрисида буюртманомани тақдим этади.


23. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги бир иш куни ичида буюртманомада кўрсатилган маблағларни Қўмитанинг махсус шахсий ғазна ҳисобварағига ўтказиб беради.


24. Қўмитанинг махсус шахсий ғазна ҳисобварағига келиб тушган маблағлар бир иш куни ичида субсидия олувчиларнинг тижорат банкларидаги ҳисобварағига ўтказиб берилади.


25. Молия йили якуни бўйича Қўмитанинг махсус шахсий ғазна ҳисобварағида фойдаланилмай қолган бюджет маблағлари Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига қайтарилади.



5-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


26. Қўмита томонидан субсидия берилган қоракўлчилик субъектлари реестри юритиб борилади.


27. Реестрдаги маълумотлар ўзгарган ҳолларда, Қўмита томонидан уч иш куни ичида унга тегишли ёзувлар киритилиши лозим.


28. Қўмита маълумотларнинг реестрга тўғри, ўз вақтида киритилиши ва янгилаб борилишига масъул ҳисобланади.


28-1. Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини амалга ошириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш ҳузуридаги Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини субсидиялаш бўйича Техник ишчи гуруҳ томонидан 2025 йил 1 январга қадар ушбу субсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи баҳоланади. Бунда:

субсидияни ажратиш натижасида субсидия ажратилган субъектларнинг қоракўл ва қоракўлча териларини етиштириш ҳамда экспорт қилиш ҳажми ошганда, субсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи "ижобий";

субсидия олувчи субъект томонидан олинган субсидиядан фойдаланилмаётганлиги ёки ундан самарасиз фойдаланаётганлиги, шунингдек, субсидиялардан бошқа мақсадларда фойдаланилганлиги аниқланганда, субсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи "салбий" деб баҳоланади.

29. Субсидия олувчиларга бериладиган субсидиянинг Қўмита томонидан етказилиши Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати департаменти томонидан назорат қилинади.


30. Қоракўлчилик субъекти субсидия берилишини рад этиш тўғрисидаги хулосадан норози бўлган тақдирда, белгиланган тартибда судга шикоят қилиш ҳуқуқига эга.


31. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.






Низомга

1-ИЛОВА



Қоракўлчилик субъектларига улар томонидан экспорт

қилинган қоракўл ва қоракўлча тери учун субсидия бериш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Чора-тадбирлар


Муддатлар



1-босқич

Ариза берувчи

(қоракўлчилик субъектлари)


Субсидия олишда талаб этиладиган барча зарур ҳужжатларни ариза билан бирга Ўзбекистон Республикаси Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитасига топшириш.


Йил давомида









2-босқич

Ўзбекистон Республикаси Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси


1. Қоракўлчилик субъекти томонидан ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаган бўлса, уларни жавоб хати билан қайтариш.



1 иш куни ичида


2. Қоракўлчилик субъекти томонидан ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилганда, уларни ўрганиб чиқиш.


5 иш куни ичида







3-босқич

Ўзбекистон Республикаси Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси


      

1. Ўрганиш натижасида субсидия бериш ёки беришни рад этиш тўғрисидаги хулоса ҳақида ариза берувчига хабар юбориш.


2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига субсидия олиш тўғрисида буюртманома бериш.



Хулоса қабул қилинган кундан бошлаб 1 иш куни ичида









4-босқич

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги


Республика бюджетидан тегишли субсидия суммасини Ўзбекистон Республикаси Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитасининг махсус шахсий ғазна ҳисобварағига ўтказиш.


Буюртманома қабул қилинган кундан бошлаб 1 иш куни ичида









5-босқич

Ўзбекистон Республикаси Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси


Қоракўлчилик субъектининг ҳисобварағига тегишли субсидия суммасини ўтказиш.


Махсус ғазна ҳисобварағига маблағ келиб тушгандан бошлаб 1 иш куни ичида



          





Низомга

2-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси

Ипакчилик ва жун саноатини

ривожлантириш қўмитасига

_______________________дан

(қоракўлчилик субъектнинг номи)

АРИЗА

_______________________________________________ (қоракўлчилик субъектнинг номи) томонидан етиштирилиб, ______________________га (мамлакат номи) умумий қиймати _______________________ (валюта)га тенг, ТИФ ТН коди ____________________ бўлган _____________________ (маҳсулотнинг номи) маҳсулот(лар) экспорт қилинди.


___________________________________________ томонидан (қоракўлчилик субъектнинг номи) етиштирилиб, экспорт қилинган ____ дона ___________________ териси (маҳсулотнинг номи) учун Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан субсидия берилишини кўриб чиқишингизни ва тегишли маблағларни ______________________________ (тижорат банкининг номи) тижорат банкининг ______________________________ (ҳудуднинг номи) филиалидаги _____________________________ ҳисобварағига ўтказиб беришингизни сўрайман.


Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинди:

қоракўл ва қоракўлча терини экспорт қилиш бўйича экспорт шартномаси нусхаси;

экспорт шартномаси бўйича қоракўлчилик субъекти ҳисоб варағига келиб тушган пул ўтказмалари ҳақидаги банк маълумотномаси;



_______________________ раҳбари _________________________ (Ф.И.О.)


Боғланиш учун телефон: (____) ______________


____________________________________________________ (имзо)

    


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 7 июль


















































Время: 0.0049
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск