ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Сув, сувдан фойдаланиш ва сув хўжалиги /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 08.07.2022 й. ПФ-167-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

08.07.2022 й.

N ПФ-167



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ҲУЖЖАТЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ,

ШУНИНГДЕК, БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ

ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


Сўнгги йилларда ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш, сув хўжалиги объектларини модернизация қилиш, ривожлантириш ҳамда бу йўналишда хусусий сектор иштирокини таъминлаш бўйича изчил ислоҳотлар амалга оширилди.

Шу билан бирга, таҳлиллар иқтисодиёт тармоқларини сув билан таъминлашга алоқадор қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган нормалар ислоҳотлар йўналишига номувофиқлигини, айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларэса бугунги кунда ўз аҳамиятини йўқотганлигини кўрсатмоқда.

Иқтисодиёт тармоқларини сув билан ишончли таъминлаш, бу борадаги миллий қонунчиликни тизимлаштириш орқали соҳада тартибга солиш юкини камайтириш мақсадида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги "Миллий қонунчилик базасини комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-6218-сон Фармони ва 2022 йил 22 февралдаги "Айдар-Арнасой кўллар тизими бошқарувини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-141-сон қарорига мувофиқ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 1-иловага мувофиқ қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, "Давсувхўжаликназорат" давлат инспекцияси, Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги ҳамда "Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти" миллий тадқиқот университетининг қайта ташкил этилиши, шу жумладан номининг ўзгариши муносабати билан сув хўжалигига алоқадор норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга тегишли аниқликлар киритиш;

Айдар-Арнасой кўллар тизими бошқаруви Давлат солиқ қўмитасидан Сув хўжалиги вазирлигига ўтказилганлиги муносабати билан мазкур идораларнинг ташкилий-штат тузилмаларига ҳамда штатлар сонига тегишли ўзгартиришлар киритиш.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатлари 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ш.М. Ғаниев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                  Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 8 июлдаги

ПФ-167-сон Фармонига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим ҳужжатларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 июлдаги "Ўзбекистон Республикаси сув хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган концепциясини тасдиқлаш тўғрисида"ги ПФ-6024-сон Фармонида:


а) 1-иловада:


2-бобнинг ўнинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Сув хўжалиги вазирлиги тизимида олий маълумотли ходимлар 42 фоизни ташкил қилади. "Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти" миллий тадқиқот университети ҳамда унинг Бухоро табиий ресурсларни бошқариш институти, Қарши ирригация ва агротехнологиялар институтида сув хўжалиги соҳаси учун олий маълумотли мутахассислар тайёрланади";


3.8-банднинг учинчи хатбошисидаги, 5.11-бaнд "б" кичик бандининг еттинчи хатбошисидаги ҳамда "в" кичик бандининг иккинчи хатбошисидаги тегишли келишикдаги "Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти" сўзлари тегишли келишикдаги "Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти" миллий тадқиқот университети" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 2-илованинг 14, 24, 36-40 ва 43-позициялари "Масъул ижрочилар" устунидаги "Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти" сўзлари "Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти" миллий тадқиқот университети" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги "Яширин иқтисодиётни қисқартириш ва солиқ органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-6098-сон Фармонида:


а) 16-банднинг иккинчи хатбошисидаги "10 512" рақами "10 504" рақами билан алмаштирилсин;


б) 7-илованинг изоҳ қисмидаги "2 343" рақами "2 335" рақами билан алмаштирилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 апрелдаги "Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-5055-сон қарорига 1-иловадаги "Таълим муассасалари (коллежлар)" блокидан кейин "Айдар-Арнасой кўллар тизими" МЧЖ" блоки билан тўлдирилсин.

5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 июндаги "Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти фаолиятини такомиллаштириш ҳамда Тошкент архитектура-қурилиш институтининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3789-сон қарорида:


а) 3-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги, Тошкент шаҳри ҳокимлиги ва "O`zbeko`quvavtomatika" МЧЖнинг:";


б) 5-банд "а" кичик бандининг иккинчи хатбошисидаги "Давлат унитар корхонаси" сўзлари "давлат муассасаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 июндаги "Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3802-сон қарорига 1-иловадан "Айдар-Арнасой кўллар тизими дирекцияси" давлат унитар корхонаси*" блоки чиқариб ташлансин.


7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 9 октябрдаги "Сув ресурсларини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4486-сон қарорида:


а) 7-бандда:

иккинчи хатбошидаги "Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти (кейинги ўринларда - Институт)" сўзлари "Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти" миллий тадқиқот университети (кейинги ўринларда - Университет)" сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги, "а" кичик банддаги ва "б" кичик банднинг биринчи хатбошисидаги "Институт" сўзи "Университет" сўзи билан алмаштирилсин;


б) 11-банд "б" кичик бандининг биринчи хатбошисидагиқтисодиёт ва саноат вазирлиги" сўзлари "Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 4-иловада:


3-позицияда:

"Ташкилот номи" устунидаги "Давсувхўжаликназорат" инспекцияси" сўзлари "Давсувхўжаликназорат" давлат инспекцияси" сўзлари билан алмаштирилсин;

"Вазирлик ва идора" устунидаги "Сув хўжалиги вазирлиги" сўзлари "Вазирлар Маҳкамаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


20-позицияда:

"Ташкилот номи" устунидаги "Ўзмахсуссувқурилиш" ДУК" сўзлари "Ўзмахсуссувқурилиш" МЧЖ" сўзлари билан алмаштирилсин;

"Вазирлик ва идора" устунидаги "Сув хўжалиги вазирлиги" сўзлари "Ўзсувқурилиш" АЖ" сўзлари билан алмаштирилсин;


22, 23 ва 24-позицияларнинг "Кафедра номи" устунидаги "(ТИҚХММИ Бухоро филиали)" сўзлари "(Бухоро табиий ресурсларни бошқариш институти)" сўзлари билан алмаштирилсин;


23-позицияда:

"Ташкилот номи" устунидаги "Бухородавсувмахсуспудрат" ДУК" сўзлари "Ўзмахсуссувқурилиш" МЧЖ" сўзлари билан алмаштирилсин;

"Вазирлик ва идора" устуни "Ўзсувқурилиш" АЖ" сўзлари билан тўлдирилсин;


30, 31, ва 32-позициялари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"

30.

Ердан фойдаланиш ва ер кадастри

(ТИҚХММИ Бухоро филиали)

Кадастр агентлигининг Бухоро вилояти бошқармаси


Кадастр агентлиги

31.

"Ўздаверлойиҳа" давлат илмий-лойиҳа институти ҳудудий бўлинмаси


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

32.

Давлат кадастрлари палатасининг Бухоро вилояти ҳудудий бошқармаси


Кадастр агентлиги

";


35-позицияда:

"Ташкилот номи" устунидаги "Қашқадарё вилояти Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси" сўзлари "Кадастр агентлигининг Қашқадарё вилояти бошқармаси" сўзлари билан алмаштирилсин;

"Вазирлик ва идора" устунидаги "Давергеодезкадастр" қўмитаси" сўзлари "Кадастр агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


изоҳ қисмидаги "Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти" сўзлари "Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти" миллий тадқиқот университети" сўзлари билан алмаштирилсин.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 8 июлдаги

ПФ-167-сон Фармонига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг ўз кучини

йўқотган деб эътироф этилаётган айрим ҳужжатлари

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1996 йил 1 ноябрдаги "Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигини ташкил этиш тўғрисида"ги ПФ-1617-сон Фармони.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 2 февралдаги "Ўзбекистон Республикаси Президентинингайрим ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги ПФ-4273-сон Фармонига илованинг 1-банди.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 февралдаги "Қишлоқ ва сув хўжалигини давлат томонидан бошқариш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-5330-сон Фармони.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 17 апрелдаги "Қишлоқ ва сув хўжалиги давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5418-сон Фармони.


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 1 августдаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги ПФ-5497-сон Фармонига 1-илованинг 62-банди.


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 ноябрдаги "2018-2019 йилларда ирригацияни ривожлантириш ва суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш Давлат дастури тўғрисида"ги ПҚ-3405-сон қарори.


7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 июндаги "Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти фаолиятини такомиллаштириш ҳамда Тошкент архитектура-қурилиш институтининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3789-сон қарорининг 8-банди ва қарорга илова.


8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 6 ноябрдаги "Балиқчилик соҳасини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4005-сон қарорининг 22-банди ва қарорга 5-илова.


9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 октябрдаги "Сув ресурсларини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4486-сон қарорига 7-илованинг 1-банди.


10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 9 февралдаги "Сув хўжалиги тизимини ислоҳ қилиш ва сув хўжалиги тармоғини бошқаришни такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлаш бўйича Республика комиссиясини ташкил қилиш тўғрисида"ги Ф-5208-сон фармойиши.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 8 июль














































Время: 0.2145
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск