ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Хорижий кредитлар ва қарзлар / Молия сектори /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 08.07.2022 й. 374-сон "Франция тараққиёт агентлиги иштирокида "Яшил иқтисодиётни ривожлантириш дастури" ва ОПЕК Халқаро ҳамкорлик жамғармаси иштирокида "Ўзбекистоннинг ўтиш давридаги ривожланиш сиёсатини жадаллаштириш" лойиҳаларини амалга ошириш, шунингдек, давлат ташқи қарзларига хизмат кўрсатиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИР ЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

08.07.2022 й.

N 374




ФРАНЦИЯ ТАРАҚҚИЁТ АГЕНТЛИГИ

ИШТИРОКИДА "ЯШИЛ ИҚТИСОДИЁТНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ ДАСТУРИ" ВА ОПЕК

ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК ЖАМҒАРМАСИ

ИШТИРОКИДА "ЎЗБЕКИСТОННИНГ ЎТИШ

ДАВРИДАГИ РИВОЖЛАНИШ СИЁСАТИНИ

ЖАДАЛЛАШТИРИШ" ЛОЙИҲАЛАРИНИ

АМАЛГА ОШИРИШ, ШУНИНГДЕК, ДАВЛАТ

ТАШҚИ ҚАРЗЛАРИГА ХИЗМАТ КЎРСАТИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


"2022 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ 2022 йилда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари тақчиллигини қоплаш ҳамда Ўзбекистон Республикасида бозор иқтисодиётига ўтиш бўйича сўнгги йилларда олиб борилаётган ислоҳотларни амалга оширишни жадаллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

2022 йил 19 апрелда Ўзбекистон Республикаси ва Франция тараққиёт агентлиги (кейинги ўринларда - ФТА) ўртасида "Яшил иқтисодиётни ривожлантириш дастури" лойиҳасини амалга ошириш доирасида бюджетни қўллаб-қувватлаш учун 6 йиллик имтиёзли давр билан 20 йил муддатда қайтариш шарти билан 100,0 миллион евро (1-транш) ва 50,0 миллион евро (2-транш) жами 150,0 миллион евро миқдоридаги қарз битими имзоланганлиги;

2022 йил 19 апрелда Ўзбекистон Республикаси ва ОПЕК халқаро ҳамкорлик жамғармаси (кейинги ўринларда - ОПЕК жамғармаси) ўртасида "Ўзбекистоннинг ўтиш давридаги ривожланиш сиёсатини жадаллаштириш" лойиҳасини амалга ошириш доирасида бюджетни қўллаб-қувватлаш учун 5 йиллик имтиёзли давр билан 20 йил муддатда қайтариш шарти билан 100,0 миллион АҚШ доллари миқдоридаги қарз битими имзоланганлиги;

ФТА ва ОПЕК жамғармаси томонидан ажратилган қарз Ўзбекистон Республикаси республика бюджети харажатларини молиялаштириш учун йўналтирилиши маълумот учун қабул қилинсин.


2. Белгилансинки:

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги мазкур қарорнинг 1-бандида кўрсатилган лойиҳаларнинг амалга оширилишини мувофиқлаштириш ва мониторинг олиб бориш, ФТА ҳамда ОПЕК жамғармаси томонидан ажратиладиган қарздан мақсадли ва самарали фойдаланилиши юзасидан масъул ижро этувчи орган ҳисобланади;

ФТА ва ОПЕК жамғармаси томонидан ажратиладиган қарзларни қайтариш, фоиз, баҳолаш ва мажбурият учун тўловларни амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси республика бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.


3. Қуйидагилар:

Франция тараққиёт агентлиги иштирокида "Яшил иқтисодиётни ривожлантириш дастури" лойиҳасини амалга ошириш доирасида Франция тараққиёт агентлиги томонидан ажратиладиган қарзни қайтариш, фоиз, баҳолаш ва мажбурият учун тўловларни амалга оширишнинг прогноз жадвали 1-иловага мувофиқ;

ОПЕК халқаро ҳамкорлик жамғармаси иштирокида "Ўзбекистоннинг ўтиш давридаги ривожланиш сиёсатини жадаллаштириш" лойиҳасини амалга ошириш доирасида ОПЕК халқаро ҳамкорлик жамғармаси томонидан ажратиладиган қарзни қайтариш, фоиз ва мажбурият бўйича тўловларни амалга оширишнинг прогноз жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ФТА ва ОПЕК жамғармаси томонидан жалб қилинган қарзлар учун Марказий банкда ҳар бир қарз шартномаси бўйича алоҳида ҳисобварақ очилишини ва жалб қилинган қарзлар Молия вазирлиги Ғазначилигининг чет эл валютасидаги ягона ғазна ҳисобварағига кўчирилишини таъминласин.


5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси билан ФТА ва ОПЕК жамғармаси ўртасида имзоланган қарз битимлари бўйича белгиланган тартибда юридик хулосалар берсин.


6. Қуйидагилар:

Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 17 июндаги 305-сон қарорига мувофиқ "Жанубий (Мирзачўл) канални замонавийлаштириш - II босқич" лойиҳасини амалга ошириш доирасида Франция Ҳукумати номидан ва унинг топшириғи бўйича иш кўрувчи Натексис (Natexis) банки томонидан 2,3 миллион евро;

Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 14 августдаги 353-сон қарорига мувофиқ касб-ҳунар таълимини ривожлантириш соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш доирасида Польша Ҳукумати томонидан 15,0 миллион АҚШ доллари;

Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 11 августдаги 348-сон қарорига мувофиқ "Кичик ва микро молиялаштиришни ривожлантириш" лойиҳасини амалга ошириш доирасида Осиё тараққиёт банки томонидан 20,0 миллион АҚШ доллари;

Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 20 мартдаги 79-сон қарорига мувофиқ "Сурхондарё вилоятининг сув таъминоти ва санитарияси" лойиҳасини амалга ошириш доирасида Осиё тараққиёт банки томонидан 19,4 миллион МҚОҲ;

Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 9 сентябрдаги 258-сон қарорига мувофиқ "Мактаб таълимини ривожлантириш. 2-босқич" лойиҳасини амалга ошириш доирасида Халқаро тараққиёт уюшмаси томонидан 18,9 миллион МҚОҲ;

Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 14 июлдаги 152-сон қарорига мувофиқ "Кичик ва микромолиялаштиришни ривожлантириш. 2-фаза" лойиҳасини амалга ошириш доирасида Осиё тараққиёт банки томонидан 50,0 миллион АҚШ доллари;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 7 январдаги ПҚ-2282-сон қарорига мувофиқ "Қишлоқ жойларда уй-жой қурилишини ривожлантириш" лойиҳасини амалга ошириш доирасида Осиё тараққиёт банки томонидан 100,0 миллион АҚШ доллари миқдорида қарзлар ажратилганлиги ҳамда уларга хизмат кўрсатиш муддатлари якунланмаганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


7. Мазкур қарорнинг 6-бандида кўрсатилган давлат ташқи қарзларига ўз вақтида хизмат кўрсатилишини таъминлаш мақсадида Давлат ташқи қарзи ҳисобидан амалга оширилган лойиҳалар бўйича давлат ташқи қарзларига хизмат кўрсатиш ва тўловларни амалга оширишнинг йиғма жадвали 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда мазкур қарорга 3-иловада кўрсатилган лойиҳалар доирасида имзоланган қайта кредитлаш тўғрисидаги битимларга тегишли ўзгартиришлар киритилишини таъминласин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси молия вазири Т.А. Ишметов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                 А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 8 июлдаги

374-сон қарорига

1-ИЛОВА



Франция тараққиёт агентлиги иштирокида

"Яшил иқтисодиётни ривожлантириш дастури"

лойиҳасини амалга ошириш доирасида Франция

тараққиёт агентлиги томонидан ажратиладиган

қарзни қайтариш, фоиз, баҳолаш ва мажбурият

учун тўловларни амалга оширишнинг

ПРОГНОЗ ЖАДВАЛИ

Қарз суммаси


150 миллион евро

Қарз муддати


20 йил

Имтиёзли давр


6 йил

Фоиз ставкаси


6 ойлик Euribor + 0,90%

Мажбурият учун тўлов


0,50% (ўзлаштирилмаган қарз миқдоридан)

Баҳолаш учун тўлов


0,50% (умумий қарз миқдоридан)

 

минг евро

Тўлов даври

Тўлов миқдори


Тўланиши лозим

бўлган умумий

маблағ****


асосий қарз


фоизлар*


баҳолаш

учун

тўлов**


мажбуриятлар

учун воситачилик

ҳақи***


28.02.2022



0,00



0,00

20.06.2022



0,00

750,00


750,00

31.08.2022



494,00


98,63

592,63

28.02.2023



1 862,79



1 862,79

31.08.2023



1 893,67



1 893,67

28.02.2024



1 862,79



1 862,79

31.08.2024



1 903,95



1 903,95

28.02.2025



1 862,79



1 862,79

31.08.2025



1 893,67



1 893,67

28.02.2026



1 862,79



1 862,79

31.08.2026



1 893,67



1 893,67

28.02.2027



1 862,79



1 862,79

31.08.2027



1 893,67



1 893,67

28.02.2028


5 358,00

1 862,79



7 220,79

31.08.2028


5 358,00

1 835,94



7 193,94

28.02.2029


5 358,00

1 729,71



7 087,71

31.08.2029


5 358,00

1 690,74



7 048,74

28.02.2030


5 358,00

1 596,64



6 954,64

31.08.2030


5 358,00

1 555,45



6 913,45

28.02.2031


5 358,00

1 463,55



6 821,55

31.08.2031


5 358,00

1 420,17



6 778,17

28.02.2032


5 358,00

1 330,48



6 688,48

31.08.2032


5 358,00

1 291,87



6 649,87

28.02.2033


5 358,00

1 197,40



6 555,40

31.08.2033


5 358,00

1 149,60



6 507,60

28.02.2034


5 358,00

1 064,32



6 422,32

31.08.2034


5 358,00

1 014,32



6 372,32

28.02.2035


5 358,00

931,24



6 289,24

31.08.2035


5 358,00

879,04



6 237,04

28.02.2036


5 358,00

798,16



6 156,16

31.08.2036


5 358,00

747,79



6 105,79

28.02.2037


5 358,00

665,09



6 023,09

31.08.2037


5 358,00

608,47



5 966,47

28.02.2038


5 358,00

532,01



5 890,01

31.08.2038


5 358,00

473,19



5 831,19

28.02.2039


5 358,00

398,93



5 756,93

31.08.2039


5 358,00

337,90



5 695,90

28.02.2040


5 358,00

265,85



5 623,85

31.08.2040


5 358,00

203,72



5 561,72

28.02.2041


5 358,00

132,78



5 490,78

31.08.2041


5 334,00

67,33



5 401,33

Жами


150 000,00

46 531,18

750,00

98,63

197 379,80

         

*) Қарз бўйича фоизларни ҳисоблаб чиқишда қатъий фоиз ставкаси белгиланган бўлиб қарз битими имзоланиши ва маблағ ўзлаштирилиши кутилаётган саналардан келиб чиқиб, 2,47% га тенг деб ҳисобланган.

**) Баҳолаш учун тўлов биринчи маблағ ўзлаштирилгунга қадар тўланади.

***) Мажбурият учун тўлов қарз битими имзолангандан сўнг 60 кундан кейин ҳисобланади.

****) Тўлов суммалари қарзларнинг амалда ўзлаштирилишидан келиб чиқиб аниқланади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 8 июлдаги

374-сон қарорига

2-ИЛОВА



ОПЕК халқаро ҳамкорлик жамғармаси иштирокида

"Ўзбекистоннинг ўтиш давридаги ривожланиш сиёсатини

жадаллаштириш" лойиҳасини амалга ошириш доирасида

ОПЕК халқаро ҳамкорлик жамғармаси томонидан

ажратиладиган қарзни қайтариш, фоиз ва мажбурият

учун тўловларни амалга оширишнинг

ПРОГНОЗ ЖАДВАЛИ

Қарз суммаси


100 миллион АҚШ доллари

Қарз муддати


20 йил

Имтиёзли давр


5 йил

Фоиз ставкаси


6 ойлик SOFR + 2,30 %

Мажбурият учун тўлов


0,25% (ўзлаштирилмаган қарз миқдоридан)

Бошланғич бир марталик тўлов


0,25% (умумий қарз миқдоридан)

минг АҚШ доллари

Тўлов даври

Тўлов миқдори


Тўланиши

лозим бўлган

умумий

маблағ****


асосий қарз


фоизлар*


бошланғич

бир марталик

тўлов**


мажбуриятлар

учун воситачилик

ҳақи***


15.04.2022



0,00



0,00

20.06.2022



0,00

250,00


0,00

15.10.2022



770,25



770,25

15.04.2023



1 198,17



1 198,17

15.10.2023



1 204,75



1 204,75

15.04.2024



1 204,75



1 204,75

15.10.2024



1 204,75



1 204,75

15.04.2025



1 198,17



1 198,17

15.10.2025



1 204,75



1 204,75

15.04.2026



1 198,17



1 198,17

15.10.2026



1 204,75



1 204,75

15.04.2027


3 330,00

1 198,17



4 528,17

15.10.2027


3 330,00

1 164,63



4 494,63

15.04.2028


3 330,00

1 124,51



4 454,51

15.10.2028


3 330,00

1 084,39



4 414,39

15.04.2029


3 330,00

1 038,57



4 368,57

15.10.2029


3 330,00

1 004,15



4 334,15

15.04.2030


3 330,00

958,77



4 288,77

15.10.2030


3 330,00

923,92



4 253,92

15.04.2031


3 330,00

878,97



4 208,97

15.10.2031


3 330,00

843,68



4 173,68

15.04.2032


3 330,00

803,56



4 133,56

15.10.2032


3 330,00

763,45



4 093,45

15.04.2033


3 330,00

719,38



4 049,38

15.10.2033


3 330,00

683,21



4 013,21

15.04.2034


3 330,00

639,58



3 969,58

15.10.2034


3 330,00

602,97



3 932,97

15.04.2035


3 330,00

559,78



3 889,78

15.10.2035


3 330,00

522,74



3 852,74

15.04.2036


3 330,00

482,62



3 812,62

15.10.2036


3 330,00

442,50



3 772,50

15.04.2037


3 330,00

400,18



3 730,18

15.10.2037


3 330,00

362,26



3 692,26

15.04.2038


3 330,00

320,39



3 650,39

15.10.2038


3 330,00

282,03



3 612,03

15.04.2039


3 330,00

240,59



3 570,59

15.10.2039


3 330,00

201,79



3 531,79

15.04.2040


3 330,00

161,67



3 491,67

15.10.2040


3 330,00

121,55



3 451,55

15.04.2041


3 330,00

80,99



3 410,99

15.10.2041


3 430,00

41,32



3 471,32

Жами


100 000,00

29 040,93

250,00

0,00

129 040,93

          

*) Қарз бўйича фоизларни ҳисоблаб чиқишда 6 ойлик SOFR кўрсаткичи 0,07% фоизни ташкил этганлигини ҳисобга олган ҳолда қарз бўйича йиллик фоиз ставкаси 2,37 фоизга тенг деб ҳисобланди.

**) Бошланғич бир марталик тўлов қарз ҳисобидан тўланади.

***) Мажбурият учун тўлов қарз битими имзолангандан сўнг 60 кундан кейин ҳисобланади.

****) Тўлов суммалари қарзларнинг амалда ўзлаштирилишидан келиб чиқиб аниқланади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 8 июлдаги

374-сон қарорига

3-ИЛОВА



Давлат ташқи қарзи ҳисобидан амалга оширилган

лойиҳалар бўйича давлат ташқи қарзларига хизмат

кўрсатиш ва тўловларни амалга оширишнинг

ЙИҒМА ЖАДВАЛИ

Т/р

Кредитор номи


Лойиҳа номи


Қарз битими

санаси ва

рақами


Қарз

суммаси


Тўлов (хизмат

кўрсатиш)

манбаи


Сўнгги тўлов

муддати


Қарз қолдиғи

(фоиз тўлови

билан)*


Тўлов

валютаси


1.

Франция Республикаси (Натексис)


Жанубий (Мирзачўл) канални замонавийлаштириш - II босқич


1998 йил

9 апрель,

989-0В1-cон


2,3 млн

Республика бюджети

2036 йил

31 декабрь


1,6 млн

Евро

2.

Польша Ҳукумати


Касб-ҳунар таълимини ривожлантириш соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш


2003 йил

10 июль


15,0 млн

Республика бюджети

2024 йил

15 июнь


1,3 млн

АҚШ доллари


3.

Осиё тараққиёт банки


Кичик ва микро молиялаштиришни ривожлантириш


2003 йил

25 сентябрь,

ОТБ-1963-сон


20,0 млн

Республика бюджети ва лойиҳа иштирокчилари ҳисобидан**


2022 йил

1 октябрь


1,2 млн

АҚШ доллари


4.

Осиё тараққиёт банки

Сурхондарё вилоятининг сув таъминоти ва санитарияси


2009 йил

20 апрель,

ОТБ-2466-сон


19,4 млн

Республика бюджети ва лойиҳа иштирокчилари ҳисобидан***


2040 йил

15 октябрь


17,0 млн

МҚОҲ

5.

Халқаро тараққиёт уюшмаси


Мактаб таълимини ривожлантириш.

2-босқич


2009 йил

15 октябрь,

ХТУ-4598-сон


18,9 млн

Республика бюджети


2044 йил

15 май


16,8 млн


МҚОҲ

6.

Осиё тараққиёт банки


Кичик ва микромолиялаштиришни ривожлантириш. 2-фаза


2010 йил

1 май,

ОТБ-2634-сон


50,0 млн


Лойиҳа иштирокчилари ҳисобидан


2030 йил

15 февраль


41,5 млн


АҚШ доллари


7.

Осиё тараққиёт банки


Қишлоқ жойларда уй-жой қурилишини ривожлантириш


2015 йил

21 август,

ОТБ-3271-сон


100,0 млн

Республика бюджети ва ўз маблағлари**


2033 йил

15 март


82,2 млн


АҚШ доллари


         

*) Фоиз тўловлари сузувчи фоиз ставкаларининг ва айирбошлаш курсларининг ўзгаришига мутаносиб равишда аниқлаштирилади.

**) Давлат ташқи қарзини тўлаб бериш жараёнида юзага келадиган валюта курсининг ўзгариши билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси республика бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади.

***) Давлат ташқи қарзини тўлаб бериш жараёнидаги Ўзбекистон Республикаси республика бюджети ва лойиҳа иштирокчисининг улуши Вазирлар Маҳкамасининг "Сурхондарё вилоятининг сув таъминоти ва санитарияси" лойиҳаси бўйича Осиё тараққиёт банки қарз маблағларига ўз вақтида хизмат кўрсатилишини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2014 йил 3 ноябрдаги 306-сон қарорига мувофиқ тасдиқланган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 8 июль




































































Время: 0.0056
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск