ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Конституциялар ва кодекслар / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси /

Ўзбекистон Республикасининг 12.07.2022 й. ЎРҚ-783-сон "Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 07.06.2022 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 08.07.2022 й. маъқулланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

12.07.2022 й.

N ЎРҚ-783



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

СОЛИҚ КОДЕКСИГА ҚЎШИМЧА

ВА ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ

ТЎҒРИСИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2022 йил 7 июнда қабул қилинган

Сенат томонидан 2022 йил 8 июлда маъқулланган



Ушбу Қонун махсус иқтисодий зоналарнинг иштирокчиларига фойда солиғини тўлашдан озод қилиш тарзидаги солиқ имтиёзларини бериш шартларини, шунингдек мазкур имтиёзларнинг қўлланилиш тартибини ва муддатларини белгилайди.


1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 30 декабрда қабул қилинган ЎРҚ-599-сонли Қонуни билан янги таҳрирда тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 йил, 12-сонга 1-илова; 2020 йил, N 3, 198-модда, N 10, 593-модда, N 11, 652-модда, N 12, 690, 691-моддалар; 2021 йил, N 1, 6-модда, N 4, 294-модда, 4-сонга илова, N 8, 800-модда, N 9, 901-модда, N 10, 968, 969, 972, 973-моддалар, N 12, 1099-модда; 2022 йил N 2, 79-модда, N 3, 215, 216-моддалар, N 5, 461, 464, 467-моддалар) қуйидаги қўшимча ва ўзгартишлар киритилсин:


1) 473-модда:

қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Махсус иқтисодий зоналарнинг иштирокчилари фойда солиғини тўлашдан ўзи киритган инвестициялар ҳажмига қараб:

3 миллион АҚШ долларидан 5 миллион АҚШ долларигача бўлган миқдордаги инвестициялар учун - 3 йил муддатга;

5 миллион АҚШ долларидан 15 миллион АҚШ долларигача бўлган миқдордаги инвестициялар учун - 5 йил муддатга;

15 миллион АҚШ доллари ва ундан юқори миқдордаги инвестициялар учун - 10 йил муддатга озод этилади";

иккинчи ва учинчи қисмлари тегишинча учинчи ва тўртинчи қисмлар деб ҳисоблансин;

учинчи қисмидаги "Ушбу модданинг биринчи қисмида" деган сўзлар "Ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2) 474-модда:

қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Ушбу Кодекс 473-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган фойда солиғи бўйича имтиёзларнинг амал қилиш муддати махсус иқтисодий зона ҳудудида ишлаб чиқариш (хизматлар кўрсатиш) объекти фойдаланишга қабул қилинган санадан эътиборан ҳисобланади";

иккинчи ва учинчи қисмлари тегишинча учинчи ва тўртинчи қисмлар деб ҳисоблансин;


3) 483-модда қуйидаги мазмундаги ўн тўққизинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Махсус иқтисодий зоналарнинг иштирокчилари томонидан фойда солиғи бўйича имтиёзларнинг 2020 йил 1 январдан кейин фойдаланилмай қолган қисми 2020 йил 1 октябрга қадар махсус иқтисодий зоналар иштирокчиларининг реестрига киритилган иштирокчиларга нисбатан улар томонидан киритилган, 2020 йил 1 январга қадар амалда бўлган қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган инвестицияларнинг ҳажмига қараб, мазкур иштирокчилар реестрга киритилган пайтдан эътиборан 3 йилдан 10 йилгача бўлган муддатга тўлиқ қўлланилади. Ушбу қисмнинг қоидалари ушбу Кодекс 473-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган фойда солиғи бўйича имтиёзларнинг амал қилиш муддатига нисбатан татбиқ этилмайди".


2-модда. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.


3-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.


4-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                    Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 13 июль


"Халқ сўзи", 2022 йил 13 июль











































Время: 0.2046
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск