ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Божхона расмийлаштируви. Декларациялаш /

Давлат божхона қўмитасининг 13.06.2022 й. 12/02-22-0016-сон "Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 13.07.2022 й. 2773-8-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

13.07.2022 й.

N 2773-8




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ

13.06.2022 й.

N 12/02-22-0016


ҚАРОРИ



Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби

тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш

ва қўшимчалар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2016 йил 29 февралдаги 01-02/15-07-сон қарори (рўйхат рақами 2773, 2016 йил 6 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 14-сон, 133-модда) билан тасдиқланган Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.


3. Мазкур қарор иловасининг 3-банди "б" кичик банди, 4-банди "в" кичик банди ва 16-банди "а" кичик банди қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.



Давлат божхона қўмитаси раиси                                          А.Ю. Мавлонов






Қарорга

ИЛОВА



Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби

тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"4. Қуйидагилар битта БЮДда декларацияланиши мумкин:

битта битимга мувофиқ ёки бундай битим тузмасдан битта жўнатувчининг манзилидан битта олувчининг манзилига битта транспорт ҳужжати билан олиб ўтилаётган (олиб ўтилган) ва бир хил божхона режимига жойлаштирилаётган товарлар, бундан темир йўл транспортида олиб ўтилаётган (олиб ўтилган) товарлар мустасно;

темир йўл транспортида олиб чиқилаётган товарлар бўйича - битта битимга мувофиқ ёки бундай битим тузмаган ҳолда битта жўнатувчидан битта қабул қилувчи манзилига битта темир йўл транспортида бир вақтда жўнатиладиган ва бир хил божхона режимига жойлаштирилаётган товарлар;

темир йўл транспортида олиб кирилаётган товарлар бўйича - битта битимга мувофиқ ёки бундай битим тузмаган ҳолда битта жўнатувчидан битта қабул қилувчи манзилига битта темир йўл транспорти таркибида Ўзбекистон Республикаси ҳудудига бир вақтда олиб кирилган ва бир хил божхона режимига жойлаштирилаётган товарлар;

битта почта юк хати билан олиб ўтилаётган ёхуд божхона чегараси орқали ўтаётган жисмоний шахснинг қўл юкида ва багажида олиб ўтилаётган товар ёки унинг бир қисми;

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият товарлар номенклатурасини (бундан буён матнда ТИФ ТН деб юритилади) талқин этишнинг 2а асосий қоидасига мувофиқ йиғилмаган ёки ажратилган товарнинг таркибий қисмлари деб ҳисобланадиган ва ТИФ ТНнинг йиғилган ёки тугалланган товарга мос келувчи позициясида таснифланадиган товарлар, агар бундай товарлар битта битимга мувофиқ ёки бундай битим тузмаган ҳолда битта жўнатувчидан битта қабул қилувчи манзилига бир турдаги транспорт воситасида олиб кирилган ва божхона ҳудудига кириб келиш жойида айни битта божхона органига тақдим этилган бўлса. Бунда, товарлар олиб кирилиб аввал бошқа божхона режимига жойлаштирилмаган бўлса, БЮД Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 261-моддасида кўзда тутилган муддатлар доирасида тақдим этилиши лозим.

Агар товарлар турли божхона режимларига жойлаштирилаётган бўлса, у ҳолда тўлдириладиган БЮДлар сони божхона режимлари сонига мувофиқ бўлиши лозим.".


2. 5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"5. Декларант битта божхона органига тақдим этилаётган, мазкур Йўриқноманинг 4-бандида кўрсатилган талабларга жавоб берадиган товарларни бир нечта БЮД билан декларациялаши мумкин, ТИФ ТНни талқин этишнинг 2а асосий қоидасига мувофиқ йиғилмаган ёки ажратилган товарнинг таркибий қисмлари деб ҳисобланадиган ва ТИФ ТНнинг йиғилган ёки тугалланган товарга мос келувчи позициясида таснифланадиган товарлар бундан мустасно.".


3. 22-бандда:


а) 14-кичик бандда:

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Графада Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидаги ўтказиш пунктига етказиб бериш учун товарлар юкланиши лозим бўлган транспорт воситалари билан боғлиқ маълумотлар кўрсатилади.";

бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1 АВТО: A987SA;";

қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"2 ЖД: 63453546; 97893994.";

олтинчи - ўн учинчи хатбошилар тегишли равишда еттинчи - ўн тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

тўққизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1 АВТО: A987SA/ K118DS";

қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:

"Графада қўшимча равишда транспорт воситаси ва ундаги товар билан боғлиқ қуйидаги маълумотлар (электрон БЮДда алоҳида ажратилган майдонларда) кўрсатилади:

транспорт воситасидаги товарнинг килограммдаги "брутто" оғирлиги;

автотранспорт воситаси турининг икки рақамли коди, автотранспорт воситасининг VIN рақами, ташув тугалланадиган мамлакатнинг Дунё мамлакатлари таснифлагичига мувофиқ рақамли коди;

товарларни ташувчиси тўғрисидаги маълумотлар (ташувчи жисмоний шахс бўлса - унинг фамилияси, исми, отасининг исми, ЖШШИРи, паспорт серияси ва рақами; ташувчи юридик шахс бўлса - унинг номи, СТИРи), автотранспорт воситаси ҳайдовчисининг фамилияси, исми, отасининг исми, ЖШШИРи, паспорт серияси ва рақами;

Автотранспорт воситаси турининг икки рақамли коди қуйидаги тартибда кўрсатилади:

"10" - енгил автомобиль (ҳайдовчи ўрнини ҳисобга олмаганда 8 тадан кўп бўлмаган ўриндиққа эга бўлган);

"21" - юк автомобиль (юк кўтариш қобилияти 10 тоннагача бўлган);

"22" - юк автомобиль (юк кўтариш қобилияти 10 тоннадан 20 тоннагача бўлган);

"23" - юк автомобиль (юк кўтариш қобилияти 20 тоннадан ортиқ бўлган);

"31" - автобус (ҳайдовчи ўрнини ҳисобламаганда 12 тагача ўриндиққа эга бўлган);

"32" - автобус (ҳайдовчи ўрнини ҳисобламаганда 13 тадан 30 тагача ўриндиққа эга бўлган);

"33" - автобус (ҳайдовчи ўрнини ҳисобламаганда 30 тадан ортиқ ўриндиққа эга бўлган);

"40" - микроавтобус;

"50" - трактор;

"60" - мототранспорт;

"70" - махсус транспорт;";


б) 39-кичик банднинг ўн биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"в) товарнинг божхона расмийлаштируви амалга оширилаётган контракт (шартнома, келишув) рақами ва санаси, шунингдек товарларни норезидент ташувчининг транспорт хизматидан фойдаланган ҳолда ташиш бўйича тузилган контракт (шартнома, келишув) рақами, санаси ҳамда унинг Ташқи савдо операциялари ягона электрон ахборот тизимидаги идентификация рақами.".


4. 25-бандда:


а) 26-кичик банднинг йигирманчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"6 рақами остида (электрон БЮДда алоҳида аниқлаштирилган жадвалда) товарларнинг агрегацияланган импорт коди кўрсатилади.";


б) 35-кичик бандда:

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Товарлар баён этилаётган божхона режимидан аввал бошқа божхона режимига БЮД тақдим этиш орқали жойлаштирилган бўлса, графада товарларни аввалги божхона режимига жойлаштириш учун асос бўлган БЮД ҳақида қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:";

давлат тилидаги матнда учинчи хатбошидаги "БЮД" қисқартмаси "ГТД" қисқартмаси билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги ўн учинчи - йигирма учинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"Агар товарлар баён этилаётган божхона режимидан аввал божхона транзити божхона режимига жойлаштириш учун транзит декларацияси тақдим этилган бўлса, графада товарларни божхона транзити божхона режимига жойлаштириш учун асос бўлган транзит декларацияси ҳақида қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:

аввалги ҳужжатнинг коди - ушбу ҳолатда "ТД";

транзит декларациясининг рўйхат рақами;

ушбу товарнинг транзит декларациясининг 32-графасидаги тартиб рақами;

транзит декларациясининг 32-графасида кўрсатилган товарнинг, расмийлаштирилаётган брутто вазни (килограммда);

транзит декларациясининг 32-графасида кўрсатилган товарнинг, расмийлаштирилаётган нетто вазни (килограммда);

қўшимча ўлчов бирлигидаги миқдори (агар мавжуд бўлса);

қўшимча ўлчов бирлигининг ТИФ ТНга мувофиқ шартли белгиланиши (агар мавжуд бўлса).

Масалан:

ТД 06010/01.03.2022/0003761 - 3 - 7980 кг - 7900 кг - 350,2 кв.куб.

Агар декларацияланаётган товар аввал бир нечта товар туркумларига бўлинган ҳолда бир нечта транзит декларациялари билан расмийлаштирилган бўлса, аввалги расмийлаштирилган ҳар бир транзит декларациялари тўғрисидаги маълумотлар алоҳида янги қатордан юқорида қайд этилган тартибда кўрсатилади.";

ўн учинчи - йигирманчи хатбошилар тегишли равишда йигирма тўртинчи - ўттиз биринчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

йигирма тўртинчи хатбошидаги "БЮД" қисқартмасидан кейин "ёки транзит декларацияси" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


в) 39-кичик банднинг ўн биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"в) товарнинг божхона расмийлаштируви амалга оширилаётган контракт (шартнома, келишув) рақами ва санаси, шунингдек товарларни норезидент ташувчининг транспорт хизматидан фойдаланган ҳолда ташиш бўйича тузилган контракт (шартнома, келишув) рақами, санаси ҳамда унинг Ташқи савдо операциялари ягона электрон ахборот тизимидаги идентификация рақами.".


5. 27-банддан "40," рақами чиқариб ташлансин.


6. 28-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"28. БЮДнинг 40 ва "С" графаларини тўлдирилиши қуйидаги ўзига хос хусусиятларга эга:

1) 40-графа. "Умумий декларация/аввалги ҳужжат".

Графада мазкур Йўриқноманинг 22-бандида белгиланган тартибда товарларни аввалги божхона режимига жойлаштириш учун асос бўлган БЮД тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилади.

Агар товарларни аввалги божхона режимига жойлаштириш учун транзит декларацияси расмийлаштирилган бўлса, транзит декларацияси ҳақида қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:

аввалги ҳужжатнинг коди - ушбу ҳолатда "ТД";

транзит декларациясининг рўйхат рақами;

ушбу товарнинг транзит декларациясининг 32-графасидаги тартиб рақами;

транзит декларациясининг 32-графасида кўрсатилган товарнинг, расмийлаштирилаётган брутто вазни (килограммда);

транзит декларациясининг 32-графасида кўрсатилган товарнинг, расмийлаштирилаётган нетто вазни (килограммда);

қўшимча ўлчов бирлигидаги миқдори (агар мавжуд бўлса);

қўшимча ўлчов бирлигининг ТИФ ТНга мувофиқ шартли белгиланиши (агар мавжуд бўлса).

Масалан:

ТД 06010/01.03.2022/0003761 - 3 - 7980 кг - 7900 кг - 350,2 кв.куб;

Агар товарларни ички божхона органига етказиб бериш учун юкни етказиб беришни назорат қилиш китобчаси ёки МДП китобчаси расмийлаштирилган бўлса, қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:

етказиб беришни назорат қилиш ҳужжатининг коди: юкни етказиб беришни назорат қилиш китобчаси учун - ККДГ, МДП китобчаси учун - МДП;

товарни божхона назорати остида етказиб бериш устидан назорат ҳужжат рақами (99999/99.99.9999/ИМ999999 - пост коди/сана/юкни етказиб беришни назорат қилиш китобчаси рақами, 99999/99.99.9999/ZX99999999 - пост коди/сана/МДП китобчаси рақами). Бунда, юкни етказиб беришни назорат қилиш китобчаси рақамидаги ҳарфлар кирилл алифбоси ҳарфларида, МДП китобчаси рақамидаги ҳарфлар эса лотин алифбосида ёзилиши шарт;

етказиб беришни назорат қилиш тўғрисидаги ҳужжатда кўрсатилган товарнинг, расмийлаштирилаётган брутто вазни (килограммда).

Масалан:

ККДГ 06006/31.03.2012/ИМ003761 - 15000 кг;

МДП 27002/01.01.2014/XY00156239 - 19456 кг.

Агар товар бир нечта етказиб беришни назорат қилиш тўғрисидаги ҳужжатлардан расмийлаштирилаётган бўлса, ҳар бир маълумот алоҳида янги қатордан юқорида қайд этилган тартибда кўрсатилади.

Товарларда ички божхона органига етказиб бериш учун асос бўладиган товарни божхона назорати остида етказиб бериш устидан назорат ҳужжатлари мавжуд бўлмаган ҳолларда графада қўшимча равишда ушбу ҳужжат ҳақида маълумот кўрсатилиши талаб этилмайди;

2) "C" графа.

Графада қуйидагилар кўрсатилади (маълумотларнинг ҳар бири янги сатрдан бошланади ва улардан ҳар бирининг олдига тартиб рақами қўйилади):

1 - ташқи савдо контрактининг (шартномасининг, келишувининг) Ташқи савдо операциялари ягона электрон ахборот тизимидаги идентификация рақами (бундан олиб чиқилаётган товарлар ташқи савдо контракти (шартномаси, келишуви) ижросига боғлиқ бўлмаган ҳоллар мустасно);

2 - товарларни эркин муомалага чиқариш (импорт) ёки божхона ҳудудида қайта ишлаш божхона режимларига расмийлаштиришда БЮД рўйхатга олинган сана. Агар, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилганда, товар эркин муомалага чиқариш (импорт) ёки божхона ҳудудида қайта ишлаш божхона режимларига жойлаштирилмаган бўлса, товарни бошқа тегишли божхона режимига жойлаштиришда расмийлаштирилган БЮД рўйхатга олинган сана кўрсатилади.".


7. 31-банднинг 1-кичик бандида:

учинчи хатбоши "МДП китобчаси" деган сўзлардан кейин ", транзит декларацияси" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"товарларни ички божхона органига етказиб бериш учун юкни етказиб беришни назорат қилиш китобчаси ёки МДП китобчаси расмийлаштирилган бўлса, қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:";

тўртинчи - ўн биринчи хатбошилар тегишли равишда бешинчи - ўн иккинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

қуйидаги мазмундаги ўн биринчи - йигирманчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"товарларни ички божхона органига етказиб бериш учун транзит декларацияси расмийлаштирилган бўлса, транзит декларацияси ҳақидаги қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:

аввалги ҳужжатнинг коди - ушбу ҳолатда "ТД";

транзит декларациясининг рўйхат рақами;

ушбу товарнинг транзит декларациясининг 32-графасидаги тартиб рақами;

транзит декларациясининг 32-графасида кўрсатилган товарнинг, расмийлаштирилаётган брутто вазни (килограммда);

транзит декларациясининг 32-графасида кўрсатилган товарнинг, расмийлаштирилаётган нетто вазни (килограммда);

қўшимча ўлчов бирлигидаги миқдори (агар мавжуд бўлса);

қўшимча ўлчов бирлигининг ТИФ ТНга мувофиқ шартли белгиланиши (агар мавжуд бўлса).

Масалан:

ТД 06010/01.03.2022/0003761 - 3 - 7980 кг - 7900 кг - 350,2 кв.куб.";

ўн биринчи ва ўн иккинчи хатбошилар тегишли равишда йигирма биринчи ва йигирма иккинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


8. 70-банд "44," рақамидан кейин "47," рақами билан тўлдирилсин.


9. 71-бандда:

биринчи хатбошидан ", 47" рақами чиқариб ташлансин;


4-кичик банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.


10. 73-банднинг 1-кичик бандида:

учинчи хатбоши "МДП китобчаси" деган сўзлардан кейин ", транзит декларацияси" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"товарларни ички божхона органига етказиб бериш учун юкни етказиб беришни назорат қилиш китобчаси ёки МДП китобчаси расмийлаштирилган бўлса, қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:";

тўртинчи - ўн биринчи хатбошилар тегишли равишда бешинчи - ўн иккинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

қуйидаги мазмундаги ўн биринчи - йигирманчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"товарларни ички божхона органига етказиб бериш учун транзит декларацияси расмийлаштирилган бўлса, транзит декларацияси ҳақидаги қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:

аввалги ҳужжатнинг коди - ушбу ҳолатда "ТД";

аввалги транзит декларациясининг рўйхат рақами;

ушбу товарнинг аввалги транзит декларациясининг 32-графасидаги тартиб рақами;

аввалги транзит декларациясининг 32-графасида кўрсатилган товарнинг, расмийлаштирилаётган брутто вазни (килограммда);

аввалги транзит декларациясининг 32-графасида кўрсатилган товарнинг, расмийлаштирилаётган нетто вазни (килограммда);

қўшимча ўлчов бирлигидаги миқдори (агар мавжуд бўлса);

қўшимча ўлчов бирлигининг ТИФ ТНга мувофиқ шартли белгиланиши (агар мавжуд бўлса).

Масалан:

ТД 06010/01.03.2022/0003761 - 3 - 7980 кг - 7900 кг - 350,2 кв.куб.";

ўн биринчи ва ўн иккинчи хатбошилар тегишли равишда йигирма биринчи ва йигирма иккинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


11. 77-банд "44," рақамидан кейин "47," рақами билан тўлдирилсин.


12. 78-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"78. БЮДнинг 42, 45, 46, 50-графаларининг тўлдирилиши қуйидаги ўзига хос хусусиятларга эга:

1) 42-графа. "Товарнинг фактура қиймати".

Графада ташқи савдо контракти (шартномаси, келишуви) валютасида 31-графада декларацияланаётган товарни қайта ишлаш бўйича хизматлар қиймати кўрсатилади.

Беғараз асосда қайта ишлашда графада "0" кўрсатилади.

Олиб кириш контракти асосида олиб кирилган товарларни декларациялашда, товарнинг ташқи савдо контракти (шартномаси, келишуви) валютасидаги қиймати кўрсатилади.

Товарлар ва хизматлар қиймати математик қоидаларга кўра вергулдан кейинги икки белгигача аниқликда яхлитланади;

2) 45-графа. "Божхона қиймати".

Графанинг ўнг бўлмасида 31-графада декларацияланаётган товарнинг ташқи савдо контракти (шартномаси, келишуви) валютасидаги божхона қиймати кўрсатилади. Божхона қиймати Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексида белгиланган товарларнинг божхона қийматини аниқлаш усулларига мувофиқ ҳисобланади.

Божхона қиймати математик қоидаларга кўра вергулдан сўнг икки белгигача аниқликда яхлитланади;

3) 46-графа. "Статистик қиймат".

Графада 45-графада келтирилган божхона қиймати асосида ҳисобланган товарларнинг статистик қиймати минг АҚШ долларида кўрсатилади. Статистик қиймат математик қоидаларга кўра вергулдан кейинги уч белгигача аниқликда яхлитланади.

Статистик қийматни ҳисоблашда БЮД божхона расмийлаштируви учун қабул қилинган кунда амалда бўлган Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган курс қўлланилади;

4) 50-графа. "Ишонч билдирган шахс".

Графа мазкур Йўриқноманинг 25-бандига мувофиқ, қуйидаги ўзига хос хусусиятларни инобатга олган ҳолда тўлдирилади:

графада қўшимча равишда қуйидаги мазмундаги ёзув амалга оширилади: "Товарни қайта ишлаш муддати якунлангач уни бошқа божхона режимига жойлаштириш учун божхона органларига мурожаат қилиш мажбуриятини оламан".".


13. 81-банднинг 1-кичик бандида:

тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Олиб чиқиш контракти асосида олиб чиқилаётган товарларни декларациялашда, товарнинг ташқи савдо контракти (шартномаси, келишуви) валютасидаги қиймати кўрсатилади.".

қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Товарлар ва хизматлар қиймати математик қоидаларга кўра вергулдан кейинги икки белгигача аниқликда яхлитланади;".


14. 88-2-банднинг 2-кичик банди тўртинчи хатбошисидаги "999999999" коди "99999999999999" коди билан алмаштирилсин.


15. 11-илованинг 46-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"

46

Зарур ҳужжатлар (бундан рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар мустасно) ва маълумотлар тақдим этилмаганлиги сабабли шартли чиқариб юборилган товарлар


036

".

     

16. 12-иловада:


а) қуйидаги мазмундаги 17-1 ва 17-2 позициялар билан тўлдирилсин:

"

17-1.

Норезидент ташувчининг транспорт хизматидан фойдаланиш бўйича тузилган контракт (шартнома, келишув)


305

КНТ_ТР



17-2.

Норезидент ташувчининг транспорт хизматидан фойдаланиш бўйича тузилган контракт (шартнома, келишув)нинг Ташқи савдо операциялари ягона электрон ахборот тизимидаги идентификация рақами


306

IDN_ТР

";

б) 18 ва 69-3-позициялар чиқариб ташлансин;


в) қуйидаги мазмундаги 69-18-позиция билан тўлдирилсин:

"

69-18.

Ўзбекистон Республикасига олиб кириладиган товарлар бўйича тўланиши лозим бўлган божхона тўловлари миқдорини аниқлаш бўйича дастлабки қарор


869

ПРТП

".

17. 15-илова қуйидаги мазмундаги 69-1-позиция билан тўлдирилсин:

"

69-1.

Кўкдала тумани


1710240

".

18. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 13 июль




















































Время: 0.1967
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск