ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пул ва бюджет тизими. Бюджетдан ташқари фондлар / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Бюджетдан ташқари ва бошқа фондлар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 12.07.2022 й. ПҚ-315-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 мартдаги "Самарқанд вилоятини ободонлаштириш ва фаровонлигини ошириш жамғармасини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3608-сон қарорига ўзгартириш киритиш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

12.07.2022 й.

N ПҚ-315



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ 2018 ЙИЛ 16 МАРТДАГИ

"САМАРҚАНД ВИЛОЯТИНИ ОБОДОНЛАШТИРИШ

ВА ФАРОВОНЛИГИНИ ОШИРИШ ЖАМҒАРМАСИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА"ГИ

ПҚ-3608-СОН ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШ

КИРИТИШ ҲАҚИДА



Самарқанд вилоятининг туризм салоҳиятини ошириш, ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш ҳамда халқаро даражадаги тадбирларни ўтказишга тайёргарлик кўриш бўйича белгиланган вазифаларни бажариш учун манзилли чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек, Самарқанд вилоятида амалга оширилаётган кенг кўламли бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишларини молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида:


1. Самарқанд вилояти ҳокимлиги ва Молия вазирлигининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 мартдаги "Самарқанд вилоятини ободонлаштириш ва фаровонлигини ошириш жамғармасини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3608-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан Самарқанд вилояти ҳокимлигига ажратилган кредитнинг 2022 йилда сўндириладиган асосий қисмини 2023 йилга ўтказиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси Самарқанд вилояти ҳокимлиги билан биргаликда бир ой муддатда мазкур қарорнинг 1-бандида назарда тутилган кредит шартномасига тегишли ўзгартиришлар киритилишини таъминласин.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 мартдаги "Самарқанд вилоятини ободонлаштириш ва фаровонлигини ошириш жамғармасини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3608-сон қарорига иловага мувофиқ ўзгартириш киритилсин.


4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Самарқанд вилояти ҳокими Э.О. Турдимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                      Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 12 июлдаги

ПҚ-315-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2018 йил 16 мартдаги "Самарқанд вилоятини

ободонлаштириш ва фаровонлигини ошириш

жамғармасини ташкил этиш чора-тадбирлари

тўғрисида"ги ПҚ-3608-сон қарорига

киритилаётган ўзгартириш


Илова матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт

жамғармаси кредитини қоплаш

ПРОГНОЗ ЖАДВАЛИ

Кредит суммаси

50 миллион АҚШ доллари

Кредит муддати

5,5 йил, шу жумладан, имтиёзли давр - 2 йил

Фоиз ставкаси

2019 йил 27 декабргача - йиллик 2,25 фоиз (шу жумладан, банк маржаси - 0,25 фоиз) 2019 йил 27 декабрдан - йиллик 2,0 фоиз

минг АҚШ доллари

Қоплаш даврлари


Ўзлаштириш

миқдори*


Тўлов суммаси


Жами тўлов

миқдори*


асосий қарз


фоизлар*


2018 йилнинг II ярим йиллиги


40 000,00

-

238,90**

238,90**

2019 йилнинг I ярим йиллиги


-

-

398,91**

398,91**

2019 йилнинг II ярим йиллиги


10 000,00

213,30**

408,05**

621,35**

2020 йилнинг I ярим йиллиги


-

422,05**

489,44**

911,49**

2020 йилнинг II ярим йиллиги


-

525,39**

495,45**

1 020,84**

2021 йилнинг I ярим йиллиги


-

16 109,34**

695,74**

16 805,08**

2021 йилнинг II ярим йиллиги


-

644,24**

198,13**

842,37**

2022 йилнинг I ярим йиллиги


-


162,03**

162,03**

2022 йилнинг II ярим йиллиги


-


321,74**

321,74**

2023 йилнинг I ярим йиллиги


-

16 042,85

280,42**

16 323,27

2023 йилнинг II ярим йиллиги


-

16 042,85

120,43**

16 163,28

Жами


50 000,00

50 000,00

3 809,24

53 809,24

       

*) кредитнинг ҳақиқатда олинган миқдори ва санасидан келиб чиққан ҳолда аниқлаштирилади;

**) ҳақиқий тўловлар".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 13 июль












































Время: 0.1537
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск